воскресенье, 31 марта 2024 г.

Инқилобдан кейин дин таълими қандай бўлиши мумкин ?

Инқилобдан кейин дин таълими қандай бўлиши мумкин ?

Жамиятларда дин таълими иқтисод соҳаси каби муҳим соҳа ҳисобланади. Давлатнинг бу соҳага бўладиган муносабати халқнинг келажаги, давлатчилик билан муносабати, ҳатто давлатнинг бақо масаласидир. Бу масалада фикримни бир неча сарлавҳада тарихдан бу масалада қандай йўл тутилганлигини мисоллар билан келтираман, чунки тарих ундан ибрат олинсагина фойда беради. 
Секулярлик ғарб маҳсулими ?
Замонамизда кўпчилик инсонлар дин ва давлат ишлари айрилиши ғоясини 1789-йилда Франсияда бўлган инқилобдан кейин бошланган дея ўйлайди. 
Келинг тарихга назар солайлик: 
1050-йилларда шиа давлатлари  Миср,   Саудия Арабистони ,  Сурия,  Ироқ ҳудудларини эгаллаб Аббосий ҳалифалигини тугатиш учун уруш бошлашади,  Сунний Ислом олами йўқ бўлиш таҳликасида эди. 
Ҳалифа Салжуқийлар давлати қурувчиси Султон Туғрулга уни қутқариши учун ёрдам сўрайди. 
1060-йилда Боғдот шаҳарини шиалардан қутқаради ва Ҳалофаликни ўз ҳимоясига олади, фақат Ҳалифа бўлишликни қабул қилмайди.   Давлат ва дин ишлари алоҳида бўлиши кераклигига ишонар эди.   Агар дин ишлари давлат ишларига аралашса у йерда давлатчилик бўлишига ишонмас эди.   Бу шаклда дин ва давлат ишларини айирип, дунёда биринчи мартта секуляр тизимни ўзлаштирган киши Султон Туғрулдир.   Бошқа сўз билан айтганда дунёда илк мартта секулярлик асосини туркийлар амалга оширди. 
 Бизнинг ҳар доим империялар қуришимиз ва дунёнинг турли ҳудудларида кам сонли бўлишимизга қарамасдан бошқарувчи қатлам бўлишимизнинг сирри ҳам туркийларнинг секулярлик тизимини жорий қилишидир. 
Усмонийлар-Сафавийлар-Чайбонийлар урушларида диннинг рўли
1500-йилларда турк аслли Исмоил Сафавий Эронда ҳокимиятини ўрнатишни бошлайди. 
  Ҳукмронлигини кенгайтириш учун Эронни куч билан шиалаштириш ва чегара давлатларга пропаганда учун шайхлар юборишни бошлади.    Бу пайтда Усмонийлар давлатида марказий дин таълими тизими бўлмаганлиги учун давлатнинг асос кучи бўлган турклар жуда осон шаклда катта қисми шиалаштирилди ва исёнлар ташкил қилинди. Исёнларда Усмонийларнинг мингларча аркарлари, вазирлари, ҳатто бош вазирни қатл қилишди. 
Фақат  1.  Султон Салимнинг вазиятни англаган ҳолатда отасини тахтдан аğдариши,  давлат ичида қаттиқ тадбирлар олиши ва 1514-йилдаги Чалдиран жангида замоний қуролларни маҳорат билан ишлата олиши давлатни ҳалокатдан қутқарди. Бу вазиятда Туркистонда асрлардан бери марказий дин таълимини ташкил қилинганлиги халқ орасида Чайбонийхон ва Убайдоллахон атрофида бирлашишга ёрдам берди ва душманни ватанларидан даф қилдилар. 


