воскресенье, 31 марта 2024 г.

Инқилобдан кейин дин таълими қандай бўлиши мумкин ?

Инқилобдан кейин дин таълими қандай бўлиши мумкин ?

Жамиятларда дин таълими иқтисод соҳаси каби муҳим соҳа ҳисобланади. Давлатнинг бу соҳага бўладиган муносабати халқнинг келажаги, давлатчилик билан муносабати, ҳатто давлатнинг бақо масаласидир. Бу масалада фикримни бир неча сарлавҳада тарихдан бу масалада қандай йўл тутилганлигини мисоллар билан келтираман, чунки тарих ундан ибрат олинсагина фойда беради. 
Секулярлик ғарб маҳсулими ?
Замонамизда кўпчилик инсонлар дин ва давлат ишлари айрилиши ғоясини 1789-йилда Франсияда бўлган инқилобдан кейин бошланган дея ўйлайди. 
Келинг тарихга назар солайлик: 
1050-йилларда шиа давлатлари  Миср,   Саудия Арабистони ,  Сурия,  Ироқ ҳудудларини эгаллаб Аббосий ҳалифалигини тугатиш учун уруш бошлашади,  Сунний Ислом олами йўқ бўлиш таҳликасида эди. 
Ҳалифа Салжуқийлар давлати қурувчиси Султон Туғрулга уни қутқариши учун ёрдам сўрайди. 
1060-йилда Боғдот шаҳарини шиалардан қутқаради ва Ҳалофаликни ўз ҳимоясига олади, фақат Ҳалифа бўлишликни қабул қилмайди.   Давлат ва дин ишлари алоҳида бўлиши кераклигига ишонар эди.   Агар дин ишлари давлат ишларига аралашса у йерда давлатчилик бўлишига ишонмас эди.   Бу шаклда дин ва давлат ишларини айирип, дунёда биринчи мартта секуляр тизимни ўзлаштирган киши Султон Туғрулдир.   Бошқа сўз билан айтганда дунёда илк мартта секулярлик асосини туркийлар амалга оширди. 
 Бизнинг ҳар доим империялар қуришимиз ва дунёнинг турли ҳудудларида кам сонли бўлишимизга қарамасдан бошқарувчи қатлам бўлишимизнинг сирри ҳам туркийларнинг секулярлик тизимини жорий қилишидир. 
Усмонийлар-Сафавийлар-Чайбонийлар урушларида диннинг рўли
1500-йилларда турк аслли Исмоил Сафавий Эронда ҳокимиятини ўрнатишни бошлайди. 
  Ҳукмронлигини кенгайтириш учун Эронни куч билан шиалаштириш ва чегара давлатларга пропаганда учун шайхлар юборишни бошлади.    Бу пайтда Усмонийлар давлатида марказий дин таълими тизими бўлмаганлиги учун давлатнинг асос кучи бўлган турклар жуда осон шаклда катта қисми шиалаштирилди ва исёнлар ташкил қилинди. Исёнларда Усмонийларнинг мингларча аркарлари, вазирлари, ҳатто бош вазирни қатл қилишди. 
Фақат  1.  Султон Салимнинг вазиятни англаган ҳолатда отасини тахтдан аğдариши,  давлат ичида қаттиқ тадбирлар олиши ва 1514-йилдаги Чалдиран жангида замоний қуролларни маҳорат билан ишлата олиши давлатни ҳалокатдан қутқарди. Бу вазиятда Туркистонда асрлардан бери марказий дин таълимини ташкил қилинганлиги халқ орасида Чайбонийхон ва Убайдоллахон атрофида бирлашишга ёрдам берди ва душманни ватанларидан даф қилдилар. 


