понедельник, 5 августа 2024 г.

Имперя касалига муттасил қонли рус хаммоми керак.

Имперя касалига муттасил қонли рус хаммоми керак.
Бу хаммомга Туркистон ўт қўйиб юборади.
Мадамин Бек.
2024 йил Август.
Инқилобий харакат тадқиқотлар маркази учун Мадамин Бек халқаро архивларга киришга рухсат олди.
Қуйида унинг тадқиқотларига асосланган  хужжатли мақоланинг 4 қисмини ёйинламоқдамиз.
(Тахририят)

 Империялар қурилиши учун эмас, умрини узатишга катта куч сарфлашади.
Турк дунёси уз имперяларини саноқли йилларда ташкил қила олишган.
Уни сақлаб қолишда оммавий куч ишлатиб тарихга қотиллар сифатида кирмаганлар.
Руслар давлатчилик қуришга 1480 йилда бошлашганларидан бери оммавий қатлиомлар қилишмоқда.
Тарқаб кетиши ҳам жуда-жуда қонли булиши кутилмоқда.
1829 йили Кавказ урушида ғалаба қилган Россия империяси минтақада тогликдан бошқа бойликга эриша олмайди. Рус имперясига бойлик керак эди. 
Туркистон хазиналари хақидаги миш-мишлар русларнинг уйқусини қочирмоқда эди.
Бу мақсадда Чингизхон қўллаган усул сайёх ниқобида географ тапограф харитачи агентлар минтақа барча шахарларига жўнатилади.
Минтақада асосий макро-иқтисодий кўрсаткичлар бойлик манбаси тахлил қилинади.
Энг қизиғи Инглиз қироллиги қўшма корхоналарининг минтақага жойлашаётганини кун сайин истело қилиш мураккаблаштириши мумкинлиги рапортлар орқали тез тез мухокама қилинмоқда эди.
Русларнинг айгоқчилар орқали 1829 йили Қўқон, Тошкент, Туркрстон шахарларида порох ва Артелерия тўп қуйиш корхоналари бўлганидан хабар топишади.
Ингилиз технологияси асосида порох ишлаб чиқарилган.
Тарихда порох биринчи марта Сабзавор шахрининг қаласини эгаллашда Амир Темур тарафидан қўлланилган.
Муллакратия Шайбонийхонлар даврида кучайиши ортидан бу технология йўқ бўлиб унутилган.
Борут деб номланган порох Амир Темур даврида жуда кўп ишлаб чиқарилган.
Қўқон хонлиги бирдан уч корхона ишлатган бу Рус Географлар тарафидан хужжатлаштирилган расмий маьлумот.
1829 йилидаги қурол саноати  у даврдаги  Ғарб технологясининг айнан купяси эди.
Порох ишлаб чиқариш учун олтингургут Бухоро Амирлиги худудидан , Қоратоу тоғидан қўрғошин, Чу ва Туркистондан от гўнгидан олинган Селитра катта миқдорда саноат миқёсида ишлаб чиқариб келтирилган.
Бу Қўқон хонлиги фуқароси мақомини олган асли Британиялик технолог мухандис тарафидан ишлаб чиқариш жараёни назорат қилинган.
Бу технологни махаллий халқ Мустафо деб номлаган асл исми ноьмалум.
Бу маьлумотлар Руслар архивидаги маьлумот.
Асл холат Хитой билан Хўнтан чегарасида чегарадош Афғонистон ва Хиндистон билан чегарадош , Россия билан чегарадош , Тыва хонлиги билан чегарадош, Япония билан шарқда чегарадош ( япония вақтида монголияни назорат қилган қўқон хонлиги худуди билан тўғридан тўғри чегарадош бўлган)
Ингилизлар қўшниси учун буфер худуд сифатида замонасининг энг илғор технлогиясини хатто Рус Чор подишохлигига бермаган порох технологиясини Қўқон хонлигига берган.
Жами худуди 9 миллион км2 дан кўп бўлган худуд!
Минтақанинг энг йирик Хонлик худуди.
Энг замонавий қоғоз ва порох ишлаб чиқарувчиси.
Европани қоғозга бўлган талабини 54-60% қисмини таьминловчи йирик марказ.
Энг нафис гиламлар ишлаб чиқарувчиси.
Ноёб темирни олиш усули
Темир рудасини кўмир билан қайта ишлаб бирламчи Чўян олиб уни дарё қуми ва ёғоч кўмири уни билан флюсь қатлами хосил қилиб Булат Олиш у олинган ўта мустахкам пулат асосида пичоқ, қилиқ, қалқон, милтиқ, пилта милтиқ, тўп , қишлоқ хўжалик ашёлари ишлаб чиқариш методини Қўқон хонлиги усталари қора пўлат олиш усули деб номлашган.