Туркия қайерда хато қилди ?
 Ҳалифалик масаласи
Ислом дунёсида Мустафа Камол ҳақида жуда кўплаб нотўғри иддаолар ва фикрлар мавжуд. 
Улардан бири Ҳалифалик масаласидир. 1918-1923-йилларда Мустафо Камол ва турк халқи империалист кучларга қарши мустақиллик уруши олиб борди ва ғалаба қилди.  
Мустафо Камол давлат бошқарувини оиладан олиб халқга бериш учун "Салтанат" мақомини бекор қилди,   секулярлик дастурини амалга ошириш учун эса, шариат аҳкомларини таъминловчи  "Мешиҳати шаръийя ва Авқоф" вазирлиги ўрнига "Диёнат" вазирлигини қурди. 
Бу пайтда кўплаб араб давлатлари ўз улус давлатларини қуриш учун Ҳалифаликни қулаши учун ҳаракат қила бошлади.  Мустафо Камолга отилган ифтироларнинг сабаби эса арабларнинг қурган янги давлатларини халқаро майдонда Туркиядан ажралиб мустақил давлат сифатида замин тайёрлаш эди. 
Саудия Арабистони ва Миср Туркиядан Муқаддас омонатларни беришлиги учун талаб қилишди,   амма Мустафо Камол вақти келганда мусулмонлар ўз ҳалифаларини демократик шаклда овоз бериб сайлашларини режа қилиб Муқаддас омонатларни Истанбулда қолдирди. 
Мустафо Камол вафот этгандан кейинги давлат одамлари секулярликнинг Франсия йўлини танлашди ва халқнинг диний эътиқоди ва анъанларига ҳурмацизлик қилиш ва чеклаш бошлади ва бунга ўзларини оқлаш учун "Кемализм" дейишди.   Ўзларини Мустафо Камолнинг йўлида кетишганини иддао қилишди.   Бу вазият халқда давлатга қарши нафрат уйғотди ва диндор қатлам давлатга қарши ҳар ишни қўллаб қувватлашни бошлади. 
 Буни ташқи кучлар жуда қулай имконият сифатида кўришди ва давлатни қўлга киритиш учун жуда кўплаб тариқатлар қуришди, улардан бири "Фатҳуллоҳ Гулен" тариқати. 
 Тариқат инсонларни  "Давлатни бу динсиз инсонлардан қутқариш учун диндор насллар йетиштирамиз" баҳонаси билан халқни ишонтирди. 
  Жуда қисқа вақт ичида давлат ичида жуда кўплаб юқори лавозимларни қўлга киритишди. 
Яна бир мисол эса,   Ражап Тоййип Эрдоғандир. 
Эрдоған инсонларни давлатнинг Исломга қарши сиёсатини сабаб қилип ҳар сайловда инсонлардан жуда кўплаб овоз олди. 
Халқ ҳам Ислом душмани тузум йиқилишлиги учун Эрдоған ва атрофидаги инсонларнинг жуда кўплаб айбларига эътибор қилмади:  пора олиши,  мансабга лойиқ бўлмаган инсонларнинг келиши, ёлғон ваъдалар бериш, нотўғри давлат бошқаруви. 
 Халқ учун муҳими давлат томонидан бўлаётган зулмнинг тўхташи эди. 
 Туркиянинг ҳозирги ҳолати олдинги давлат одамларнинг нотўғри дин таълими сиёсати маҳсулидир: 
 ҳуқуқ тизими ишламаслиги, ҳукуматнинг хатоларини ташқи давлатлар ўз манфаатлари учун ишлатиши,  халқнинг қўрқув ичида айни партияга овоз бериши. 
Тариқатлар
Дунёнинг кучли давлатлари разведкалари наздида давлатларни бошқаришнинг энг самарали усули-тариқатлардир.  Улар давлатлардаги дин таълими камчиликларини кўриб бўшлиқни тўлдиришга ва давлатни қўлга киритиб имконларини ўз мақсадларига кўра сарфлашга ҳаракат қилишади. 
 Мисоллар: Туркияда "Фатҳуллоҳ Гулен" тариқати, "Манзил" тариқати,  Жанубий Кореяда "Моон" тариқати,  Жанубий Америкада " Опус Деи" тариқати,  Чимолий Америкада" Константин " тариқати,  Ёвропада "Саинт Жоҳн" тариқати. 
Мустақилликдан кейин нега диний таълим таъқиқланди ?
Бунинг бир қанча сабаблари бор: 
-2001-йилдан кейин дунёда "Ислом" ва "Терроризм" сўзлари бирликта ишлатилиши одатий тус ола бошлади. 
 Кланлар эса халқни жуда экстремист ва терўрист дея дунёга ҳукуматларининг қонуний эканлигини сабаб қилиб кўрсатишди? 
-СССР парчалангандан кейин, Россия СССРни қайта тиклаш режасини тузди.  Ислом оламини шакллантирган ва унга жуда катта ҳисса қўшган олимларни йетиштирган ўзбек халқи ва Ислом дини орасидаги боғлиқликни билишар эди. 
 Бу сабабли Росийянинг қайта кучланишига қадар халқ ва давлат орасидаги алоқани узиш ва нафратни кучайтириш мақсад қилинди. 
 Мисол сифатида эса Россиянинг ўз йерларида қанчалик Исломга имкониятлср бераётгани ҳақида пропаганда қилишди. Вақти келганда эса,  халқ Россияга тепдаги золим,  динсиз инсонлардан қуртулиш учун эшикларни очиб бериши мақсад қилинган эди. 
Ёчим
Ноқонуний таълим,  тариқатлар,  мисёнерлик фаолиятлари бўлмаслиги учун давлат дин таълимини халқимизнинг қадимдан келаётган анъанларига содиқ шаклда тартибга солиши керак деб ўйлайман. 
 Диний қўмитага боғлиқ бўлган ақийдада "мотуридий",  фиқҳда "Абу Ҳанифа" мазҳабига таянилган,  2,  3  маҳалла учун бир дона "Диний таълим марказлари" қурилши керак. 
 У йерда 7 ёшдан 70 ёшгача инсонлар тўғри шаклда диний таълим эҳтиёжларини қоплайдилар. 
 Таълим 3 босқичга бўлинади:   бошланғич, ўрта,  юксак. 
 Ҳар босқични муваффақиятли битирганлар кейинги босқични ўқий оладилар.  Устозлар эса ҳар йили эҳтиёжга қараб диний қўмита имтиҳони асосида тайинланади. 
Бу билан давлат нимага эришади ?
- Халқ айниқса диндор қатлам ўз давлатига эга чиқа бошлайди,  муаммолар ўз-ўзидан бартараф бўлади ? 
-Сиёсатчилар учун динни ўз манфаатлари йўлида ишлатиш учун сабаб йўқолади,  бу билан дунёдаги жуда кўплаб давлатларда бўлаётан халқ орасидаги гуруҳлашиш бўлмайди ? 
-Ички сиёсатда ҳотиржам бўлган давлат ташқи сиёсатда ўз манфаатларини осонроқ ҳимоя қила олади. 

Алпарслон. 
Давлатчиликда дин масалалари бyйича миллий кадр
31. 03. 2024

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...