пятница, 12 ноября 2021 г.

Султон ва Халифа Абдулхамитнинг ўзбек шинавандаларига!


Султон ва Халифа Абдулхамитнинг ўзбек шинавандаларига!
Ҳалифа Абдулхамит даврида Ўсмонли давлати тупроқларинг 50% йўқотган.
Халифа Абдулхамитнинг ташқи қарзи эвазига Юнонистон, Кипр, Мисрни Ғарбликларга берди.
Халифа Абдулхамид давлатнинг барча нефт қазиб чиқаришини (Хижоз , Ироқ...вилоятлари) Ғарбликларга берган.
Ҳалифа Абдулхамит бугун кўrкамли саройларини ташқи қарз хисоби қурдирган эди.
Биронта завод фабрикаси бўлмаган Халифаликнинг ташқи қарзини бугунги Туркия 1960 йилларгача тўлаб келди.
Халифа Абдулхамитнинг давлат рахбарятига тайинлаган инсонлар расмий рўйхати хужжатларда қуйидагича;
Ташқи ишлар вазирлари;
Александрос Каратеодори Пошо (1878-1879)
Габриел Пошо ва Сава Пошо (1879-1880)
Ғазиначилик вазирлари:
Агоп Оҳанес Казазян (1876-1891),
Микоил Портакалян афанди (1891-1897),
Оҳанес Хиёс афанди (1897-1908)
Молия вазири:
Агоп Оҳанес Казасян пошо (1885 йил 28-30 август), (1886 йил декабр - 1887 йил март) (1888-1891).
Жамоат ишлари вазирлари:
Оҳанес Чамич афанди (1877-1878),
Александр Каратеодори Пошо (1878)
Сава Пошо (1878-1879)
Ўрмон ва кон вазирлари; Маврокордато афанди (1908-1909),
Аристиди Пошо (1909)
Савдо ва қишлоқ хўжалиги вазирлари:
Бедрос Куюмчуян афанди (1880)
Габриел Норадонкян афанди (1908-1909)
Аян аъзолари (1876); Антополос афанди Аристарки бек,
Давихон Кармона Афанди,
Мусурус Пошо,
Стоянович афанди,
Др. жаноб Де Кастро,
Мавройени Пошо, Каратодри Пошо,
Иброҳим Каракаҳя Пошо(1908) Азарян афанди,
Басария афанди,
Фетҳи Франко,
Габриел Норадонкян афанди,
Маврокордато Афанди,
Жаноб Мавройени, Оксанти Афанди,
Йоргиадис афанди,
Арам афанди,
Попович Темко Афанди,
Бабıали юридик маслаҳатчиси
Габриел афанди;
Элчиларга қараганимизда;
Й.Фотиадес Бей ва Гобдан Афанди Афина,
Азарян афанди Белград,
Е. Каратодри афанди Брюссел,
Блак Бейнинг Бухарести,
Янко Каража, Мисак афанди ва Аритраки афанди Гаага,
Лондонда К. Мусурус Пошо, Алфред Рüстем Пошо ва Антопуло Пошо,
Наум Пошонинг Париж, С. Мусурус Бей ва
Й. Фотиадес Бейнинг Рим,
Никола Гобдан Афандининг София элчиси
А. Вогоридес Пошонинг Вена шаҳри,
Халифанинг Вашингтондаги элчи
Л. Аристарки ва жаноб А. Мавройени
Вилоятлардаги Ислом Халифасининг Ҳокимларига бир қаранг;
Сава Поша, Алеко Вогоридес Поша, Гаврил Поша Христоич, Александр де Баттенберг, Фердинанд де Сакс-Кобур ва Гота,
Самос жаноблари;
Мишел Грегориядис Бей, Александр Мавройени Бей, Янко Витинос Бей, Костаки Каратеодори Паша, Йорги Йоргиадис Эфенди, Андреа Копасис Эфенди,
Гибелал-Ливан....
Халифа губернаторлари;
Васа пошо, Наум пошо,
Юсуф Франко пошо
Давлат бошида молия, ташқи ишлар, қишлоқ хўжалиги, кон ва мулкни мусулмон бўлмаганларга топширган Ислом халифаси эди деб йиғлаб юрган ўзбеклар, тарих ўқинг.
Китоб ўқиб фирк қилинг, видеофилмлардан тарих ўрганиб, бизга тухмат қилманг!
1500 йиллардан бошлаб Ислом дунёсини масхаблар, тариқатлар, шайхлар, муллақартя эгаллади. Улар мўминларнинг тақвосининг тўла назоратига эришдилар. Аллох билан қули ўртасидаги ибодат шaклини моддият орқали ташқил қила бошладилар.
Нақшбандий хазратлари устачилик билан рисқини топгани унитилиб, Нақшбандий тариқатини бошқараётган миллионер шайхлар пайдо бўлди. Шайхлик , авлиёлик отадан ўғилга мерос қолмоқда.
Инсонлар давлат қуришаркан, қалбларини, иймонларини рахбарларга бермайди.
Давлат нима қилсада озодликни, фаравонликни, тинчликни таминлаши керак. Давлатчилик дини, миллати, масхаби бўлса тарафсизлигини йўқотади.
Биз давлат рахбарларининг дини иймонига кўра фош қилмаймиз.
Хохласа 70 кара Хажга борсин, 70 ракат намоз қилсин. Агар ўғри бўлса , диктатор бўлса танқид қилинади. Истефоси талаб қилинади.
Урганжи
12.11.2021

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

TURKISTON: "Osiyo yuragi" UİLYAM ELEROY KURTIS

TURKISTON: "Osiyo yuragi"  UİLYAM ELEROY KURTIS “BIR IRISH YOZI”, “Atrofda QORA DENGIZ”, “ZAMOVIY HINDISTON”, “TURK VA UNING YO&#...