среда, 3 апреля 2024 г.

Ўз аскарини боқмаган халқ, босқинчи армияни боқади.

Ўз аскарини боқмаган халқ,  босқинчи армияни боқади.
   
Франсия призиденти Эммануел Макроннинг Узбекистонга қилган сафари кунлари  интернет тармоғида тарқатилган хабар;
- Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари Франциядан Дессау Рафале 4 авлод самалётларидан 15 та сотиб олмоқда.....
  Франсия ушбу учоқларини Швайцаряга сотиш учун бирламчи келишувни имзолаган эди.
Бу ишга Ўзбекистоннинг мархум дикататори Ислом Каримов оиласи билан боглик катта миқдордаги коррупсия фош қилиниши масаласи аралaштирилди.
   Макрон,   Швейцаряга сота олмаган Дессау Рафале 4 авлод самалётларидан 15 тасини айнан Ўзбекистонга сотмоқчи.
Асли  Рафале 4   бизнинг армияга керакми ёки аналоги борми ? 
Бу самалёт техник хусусияти интернетда очиқ манбада истаганча бор. 
Ўзбекистонга,  хозир тезлик билан 50 дона ўқув реактив самалёт керак. 
   Бунга намуна сифатидаа Як-130, КАИ-50,  Ченгду Ж-10 ( Рафале базасида яратилган ) ....
Армиямизга иккинчи навбатда керакли булган, 
 100 дона хужумчи учоқлар номзодлар; 
А-10, Су-25 ( Тибилисидаги завод тўхтаган Су олиш имконсиз демак ягона номзод А-10 АҚШ) 
-100-150 дона қирувчи бомбордимончи учоқлари керак;
 Бунга номзодлар 
-Су-30/35, Ф16/15,  Эуро Фигҳтер, Дессау Рафале, Ж-11, Ж-10 
Барчаси 4 - авлод самалётлари. 
-5- авлод Ф-35, Ж-20 
  Харбий учоқлар бугун хохлаб эртага сотиб олинмайди.
Энг тез олиш мумкин бўлган учоқ турлари Хитой харбий харбий саноатининг, 
 Ғарбнинг сифатиli электороника қисми билан ишлаб чиқарилганларидир.
 (Франция ва Россияникидан 25-40% яхши буни солиштирма тест кўрсатган, Франция хамда Россия ўз радар ва электрон жихозларини Хитой чиплари асосида ишлаб чиқаради! )
Нархи Eвропа ва АҚШ хатто Россияникидан анча арзон.
Бир дона Рафале пулига 3 дона олиш мумкин.
Россия, Франция, Италия- Англия , АҚШ дан олиш учун Парламент келишувини ўзига,  2-3 йил кетади у вақтгача Хитой 100-150 дона тўлиқ этказиб беради. Украина жанг майдонидан чиқарилган хулоса:  
-"Супер қурол эмас, сони ва уни чексиз этказиб бера олиш мухим."
           Харбий ва арим харбий вертолётлар.  
Ўзбекистон энг юқори чўққиси 4000 метрдан ошиқ демак харбий вертолет бу баландликка кўтарилиши керак. 
   Россия бирорта харбий вертолети бу баландликка тўлиқ юклама билан кўтарила олмайди максимал 3200-3500 метр.
Вертолет танлови жуда кенг.
Энг мақули Хитойники тезлик ва сифат мутаносибдигида.
Ми оиласи вертолетлари учувчилар  вақт ўтиб тебраниш сабаб умкртқа поғонаси «касал бўлади» бу бюджет учун қўшимча юклама.
Дронлар 
10-32 соат давомида патрул вазифаси бажарувчи Спутник алоқа тизимига эга дронлар миллий армияда эхтиёж 100 дона 
Хужум қилувчи 400-1200 кг фойдали юк кўтарувчи дронларга эхтиёж 200 дона 
Дрон камикадзеларга эхтиёж 10000 дона.
Қирувчи самалётларга қуроллар сони қайси модел танлашига боғлиқ.
Кўрфаз уруши вақтида Ироқ армиясининг тушган вазияти;
"- Мираге-2000 самалётларини программасини спутник орқали Франция блоклаб қўйган" 
Иккиюзламачи Франсия,  сотган қуролининг кимга қарши урушаётганига қараб, узоқдан туриб программасини узгартирди.
Россия тезликда сифатли махсулот этказиб бера олмайди чунки санкциялар узоқ давом этади.
Хаво хужумидан мудофа тизими Хитойдан сотиб олинган С300/400 базасида ишлаб чиқилган ҲҚ-9 комплекси.  Yзоқ масофали уни тўлдирувчиси сифатида яқин, қисқа, ўрта , узоқ масофали комплексларга талаб тўлиқ қондирилиши лозим.
Имкон қадар бир давлатдан чунки кодлаш тизимини бир бирига боғлаш жуда мураккаб.
Энг яхши химоя душман хамла қилса,  қандай жавоб бўлишини кўриши хар қандай душманни ўйлантириши тинчлик гаровидир.
Қуриқлик қўшинлари таркибидаги барча консерва бонка эски Т54/55, Т62/64 танкларини сотиб юбориш керак. Барча БТР ва БМПТ ларни сотувга чиқарамиз.
Янги авлод танк хамда Гаубица билан тўлдирилиши лозим,  энг яхши номзод 2013-2016 йиллари тузилган Жанубий Корея билан шартномага кура қуроллар янгиланиши тулиқ бажарилиши керак.
Исроил техникалари сифатини дунё охирги урушда кўрди. Oртиқча пиар қилинган , шиширилган металлом экан.