Туркия қайерда хато қилди ?
 Ҳалифалик масаласи
Ислом дунёсида Мустафа Камол ҳақида жуда кўплаб нотўғри иддаолар ва фикрлар мавжуд. 
Улардан бири Ҳалифалик масаласидир. 1918-1923-йилларда Мустафо Камол ва турк халқи империалист кучларга қарши мустақиллик уруши олиб борди ва ғалаба қилди.  
Мустафо Камол давлат бошқарувини оиладан олиб халқга бериш учун "Салтанат" мақомини бекор қилди,   секулярлик дастурини амалга ошириш учун эса, шариат аҳкомларини таъминловчи  "Мешиҳати шаръийя ва Авқоф" вазирлиги ўрнига "Диёнат" вазирлигини қурди. 
Бу пайтда кўплаб араб давлатлари ўз улус давлатларини қуриш учун Ҳалифаликни қулаши учун ҳаракат қила бошлади.  Мустафо Камолга отилган ифтироларнинг сабаби эса арабларнинг қурган янги давлатларини халқаро майдонда Туркиядан ажралиб мустақил давлат сифатида замин тайёрлаш эди. 
Саудия Арабистони ва Миср Туркиядан Муқаддас омонатларни беришлиги учун талаб қилишди,   амма Мустафо Камол вақти келганда мусулмонлар ўз ҳалифаларини демократик шаклда овоз бериб сайлашларини режа қилиб Муқаддас омонатларни Истанбулда қолдирди. 
Мустафо Камол вафот этгандан кейинги давлат одамлари секулярликнинг Франсия йўлини танлашди ва халқнинг диний эътиқоди ва анъанларига ҳурмацизлик қилиш ва чеклаш бошлади ва бунга ўзларини оқлаш учун "Кемализм" дейишди.   Ўзларини Мустафо Камолнинг йўлида кетишганини иддао қилишди.   Бу вазият халқда давлатга қарши нафрат уйғотди ва диндор қатлам давлатга қарши ҳар ишни қўллаб қувватлашни бошлади. 
 Буни ташқи кучлар жуда қулай имконият сифатида кўришди ва давлатни қўлга киритиш учун жуда кўплаб тариқатлар қуришди, улардан бири "Фатҳуллоҳ Гулен" тариқати. 
 Тариқат инсонларни  "Давлатни бу динсиз инсонлардан қутқариш учун диндор насллар йетиштирамиз" баҳонаси билан халқни ишонтирди. 
  Жуда қисқа вақт ичида давлат ичида жуда кўплаб юқори лавозимларни қўлга киритишди. 
Яна бир мисол эса,   Ражап Тоййип Эрдоғандир. 
Эрдоған инсонларни давлатнинг Исломга қарши сиёсатини сабаб қилип ҳар сайловда инсонлардан жуда кўплаб овоз олди. 
Халқ ҳам Ислом душмани тузум йиқилишлиги учун Эрдоған ва атрофидаги инсонларнинг жуда кўплаб айбларига эътибор қилмади:  пора олиши,  мансабга лойиқ бўлмаган инсонларнинг келиши, ёлғон ваъдалар бериш, нотўғри давлат бошқаруви. 
 Халқ учун муҳими давлат томонидан бўлаётган зулмнинг тўхташи эди. 
 Туркиянинг ҳозирги ҳолати олдинги давлат одамларнинг нотўғри дин таълими сиёсати маҳсулидир: 
 ҳуқуқ тизими ишламаслиги, ҳукуматнинг хатоларини ташқи давлатлар ўз манфаатлари учун ишлатиши,  халқнинг қўрқув ичида айни партияга овоз бериши. 
Тариқатлар
Дунёнинг кучли давлатлари разведкалари наздида давлатларни бошқаришнинг энг самарали усули-тариқатлардир.  Улар давлатлардаги дин таълими камчиликларини кўриб бўшлиқни тўлдиришга ва давлатни қўлга киритиб имконларини ўз мақсадларига кўра сарфлашга ҳаракат қилишади. 
 Мисоллар: Туркияда "Фатҳуллоҳ Гулен" тариқати, "Манзил" тариқати,  Жанубий Кореяда "Моон" тариқати,  Жанубий Америкада " Опус Деи" тариқати,  Чимолий Америкада" Константин " тариқати,  Ёвропада "Саинт Жоҳн" тариқати. 
Мустақилликдан кейин нега диний таълим таъқиқланди ?
Бунинг бир қанча сабаблари бор: 
-2001-йилдан кейин дунёда "Ислом" ва "Терроризм" сўзлари бирликта ишлатилиши одатий тус ола бошлади. 
 Кланлар эса халқни жуда экстремист ва терўрист дея дунёга ҳукуматларининг қонуний эканлигини сабаб қилиб кўрсатишди? 
-СССР парчалангандан кейин, Россия СССРни қайта тиклаш режасини тузди.  Ислом оламини шакллантирган ва унга жуда катта ҳисса қўшган олимларни йетиштирган ўзбек халқи ва Ислом дини орасидаги боғлиқликни билишар эди. 
 Бу сабабли Росийянинг қайта кучланишига қадар халқ ва давлат орасидаги алоқани узиш ва нафратни кучайтириш мақсад қилинди. 
 Мисол сифатида эса Россиянинг ўз йерларида қанчалик Исломга имкониятлср бераётгани ҳақида пропаганда қилишди. Вақти келганда эса,  халқ Россияга тепдаги золим,  динсиз инсонлардан қуртулиш учун эшикларни очиб бериши мақсад қилинган эди. 
Ёчим
Ноқонуний таълим,  тариқатлар,  мисёнерлик фаолиятлари бўлмаслиги учун давлат дин таълимини халқимизнинг қадимдан келаётган анъанларига содиқ шаклда тартибга солиши керак деб ўйлайман. 
 Диний қўмитага боғлиқ бўлган ақийдада "мотуридий",  фиқҳда "Абу Ҳанифа" мазҳабига таянилган,  2,  3  маҳалла учун бир дона "Диний таълим марказлари" қурилши керак. 
 У йерда 7 ёшдан 70 ёшгача инсонлар тўғри шаклда диний таълим эҳтиёжларини қоплайдилар. 
 Таълим 3 босқичга бўлинади:   бошланғич, ўрта,  юксак. 
 Ҳар босқични муваффақиятли битирганлар кейинги босқични ўқий оладилар.  Устозлар эса ҳар йили эҳтиёжга қараб диний қўмита имтиҳони асосида тайинланади. 
Бу билан давлат нимага эришади ?
- Халқ айниқса диндор қатлам ўз давлатига эга чиқа бошлайди,  муаммолар ўз-ўзидан бартараф бўлади ? 
-Сиёсатчилар учун динни ўз манфаатлари йўлида ишлатиш учун сабаб йўқолади,  бу билан дунёдаги жуда кўплаб давлатларда бўлаётан халқ орасидаги гуруҳлашиш бўлмайди ? 
-Ички сиёсатда ҳотиржам бўлган давлат ташқи сиёсатда ўз манфаатларини осонроқ ҳимоя қила олади. 

