понедельник, 20 марта 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор. 100 қисм.






100 қисм.
Уйга қайтдим ёруғ дунём зимистон бўлиб.
Аламимни кимдан олишни билмасдим, қандай кунларга қолдим?...
Сафар ака қамалмасидан олдин кунда-шунда, ҳар кун келиб ярим тунгача уйнинг тўрида гап сотиб ўтирадиган одам бугунга, келиб "акасининг бошига тушган кўргулик"лар, учун Сафар акани айблаяпти... 
”Йиқилган-ни, дўсти “ бўлмас эканда...
Яхшиям акам “хотини билан ажрашди унга ҳам Сафар айбдор” демади...
Тунда кўзимга уйқу кирмади, қулоқларимнинг тагида: ”ҳаммасига Сафар айбдор” деган хирилдоқ оваз эшитилиб турди.
Дарсда ҳам паришонхотир ўтирдим ҳеч нимага аралашмай Васила бир икки агп айтиб кўнглимни олай деди рўйҳуш бермадим...
Дарсим тамом бўлганидан кейин Жалолиддинни боқчадан олиб тўғри маҳалла комитетига бордим,ўзи юборганди Сарсенбой оғани ўзи имзо чексин ланати хужжатга деб.
Борсам Гулсара ниманидир машинкада ёзиб ўтирган экан.
Мени кўриб икки юзи қип-қизил, бўлиб қизариб ғалати бўлди.
Гулсара кейинги вақтларда мени кўрса ғалати бўлиб типирчалаб қоладиган бўлганди ўз ташвишим билан бўлиб сабабини сўрамагандим, ҳозир ҳам унинг нотинч холатига ҳайрон бўлдим... яъна сабабини сўрамадим чунки ўзимнинг ташвишим ўзимга етиб ортгани учун.
-Убайдулло оға борми?
-Бор.
-Унга кириб мени келганимни айтинг гапим бор эди.
-Нима гап?
-Ўзига айтаман дедим ғижиниб
-Гулсара менинг асабий эканимнинг энди фарқига борди шекилли, бошқа гап айтмай ичкарига кириб кетди.
-Беш минут ҳам ўтмай қайтиб чиқди.
-Киринг.
-Раҳмат.
-Эшикни очиб кирсам Убайдулло оға қандайдир қоғазларни титкилаб ўтирган экан.
-Салом бердим.
-Келинг яхшимисиз?
-Раҳмат.
-Хўжайинингиз яхшими, ҳабар ололдингизми?
- Изидан борай десам йўл кирага пулим йўқ.
-Ҳа сизга қийин...деб таралкада турган шоколаддан бир ҳавуч олиб Жалолиддиннинг қўлига тутқазди.
-Раҳмат шоколад учун.
-Арзимайди.
Убайдулло оға менга сизнинг ёрдамингиз керак?
-Нима учун?
-Мени бундан сал кам учой олдин ҳисобчилик (бугалтерия) курсига юборагн эдингиз, эсингиздами?
-Эсимда.
-Ўқишимиз кейинги ҳафтада тамом бўлади, ўқиш еримдаги ўқитувчилар менга ҳужжат берган ўшани имзолаши керак биронта иш ери, ўқишини битказганидан кейин иш берамиз деган мазмунида, имзо ва муҳр қўядиган иш жойи тополмадим.
(Тохир Жуманов билан бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани айтиб ўтирмадим,улар бир бирига яқин бўлган Қозоқ уруғларидан эди.)
-Шунга сизни олдингизга келгандим, сиз юборган эдингиз, энди имзони ҳам ўзингиз чекинг.
-Қани ўша ҳужжат?
-Мана деб сумкамдан олиб қўлига тутқаздим.
-Убайдулло оға ҳужжатни ўқиб кўриб столининг тортмасидан муҳр (печет)ни олиб муҳрни босиб, имзосини чекди.
-Катта рахмат мушкулимни осан қилдингиз.
-Арзимайди.
Маҳалла комтитетидан чиқарканман Гулсара билан хайрлашдим.
Эртаси куни ҳужжатни олиб бориб ўқиш жойидаги қайси лавозимда ишлашини билмайдиганим кўзи қисиқ Қарақалпоқ қизга бердим.
Унинг Қарқалпағистондан эканликинин тасодиф билиб қолгандим.
Мен хужжатларимни унга топширгандим у ўқиркан ўзи сўраганди қаерликсиз деб,
Қарқалпағистонинг Беруний туманидан бўламан дегандим.
