среда, 13 декабря 2023 г.

Кимлар сокка килмокда?

Ўзбекистон нефти. 
Кимлар сокка килмокда? 


        Узбекистонда вакти-вакти билан нефт махсулотларини, сотилиши муаммо булади. Нархларнинг бирданига 10% кутарилиб, ертаси куни ШМ аралашиб кейин арзонлатилиши, (5%га) содир булади. 
Бунака сокка килиш ва бир пайтнинг узида ШМ нинг, пиарига хизмат килмокда. 2003 йилдан буён пахта йигим терими ва бугдой ўрими, вактида, дизел ва бензин тақчил бўлади. 
Бу кирли уйини ШМ нинг, узи ўйлаб топган сиёсатидир. Аслида Узбекистон нефт ва газига эга давлат. Агар бу сохани монопол оилалар ва эски комунист НКВД авлодлари қўлларида ушлаб туришмаганида, Халкни ахмок килиш аллкачон тухтатиларди. 
Ўзбекистон худудларидан огир нефт казиб олинади ва экспорт қилинади. Урнига қиммат нархда бошқа нефт импорт қилинади ... Узбекистонда огир нефтни қайта ишлаш имконияти, борми?
 -Албатта бор, хатто патенти билан турибди. -Нега ишлатилмайди? Чунки кланлар нефтни сотишдан откат. 
Унинг урнига бошка нефт сотиб олишдан яна откат олишмокда. Хусусий ширкатлар нефтни кайта ишлаш заводларини, куришига рухсат й уклигининг сабаби хам энди, туширнарли. 
Давлат номи остида Кланларнинг, заводлари оддий халқ учун, 72-76 октанли бензин сотишади. Бензин эса аслида хужжатларда 92/93 октанлидир. Лекин амалда 81-83. Шунинг учун автомобиллар кўп ёқилги сарф қиладилар. 
Канча  машиналарга  куп  ёкилги сарфланса кланлар шунча бойиди. Бугунги кунда дунёда бензин танқислиги йўқ. 
Хатто Россияда қаерга қуйишди билишмаяпти, эмбаргонинг окибатида. Қозогистонда эса нефт исталганича бор.
 Хозир бир мард чикиб бензин келтираман деса рухсати (откати) шу даражада каттаки, зарари копланмайди. 
ШМ нинг, "любимчики" Сардор Умурзоков уз вазирлиги оркали кушни давлатлардан нефт махсулотларини олиб клемокчи булаяпти.(махсус рухсат билан ишлайми демокда.) 
Бундан кейин Нефт махсулотларини Узбекситонга импорт килиш "рухсатнома"сини, кимларга берилди, деб суриштирсангиз адреси маьлум.
 ШМ куёвлари ва жиянлари сокка кивотдилар!
 Бу шарафсизлар ракобат киладиган барчани ШМ кули билан йук килмокда. 
Бу оила давлатни истаганича сотиш хукукига эгаман деб уйламокда. Энг чекка худуд Тожикистонда хам нефт махсулотлари арзон ва сифатли ШМ нинг, асл максад конли равшда фош булди. 
Бу шарафсиз аста-секин давлатимизнинг барча даромадли ишларини оиласининг кулига утказиш ва сиёсий елитани хам уз кулларга айлантиришни максад килган куринади.
 Лекин, ШМ.ни узокдан булса хам кузатиб турганлар бор. Ва унга истаган куни зарба беришга тайер холда турибдилар. Инкилоб харакати ва миллий кадрлар пайдо булмаганида аллакачон Узбекистон давлати кланлар уриши ва анархияга айланган булар эди. 
ШМ , атрофидаги "майда кланлар"ни, ем килиб, узларининг буюк Кланларини яратишмокчи булаяпти.
 ШМчилар, UzGTL заводини дизел ёкилгиси-ю, хатто Euro-6  дизелидан хам кимматлигига эьтироз киладиган биронта клан чикмади.
 Саноат ишлаб чикаришидаги нефт  махсулотларининг кимматлиги ва сифатсизлигидан нархларнинг, осмонга сакраб кетиши xалкимизнинг исён килишига сабаб булиши мумкин. 
ШМ бу масалани менга куйиб беринглар:                                             "-узбакларни киличдан утказаман" демокда. Нукусда заифларни кириб, кучлиларга дарс бердим деб мактаниб юрибди. 
  ШМ ишга "комсамол стукач"лигидан, бошлаганди. Энди эса Давлатда оммавий чакимчиликни ёймокда. 1,700 000 нафар Узбекистонликлар "стукач,хабарчи , соткинлар"га айлантирилган . Каримов тузуми эса жами билан 350-450 минг хабарчи ёллаган эди. 
ШМ 1,700 000 айгокчига, ойлик маоши тулаяпмиз деб бюжетни откатга айлантирмокда . 
ДХХ эса бу пулларни Ички Ишларга Вазирликга кетмокда деб уйлаяпди.
 Ички ишлар эса ДХХ битта узи айгокчиларнинг пулларини емокда деб деб бадгумон булаяпти. Демократия.
 Адолат. 
Халк хизмати ва манфаати деб театр уйини килаяпдилар. Аслида эса гирт угри ва ёлгончилар, хаммани истаган пайтида сотади ва сотмокда. ШМни Бош вазир килиш учун карзга пул тиккан Арманни, миллатига мансуб инсоннинг дод-фарёдини, бугун Дубайда эшитмаган инсон колмаган. 
Чунки Бош вазир булган куни , Алматовга ва Иноятовга илтимос килиб пул тиккан мафиячини кидирувга бердиради.
Арманини алдай олган аферист, бугун бутун Узбек Миллатини "хариф" килди.
 Эни навбат Алматовга келганлиги, айтилмокда. Андижонда булган киргин учун эмас. 
-Соккани каттаси унда, нега менга ярмини бермаяпди, демокда?…
 Миллий гурури булиши мумкин барчани ишдан олди, сургун килдирди, каматди! 
Бутун майда миллатларни атрофиига йигди, етмаганини, ташкаридан чакирмокда. 
Ислом Каримовнинг, кизларини коррупсияга ботириш оркали Прзидентни обруйсизлантириш методини узи ташкил килган эди. 
Нимани эксанг шуни урасан! 
Уз якинлари бу одамга ишонмайди, устозига ухшаб дуппи тор келганида камативоради деб уйлашади. Уларнинг узаро сухбатлари, телефон алокалари оркали аникланган, маьлумотлар бизга сиздирилмокда. 
Хал килувчи зарба берилиш олдидан барчасини ёйинлаймиз. 
    Яъна нефт махсулотларининг нархларига кайтайлик: 
ШМ хакийкий таннархни билади. Бензин нархи аслида 1720 сум , лекин уни хар хил % ошириш билан солик ва бошка тулов билан 8400 дан 11300 сумгача чикаришган. Бу ишни унинг кариндошлари килмокда. 
    Бутун кланлар бундан норози (халкни айтмаса хам булади) лекин мени ем килади, арзонлатларинг дея олмайяпдилар. 
ШМ айтса хам кариндошлари гапини олмайди. Хаммаси ШМнинг амонат эканлигини билади ва тезрок катта сокка килиб, суриворишга тайёрланмокдалар. 
ШМнинг иккинчи сайлови натижасининг 37% эканлигини аввало энг якинлари ва кариндошларининг хаммаси билишади.
 Сайлов коммисиясининг натижаларини, вактида эълон килмади. 
Путин,  табрикномa остида эълон киливордилар. Хозир хурозлиги фош булган сохтакор айик,  путин бу эълонни текинга килмади. 
ШМ сайловни ютиш учун путинхурозга накд 15 миллиард $ берди. 
Инкилоб харакати сайлов ертаси куниёк, сохтагарчиликни фош килган эди. Бизлар путинга берилган $ микдорни билмас эдик. Бизга бу маьлумот энди сиздиришди. 
Тараккий топган давлат рахбарларининг бирортаси мазкур сайловни катияан тан олмаганликларининг оркасида 15 миллиард $ пора борлигидир.       
   Дангалига айтадиган булсак, кади калла эканингни курсатибди. 
Туркийнинг кадим юртига ва миллатига равоми бу шармандагарчилик????? 
Урганжи ва миллий кадрлар. 
09.07.2022
Ўзбекистон Инқилоблар харакатинг дастури.
Инқилобдан кейинги дастурлар мазмунан учта қисмга ажратиш мумкин.  
 Сиёсий масала 
  Иқтисодий масала 
Ижтимоий масала 
Ўзбекистон ахолиси инқилоб бўлса хаётимизда нима ўзгариш бўлади деган саволга биздан жавоб кутишади.
Жамият бу ўзгаришлар жараёнида менинг ролим қандай бўлади деб фикрлай бошлаши керак.
Биз жамиятнинг барча қатламларига эркинлик ва хуррият бериш орқали зехният Инқилобини амалга оширмоқчимиз.
Озод инсонлар жамияти, моддий фаравонлик билан биргаликда бошланади.
Инқилобдан кейинги турмуш тарзи ва ахолинг реал даромадини ошириш учун қуйдагилар бажарилади:
1. Нефт-газ қазиб олувчи компаниялар  қазиб олган газ ва нефт хажмини қайта сармоя сифатида киритган қисмидан солиқ олинмайди. Ички сармоядан ташқарида қолган фойдадан 80% солиқ сифатида  олинади.  Халқаро аудит - экспрет компаниялар тарафидан  кеинги 30 йилдаги 
 Ўзбекистонга киритган сармояси ва даромади аниқланади. Кредитларнинг йилларга тақсимланиши эмас, нархларнинг ошиб бориши эвазига олинган қўшимча даромадларидан 80% қайта солиқ тўлашлари керак бўлади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган  газ ва нефт миллий бойлик сифатида халқ билан Парламент назорати орқали   сарфланади.
2. Табиий бойликлардан тушган солиқ ва йиғимлар махсус Фондга ўтказилади.  Бу фонд вазифаси,  истиқболли лойихаларга парламент экспертизасидан ўтказилиб текширилган холатда сармоя киритади. Бу сохалар фақат Ўзбекистон жумхуряти худудида бўлади. Сармоя фақат банк институти орқали киритилади, тўғридан-тўғри киритилмайди. 
3.Автомобил ва моторли техникалар ва тиркамалар импортида экспорт килувчи давлат божхона кўмитаси Инвоиче киймати асосида 10% ошмаган бож билан  расмийлаштирилади.  Агар автомобил транспорт воситаси  реэкспорт булса 10% йиғим автоматик қайтарилади . Бошқа солиқ турлари олинмайди.
4. Солиқ тизимида ўзгариш жами солиқ турлари 4-5 тага туширилади.
Айни махсулотнинг бошқа кўринишга айланганида қайта солиқ олинмайди. 
фойда солиги 10%,
мол мулк солиги 0,5%,  
ндс 5% .
Агар компания ишлаб чикаришди ривожлантириш учун замонавий 4.0 технологик босқич талабига жавоб берадиган машина дастгох ва бошқа асосий восита сотиб олса, 5 йил маддатгача бўлган даврда дастгохлар қиймати тўлиқ қоплаб берилади (логистика ва қурилиш сарф харажати қопланмайди) 
5 . Барча темир йўл тизимини 2-3-4 қаторли йўллар билан қамраб олинади 
1 линия фақат юк вагонлари  
2 линя факат почта ва инсонлар ташувчи тезюрар вагонлар
 (1) линия харбий-захира ва транзит вагонлар учун. 
6. Барча аэрапортлар очиқ осмон тизимига ўтади.
Ўзбекистонда қўшимча 10-12 та авиакомпания ташкил қилиш учун барча хукукий асос яратилади
 Авиакомпанияга янгидан регистрациядан ўтказиш максимал 3 ой вақт олади авиакомпания тасисчилари 51% акцияси Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлиши конунан белгилаб қўйилади. 
7. Бензин ва истемол товарларидан олинадиган акциз солиғи миқдори 3 мартага камайтирилади.
 Фақат тамаки махсулотларидан олинадиган солиқлар айнан давом этади. 
8. Фармацевтика корхоналари тўлиқ мустақил ишлаши ва лицензия олиш жараёни соддалашади.
 Дори сифатини қатъий назорат қилиш жараёни нодавлат мустақил экспертлар кутилмаган холатда назорат кила олади.
9. Давлат дастури ишлаб чиқилиб йилига қўшимча 5 000 Мегаватт электр энергия қувватлари қуриш ва уни тақсимлаш линиялари қуриш ташкиллаштирилади.
 Ўзбекистон электр энергия истеьмоли 220-235 миллард квт соат миқдорга олиб чиқиш учун барча ишлар қилинади. 
10. Хар йили пайтахт ва вилоятларда 10 та нуфузли Топ 500 руйхатига кирган унверситетларнинг филиалини очиш рағбатлантирилади. 
11. Ахолини озиқ-овқат билан таьминлаш учун юқори наслдор қўйлар товуқ курка ўрдак ғоз қорамол турлари этиштирувчи дехқон.чорва бирлашмаси, ёки хўжаликлари ташкил бўлишига ёрдам берилади. Ўзбекистон ички бозорига хизмат қилувчи турларидан солиқ олинмайди. Санитария эпидимиологик шароитини таминлайди барча зоомедикаментлар ишлаб чиқарувчилар рағбатлантирилади.
12. Қишлоқ хўжалигида техник экинлар,  ёғоч ишлаб чиқариш учун агроўрмончилик методи тўлик тарғиб қилинади барча чўл ва адирлар сувсизликга чидамли экинлар экиш давлат назорати асосида фермерларга шартнома тўлови асосида тарқатилади . Чўлларда ва адирларда боғлар яратган дехқонлардан 5 йилгача ҳеч қандай даромад солиғи олинмайди.