Алпарслон. 
Давлатчиликда дин масалалари бyйича миллий кадр
31. 03. 2024

Inqilobdan keyin din ta'limi qanday bo'lishi mumkin ?

Inqilobdan keyin din ta'limi qanday bo'lishi mumkin ?


Jamiyatlarda din ta'limi iqtisod sohasi kabi muhim soha hisoblanadi.Davlatning bu sohaga bo'ladigan munosabati xalqning kelajagi,davlatchilik bilan munosabati,hatto davlatning baqo masalasidir.Bu masalada fikrimni bir necha sarlavhada tarixdan bu masalada qanday yo'l tutilganligini misollar bilan keltiraman,chunki tarix undan ibrat olinsagina foyda beradi.


Sekulyarlik g'arb mahsulimi ?


Zamonamizda ko'pchilik insonlar din va davlat ishlari ayrilishi g'oyasini 1789-yilda Fransiyada bo'lgan inqilobdan keyin boshlangan deya o'ylaydi.

Keling tarixga nazar solaylik:

1050-yillarda shia davlatlari  Misr,  Saudiya Arabistoni , Suriya, Iroq hududlarini egallab Abbosiy halifaligini tugatish uchun urush boshlashadi, Sunniy Islom olami yo'q bo'lish tahlikasida edi.

Halifa Saljuqiylar davlati quruvchisi Sulton Tug'rulga uni qutqarishi uchun yordam so'raydi.

1060-yilda Bog'dot shaharini shialardan qutqaradi va Halofalikni o'z himoyasiga oladi,faqat Halifa bo'lishlikni qabul qilmaydi.  Davlat va din ishlari alohida bo'lishi kerakligiga ishonar edi.  Agar din ishlari davlat ishlariga aralashsa u yerda davlatchilik bo'lishiga ishonmas edi.  Bu shaklda din va davlat ishlarini ayirip,dunyoda birinchi martta sekulyar tizimni o'zlashtirgan kishi Sulton Tug'ruldir.  Boshqa so'z bilan aytganda dunyoda ilk martta sekulyarlik asosini turkiylar amalga oshirdi.

 Bizning har doim imperiyalar qurishimiz va dunyoning turli hududlarida kam sonli bo'lishimizga qaramasdan boshqaruvchi qatlam bo'lishimizning sirri ham turkiylarning sekulyarlik tizimini joriy qilishidir.


