понедельник, 6 марта 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор. 98-қисм.




         98-қисм.
-Гулсара дедим сизни менга “дўст” ёки “душмон” эканлкингизни ҳам билмайман.
Бир қарасам сиздан меҳрибон одам йўқ бир қарасам номи ўчкур идоранинг “турқи савуқ тўнғиз”ларидан фарқинингиз йўқ.
-Сиз кимсиз?
-Сўраб нима қиласиз?
-Бўпти бундан кейин сўрамайман.
-Жалолиддиннинг тўйи қандай ўтди?
- »Шохона ўтди” дедим кесатиб, сиз ҳам орзу қиласизми, болалар уйининг болалари билан бирга қўшиб тўй қилишларини ўғилларингизни?
(Гулсаранинг бешта фарзанди бор улардан унитмаган бўлсам учтаси ўғил, иккитаси қиз эди)
-Ҳа, энди...
-Ана ҳатто сизга ёқмаяпди, дадаси тирик болага бундай разилликни раво кўрганлар илоҳим мендан ҳам беш баттар хор бўлсинлар.
-Ҳаф бўлманг эртага сизга Жалолиддин борадиган боқчани ва шаҳардаги Бугалтерия курсининг адресларини олиб келиб бераман.
-Яхши.
-Гулсара билан хайрлашдим.
У кетди менинг миямда минглаган жавобсиз, саволлар чақир тиканакдек миямга қадалди 
недан мен нега мени ўз ҳолимга қўймайдилар?
Гадойдан баттарман егани ноним кийгани, кийим қолмади, йиртиқ-ямоқ ,кийимларда юрибман,буни учун ҳеч кимга шикоят қилганим йўқ. Яхшиям Онам бор улар бўлмаса аллақачон Жалолиддин билан очликдан ўлиб кетардик. 
Уй тўла меьбл ҳеч биронтасини нон пули бўлсин деб на бозорга на қўни қўшнимга чиқариб сотмадим. Менда орият кучли эди.қўни қўшниларимни: “бечора Қурбоной Сафар қамалагнидан кейин хор бўлиб уйидаги меьбларини чиқариб сотаяпти” деб орқамдан ғийбат қилишларини ҳам истамасдим. 
Бор бўлса ейман, йўқ бўлса ўтираман.
Ялғон эмас бир марта уйда ейишга бир бурда ҳам нон қолмаганида Сафар ака қамалган уч йил мабойнида фақат бир марта Сергейли туманида яшайдиган Аҳтам Розиқовнинг олдига бориб:
-Уйда нон йўқликини айтиб ёрдамга пул сўрадим.
-Аҳтам оға менда ҳам йўқ машинанинг “бордочокида “ бор бўлса олиб берман деб ташқарига чиқиб кетди ва қайтиб келиб мана бори шу экан деб қўлимга 10 сўм пул берганди, ҳаётимдаги энг аччиқ унитилмас хотира ўша.
Мен тиламчи каби пул тиланиб олгандим Самарқандлик Муҳаммад Солиҳнинг дўсти кейинчалик билсам КГБнинг агенти Аҳтам Розиқовдан.
Неден ҳаёт мени бунча синовга тобе қилди уни фақат мени яратган Оллох биларди менинг ҳаёлимни минг ҳил жавобсиз саволлиар зааҳрли чирмочовуқдек ўраб олганди, бу саволларга жавоб на кўкда , на ерда эди.
Илк баҳорда хидини тўрт тарафга тарқатиб чаман бўлиб гуллаган настарин ҳам кўнгилимдаги чигални ёза олмади.Кеч кирди оқшом ой чарақлаб қоранғу тунни ёритарди.
Жалодиддин ташқарига чиқайлик деб жанжал қилди.Қоранғулик босган дунёмда менинг кўнгилимни ёритган нур Жалолиддиннинг аста-секин гапириб бошлагани эди.
Энди баргини ёзиб бошлаган тузумнинг тагига қўйилган сўрининг устига чиқиб ўтирдик. Ҳали барг қалин бўлиб қопламаган узумнинг шоҳаларининг орасидан ўн беш кунлик тўлишган ойнинг заррин нурлари қоп-қоранғу, тунни ёритиб тушиб турарди.
Ойнинг нурига тикилган кичкина Жалолиддининг кўзларида қувонч порлади.
-Ая
-Жоним.
-Дадам бизларни кўра оладими?
-Кўради жоним.
Ҳозир даданг ҳам ойга қараб сани кўраяпти.
-Ростданми?
-Рост.
-Жалолиддиннингкўзларидаги қувончни кўриб ўзим ҳам хурсанд бўлдим.
-Жоним уйга кирайлик савуққотгандирсан.
-Йўқ яъна ўтирайлик кетсам дадам ўпкалайди .
-Ўпкаламайди, ана қарагин ойнинг ўртасида қараб турган дадангга, у айтаяптики, “ўғлим уйга кириб ухла савуққотдинг” деб.