 13. Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар ва саноат корхоналари учун электрон тизим ва электрон расмийлаштириш амалга оширилади.
 Барча давлат ташкилотларидан 60% кераксиз назоратчи ва бошқа текширув ишлари билан ишловчи ходимлар қисқартирилади.
14. Инкилобгача бўлган даврдаги ноқонуний капитал ва чет элга олиб чиқилган пуллар Ўзбекистон банк тизими ва иқтисодига хар қандай усулда қайтарилса тўлик аминистия эьлон қилинади.
 Қайтарилмаган пуллар халқаро трибунал орқали ундирилади ва эгалари , қариндошлари... алақадор шахслар қаттиқ жазоланади. 
15. Ўзбекистон тузган ва қўшилган барча иқтисодий ва сиёсий шартномалар қайта экспертизадан ўтказилади.
 Миллий манфаатга зид бўлган барча шартномалар бир тарафлама чиқиш ёки бекор қилиш буйича парламент қарор қабул қилиши учун тағдимнома киритилади.
16. Президент муддати бир марта 4 йил бўлади бир шахс бир марта фақат жами 4 йил муддатга президент бўлиши мумкин 
Президент ваколатлари қайта кўриб чиқилади 
Мудофа вазирлиги ва ташқи разведка Президент назоратидан парламентга бошқарувига  олинади. 
Парламент фақат партияларнинг якка кўпчилик овози, ёки коалицион партиялар бирлигнинг  номзодларини Бош вазир ва  вазирликга тасдиқлайди.
Бош Вазир номзодини партиялар кўрсатади ва сайлашни Парламент амалга оширади.
17. Сенат аьзолари тулиқ сайланади. 
18. Вилоят ва таман,  шахар хокимларини  махаллий кенгашлар депутатлари кўрсатган номзодлар орасидан сайланади. Соф 50+1% овоз олинмаса партиялар қайта сайловга кетади. 
19. Вилоят шахар ва туман хокимлари 
ваколатлари кескин қисқартирилиб кенгаш назоратига олинади. 
20. Ўзбекистон барча харбий ва хукукни мухофаза килиш тизими ислох қилинади ва максимал даражада ихчам ва профеционал холатга келтирилади. 
21. Харбий докторина қуролланиш тизими химояланиш тизимига асосланган блокларга қўшилмасли сиёсати давом этади.
Хар қандай ташқи кучлар армияси ёки харбийлари доимий қолиш учун Ўзбекистонга киритилмайди.    
2. Миллий армия учун қурол ишлаб чиқариш, солиқдан озод қилинади.
Чет элларга Ўзбекистонда ишлаб чиқилган қуролларни сотиш рухсати парламентнинг куч ишлатар тизимларни назорат қилиш коммисияси муҳокамасидан кейин амалга ошиши мумкин.  
23. Самолётсозлик ,  дронлар  ишлаб чиқариш учун керак бўладиган эхтиет қисимлар ишлаб чиқарувчилар  солиқдан озод қилинади 
24. Комютер дастурлари ижод қилиниб Ўзбекистон ичкарисида ишлатиш учун сотилса, солиқлардан озод қилинади.
Айнан шу дастурлар, ўйинлар ишлаб чиқариб экспорт қилишда,  тижорат қонунлари асосида солиқ тўланади. 
Чет эл компанияси Р&Д  маркази бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон учун қадрлар тайёрлашда қатнашса солиқдан озод қилинади. 
25. Махаллий махсулотни экспортини қўллаб қувватлаш учун биринчи харидор Ўзбекистон республикаси давлат тузилмаси бўлиши кафолатланади. 
26. Сув ресурсларидан унумли фойдаланиб тоғларга қор-ёмғир ёғдиришнинг суний усуллари  ишлатадиган ширкатларга руҳсат берилади. Солиқдан озод қилинади.
27. Ахолини алтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш учун куёш панеллари ва сув иситиш коллекторлари қўйишга паст фоизлик кредит берилади. Ахоли хусусий шаклда ишлаб чиқариб, ўз истемолидан ортиб  қолган электр энергиясини давлат сотиб олади.
28. Барча мактаб ва боғчалар тўлалигича алтернатив энергия манбалари билан таминланади. Иссиқ  басейн спорт зал ва барча ўқувчи бепул ноутбук билан таьминланади.
Бу маҳсулотни ишлаб чиқариб мактаб-боғчаларга махсулотининг 30%ни тарқатган ишлаб чиқарувчи солиқдан озод қилинади.
29. Ҳукуматлар давлат қарзи лимитини 35% ялпи миллий махсулот микдоридан ошира олмайди.
30. Барча ишлаб чиқариш обектлари ва бизнес манбаси келиб чиқишидан қаътий назар аминистия қилинади.  
30 йил ичида тўлаган солиқ қисми текширилади.
 Барча стратегик иншоатларнинг  сейсмик ва ФВВ нормативлари Халқаро эхпертлар тарафидан текширтилади. 
Ахоли яшаш бинолари, жамоат инфраструктураларi тарафсиз архетекторлик бюролари, Фавқулодда холат ташкилотлари , сигорта ширкатлари тамонидан текширтирилади. Жавобгарлик оширилади.
31. Амалдорлар ва қариндошлари хар 3 ойда тўлиқ электрон даромад деклорацияси тўлдиради. Раҳбарликга тайинланишигача даврда ўзи ва яқинлари мулклари ҳақидаgi hujjatni,  очиқ эьлон қилинадиган нодавлат аудит ташкилотлари базасига юклашга мажбурдирлар.
 Барча деклорациялар фуқаролар тарафидан назорат қилиниши ва ёлғон маьлумот берган амалдор, эгаллаган мансабидан қаътий истефо қилишга мажбур. 
32. Матахасисликлар бўйича tuziladigan  жамоат ташкилотлари ва хуқуқлари.
Махкама раислари jamiyati , адвокатлар гилдаси жамоат ташкилотлари қуришга руҳсат берилади. 
Олий суд,  вилоят, туман судлар улар тузадиган мутахасислик жамоат ташкилотлари қурултойларида  номзодлари кўрсатилади. Жиноят ишлари, арбитраж маҳкамалар раисларини  Ўзбекистон парламенти юкори палатаси тарафидан 5 йил муддатга сайланади.
33. Конистицион суд раиси bölishga  парламентning, сенатнинг 51% овози мажбир.
34. 1991-2022 орасида  ишлаб чиқилган қонунлар, қонун усти қарорлар  конституцияга зидми, зид эмасми деган хуқуқий-илмий қурултойлар орқали муҳокамага қилинади. Халқнинг хуқуқий саводлилиги оширишда жамоат ташкилотларига грантлар ажратилади.
35. Ўзбекистонда барча ААА синфидаги Топ 20 банклар шубаси очиш учун барча шароит ва керакли музокаралар олиб борилади. 
36. Монополия тўлик тугатилади.  Монополияга уруниш уни рағбатлантириш қаттик жазоланади. Антимополя жамоатчилик ташкилотлари фаолиятига давлат аралаша олмайди. Давлат фақат eр ости табиий  бойликлари, eр, ўрмон, тоғлар, чўлларга   якка эгалик қилади.  
37. Гидроиншоатлар давлат мулки, ишлатиб фойда кўриш учун 49% тендер эълон қилиниши мумкин.
38. Давлат тижорат қилмади.
39. Йўллар қуриш ва реконструкция ягона фонд орқали амалга оширилади. Қурувчи эркин тендерда аниқланади. 
Пуллик йўллар қуришга лицензиялар берилади.
Хайдовчилик гувохномаси uchun имтихон olishda Финландия тизими жорий қилинади.  
Гувохномасиз автомобил бошқариш қамок ва жамоатчилик жойларини тозалаш билан жазоланади. Мансабидан, жинсидан, ёшидан қаътий назар жазонини шахсан ўзи ўтайди.
40. Ўзбекистондан ўмарилган 200 миллиард $ бойлик хақида хужжатлар Инқилобдан кейин Парламент тузадиган халқ коммисиясига тағдим қилинади.
Инқилобдан кейинги сиёсий-иктимоий хаётнинг асос негизи инсонларга манавий эркинлик беришдир.
 Одоб-ахлоқ доирасида, қонунларни хурмат қилиш кафолатиga,  давлатга ишончни тиклашдир.
Инқилоб халқ фаоллигини оширишдир.  
Хокимиятдан қўрқув орқали қонунларни ижроси ўрнига «-ҳамманинг эркинлиги менинг хуқуқим билан ўлчанади»,  деган фалсафани хуқумрон қилишдир.
Давлат солиқларнинг тури кўплигидан бойимайди. Давлат,  ишлаб чиқарувчининг ўз қўл остидагиларга  кўпроқ маош тўлашга рағбатлантириши керак.
Етарлича маош олган халқ, бозорни харакатга келтиради. Бозор эса ишлаб чирарувчини харакатга келтиради .....
Барча ишлар халқ фаоллари иштирокида амалга ошади.
Бирон шахсият, ташкилот, гуруҳ, уламо, шайх, чет эллик..... сизга бу ишларни тайёр қилиб олдингизга қўймайди.
Хаёт курашдан иборат!
30.01.2022
Узбекистонда нефт махсулотларинг кимматлигини ки…
...Узбекистондаги барча  Нефтни кайта ишлаш заводлари 40% гача куч билан ишлатилмокда.
Сабаби?
Чунки  нефт импортидан,  тайер махсулот импорти куп рагбатлантириляпти 
Cабаби атайин НПЗ ларди табий банкрот килиш ва нефтни Узбекистонда кайта ишлагандан кура бензин дизел.....шаклида  Россиядан сотиб олган макул деган делинмани барча бошкарув тизимига тикиштиришмокда.
Уз вактида бутун Марказий Осиёни нефт махсулоти билан таьминлаган завод хозир 15-25% кувват билан ишлаяпти. 
Максад нима заводди металлом килиш-ми? 
Янгидан куриш камида 5 млрд $ га тушади. 
 Зелимхон Хайдаровнинг тогаси ё дадаси Бетафос захарлари остида йиллаб пахта етиштирмаган. 
 Зелимхоннинг ота юрти Кавказда биронта узбек,  давлатнинг асос даромадини 30 йилдир умаришига  йул куйишармийди?  
Угирликни фош килсанг, хоинликни очикласанг дарров буларнинг миллати бошкалиги эсига тушади. 
Узбекистонди кандай стратегик заводи ,  ё савдо маркази, 
 ё янги уй  куриб сотиш режасида келган чет эллик бор-ки шартномалар ички ёпик   кисмида  
"-шартнома амал килиш муддати 2020-2080 йилгача",  
деб езиб куйилган. 
Бу хоинлар бизнинг эвара-чеварамизнинг даврини хам соккага айлатиришмокда.
Узи ваколатда турган вактини лойлаб халкди таппи ёкишга мажбурлагани етмагандек ,  энди бутун бир аср давомида ворисларига бизни кул килиб беришмокда. 
Биз шундай инсонлар этиштирмокдамиз-ки, буларни тилка -пора килишади.
Оз колди, шу путини мутини....
Метан заправкаларда соатлаб навбат туришиning асл сабаби газни борини факат Pусларга ва Xитойликларга сотишяпти. 
Бюджетга бир тийин фойдаси йук хаммаси чунтак. 
Халкни атайлаб GTL Uzbekistan Гузордаги заводга газ кетяпти деб алдаш билан овора.... 
Бирор бир баёноти ёки гапи тугри эмас.
 4,7 млрд$ карзга курилган завод хали ишга тушмади нима учун унга газ сарф булиши керак? 
Нимага Толибон Туркманистондан тугридан-тугри газ сотиб олиши мумки-ну, Узбекистон русларнинг Газпромига "посредник" киймати беришга мажбур?!
Хамма ишнинг оркасида Зелимхон Хайдаров уни гумаштаси Зайнобиддин Зилобидддддин турибди.
 Бу одам узини Сурхондарё кироли ва амири деб эьлон килибди. Путинст , ГРУ академияси курсанти россия СВН 0(ноль допуск) хужжатларида энг истикболли агент сифатида куриладиган,  лакаби Пастух билан шифрланган агент !!! 
Бирор бир карши гапи булса исбот килсин. 
Любянкадан кейинги бир ойда 1000ларча дося билан анча генирал АКШга кочди. 
Зайнобиддин хабаринг бордир.
Люстартсия бошланишини кутишга сабри етмаганлар хозирдан билишсин. 
Бизни кимлар бошкармокда.
Нимага Туркманистон уз худудидан хар м3 газни транзит туловисиз 239-257$ хар минг м3 учун Хитойга сотяпган бир вактда Узбекистон эса 147$ дан сотаяпди ? 
Нимага Россияга , Узбекистон ерларидан чикарган газни 110$ дан олишига имзо чекилди? 
 Лукойл 90% махсулотни олиб атига 10% кисмини Узбекистонга колдиради?
Узбекистон карзга курдирган 4,7миллион $ заводига газни халкаро нархдан олиши керак?
Бу талоннинг чеки борми?
Давлат мамуряти бу хисобларни куриб турса-да,  бизга эмас, хоинларга хизмат килиши керак-mi?
Албатда бизга малумотлар чикаришмокда.
Инкилобни кутишмокда.
Хокимиятни фалж килишни сурасак албатда бажарилади.
Биз Призидент ким булади деб савол бермаяпмиз.
Биз качон мустакил буламиз демокдамиз.
Оддий бир нефт махсулотлари ва газ казиб олишни Россияга даярли текин берилишига каршимиз.
Устага яна карз хам булмокдамиз, мустамлакачиларга!
Барча чикишларимиз давлатнинг энг сирли дейилган жойларидан олинган фактларга асосланмокда.
Шунинг учун хам биз билан бахслаша олмайсизлар.
Сизлар махкамайи-куброга ишонмайсизлар, билинг-ки бизнинг махкама шу дунёдаёк,  якин ойларда булади.


