Туркистонда давлатчилик асослари ва муҳолифатчилик.
Кириш.
Бу китоб аслида сиёсий-фалсафий мазмунда бўлиши керак эди. Платондан тортиб Фаробийгача давлатчилик асосларининг фалсафий талқинини етарлича изоҳлаб беришган. Бизга қолгани эса 19 асрдан бошлаб Туркистонда давлатчилик асослариннг йўналишлари ва кейинги 10 йилликда луғатимизга кириб келган "муҳолифатчилик" ҳакида бўлади. Нега энди "муҳолифатчилик" сўзини қўштирнок ичига олганимизни сал кейинроқ изоҳлаб берармиз. Олдинига асосий мавзу давлатчилик ҳакида.
Бу
асарнинг ёзилишига ғарблик
туркшунос дўстимизнинг ташвуқоти сабаб
бўлди. Архивлардан узоқда илмий китоб
ёзиш имконим йўқлигини айтдим. У киши
айнан шунинг учун ҳам бу асарни ёзишни
менга айтаётганини билдирди. Хақиқатдан
ҳам давлатчилик асослари хақида фақат
фалсафий мушоҳада юритиш мумкин. Бу
мушиҳадаларимни шархлаш учунгина
тарихий жараёнларни мисол сифатида
келтиришим мақсадга муофик деб уйладим.
Илмий китобларнинг тенг ярми бошқаларнинг
китобларидан кўчирмалардан иборат
бўлади ва бу асарларни кўпчилик ўқимайди.
Бу китоблар илмий доиралардагина қолиб
кетади. Ўйлаймизки бу асар кўчирмалардан
холи ва аммобоп тилда ёзилади. Аллох
хаммаизга қувват ва сабр берсин.
Кириш.
Бу китоб аслида сиёсий-фалсафий мазмунда бўлиши керак эди. Платондан тортиб Фаробийгача давлатчилик асосларининг фалсафий талқинини етарлича изоҳлаб беришган. Бизга қолгани эса 19 асрдан бошлаб Туркистонда давлатчилик асослариннг йўналишлари ва кейинги 10 йилликда луғатимизга кириб келган "муҳолифатчилик" ҳакида бўлади. Нега энди "муҳолифатчилик" сўзини қўштирнок ичига олганимизни сал кейинроқ изоҳлаб берармиз. Олдинига асосий мавзу давлатчилик ҳакида.
ДАВЛАТЧИЛИК
-нима дегани ўзи?!
Бу сўз
сиёсийми, худудийми ва ёки ғоявийми?
Мустакиллик
давлатчиликнинг асоси бўла оладими ёки
давлатчилик ҳудудий-сиёсий мустакилликсиз
ҳам яшай оладими? Тузумга
муҳолифатчилик,
хукуматга муҳолифат ўртасида қандай
фарқлар бўлиши мумкин? Хокимияатда
туриб ҳам мухолифатда бўлишмумкинми
Китобимиз
бу саволларга имкон доирасида қисқача
жавоблар беришга қаратилган бўлади. Бу
китобнинг ёзилишига турктки бўлган
бошқа бир ҳодиса хам бор. Бу хокимиятга
интилишдан мақсад сиёсий ҳукмронликдан
бошқа нарса емас деган тушунчани
жамоатчилик фикрига сингдириш
ҳаракатларидир. Бизнинг тадқиқот
доирамизга кирган изланишларда эса
ҳокимиятга интилиш давлатчилик асосларини
ғоявий ва сиесий қафаслардан озод
қилишга қаратилганини тарихий-илмий
ва сиёсий изоҳлашдир.
Давлатчилик.