-Жалоиддин бўйнимдан маҳкам қучоқлади.
Ой осмонда сан эса менинг қоранғу дунёмни ёритган ердаги “ой”имсан, деб икки юзидан ўпдим. Шу шу Жалолиддин ой тўлишган оқшомлар ҳар тун ташқарида ойнинг нурига тикилиб ўтиришни одат қилди. Шу вақтдан то хозирги кунгача Жалолиддин демасдин унга янги исм қўйгандим “ой” .
Эрталаб энди уйқудан туриб уёқ буёқни тозалаяпгандим дарвоза эшикининг урилган овазини эшитдим бориб очсам “пишган калладек иршайиб” Гулсара турибди.
-Келинг.
-Яхши дам олдингизми?
-Раҳмат.
-Мана сизга айтган адресларим.
-Майли.
Жалолиддин уйқудан утрганидан кейин уни овқатлантириб Водникга қараб йўлга чиқдим. Автобусга билет олишга ортиқча пулим йўқ бўлгани учун Жалодиддинни кўтариб бордим таҳминан тўрт-беш км масофага.
(Ўзбекистон КГБнинг, инсонлик қиёфасини йўқотган “шайтон”ларининг қилган “шантаж”ларидан қўрқанимдан уларнинг қўйган тузоқларига тушиб Жалолиддинни болалар боқчасига берганим бу менинг ҳаётимдаги энг катта ўз-ўзимни, кечира олмайдиган хатом. Улар мендан ололмаган қасдларини яъна Жалолиддиндан олдилар болалар боқчасидаги тарбиячи ниқобини кийган “иблис”лар, орқали ) 
Берган адресидаги болалар боқчаси ўрис тилида экан.
-Кейин болам қийналиб қолса ўзгартиришим мумкинми?
Болалар боқчасининг эшик олодида мен билан гаплашган лекин кимликини танитмаган аёлдан сўрадим.
-Алмаштиришингиз мумкин.
-Раҳмат.
-Эртадан соат сакиздага олиб келинг.
-Майли.
Жудаям чарчаб уйга қайтдим.
Эртасига болалар боқчасигаЖалолиддини бериб ўзим Тошкент шаҳаридаги бугалтерия курси бериладиган маконга бориб ҳужжатларимни расмийлаштирдим. У ер жуда ЦУМ га, яқин бўлиб Кўкалдоша мадрасининг орқа тарафида жойлашган эди.
Ўқув биносининг ён атрофида эски деворларнинг йиқилган қолдиқлари яъна қандайдир тошлари уюми бор эди.
Уларнинг сирини билмасдим.�Кейинчалик ўқиш бошлангнида бизларга дарс берган асли келиб чиқиши Тошкетлик бўлган Баҳордир деган домламиз айтиб берганди. 
Бу ерда олдинлари катта қабристон бўлган экан кейинчалик совет даврида қабристон йиқилиб ўринига мана шу бинолар қурилганмиш.
Ташқаридаги катта тувалетнинг ўринида ҳам қабр бор эди деди ўкинч билан бугун эса...
1995 йил. 22-майда бугалтерия курсида ўқишга бошладим.
У ердан менга ҳар ой учун чипта (проездной) беришарди ва степендия.
Ҳаммага тўлиқ бериладиган степендияни менга ярим пулини берадиган бўлишди минг хил баҳона билан,Эрталаб Жалолиддинни боқчага олиб бориб кейин ўзим шаҳарга ўқишган кетардим, ўқиш тўрт яримда тугарди ўқишдан чиқиб Водникга автобусда бориб Жалолиддинни боқчадан олардим.
Бугалтерия курсидан кўрган фойдам уч ой давомида автобус учун берилган чипта эди.
Бошимни, қашлашга вақтим йўқ,эрталаб Жалолиддинни боқчага олиб бориб ўқиш туганиданкейин бориб олиб келардим.
Бугалтерия курсида мендан ташқари олти қиз бор эди.
Васила, Барно, Шаҳноза, Муножат, Саида, Фотима.
Шулардан учтамизнинг қадаримиз бир ҳил эди, яъни турмуш ўртоқларимиз қамалганди.
Учтаси эса ҳали турмушга чиқишмаган қизлар эди.
Ичимиздаги аччиқ тақдирнинг эгаси кулса кўзларидан меҳр ёғилган Васила исмли чиройлигина қиз эди. У ўзининг ҳаёт хикоясини айитиб берганида унга жуда ачиндим. Васила эндигина йигирма ёшга тўлган ёшгина қиз эди.
Асли келиб чиқиши Тошкентлик .
Турмушга чиққанида ўн саккиз ёшида экан
Унинг ҳаёт хикояси жудаям хазин.
Тўйлари бўлиб ўтганидан кейин қирқ кундан кейин турмуш ўртоқи қамалган.
