воскресенье, 12 марта 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор 99 -қисм.



                                        99 -қисм.
"Бир ерда бир вақтлар катта эски қабристон бўлган экан.
Ўрислар босиб олганидан кейин қабристонни йиқиб ўринига ҳар ҳил иш жойлари қурдирган.Ҳозирги хароба ҳолидаги йиқилган деворлар ўша қабристоннинг ташқи девори бўлган. Ҳуллоси калом озгина бўлса ўз шаҳарининг тарихидан ҳабардор бўлган "ўрис босқинчи”ларга, ўз нафратини яширмай очиқ ойдин ифода қиладиган домламиз дарсимизга келмай қўйди, ҳеч биримиз нима сабабдан ишдан 
кетганликини ҳеч биримиз билмас эдик.
Унинг ўринига Хоразмлик бошқа бир ўқитувчи келиб бизларни ўқита бошлади.
Саноқли куни тез ўтади деганларидай, ҳаш-паш дегунча бугалтерия (ҳисобчилик) курсимизнинг яримини ҳам ўтиб бўлдик шундан кейин бизларнинг ҳар биримизни ўзимиз яшаяпган туманда амалий иш (прахтика) қилиш учун тарқатиб юборди.
Қўлимизга эса шу ерда курсда ўқияпти деган хужжат берди. Амалий ишимиз тамом бўлганидан кейин ўша хужжатга имзо чектириш шарти билан.
Мен ҳам ўзим яшаяпган Бектемир туман хокимиятининг ҳисобчилик бўлимига қўлимда "ҳужжат” билан бордим. Аслида ўша ишхонага мендан олдин мен ҳақимдаги бутун маълумот етиб келган экан.
-Мен ўз ҳаққимда оғизимни очмасимданоқ,”мен сизни кимликингизни” биламан деб гап бошлади ўша ишхонанинг катта бугалтери (ҳисобчиси).
-Билсангиз яхши экан ортқча гап иблан ўзимни таништиршўимнинг ҳожати йўқ деб унга ўқишимиздан берилган хужжатни қўлига тутқазиб бу ерда ўн беш кун амалий иш қилишим кераклики, ҳақида айтгандим.
-Исмини унитмганим бу шахснинг кўзи қинидан чиқиб кетай деди.
-Сиз ҳақингизда олдин эшитгандим ”ўзимга ўт қўяман" деб бутун маҳаллани бошингизга кўтарган эдингиз, хўжайингизни ҳам танийман.
-Бир-икки, марта маҳалламиздаги йигитларга қўшилиб суҳбатлашиш учун уйларингизга боргандим. Жуда "ақлли гап"ларни, айтганди хукуматимиз ҳақида.
Агар сиз мени хўжайинингизни “танишим”ни, билиб бу ерга амалий иш қилиш учун келган бўлсангиз янгилишасиз, сизга бир тийин ҳам иш ҳаққи бердирмайман. Яхшиси сиз бошқа ерга боринг ўзингизни амалий иш қилишингиз учун ишхона изланг.
-Юзидан қаҳр, тилидан заҳар, томган бу инсон қиёфасидаги "эчкемар”нинг, нима учун бирданига жаҳл отиига миниб мени ер билан тенг қилганига тушунмадим. 
Бу "иблис"нинг, гапига жаҳл қилиб ташлаб кетай десам эрта бир кун ўқишга қайтсам бугалтерия курсининг арҳбариятига (хўжайиним қамалгани учун амалий иш қилдирмади) сизлар юборган адрес деб қайси юзим билан айтаман?...
Битта "харом"ини, деб ўқиш жойимга разил бўлишни истмасдим.
Шунинг учун қанчалик жаҳлим чиқса ҳам ўзимни босиб унга қараб:
-Биласизми маҳалламизда менинг хўжайиним менга уйланмасидан олдин уйланганидан кейин кимлар билан борди-келди, қилди нималарни гаплашди мени қизиқтирмайди,
унинг гапирган гаплари учун мен жавобгор эмасман.