У ҳам ўзининг Қорқалпағистондан эканликини айтганди.
Гапнинг очиқи қаеридансиз деб қизиқиб сўрамагандим.
-Сизни ишга олмоқчими маҳалла комитетига?
-Сизга нима,
-Сўрадим.
...
Саволига жаҳлим чиқиб унинг кабинетидан чиқиб кетдим.
Ҳужжатларимни топширганимдан кейин имтихон топширдик.
Ҳаётимда биринчи марта математик ҳисоб-китобни, уч ой ўқиб яхшни кўриб қолгандим аслида эса ўрта мактабда ўн йил ўқиб математикага қизиқмагандим ва энг нафрат қилган фаним математика эди ўн йил мактабда ўқиб математика фанидан бирон марта беш баҳо олмагандим, энди жуда қизиқарди фан эканликини энди билдим.
Ҳозирга ақлим бўлганда Университетнинг Филология факултетида эмас Математика факултетида ўқирдим афсус энди кеч...
Эртаси куни танафус вақтида Васила гап топиб келди, агар ҳар биримиз 50 сўмдан берсак бизларга берадиган “дипломни инглиз” тилида ёздириб берармиш.
Ҳайрон бўлдим бор йўғи уч ой ўқисак ва инглиз тилида ёзилган бир парча қоғаз ва тўлашимиз керак бўлган "отнинг калласидек” 50 сўм.
-Дипломи қанақа экан кўрдингизми Васила?
-Мана бундай экан: қўлидаги икки варақ қоғазни юқорига кўтариб ҳамма кўрсин деб.
Юмушоқ қоғаз юзига ёзилган ингизча исм фамиля ва ўқишимизни қачон бошланиб қачон тугани ҳақида ёзилган тўрт сатр ёзув.
-Шуми 50 сўм?
-Ҳа шу...
-Васила агар бу ўқиш ери Университет бўлмай ҳеч бўлмаса теҳникум бўлиб бизлар уч ой эмас уч йил ўқисак эди 50 сўм тулаб ингилизча ёзилган диплом олсак ярашарди.
Бизлар бори йўғи уч ой ўқидик унинг нимасига 50 сўм берамиз?...
Кейин ким бизаларни ишга оларди, бир варақ ёзилган оддий қоғаз билан?
Хуллоси калом истаган одам 50 сўм бериб ёздириб олаверсин диплом менинг берадиган бир тийин пулим йўқ берадиган.бериб
-Васила қолган қизларга қаради сизлар нима дейсизлар?
Бошқа қизлар ҳам менинг фикримга қўшилди ва пул тўламайдиган бўлдик.
Хайрлашадиган кунимиз Чорсу бозарига бориб столга қўйиш учун майда-чуйда оладиган бўлдик ва орамизда пул йиғдик бозорга Васила биланм ен борадиган бўлдим.. 
Васила йўлда кетарканмиз куйиниб гап бошлади.
-Сизга яхши хўжайинигиз қамалган бўлса ҳам битта ўзингиз ўғилингиз билан яшайсиз, менга жуда қийин қайинонам билан яшайман.
Қайинонам мендан давомли шубҳаланади, ишонмайди.
-Ишонмаса ишонмасин сиз ўзингиз учун яшайсиз-ку, қайинонангизнинг нима алоқаси бор сизнинг шаҳсий ҳаётингизни?.
-Билмасам ишга борганим учунми...тушунмайман.
-Хафа бўлманг ўзига ишонмаган одам бошқалардан шубҳаланади, ҳаммани ўзидай билгани учун.
-Биласимзми, қайинонамнинг қилаётган туҳматларидан безганимдан унга жахл қилиб баъзан биров менга юр деса машинасига ўтириб истаган тарафимга кетмоқчи бўламан.
Кетаётган йўлимда беҳосдан бошимга тош билан биров ургандек тўхтаб қолдим.
-Васила нима деяпсиз?
-Эшитганингиз,
-Ўйлаб гапраяпсизми?
-Жонимга тегди қайинонам.
-Анаву галларни кўраяпсизми, дедим ЦУМнинг олдидаги анвойи бўлиб очилиб ётган гулларни кўрсатиб.
-Кўраяпман.
-Ўша гуллар ўз шохида турганида гўзал сиз агар уни узиб олсангиз кейин сўлиб қолади кейин уни сиз чўп(мусор)га, отасиз.
-Қуриганидан кейин...