Usmoniylar-Safaviylar-Shayboniylar urushlarida dinning ro'li


1500-yillarda turk aslli Ismoil Safaviy Eronda hokimiyatini o'rnatishni boshlaydi.

  Hukmronligini kengaytirish uchun Eronni kuch bilan shialashtirish va chegara davlatlarga propaganda uchun shayxlar yuborishni boshladi.   Bu paytda Usmoniylar davlatida markaziy din ta'limi tizimi bo'lmaganligi uchun davlatning asos kuchi bo'lgan turklar juda oson shaklda katta qismi shialashtirildi va isyonlar tashkil qilindi.Isyonlarda Usmoniylarning minglarcha arkarlari,vazirlari,hatto bosh vazirni qatl qilishdi.

Faqat  1. Sulton Salimning vaziyatni anglagan holatda otasini taxtdan ağdarishi, davlat ichida qattiq tadbirlar olishi va 1514-yildagi Chaldiran jangida zamoniy qurollarni mahorat bilan ishlata olishi davlatni halokatdan qutqardi.Bu vaziyatda Turkistonda asrlardan beri markaziy din ta'limini tashkil qilinganligi xalq orasida Shayboniyxon va Ubaydollaxon atrofida birlashishga yordam berdi va dushmanni vatanlaridan daf qildilar.




Turkiya qayerda xato qildi ?

 Halifalik masalasi


Islom dunyosida Mustafa Kamol haqida juda ko'plab noto'g'ri iddaolar va fikrlar mavjud.

Ulardan biri Halifalik masalasidir.1918-1923-yillarda Mustafo Kamol va turk xalqi imperialist kuchlarga qarshi mustaqillik urushi olib bordi va g'alaba qildi. 

Mustafo Kamol davlat boshqaruvini oiladan olib xalqga berish uchun "Saltanat" maqomini bekor qildi,  sekulyarlik dasturini amalga oshirish uchun esa,shariat ahkomlarini ta'minlovchi  "Meshihati shar'iyya va Avqof" vazirligi o'rniga "Diyonat" vazirligini qurdi.

Bu paytda ko'plab arab davlatlari o'z ulus davlatlarini qurish uchun Halifalikni qulashi uchun harakat qila boshladi. Mustafo Kamolga otilgan iftirolarning sababi esa arablarning qurgan yangi davlatlarini xalqaro maydonda Turkiyadan ajralib mustaqil davlat sifatida zamin tayyorlash edi.

Saudiya Arabistoni va Misr Turkiyadan Muqaddas omonatlarni berishligi uchun talab qilishdi,  amma Mustafo Kamol vaqti kelganda musulmonlar o'z halifalarini demokratik shaklda ovoz berib saylashlarini reja qilib Muqaddas omonatlarni Istanbulda qoldirdi.

Mustafo Kamol vafot etgandan keyingi davlat odamlari sekulyarlikning Fransiya yo'lini tanlashdi va xalqning diniy e'tiqodi va an'anlariga hurmatsizlik qilish va cheklash boshladi va bunga o'zlarini oqlash uchun "Kemalizm" deyishdi.  O'zlarini Mustafo Kamolning yo'lida ketishganini iddao qilishdi.  Bu vaziyat xalqda davlatga qarshi nafrat uyg'otdi va dindor qatlam davlatga qarshi har ishni qo'llab quvvatlashni boshladi.

 Buni tashqi kuchlar juda qulay imkoniyat sifatida ko'rishdi va davlatni qo'lga kiritish uchun juda ko'plab tariqatlar qurishdi,ulardan biri "Fathulloh Gulen" tariqati.

 Tariqat insonlarni  "Davlatni bu dinsiz insonlardan qutqarish uchun dindor nasllar yetishtiramiz" bahonasi bilan xalqni ishontirdi.

  Juda qisqa vaqt ichida davlat ichida juda ko'plab yuqori lavozimlarni qo'lga kiritishdi.

Yana bir misol esa,  Rajap Toyyip Erdog'andir.

Erdog'an insonlarni davlatning Islomga qarshi siyosatini sabab qilip har saylovda insonlardan juda ko'plab ovoz oldi.