Сафар Урганжи ва миллий кадрлар.
Тошкент-Женава.
10.04.2022


                                                 Миродилбой ўз сирини сақлаб, 
давлатникини фош қиливорди
Миродил Жалоловнинг kun.uz сайтига берган интервюсидан кейинги жавобсиз колган саволлар. Миродил Жалолов машхур ZeroMaxx компаниясини бошкарган ва номинал эгалик килган шахс. -ЗероМахх инглизчада Ноль. Махх- Максимумгача маьносида. Алгов -далговли, 2000-2005 йиллардаги биринчи булиб курилган бензин дизел ёкилги куйиш шахобчлари тугрисида бир гаплашайлик. 2004 йили Zeromaxx аввалига Uzoil бренди остида ёкилиги куйиш шахобчасин куришни режа килади, лойиха хужжатини таёрлашни эса ArtDezign МЧЖ га, бюртма берадилар. Лойиха тамомланиб иш хаккини тулашга етганида тулашга пул топаолмаганларидан кейин узлари ташкил килган Архитекторлар грухи ердамида тайер проект ва дизайн лойихасини олиб узгартиришсиз ва муаллифлик хукукларига туфурлаган холатда курилишни бошлашади. Янги бренд UzGazOil номи билан танилади. Каримов даврида хеч бир конун ости хужжати шахсан Каримов ва СНБ нинг, расмий еки норасмий курсатмасисиз узгармайдиган бир вактда СнииП ва ГенПлан хамда бошка норматив хужжатлар купол равишда узгартирилиб, янгиланиб ёкилги куйиш шахобчларини курилишини бошлайдилар. Узбекистонда биринчи булиб ZeroМaxx ёкилги куйиш шахобчаларида бензин ва дизел саклаш учун катта хажмли омборларни ер остига курилишига рухсат берилади. Бунинг учун эса Вазирлар Махкамаси кошидаги Бош вазир хайяти раиси ва Нефт ва Газ Инспекциясининг ижобий хулосаси олинади. Хеч бир СнииП ва бошка хужжатларда рухсат этилмаган холда Енгин хафсизлик коидасини купол равишда бузадилар. Конунан ёкилги куйиш шахобчалари ахоли яшайдиган худхудларидан, мактаб ва богчалардан 500 метр узокликда булиши керак. Белгиланган масофа талабига риоя килмасдан булар Тошкент ва Паркентнинг маказий бозор чоррахасида окар ёкит куйиш шахобчаларини курадилар. Респубкликада бунакалардан унлгани курилади. Эьтибор беринг; Каримов даврида бир окар ёкит шахобчасини куриш ва ишга тушириш лицензияси 35-50 минг $.эди. Вилоят марказларида 100-150 минг$ . Тошкент шахрида 250-300 минг $. Булар факат окар ёкит шахобчасини куришга рухсат олихс учун бериладиган шапка. Уша вактларда оддий оркасида хеч кими йук " халол" тадбиркорлар емгирдан кейинги кузикориндек потраб чикиб куплаган окар ёкит шахобчларини очдилар. Бунинг окибатида окар ёкит шахобчаларида Аи92/93 бензин етишмай колди. Бу муаммони хал килиш учун Туркманистон ва Россиядан бензин импорти зарурияти вужудга келади. Конвертация мумкин булмаган вактда бензин импортига Вазирлар махкамаси карори асосида имтиёзли рухсат берилади. Бу жараенда катта пул айланмаси асосида даромад борлигини билган у ватдаги Малика бугунги кунимиздаги Махкума нефтни узи ишлаб чикаришни хохлаб колади. Дархол Геъолог ва Бургулаш командаси йигилади,уларга Бухоро ва Кашкадарё худудида Газоконденсат конларини кидириб топиш ва казиб олишларига лицензиясини беришади. Такинчокларининг конунийликини тасдиклаш учун эскитдан фойдаланиб келаяпган NymontGrup ва ZarafshonNymont активларини, олтин излаб топиш ва казиш лицензиясини Узбекистонда биринчи булиб яна ZeroMaxx балансига утказиб беради. Бу кадар кенгайиб кетаётган компаниянинг айланма пуллари ва ишчиларининг ойлиги, турт бурчак когазда бериладиган ойлик устамасини олувчи менеджерларни, пулини кирим-чикимни, килиши учун янги банк ташкил килиш эхтиежи пайдо булгани учун банк очадилар. Битта компания учун куп эмасми? 
Йук албатта. Чунки бу ишларнинг оркасида Гулнора Каримова тургани эди. Туркманистон-Узбекистон, Козогистон ва Хитой газ трубаси монтажи: Гузор-Устюрт, Урал трубасининг Узбекистон кисми. Гузор-Самарканд, Тошкент-Ангрен -Андижон-трубаси ва компрессор станциясиялари дуненинг энг йирик ( руслар томонидан йук килинди) Ан-225 самалетида пиар килиб олиб келинди. Тошкентдаги Бунедкор стадионини, Арт Галерея ва шунга ухшаган унлалган объектлар курилишини ZeroМaxx компаниясига берилади. Булар билан хамкорлик килганлар: UzДonРobita XQ акционери Россиянинг АФК Система грухи Unitel XQ акционерлик компаниялари Швециянинг TeleSoniera ширкатларидаги текширув натижасида айбдор деб топилди. Бунинг окибатида бу компаниялар АКШ нинг, биржа ва Халкаро коррупцияни назорат килиш комиссиясига бир неча юз миллион $.лик жарима тулашди. Угир   ликликларга шерик булган Миродил Жалолов бори-й уги, 5-6 йиллик камок билан кутилиб чикиб узини оммага жабрдийда килиб танитаяпти. Миродил Жалолов ишлаетган Epsilon ширкати кайси шарт ва шартнома асосида Узбекистонда геология ва бургулаш ишларини амалга ошираетганлики, тугрисидаги Anhor.uz нашри томанидан бир неча марта расмий суровнома юборганига карамай жавоб бермасдан келаяпти . Казиб чикариш технологияси Руминия ширкати оркали АКШ патенти асосида чикарилиши ва бу технологиянинг лицензиялари тулик хажмда хар бир м3 учун тулов олишини хисобга олиб нима сабадан Халкнинг миллий бойлиги, таъбий газ ва нефтни казиб чикариш шарт-шароитлари, очик ва тиник курсатилмаяпти ? Узбекистон давлатининг эгаси й укми? Истаган кимса кудук кавлаб газ чикариши мумкинми ? Й ук. Афсуски Узбекистонни бойликларини талаяпганларнинг бошида шахсан Мухтарамнинг узи турибди. Газ ва нефтни товукбокар Мухтарамнинг шахсий томоркасида бокаяпган товуклари туккан тухумидек кураяпдилар. Шунинг учун хам улар солик туламайдилар. Иккинчи энг нозик масала эса кайси хукук тамойили асосида хусусий хеч бир конун билан тартибга солинмаган ярим криминал таркибли ташкилот Узбекистоннинг стратегик захираси булган Газ ва нефт микдори тугрисидаги маьлумотларни эфирда оммавий ахборот воситасига айтяпти?... Давлат сири тугрисидаги конунда Давлат захиралари ва бошка стратегик маьлумотлар Давлат сири хисобланишини хакида ёзиб куйилган. Бу маьлумотни бирор геология еки УзбекНефтиГаз таркибидаги ташкилот рахбари айтса нима булади? Хар бир казиб олинган газ ва Газоконденцат микдори хиссобда ва кайси схема оркали пуллар четга кетаетганлики хам. Кунига банкларга топширилаётган накд $ пуллар хам хиссобда. Миродил Жалолов олдинги галдаги каби кеч колмасдан кетинг. Бу сафар хазиллашиб эмас, ростакамига суд ва хакикий камок булади. Соглик хам энди аввалгидай эмас, ичкарида сизга жудаям кийин булади. Емаган сомсангизга пул тулаш вакти утиб кетди. Бундан кейин сизни кимса куткара олмайди. Химоя керак булса каердан топишни биласиз. Барча килган-килмаган, ишларингиз охир окибат буйнингизга куйилади гувох хеч ерга керак эмас. Кимдир Козел отпущение булиши керак. 


   Safar Urganji va milliy   qadrlar.       
05.05.2022


Сиесатда на дуст на душман бор факат манфаат бор буни унитган инсон сиесатдан кетиши керак Шахсий жун билан давлат жунини фаркини билиши керак. 
Хозирги хокимят Путинга ва уни саклаб турган кучларга ердам бериш бохонасида хам узини ва авлодини хамда Путинди чуктиряпти бу бизни манфаатимиз максадимиз учун уйгун келиб кундан кунга халкаро куллаш рейтингимиз ошаетгани учун очик айтиш керак хурсандмиз. 
Кайси хокимият инкилоб ва давлат тунтариши билан кетишни истаса е вассал булади е эркин фикирди бугади. Иккаласи бир пайитда булса бу хокимят яшаш вакти аник белгиланган Саратон касал энг хавфли тури холос колгани вакт масаласи. 
Биз юзини оклаб тарихда яхши ном билан эсларишини уйлаб дастурларни очик эьлон килдик. Афсус бирор бир кисмидан фойдаланишни тулик потенциалини оча олишни тушиниб етмади. 
Хамма соха буйича хатто ахолини ижтимоий куллаш буйича Мирзо Султон дененинг асосий Олтини ва Кумушини йиккан Амир Темур Хазинасини халкка сочиб хам хокимятини ушлаб кола олмаган арзимаган 400 минг сум нафака таркатиб ушлаб колмокчимисиз эхх хом сут эмган бандалар. 
Уни урнига хар бир кишлок уйига 10 квт лик куеш панелини кредитга 10 йилга таркатганизда купрок мол бокиш кластерлари куриб керакли тавсия килган насиллар кредитга берилганда 
Хар бир туманда павловния планиациялари килинганда купрок обру олардингиз. 
Халк билмаса Холик билар биз охирги жиддий огихлантиришимиз. 
Ха айтганча Парламент кушма мажлисини чакириб Энергетика Вазири ва Ташки ишлар вазирини тасдиклатиб куйиш эсдан чикмасин яна Жиззахлик мовун Вазир булиб колмасин одамлар тушунмайди. 
Бу маьлумот халкимизни узимизни бир парчамиз деб билганимиз узимиз оид булган кавм эканлигимизни хис килганимиз ва килинаетган сиесий маневрлар асл уйини каерга бориб такалганини курганимизни хужжатлар асосида тахлил килиб хукумат нечогли узокни кузламай тайер дастурни бузиш харакатида ва уни узлари учун зарари окибати тугрисида очик тиник езилди. 
Буни тулик укиб чикиб тушунмаган инсонларга дастурларни тулик укиб чикишни ва шу буйича барча блогерлар ва тахлилчилар тахлил килиб керакли хулоса чикаришларини сураймиз. 
Сиесат бу акл уйини уни акилсиз инсон факат тасодиф туфайли ютади ва бу тасодиф доим жуда котта кон ва жанг билан тугирланади. Бир мисол тасодифан булган Елцин- Путин комбинацияси окибатини мухокама килиш узиздан. Булар туфайли улган дунедаги 10 миллионлан ошик Европа Осие Африка Жанубий америкада улган инсонлар жавобини хар бир хайрихохдан Оллох сурайди хеч бир инсон бошка бир инсон хаетига тажовуз килишга хеч бир динда мумкин эмас. 
Куронда Al Moida сурасини 32- оятини укиб фикир килишни сураб коламан 
Бу оят факат Бани Исроил кавми учун эмас барча учун талукли Оллох бирор кимни улдиришни буюрмаган. Хатто Зино килнанларни хам тош бурон килиш ояти жазолаш тарбия максадида айтилган тирик колиш эхтимоли борлигини уйлаб. 
Z &V  тарафдорлари ва уларни куллаеиганлар узларинг сигинган Карль Маркс езган уша гап Чала хмиладор Булиш мумкин эмас. Глобал жазо ва халк дазоси узларинг килган ишларинг учунгина берилади Оз хам эмас Куп хам эмас юзларингни оклаш ва авфга тушиш йулини бир йилдан бери дастурларда айтилди ва айтиляпти лекин ....
Букрини Гур тугирлайди

  Инкилоб харакати дастурлар  маркази.
26.05.2022

вторник, 12 декабря 2023 г.

