Ўзбекистон фанлар Академясининг тарих, тилшунослик, адабиёт, ислом тарихи илмий марказларига
мастер клас мақола.
Сиз билмаган қомусий олим Қозим Миршон.
(мақоламиздаги "турк", "туркий"... барча туркий халқларни англатмоқда)
Дунёнинг бир нечта Университетлерида профессорл бўлган, техника фанлари, тарих, тилшунослик, ислом тарихи сохаларида докторлик илмий ишлари ёқлаган Шарқий Туркистонлик қазоқ бейи Қозим Миршон кимдир?
1919-йилда Шарқий Туркистонда туғилган Қозим Миршон Истанбулдаги Боғозичи ўрта мактабини тамомлаган,
Германияда муҳандислик, сўнгра Истанбул Техника университетида таҳсил олган ва қурилиш муҳандиси бўлган.
1946 йилда Германядан Туркияга таълим олиш учун қайтиб келгач, Турончиларга қарши қайта бошланган ирқчилик-туранизм судига гувоҳ сифатида чақирилган.
Қозим Миршон Туркия келишидан олдин ҳам кўплаб тилларни ўрганган.
Немис, рус, инглиз, юнон, италян ва лотин тилларидан ташқари татар, ўзбек, бошқирд, таранчи, уйғур, қозоқ, қирғиз, озарбайжон ва туркий туркча каби турк лаҳжаларини тушуниш ва тушунтириш даражасида билган.
Миршон 2016-йилда 97 ёшида Бодрумда вафот этган.
Кўплаб тадқиқот ва китобларга эга бўлган марҳум Қозим Миршоннинг тезисларини умумлаштириш фойдали бўлади. Улардан биринчиси,
ёзув, милоддан 16000 йил олдин турклар томонидан ихтиро қилинганлигини исботлаганлиги.
Яқин Шарқдаги тилларнинг пайдо бўлишида курд тилига , эски туркчадан сўзларнинг ўтиши бу орқали араб ва форс тилларига ўтказганлиги исботлаганлиги..
Анадолўда туркларнинг илк ёзувларинг мавжуд исботлаши.Улардан биринчиси,
ёзув, милоддан 16000 йил олдин турклар томонидан ихтиро қилинганлигини исботлаганлиги.
Яқин Шарқдаги тилларнинг пайдо бўлишида курд тилига , эски туркчадан сўзларнинг ўтиши бу орқали араб ва форс тилларига ўтказганлиги исботлаганлиги..
Анадолўда туркларга оид ёзувларинг мавжудлигини исботлаши.
Рим сивилизациялари этрусклар ва этрусклардан келиб чиққан турклардир.
Этрусклар сўзлашадиган тил прототурк тилидир.
Бутун Эвропада, жумладан Скандинавияда 5000 дан ортиқ эски туркча ёзувлар мавжуд.
-Турк алифбоси бутун дунё алифболарининг келиб чиқиши ҳисобланади.
Қозим Миршоннинг фикрича, биринчи турк давлати Хунлар Империяси эмас эди. Бу Туркбил-Кўк-турк давлатидир. Турк тарихининг қадимги даврларга бориб тақалишини кўрсатувчи энг катта далил Ўрхун битикларидир.
Қўлланилган ҳарфлар ва тиниш белгилари бу тилнинг ўша даврда жуда ривожланган тил бўлганлигини исботлайди. Бундай тил пайдо бўлиши учун камида 3000 йил ривожлантирилган бўлиши исботлаганлиги.
Бугунги кунда Хитой чегараларида 300 метр баландликдаги пирамидалар борлиги ва бу пирамидалар Мисрдагидан илгари қурилганлиги исботланган. Бу натижа Миср пирамидаларининг замирида турк илм-фани ва маданияти турганини исботлайди. Қозим Миршоннинг муҳим тезисларидан бири Скифларнинг асли туркгини исботлади
Этрусклар, Троянлар, Шумерлар, Геттлар ва Фригияликларнинг туб маданиятида турк сивилизацияси мавжуд. Бу жамиятлар туркий бўлмаса ҳам, уларнинг чуқур маданиятида туркий таъсир борлиги .