Ҳатто тўйимиз бўлиб ўтганидан кейин ҳам уйга келган йигитларни биронтасини яхши танимайман, танишни ҳам истамайман. Улар билан нималарни гаплашганини ҳам билмайман, билишни ҳам истамайман. Менинг ҳўжайиним мустақил инсон менга ҳисобот беришга мажбурияти йўқ. Агар сизни бир вақтлар "дилингизни ранжитган" бўлса сизнинг у кишига шаҳсий ғаразингиз бўлса қамоқдан чиққанидан кейин ўзи билан ҳисоб-китоб, қилинг мен билан эмас. Мен “ўзимни ўлдирманми, ўлдирмайманми” бу ҳам менинг шахсий ишим, сизни ишингиз эмас. С ва сизга ўҳшаган иноснлар ҳеч вақт мени тушунмайди, тушунмаганингиз учун сизга ҳисобот бериш мажбуриятим йўқ. 
Сизсиз ҳам хўжайиним қамалганидан то шу кунгача КГБ деган шайтон идорасининг терговчиларига хўжайиним ҳақида ҳам ўзим ҳақида етарлича ҳисобот бериб келаяпман.
Сизни идорага ҳам на пул учун на сизни “хўжайиним таниркан” маҳалладошим энди менга ёрдамчи бўлади деб келмадим. 
Ҳатто сиз каби одамни бизларни маҳалламизда яшашини ҳам билмасдим. 
Бу ерга ўз иҳтитёрим билан келмаганман.
Ўқиш жойимдан қўлимга адрес бердилар шу ерга бориб ўн беш кун амалий иш қил деб шунинг учун келдим. Агар амалий иш қилишимни истамасангиз қўлимга ёзиб беринг “эри халқ душмани бўлган хотин мен ишлайдиган ерда амалий иш қилишга ҳаққи йўқ" деб мен кетаман. Шуни яхши билинг-ки, мен на гадойман, на тиламчиман, пул учун келмадим...
-Майли ишланг...деди тўнғиллаб.
-Яхши.
-Ҳар куни кун ўртаси ўтгандан кейин келасиз соат иккидан бешгача.
-Мен тўрт яримда чиқиб кетсам бўладими?
-Нима учун?
-Ўғлим Водник (Чашма)даги, болалар боқчасида бориб олишим керак.
-Сиздан бошқа одам йўқми болангизни оладиган?
-Йўқ.
-Ким билан яшайсиз?
-Битта ўзим.
-Яхши.
Унинг айтган гапларидан жахлим чиққани учун қарамаган эканман, кейин кўриб қолдим бу "гўрдан чиққан гўрсўҳта”нинг, ўнг қўлининг тирсакидан пасти йўқ эди.
Ҳамма ёзувларни чап қўлида ёзарди.
Бир куни олдига келган битта аёлга шикоят қилиб айтаётганини эшитиб қолгандим.
-Ўнг қўлимнинг бўлмаганликибаъзан жуда панд беради.
-Нима бўлган қўлингизга?
-Армияда қурилиш батолёнида бўлган вақтимда электирик ёрғи кесиб кетганди.
-Сизга жуда оғир бўлгандир ўнг қўлини йўқотиш ?
-Сўраманг олидинга жуда қийналдим кейин ўрганиб кетдим.
-Ёзувни қандай ўргандингиз?
-Қийнчилик билан ўргандим.
Амалий иш кунларимнинг иккинчи хафтасида мен билан бир оз илиқ гаплаша бошлади.
-Қаерни битказгансиз дедим бир куни қизиқиб?...
-Ўрта мактабни.
-Ҳеч қаерда ўқимадингизми?
-Йўқ.
-Қандай қилиб ҳисобчи бўлдингиз?
-Олдин сиз каб уч ойлик курсга бордим, кейин ишлаб тажрибам ошди.
-Яхши “уч ой” ўқиб битта идорада бош ҳисобчи бўлибсиз, омадингиз бор экан.
...
Саноқли кун тез ўтаркан ўн беш кун ҳам ўтди кетди.
-Энг ёмони шу бўлди-ки,”шу ерда амалий иш қилган” деган ҳужжатга имзо чекмади.
Ўқишга қайтдик.
Ҳаммамиз, бир биримизни кўрганимиздан хурсанд эдик.
Айниқса Васила мени кўриб жуда хурсанд бўлди.
-Сиз жуда гаплашгим келди.
-Мени ҳам , қандай ўтди амалий ишингиз?
-Яхши бўлди.
-Хўжайинингиз билан учрашгани бормадингизми?
-Яъна икки кундан кейин кетамиз "длиний свиндания”га деди.
(Қамалаган маҳбусларнингяқинлари билан учрашиши учун ҳар олти ойда бериладиган уч кунлик учрашув ва қисқа учрашув ҳам бор, бунда ҳар бир маҳбус ҳар уч ойда икки соатга учрашиадилар).