Xalq ham Islom dushmani tuzum yiqilishligi uchun Erdog'an va atrofidagi insonlarning juda ko'plab ayblariga e'tibor qilmadi: pora olishi, mansabga loyiq bo'lmagan insonlarning kelishi,yolg'on va'dalar berish,noto'g'ri davlat boshqaruvi.

 Xalq uchun muhimi davlat tomonidan bo'layotgan zulmning to'xtashi edi.

 Turkiyaning hozirgi holati oldingi davlat odamlarning noto'g'ri din ta'limi siyosati mahsulidir:

 huquq tizimi ishlamasligi,hukumatning xatolarini tashqi davlatlar o'z manfaatlari uchun ishlatishi, xalqning qo'rquv ichida ayni partiyaga ovoz berishi.


Tariqatlar


Dunyoning kuchli davlatlari razvedkalari nazdida davlatlarni boshqarishning eng samarali usuli-tariqatlardir. Ular davlatlardagi din ta'limi kamchiliklarini ko'rib bo'shliqni to'ldirishga va davlatni qo'lga kiritib imkonlarini o'z maqsadlariga ko'ra sarflashga harakat qilishadi.

 Misollar:Turkiyada "Fathulloh Gulen" tariqati,"Manzil" tariqati, Janubiy Koreyada "Moon" tariqati, Janubiy Amerikada " Opus Dei" tariqati, Shimoliy Amerikada" Konstantin " tariqati, Yevropada "Saint John" tariqati.


Mustaqillikdan keyin nega diniy ta'lim ta'qiqlandi ?


Buning bir qancha sabablari bor:

-2001-yildan keyin dunyoda "Islom" va "Terrorizm" so'zlari birlikta ishlatilishi odatiy tus ola boshladi.

 Klanlar esa xalqni juda ekstremist va tero'rist deya dunyoga hukumatlarining qonuniy ekanligini sabab qilib ko'rsatishdi;

-SSSR parchalangandan keyin,Rossiya SSSRni qayta tiklash rejasini tuzdi. Islom olamini shakllantirgan va unga juda katta hissa qo'shgan olimlarni yetishtirgan o'zbek xalqi va Islom dini orasidagi bog'liqlikni bilishar edi.

 Bu sababli Rosiyyaning qayta kuchlanishiga qadar xalq va davlat orasidagi aloqani uzish va nafratni kuchaytirish maqsad qilindi.

 Misol sifatida esa Rossiyaning o'z yerlarida qanchalik Islomga imkoniyatlsr berayotgani haqida propaganda qilishdi.Vaqti kelganda esa, xalq Rossiyaga tepdagi zolim, dinsiz insonlardan qurtulish uchun eshiklarni ochib berishi maqsad qilingan edi.


Yechim


Noqonuniy ta'lim, tariqatlar, misyonerlik faoliyatlari bo'lmasligi uchun davlat din ta'limini xalqimizning qadimdan kelayotgan an'anlariga sodiq shaklda tartibga solishi kerak deb o'ylayman.

 Diniy qo'mitaga bog'liq bo'lgan aqiydada "moturidiy", fiqhda "Abu Hanifa" mazhabiga tayanilgan, 2, 3  mahalla uchun bir dona "Diniy ta'lim markazlari" qurilshi kerak.

 U yerda 7 yoshdan 70 yoshgacha insonlar to'g'ri shaklda diniy ta'lim ehtiyojlarini qoplaydilar.

 Ta'lim 3 bosqichga bo'linadi:  boshlang'ich,o'rta, yuksak.

 Har bosqichni muvaffaqiyatli bitirganlar keyingi bosqichni o'qiy oladilar. Ustozlar esa har yili ehtiyojga qarab diniy qo'mita imtihoni asosida tayinlanadi.

Bu bilan davlat nimaga erishadi ?

- Xalq ayniqsa dindor qatlam o'z davlatiga ega chiqa boshlaydi, muammolar o'z-o'zidan bartaraf bo'ladi ;

-Siyosatchilar uchun dinni o'z manfaatlari yo'lida ishlatish uchun sabab yo'qoladi, bu bilan dunyodagi juda ko'plab davlatlarda bo'layotan xalq orasidagi guruhlashish bo'lmaydi ;

-Ichki siyosatda hotirjam bo'lgan davlat tashqi siyosatda o'z manfaatlarini osonroq himoya qila oladi.



Alparslon.

Davlatchilikda din masalalari böyicha milliy kadr


31.03.2024

понедельник, 18 марта 2024 г.