Турклар Анадолўга 1071 йилда эмас, милоддан 7000 йил олдин келганлигини бугун археологлар исботлади..
Ўғузлар Анадолўга келганларида, қаршиларида туркийзабон туркий қабилаларнинг кўплигини кўришган. Турклар Беринг бўғозидан ўтиб, тубжой Америка ва Жанубий Америка маданиятининг шаклланишига таъсир кўрсатган.
Юнон ёзувларида Анадолўдан келган ва темирни жуда яхши ишлаган бир жамоа борлиги ёзилган.
Бироқ, бу жамоа мавсумий равишда келиши маълум. Бу жамият прототурк бўлиши эҳтимоли юқори. Қозим Миршон Миср пирамидаларидаги ёзувлардан туркчагача бўлган ҳарфларни топди.
Миршан, Византиянинг биринчи ташкил топиши пайтида прототурк тилида гаплашганини даъво қилади. Далил сифатида Трабзондаги юнон черковида фақат туркчадан олдинги ўқилиши мумкин бўлган ёзувларни кўрсатади.
ҚОЗИМ МИРШАНнинг илмий изланишлари
Турклар Анадолўда 15 минг йилдир борлиги олимнинг ўлидан кейин Халқаро хайъят тан олди.
Понтияликлардан 1300 йил олдин Қора денгизда турклар бўлган
1071 йил туркларнинг Анадолўга биринчи эмас, охирги келган санасидир.
Биринчи тарихчи Геродот эмас, балки турк саркардасидир.
Ёзувни турклар ихтиро қилган, биринчи алифбо лотин алифбоси эмас эди
Истанбул Византиядан бошланмаган, унга минг йиллар аввал турклар асос солган.
Биз Рим ва Пекинга асос солганмиз
Биринчи турклар мактаб ва университетга асос солган.
Турклар Ғарбга демократия ва сайлов олиб келди.
Турк тарихи милоддан аввалги 16 минг йилга бориб тақалади.
Ёзувни милоддан аввалги 16 минг йилликда турклар ихтиро қилган.
Дунёдаги барча алифболарнинг асли турк алифбосидир.
Курд тили туркчадан олдинги сўзларни ўз ичига олганлиги сабабли, бу сўзларни араб ва форс тилларига ҳам ўтказган.
Анадолўда эски туркчадан ҳам олдинги турк ёзувлари мавжуд. (2021 йилнинг энг шов-шувли архелогик топилмаси Гўбакли тепа қадим шахридир ва туркларга оидлиги исботланди. Одам отани кўрган қавмдан қолган. Дунёнинг энг бойлари, рахбарлари, олимлари Гўбекли тепага келмоқда)
Лотин юнон Финикия ва кирилл алифболари эски туркчагачадан шакллантирилган.
Рим имперяси асос солган сивилизация этрусклар турклардир. (Етруск ёзувлари биринчи марта 2004 йилда Қозим Миршон томонидан шифрланган.)
Этруск- туркий халқ
Скандинавия ва Eвропада 5000 дан ортиқ туркий ёзувлар мавжуд.
Қозим Миршон кўплаб анъанавий қоидаларни бузган донишманд, у ҳамиша чуқур изланишлар олиб бораган шахс бўлган. Унинг қадимий турк шевалари ҳақидаги билими ҳақиқий тарихга ойдинлик киритадиган тадқиқот натижаларига асосланди.
Академик қомусий олим Қозим Миршоннинг тадқиқотлаари илм дунёсини иккига бўлди. Дунё тарихи ва тилшунослиги қайта ёзилиши кераклиги айтадиганлар ва ғоя сифатида қолсин дейдиганлар.
Қозим Миршон ривожланган Ғарб дунёси ўз тилларини деярли барчасини билган. У аниқ фанлар бўйича бир неча докторлик дессертасиясини Германяда ёқлаган. Унинг туркий тил инсоният тилининг отасидир дейишига ва илмий асосларига Ғарбда биронта олим этироз билдира олмаяпди.