Жадидлар мазлумлигини, уларнинг қотиллари гапирмоқда

Жадидлар мазлумлигини, уларнинг қотиллари гапирмоқда
ХХ аср бошида муллакратя қулида қолиб кетган турк дунёси маориф тизимини ислох қилиш фикри мухокама қилина бошланди.
Бу муаммо асосан Форс- Рус чангалида, мустамлака булган Туркистонда каттиқ тортишувларга сабаб булган эди. Қиримнинг Богчасарой шахридан булган Исмоил Гаспиралининг чиқарадиган "Таржимон" газетасида янги тартибли мактаблар очиш лойихалари бизнинг ойдинларни қизиқтира бошлади.
Нихоят Исмоил Гасперали Бухарога, Хивага, Самарқанд, Тошкент...га келди. Амир Олимхон, Урганжи билан учрашиб газета чиқариш, мактаб очиш, босмахона қуриш ишларини мухокама қилди. Хоразм хони ва Бош вазир Ислом Хужадан ҳам янги усул мактаблар масаласида ижобий жавоблар олди. Ислом Хужа билан шахсий дустлиги олдиндан борлиги учун масаланинг молявий тамони ҳам бутун Туркистон фойдасига хал қила олди.
Ушбу янги усул мактаблари очиш халқ харакати фаолларига Жадидчилар деб исим беришди.
Жадидлар янги тузум мактаблари билан Туркистон хонликлари худудида тарқалди.
1920 йилларга келганда юзлаган жадид мактаби ва матбуоти таркиб топди.
Чор Россия ушбу мактабчиликга рухсатни бекорга бермаган.
Бу мактабларда рус тили , тарихи, маданиати уқитилиши мажбур қилинган.
Шу янги тузум мактаблар этиштирган кадрларнинг бир қисми рус тарафдорига айланди. Улар кейинчалик Москва , Оренбург, Қозон, С. Петербург шахарларида ўқиш вақтида "мустамлакаларга озодлик берамиз" деб пропоганда қилаётган коммунистлар таъсирида ҳам қолишди.
Жадидларнинг сиёсатга фаол аралашган қисми кейинчалик минтақадаги ярим вассал Хонлар ва Амирликни Болъшевеклар тамонидан қайта истело қилинишида хизмат қилишди.
Қонуний хукумат булган Бухоро Амирлиги ва Хоразм Хонлигини тугатиб ўрнида Бухоро, Хоразм Советлар Республикаларини ташкил қилишда асосий рол олганлар ҳам Жадидлар эди.
Жадидларни иккига ажратиш керак.
Миллий гоядаги, мустақиллик тарафдорлари ва социалист жадидлар.
Республика тугул хатто кичик вилоятни бошқариш салохияти бўлмаган Файзулла Хўжаев ёнидаги рус айгоқчи маслахатчилари ёрдамида Амир Олимхонни алдов йўли билан сулухга кўндирган. Бухорога фақат "Ёш Бухороликлар" кириб келиб давлатни бошқаради деб ахднома имзолатди.
Ёшлигида бирга катта булган Олимхонни алдаган Файзулла Хужа , Бухорога Фрунзе, Скобелев бошчилигида армия бошлаб келиб қирғин қилдирган.
Амир кетиши билан давлатни 3 га бўлинишининг сабабчиси, Файзулла, Пулат ва Усмон Хужалар булади.
Уларни алдаган коммунистларнинг давомчилари булган путинистлар хокимиятинг Узбекистон бошқаруви Жадидларнинг иккала қанотини ҳам биттага бирлаштирмоқчи.
Ислом Каримов диктатор эди. Аммо тарихни урганди. Коммунист жадидларни номини учиртирди.
Москванинг иши битгандан кейин қатил қилдирганлари мазлумдир.
Аммо узлари билиб танлов қилишган.
Жадидчиликни сиёсий мақсадларида фойдаланишган.
Хақийқи жадидлар бу одамлар билан қаторга қуйилаётганинг сабаби Москванинг рухсат берганлигидир.
Туркистон жадидчиларинг миллий жабхасини ҳам, коммунист хоинларини ҳам батрак-дашноқлар огизларига олмасликлари керак.
Шу инсонлар нега жадидларни эслаб қолишди?
Буларда гоя йўқ.
Чор Россияси, Болъшевеклар ва путинистларга қарши кураш архивини очишсин.
Нима учун СССР вақтида ва ундан кейинги СССР-2.0 "Мустақиллик" вақтида бирорта архив тўлиқ бор ички сирлари билан оммага ошкор қилинмади?
ШМ дан кейин оила кафолатчиси К. Алламжонов булишини башорат қилиб юришибди.
Лекин бу ишга қарши Иноятов+ Азизовлар атрофида бирлашиш бошланган.
Чор Россиясини қулашини билган хуфия хизмати янги даврда мустамлакалардаги миллий кучлар ичига "кролдан кура киролроқ" миллийятчиларни жойлаштирган эди.
Иши битгандан кейин отиб ташлади.
Москва орқали конторский одам ўтириши қўлловчи "сохта миллий қадрлар ташкил қилиниши мумкин.
ШМ вақтни чўзиб ютиб чиқмоқчи.
"Кўча" циркини ишга туширганинг сабаби ҳам шунда. Энди навбат туман хокимларию амалдорларига.
Қани, меники-сеники қилиб кўкрак урганлар, қаердасизлар?
Ўзбекистон Республикаси фақат ШМ ва унинг уруғ аймоғига бердиларинг.
Сизларни қурбонликга келтирганда томоша қиламиз.
"Нима эксанг шуни ўрасан".
Алифбо 100 йилдан бери КГБ ўйини.
"Ўзбек тили изохли луғати" тузувчиларнинг асл башараси, матбуотимизда фош қилинди.
Кирил ёзувидан вос кечишдан олдин , iзохли лугатни тўла қайта кўриб чиқиш керак бўлиши айтилди.
Коммунист Москвадан туриб ташкил қилинган ўзбек адабий тил қоидаларидан чос кечиб, туркий тиллар қоидасига айлантирилса лотин ёзуви оммавийлашади.
Кланлар ўзаро уриши вақтида, диққатларни бошқа тамонга буриш учун Жадидчилик, тилчилик масалларига қаратишмоқчи.
Буларнинг дарди бошқа.
Абдусалом Азизов тахтга давогар.
ШМ ва оиласи халқни ўзига жалб қила оладиган мавзу топмасдан, жадидчи бўлишди.
ШМ , "-давлат ичини миллий қадрлар босиб кетди, бунга Азизов чора курмаяпди"
деб гумон қилмоқда.
Туркистон озодлиги ва иттифоқи ташкилоти мавжуd хокимият рахбарятидан биронтасининг химоясига мухтож эмас.
Матбуот маркази.
12.12.2023

воскресенье, 3 декабря 2023 г.

Амир Олимхон ислоҳотлари ҳақида илмий мақола.

Амир Олимхон ислоҳотлари ҳақида илмий мақола. 


Вақф пулларига мактаблар қуриб, бепул таълим ва муаллимларга илк бор йиллик маош беришни жорий этган. Амир Олимхоннинг таълим соҳасидаги ислоҳотлари

Ҳар бир давлат ҳукумати халқ фаровонлиги ва мамлакат тараққиётига эришиш учун илм-фанни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Бунинг учун доимий равишда таълим тизимини ислоҳ қилиб, замон талабларига жавоб бера оладиган кадрларни тайёрлашга ҳаракат қилади.  ХХ аср бошларида Бухоро амирлигининг сўнгги ҳукмдори Олимхон (1910–1920) ҳам таълим соҳасида ислоҳотлар ўтказиб, маориф тизимида қатор ўзгаришларни жорий қилди.

ХХ аср бошларида дунёда содир бўлаётган техникавий янгиликлар ва илм-фаннинг жадаллик билан ривожланиб бориши янги ҳукмдорни бефарқ қолдирмади. У жамиятнинг барча соҳаларида, жумладан, таълим тизимида ҳам қатор ислоҳотларни амалга оширди. Мактаб ва мадрасалар фаолиятини такомиллаштиришни давлат сиёсати даражасига кўтариб, бу ишга қўшбеги (бош вазир) ва қозикалон (олий қози)ни масъул қилиб қўйди.

Амир Олимхон 1911 йил март ойида “Таълим тўғрисида” фармон чиқарди. Унга кўра, мадраса талабаларига турли ҳошиялар ўқитилмаслиги, тафсир ва ҳадис расмий дарс сифатида ўқитилиши; давлат хазинасига олинган вақфлардан йиғилган пулларга шаҳарнинг турли ерларида мактаблар қуриш ҳамда уларга муаллимлар тайинлаш; мактаб муаллими олим, ҳушхат ва хушқироат бўлиши; уларга мактабларнинг вақфларидан ташқари давлат хазинасидан йиллик 120 танга маош тайинлаш; таҳсил учун болалардан пул олмаслик; мактабларга бир нозир тайинлаш ва у ҳар ой мактабни тафтиш қилиб, амирга ҳисобот бериши белгилаб қўйилган эди.

Ушбу фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида 1911 йил апрель ойи бошида Бухоро шаҳридаги барча мактаблар муаллимлари Регистонга чақирилиб, қўшбеги томонидан ҳар бир муаллимга 15 тангадан маош берилган. Ойлик тарқатилгач, Насрулло қўшбеги муаллимларга қарата қуйидаги мазмунда нутқ сўзлайди: “Муаллим афандилар, ватанимизнинг ёш болаларининг таълим-тарбиясиға кўб ортиқча диққат этингизлар. Уларни ҳеч вақт урмангиз. Ўқимоққа тарғиб ва ташвиқ учун уларни доимо мактабга муҳаббат этмоғига саъй қилингиз. Бир соат ўқитиб, бир неча дақиқа танаффус этдирингиз. Бирдан 3-4 соат ўқитуб уларнинг бошларин қотирмангиз. Зероки, бул тариқа қилсангиз, уларда ўқимоқға ҳеч рағбат бўлмай, мактабдан чиқмоқға шошиб турсалар керак. Агар уларға мактабни яхши кўргузмакни хоҳласангиз, мактабға келмоқға ўзлари шошиб турадурлар. Ҳар ўқитган сабоқни енгиллик ила англатиб ўқитингиз. Бола ўқуган сабоқни билиб турса ва бир оз фойдасини фаҳмлаб сабоқни ўқимоқға шавқлик бўладур. Агар биринчи соат қичқуруб-қичқуруб, ҳеч бир нарса англамаса, ўқимоқдан безор бўлур. Мана шул тариқа яхши ўқитсангиз, йилнинг охирида шогирд болаларда таҳсил самараси кўринса, ул вақтда сизлар ҳам моддий ва маънавий мукофотға етсангиз керак”.

Шунингдек, амир мамлакатнинг барча бекликларида мактабларни назорат қилиш ва моддий рағбатлантириш учун вилоят ҳокимларини масъул қилиб қўйди.

Амир Олимхон мадраса таълим тизимида ҳам ўзгаришлар қилишга киришади. Унинг буйруғига кўра, 1913 йилда Бухоро шаҳрида янги мадраса қурилади. Мадрасанинг кириш дарвозаси юқори қисмида қуйидаги  жумлалар ёзилган бўлиб, ҳозиргача сақланиб қолган:

“Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинким, Жаҳонни яратган парвардигорнинг лутфи карамидан фиқҳ, тафсир ва ҳадис каби фанлар киритиладиган бу беназир макон (жой)ни барпо этиш, жаҳон султонининг амри билан ниҳоясига етди.

Хаёл кўзгусининг яратилиши, яъни қурилиш санасини охирги жумладан изланг.

Бу билим даргоҳини бино қилувчи адолатли шоҳ (амир) Саййид Олимхондир”.

Мадрасанинг бош мударриси этиб тошкентлик Холмурод афанди тайинланган, мударрис Садриддин махдум ҳисоб, ҳандаса, фароиз, мударрис Ибодулла Махдум фатво фанларидан дарс ўтган. Шунингдек, тафсир, ҳадис, калом, фиқҳ, усули фиқҳ, ҳисоб, тажвид, тарих фанларидан ҳам таълим бериш белгилаб қўйилган.

Мадрасанинг низомномасида бу ўқув муассасасида таҳсил олаётган ўқувчининг иккинчи мадрасада ўқиши тақиқланиб, ҳар йили таҳсилнинг охирида талабаларни имтиҳон қилиш қатъий белгилаб қўйилган. Мадраса ташкил этилган вақтда унда фақат бухороликларнинг таълим олишига рухсат берилган бўлиб, кейинчалик четдан келган ўқувчилар ҳам қабул қилинган (“Вақт” журналига Бухородан келган бир мактубда 1915-1916 ўқув йилида татаристонлик Исҳоқ Сайфиддин мадрасага таҳсил олиш учун қабул қилинганлиги қайд этилган).

Амир Олимхон бу мадрасани ташкил этиш ҳақида қўшбеги номига буйруқ чиқарганида консерватив қарашдаги мулла Қамариддиннинг таъсири остидаги бир неча муфти ва беклар мадрасанинг ташкил этилишига қаршилик қиладилар. Улар мадрасада дунёвий фанларнинг ўқитилишига кенг ўрин ажратилганидан норози бўлиб, бу масалада Бурҳониддин қозикалонга мурожаат қилишган. Қозикалон бу ишнинг бошида шахсан амирнинг ўзи турганини айтиб, уларнинг норозилигига чек қўйган.

Амир Олимхоннинг мадраса таълим тизимига оид ислоҳотлари ҳақида кейинчалик Фитрат қуйидагиларни ёзади: “Миллатимизни кишанлаб, ортга тортаётган, беэътиборлик, хорлик томир-томирига сингиб кетаётгани, буларнинг барчаси беилмлигимиздан эканлигини минглаб далил ва исбот билан айтдик. Бу беилмлигимиз ўз навбатида мадраса ва мактабларимиздаги дарс усулларининг бузилиши, беинтизомликни келтирмоқда. Қўлимиздан келганча йўл-йўриқ кўрсатдикки, бундан буён ҳозирги ижтимоий қонунлар, замон тақозосича мактаб ва мадрасаларимизни ислоҳ қилмас эканмиз, ҳаёт муҳофазаси, миллият шарафимиздан ожиз қоламиз. Камоли шукр айтиш билан шуни иқрор қилурмизки, бу барча холисона фарёд кўтаришларимиз тамоман бетаъсир кетмади.