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi?
Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Provoslav afsonasiga ko‘ra bu kuni barcha bir biridan kechirim so‘rashi barcha ginani to‘xtatishi lozim.
Rossiya va boshqa provoslav xristian xududlarda bugun sut va tuxum qo‘shilgan blin pishirib eyiladi Maslenitsa xam deyiladi.
Putin oxirgi yillarda 12000 dan ortiq Cherkov, Chasovnya, Xram, Monastir, Seminariya qurishni dunyo bzylab rag‘batlantirib Provoslav cherkovini Rus imperiyasi asosiy Razvedka va taьsir kuchi darajasiga olib chiqdi.
Xitoyda Provoslav cherkovi goyasini tarqatilishi bu faoliyat uchun vosita. 
Turkistonda rus razvedkasi erkin yurishi dalili biri xar bir chasovnya va xram ortida FSB turibdi.
Toshkentda taьmirdan chiqarilgan Chasovniya bunga bir misol.
Barcha diktatorlar juda juda xudojo‘y bo‘ladi. Din orqali manupulyatsiya, xalq  zexniyatiga oson kiradi.
Putin o‘zini qayta Chor podishoxi sifatida eьlon qildi.  Chor bir vaqtda  ham davlat hamda diniy  raxnamo. 
Kimdir Putinni galabasi bilan tabriklagan bulsa, uni davlat va xristialik xukumronligini tan olgan buladi.
Xitoy 2012-2016 yillardagi ichki  separatizimni Tog‘li Badaxshon , Jenuzan, Kustanay, Turkmaniston tabiy boylik konlari uchun Rossiya bilan kurashda o‘z xududida qilingan teroristik xarakatlar deb baxolagan.
G‘arb Ispaniya, Italiya, Buyuk Britaniya, Kanada Monreal, Aqsh Gavaya separatizmini unutgani yo‘q. 
Turkistonni  rus imperyasi ichiga olishning oson yo‘li Oltin O‘rdada  Mongol o‘toviga kirib Xokon e’lon qilinishini tashkil qilish Qosim Jumard To‘qaevga topshirilgan. 
O‘zbekiston Xukumatidagi Rossiya fuqarolari uylarida Maslenitsa munosabati bilan blin pishirib qo‘yishsin.
O‘smonli-Rus urishida Fransiya ruslarni dastakladi va evaziaga Qrimdan joy suragan edi. Chor ishi bitib, eshagi loydan utgandan keyin Fransiyani xaydagan edi.
Fransiya,  bu gal Ukraina tamonida turib Odessiya va Kirim uchun urishadi.
Makron Turkiston mintaqasiga kirish uchun ruslar bilan o‘rtoqlik qilish taklifini 1992 yildan beri takror-takror siyosiy parda orqasidan yuritib kelmoqda edi.
O‘zbekiston va Qazaqistonga kelgan kunlari xalqaro kuchlar orqali Maqronga xaddini bildirdik.
-Rus Choriga xizmat qilib Qora dengizni egallashiga yordam qilgansanlar, borlaring endi o‘sha joylarni ozod qilinglar.... deyildi!
Biz vatanimizni , rus-fransuz simbiozidan  qutqarish qiyinchiligidan qutqardik.
Oldimizda bitta dushmanning turli ko‘rinishi, Chor-Sovet-Putinizm edi, endi esa Oltin O‘rda vasvasi boshlanmoqda.
Kurashimiz muqaddasdir.
Turkiston quriladi.
Inqilobiy xarakat taxliliy markazi nomidan.
18.04.2024
Путин,  "сайлов"  кунини нега 17 мартга тайинлаган эди?
Провослав черков оқимидаги руза айнан 17 март куни тугайди. Қадимий Провослав афсонасига кўра бу куни барча бир биридан кечирим сўраши барча гинани тўхтатиши лозим.
Россия ва бошқа провослав христиан худудларда бугун сут ва тухум қўшилган блин пишириб эйилади Масленица хам дейилади.
Путин охирги йилларда 12000 дан ортиқ Черков, Часовня, Храм, Монастир, Семинария қуришни дунё бзйлаб рағбатлантириб Провослав черковини Рус империяси асосий Разведка ва таьсир кучи даражасига олиб чиқди.
Хитойда Провослав черкови гоясини тарқатилиши бу фаолият учун восита. 
Туркистонда рус разведкаси эркин юриши далили бири хар бир часовня ва храм ортида ФСБ турибди.
Тошкентда таьмирдан чиқарилган Часовния бунга бир мисол.
Барча диктаторлар жуда жуда художўй бўлади. Дин орқали манупуляция, халқ  зехниятига осон киради.
Путин ўзини қайта Чор подишохи сифатида эьлон қилди.  Чор бир вақтда  ҳам давлат ҳамда диний  рахнамо. 
Кимдир Путинни галабаси билан табриклаган булса, уни давлат ва христиалик хукумронлигини тан олган булади.
Хитой 2012-2016 йиллардаги ички  сепаратизимни Тоғли Бадахшон , Женузан, Кустанай, Туркманистон табий бойлик конлари учун Россия билан курашда ўз худудида қилинган терористик харакатлар деб бахолаган.
Ғарб Испания, Италия, Буюк Британия, Канада Монреал, Ақш Гавая сепаратизмини унутгани йўқ. 
Туркистонни  рус имперяси ичига олишнинг осон йўли Олтин Ўрдада  Монгол ўтовига кириб Хокон эълон қилинишини ташкил қилиш Қосим Жумард Тўқаевга топширилган. 
Ўзбекистон Хукуматидаги Россия фуқаролари уйларида Масленица муносабати билан блин пишириб қўйишсин.
Ўсмонли-Рус уришида Франсия русларни дастаклади ва эвазиага Қримдан жой сураган эди. Чор иши битиб, эшаги лойдан утгандан кейин Франсияни хайдаган эди.
Франсия,  бу гал Украина тамонида туриб Одессия ва Кирим учун уришади.
Макрон Туркистон минтақасига кириш учун руслар билан ўртоқлик қилиш таклифини 1992 йилдан бери такрор-такрор сиёсий парда орқасидан юритиб келмоқда эди.
Ўзбекистон ва Қазақистонга келган кунлари халқаро кучлар орқали Мақронга хаддини билдирдик.
-Рус Чорига хизмат қилиб Қора денгизни эгаллашига ёрдам қилгансанлар, борларинг энди ўша жойларни озод қилинглар.... дейилди!
Биз ватанимизни , рус-франсуз симбиозидан  қутқариш қийинчилигидан қутқардик.
Олдимизда битта душманнинг турли кўриниши, Чор-Совет-Путинизм эди, энди эса Олтин Ўрда васваси бошланмоқда.
Курашимиз муқаддасдир.
Туркистон қурилади.
Инқилобий харакат тахлилий маркази 
18.04.2024

