пятница, 12 марта 2021 г.

Давлатларнинг давомийлиги

 

Давлатларнинг давомийлиги, тузумлар ўзгариши билан тўхтаб қолмайди.



Чор Россиясининг давоми Болъшевеклар Хукумати эди.

Россия зиммасига олган Халқаро мажбуриятларини бажарилишини давом эттирилган.

Совет тузуми қулади. Унинг зиммасидаги ҳалқаро тижорий шартномалар Россия Федерацияси тамонидан бажарилмоқда.

Чор Россиясининг қарзларини Совет Иттифоқи тўлади. Иттифоқнинг қарзларини Россия тўламоқда. Шу билан биргаликда Чор Россияси ва Совет Иттифоқи берган кредитларни қайтариб олаётган давлат ҳам бугунги Россиядир.

Руслар Туркистонни босиб олганда уриш ҳаражатларини икита хонлик ва Бухоро Амирлигига тўлатилган. Қазоқ бийликлари ва Қўқон хонлиги ҳазинаси эса тўғридан-тўғри, мусодара қилинган. Қолган барча молявий ишларда эса иккита давлат шатномалари имзоланиб молиявий алоқалар ўрнатилган.

Асосий шартномалар Бухоро Амирлиги ва Чор Россияси молия вазирлиги орасидаги битмларга асосланмоқда. Оҳирги молиявий шартнома Керинский Хукумати билан имзоланган ва 1 дунё уришига сарфланган. Россияга берилган кередитларнинг миқдори ва хужжатларининг бир қисми маътбуотга берилди.

Болъшевеклар эса Чор Россиясини Ғарб давлатларидан олган барча қарзларини тўлади. Лекин Бухоро Амирлигидан олинган қарзлар қайтарилмади. Чунки Амирлик давлат сифатидан чиқарилиб, «Амир Олимхон» савиясига олиб келинди.

Файзулла Хўжаев ва Усмон хўжа билан Бухоро Амирлигини истило қилган янги Хукумат, 400 йиллик давлат хазинасини Москвага жўнатди ва талон тарож қилди.

Бу ҳазина Амир Темурнинг 23 давлат истилоси ва Ипак йўли тижорий даромадларидан иборат эди.

Болъшевеклар Амирлик ҳазинасига кирганларида ичкарида хазиначи 400 йиллик кирим-чиқим, хужжатлари билан кутиб турганди.

Бу хақдаги расмий хужжатлар ҳам маътбуотга берилганди.

Фрунзе ва Усмон Хўжа орасида тузилган шартномага кўра ушбу бойлик вақтинча Москвада сақлаб туриш учун жўнатилган. 100 йилдан ошди ва бу "вақтинчалик саклаб туриш" ҳали ҳам тугамади.

Халқаро ҳуқуқларга кўра бирон давлат тугатилиб бошқа давлатга қўшиб олиниши ҳам қўшиб олган давлат зиммасига барча келишувларнинг давомийлигини юклайди.

Совет Иттифоқи мустақил жумҳуриятлар бирлашмаси эди.

Конститутцияси шундай ёзилганди.

Ўзбекистон бу иттифоқдан чиқди. Бу иттифоқга кирган пайтида икки тамон зиммасига олган молиявий шартлар муҳокама қилинмади. Жумладан Буҳоро Амирлиги меросчиси бўлганлигимиз учун Чор Россиясига берилган кредитлар мухокама қилинмади.

Вақтинча сақлаб туриш учун олиб кетилган 400 йиллик хазина масаласи ҳам хоин Ислом Каримовнинг қўрқоқлигидан шартномага киритилмади.

Бу масала ҳақида у билан тортишувимиз бўлганликига гувоҳларим бор. Кейинги кунларда маътбуот "Амир Олимхоннинг Россиядаги мулклари" деган сарлавҳада ёйинлар қилмоқда. Бухоро Амирлиги Туркистоннинг 4/1 қисмини ташкил қилган улкан тарихий бир давлат эди.

Уни бошқарган шахсларнинг ҳусусий мулки ва давлат мулки ўртасида катта фарқ бор.

Бугун Олимхоннинг саройлари дейилган Россиянинг турли бурчакларидаги мулклар, Бухоро Амирлигининг давлат мулкларидир.

Амирликнинг хуқуқий давомчиси бўлган Ўзбекистон Жумҳуряти бу мукларга даъво қилиш ҳуқуқига эга.

Бундай мулклар, Франция, Ангилия ва Покистонда мавжуд. Биз давлатни бошқарган ва бошқараётган кишиларни давлат билан тенглаштириб қўйиб бу мулкларнинг хусусий мерос статусига тиқиб қўймоқдамиз.

Бу маҳсус қилинмоқда.

Ўзбекистон давлатчилигининг Халқаро шартлари 0 бошлаб қайта тузилиши керак.

Биз тўла Мустақил Миллий Давлат қурмадик.

Истилочи Россия Империясининг қадрлари дикататура асосида Хокимиятни эгаллашган!


Сафар Бекжон Урганжий

28.04.2020


Lausanne

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...