...Шу кунларда жаноби олий шикоятларимизнинг бошқа бир қисмини назари эътиборга олиб, Бухоро мадрасалари ислоҳи учун лозим бўлган дастлабки қадамни лутфан қўйдилар. Шу тариқаки, лозим илмлар тадриси учун янги бир мадраса бино қилдилар... Бундан буён Бухорога иқтидо қилиб, ўз мадрасаларини ислоҳ ниятидалар. Бугунги кунгача биз диний илмларни ҳосил қилмоқ учун узоқ шаҳарларга сафар қилган бўлсак, энди ўз ватанимизда ўқийдиган бўлдик. Бинобарин, бу инъом жаноби олийларининг диндорона инъомларини қалб самимияти билан муборакбод этамиз”.

Амир Олимхоннинг буйруғига кўра, 1913 йил сентябрь ойининг бошида Бухоро шаҳрида янги типдаги 3 бўлимли: ёзиш, ҳисоб хонаси ва қироатхонадан иборат мактаб биносининг қурилиши бошланиб, унга биринчи ғиштни қозикалоннинг ўзи қўйган. Ўша йилнинг октябрида Насрулло қўшбеги ва Бурҳониддин қозикалон барча мадраса мударрисларининг фаолиятини ўрганиб, ахлоқий жиҳатдан етук ва билимли мударрисларни мадрасаларда таҳсил беришга лойиқ деб топганлар ва нолойиқларини ишдан четлаштирганлар.

1913 йилдан бошлаб, Туркияда таҳсил олиб қайтган Усмон Хўжа, Отаулла Хўжа, Абдурауф Фитрат, Ҳамиджон Меҳрий ва бошқалар Бухоро амирлиги ҳудудида жадид мактаблари оча бошлайдилар. Дунёвий билимлар беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бундай мактаблар тез орада халқ орасида шуҳрат қозонади. Аммо анъанавий мактаблар фаолияти тарафдори бўлган уламолар янги усул мактабларига қарши чиқадилар. Бунинг учун амир Олимхоннинг шикоятларни қабул қилиш кунидан устамонлик билан фойдаланадилар.

Бухоро амири Саййид Олимхон ҳукмронлигининг дастлабки кунлариданоқ халқнинг шикоятлари ва таклифларидан хабардор бўлиб бориш мақсадида Аркнинг кириш дарвозаси ёнида шикоятлар қутиси ташкил қилган эди. Аммо бу етарлича натижа бермагач, ҳар жума куни Масжиди Калонга жума намозини ўқишга бориш ҳамда қайтиш пайтида халқнинг арзлари ёзилган хатларни шахсан қабул қилган. Хатларни бирма-бир кўриб чиқиб, унинг ижросини таъминлашни тегишли амалдорларга йўналтирган. Янги усулдаги мактабларни ёпишни сўраб ёзилган ариза ҳам шулардан бири эди. Амир Олимхон хатни кўриб чиқиб, Насрулло қўшбегига Бухоро шаҳрида очилган 3 та жадид мактабини вақтинчалик ёпиб қўйишга буйруқ беради. Бу мактабларнинг ёпиб қўйилишидан халқ норози бўлади. Шунда амир: “Боғланиш мактабларининг муаллимлариға ва буларда ўқийтурған болаларнинг ота-оналариға эълон этилсунки, мактабларнинг боғланганлигиға ҳазин бўлмасинлар! Мен аввал мактабларни ҳукуматдан рухсатсиз ҳолда ишлагани учун вақтинча ёпдурдим. Тездан Бухорода янги мактабларни очдирмоғлигимга амин бўлсунлар!” деб, қўшбегига бу гапини халққа етказишини амр қилади.

Аммо амир янги усулдаги мактабларни очишга расман буйруқ бермаса-да, тез орада Бухоро амирлигида бундай мактаблар сони 45 тага етади.

Амир Олимхон давлат раҳбари сифатида таълим тизимига алоҳида эътибор қаратиб, мактаб ва мадрасалар ўқув дастурларига дунёвий фанларни киритишни шарт қилиб қўйган. Таълим тизимини давлат хазинаси ҳисобидан молиялаштириб, муаллимларга маош беришни жорий қилган. Янги мактаб ва олий таълим берувчи мадраса очдириб, уларнинг фаолиятини шахсан ўзи назорат қилган. У Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатларидан мамлакат ҳудудига кириб келаётган таълим тизимига оид ўзгаришларга ижобий муносабатда бўлиб, дунёвий фанларнинг ўқитилишига қаршилик қилмаган. Ҳар бир давлат ҳукмдори каби Амир Олимхон ҳам қўл остидаги мамлакатнинг таназзулидан эмас, тараққиётидан манфаатдор бўлган.

Дилноза ЖАМОЛОВА,

ЎзФА Тарих институти докторанти

четверг, 30 ноября 2023 г.

Stefan Blattler Public Minister of the Swiss Confederation

Stefan Blättler
Ministère public de la Confédération Suisse
The International Consortium of Investigative Journalists
1730 Rhode Island Ave NW, Suite 317
Washington, D.C. 20036 USA


contact@icij.org
The White House
1600 Pennsylvania Ave NW
Washington, DC 20500
2013 йил 27 декбрда Швейцарянинг Женева шахар диктатор Ислом Каримовнинг қизи Гулноранинг вилласидан ўзбек халқига оид асори-ақиқалар топилди. Бу ноёб асарлар миллий бойлик ва такрорланмас санъат асарлари хисобланади.
Бу Халкаро контрабанда жинояти эди. Швейцаря Бош прокурори шу кунгача бу жиноий ишни босди-босди қилиб келмоқда.
Собиқ Бош прокурор Михаэл Лаубера (Мichael Lauber) ўрин босари Патрик Леман билан биргаликда Тошкентда борганлиги ва Ўзбекистон Бош прокуратурасида, давлат рахбарлари билан учрашганлиги маълум.
Ўзбекистон рахбарларининг коррупцияга аралашганлиги хақидаги аниқланган хужжатларни йўқга чиқариб терговни тўхтатди.
Коррупция ва милларядларча ўғирлик пулларни тергов қилиш ва махкама қилиш Халкаро микиёсдаги масала. Бизни эса тўғридан-тўғри Ўзбекистон музейларидан контрабанда йўли билан Женевага олиб келинган миллий бойликларимизнинг хозир қаерда эканлиги қизиқтирмоқда.
Мен, Сафар Бекжон Урганжи Гулнора Каримовага оид вилладан чиққан асори ақиқаларнинг (антикаварлар) видео ва фото суратларини политция, жандармия ва тергов органлари ходимларига хужжатлаштириб топширган эдим.
Жиноят иши очилиши учун Женева, ҳамда Швейцария Бош Прокуратураси суриштирувида қатнашдим. Швейцария Бош Прокурори бу контрабанда ишини нимага босди-босди қилиб келмоқда?
Асарлар каерда?
Вилладан чиққан дунёда битта нусхада сақланмоқда бўлган Қуронининг махсус ёзувли нусхаси қаерда?
Ўзбекистонга борган собиқ Бош Прокурор ва ўринбосари Халкаро контабанда ишини Ўзбекистонда хам тергов килинмаган.
Халқаро контрабанда Швейцаряда ҳам диктаторлик Ўзбекистонда ҳам тергов қилинмаганинг сабаби нимада?
Гулнора Каримова вилласидан топилган ўзбек халқининг миллий санъат бойликларининг тагдири зудлик билан очиқликга чиқарилсин!
Сафар Бекжон Урганжи. (Bekchanov Saparbay) 30.11.2023 Cтефан Блаттлер
Общественный министр Швейцарской Конфедерации
Международный консорциум журналистов-расследователей
1730 Род-Айленд Авеню СЗ, офис 317
Вашингтон, округ Колумбия. 20036 США
contact@icij.org
Белый дом
1600 Пенсильвания Авеню, северо-запад
Вашингтон, округ Колумбия 20500
27 декабря 2013 года на вилле Гульноры, дочери диктатора Ислама Каримова в Женеве, Швейцария, были обнаружены артефакты, связанные с узбекским народом. Эти уникальные произведения считаются национальным достоянием и неповторимыми произведениями искусства.
Это было международное преступление, связанное с контрабандой. Генпрокуратура Швейцарии до сих пор замалчивает это уголовное дело.
Известно, что бывший генеральный прокурор Майкл Лаубера вместе со своим заместителем Патриком Леманом отправился в Ташкент и встретился с главами государств в Генеральной прокуратуре Узбекистана.
Он остановил расследование, уничтожив выявленные документы о причастности руководителей Узбекистана к коррупции.
Расследование и преследование коррупции и кражи миллиардов долларов является международной проблемой. Нас интересует нынешнее местонахождение наших национальных сокровищ, которые были контрабандой вывезены прямо из музеев Узбекистана в Женеву.
Я, Сафар Бекджон Урганджи, передал полиции, жандармерии и следственным органам видео и фотографии антикваров (антикваров) с виллы, принадлежащей Гульнаре Каримовой.
Я участвовал в расследовании Генеральной прокуратуры Женевы и Швейцарии по возбуждению уголовного дела. Почему генеральный прокурор Швейцарии настаивает на этом деле о контрабанде?
Где работы?
Где находится специально написанный экземпляр Корана, который в единственном экземпляре хранится во всем мире за пределами виллы?
Дело бывшего генпрокурора и депутата Халкаро, уехавшего в Узбекистан, в Узбекистане не расследовалось.
В чем причина того, что международная контрабанда не расследуется ни в Швейцарии, ни в диктаторском Узбекистане?
Пусть немедленно выяснится судьба сокровищ национального искусства узбекского народа, найденных на вилле Гульнары Каримовой!
Сафар Бекджон Урганджи. (Бекчанов Сапарбай) 30.11.2023 Stefan Blattler
Public Minister of the Swiss Confederation
International Consortium of Investigative Journalists
1730 Rhode Island Avenue NW, Suite 317
Washington, DC. 20036 USA
contact@icij.org
The White house
1600 Pennsylvania Avenue NW
Washington, DC 20500
On December 27, 2013, artifacts related to the Uzbek people were discovered in the villa of Gulnora, daughter of dictator Islam Karimov, in Geneva, Switzerland. These unique works are considered national treasures and inimitable works of art.
It was an international smuggling crime. The Swiss Prosecutor General's Office is still hushing up this criminal case.
It is known that former Prosecutor General Michael Laubera, together with his deputy Patrick Lehman, went to Tashkent and met with heads of state at the Prosecutor General's Office of Uzbekistan.
He stopped the investigation by destroying the identified documents about the involvement of Uzbekistan’s leaders in corruption.
Investigating and prosecuting corruption and the theft of billions of dollars is an international problem. We are interested in the current location of our national treasures, which were smuggled directly from the museums of Uzbekistan to Geneva.
I, Safar Bekjon Urganji, handed over to the police, gendarmerie and investigative authorities videos and photographs of antique dealers (antique dealers) from the villa owned by Gulnara Karimova.
I participated in the investigation of the General Prosecutor's Office of Geneva and Switzerland to initiate a criminal case. Why is the Swiss Attorney General insisting on this smuggling case?
Where are the jobs?
Where is the specially written copy of the Koran, which is kept in a single copy throughout the world outside the villa?
The case of the former prosecutor general and deputy Halkaro, who left for Uzbekistan, was not investigated in Uzbekistan.
What is the reason that international smuggling is not investigated either in Switzerland or in dictatorial Uzbekistan?
Let the fate of the treasures of national art of the Uzbek people found in Gulnara Karimova’s villa become clear immediately!
Safar Bekjon Urganji. (Bekchanov Saparbay) 30.11. 2023

среда, 29 ноября 2023 г.

Yзбекистон Инкилоб харакати кадрлари тарафидан ишлаб чикилган дастурлар ва Хукумат.

