суббота, 23 декабря 2017 г.

Ўзбекистон ичкарисидаги ва ташқарисидаги миллий кучларга

 
Ўзбекистон ичкарисидаги ва ташқарисидаги миллий кучларга
                                   МУРОЖАТ!

Кейинги хафталарда Uzdemfundsuisse рахбаряти номига келаётган саволлардан келиб чиқиб қуйидаги изоҳларни маътбуот орқали эълон қилишга қарор бердик.
  1. Тарафдорларимизга шуни маьлум қиламиз-ки, Uzdemfundsuisse ўз фаолиятини якка шахслар ёки ташкилотлар билан иттифоқ ва ҳамкорлик асосида олиб борамаётгани учун моддий боглилик холатида эмасдир.
2).Uzdemfundsuisse Ўзбекистон ичкарисида ва ташқарисидаги ахборат манъбаларини тергов органларига очиқламади.Миллий кадрлар ҳамкорликини моддий асосларга таянтирмаслик ҳакидаги қарорини давом эттирмокда.

3)..Ўзбекистон иктисодиётини талаяпганларни ва уларнинг ҳамкорларини фош қилувчи ҳужжатларнинг асл нусхалари Халкаро махкамалар бошлангунча ёпиқ қолажак!

4).Гулнора Каримова ва яқинларига оид бўлган музлатилган ҳисоб рақамларидаги маблағларни режим ўзгарганидан кейин Ўзбекистонинг миллий иқтисодиёти юксалтириш учун завод ва фабрикалаларни қуриш шарти асосида қайтарилиши ҳакидаги талобномамиз протаколлаштирилгандир

5).Ўзларини муҳолифат намояндалари сифатида танитиб, талабнома имзолаб Швейцариядаги музлатилган пуллардан талаб килиш диктатуранинг бошка шаклидир. Хали махкама булмасдан туриб пул талаб килиш  халкимизнинг миллий бойликларини талон килаяпганлардан фарқлари колмаган!. Улар қўлларидан келса олдинига ўзлари яшаяпган давлатларда Ўзбек миллий бойликларини изласинлар, топсинлар музлатсинлар!



6).Uzdemfundsuisse ташкилот ва шахсларга йиллардан бери ўз таклифларни айтиб келмокда. Булар ҳаёт таҳликаси бўлган бундай ишларни эмас, тайёр турган маблағларни олишга интилмокдалар. Орқаларига ғарб кучларини олиб таҳдит ва маътбуот босими орқали Халкимиз бойликларини кимларга ем қилмокчи булишаяпгани билиб турибмиз.

Uzdemfundsuisse Узбекистон ҳукумати ичкарисидаги тарафдорларининг ишдан олинганлигидан ҳабардор. Баъзиларининг тергов қилинаяпганлиги ва камокхоналарда қолаётган кадрларини ҳам кузатмоқда.Уларни сиёсий маҳбуслар рўйҳатига киритмаслик ҳақидаги қароримиз давом эттирмокда. Сиёсий махбуслар руйхатлари диктатор Каримовниниг Ғарб билан муносибатларидаги шантаж ва базорлик қилиш имконидан бошка нарсага ярамаяпди. Ғарб ҳали бери сиёсий маҳкумларни озод қилишга мажбур қиладиган ҳаракат қилиши кутилаяпгани йўқ. Миллий кучларимиз Ғарбнинг халкимизга берадиган ёрдами орқали эмас, ўз ички кучлари орқали Каримов режимини ва унинг сулоласини ағдаради. Бу кучни кўрмокчи булганлар Villa Gulnora акциямиз, Ўзбекистон моддий бойликларини ташқи давлатларда сақлаяпган 700 та, мулозимнинх шубҳали ҳисоб ракамлари ҳакида қилган ишмизни кўрсинлар.
7). Каримов ва оиласи талвасага тушгани ва якинларидаги барча кишиларни ёппасига ишдан олиб ёки жиноий иш очтираяпди. Мақсадимиз Араб инқилоблари орқасидан келиб чиққан ички уруш келтириб чиқармасдан режимни ағдариш ва миллий ҳукумат тузишдир. Миллий кучларимиз Қаракалпокистондаги демографик ўзгаришларни қаттиқ кузатишга давом этсинлар. Иккинчи бир Украина келтириб чиқариш орқали миллий бойликларимизни қўлида ушлаб турган шахсларнинг кочиб кетишини ташкил килмокчи булганларни огохлантирамиз: Ғарбга хам Шарқга хам уларнинг бойликлари керак. Улар бойликлари аллақачон тергов(кузатув ) остида.
8).Миллий кучларимиз қўлга киритган маьлумотларга кўра: диктатор Каримов олдимиздаги кунларда бўладиган парламент сайловларини назорат қилиш учун Хавфсизлик Кенгашида маҳсус гуруҳ тузган. Гуруҳ Сенатга сайланиши керак бўлган одамларни танлаяпди. Шундай одамлар танланган-ки, мабодо давлат тўнтариши бўлса, Сенат янги ҳокимият лигитимлигини тан олмайди. Керак бўлса чет элга чикиб олиб фаолиаят кўрсатадиган Сенат бўлишини ташкил килмокдалар.  Бу шартларга мос  келадиганлар  депутатликга тайинланаяпди.
9).Uzdemfundsuisse геополитик ва геостратегик мутаносиблик бўлган куниёк ўз кучини кўрсатади. Биз Туркистон интегратцияси ғоясини Ғарбнинг бизни севиб -севмадиги учун танламадик. Туркистон умумий уйимиз. У ерга ташкаридан бизга бегона бўлганларнинг кирзавой этик билан кирилишига каршимиз.

10).  Uzdemfundsuisse хеч қандай аъзолик рўйхати тузмаган ва тузмайди!

Uzdemfundsuisse.           30.11.2014                                                                 Lausanne


Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...