Ипакчилик ва мис , тилла, кумуш, темир, қўрғошин, тошкўмир, нефт қазиб олиш Хонлик худудида мавжуд бўлган.
Руслар 1829 йилдан то 1867 йилгача Қўқон хонлиги худудларига жами 600 марта хар хил миқиёсда хужум қилишган.
Руслар Қўқон хонлигини энгиш ягона йўли Порох ва қурол ишлаб чиқаришни тўхтатиш хамда Минтақа хонликлари билан уруштириб ички сепаратизим орқали энгиш керак деган хулосага келишган.
Чингизхон Хоразмшохлар учун қўллаган метод асосида.
Аввал Шарқий Туркистон , Мўлғулистон, Қурғон, Этти Дарё, Хотан, Худудларидаги бекликларни ички исён чиқаришга йўналтириб хонлик ичида исён ташкил қилишган.
Умархон даврида жуда кўп ички исёнлар бўлган.
Иккинчи асосий иш бу Россия билан савдо-сотиқ эвазига улар билан яхши алоқага эга бўлган асли Қуқон Хонлигида форсча ишларни олиб борган  Файзулла Хўжаевларнинг оталари жуда катта провокация амалга оширади. Қуқон хонлигининг бир қисми булган Шарқий Туркистонда ички уруш келтириб чиқаришади.
Бундан фойдаланиши учун Бухаро Амирига орачи қуйишади. 
Хонликнинг ичи харбий холатини амирга этказишади.
Бухаро Амири Қуқонни босиб олади.
Хонлик хазинаси Амирлик ва Файзулла Хужаевларнинг отаси тарафидан булиб олинади.
Хазина олган Хужаевлар Бухарога кучиб кетади.
2023 йилда Хужаевларнинг давомчиси булган Темир Хужа аслида Қуқонлик эканликларини ва қариндошларини топди.
(Бу хоинлар кейинчалик Бухарони ҳам русларга сотди)
Иккинчи харакат мувофақиятли амалга ошгандан сўнг Руслар секин аста Оренбург орқали кириб келишни бошлаган. Энг аввало йирик шахар бўлган Оқ мачит хозирги номи Қизилўрдани эгаллашади.
Бу вақтга келиб Туркистонда бидат ва хурофат авж олиб кетган эди. Хонлар амирлар майишатда, халқни муллалар хурофат билан миясини ювиб ташлаган эди.  Туркистондаги селитра ва Порох заводлари тасодифан ёниб кетади. Биздаги малумотларга кура бу ишларнинг  ортида Файзулла Хўжаевнинг отаси турган.
Иккинчи йирик зарба Бухоро хонлиги ахмоқлик билан Чор Россияси ўртасида тузилган ёпиқ шартнома асосида Олтингургутни Қўқон хонлиги корхоналарига этказиб беришни тўхтатади.
Аросатда қолган Қўқон хонлиги дарди устига чипқон бўлиб Тошкентлик эшон асли Рус агенти бўлган Абдулмажидхон ибин Юнус Хўжа Эшон милтиқ тўп хором уни кофирлар ишлатади мусулмонган Қилич халол деб фатво беради.
Бунинг оқибатида Тошкентдаги порох заводидаги ингилиз усталаридан бири уйида пичоқлаб ўлдирилади.
Буни кўрган бошқа ингилизлар усталар олдинига Қўқонга , кейин Қашқарга у жойларда ҳам муллакратлар тазйиқидан қурқиб Хиндистонга қайтиб кетишади.
Бу ишларда хизмат қилган ичимиздан чиққан хоинларни  Руслар Имперяси сийлаб келган.
Масалан, милтиқни харомга чиқариб берган Абдулмажидхон ибин Юнус ўғли Эшон Бобохон Ибин Абдулмажидхон вақт ўтиб Ўрта Осиё Мусулмонлар идораси раислигига тайинланган.
 Кейинчалик эса бош Муфтий қилиб тайинланади. 
Унинг ўрнига 1957 йили Зиёуддинхон ибин Бобохон тайинланади,  вафотидан сўнг расмий КГБ ходими СССР Ташқи ишлар вазирлиги Харбий таржимон айгоқчи Бобохонов Шамсуддинхон тайинланади.  Унинг устози Мисирнинг Ал Ахзар тариқат ва бидат агент имомлар тайерловчи  ва хатто Бен Ладенга ҳам  устозлик қилган одам эди. 
Олдинги мақолада у одам хақида батафсил ёзилди.
Эшон Бобохон рус Имперяси учун  мулла куринишидаги агентлар  этиштириб бераётган оилалардан биридир.
