Кредитларнинг Инқилоб % қанча?
Ўзбекистон ахолисини қашшоқлаштирган омиллардан биттаси, кредитлар масаласидир.
Кредитлар тарқатиш, коррупсиялашган ва тўла бозор иқтисодига ўта олмаган давлатларда аячли оқибатлар билан тугаган.
Ўзбекистон ана ўша аянчли кунларинг бошида турибди.
Кредитлар авфи чиқариш банкачиликни чўктиради.
Фоизларини ҳам тўлаш имкони бўлмаган халқни тахдит қилиб, пул қайтариш оқибати эса , исёндир.
Бу масалани тезда қайдай қилиб хал қилсак, ҳам банкачилик, ҳамда халқ жабр тортмайди.
Бугунги инқисодий лойихамиз ана шу масалани Хокимият минбарига олиб чиқмоқда.
Чапани ўзбеклар учун эса Инқилоб канали орқали видеодастур қилмоқдамиз.
Ўзбекистон жамиятини портлаш арафасига олиб келган қуйи ва ўрта қатлам ахолининг банк ва ломбард кредит қарздорлиги давлатимизни кузатётган иқтисодий аналитиклар тарафидан "кескин вазият" эълон қилишларига асос бўлган.
2016-2021 йиллари оралиғида кичик бизнесни ривожлантириш ахоли бандлигини кучайтириш ва камбағаликга бархам бериш "эзгу" мақсадида кредит беришни мажбурят холатига олиб келишди. Банклар кредит бериш рейтингига кириб кетиб уйма -уй юришди.
Тарқатилган кредитлар учун на eтарли инфраструктура на сотиб олишга қорамол (қорамоллар сони маьлум эди ва кредит олган инсонлар бозорларда нарх наво кўтарилишига сабабчи бўлишди)
Қозоғистон хатто тирик қоромол экспортини тақиқлаш орқалигина ўз чорвачилигини сақлаб қолди. Бу миқдордаги чорвага eтерлича озиқ этишмаслиги ва бошка кўплаб муаммолар оқибатида бу соха чўкди.
Кредит олган миллионлаб инсонлар ва кредит берган банклар ўртасида жиддий конуний низо ва инсофсиз банк %лари, пенялари кундан кунга ошмоқда. Вилоят Хокимлари ва яқинлари ноконуний йўллардан йиғган бойликларини шу йўл билан ювиш схемалари масалани янада чигалаштирди.
Ушбу муаммониқандай хал қиласа бўлади?
Банкларда мавжуд барча кичик ва ўрта 500 млн сўмгача бўлган барча кредитлар хатловдан ўтказилиши ва фуқароларнинг аризаси асосида %ларни музлатиш.
Қайтариш графигини 10 йилгача узайтириш ва фоиз берилмаганини инфилация миқдорида сақлаб туриш керак.
Қарор қабул қилинган кундан этиборан Марказий Банк ва иқтисодиёт Вазирлиги жамоасини тўлиқ тафтишдан ўтказиб бошқарув апаратини айникса Жамшид Қўчқаров ишдан четлатилсин. Бу одамнинг қадрлари ишдан кетгандан кейин, кичик бизнесни қайта расмийлаштириб кредитлар саралангунга қадар макроиқтисод ва банк тизими бошқарувсиз коллапсга учрамаслиги керак. Барча давлат дастурига кирган, давлат активларидаги банкларда кредит бериш бир ойга тўхтатиш керак. Қўчқаров жанобларининг ахмокона қарорлари ва тавсиялари асосида иқтисодга оқизилган пул дарёси хеч кандай жиддий ўсиш бермагани оқибатлари ва барча даражада давлат институтларини дискриминация ва десседентлик қилгани тўлиқ ўрганилиши керак.
Хукумат ўз легитимлигини исботлаш ва ташқи дунё билан келишиш пайида юрган бир пайитда оддий ахолимиз Банкларнинг кунига эшигини тақилатишидан безган.
Банкачилар ҳам кредит ундирмаса ойилигидан тўлаетганини арз қилишдан безор бўлишди.
Ўзбекистонда қарздорлик важидан содир бўлаетган сутцид воқеалари кўпаймоқда.
Биз олдинги иқтисодий дастуримизда гўшт этиштириш масаласини ташкил қилиш ва молялаштиришни ёритган эдик.
Барча вилоят ва туманларда 5-15 та махсус 50-60 гектар майдонга чорвачилик ва курка, ўрдак боқиш кластери ташкил килиш керак.
Соцалистик тузум тугатилгандан кейинги даврда Можористон ишни бу соҳадан бошлаган.
Ахолининг озиқ-овқат талабини четдан ташиб келтирмасдан хал қилиш, давлат валюта даромади тежади.
Бу давлат билан айнан шу сохани копялашингиз мумкин.
Ўртача ойлик 1991 йилда 200$ булган давлат хозирги кунда энг кам иш хақи 1000$ ошди.
Ўзбекистонда шроитида капитал қурилиш таннархи 70% қисми қурилиш материаллари қиймати бориб тақалади ва биз таклиф қилаётган копмлекслар қурилиши учун кетган қурилиш материаллари деярли 95% Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади !
Махсулоти таннарх занжирида 40-45% қисми солиқ ва тўловлар орқали давлат бюджетига бориб тушади.
Давлат чорвачилик кластерлар қуриш умуммиллий концепцияси қабул қилиш ортидан икки йирик масалани eчимини топилади.
Биринчиси;
ахолини кредитларини ўғирлик ва бошқа жиноят қилмасдан тўлаш ва узайтирилган муддатда психологик стресларсиз тўлиқ чиқиб кетиш муаммосини eчади
Иккинчиси;
кластерлар қурилиши ортидан ялпи миллий махсулот йилига 7-15% га ўсади.
Кластерларга сарфланган инвестиция автоматик солиқ ва бошка тушимлар орқали марказий ва махаллий бюджетга қайтади ва занжир реакция орқали эркин пул массаси ўсади.
Ахолини иш билан таминлаш ва уни доимий бозори бор махсулотлар ишлаб чиқаришга рағбат бериш учун давлат иккинчи бошқа йўналишда қарор қабул қилиш керак.
Давлатнинг сиёсий имижини кўтариш учун қуриладиган ситюлар дархол тўхтатилсин.
Шу кунгача қурилган бундай қимматбахо жойлар ўзини копламади ва мамуриятни бу жойлардан уйлар олишга, офислар кира қилишга мажбурлаш жиноятдир. Бойлар ва мамурят бу иш учун пора бериш ва олишга мажбурланмоқда.
Ва бу масаладаги охирги таклиф:
Биз Инқилоб ўтказиш учун хеч кимдан ёрдан кутмаяпмиз. Биз Инқилобдан олдин АҚШ назоратига бериб юборилган сизларнинг капоталингизни қанча қисмини олишмиз мумкинлигини аниқлаштирмоқдамиз.
Улар билан келишсак, Инқилоб бурнингизни тагидаги реалликдир.
Омон бўлингизлар.
Сафар Урганжи
21.11.2021
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.