воскресенье, 28 июля 2024 г.

матбуот марказининг иктисодий масалалар буйича мутахасислари билан савол-жавоблари.


"Узбекистон Инкилобий харакати: матбуот марказининг иктисодий масалалар буйича мутахасислари билан  савол-жавоблари.


Матбуот марказининг саволи: Узбекистондаги мавжуд  иктисодий вазият хакида кискача нима дея оласиз?


Жавоб: . Узбекистоннинг ички (МАКРОИКТИСОДИЁТ) макроиктисодиёт ва (Микроиктисодиёт) микроиктисодиёт холати.


Узбекистон ва бутун постсовет давлатларида (МАКРОИКТИСОД) Макроиктисодиёт сузи билан бошка нарсани аралаштириб юборишади. 

Узбекистонда ахвол жуда огир.  Тугирилаш йули мавжуд иктисодчилар оркали булиши имконсиз куринмокда

(МИКРОИКТИСОД) Микроиктисод параметрлари ва уни ахволи хам жуда огир. 

Сохани хамма аник фан ва технологик соха мутахасислари оркали реал прогноз килиш ва уша прогноз буйича ривожлантириш керак. 

Узбекистонда мавжуд Хукумат даврида бунинг имкони йук. Марказ диктаиктисод,  махаллий хокимият узи  алохида республика вазиятига олиб келинган. 


Матбуот марказининг саволи : 

Йул куйилган хатолар ва уларни тузатиш имконияти устида тухталсангиз?


Жавоб:

Айнан мана шу хато бор деб айтишдан тийиламан.

Лекин биринчи 6 ойда берилган ваъдалар деярли унутилди ва янги карорлар эскисини бир хафта утиб рад кила бошлади. Бу хол ички ишончни хам, халкаро микёсдаги ишончни хам улдирди. Сиесий тузум ва рахбар иродасиз деган тушунчани бутун дунёда шакиллантириб булди. 


Матбуот маркази саволи : 

Ахоли озик-овкат саватчаси, уни таркиби ва ички муаммоллари хакида нима дея оласиз?


Жавоб:

Ахоли озик-овкат саватчаси деган тушунча Узбекистонда факат шахар ва шахарлар атрофидаги кишлокларига тегишли булиши мумкин. Овлок кишлокларда ахвол ута аянчли ва бу WHO  ташкилотининг ёш чакалок ва 2 ешгача булган гудаклар улими ва уларнинг тирик вазни хамда анемия курсаткичи хулосасидан хам маълум. Тугриси, хозир нон ва картошкадан бошка истеьмол саватчаси йук инсонлар нафсониятига тегишдан чучиб, хулоса бергим келмаяпти.

Матбуот маркази саволи : 

Уэбекистоннинг халкаро сиёсий вазияти устида тухтала оласизми?

Жавоб:

Россия Украина можароси, унинг келиб чикиш илдизлари ва ечими. 

Бу можаро Киев Руси пайтидан бери мавжуд.  

Хар доим Рус князлари Киев Руси подшохига эьтироз ва узаро хурматсизлик курсатиб келишган. 

Лекин янги тарихда Крим билан бошланган бу кескин вазият ва уз ички муаммосини чет давлатлар хисобидан ечувчи Россия бир аср олдин килган  хатосини яна бошлади. Хар доимгидек енгилса,  яна Марказий Осиёга эьтибор каратади. Илова сифатида  Кавказ ва Козогистондан панох излайди.

Лекин бу гал Кавказ Эрон оталигида,  Козагистон эса Хитой оталигида. 

Туркия ва Россия тандем уйини килиши бу галда имконсиз. 

Усмонийлар Империясини саклаб колиш учун килган Эрон Россия уруши ва Кавказ хонликларини ем килиш ва Урта Осиё 3 давлатини ем килиш охири Усмонийлар давлатини емирди. 

Украина - Россия уруши бу гал Россияни ем килади. Чунки,  энди армия таркиби ва аскар курол-аслахалари узгарди. Энди дронлар 50-60 км масофадан 20 км баландликдан кузатиб туриб, бошка мукаммал система оркали 150-300 км дан 0,5-1 метр аникликдаги нишонни уришни амалга ошираяпти. Бу технология хозир на Россия, на Хитой на Украинада бор. Гарб ва Осиенинг ривожланган давлатлари берган курол билан технологик жанг имкониятлари намойиш килинаяпти. Бу жанг собик советлар ва атрофидаги  тузумларни узгартириш учун жангдир.

 Янги "совук уруш" ва куролланиш пойгаси глобал куч мувозанатини жорий килишга уринаётган путинизм доктринас"и бошламасдан тугади.