Хўжаевлар оиласи хам асли Хўжалардан бўлгани учун икки оила биргаликда харакат қилишган.
Бухоро Амирлиги тугатилиб ўрнида 3 ресупублика ташкил қилиниб Қўқон хонлиги худудини бир қисми қўшилиб Ўзбекистон деб номлаган республикага Файзулла Хўжаев рахбар этиб тайинланади. Икки хонлик тугатилишида чексиз хизматини Руслар унутмайди.
Файзулла Хўжаев 24 ёшида хеч бир тажрибасиз билимсиз Москва топшириғи билан Бухоро Амирлиги, Қўқон Хонлиги , Хива Хонлиги барча савдогарларини танигани билгани учун улар бойлиги ва халқ меьросини йиғиш Москвага жўнатишга халқни оммавий камбағал қилишга масул этиб топширилади.
Унинг барча иши чегарадан чиқиб кетганини кўрган Москва гувохдан қутилиб ўрнига Усмон Юсуповни тайинлайди ундан сўнгра қатағон машинасини ёқиш учун 1914 йилдан рус агенти бўлган Юлдош Охунбобоевни тайинлайди.
1943 йили Амир Темур танаси суяклари хамда Бибихоним мумёланган майитига тегиниши орқибатида вафот этади.
Бу 1943 йилгача минтақани бой қатламини йўқ қилиш илимлиларини ўлдириш учун қилинган ички хоинлар операцияси эди.
Булар ичида энг катта ролни асли миллати Эроний бўлган Фитрат ўйнаган.
1991 йили 31 августдан сўнгра "Мустақиллик" деб аталган сохта жараёнда аввал халқни тинчлантириш хақиқий мустақиллик талаб қилмаслик учун Каримов бош ролни ўйнади.
 Чегаралар очилганидан фойдаланган халқ хақийқи мустақиллик талаб қилмасин деб  "прямой Московский управление" ва вассали Шавкат Мирзиёевга хокимият берилди.
ШМ бош вазирлик даврида 12 марта эр кодекси ва фермерлик тўғрисида қонунга ўзгартириш тўлдириш киритиган эди.
Призидент булибоқ  халқнинг эрга эгалик хуқуқидан махрум қиладиган 8   қарор ишлаб чиқди.  Ўзбекистон фермерлари ахолиси чексиз солиқ , киммат энергия , қиммат монопол ўғитлар, йиллаб этиштирган хосилга пул бермаслик ортидан тўлиқ банкрот бўлишди.
Бу жараён билан бирга барча тадбиркорлар солиқ идоралари хокимлар ёрдамида максимал таланди.
Давлат максимал қарз қилинди.
ШМ 1924-1937 йилларда Файзулла Хўжаев қилган ишни замонавий усулда бажариб берган ва бераётган ШМ давлатнинг асосий хазинасини  Усмонов- Шодиев орқали Москвадаги хамкор банклари хазиналарига жойлашди.
Имомлар худди Рус босқини вақтида қилгани каби ШМ ва унинг атрофидагилар ишларини халоллаб бериш,  фатво бериш ишларини амалга оширишди максимал.
Тарихдан дарс олмасангиз, у сизга қайта-қайта такарур қилаверади.
ШМ ўз тарихий миссиясини Империя олдида бажариб бўлди деб хисоблашмоқда.
 Проваслаб рус черковига оид ва Имперяга энг катта хизмат қилганларга бериладиган орденларни бойнига шахсан Путин тақиб қуйди.
Энди  уни ўрнига янги " Юсупов", " Охунбобоев" лар келиши ташкил қилинмоқчи.
Масалан янги малайликга номзодлар орасида  собиқ Давлат Мулк Қўмитаси Раиси Азиз Абдухакимов ёки эски Молия вазири ўринбосари Бехзод Мусаевлар бор дейилмоқда.
Россия ШМ ни яқин вақтда йўқ қилинишига қарши эмас.
 Ғарб ва Хитой билан Москвадан ташқари  куриниб аслида московский топшириқларни бажарадиган одам керак булмоқда. 
ШМнинг яқинидаги қариндошлари Ғарб билан яширин алоқага қилишга мажбурламоқда.
Путинизм  Украинани ютқазса ва нафасини ростлаб олса ,  Туркистонга уруш очиши мумкин.
Руснинг энг демократи ҳам, либерали ҳам Имперячилик касалига мубтало бўлган.
Путин бу касалларнинг доктори. Унга ўхшаган бошқа докторлар навбат кутишмоқда.
Имперя касалига муттасил қонли рус хаммоми керак.
Бу хаммомга Туркистон ўт қўйиб юборади.



Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...