Ўрмон бахона, Хокимларга шахона....
Мутахасисларимиз тамонидан кўп йиллик илмий тадқиқотлари натижасида Ўзбекистон эко-мувозанатини асл холига қайтариш лойихалари ишлаб чиқилган.
Менга тағдим қилинган илмий лойихалар, Ўзбекистондаги миллий қадрларимиз, олимларининг баъзиларига муносибат учун берилган эди. Амалиётга чиқариш учун хозирги Хокимият пайтида қанчалик имкон борлиги хақида суриштилмоқда.
Орада баъзи маълумотларни Хокимиятга eтказилганлиги малум бўлмоқда.
Мирзиёевнинг куни кеча "Ўзбекистонда айрим экин майдонларини ўрмончиликга олиб бериш хақидаги қарори" мутахасисларимизнинг илмий асосли чiқишларини бошқа тамонга буришга қаратилганлигиni айтишим керак.
Қарор, Хокимларнинг чўнтагига янги даромад манбасинини яратиб бермоқда.
Ўзбекистонда эко-мавозанатнинг бузилишига асос сабаб бўлган масала СУВ масаласидир.
Сув муаммоси, Туркистондаги босқинчилар тамонидан яратилган суний жанжал чиқариш методига бориб тақалади.
Бизнинг минтақа, 4000 йиллик дехқончилик ва сувғориш усулини инкор қилиш оқибатида бугунги вазиятга олиб келинди.
Экиладиган экин тури ва миқдори мухим эмас.
Сувғориш шакли мухимдир.
Ўзбекистонда ёғингарчиликни ва сув муаммосини қандай хал қилса бўлади ?
Аслида, Ўзбекистонда ёмғир миқдори тоғларда ва чўлларда йилига 120-200 мм дан то 500-650 мм гача бўлади. Баъзи жойларда кўп, бази жойларда ўта оз миқдорда.
Пахта яккахокимлигидан олдин Ўрта Осиёнинг қурғоқлик ва намлик мутаносиблигини Каспий денгизи Волга дельтаси , Орол денгизи, Сирдарё ва Амударё таминлаган.
Рус босқинчилиги малайларидан Шароф Рашидов бошлаб берган миллионларcha тонналик пахта сиёсати оқибатида Орол денгизи қуриди.
50 йиллик оммавий пахтакорлик ва сувғориш оқибатида Орол денгизидан 3-3,5 марта катта миқдордаги сув eр остига сингиб кетди. 1954 йилги Орол денгизи хажми сақланиши учун керак сувнинг асосий қисми чўлда экилган пахта билан тупроқ остига кетди.
Чўл худудларни тинмасдан сувғориш оқибатида 10-15 метр чуқурликда ётган туз, сув билан эрий бошлади ва тупроқ юзасига чиқди. Oқибатда Ўзбекистон бўйлаб янгидан 6-7 млн гектар тузли чўл хосил қилинди.
Сирдарё ва Жиззах вилоятларинг чўл худудларининг eр остида, Оролдан 3 марта катта eр ости кўллари пайдо бўлган.
Дарёларимизнинг чучуқ сувларини eр остига жўнатган пахта монополяси истелочилик оқибатида эди.
Ватанимиз 1991 йил мустақил бўлди.
Бугун бу илмий мақола муаллифлари Ўзбекистондаги сувғориш тизимини зудлик билан ислох қилишни талаб қилиб келмоқда.
Афсус, босқинчилар давомчилари бизнинг таклифларни инобатга олмаяпди.
Молявий муаммо бор дейилди.
Бу масала ҳам %сиз , 50 йиллик кредит билан кафолатланди. Германянинг Дойче банк орқали 1,5 миллиард $ кафолатли пули узоқ йиллардан бери Ўзбекистон Марказий банкаси балансига олинмаяпди.
Бу ҳужжатлариni видеодан дастурларимизда намойиш қилинди.
50 йиллик нотўғри сувғориш оқибатида eр остига кириб кетган 3 та Орол миқдоридаги сувни чиқариб олишни табият билан ҳамкорликда амалга оширса бўлади.
Бу муаммони хал қилиш йўли содда ва технологик қулай. Лекин хеч бир рахбарда буни англаш учун на ақл на ирода бор.
Ўзбекистон устидан учиб ўтувчи 150-280 км3 сув буғи тўғри Хиндиқуш Россия ва Тожикистон Қиргизистон Тибет тоғларига бориб тушяпти. Россиянинг жанубий ва шарқий Сибир худудларида йилига сув тошқинларига сабабчи бўлмоқда.
Шимолий муз Океанида сув исишига ва иқлим ўзгаришига сабаб бўлмоқда
Бу масалани eчиш ҳам экологик ҳам ижтимоий иқтисодий ҳамда сиёсий муаммоларди хал қилади.
1. Экологияни яхшилариши орқали нафас респератор касалликлари камаяди
2. Eр ости сувини белгиланган чуқурликда назоратда ушлаш eр унумдорлигини банитетини кўтаради ва қўшимча йирик хом ашё базаси хосил қилади.
3. сув урушлари тўлик тўхтайди.
Хўўўўш бунинг eчими қандай?
1. Ўзбекистон худудларидаги сизот суви тупроқ юзасига яқин жойларига Павловния ва Бамбук дарахтларини ихота холатида қатор қилиб хар 100-120 метрга экиш лозим.
Бу табиий дренаж вазифасини ўтайди ва йилига бюджетдан ажратилаетган Ўз-сув-дав қурилиш ва сув хўжалиги вазирлиги сохтакорлига чек қўяди. Бюджет пулини арра қилаётган бу ташкилот дренаж хавзаларни лойқадан тозалаяпмиз дейишига керак йўқ.