Туркистон
тупроқларида давлатчилик Шайбонийхонлар
даврида ўзинг сўнги гуркираган даврларини
яшади. Шайбонийхон ўлимидан кейин эса
аста-секин йўқ бўла бошлади. Бу ҳудудий
парчаланишга сабабчи бўлди. Хоразмшохлар
ва Темурийлар даврида гуркираб яшнаган
давлатчилик ўз меросхўрларини 18 асрдаги
теҳникавий ривожланиш даври бошқичларидан
ўткиза олмади. Чунки Туркистонда
давлатчилик асослари имон, виждон ва
манавийятга асосланганди. Бу қаврамларини
берган исломият эди. Динимизни ғарбликлар
бутун дунё бўйлаб асрлардир парчалашга
интилиб келишарди. Бу даврга келиб бу
жараенлар ҳам тезлашди. Динимизни ҳар
қандай техникавий ривожланишга қаршидай
шархлаяетган соҳта муллалар хатто
муфтийликни эгаллагандилар. Бухоро
Амирлигида ғарбликлар тарафидан
етиштирилган ва арабистон оркали кириб
келган соҳта шайҳ муфтийлик лавозими
сайланган. Бу сохта шайхни Туркистонда
хурофотни ислом қонунлари номи остида
фатволар чиқарганни тарихимизга кирган
ҳақиқатдир. Кейинчалик бу соҳта муфтий
фош қилинган аммо кеч қолинганди. Бу
фош қилинган битта мисол халос. Аммо
ким билади фош қилинмаган бунақа соҳта
имомлар, шайхлар ўша даврда гарбдаги
теҳникавий ривожланишни кофирлик деб
аташди. Кейинчалик бизни бу сохтакорлар
қулликга олиб келганлиги маълум. Бу
эса давлатчилик асосларини ташкил
қилувчиларни жамиятдан четлаш ҳатто
кофирликда айблаш ғарбнинг мақсадларига
ҳизмат қила бошлагани эди. Лаб-лаб
дегунча- муддаога ўтиб қўя қолгин деяпган
бўлсангиз ажаб емас.
-Давлатчилик
шоҳлар-султонлар, амирлар-хонлардан
бир қадам олдинда юра оладиган
зиёлий-маъмур бирлашмасидан бошланади.
Бу бирлашма ўрта синфни , бойлар ва
бошқарувчилар ўртасидаги мувозанатини
тутиб турган кўзга кўринмас бир
мавжудликдир. Ўрта синф ҳар доим ҳам
мавжуд бўлмаслиги мумкин. Юкоридагилар
эса ҳар доим моддий сиёсий сабаблардан
ўзгариб турувчилардан иборатдир.
Давлатчилик ҳар қандай режим, ҳудудий
яҳлитлик ҳатто сиёсий мустакилликдан
ҳам ташқаридаги мавжудликдир.
Шайбонийхонлардан кейин аста-секин йўқ
бўлишгача бориб етган давлатчилик 1800
йилларга келганда деярли йўқ еди.
Ғарбдагилар буни кўриб туришганди
албаттда. Хиндистон босиб олинди,
Афгонистон оркали марказий Туркистонга
киришга ҳаракат бошланди. Россия ғарбдан
олдин ҳаракат килди ва Туркистонни
истило қилди. Сиёсийлар ва бойлар
басқинчилар билан тил топишди. Ўрта
синфни ҳаракатга келтирувчи куч булган
давлатчилик йўқлигидан фойдаланган
босқинчилар ўрта синфни йўқ қилди.
Давлатчиликнинг оёғи ўрта синф, боши
сиёсий-бойлардан яралганлиги маълум
бўлди. Демак айтиб ўтканимиздай
Туркистонда Шайбонийхонлардан кейин
йўқ бўла бошлаган давлатчилик 1870 йилларга
келганда ҳам моддий ҳам сиёсий таянчларини
йўқотилгани кўзга ташланаяпди. Ҳар
қандай зулм қаршиликсиз қолмагани каби
рус босқинчилиги ҳам аста-секин ғоявий
ва маънавий курашни келтириб чиқарди.
1900 йиллар бошларига келганда Туркистонда
бу кураш ўз ғояси ва мақсадига қараб
кета бошлаган ва сиёсийлашаётган
Жадидлар ҳаракатига айланганди. Жадидлар
ғарб сиёсий ва иқтисодий муносабатларни
ўрганган, динимиз ва теҳникавий ривожланиш
ўртасида қарама-қаршилик йўқлигини
исботлаб бера оладиган кишилар эдилар.
Жадидчилик давлатчиликнинг қайтадан
туғилиши еди. Давлатчилик ўз қайтишини
она тилини, араб тилини мукаммал
биладиган, ғарб тилларида сиёсий
музокоралар, мулоқатлар қила оладиган
Мустафо Чўқаев (дадаси қозоқ бойларидан,
онаси эса Хива хониниг қизи) бўлган том
маънодаги давлатчи жадидлардан эди.
