Адреналин.
(Одам ота, Хаво она сургун қилинишидан олдин берилган гармон)
Ўзбекистондаги Одам авлодларига бу гармоннинг нима алоқаси бор?
Мақола Адреналин гормони тўғрисида эмас.
Ўзбекистон ахолиси шахсий хаётида бу гармоннинг Хокимият учун зарарли топилиши хақида.
Ўзбекистонда мавжуд бошқарув тузими , халқнинг барча жараёндаги хатти харакатини назорат қилиш, унга чегара белгилаш, қандай тақиқлаш , бутунлай тўхтатиш билан банд.
Инсонлар танасида илохий шаклада йиғилиб бораётган Адреналин миқдорининг исталган бир масалада харакат бошлаб юборишини хеч ким кафолат бера олмайди. Шу кунларда анреналин жуда ёмон тебраниш бера бошлади. Энди уни назорат қилиш имконсизлиги билинмоқда.
Инсон ўйин кулгу , жанжаллашув, урушлар , диний низолар , қуролдан фойдаланиш, хар қандай тахликани сезмайдиган холатда этиб келди.
Ахлоқлик қилибди, фарқига бормабди, билмай қолган.....
Бу гаплар биринчи марта, иккинчи марта изохласа бўлади...
Асил сабаб эса шундай;
Сабаби танасида ажралиб чиқувчи адреналин бунга мажбур қилади.
ДХХ, ИИБ, МГ, Прократура ва бошқа тузилмаларга 90% ходим ватанпарварлиги учун эмас Адреналин истаги билан боради.
Тадқиқотлар 95% терористик ташкилот аьзолари текшириб кўрилганда улар дин учун эмас ёки бошқа илохий ғоя учун эмас яшаб турган минтақасида Адреналин чиқариш ва хосил қилишга шароит йўқлиги сабаб терорист бўлгани аниқланди.
Бу муаммо бир Ўзбекистон муаммоси эмас бу барча дунё авторитар тизимлар муаммоси.
Толибон ўз сафларида мотивация доимий бўлиши учун барчани тақиқлаш йўли билан бир йўналишга фикрини буриш устида жуда усталик билан Степ бй Степ яьни қадам ва қадам харакат қилмоқда.
Ўзбекистонда энг катта хоин тузилма бу СНБ (50% кгб), унинг янги номдаги ДХХ (90% кгб) ташкилоти.
Бу ташкилот тавсияси билан барча Ов милтиқлар йиғиб олинди , барча турдаги Қурол ишлатиш тақиқланди , хатто 5000 йилдан бери хатто СССР тақиқламаган белга пичоқ осиб юришни тақиқлади сабаб?
Одамлар хизмат вазифасини бажарувчи батраклар ўғирликларини кўриб кўрмаганга олиши, мабадо билиб қолса қаршилик қилишга инстркменти бўлмаслиги каффолати берилди.
Хар қандай ўғирлик ва хоинликни босди-босди қилиш мумкин тушунча андреналин сарфланишини давлат химоясида ташкил қилиб бермоқда.
Оддий мент кўчда кетаётиб одамлар ундан қурқаётгани, терс қараб кетаётгани, эхтиёт булаётганидан завқ олмоқда. Андреналин сарфланишини шу шаклда амалга оширмоқда.
Адолатли давлатларда формадаги инсонлар узларига қараётганлар хавас қилишидан андреналини сарфлайди.
Нега Ўзбекистон масаласи дунё матбуоти, сиёсати ва хатто ижтимоий масалаларда ҳам кенг меқиёсада мухокама қилинмайди?
Чунки тахликали жамият хосил қилинган, хар доим пуртлашга тайёр мамлакатдир, Ўзбекистон!
1991 йилдан то 2018 йилгача жами 900 мингдан купроқ, асли Ўзбекистонда туғилиб ўсган инсонлар халқаро терористик ташкилотларга ёнланма жангчилари чиқарган, жойдир Ўзбекистон.
Оилавий зўравонлик ортди, тажовуз ортди, жамиятда сабрсизлик ортди, хеч ким ўзгани хаққидан қўрқмайдиган бўлди.
Бу кун сайин ортиб бормоқда.
Хатто туман марказларида оддий ўқ отиш учун марказ йўқ!
Инсонлар танасида тинмасдан йиғилаётган андреанилинни , яқинларига, атрофдагиларга..... жамиятга сочиб юбормоқда.
Қирғизистонда истаган қуролдан отиш учун мазсус ТИР очиб қўйилган барча шахарларда бор.
Ўқ отар қурол назоратли остида отилган вақтда инсон қўшимча адреналин олади, махсус трассада пойга ўйнаганда адреналин олади , жиноятчи жиноят қилганда адреналин олади.
Бу барчаси назоратдан ташқари жараён.
Қонун билан инсон танасидаги гормонал баланс тартибга солиш имкони йўқ.
Дунёда қайси давлат ичкиликни тақиқласа ўша эрда гиёхвандлик ортиб келмоқда , аёллар ўртасида фахш ортмоқда , эркаклар кунти бўлмоқда.
