пятница, 17 января 2014 г.

Ўзбекистон иkтисоди профессорига математика дарси...






 

Ўзбекистон иkтисоди профессорига математика дарси...



Кеча Гулнора Каримовага оид Twiit лардан бирида 7 миллард $ карздорлик ҳақида гап кетган. Албатта бу хоним бу масалани сийқасини чиқариш мақсадида кулгу қилган.

7 миллард $ лик зарар, кулгули ҳолатга ўҳшамаяпди.

Ўзбек халқиниг пешона терига, ўз давлатига ҳурмати бўлган инсон озгина бўлса ҳам ачиниши керак бўлган 7 милларддир.

Масаланинг ҳажвиясини қилмасдан жиддий чиқишлар қилиш керакга ўҳшаяпди.

Uzdemfund қаровсиз виллларга кириб ўғирланган саънат асарларини топиб ҳурсанд бўлиб кетиворадиганлар жамияти эмас!

Жиддий бир сиёсий ташкилотдир!

Иқтисодий зарар ва фойдаларнинг ҳеч бўлмаса математикасини ҳисоблай оладиган ақли ва қобиляти бор.

Келайлик масланинг қиска ва лўнда оддий халк тилидаги дангалига:

"Zeromax GmbH was a private sector conglomerate registered in Switzerland and operating mainly in Uzbekistan and was the largest investor in the Uzbek economy."



Zeromax 2005 йил Швейцарянинг Zug кантонида оддийина уч ҳонали квартирада тузилган ва рўйҳатдан ўтказилган.

Раҳбарлари Миродил Жалоловлар оиласи.

Бу оддийгина оила 4 йил ичида Узбекистон экономикасинг 10% ташкил қилган 3 миллардлик даромаднинг эгаларига айланишди.

Ўзбекистондаги газ ишлаб чиқаришининг 80% лик, даромади ҳам бу оддий оиланинг қўлига ўтди. Миродил Жалолов 2010 йил октябрь ойига келганда ем килинди ва Zeromax GmbH тугатилади.

Ўзбекистон тарафи 500 миллион $ камомад чиқарди.

Асл масала эса Zeromax GmbH рўйҳатдан ўтказган ва бутун иқтисодий алоқаларида гарантияни берган Шведцария давлатидир.

Шеведцариянинг тарафсиз иқтисодий маҳкамалари чиқарадиган қарор муҳим аҳамиятга эга эди.

Ниҳоят бу қарор 2011 март ойида чикди.

Zeromax GmbH 21 давлатда олиб борган фаолиятлари учун олган кридетлари билан ҳисоблаганда 4 миллиард 700 миллионлик камомад берган.

Ўзбекистон фақатгина 500 миллионлик зарарни қоплаши мумкинлигини, бошқа зарарлар билан иши йўқлигини билдирган.

Шведцария Халкаро Арбитираж Маҳкамасига мурожат килган.

Австирия тарфсиз Арбитираж маҳкамаси Zeromax GmbH қарзларини 4 миллиард $ ҳисоблаб зарарини ва фоизларини Узбекистон тарафига тўлатиш ҳақида қарор чиқарган.

Миродил Жалолов ва унинг хотиннига бунча имкониятларни Ўзбекистонда қайси ташкилот яратиб берди ?....

Ким эди улар туганмас имтиёзларга эга бўлган?...

Ёки давлат раҳбари эдиларми?...

Ҳисоб рақамларида кунига миллионлар айланаяпган оддий бир Ўзбекистонликни тақиб қилиш ва пулларнинг хақийқий эгасини ўртага чиқара оладиган анойи йўқми Шведцариядек давлатда?...

Zeromax GmbH рўйҳатдан ўтказилганданоқ бу ишлар молиявий маҳсус ҳизмат тарафидан тақиб қилинган.

Бу ширкатни аслида Гулнора Каримова бошқараётгани исботланган.

4 миллиард $ қарз ҳам бу хоним зиммасига юкланган.

Норасмий бўлса ҳам бу пуллар қайтарилиш имконлари изланган.

“Дипломатик ваколатларимдан фойдаландим. Мени ҳеч ким иқтисодий фаолиятимни тақиб килолмайди”- деб ўйлаган Гулнора Каримова 2009 йилдан бошлаб Женевага ўз ҳазинасини таший бошлади.

Ўзбек халкининг миллий бойлигини талон-тарож қилаяпган Каримовлар оиласининг оқибатлари ёмонлик билан тугаши ҳакида маътбуот орқали огоҳлантирдим.

Villa Geneve ташилаяпган ҳазина ҳакида ҳабарим бор эди.

Гулнора Каримоваганинг бу ҳаракатлари Zeromax GmbH қолган қарзларини тўлдирадиган миқдоригача давом этиши ва бунга кўз юмулиши аниқ эди. Гулнора Каримова устидан жиноий иш очилганидан кейин ҳам ақли кирмади. Uzdemfund ҳодимлари Гулнора Каримованинг Ўзбекистон иқтисодига бериши мумкин булган зарарни 7 миллард $ ҳисоблашган.

Гулнора бу микдорни Twiit тер орқали ёзди.

Оҳирига яқинлашаяпганимизни сезди ва бу миқдорни калака қилмокчи бўлаяпди.

Лекин иқтисодий масалалар реал ишдир.

Матматик ҳисоб- китоблар эса ҳажвияшунослик эмас!

Энди 7 миллард $ нинг арифметикаси:

Zeromax GmbH

Lindenstrasse 4

6340 Baar

Capital:

CHF 20'000

credit-debt

Zeromax GmbH тугатилиши билан ўртага чиккан credit-debt:

4 миллард $

Расмий жавобгар шаҳс Миродил Жалолов иқтисодий тергов жараёнида ҳамма топшириқларни Гулнора Каримовадан олганлигига икрор бўлган.

Телефон, Е.маил..... орқали қилинганлиги учун доимий теҳник кузатувда исботланган.

2013 декабригача credit-debt Гулнора Каримовага:

Асос қарздорлик 4 миллиард $(мустакил Арбитираж карори)

Йиллик 10% кредит микдори (2010-13) 1миллиард 320 миллиаон $

Zeromax GmbH орқали Ўзбекистон 5 миллиард 320 миллион $ зарар кўрган.

Бу дегани ҳар йили 480 миллионлик кредит % фоизи.

2014 dagi 5 millard 320 million кредит % кушилcа:

Total: 5 millard 640 million $

Uzdemfund Гулнора Каримованиг вилласига киришдан мақсади маҳкамаларга келсин ва кундан- кунга, ошиб бораётган 480 миллион $ % тўҳтатсин демоқчи бўлганди.

Диктатор оласининг Ўзбекистонга 23 йилда берган иқтисодий зарарини коплашнинг имкони бўлмас.

Лекин Uzdemfund фаолият кўратаётган Швейцариядаги иқтисодий зарарлар тўҳтасин демокчи бўлганди.

Villa Gulnoradan чиққан миллий қадриятлар ҳеч қандай пул микдорига сиғмайди.



Uzdemfund тадкикотлар маркази.

Lausanne-Geneve.
17.01.2014 

( Uzdemfunsuisse-da  эълон килинган иктисодий ва баъзи сиёсий маьлумотлар хужжатлар билан тасдикланган. Хужжарлар махкаларга тагдим килади. Бу малумотлардан фойдаланиш хукуки хеч кимга берилмаган.)






Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...