Исломият-манавият ва теҳникавий тараққиёт
бирлигини туркликдан , озодлик ҳаракатини
Хиндистондан ўрганган профессор Фитрат
давлатчилик ғоясининг философи еди.
Турк Усмонли Императорлиги ўрнига
Турончилик сиёсий оқимини ғарбликларнинг
ижоди бўлган маътбачилик (техник
маънодаги) орқали оммавийлаштирган
Исмоил Гаспирали эди. Бутун Туркистон
бўйлаб ўнлаб юзлаб жадидлар давлатчилик
ғояси учун кураша бошладилар. Бу кураш
жараёнида ўрта синф оёкка турди ва
сиёсий-бойлар қисмининг янги буржуазияси
пайдо бўлди.
1900
ларнинг бошидаги янги Туркистон
буржуазияси Руссияда урф бўлган
“манавиятга ҳайриячилик” га (миссанат)
ўҳшаган ишларни қилишга нимадан бошлашни
билишмасди. Мадрасалар деярли жаҳолатга
юз тутган гимназиялар русларники эди.
Улар жадидлар бошлаган янги
маориф-мактабчиликни бошида моддий
ҳимоя қилдилар. Давлатчиликнинг, ғоявий
ва моддий асослари пайдо бўла бошлаганди.
Жадидлар маътбачилик ишларига кира
бошладилар. Энди эса бу тўла маънодаги
давлатчилик асосларига ўтилишига олиб
келиши керак еди. Албатда руслар бунга
тамошабин бўлиб туролмадилар. Маҳаллий
сиёсийларни Хива хони, Бухора амирини
қўли билан жадидларни (давлатчилик
асосларини) қувғинга олишгди. Бу эса
давлатчилик сиёсий қанотининг пайдо
бўлишига олиб келди. Руссия Жадидларни
бартараф қилишга қаратилган янги
стратегия ишлаб чикди. “Руссия
ҳукумронлигига таҳлика солувчи янги
давлатчилик ҳаракатларини йўқ килиш
стратргияси” деб аталадиган маҳфий
ҳужжат муаллифи Чор Руссияси қатағонлар
вазири, кейинчалик Бош вазир Сталиндан
бошқаси эмасди. Бу маҳфий ҳужжат токи
Сталин ўлимигача амалда татбиқ қилинди.
Қаранг Руссияда режим ўзгарди,
ҳудудий-сиёсий бирлик ўзгарди аммо қўл
остидаги халқларга қарши ишлаб чикилган
давлатчилик асосларини йўқ қилиш
стратегиялари йўқ бўлмади. Чунки
Руссияда режим ўзгарганига қармасдан
ҳар доим борлигини сақлаб қола олган
давлатчилик асослари бор.Советлар
иттифоқи номи остидаги ҳумрон рус
давлатчилиги ўз қадрларини етиштирди
. Миллати ўзбек, қозоқ, туркман ..аммо
ўзлари билиб билмай рус давлатчилик
асосларигача ҳозиргача ҳам хизмат
қилишаяпди . Налигача Туркистон
жумхуриятларида сиёсий мустақилликаммо
давлатчиликлари хонликлар замонидаги
ўлчовларда. Бу давлатчилик асослари
Олтин Ўрдадан бери сақланиб келаяпган
ва Петр 1 реформа қилган Ғарб ва Шарқ
минталетини қамраган ўзига хос бир
давлатчилик асосларидир. Биз Турклар
хар доим ўз ватанимизда қатиққўл,
ташқарига раҳмдил хайрсеварлик қилишни
яхши уддалаб келамиз. Руся давлатчилик
асослари хам худди шундай, биздан мерос
! Хоразмшох, Моғил-Татарлар кейинчалик
Амир Темур бу « бечора » славларга
давлатчилик мамурларини етиштириб
бердилар. Бунинг энг кичкина намуналари
Граф Лев Толстой, Юсуфовлардир. Улар
ўзларининг турк миллатидан эканликларини
билсаларда Русянинг давлатчилик
асосларига хизмат қилдилар. Бу бошқа
бир китоб бўладиган тарихий-илмий бир
масаладир.
Энди биз
ўзимизнинг
Туркистон давлатчилик асослари масаласига
келиб қолган давримизга яна қайтсак.
1900 йиллар
бошларида Туркистондаги матбачилик
масалаларига мавзуйимиз нуктайи-назаридан
бир назар солсак.