Ичкилик фойдали эмас лекин маьлум бир тоифа инсон ичмаса танаси Адреналин хосил қила олмай бошқа бир нарсадан кайф қидиради.
Доим топишади кайф сафо қилиш усулини.
Қурол тақиқланиши шу қуролни ишлатиш имконини берувчи бошқа бир ғоя учун эргаштирувчи омма хосил қилиш текин Пушечный Мясо хосил қилиб бериш дегани.
Бу давомий давом этмайди адреналин чиқариш учун шароит қилмаган жамият бошқаруви ўзини ўзи оёғидан осгани арқон хозирлаган бошқарувдир.
Бу жамият массаси тарқоқ холатдан бир ёки бир неча йўналишга бирикиб охири шу бошқарувни ўзини йўқ қилади.
Ўзбекистонда 10% инсон бойлар ва яқинлари.
Яна 10% инсон ва яқинлари ўрта хол бой ва хокимият мамурят, куч ишлатар сохаларидаги вакиллар.
Жамиятнинг 20-25% кундалик хеч қандай ташвишсиз, завқини қаердан чиқаришни биламаганлар сурисидир.
Бу сури бойлик вахукумронлик имконлари орқали танасида йиғиладиган андреанилин 70-75% халқнинг исталган нафарига қарата олади.
Амирлар шариат билан бошқарилган, барибир чўкди.
СССР, атеистлар тузими эди, тақиқлашлар ортидан чўкди.
Хамма нарса диндан, хамма нарса қонундан иборат эмас.
АҚШ билан ички ва ташки кучларнинг барчаси хисоблашишининг сабаби нимада. АҚШ жамиятнинг Адреналини чиқариб ташлаш учун, инсон ақл заковати ярата олган барча усулларга очиқ рухсат берилган.
Бу рухсатдан тўйинган жамиятни қурол ёки ғоя билан энгиб бўлмайди.
Хитой ўз халқининг адреналин чиқаришига бир нечта йўналишларини очиб қўйди.
Мао ўдимидан кейин Хитой шиддат билан ривожланмоқда.
Тақиқлар билан тузимлар режимлар умри узаймайди, аксинча қисқаради.
Энг катта хоин ташкилотларгина, давлат келажагини , халқ манфаатини химоя қилиш стратегялари ишлаб чиқиш ўрнига , Фуқаролар уруши , қатлиомлар ташкил қилиш усулларини ишлаб чиқаси.
ДХХ даги каллаварамлар!
КГБ мабодо, совет давлари тарқалишга бошласа ички уруш қилиб, марказий хокимият Харбий холат орқали КГБ бошқаради деган планларингни эслангларчи. Нима бўлди, у планларинга?
Советларни сақлаб қолдиларингми?
ШМни сақлаб қола олмайсанлар.
НКВД, КГБ, СНБ, ДХХ ходимларинг 90% қандай ишга олиниши хақида оддий бир намуна;
" 1976 йили кеч куз вақти бир УАЗ шофёри туманда кўрмай қолиб колхоз йўлида велосипедда кетаётган инсонни уриб юборади.
Инсон, воқеа жойида вафот этади.
Ишни мелица билмаслиги учун КГБ бўлими билан келишиб босди босди қилинади.
Бир ой ўтиб УАЗ шофёри минтақаси бўйлаб КГБ стукачи бўлиши, хар хафта маьлумот этказиб бериши шартини қабул қилади.
Орадан 15 йил ўтиб вафот этади. Лекин унинг ўғли СССР вақтида энг сирли Ядро ракеталари харбий қисмига харбий хизматга олинади.
( Ўзбекистонликлардан КГБ тавсияси бўлмаса , стратегик обектларда хизмат қилишга аскарга олинмаган )
1995 йиллари отасининг дўстлари тавсиясига асосан СНБ га ишга киради.
2005 йилги қайта реформалардан кейин Ўзбекистон Мудофа вазирлиги "Шахсий таркибни кузатиш ва кадрлар салохиятини назорат қилиш" бўлими ( снб кадрлар бўлими ичида ) бошлиғи бўлади.
Бу инсон армия ичида унвон олиш , камандир бўлиш тавсияларини хоинларларга имкон яратиш орқали амалга оширмоқда.
Бир оила фожеаси орқали отаси айғоқчи, боласи рус хоини, шу кетишда невара имперя учун жонини бериши ташкил қилинган.
Жазосиз қолган бир жиноят бутун давлатни сотиб юборадиган хоин этиштирди.
Бу инсонни СНБ кадрлар бўлимидаги энг юқори мансабдорлари жуда яхши билишади.
ЎзАкадемя тавсиясига кўра, андреналин юқори бўлган вилоятларда кўпкари ташкил қилишмоқда.
Бу ишни ҳам сохтакорликга айлантиришди.
Отабек Умаровнинг оти, ютиши ташкил қилинмоқда эди.
От ўлди, андреналин ҳам ўлдими?
Инқилобий харакат жамиятшунослик маркази.
20.10.2024
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.