среда, 6 марта 2024 г.

Жавлон Ваҳобов АҚШ президенти Дональд Трамп билан бирга.

Жавлон Ваҳобов АҚШ президенти Дональд Трамп билан бирга.

У 2018 йил ноябридан Ўзбекистоннинг Канададаги, 2021 йил июлдан эса Бразилиядаги элчиси вазифасини ҳам бажарган.

Жавлон Ўзбекистон давлати мақомларидаги стратегик жойда ишлаган одам эди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси эди.

Бир вақтнинг ўзида Россия махфий хизматларига айғоқчилик қилгани исбот-далиллар билан тасдиқланди.

Бу одам энг олий жазога лойиқ.

Албатда Жавлон Ваҳобов ёлғиз эмас.

Унинг Ўзбекистон Хокимиятида анчагина айғоқчи хоин дўстлари бор.

Ш. Мирзиёевгача eтиб борадиган тергов ишлари олиб борилмайди.

Ими-жимида бу хоинлик босди-босди қилинади.

Қарға-қарғанинг кўзини чўқимайди.

Давлатимизда фидоий дипломатларимиз етарлича бор.

Қўрқманглар!

Бу тузум (путинизм) Ўзбекистонда тугатилади.

Келажакда бизнинг юзимизгаа қарай оладиган жасоратингизни бугундан ишлатинг!

Жавлон Ваҳобов барча шерикларини фош қилсин.

Токи ватанимизнинг содик дипломатларига доғ тушмасин.

Ўзбекистон ДХХ тергов ташкилотлари ва Олий судга талабнома киритинглар.

Бу иш босди-босди қилинса Сизлар ҳам ташқи дунёда шубхалилар мақомига тушасиз!

Туркистон озодлиги ва иттифоқи ҳаракати матбуот маркази.

06.03.2023


Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...