Yзбекистон Инкилоб харакати кадрлари тарафидан ишлаб чикилган дастурлар ва Хукумат.
Эьлон килинган дастурлар ва мавжут кул хукуматга билдирилган таклифлар ва иктисодий дастурлар ижроси ва уз холига ташлаб куйилгани окибатида давлатда каллапс келиб чикмокда.
Биринчилардан булиб Узбекистон иктисоди тамали булган электр энергиясини муаммосини ечими реал хал килиш таклифи берилди.
Хар бир вилоятда 1 гига ватт яьни 1000 мегаватт кувватда куёш панеллари урнатиш таклифидир. Бунинг учун халкаро тендер килиб инвесторларни жалб килиш оркали 12-14 миллард доллар сармоя киритиш оркали чет эллик инвесторлар билан бирга узларини оффшор минтакалардаги пули ювилиши йули айтилди. Бу хали Афгонистонда Америка ва НАТО кушинлари бор пайти айтилди. Биз у эрда тахминий холат кандай ривожланишини тулик билардик.
Амалда бир дона Навоий вилоятида 100 Самарканд вилоятида 100 ва кушимча 450 мегаватт проект килинди.
Реал талаб борлигини билиб туриб хам фаысалга солинди. Окибатда жиддий ижтимоий, иктисодий муаммолар куламини ортаяпти.
Логистика буйича билдирилган дастур бирортаси ишламади. Мана Россия портлари санкцияга учрагани окибатида Узбекистонни дунёга чикарадиган алтернавив й уллар й уклигидан импорт-экспорт тахликага кирди.
Чикиндилар буйича таклифимиз хеч нарса килинмади.
Сув ва сув хавзалари буйича таклифимиз тулик хавода колди...
Минтакаларда сув йук, куллар табий сув хавзалари куриган дарелар куриган тогларда музликлар эриган ва минглаб муаммолар.
Ичимлик суви муаммо.
Баликчилик буйича бирор иш килинмади.
На реал узгариш бор, на балик буйича енгиллик килинган ишлар чикарилган карорлар баликни умрида курмаган инсонлар ёзган ахмокона карор борини хам йук килди Узбекбалик деган ит уруг вазирлик макомидаги уюшма бор сохани хам йук килди.
Кишлок хужалиги буйича таклиф суний ёмгир ёгдириш буйича бирор бир иш килинмади.
Ахмоклар накадар фойда-даромад олишини тушинмади.
Чорвачилик буйича таклиф бирортасини тушинмади.
Канча даромад ва канча фойда борлигини тушиниб олмади.
Хокимлар хам вазирликлар хам хаммаси ишга лайёкати йук хаммасини. Буларга карши жиноий иши буйича суд килиб камаш керак. Буларнинг давлатга берган зарари, хиёнат иши сифатида алохида модда билан тахлил килиниши шарт.
Сиёсий фохиша ЛГБТ лар тудаси хаммаси.
Откатини берган Хоким, рахбар булмокда.
Экологияни яхшилаш буйича дарахт экиш ва тогларга кандай тур экиш , хар кишлок худудида 50-100 гектардан Павловния поантациялар килиш таклифимизни ким бажаради. Шахарларни Павловния устириб ураш, тогларга сувсизликка чидамли , дулана, чинор, сада кайрагоч, зирк ва бошкалар экиш таклифимиз килинмади. Арча экишди такиклаш талаб килдик.
Реал кенг баргли экинлар экиш ишини узларича акиллилик килиб бутун дунега шарманда булиб гулламайдиган терак экиш ва уни каоамчасини кандай экиш буйича семинар утказиб сокка сарфлашди.
Урмон хужалиги хамда Экология кумитаси бутун Узбек халкини онгсиз саводсиз деб реклама килди.
Кади калла сани калланг ишламаса бу бутун Узбекистон халки саводсиз ахмок жинни дегани эмас.
Узингча арча эктириб пул килдинг.
Укангнинг фирмасига Тошкентнинг бутун дарахтзор марказларини бериб уй курдирдинг. Кандай обру топдинг?
Хокимларинг хаммаси махфий карор чикаришга рухсат олишди.
Давлатнинг эсасини курсатдиларинг. Кандайдир Хоким хам махфий карор чикара оладиган жиннихона идоралар....
Конститутция хокимларга мустакил равшда харбий ва хафсизлик сохасида карор чикариш ваколатини берадими ?
ДХХ раиси Азизов! Конторани сенми, ёки мовунинг бошкаради?
ШМнинг кудаси аслида ДХХ раиси эканлигини очик айтиш пайти келгандир.
На давлатчилик колди на протокол тартиби, на давлат институтлари на обру эьтибор яна элчи куйиб музокара киласилар.
Нимани музокара килайлик с потрахами путин сотди десак кулганларинг, эсларингдами? Мана энди оз вактдан кейин курасилар охирида кулган узок ва каттик кулади.
Дастурлар хаммаси эьлон килинган.
Бажарадиган вактларинг колмади. Энди бажарамиз десаларинг хам имкон берилмайди.
Бажарувчи излаб музокара бошлаганмиз.
Халк биздан сураган нарсаси.
-Хинжини чикаришга имкон!
Путин энгилган куни томошани курасилар хеч бир харбий соткин кумондонди химоя килмайди.
Чекинган кумондон ем булади.
Меросхур схемаси утмайди реал узгариш киладиган номзод керак.
Инкилоб харакатининг реал номзодлари бор.
3 нафар, хар кандай давлат билан музокара кила оладиган хар кандай давлатди нозик жойидан тута оладиган сиесий лидер була оладиган инсон. Резерв номзодлар бу 10 йиллар давомида тарбияланган кадрлар.
Биз курбон киладиган гурух эмасмиз.
Икилоб харакати акилли инсонлар харакати хозирги Быдлаларга на ракиб керак на душман. Узларининг саводсизликларинг узларинга душман.
Кучи ишлатар тизимларни оддий халк душманига айлантиришди. Бундан кейин оддий халкга килинган тайзики учун халкаро муаммо чикарамиз.
Шундай муаммо чикарамизки оркасини ёпиш учун бутун тузум курашиб ёпа олмайди.
Биз сизлар ишлайдиган усул ва стилда ишламаймиз.
Чунки на наслимизда на узимизда соткинлик гени йук. Конида соткилик йук инсонларни енгиш кийин.
Энг мухими майда миллат эмасмиз, миллатмиз аслиятимиз ким эканлигини ростини айтишдан уялмаймиз
Энг мухими узбек тилида мукаммал гапириб мукаммал ёза оламиз, тожикча шевада матн укимаймиз.
Кади калла ва атрофи бу охирги жиддий огохлантириш натижа килмасаларинг курасизлар томошани коттасини.
Узбек халки ва давлатчилигига эга чикадиган насллардан келаётган одам эмассизлар!
Бизнинг умримиз сизларни уйнататиб турга бутун бошли империянгизни касодга учратишга сарфладик. 20 йилдан ошик бор илим фани саноатини навбат билан йук килдик. Мана энди сизни куритамиз!
Ким сизга рахнамо булса давлатинг иктисоди чукади.
Биз вактимиз куууп бемалол кутамиз. Давлат бизники, эгаси бизмиз.
Дунёда кезиб юрган 600 тиллион $ сармоядан йилига 60 миллардини жалб кила олмаган Хукумат истефо килиши керак.
Хукумат дарвозасига биронта итни бойласак 30 йилда файдаси тегарди.
Инкилоб харакати матбуот маркази.
14.09.2022

понедельник, 27 ноября 2023 г.

Туркистон Мухторияти — 106 ёшда!

Туркистон Мухторияти — 106 ёшда!
Муҳторят бугунги тилда изохланганидай (овтономя) эмас эди.
Рус Имперясидан тинч йўл билаб ажралиб чиқиш Муxторят дейилмоқда эди.
Тинч музокара ўтказиш фақат "-Туркистон ўлкаси халқлари таъсис қурултойи чақирилгунга қадар" Мухторят бошқаради дейилган.
Қурултойга турли фирқалардан кўплаб лойиха дастурлар таклиф қилинган.
Мен 1960 йиллар охирларида ёшлари 80-90ларга борган отахонлар талимини олганман. Улар Мухторят ўз кўзлари билан кўрган одамлар эдилар.
-Мухторят мустақилчилар давлати эди. Шунинг учун ҳам рус-армани дашноқлари уларни йўқ қилди болам дейишгани қулоғим тагида хали ҳам жаранглаб турибди.
Туркистон мухторяти хақида аниқ маълимотларни на Каримов нада ШМ хокимияти тўла очиқламади.
Асосий архив халигача ДХХ биносида, Тошкентда сақланмоқда эди.
Мухторят лидерларидан Мустафо Чўқаев халқаро меқиёсдаги хуқуқшунос олим, профессор эди. Сарбоне Унверситетида дарс берган.
1920 йиллардан бошлаб Миллатлар Лигасига хужжатлар билан мурожат қилиб , болъшевеклар тарафидан мустақил хукумати харбий тўнтариш орқали йўқ қилингани масаласи кўриб чиқилиши кераклиги айтган.
26-28 ноябрь 1917 йил — Қўқон шаҳрида Туркистон ўлка мусулмонларининг ИВ қурултойи ўтказилиб, унинг қарори билан 27 ноябрь кечасида «Туркистон мухторияти» (تورکستان مختاریتی) ташкил этилганлиги эълон қилинган.
Қурултой қарорига биноан Туркистон ўлкаси халқлари таъсис қурултойи чақирилгунга қадар ҳокимият батамом Туркистон Муваққат Кенгаши ва Туркистон халқ (миллий) мажлиси қўлида бўлади деган ғоя илгари сурилди.
Ушбу ғояларга мувофиқ Муваққат кенгаш аъзоларидан 12 кишилик ҳукумат, ўлка фаолларини ўзида жамлаган Халқ мажлиси (54 киши) нинг таркиби шакллантирилди.
Мухториятнинг ижро органи бўлмиш ҳукумат ўзида замонасининг энг илғор ва демократик намояндаларини жамлаган эди.
Жумладан, Муҳаммаджон Тинишбоев, Ислом Шоаҳмедов, Мустафо Чўқай, Убайдулла Хўжаев, Юрали Агаев, Обиджон Маҳмудов, Абдураҳмон Ўразаев, Соломон Герцфельдлар ҳукумат асосини ташкил қилдилар. Лекин, 1918 йил февралида Мухторият совет ҳокимияти томонидан тугатилади.
Миллатлар Лигаси ўрнига қурилган БМТ узоқ йиллар руслар таъсирида булиб қолмоқда. БМТ Женева бўлимидаги архивлар ҳам руслар армани диаспораси назоратида эди. Бу назорат йўқолишини инобатга олиб, тарихчиларимиз Женева архивида ишлашга рухсат олишлари керак
Туркистон Мухторятининг сургундаги раиси Мустафо Чўкайнинг БМТ турган ариза хужжати ҳам хуқуқий даво очиш , ҳамда тарих учун мухим хужжат бўлади.
Мухторят куни барчамизга қутлуғ бўлсин!
Сафар Урганжи.
27.11. 2023

воскресенье, 26 ноября 2023 г.

FA-50 харбий самаоётлари каерда?

ШМнинг олдида туриб масалани дангал  айтишга рухсат сураган  кадрнинг мактуби.
FA-50 харбий самаоётлари каерда? 
2016 йил Сафар Бекжон ШМ нинг Хокимиятга келиши жуда фожели деб ёзган. Уз вактда эьтибор килишмади ва мана бугун минглаб миллионлаб инсонларни оч нохор колишини билиб айтган эди.
Лекин вокеа асли парда ортида бир йил бурун бошланганди.
2015 йили Жанубий Корея Республикаси билан узок утказилган музокара натижасида АКШ нинг Lockheed Martin  ширкати ва KAI биргаликда ишлаб чиккан Харбий Машк Жанговор товушдан тез учувчи реактив икки уринли кирувчи самалетини 12 таси ва унга хизмат курсатиш курилмалари билан 400 миллион долларлик шартнома имзоланади.
Бу вокеа 2015 йили Апрел ойида.
Аммо, бу шартнома тагида очилаетган истикбол ва миллий мустакил курол саноати вужудга келиши мумкин булган яширин келишув 2015 йил июль ойида ШМ кулига тушади. 
У зудлик билан буни тухтатиш кераклигини Путиндан илтимос килади. 
Охирги муддати охирги йилини давом эттираетган Барак Обама маьмурияти 2015 йил октябрь ойида бу самалетини Узбекистонга сотишга вето куяди.
Аслида нима эди бу яширин келтшув.
Кореяда ишлаб чикарилаетган дуненинг хозирги кундаги энг яхши танки К-2 танки 400 дона сотиб олиш ундан 50 донаси тайер холатда колгани Узбекистонда ишлаб чикарилиши ТАПОИЧ заводида ( нимага артел булганини тушинасизлар хозир) унга кетадиган снаряд ва ук дориларни ишлаб чикариш.
Дунёнинг энг яхши 3 гаубицасидан бири К-9 гаубицасини ишлаб чикариш бошланиши керак эди. Унга керакли снарядлар 155 мм калибрда 45-75 км масофага етиб борувчи бу курол-аслаха катта стратегянинг бошланиши эди.
К-239 бир пайитда реактив ук отувчи тизим (РСЗО) HIMARS аналоги 35-260 км масофага ута аникда ва  спутник корректровкаси билан ишлайди.  Аниклик хар 100 км учун 0,5 метр.  
Бу синфдаги куролларга хизмат киладиган дронлар ва уларни бошкариш тизимлари ва махсус антенна ретранслятор машиналари Тошкентда чикарилиши керак эди. Булар бари ТАПОИЧ худудида кайта модеонизация килиб ташкиллаштирилиши керак эди.
Бу лойиха ута сирли халкаро келишув асосида келишувга эришилган эди.
Ловозим нукдайи назаридан ШМ бош вазир сифатида хужжатларни курган куниёк Путинга битта нусха жунатган.
Лекин бу быдла, майда миллат Каримовни гум килиш оркали хаммасини расво килди.  Завод худиди уртасидан куприк курдириб бутун комплексни расво килди. Ортикхужаевнинг  бир тийинга киммат ишлаб чикариши айнан шу жойда бошлатилди.
Собик советлардаги ТАПОИЧ имконли бундай тизимлар иккита жойда бор эди. Украина ва Узбекистонда . Корея, АКШ..... каби давлатлар путинизмга карши тура оладига  иккита катта кучни яратиш оркали Рус Имперясини жиловлаш имконини кидирмокда эди.   
ТАПОИЧ да замонавий курол ишлаб чикариш учун махсус,  ута катта хажмдаги  метал тоблаш печлари ва ванналари хамда ута катта босим пресслари керак эди.
 Снаряд ташки кобигини пресслаб тайерлаш мумкин эди....
ШМ ва клнаи Узбекистонни Русга тулик таслим килди. Призидент булиб ишга келган куни биринчи булиб рус куролини сотиб олди уч баробар киммат нархда 15 миллиард долларлик 30 йиллик шартнома имзолади. 2021 йили Июнь ойида харбийлар танкид килинганда дод вой дедиларинг мана мактаган рус техникаси ахволини Украинлар курсатиб куйди...
ШМ биз сени айгокчиликга бошлаган вактидан бошлаб килган ишларинггача узингдан яхши биламиз.  
Эсингдан чикиб колганини вакти келиб эсга солиб турамиз. 
Хеч кимни сабабсиз хойин демаймиз. 
Истаган лобби ташкилотинг билан пиар кил истаган хорижий сиёсатчингни сотиб ол,  энди фойдасиз.
Хоинлигингни якингда туриб куриб турибмиз-ку!
...........................ХХХХХХХххххххХХХХ
Мактубни ёзган миллий кадр исми урганиш учун оз вакт колди.
Инкилоб харакати матбуот маркази
08.12.2022

суббота, 25 ноября 2023 г.