Йилиga бу каби агро-ихота дарахтлар Ўзбекистонди ёғочга бўлган истемолини 45-50% қисмини қоплайди. ( Ўзбекистон йилига тахминан 1 млрд$ лик ёғоч импорт қилади)
Ерда микроорганизмлар табий холатга келиб фойдали элементлар сони ортади.
Ер юзаси ва дарахт ихота зоналари eнгил шабада эффектини хосил қилиб хавони ёзда кескин исиб кетишдан асрайди!
Ёғингарчилик микдори , барча пахта ва ғалла далалари ҳамда бошқа худуд йўл четларига экилса 40% га автоматик кўпаяди.
Минтақамизда 100йиллардан бери далалар четлари тут дарахти билан ўралган эди.
Хавони барча турдаги чанг ва СО2 дан тозалайдиган тутлар кесилиб , ўрнига гнетикаси ўзгартирилган тут дархтлари экилган. Арча фақат ўзига салқин берувчи ва секин ўсувчи дарахт.
Павловния ва Бамбук йилига 6-7 метр ўсгани ва кучли ўта кучли томир тизими ҳамда барглари исталган бошқа дарахтдан 20 баробар кўп кислород чиқариб ўзида 20 баробар кўп СО2 таркибидаги углеродди омбор сифатида тўплайди .
Бамбук эғочи эса таркибида кремний моддаси кўплиги сабабли эрдан доимий кремний сўриб олади бу ўз навбатида eр таркибидаги қум ва шағалди тозалайди!
Тоғли худудларга тоғ дўланаси ва чинор экилиши шарт ва лозим.
Иккиси ҳам совуққа ва сувсизликка чидамли ёғочи дунёнинг энг қиммат икки ёғочларидан биридир.
Тоғда бу дарахтлар остида микрофлора биоценоз ва ёввойи қушлар табий холатда кўпаяди.
Чўл худудларга саксовул, қузғун, қуёнсуяк, юлғун, черкез кандим экилиши ва аралаш биоценоз хосил қилиниши шарт.
Бу , табий йўл билан экин экиладиган тупроқни шўрдан тозаласа шахарларимизда салқин хаво ташкил қиладиgan ягона усулдир.
2022 йил бахоридан бошлаб мамлакат бўйлаб павловния экилиши шарт.
Иккинчи босқич;
чўл худудлари ва тоғли худудларга куз қиш ва бахор ойларида осмонимизнинг 4-5 минг метр баландлигидаги бирлашамай оқим сифатида минтақадан ўтиб кетадиган булутларини бирлаштириб суний эмгир ёғдириш методини қўллаш.
Бу метод илмий асосланган холатда Ўзбекистонди Шарқий қисми ва Ғарбий қисмидан бошланиб ўрта минтақага қараб босқичма босқич қилиш керак.
Бу ишни қилиш учун керакли бўлган кумуш йўд патрони дунё бозорида исталганча бор. АҚШда ҳам махсус технологиялар бор. Мисол учун Ветнамда қўллаган муссон ёмғирлари ёғдириш методи биз ишлатилишиmiz мумкин.
Матбуотда бир неча марта БАА (Дубай ) ва Саудия Арабистони худудларида суний ёмғир ёғдиланаётганi видеолар орқали исботланди. Бу ишни АҚШ ширкатлари,, бизга керакли худудларга, керакли кунларда исталганча miqdordagi ёмғирni ёғдириб бера олади.
Бизда 2 миллион гектар қир ва адирликларда буғдой экиш мумкин. Кейинги 50 йилдир бу жойлатга ёмғир ёғмай қўйгани оқибатида буғдой, арпа, сули экилмаяпди.
Бахорда суний равшда икки марта ёмғир ёғдириб буғдой мустақиллигимизни таминлайлик.
Бу ишни шу пайтгача барча Хукуматлар инкор қилмоқда.
Сабаб?
Чунки рус босқинчилик агросиёсати қиммат пахтани арзон буғдойга сотиб олмоқда.
Орол денгизи қуриши оқибатлари минтақадаги 2 миллион ахолининг Россияга арзон ишчи жўнатмоқда.
Биз таклиф қиладиган ва молялаштирадиган метод эса тўла мустақилликга олиб боради.
Ўзбекистон ўз минтақаларининг баъзи қисмларини тўлиқ ўрмон қилиши мумкин.
Бу туш эмас, бунга реал имкони бор. Туман ва вилоят хокимларига тайёр экин майдонларини ўрмончилик бахонасида олиб қўйиш хуқуқи, бу масалани хал қилмайди.
Бу масалага фақат мутахасис олимлар дунёнинг барча жойидан жалб қилиб, ақл билан ёндашилсагина натижаси бир-икки йилда кўринади.
Бу соха қўшимча 100000 дан ошиқ иш ўрни яратади.
Ўзбекистон нефт-газ деб қийналмасдан , табий ёғоч кўмири ёки брикети чиқaра олади.
Саноат сохасига хом ашё ва эко-систем мувозанати тузалиши, реал инвестицияларни жалб қилиши мумкин. (баъзи микрочиплар чиқариш хаво намлиги, қуруқлигиga боғлиқ)
Биз таклиф қилаётган метод йилига қўшимча 35-40 млрд лик ЯИМ махсулот қўшилади ва энг асосийси тақир чўл ва тошли тоғлардан ўрмонли ва қорли тоғларга айланади. Қўшимча 12-15 млн бош қўй ва 1 млн бош йилқи боқиш имкони бўлади. Бугун қирилиб кеаётган сайғоқ ва тувалоқлар учун махсус зоналар қилиш имкони бўлади.
Сафар Бекжон Урганжи
Май-октябр. 2021 йил
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.