-Ҳа...ана энди ўзингизга келдингиз. Сиз ҳам ҳизир шу гул каби нозик ва гўзалсиз кўрган эркакларнинг кўзини қиздирадиган. Сиз улра билан истаган тарафга кетсангиз ва эркаклар ўзларининг ҳайвоний хирсини қондирганидан кейин ҳудди шохидан узиб олганингизданк ейин қуриган гул каби сизни чўпга отадилар, устингиздан мағзава тўкадилар “фалон экан” деб, сиз эса бир умр устингизга тўкилган мағзаванинг доғини бир умр ювсангиз ҳам чиқмайди, қирсангиз ҳам. Сиз на қайинонагиз учун на-да, Мавлон акангиз учун эмас ўзингиз учун яшанг. Бу оғир кунлар ўтади Мавлон акангиз қамоқдан чиқади ҳаётингизда яхши, ёруғ кунлар бошланади бугун қайинонангизга аччиқ қилиб эгри йўлга кирсангиз эртага асл Василанинг юзига қандай қарайсиз?
Сизни умид билан катта қилган ота-онагизнинг, қулоқига етиб борса бу гаплар кейин нима қиласиз?
-Васила менга қараб ишонасизми ҳеч ким менга бундай маслаҳат бермаганди раҳмат сизга.
-Арзимайди.
Бозорга бориб сомса олиб қайтиб келдик ҳаминқадар ҳайрлашув дастурхони тузаб уч ой бирга ўқиган "курсдош”ларим, билан хайрлашдим.
(Шундан кейин Василани қайтиб кўрмадим)
Ўқишим тамом бўлганидан кейин уйда кунларим ғимирилаб ўтарди бир бозор куни кун ўртаси ўтганидан кейин кўча дарвозанинг тақиллаган овазини эшитдим бориб эшикни очсам катта чарчавали кўзойнак таққан узун бўйли сап-сариқ. КГБда ишлайдиганлар каби ранги савуқ, кўк кўзли бир эркак билан тўладан келган кенг пешонали қора сочли, кўзларидан мехр нури ёғилган битта аёл турган экан.
Ҳайрон бўлдим булар ким деб?
Чунки сайловдан олдин қилган “очлик” аксиямдан кейин КГБ тарафимдан мени кузатиш учун қўйилган Гулсара ва маҳалладаги қозоқ ўқитувчимен деб танитган аёлдан бошқа ҳеч бир тирик жон эшик қоқиб ичкарига кирмасди.
Ён қўшниларим ҳам мени келаяпганимни узоқдан кўрса шошиб-пишиб, терс бурилиб уйларига кириб кетишарди худди маховни кўргандек.
(Балким адашиб йўл сўраб келгандир деб ҳаёлимдан яшин тезликида ўтди)
-Сафар Бекжонинг уйими?
( Сафар ака қамалагнидан кейин биринчи марта мендан Сафар аканинг уйими бу ер деб самимият билан сўраяпганди)
-Ҳа унинг уйи.
-Бизлар унинг оиласи Қурбоной билан кўришиш учун келгандик.
-Менман.
Аёл жуда хурсанд бўлиб ўзини ва ёнида келган ҳамрохини менга таништира бошлади. Бу киши Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш жамиятининг раис Миҳаил Арзенов ва мен Маҳбуба Қосимоваман бизларнинг ташкилотимиз ҳақда эшитганмисиз?
-Эшитгандим, сизларнинг ташкилотдан бундан бир-икки, кун олдин “Озодлик” радиоси орқали қандайдир Толиб Ёқубов деган одамнинг суҳбатини ҳам эшитганман.
-Эшитган бўлсангиз ёрдам сўраб мурожат қилдингизми?
-Ёрдам... сўрасаганимда, берармидилар?
-Берар эдик.
-Маҳбуба опа ҳамма мени кўрса “маҳовни” кўргандек ўзини олиб қочади шунинг учун ҳеч кимга ишонмай қўйганман.
-Бизлар қочмаймиз мана бугун сизни излаб келдик.
-Раҳмат кўзимга қайноқ ёш тўлди.
-Мени ҳам одам ўринида кўрадиганлар бор экан.
-Нега унақа дейсиз бизлар исзни ҳурмат қиламиз.
-Раҳмат газеталарда Сафар акани “ўғри” деб ёзганидан кейин ...
-Сафарга туҳмат қилиб ёзганларнинг ўзлари “ўғри” этибор берманг, сиз ЭРК Партиясининг Қурултойига қатнашганмисиз?
