Зеки Велиди Тўған (1890-1970)
1890 йил 10 декабрда Бошқурдистонда туғилган
У ўқитувчи бўлган онасидан русча, форсча, арабча тилларни ўрганган
1908 йилда у ўз қишлоғидан қочиб, Қозонга келди.
У 1909 йилда Қосимиё мадрасасини тугатиб, "турк тарихи ва араб адабиёти тарихи ўқитувчиси" бўлди.
Қозон университети Археология ва тарих жамиятининг аъзоси этиб сайланди.
1913 йилда Фарғонага, 1914 йилда Бухорога тадқиқот олиб борди.
Фарғонада Юсуф Хос Хажипнинг "Қутатгу Билиг" асарининг қўлёзмасини топди
Ушбу қўлёзма Туркияга жўнатилган.
Бу китоб Истанбул университети ҳазинасида сақланмоқда
Сиёсий ҳаёти;
Россия Думасидаги Уфа мусулмонларининг вакили сифатида Петербургга яшаган.
У сиёсий фаолиятини, Турк дунёси тарига оид илмий ишлари билан биргаликда олиб борган.
Болшевиклар инқилоби бошланганда, у мустамлака турк халқларинг бу вазиятдан истефода қилиб, аҳволини яхшилашлари учун кураш имкони бошланганини билганди.
Россия мустамлакаси бўлган Бошқирдистоннинг, Мухторият эълон қилишини ташкил қилди.
1917 йил 29 ноябрда, болшевик инқилобидан атига 22 кун ўтиб Мустақиллик учун миллатлар кураши бошланган эди.
1918 йил 18 февралда Оренбургга бостириб кирган болшевиклар уни ҳибсга олишган.
Қамоқдан қочишини Бошқирд Мухторият ҳукумати ташкил этди.
Хукуматда Заки Валиди Тўғон харбий вазир бўлди.
Ленин, Сталин ва Троцкий билан кўп марта учрашди.
Бошқурдистон мустақиллигини тан олдирмоқчи бўлди. Аммо ижобий натижа бермагач, Туркистонга келди.
Басмачи ҳаракатида (миллий озодлик харакати) сиёсий маслаҳатчилик қилди
У Туркистон миллий иттифоқининг асосчиси ва биринчи президенти эди
У пайтда Туркистон Миллий Хукумати бостирилган эди.
Заки валиди Тўғон Босмачилар Харакатида қатнашди.
1920-23 йилларда Туркистонда тинимсиз курашни бошлаган бўлса-да, муваффақиятга эриша олмади.
1923 йил 21 февралда Эронга ўтди. У шу пайтгача матни номаълум бўлган Ибн Фадланнинг асарини Машҳаддаги кутубхонадан топди.
Туркияга келиши;
Зеки Велиди Тоған Парижда, Лондонда ва Берлиндан илмий ишлар қилишга ва дарслар беришга таклифлар олди.
Туркиянинг Миллий таълим вазири Ҳамдуллоҳ Супҳи, тарихчилар Фуад Копрулу, Риза Нур, Юсуф Акчура Мустафо камол Отатурк билан келишиб Заки Велиди Тўғонни Туркияга таклиф қилишди.
1925 йил 20-май куни Туркия Республикасига келиб, ватандошлигини қабул қилди.
1925 йил 20-майда Туркия Халқ таълими вазирлигида ишлади. Туркия таржима, муаллифлик кенгашига раислик қилди.
1932 йилда Истамбул Унверситети Турк тарихи кафедрасига рахбар қилиб тайинлангандан кейин илк иши сифатида
Биринчи Туркия Тарих Конгрессини ташкил қилган.
Зеки Велиди Тоған дунёнинг энг машхур Унверситетларинг профессори бўлган.
Хаётини Турк дунёси тарихи илмига бағишлаган Тўғон Туркистон озодлиги учун дунё бўйлаб конфрансиялар берди
Профессор Тўғон русча, немисча, инглизча, форсча, арабча ва туркий тилларнинг барчасида тиниқ дарс бера олган.
Зеки Велиди Тоған 1970 йил 26 июлда Истанбулда вафот этди.
Унинг ўғли, Субидей Тўғон - Билкент университети ва Ўрта Шарқ техника университети иқтисод профессори,
Иқтисодиёт кафедраси мудири,
Қизи Исенбике Тоған Яқин Шарқ Техник Университетининг тарих профессори.
Набираси Эмре Тўғон Гарварднинг Унверситети академиги.
Зеки Велиди Тўған 1970 йил 26 июлда Истанбулда вафот этди.
Зеки Велиди Тўғаннинг Туркистон тариҳига оид ўнлаган асарлари бор.
Афсус, бугунги ўзбекчага биронта асари таржима қилинмаган.
Унинг номини тилга оладиган ўзбек тарихчи ҳам бармоқ билан санарли.
Жамиятимизни истело қилиб турган Клан ва малайлари халқимизни манқуртлаштирмоқдалар.
П.С 2021 йил бошида Санкт-Петербург университети боғида ўрнатилган Зеки Велиди Тўған хайкали рус ирқчилари тарафидан йиқиб ташланди.
Сафар Урганжи.
11.03.2021
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.