Туркистонда
давлатчилик ғоясининг
қайта
туғилишида
матбачилик
Жадидчилар
харакати 1900 йилгача Туркистонда хужра
ташкилотлари сифатида фаолият кўрсаиб
келди. Жадидларнинг кўзга
кўринган
устозлари жумладан Фитрат, Мустафа
Чукай, Файзулла Хужаев, Усмон Хужа,
Абдулхамид Чулпон каби ўнлар
кишилар хам ғарб,
хам шарқ
олийгохларида таҳсил
олгандилар. Туркияда
Қримда
жадидларнинг очикқ
сиёсий фаолият
қилишаётганини
Исмоил Гаспирали ўз
газетаси орқали
Туркистонга
хабарлар бериб турди.
Жадидларнинг
бу пайтгача фақат
битта газетаси бор эди. "Таржимон"
газетаси Турк халкларинг хамма
лахчаларида тушинарли килиб чоп килияпган
ягона газета эди. Исмол Гаспиралинг ва
Туркия зиёлари тарфидан хайрия вакфлари
ёрдами эвазига чоп қилинаётган
"Таржимон" Туркистонгача яширин
йўллардан
келтирилиб тарқатиларди.
1906 йилдан бошлаб Туркистонда миллий
давлатчилик асослари ғояларига
хизмат қилувчи
бир нечта газета ва журналлар чоп қилина
бошланди. Жадидлар сохта муфтийлар ва
имомлар тамонидан муттасил
мураккаблаштирилиб келинган араб
алифбосини қайтадан
соддалаштиришди. Фанта , қасра
ва дамма белгилари ўрнига
А; У; И харфларини ва "нг" товушини
қайтадан
ёзувга киритишган. Агар Жадидлар бугунги
савияси "корректорлик"дан нарига
ўтмаган
кишилардай бўлишганида
қувгин
қилинмасдилар.
"А" "ö" "Е" ёзилиши ва
талафузини русча шаклидан бошқасини
билмаган бу кишилар жадидларни ҳам
"ёзғувчи"га
чиқариб
юраверсинлар биз яна ўз
мавзумизга қайтайлик.
Туркистонда
матбачилик Жадидларинг энг оммавий
фаолияти эди. 1906-20 йиллар орасида ўнлаб
миллий газета ва журналлар нашр қилинди.
"Тарққий","Садо-й-
Туркистон", "Садо-й-Фарғона",
"Ҳуршид",
"Турон", "Самарқанд",
"Бухаро-й-Шариф", "Шyхрат",
"Осё", "Қазок"
ва "Бoлапон"
каби яна ўнлаб
газеталар халқимиз
саводхоллигини кўрсатувчи
ёркин намуналардир. Ойлик матбуотлар
ичида айникса "Oйна"
энг оммавуй адабий-сиёсий мажмуа эди.
Жадидлар
харакати Туркистонда давлатчилик
ғояларини
энди
хужраларда ва ўзлари
очган мактаблардагина эмас оммавий
шакалда тарғибот
қилишга
имкон топгандилар. Улар
ўзлари
етиштираяпган
миллий давлатчилик мамурларини
сиёсий майдонларга жўнатишаяпгандилар.Бу
эса ўз оркасига
халкни олган сиёсий-миллий уйгониш
бошланди дегани эди. "Миллий тарбия",
"Миллий тушунча"
ташкилотларини расмий фаолиятга рухсат
олишгани хатто бази рус зиёлийларни
ҳам
ўз
сафларига қўшишга
улгиришгандилар. Болшивиклар тўнтаришидан
кейин чорлик русяси асоратидаги халқларни
озод қилиш
ўрнига
қулликнинг
бошқа
кўринишини
таклиф қилишмоқда
эдилар.Жадидчилар болшевикларнинг
халқларга
озодлик берилиши хақидаги
вадалари ёлғондан
иборатлигини ўз
матбуотларида кенг аммога тушунтириб
улгиришганди. Болшевикларнинг хамкорлик
қилиш
хақидаги
таклифларини кўпчилик
жадидчилар қабул
қилишмади.
Китобимизнинг кейинги бобларида
Туркистонда мактабчилик ва маорифчилик
хақида.
Сафар
Бекжон
Suisse
01.05 .2000
Suisse
01.05 .2000