-Сўнги бўлганигами?
- »Темирйўлчилар”нинг, саройида бўлганига?
-Қатнашгандим.
-Бизлар сизни излагн эдик ўшанда.
-Йўғе?
-Излаб тополмагандик.
-Мен эса бировга ўзимни танитишдан чекингандим.
-Шу вақтда танишганимизда қанча ёрдамимиз тегарди сизга.
-Майли энди кеч бўлсада танишдик.
-Қурбоной сиз Васила Иноятовани танийсизми?
-Танийман уйига ҳам борган эдим бир-икки, марта.
-Нима учун?
-Муҳаммад Солиҳ унга ЭРК газетасини юборган экан Аҳтам Розиқов деган М,Солиҳнинг дўсти Васила опага пул олиб бориб бердиган бўлди менга сиз билан юринг болангиз бор ҳеч кимдан сиздан шубаҳаланмайди Василани чақириб чиқинг деди.
Мен бориб Васила опани чақириб чиққанмана уйиндан. 
-Сиз шу Васила Иноятовадан 100 $ олдингизми?
-Нима?
-Доллар бердими сизга ёрдам учун.
-Кўзим қайноқ ёшга тўлди умримда долларнинг қандайликини кўрмаганман бўлсам бу хотин менга 100 $ гапираяпти. Зўрға ўзимни қўлган олиб Васила опанинг яъна қандай туҳмат тошлари, бор экан отилмай қолгандеб сўрадим....
-Маҳбуба опага менинг йиғлаганимни кўриб безовталанган Миҳаил Арзенов нимадир сўраганди Маҳбуба опа унга қараб ўрис тилида гаплаша бошладилар.
Уларнинг гапи қулоқимга ўнг атрафимдан кириб на чап тарафидан чиқиб кетди.
Васила Иноятованинг Қурбонойга 100 $. бердим дегани гапи мени адойи тамом қилганди...
-Қурбоной сиз йиғламанг ҳақиқатдан ҳам сизга шунча пул бердими, йўқми?
-Йўқ, мен ҳатто долларнинг қандайликини ҳам билмайман нимага ишонмайсиз?
-Сиз Васила Иноятовадан 100 $ олдим дебёзилган ҳужжатга имзо чексансиз-ку.
-Йўғе?...
-Мана қаранг Маҳбуба Қосимовқа қўлимга бир варақ қоғаз тутқазди.
Олиб ўқисам: “Васила Иноятоваменга ёрдам беринг деб ёзган аризам ва аризанинг сўнгида эса 100 $ олдим деган пала партиш чекилагн имзо”
-Бу аризани ҳам имзони ҳам мен чекканим йўқ.
-Ким ёзган аризани?
-Қаердан биламан.
-Васила Иноятовадан ёрдам сўраган эдингизми?
-Йўқ.
-Қачон кўргансиз Васила Иноятовани?
-Янги йилдан олдин “очлик аксияси” қилган вақтимда бир хотин билан келиб кетганди, шундай кейин кўрмадим.
-Сиз ёзамаганмисиз?
-Ишонмайсизми?
...
Улар эшикнинг олдиdаги узум ишкомининг тагига қўйилган сўрида ўтиришганди.Уйга кириб бир варақ қоғаз билан қалам кўтариб чиқиб qogazga ҳам ёзиб, ҳам имзо чекиб қўлларига tutqazдим; қўлёзмамни текшириб кўринглар деб.
Миҳаил Арзенов мен ёзган қоғазни қўлидаги “соҳта “ ёзув билан солиштирди ва ранги ўзгариб Маҳбуба опага қараб яъна бiр нималар деди.
-Миҳаил Арзеновни жаҳли чиқаяпти Васила Иноятованинг қилган соҳтакорликига.
-Оллохнинг лаъанти устига ёғилsin ўша писликни, ифлос нима қиларди мени номимни сотиб иблис, харомҳўр...
Улар bir piola choy ichinglar deganimga ham qarmay кетишди, boshqa gal bemalol utirgani kelamiz deb.
Мен эса қоранғулик босган дунёмда яъна ёлғиз қолгандим.
Олдимда kutib turgan ўтиб бўлмас жаҳаннам олови ёнayotган жарлик,
Орқамдан эса изма-из, қувиб калаётган етти бошли аждархо.
Тўҳтасанг ямламай ютаман деган...
18.03. 2017 yil. Lausanne.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...