"тўйларимиздан олдин Мавлон окамла акасидан машинасини сўраган бермаганмиш, акасига кейин аччиқ қилибМавлон окам бировнинг машинасини ўртоқи билан бориб ўғирлашган.Ўғирликларини тўйдан кейин уни уйга милиция келиб қамашга олиб кетаётагнида билдим. Мавлон окам қамалагнидан кейин қайинонам келин уйингизга кетаверинг ўғлимни саккиз йил кутишаигиз керак деганди.Ўзимнинг дадам ҳам ўзинг биласан келасанг ўзингни уйин деб айтди мен кетмадим. қайинонам билан бирга яшайман” . Василанинг қўлида гулдек ҳунари бор эди у фабрикада тикувчи бўлиб ишларди.
-Болангиз борми?
-Йўқ.
-Қани эди битта қизим бўлса менга ҳамроҳ бўларди деди орзу қилиб.
Ҳатто исмини ҳам топиб қўйибман.
-Нима қўймоқчисиз дедим қизиқиб.
-Шаҳзода.
-Ниятингизга етинг.
-Раҳмат.
-Арзимайди.
Иккинчиси эса қора қисматининг қули бўлган аёл Фотима эди.
Унинг қайин онаси енгил табиат аёл бўлган экан.
Фотиманинг айтишича :
“Хўжайиним онасининг ётоқхонасида ўйнашини шкафнинг ичига яширинган еридан топиб пичоқлаб ўлдирган” 
-Болаларинингиз борми?
-Битта ўғлим битта қизим бор.
-Бор кўра оласизми хўжайинингизни?
-Бориб тураман кўргани.
-Неча йил беришди?
-Айтиб ўтирмайман ҳозир қайин онам прокурор билан гаплашиб хўжайинимни чиқартириб олмоқчи бўлаяпти.
-Қанақасига ҳайрон бўлиб сўрадим.
-Уни қайин онам билади.
Уни гўзаликини кўрган ҳар қандай эркак унинг сўзидан чиқолмайдиган муте холга келиб қолади деди кўзларидан ғалати учқун сачраб.
Демак “сиёсий айб” билан қамалгандан кўра “одам ўлдириб” қамалиш жуда яхши эканда, ҳаёлимдан яшин тезликида шу фикр ўтди.
-Қайин онам ўн саккиз ёшар қизлардек кийнинади деди Фотима гапига қўшимча қилиб биласизми хозир “оқ қуш” деган кийим мода бўлган ўшани кийяпти.
Мен бечора на “оқ қушни” на “на қора қуш”ни, биламан?!
Унинг гапидан кейин эгни бошига разм солдим.
Фотима одмигина кийинган эди.
Фотима ҳам Васила каби тикувчи эди, у пальто тикадиган фабрикада ишларди.
-Бир ой ўқиб-ўқимай, “Фотима “нинг, сохта хужжатяъни исм фамилясини ўзгартириб уч ойлик бугалтерия курсига кирганилики маълум бўлган ҳатто асл исми ҳам “Фотима” эмаслики ўртага чиқиб ва ўқишдан хайдалди.
Бизлар билан хайрлашмай кетди.
Саида эса Хоразмнинг кейинчалик хокими бўлган Искандар Юсуфовнинг қизи эди.
У ўзининг асл кели чиқиши Хоразмдан эканликини ҳамиша яширарди.Бир куни дарсга эртароқ келдим, келсам Саида ҳам бор экан ундан сўрадим сизнинг шевангиз Хоразмчага ўҳшаб кетади Хоразмданмисиз?
-Хоразмданман, лекин ҳеч кимга айтманг.
-Айтиб мени нима ишим бор.
Уларга мен кимликимни айтмасдим бир куни дарсда бизларга дарс берадиган ўқитувчи Баҳодир (фамилясини унитдим) билан хозирги қаттол режим ва ундаги бўлаяпган ноҳақликлар ҳақида тортишиб қолдим.
-Дарсимдан чиқиб кетинг деди менга, жахл билан
-Ҳозирми,деб ўрнимдан турдим.
-Дарсдан кейин.
-Сизни хўжайинингиз ким ?
-Сафар Бекжон.
-Ҳозир қаерда?
-Ислом Каримов тарафидан ташкил қилинган Қаршидаги маҳсус “дам олиш” уйида.
Бу воқаедан кейин у мендан бир оғиз ҳам бошқа гап сўрамади ва мен билан “шўр босган тузумнинг қора қилмишлари” ҳақида қайтиб тортишмади.
Ш увоқеадан кейин бир икки марта дарс берди юкейин бизга дарс бергани келмади. Унинг ўринига Хоразмлик битта ҳисобчи йигит келиб дарс бера бошлади.
Ўқишимиз атрофидаги йиқилган “эски девор”ларнинг. Сирини бир марта дарс вақтида Баҳодир домламиз айтиб берди.
Унинг айтганига қараганда... 


5.03.2017
yil.
 lausanne.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...