воскресенье, 21 марта 2021 г.

Ўзбекистон саноатининг йўқ қилиниши.

 


Ўзбекистон саноатининг йўқ қилиниши.

Инқилоб канали, нафақат видеодатурлардир.

Инқилобий ғоядан бошқа чиқиш йўлимиз йўқлигини тушуниб этган гурухимиз Ўзбекистон келажаги учун иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий программалар ишлаб чиқмоқдамиз.

2015 йилгача бўлган даврда Ўзбекистондаги аграр сохани ислоҳат қилиш программасини эълон қилган эдик.

Ер ислохати қилмасдан, Ўзбекистондаги нафақат қишлоҳ хўжалигини, саноатни ҳам ислохат қилиб бўлмайди деган эдик. 2017 йилдан бери Ўзбекистон Президенти девонига, Бош вазирликга иқтисодий ислохатлар хақида дастурлар, жўнатиб келинмоқдамиз.

Биз жўнатаяпган ихлохат режаларига бутунлай, тескари ишлар қилишига астойдил давом қилмоқдалар.

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонни, талон-тарож, қилаётган Кланларни фош қилишга давом этишимиз кераклигини эълон қилгандик.

Диктатор Ислом Каримов оиласига оид жуда катта миқдордаги бойликларни музлатилишига эришдик. Швейцаряидаги Гулнора ва Лола Каримоваларга, оид пуллар ва мол-мулклар, музлатилди.

Татяна Каримовага оид олтин хазинасини, чегарада қўлга олиниши ташкил қилинди.

Собиқ Бош Прокурор , КГБ генерали Рашид Кодировнинг хазинаси фош қилинди.

Ўзбекистонни талаётган 42 та, рахбар ходимларнинг, Швейцариядаги 5 та, банкдаги хисоби назорат остига олинишига эришилди. (Бу хақда Ғарб матбуоти мақолалар чиқарган.)


2021 йилнинг бошидан бери уч марта фош қилувчи мақола ёзилиб ва ўнларча жонли видеодастур қилинди.


Иноятов-Парпиев, рахбарлигидаги жиноий гурухга оид генераллар ва уларнинг оилаларига оид, коррупцион схамалар далил исботи билан фош қилинди.

Кейинги навбат:

Ўзбекистон саноатининг кимлар томанидан ва қандай чўктирганлиги хақида маколалар ёзамиз ва гапирамиз.

-Ўзбекистон саноати совет даврининг эски технологияларининг бир қисми эдими?

-70% атрофидаги саноат ишлаб чиқариши бошқа жумхуриятлар билан узвий боғлиқ бўлган. -30% саноат ишлаб чиқариш тўлалигича Ўзбекистон ички ҳом ашё ва технологиялар асосида эди. Жуда кўплаб патентлар бизга оид эди. Бозор ҳам ички ҳамда ташқи ҳажми саноатини мустақилликга олиб чиқара олар эди.

-70% саноат бизга боғлиқ бўлмаган сабаблардан касод бўлган, бўлиши мумкин.

-Лекин 30% саноатимиз атайин йўқ қилинди.

Бу ишни қилганлар давлатлар:

Россия ва Хитой систематик шаклда айнан Ўзбекистонда чиқариладиган маҳсулотларнинг арзон шаклини олиб кирган.

Сотиб олиши учун кредитларни % берган.

Россия тамонидан саноатимизнинг чўктирилишида ёлланганлар:

-СВР (Служба Внешный Разведка) зобитлари(пагони кўринмайдиган оллегархлар) Алишер Усмонов, Фаттох Шодиев, Искандар Махмудов....лар.

-СВР (Служба Внешный Разведка) очиқчасига рахбарларидан бири узоқ вақт Ўзбекистон маxфий ҳизматига рахбарлик ҳам қилди.

Генерал Рустам Иноятов ва унинг қўлидаги содиқ 5 генерали мана 30 йилдан бери Узбекистон давлатини тўла назорат қилиш учун курашиб келишмоқда.

Алишер Усмонов, Фаттох Шодиев, Искандар Махмудовларнинг Ғарб иқтисодига ва сиёсатига ичкаридан таъсир қилиш учун соботажлари аллақачон фош қилинган.