Янги "совук уруш" бошланмасдан тугади, чунки технологик ва илм-фан буйича яккол устунлик АКШ томони ва унинг иттифокчилари кулида. На Хитой, на Россия, на Европа Иттифоки бирор бир сохада лидерлик килолмайди. Узида фрезерлик дастгохи учун каттик металдан тайерланган метчик ишлаб чикара олмайдиган давлат хеч качон совук урушда галаба козона олмайди.



Лекин на Хитой  на бошка давлат Тайванни босиб олиш кучига эга эмас. 

Тайваннинг хам иктисодий, хам технологик, хам харбий жихатдан кучи хар кандай ракибди уйланишга мажбур килади. Тайваннинг ички ва ташки разведкаси мукаммал ва дунедаги кучли разведка учлигига киради. Исроилнинг Моссад ва Шабак разведка хизматларидан бир погона устун. Хозиргача микрочиплар ишлаб чикариш сирини бирор бир разведка олиб чикиб,  узида тадбик кила олмагани куп нарсадан хабар беради.


М-маркази саволи:

Халкаро вазиятни кескинлаштирувчи вокелар устида тухтала оласизми?


Жавоб: : Африка китъаси давлатлари диний окимлар хавфи ва йирик можароларга дуч келмокда.  Бунда Хитой, Франция,  Германия,  АКШ,  Англия,  Голландиянинг роли ва Туркиянинг чакирилмаган мехмонлиги сабаб булмокда.

Африкада жуда куплаб этник кабилалар ва диний муаммолар бор.  Бу куп холатларда араб миллатчилиги билан боглик.

Иккинчи аслида биринчи глобал муаммо бу Boko Kharam окими таркибида 100 миллиондан ошик куролланган акидапараст исломий террорчилик тарафдорлари борлигидир. Бу дуненинг энг йирик пиёда кушинга эга террорчилик грухи.

Бу гурух жуда катта худудга ёйилган ва чексиз инсон ресурсларига эга. 

Франция,  Германия ва охирги 15 йилда Хитой бу китъанинг ресурслари ва фойдали казилмалари учун глобал микёсда жуда катта сиёсий ишлар килишмокда.  Шу каторда Туркия хам охирги 7-8 йил ичида роса фаоллашди. 

 Эфиопияда Нил делтасида куртлаётган ута йирик сув омбори ва уни Гидро энергетика иншооти ракобатчиларни жангчиларга айлантирмокда. 

Ливия ва Сомалидаги кераксиз хатти-харакатлар хамда туарег кабиласи билан хукумат уртасидаги жанг ва буни куллаш жуда йирик муаммолар келтириб чикараяпти. Чунки туарегларнинг сони 140 миллиондан ортик. Ички сиёсий тинчлик учун бошка давлатда уруш чикариш хар бир давлатни чакирилмаган мехмон килади. Туркия Африкада "статус кво" холатини бузгани ва чексиз ташкил булаетган куролли гурухларга курол етказиб, тижорат килгани учун вакти келиб расман чакирилмаган мехмон статусини олади. Африкадаги жанг ва террорчилик хавфи Осиё ва Европадаги урушлардан бир неча марта катта ва сон жихатдан ута куп курбонларга олиб келади. 


М-маркази саволи:

Туркияда Гуланизм ва Эрдоганизм ва ундан келиб чиккан иктисодий холат ва ташки алокалардаги богликлик Узбекистонга таъсир киладими?

Жавоб: Гуланизм  пиар килинган диний окимдир.  Фатхуллох Гулан араб дунёсида умматчилик, Гарбда динлараро мулокотчилик, Турк дунёсида туркчи куринишга лойихаланган сектадир. Узбекистон бу сектани путинпарастларнинг топшириги билан такиклади. 

Барча нарсани мустакил ишлаб чикаришга харакат килиш Туркияни чуктирмокда.  Фундаментал тадкикот камлиги ва ресурс етишмаслиги Туркияни Гарб , Россия, Эрон, Хитой кулидаги кугирчокка айлантирди. Ташки карз микдори бир неча йил олдин ЯММ микдоридан ошиб кетди. 

Барча стратегик объектлар чет элликларга сотилди. Барча йирик курилишларнинг асл эгаси чет эл компаниялари. Бу туризм ортидан йилига 10-15 млрд доллар соф фойда кураетган давлат учун жуда огир бадал ва буни келаси 20 йил барча Туркия фукаролари уз мехнати хисобидан тулайди. Хеч бир сохаси мустакил эмас. 