Жанубдаги терористлар қиймати 1500-2000$ лик 70-120 км масофага учувчи ракета учирса уни 1 миллион долларлик анти ракета билан уриб туширадиган ахмоқ эмасмиз-ку?!
Пистирмада утирган тероритлар қулида 3000 $ рекета булса, уларни йўқ қилишга 100ларча миллион $лик Pафаел жунатадиган ахмоқ ҳам эмасмиз.
Барча ангар ва айрапортларни НАТО, Тайван, Хитой стандартлартдан андоза олиб қайта қуриш керак.
 Хозирги айрепортлар  химояга қодир эмас.
Қўл қуроллари тўлиқ янгиланиши лозим.
 Макаров пистолети,  aвтоматлар тўлиқ металломга топширилиши лозим. 
Янги талабга жавоб берадиган Белгия, Австрия, Исроил , Италия, Германия автоматлари АҚШ, Хитой, Япония, Корея қўл писиолетлари билан алмашиниши лозим.
Дунёнинг энг сифат сиз  пистолетидан воз кечсак,   армиямиз мустақиллик учун қадам қўйган бўлади. Хатто Туркманистон Беретта пистолетига ўтганига 15 йил бўлди.
Ўз армиясини боқмаган давлат босқинчи армиясини икки баробар боқади.
Захирада 1-1,7 миллион мобилизация учун озиқ овқат кийим бош, бронижелет , каска, планшет, ва, хк керак. Бу иш систематик 10 йил аввал бошланиши керак эди.
Хозирги армия холати ўта ачинарли.
Россия бизга хужум қила олмайди.  
Руслар уз чегарасида булмаган урушларни терористик шаклда  олиб боради. Россия Узбекистонга чегараси        йук. 
Узоқдан туриб фақат атом бомбасини ишлатиб бизни таслим олишига ҳаракат қилиш эхтимолини,  физик олимлар хисоблаган.
Ўзбекистон худудини ядро бомбаси орқали босиб олиш учун 70 минг дона тактик,  3600 дона стратегик ядро бомбаси керак.  
Бу миқдор дунёдаги барча ядро бомбаси миқдоридан 2 марта кўп !  Демак потенсиял қушинлар уруши, ёки атом уруши чиқиши 99%  гa мавжуд эмас.
Туркистон,  Рус-Хитой орасидаги иқтисодий-харбий омонатда турадиган минтқадир.
Биронта тамонга ортиқча оғирлик қўйишга хаққимиз йўқ.
Халқ зехниятида давлатчилик ички-ташқи кафолати  сифатида кучли армияга эхтиёж бор.
Ха,  айтганча ШМ Самарқандга борганда нима учун Гўри Амирга бориб Амир Тимир хаққига дуо қилмайди ? 
Темир дунёда харбий саркадалик дахоси. 
Русни ҳам босиб олган. 
ШМ хафамисан, Темирдан?
Юқоридаги харбий ислохатлар дастури, шм-пмлар учун эмас.
Инқилобий харакат амалга оширадиган ишлардир.
Инқилобий харакат харбий-мудофа тахлилий маркази.
26.11.2023

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Dashnokizm masalasi

 Биринчи жаҳон уруши.  Биринчи харбий куз.  Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...