-Қаердаги қамоқхонада хўжайинигиз ?
-Наманганда.
-Яхшиям Навоийда эмас экан деб Василага Гулсарадан эшитган мудҳиш ҳабаримни айтиб бергандим Василанинг катта-катта, кулган кўзларига ёш тўлди.
Бир куни агплашарканмиз Васила гап орасида мендан сўраб қолди.
-Сизни хўжайингиз ҳам чекадими?
-Сигаретни сўраяпсизми?
-Йўқ.
-Нимани сўрадим ҳайрон бўлиб.
- « Наша” “Қора дори”.
-Нима...
-Кўкнордан олинаркан-у, Мавлон акам шуни чекади унга олиб боришимиз керак ҳозир қайин акам излаяпти...
-Соғлики учун зарар эмасми?
-Билмасам.
-Нима учун айтмайсиз, уни чеккан одам касал бўлса ҳатто “антибиотик “ таъсир қилмайдайдиган бўлиб қолишини билмайсизми?
-Қандай зарари борлики ҳақида ёзилган мақолаларни топиб ўқидим, бир-икки, марта борганимда айтгандим: “чекманг деб” Мавлон акам қамоқдан чиқсам ташлайман бу ерда чекмасам бўлмайди деб айтаяпди, қамоқда “сани соғинганим учун чекаман” дейди.
-Васила ана ўзингиз ҳам ўқиб ўрганибсиз, бугун бўлмаса эртага қамоқдан чиқади бутун соғликини йўқотади-ку, унга тушунтиринг “агар мани яхши кўрсангиз” чекишни ташланг деб.
-Яхши бу борганимда ҳам айтаман.
-Менинг хўжайиним сигарет чекади шунга қанча аччиқим келади.
-Сигарет чекса хурсанд бўлардим.
-Қандай қилиб киритасиз ҳайрон бўлиб сўрадим, темир дарвозанинг ҳам ичкарисида ҳам ташқарисида турган “искаб топар” итлар минг марта текшарадику, киришдан олдин?
-Бир йўли бор...
-Қандай?
-Айтишга уяламан...
-Шунчами қийинми дедим ?
-Сира сўраманг, жоним чиқади киргунча, билиб қолмасин деб.
-Сиза жуда қийин экан таҳминан билдим дедим “сирли қилиб”
-Нима...хўжайинигиздан эшитдингизми?
-Ман хўжайиним билан унақа гапларни гаплашмайман, қўрқманг ўзимдан бошқа ҳеч кимга айтмайман.
...
Шу гаплашганимиздан кейин икки-уч, кун ўтиб Васила Наманганга кетди.
Қайтиб келганида жуда хурсанд эди Мавлон акамни кўрдим деб.
Ўқишимиз ҳам тамом бўлишига яқин мени сиз билан гаплашмоқчимиз деб мен6и арҳбариятга чақиришди борсам кабинетда бир аёл ўтирган экан салом бериб кирдим.
-Бу аёл олдин ҳам мен гаплашганди, ўшанда у менга қараб сизга ҳамма ўқиб юрган қизлар каби палон сўм эмас унинг яримини берамиз деб айтганди.
Мен сабабини сўрамадим у ҳам айтмаганди.
Сабабини таҳминан билардим,ҳокимият мени уйда ўтқазиш нияти йўқ эди.”яъна тўполон” кўтариб бошимизга бало бўлмасин деб. Бўлмаса менинг бир эмас иккита дипломим бўлса яъна нима зарил мени уч ойлик курсда ўқишим, ким мени ҳисобчи қилиб ишга олади?
-Ўқиш битганидан кейин қаерда ишлайсиз?
-Нима ?
-Агар сиз бу ерда уч ой ўқидим деган диплом олишни истасангиз бирон ташкилотдан ўқишни битказганидан кейин бизларда ишлайди деб ёзилган ҳужжатга имзо чектириб келингиз керак.
-Ҳайрон бўлдим мажбурманми, шундай деб тимзо чектиришга.
-Ўқишимизнинг қонуни шу фақат сизга айтаяпганимиз йўқ бу гапни сиз билан ўқиган қизларнинг ҳаммасига айтаяпмиз.
-Майли беринг-чи, ўша ҳужжатни.
Қўлимга тутқазди.
Уйга қайтганимдан кейин Жалолиддинни олиб келарканман болалар боқчасидан йўлда Сафар аканинг маҳалладаги ўртоқларидан бири бўлган Тоҳир Жумановни ёнида битта ўротоқи билан тасодифан кўриб қолдим.