Эмбаргога тушишларининг асосий сабаби ҳам СВР (Служба Внешный Разведка) зобити эканликларидир. (бу хақда алоҳида мақола чиқади)

Титан қазиб оладиган давлат харбий сохага ҳукумрон бўлади.

Ўзбекистон дунёдаги саноқли титан ва тоза темирни энг арзон йўлдан қазиб оладиган давлат.

Ердан бир қарич кўтарилиб парвоз қилиши керак бўлган хар қандай учоқ титансиз ҳаракат қила олмайди.

Сув ости кемалари, тарпедолар, атом ядроси реакторлари титансиз ишламaйди. Титан қазиб оладиган давлат дунёнинг энг бой давлати бўлиши керак.

Титан Россияда ҳам бор. Қазиб олиниши қиммат.

Ўзбекистон эса бу сохани сув текинга россияликларга берган.

Ташкилотчи Рустам Иноятов.

Россия эса АҚШ ва EИ учоқ саноатига зарур бўлган Титанни монополистига айланган. Ўзбекистон Титан қазиб олишни ўзи назорат қилганида ривожланган давлатлар билан тенг муносибат ўрната олган буларди.

Россия бизнинг титанни сотишидан миллардларча даромад қилмоқда. (ВМСПО-АВИСМА корхонасининг кирим чиқимини, ўргансангиз биласиз)

Тошкент Трактор заводининг чуктирилиш.

Трактор ишлаб чиқилади дейилган, аслида еса танк моторлари ишлаб чиқарилган.

Т-72: танк моторлари ва трансмисмиялари Титан ишлатиладиган сохалардан бири эди. Тошкент Трактор заводи чўктирилишининг асосий сабаби нима эканлигини илк марта фош қилмоқдамиз.

Тошкент авиация заводининг чўктирилиши.

Рустам Иноятов бошчилигидаги 5 та генерал (ички иқтисод, ташқи иқтисодий алоқалар, ташқи ишлар) Авиатция заводи совет Иттифоқисиз яшай олмас эдими?... -Авиатция заводи фақат учоқлар чиқарганми?

-Авиатция заводи мухим сирли саноат ишлаб чиқариши хакида айтилмаган эди.

-Бу маслани ҳам биз илк марта фош қиламиз.

Авиатция заводи худудида дунёда факат 3 дона ўта йирик ҳажмдаги метални бир варакайига шакллантира оладиган (прес станок)дан, бири қурилган.

Ушбу ўта ноёб прес-станок 40-60 минг тонналик босинч куч орқали 35 метр узунликда монолит мемир парчасини босим остида маьлум бир шаклга кирита олади. Ушбу улкан жихоз Иттифоқда ягона эди.

Дунёнинг шу кунгача яратган оғир юк таший оладиган АН-125 Руслан учоқининг Узбекистон Титани мустахкамлигининг эвазига ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистон саноатинг чўктирилиши геополитик, харбий, иқтисодий хиёнатлар орқали амалга оширилди ва оширилмоқда.

Мақсад сиёсий фаол бўлиши мумкин бўлган ишчи синфини йўқ қилиши эди.

-100 дан, ортиқ завод ва фабрикалар Клан тарафидан атайин касод қилинди.

Россияга 5 миллион Ўзбекистонлик текин ишчи сифатида ўз ихтиёрлари билан кетди ва кетишмоқда.

Халқни мигрант ишчи маошига қарам қилиш сиёсий мақсад эди.

Кейинги мақола ва видеодастурда чўктирилган сохаларни курсатиш билан биргаликда қайта тиклаш учун нима қила олишимизни, аналитикларимиз хар тарафлама бераяпган тавсияларини ҳам эълон қилиб борамиз.

Инқилобдан мақсад давлатимизни 3 йиллик ислохат орқали Сингапур ва Малайзия қаторидаги давлат савиясияга олиб чиқишдир.

Бунга эриша оладиган барча воситалар давлатимизда мавжуд.

Биз бу омилларни халқимизга эслатиб қўйоқдамиз.


Сафар Урганжи.


20.03.2021


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...