Қомусий олим Қозим Миршонинг шу кунгача нашр қилинган 100 га яқин асари мавжуд.
(Илмий асарларини инглиз, немис, юнон, турк... тилларида ўзи ёзган)
Олим асарларининг библиографяси қисқача шундай:
1966: Турк метрикаси
1970 йил: Прото-турк ёзувлари
1978 йил: Олти ярим Тегин (182)
1983 йил: Прото туркчадан хозирги туркчага
1983 йил: Ўрхун ёзувлари учун қабул қилинган санани аниқлашни қайта кўриб чиқиш
1985 йил: Анадолў прототурклари
1990: Прототурк олимларига кўра астрофизика
1991 йил: Болбўллар
1993 йил: Прототурк ёзувлари бўйича конференция
1993 йил: Ёзувлар
1993 йил: Алифбо тартибида бошланиш ва глозел ёзувлари
1994 йил: Алифбо тартибида ёзишнинг бошланиши
1992 йил: Турк алифбоси билан татарча ёзиш (12)
1995: Ишорат ёзувлари
1995: Ўзтурк "-сал" қўшимчаси
1996 йил: Препортугал битик тошлари
1996 йил: Тинчлик йўлида таълим
1997 йил: Бугунги Eвропа тилларида прототурк тилининг излари
1996 йил: Замонавий Eвропа тилларида этруск излари феълларнинг от ва инфинитив шакллари ва сифат-феъл ва қўшимча-феъл соҳаларида
1998 йил: Динларнинг ривожланиши, илк турк динидан туғилган динлар, Сиде, Пре-португал, Глозел, Мисргача, Этруск, Протпегрек ва Хиндуизм, Таврот, Инжил, Ислом
1998 йил: Этрусклар, уларнинг тарихи, ёзувлари ва тиллари
1999 йил: Турк тавқими
1999: Илк турк давлатлари ва Йиву Бил
2000: Сийғалитош ғори
2000: Билге Хатун Ўқуқ: Билге Қаган Тўққиз Битиг
2000: Мўғулистондаги қисқа ёзувлар
2000: Иероглифлар
2000 йил: Пра-Миср иероглифлари Eвропа, Сибир ва Марказий Осиёдаги энг қадимги ёзувлар асосида декодланган.
2001: Мақолалар
2003 йил: Илк туркларнинг Скандинавия ёзувлари
Инглизча ёзган асарлари
1986: Универзум рамка каби статик тизимми?
1992: Анадолудан пиктограммалар, петроглифлар, ёзувлари
1992: Прототурк олимларига кўра, космик ўзгармасларнинг манипуляцияси
1996 йил: Замонавий Eвропа тилларида этруск излари феълларнинг от ва инфинитив шакллари ва сифатдош-феъл ва қўшимча-феъл.
2000 йил: Пра-Миср артефактлари Eвропа, Сибир ва Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзувлар асосида декодланган.
2002: Қадимги Тукистон олимларининг фикрига кўра физика ва астрофизика фани
2003 йил: Илк туркларнинг Скандинавия ёзувлари
2003: Илк туркларнинг Анадолу ёзувлари
Олимнинг Немис тилида ёзган асарлари
1968 йил: Эквивалент юклар билан гиперстатик тизимларни ҳисоблаш
1973 йил: Прото-юнон ёзувларини очиш
1993 йил: Алифбо тартибида бошланиш ва глозел ёзувлари
1993 йил: Прото-турк тили грамматикаси
1996 йил: Португал тилидаги ёзувлар
1996 йил: Турли тилларда прототурк тилининг излари
1997: Этруск ёзувлари
Қомусий олим Қозим Миршон билан Мажористонда /Венгеря/ Турон Қурилтойида танишиб сухбатлар қургандим. 2016 йилда вафот этганларида жиноза учун ҳам Туркияга киритилмадим. Устознинг жуда кўплаб фикрлари бугун илмий жамоалар олиб борган археологик қазишмалари орқали ўз исботини топмоқда.
Сафар Урганжи
08.11.2021
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.