НОСИРХОНТЎРА КАМОЛХОНТЎРА

НОСИРХОНТЎРА КАМОЛХОНТЎРАнинг маҳбусликдаги ҳаётидан бир лавҳа...
Вадуд Маҳмуд
Зебинисо Хуррамова таржимаси
Маълумки, Вадуд Маҳмуд умрининг деярли 20 йилини сургун ва қамоқда ўтказган. Адиб 1929 йил қамоққа олиниб 1930-1931 йиллар оралиғида Тошкент қамоқхонасида сақланган. Ўша вақтда йирик уламо ва сиёсий арбоб Носирхонтўра Камолхонтўра ўғли билан битта камерада бўлган. Вадуд Маҳмуд Носирхонтўра Камолхонтўраевнинг сўнги кунларига гувоҳ бўлган ва бу аччиқ хотираларини кейинчалик 1954 йил, 27 май санасида “Девмард” номи билан Самарқандда қоғозга туширган. Мазкур хотиралар Вадуд Маҳмуднинг ўғли Нажод Маҳмудий ва Бахтиёр Абдураҳим ҳамда Муҳаммадшариф Рустамзодалар томонидан айрим қисқартиришлар билан табдил қилиниб, “Маърифати омузгор” журналининг 2018 ноябрь сонида эълон қилинган.
Ҳикояни кўп бор ўқидим. Ҳар гал кеча душманнинг малъун исканжасида миллатимиз не не буюкларидан ажралганидан изтироб чекдим ва эртамизнинг равшанлиги учун ягона илинж бу ҳаққоний тарихимизни тиклашдир деган хулоса ғолиб келаверди. Носирхонтўра Камолхонтўра ўғлидек азиз умрини Ватан, миллат ва дин равнақи йўлига бағишлаган улуғ инсонларимизнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини билишимиз, инсоний бурчимиздир.
**********************************************
ДЕВМАРД
... Кўп вақт ўтмай эшик очилди. Бир одамни киритишди. Эски нарсаларини менинг тўғримдаги каравотга ташлади, ёйди ва чиқиб ғамгин ҳолда ўтирди. Ташқи қиёфасидан элликлардан ошган кўринарди. Йирик жуссали – бўйлари баланд, елкалари кенг, калтасоқол, соқолларига оқ оралаган, юзи кенг бўлиб, кўзлари катта-катта, қошлари камонсимон эгилган. Бошида чиркин чуст дўппи, устида пахтали жома, у ҳам албатта кир, оёғида махси- калиш.
Салом бердим. Саломимга алик олдими-йўқми, аниқ бўлмади, чунки мен томонга қарамасди. Фақат боши билан саломга жавоб ишорасини берди, холос. Бутунлай ўз фикру хаёли билан банд эди. Мен бу кишини аввал кўрмаганим сабабидан танимадим.
– Сувингиз борми?- сўради у.
Бир литрдан кўпроқ сув кетадиган оқ чойнак менинг доимий ҳамроҳим эди. Бир куни яккахонали камера дарчасидан сув олаётганимда тушиб пачоқ бўлган, шуни кўрсатиб:
- Мана, -дедим.
Бориб озроқ ичди ва қолганига таҳорат олди, яъни юз-қўлларини ювди. Тирноқлари ўсиб кетган, анчадан бери олинмаган, пичоғи йўқлиги маълум, чунки пичоқ қурол ҳисобланади. Бу ер эса қамоқхона, бу сингари ўткир -кесувчи нарсаларни олиб юриш тақиқланган. “Душман” қўлига қурол бериб бўлмайди…
Таҳорат олаётганида, намоз ўқиётганида эътибор бериб кузатдим, хатти –ҳаракатидан илм аҳлидан экани кўриниб турибди. Кошки яхши одам бўлса эди, - ўйладим мен. Узоқ вақтдан бери ҳеч ким билан гаплашмай ёлғизлик азобини тортардим. Шу сабаб бу киши билан ҳамсуҳбат бўлишни жуда хоҳлардим. Маърифатли киши бўлса эди-ю, суҳбатлашиб чанқоғимни қондирсам -дердим.
Шом ёки хуфтон намозини ёки ҳар иккисини бирдан адо этиб бўлгач, яна ўзининг кўрпачасига бориб юзини мен томонга қилиб ўтирди. Лекин илтифотсиз – менга эътибор қилмас, ўзи билан ўзи оввора. Мен бўлсам сабрсизлик билан гаплашишни, кимлигини ва қандай одамлигини билишни истардим. У парвосиз, юзи ва туришидан суҳбатлашиш истаги йўқлиги кўриниб турибди. Кейинчалик ўзи бу ҳақда: ”Бундай жойларга гап олиш учун жосусларни киритишади - деб кўп эшитардим. Сизни кўриб шулардансиз деб ўйладиму: Яна қандай балога йўлиқдим,- деб хавотирга тушдим”-деганди.
Бу одам кўринишидан фарғоналикларга ўхшарди.
-Ўзлари қаердан бўладилар? - туркийда сўрадим.
- Фарғонадан! - туркийда жавоб берди у киши.
Гапириш оҳангидан фарғоналик экани билиниб турар, қиёфаси ҳам ўша ерлик деҳқонларга ўхшарди. Икки –уч оғиз наридан-бери гаплашишу расмий сўрашишлардан кейин ўзбек эмас, ўша юртнинг тожикларидан экани маълум бўлди.
Қадимдан Ўзбекистон ҳудудига кирувчи Фарғона водийсида тожиклар кўп. Аслида бу ҳудуд тожиклар яшайдиган жой. Ҳозирда ҳам тожикзабон қишлоқ ва шаҳарлар кўпчиликни ташкил қилади. Чуст ҳам тожиклар истиқомат қиладиган шаҳарчалардан бири. Лекин бугунги кунда ўша ҳудуд аҳолисининг тили туркий тил таъсири остида қолиб, жуда кулгили ҳолга келиб қолган. Сўзлашувда туркий тилдаги сўз-жумлаларни тожик тили билан аралаштириб ишлатишлари оқибатида янгича қоришиқ гаплар тўқилганини эшитиш мумкин.
Бўлиб ўтган бу гап-сўзлар мобайнида у кишининг истар-истамас жавоб бераётганини кўриб, яна саволга тутиб танг аҳволда қолдиришни истамадим. Бошига бирор кулфат тушган, юрагида ғам-қайғуси бўлса керак, чунки бундай жойларда беғам- беташвиш кишилар ўтирмайдилар, албатта. Бу ерга келган ҳар бир одамнинг ўзига яраша бир дарди бор, бошқасининг дарду ғами эса уникидан ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас. Шундай мулоҳазалар билан уни ўз ҳолига қўйдим. Вақти келиб, ўзи суҳбатдошга эҳтиёж сезади, чунки бу ер шунчалар юракни сиқадиган жойки, гаплашмасликнинг асло иложи йўқ. Бу ерда тасодифий икки-уч оғиз ундан- бундан сўзлашишнинг ўзи кишига кўп роҳат бағишлайди.
Маълум вақт ўтгач бир- икки расмий савол-жавоблардан кейин бу кишининг чиндан ҳам оддий одам эмаслиги маълум бўлди. Катта истеъдод эгаси ва ўқимишли - илмли шахс бўлиб, сўфисифат одам ҳам эмаслигини айтиб ўтишим керак. У кишининг кўнглини кўтариш мақсадида: “Ҳозирги оғир аҳволингиздан, бу қийин ва ноқулай шароитдан кўп сиқилманг, бундай кулфатлар, азоб- уқубатлар кўплаб улуғларнинг бошига тушган. Булар сиқилишингизга арзимайди. Хусусан, бу азобу машаққатлар ҳақ ва ҳақиқат йўлида кўрилса, у одам нақадар бахтли!- дедим, сўнг мана бу байтни ўқидим:
Осмон саҷда кунад пеши Замин, ки дар ӯ
Як-ду кас як-ду нафас баҳри Худо биншинад.
(Осмон Замин олдида сажда қилсин,
Бир –икки киши бир икки нафасда бўлса ҳам)
Шу сингари тасалли берувчи гаплар ва ушбу байт унинг мижозига тўғри келгандай бўлди, назаримда. Унда ҳаяжон пайдо бўлганини сездим, кўзларида ёш айланди. Дардли одамлиги аниқ бўлди. Бироздан сўнг:
- Субҳоноллоҳ, бу жойларда ҳам шундай шахсларни кўриш мумкин бўларкан... – деди.
- Бундай кишиларнинг ўрни шундай жойлардадир! - дедим.
Шундан кейинги суҳбатларимиз қизғин тус олди. Кундузларию узун кечалар турли мавзуларда - тарих ва адабиёт, оилавий-ҳаётий масалалару бошқа ҳар хил воқеалардан суҳбатлашардик, сўзлаб берардик, эшитардик. Гўё бу суҳбатларимизнинг охири йўқдек - ҳеч тугамас эди. Чунки бу киши кўп ўқиган, улкан билим эгаси, арабий, туркий, форсий тиллари ва адабиёти, ислом тарихи сингари кўп соҳаларни жуда пухта эгаллаган эди. Араб, туркий ва форс тилларидаги кўплаб шеърларни ёд билар, араб тилида равон сўзлашарди. Бир неча бор текшириш учун маълум муддат араб тилида суҳбатлашдик - у киши мендан тез ва равон гаплашиши маълум бўлди. Зеро, у араб тилида таҳсил олган, бундан ташқари кўп йиллар мобайнида араб тилида дарс берган экан. Ҳаж зиёрати вақтида Маккаи шариф ҳузуридаги Ҳужож мажмуасида Мовароуннаҳр ҳожилари номидан нутқ сўзлаганини ҳикоя қилиб берди. Юксак салоҳияти нутқидан кўриниб турарди.
Наманганнинг Косонида истиқомат қилувчи кишиларидан экани маълум бўлди. Асли тожикзабон ва уламо оиласидан. Дастлаб отаси қўлида таҳсил олган ва кейинчалик Намангандаги отаси қурган ёки отасига атаб қурилган мадрасада дарс берган. Хулоса шуки, мен топган бу чуқур билимли одам бизнинг замонамизда камдан-кам топиларди.
Кунларнинг бирида яна бир кишини келтириб бизга ҳамроҳ қилдилар – энди уч киши бўлдик. Бу рус киши қурилиш муҳандиси экан. У қамалишидан олдин Самара ва Оренбург (ёки бошқа бир шаҳар) орасида қатновчи темирйўл эгаси бўлган. Биз ва бу янги меҳмонимиз ўртасида яна танишув бошланди. Бу муҳандис “иш жараёнида совуққонлик ва қасддан жиноят содир этган”- деган айб билан қамоққа олинган. Муҳандислар маркази ҳайъати раиси лавозимида ишлаганида гўёки Амударё сувини гиёҳ ўсмайдиган чўлга буриб юборган ва бу хато оқибатида у ерда бошқа ўсимлик ўсган. Шу айб сабабидан уни яна тергов қилардилар. Ўша йилларда бутун ҳудудни эгаллаб олган нодон-жоҳиллар у жойни ҳам ўзларига макон қилган эдилар... Хулоса шуки, ҳар куни уни тез-тез олиб кетиб сўроқ қилардилар. Бу ернинг тартиби ҳар бир айбдор учун ана шундай эди.
Ўзимиз шундай аҳволда бўлишимизга қарамай, у ёқ-бу ёқдан суҳбатлашардик, бир-биримизга савол бериб, ким, қандай, нима бўлганини сўраб билардик. Орада бизнинг мулламиз: Бу рус кишиси нима иш қиларкан?- деб сўради мендан.
- Муҳандис экан -дедим.
- Жуда соз - деди у. Муҳандис бўлса демак, риёзиётдан хабари бор. Истаса олий математикадан бир масала берсам, шуни ечса,- деди. Мен мулланинг истагини рус кишисига тушунтирдим. У ҳам хурсандлик билан қабул қилди ва:
- Бу кишининг математика илмидан хабари борми?- деб сўради.
- Кўрамиз – дедим мен. Кейин мулла математик тенгламалардан айтди. Бироздан кейин муҳандис масалани ҳал қилди. Яна бошқа масала берди. Уни ҳам ечгач, муҳандис туришию, уст-боши бир аҳволдаги, европаликка умуман ўхшамаган бу кишининг мураккаб масалаларни билишидан жуда ҳайратга тушди ва:
- Бу киши қаерда таҳсил олган?- дея сўради. Мен таржимонлик қилардим.
-Наманганда!
- Қайси дорулфунунда?
- Отамнинг мадрасасида!
- Отангиз қаерда таҳсил олган?
- Наманганда.
-Қайси мадрасада?
- Оталарининг мадрасасида.
Муҳандис: Бу ўлкада одамларга олий математикани ўргатадиган мадраса борми?- деб сўради.
- Шунга ўхшаяпти- дедим.
Муҳандис муллани имтиҳон қилиш мақсадида унга турли мисол-масалаларни берар, бизнинг мулла ҳам европача рақамларда, ўзига хос йўллар билан масалани ҳал қилар, кунларимиз шу тарзда ўтарди.