Тоҳирнинг қандайдир идорада бошлиқ бўлиб ишлаши ҳақида Сафар акадан қамалмасидан олдин эштитгандим.
Тоҳир мен билан саломлашиб хол ҳотир сўради .
-Яхши юрибман.
-Сафардан ҳабар борми?
-Сўнги марта Сангородокга келагнида кўргандим.
-Тоҳир сиз ибр нарса сўрамоқчи эдим.
-Сўранг?
-Сизнинг имзо чекиб печат(тамға) босишга еткингиз борми?
-Бор нима эди?
Қисқача қилиб ўқиганимни ва шундай ҳужжатга имзо чектирмасам бўлмасликини айтдим.
Тоҳирнинг оқ сариқдан кеган юзида норозилик акси пайдо бўлди.
-Биласизми, келинойи Сафар акамнинг ҳаётини расво қилди.
(Тоҳирнинг туғишган акаси Иброҳим Ал Ҳошимий деб танилган Иброҳим Жуманов эди. Иброҳим Амариканинг Айдоҳо шататида ўғли билан сиёсий бошпана олиб яшаяпти)
-Ие, қизиқ экансиз ку, Тоҳир Сафар ака қанақасига акангизни ҳаётини расво қилди?
-Акам Сафарга қўшилиб сиёсатга аралашди оқибат ҳамма ердан ишдан ҳайдалди.
-Ишдан ҳайдалишига Сафар ака айбдорми?
-Сафар айбдор ўзининг сиёсий ишларига аралаштирди.
-Билмас эдим мен.
-Мана энди билдингиз.
-Сизга имзо керак бўлса эллик сўм олиб келинг.
-Битта имзонинг баҳоси эллик сўм-ми?.
-Ҳа эллик сўм.
...
Тоҳир ёнидаги ўртоқи билан ўзининг йўлига кетди.
-Бир вақт Тоҳирнинг ёнидаги ўртоқи изига қайрилиб менга қараб “хужжатингизни олиб келинг” мен имзо чекиб тамға босман.
...
Кўзимни олдинни аччиқ туман қоплади, юрагим сиқиб беҳол бўлдим қўрқанимдан қучолқимдаги Жалолиддинни ерга тушуриб ўзим йўлнинг канорига ўтирдим.
Гапнинг очиқи Тоҳирдан ҳақоратамуз гапларни кутмагандим.
Тоҳир ва маҳалалнинг бошқа йигитлари каби Сафар ака қамалмасидан, биз ҳали шаҳардаги уйимизга кўчишимиздан олдин ҳар икки кунинг бири уйга маҳалладаги ўртоқларига қўшилиб бизга келарди ва ярим тунгача гаплашиб ўтирардилар.
Тоҳирга қўшилиб маҳалламиздан 
(Тоҳир Жумоновнинг акаси Иброҳим намозхон бўлиб иякига соқол қўйиб юрарди ўзини “мужлоҳид” деб таништиришни яхши кўрарди)
Иккинчи Иброҳим эса ғирт кўса эди, Жўрка, Комил акалар билан биргаликдакелар эдилар.
Уларнинг нима гаплашганидан ҳабарим йўқ эди.
Бир куни Сафар ака Тоҳир, Иброҳим, Жорка ва Комил акаларга ёрдам учун пул берганидан ҳам ҳабарим бор эди.
Тоҳирнинг акаси Иброҳим пул олмаганди у кам келарди уйга.
Сафар акани маҳаллага кўчиб келган кунидан бери таниган ҳатто тўйимизга борган уйга келиб дастурхонимиздан туз еган инсон мендан битта имзо учун эллик сўм сўраб турганди.
Менда эллик сўм ортиқча пулим бўлса Сафар аканинг изидан бормасмидим ёки Жалолиддинга ширинлик олиб едирмасмидим.
Ҳеч бўлмасам 250 гр.бўлса ҳам гўшт олиб Жалолиддинга едирмамидим.
Сўнги марта қачон гўшт солиб овқат пиширганимни унитдим.
Виждонини эрталабки, нонуштасига қўшиб еган виждонсиз.
Еган тузинг тешиб чиқсин қонибузуқ.
Қандай одамларга хизмат қилибман-а, Сафар аканинг “дўсти”лари, келди уйга деб ярим тунга қадар ухламай?... 
Бундай “дўст”нинг боридан йўғи яхши.
11.03.2017 yil. 

Lausanne.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...