М-маркази саволи: Узбекистондаги ижтимоий сохалар вазияти хакида фикр билдирсангиз.

Жавоб:

Тиббиет ва таьлим сохаси ва унинг муаммолари ва уларнинг эхтимолий ечими номалумлигича колмокда.

Тиббиет яхши пул туланмаса, хеч качон ривожланмайди.  Яхши доктор камида 10 йил укиши ва доимий изланишда булиши шарт. 

Сугурта тизимисиз ривожланиш бумайди. 

Текин тиббиет факат гурковлар ишини купайтиради. 

Хеч бир нарса текин эмас. Хатто намоз килган инсон хам Оллохдан каршилигига савоб сурайди ! 

Таьлим сохаси унверситетлар мустакил булмаса, ички танлов, ракобат мухити яратилмаса ва камида йилига 1-1,5 миллион нафар янги талабаларга укиш имкони берилиб, юзлаб янги олийгохлар очилмаса, хеч бир карор узгариш имконинини беролмайди.


Барча давлатларнинг ривожланиши унверситетлар сонининг ортиши ва ташки сиёсатининг мустахкамланиши билан тугридан тугри боглик. Саводсиз жамият билан инкубаторда  етиштирилган жужалар уртасида куп фарк йук.

М-марказ саволи; Узбекистондаги  экологик муаммолар ва унинг келиб чикиш сабаблари хакида тухталинг.

Жавоб;  Экологик муаммолар бу гигантомания окибати, асли иклим жихатдан нотугри экин экиш ва нотугри агротехнология ХХ асрнинг энг котта муаммосини Орол муаммосини келтириб чикарди. 

Иккинчи йирик муаммо,  советлар арзон булиш сиёсати окибати чикиндини кумиб ташлаш. Ва бу йилига миллионлаб тонна муаммо келтириб чикаряпти. Бу муаммони хал килишдан олдин келажакди 10-20 йил олдин прогнозлай оладиган мутахасис йуклигидир.   Давлат нима килишини билмай хар эхтимолга карши чора хам кила олмаяпди. Хеч бир холатда яхши ечим хозир кузга куринмаяпти. Гарб ва бошка давлатлардана мутахасислар киритилмаяпди.  Узбекистон худудларида  иккита  суний кул яратилмаган.  Бу Айдаркул ва Тузкул иккиси хам факат муаммо чикаради. Дунёнинг бошка хеч бир минтакасида бундай чалкаш ва саводсизлик билан курилган иригация ва сув иншооти йук. Паралел келтириш имконсиз...

М-марказ саволи; . Марказий Осие келажагини башорат кила оласизми?

Жавоб;  Марказий осие келажаги .... 

Факат илиий сохаларни ривожлантириш ва ута котта фундаментал илим талаб киладиган йуналишларга сармоя киритиш. Бошка сохаларда очик денгиз йули йук худуд ривожланиши ута кийин. 

Бирлашиш ва чегараларни миниманлаштириш. 

Урушлар ва узаро ракобат туфайли темир панжара тутиб олиб бошкариш даври тугади.  Буни истамаган Хукумат барибир кетади ё ихтиерий ёки халк босим ташкил килиб агдаради.

Божхона божларини минималлаштириш ва эркин бозор тамойили. 

Хозир хеч бири йук.  Мавжуд Хукумат учун энг катта душман узи яратган чексиз муаммолардир.  Ватандош бу муаммоларни хукумат буйнига асосли айблов килиб куя олади. 


Якка шахс килган карор ва бошкаруви охири диктатурага айланади ва барча айблов уни буйнига тушади. 

М-марказ саволи; Узбекистон Инкилобий харакати миллий кадрларининг бир кисми ташкарида. Уз режаларингиз хакида айта оласизми?  

Шу кунларда  бундай режам йук.

Ман сиёсий ва ижтимоий нейтралликни танлаганман аналтик тахлилчиман.

Чунки берган хулосаларим йирик корпорациялар тарафидан кисман ёки тулик уз келажак стратегияси асоси килиб олинади шунинг учун нейтрал булиш бу касб этикаси. 

Дам олишга доимий бораман лекин яшаб ишлашга хозирча режаларимда йук.


М-м: Матбуот маркази саволларига батафсил жавоблар берганингиз учун катта рахмат.


28.08.2022


Женева.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Shveytsariyaga o‘zbek va qozoq oltinlari importining sirli ko‘payishi

Shveytsariyaga o‘zbek va qozoq oltinlari importining sirli ko‘payishi Rossiyaga qarshi sanksiyalar jahon oltin savdosi oqimining yo‘nalishin...