Кейинги кунларда яна бир-икки асирлар келди. Улардан бири қари яҳудий врач эди. Унинг айби меншевиклар партиясига мансублиги бўлиб, шу айби учун Москвада қолиши лозим кўрилмай Тошкент қамоқхонасига юборилган. Бўлиб ўтган савол-жавоблардан кейин унинг кимлиги ва қандайлигини билган бизнинг муаллим деди:
- Яхши бўлди, энди табиб - мутахассисимиз ҳам бор.
Ва менга хитобан: Сиз бундан сўранг-чи, мана бу касалликнинг ташхиси қандай бўлади - деди. Мен мулланинг истагини яҳудий врачга етказдим.
У: Бу кишининг тиббиётдан хабари борми?- деди.
- Биламан деб, даъво қиляпти- дедим.
Келишиб ҳар иккисининг янги келган, озғин, ранглари учган маҳбус устида тажриба ўтказишларини ва унинг қандай касал билан оғриганини аниқлашларини айтдим. Дастлаб бизнинг мулла уни обдон текширди, томир уришини, кўзлари ва танасини кўрди, у ёқ-бу ёқдан савол берди ва:
- Касалини топдим, касали бунақа-бунақа... - деди.
Навбат врачга келди, у ҳам ҳар томонлама кўрди ва: Мулла нима деяпти?- деди. Мулла нима деган бўлса унга айтдим.
- Тўғри топибди, мулла қандай белгиларни айтган бўлса - худди шундай деди у. Кейин сўради:
- Сиз бу касалликни қандай даволайсиз?
Мулла бир қанча гиёҳ номларини айтди, фалон гиёҳнинг томири, фалон ўсимлик ва фалон-фалонлар бунга даво бўлади. Улар ниманинг уруғи ва қандай ўсимликлар эканини унга тушунтирдик, буларни аниқлаб билганидан кейин врач деди:
-Тўғри. Биз бугунги кунда тиббиётда ўша сиз айтаётган даволаш манбаларидан фойдаланамиз, ҳозирда кўпроқ ўша гиёҳ-ўсимликларнинг ўзидан ёки уларнинг баъзи туридан дори-дармон тайёрланади. Кейин врач:
-Сиз қайси дорулфунунда таҳсил олгансиз, Миср ёки Истамбулда ўқиган бўлсангиз керак?- деб сўради.
- Наманганда! – деди мулла.
- Қайси дорулфунунда?
- Отамнинг мадрасасида!
Врач менга қаради ва:
- Бу мамлакатда тиббиёт ўқитиладиган шундай мадрасалар борми? - деб сўради.
- Шундайлиги маълум бўляпти- дедим.
Шу тариқа бу киши эгаллаган барча билимлар бирма-бир ошкор бўлиб борарди. Булар мен билмайдиган илмлар эди. Билган барча илмларимдан эса мулла яхши хабардор эди. Бундан ташқари ислом ҳуқуқшунослигини чуқур эгаллаган эди, кейинроқ у кишининг фатво бериши ҳам маълум бўлди. Шу зайлда ҳар куни шеърхонлик, муҳокама-ю мунозаралар давом этарди. У мени Бедил сингари шоирларнинг мураккаб байтлари билан имтиҳон қилиб синар, баъзида тушунтирардим, баъзида эса ўзи шарҳлаб берарди. Ана шу сингари суҳбатлардан бири Бедил девони матлаъидаги “сар ба муҳр” сўзларининг одамлар томонидан “миҳр” деб ўқилиши тўғрисидаги байт хусусида бўлганди. У Бедилнинг мана бу мисрасини ўқиди: “Қабза кард ангушти ҳайрат дар даҳон шамшерро”. Унинг менга ўқиб берган шеърларидан мана бу байт ёдимда қолган:
“Бе субҳ шабе хоҳам бо ӯ ғами дил гуям,
Ман гиряму ӯ хандад танҳо ману танҳо ӯ”.
Шу орада мен ҳам қуйидаги ғазални унга ўқиб бердим:
“Хабар диҳед ғизолони кӯҳу саҳроро,
Дигар ба ман напаронанд тири иморо”.
Жуда мамнун бўлди ва: Кимнинг шеъри?- деб сўради.
- Самарқандлик шоирнинг шеъри, у ҳозирда ҳаёт- жавоб бердим мен.
- Йўқ, ҳозирда бундай иқтидорли шоир бу мамлакатда топилмайди. Қадим шоирлардан бўлса керак - деди.
Ҳеч нарса демадим, лекин унинг бу мақтови менга жуда хуш ёқди. Чунки шеър ўзимники эди, озодлик вақтида ёзилган...
Бизнинг ёнимиздаги хонада Шоҳрасул номли тошкентлик муаллим ва ёзувчи ўтирарди. У билан ташқарида танишгандим. Жуда синчков ва ҳаракатчан одам, у маҳбуслар ҳаётидан кўплаб янги хабарларни етказиб турар, гўё бизнинг информбюромиз эди. Бир куни мендан: Сиз билан бирга ҳамроҳларингиздан яна кимлар бор? – деб сўради. Мен кимлар борлигини бирма-бир айтиб, гап орасида бу мулла ҳақида ҳам гапирдим. “Ў-ў-ў, бу киши наманганлик Камолхонтўранинг ўғиллари Носирхонтўра бўладилар. Оталари ҳам мулла, ҳам катта шайх эди. Бу кишининг ўзи Мухторият вақтида Хўжандда муаллим, маориф вазири бўлган эдилар. Мендан салом айтинг”- деди.
Кейинчалик маълум бўлдики, бизнинг мулламиз шўро ҳукуматига қарши мухолифат ҳаракати йўлбошчиларидан бўлиб, миллий армия мағлубиятга учрагач, бу киши ҳам хорижга кетиш ниятида эски кийимларни кийиб деҳқон қиёфасида кетаётганида чегарада қўлга олинган. Ўзи бу ҳақда: “Бепарволик қилдим, зиёфатга бориб қимизхўрлик қилиб юрдим, валлоҳ, ўтиб кетардим” - деб айтган эди. Йўлда хуржунидан шўро ҳукумати кирдикорлари қоралаб ёзилган рисоласи топилган. Ўзи, икки ўғли ва кўплаб тарафдорлари қамоққа олинган.
Кундузи уни яна юқорига олиб чиқдилар. Бир соатлар ўтгач жуда тушкун ҳолда қайтиб келди. Уни бу аҳволда кўриб нима бўлганини сўрашга ҳам журъатим етмади. Бироздан сўнг ўзи: “Ўлимга ҳукм қилинганим тўғрисидаги ҳукмномани ўқиб бердилар. Имзоладим - деди ва жим бўлди. Бу хабарни эшитиб шунчалик қайғуга ботдимки, қайғумнинг чек-чегараси йўқ эди.
Дарҳақиқат, бу кишининг тақдири бошқача якун топиши мумкин ҳам эмас эди. Илму маърифатда тенгсиз, улкан салоҳият эгаси бўлган бу инсон бекордан бекорга нобуд қилинаётган эди. Унинг қадрини ким ҳам биларди, унинг қандай шахс эканини ким ҳам тушунарди!? Бундай шахслар ҳар куни ва ҳар замонда дунёга келавермаслигини уларнинг қайси бири англаб етарди!?
Бу мард инсон шу юрт маданиятини ўзида мужассам этган қадимий илму маърифат намояндаларидан бири эди. Бугунги кунда ғарбнинг замонавий илмларини эгаллаб сиз билишингиз билан фахрланадиган илмларни у ҳам билишини исботлаганди. У ўз ҳол тилида: нафақат Самарқанду Бухоро аҳли, балки бир наманганлик ҳам юрт саодати, миллат корига ярайдиган зарурий илмларни ўргана олади, - демоқчи бўларди.
Аслида эса илму маърифат ва жасорат тимсоли бўлган бу шахсни тақдирлаш лозимлигини саводсиз, онгсиз ва лоқайд хорижлик маъмурлар қаердан тушунсин?!
Агар бу миллат ўз юртида ўзи ҳукмронлик қилганида бундай кишини ўлдиришларига йўл қўймас, ҳар қандай йўл билан бўлса-да, ҳимоя қилган бўларди. Лекин бу гапларни ким айта оларди ва кимга айта оларди?! Мамлакат бир неча золим, нобакорлар қўли остида, юрт эгалари ҳуқуқсиз ва қадрсиз! Кўз ёшларимиз тинмай йиғлаймиз, оҳу фиғонлар чекамиз, умидсизлик ва бахтсизликлар ичида яшаймиз. Ўз диёримизда гўё ғариблардек қон ютамиз, дод-фарёдимиз ҳеч қаерга етиб бормайди. Бу мавзуда ҳар қанча марсия айтсак ва ёзсак кам. Қайғу- ҳасратимиз шунчалар оғир эдики, ҳеч бир қалам буни тасвирлай олмайди. Ваҳоланки, бу кишининг ҳеч бир айбу гуноҳи йўқ эди. Унинг гуноҳи - ўз мамлакатининг озод бўлишини истагани эди. Унинг айби - келгинди босқинчиларнинг қаллоб қўлларини калта қилишни истагани эди. Унинг айби – шиддат-шижоати-ю ҳаққини талаб қилгани эди, холос!
Ноиложлик – чорасизликдан қўлимга қалам олиб, ўша куни бу улуғ инсонга тасалли бериш мақсадида қуйидаги байтларни ёздим ва унга ўқиб бердим:
“Сабо ин бариди диёри ҳабибам,
Паёме бар аз доғи дил бар табибам”.
Бу ғазалнинг мендан ўғирлаб кетилган нусхасига замонанинг фозил кишиларидан андижонлик Абдулла эшон мухаммас боғлаган эди. Бу мухаммас маҳбуслар орасида қўлма-қўл бўлиб, кўп муҳокамаю-мунозараларга сабаб бўлди. У мухаммас ҳали менга етиб келмасиданоқ ҳаммамизни қайтадан қамоққа ола бошладилар. Кўплаб маҳбуслар поёнсиз мамлакатнинг олис бурчакларига жўнатилди. Уларнинг аксарияти дарахтзору чангалзорларда чидаб бўлмас даражадаги оғир меҳнат остида дунёдан ўтдилар. Мен ва яна бир неча асирлар касаллигимиз ва ҳолсизлигимиз сабабидан шу ерда қолдирилганимиз ҳам айтилмай қолмасин.
Ўша кеча биз ухламадик, чунки бу мотам туни эди. Бу мотам нафақат шу мамлакат фарзандининг, балки улуғ намоянданинг, шу ўлка илму маърифатини ўзида мужассам этган тирик ёдгорликнинг, мамлакат озодлиги кураш майдонида жонини қурбон қилган курашчининг мотами эди. Эҳтимол, бу халқ ўз шаҳидларини ёдга оладиган кунлар келар...
“Дар орзуи ин сару савдо гудохтем,
Ёдоварӣ намо, эй Худо, ки накарди ҳимояте”.
Яна икки-уч ой мобайнида ҳамроҳ бўлдик. Сўнгги кунларда даҳшатли тушлар кўриб алаҳсиб чиқар, уйқуси жуда безовта эди.
Бир куни тунда ўзларининг одатлари бўйича ҳамма ухлаганидан кейин биз ётган хонанинг темир эшиги овозсиз очилди. Ҳаммадан олдин мен уйғондим.
- Камолов қайси бири? - деб сўрадилар мендан.
Кўрсатдим.
- Уйғот, - дедилар.
- Ўзингиз уйғотинг, - дедим.
Унинг оёғидан тортдилар.
“Субҳоналлоҳ” - деб ўрнидан турди.
- Нарсаларингни кўтар - дедилар: У нарсаларини йиғиштирди ва ташқарига чиқди. Ташқаридан “Жим бўл!”- буйруғини англатувчи “Тиш!” - “Тиш!”- деган овоз келарди.
Отувга олиб кетилаётган маҳбусни қаршилик қилмаслиги ва овозини чиқармаслиги учун қўл-оғзини боғлайдилар - деб айтишарди кўпни кўрган тажрибали кишилар. Уни шу аҳволда олиб кетдилар. Биз қандай ҳолатда бўлсак, шу кўйи қотиб қолдик. Анча вақт ўзимизнинг узундан - узун мотамсаро фикру хаёлимиз билан ўтириб тонгга яқин ҳар томонга чўзилиб ухлаб қолдик... Туш кўрдим: у янги ва чиройли кийимлар кийган, юзлари нурли, жуда хурсанд. “Кўрдингизми, улар менга нималар қилдилару мен қандай ҳолга етишдим!”- деяпти. Худойим даражасини олий қилсин.
Катта ўғлини ҳам ўлдирганларини эшитдим. Кичик ўғли Ҳасанхонни Тошкентдаги умумий қамоқхонада, ундан кейин Туясарой лагерида кўрдим. Ёши йигирмадан ўтган, отасидай - жуда салоҳиятли йигит, унга уч йил муддат беришган экан. “Барибир қочаман” - дерди у. Бир куни қамоқхона деворидан ошиб қочгани, маълум муддат Хоразмда юриб кейин Чинга ўтгани хабарини эшитдим.
Бу достон шу билан якунига етди. Биз қандай чорасизликда қолган бўлсак, ўша ҳолимизча қолдик ва ҳануз қолмоқдамиз..
Bahrom Irzayev саҳифасидан

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...