воскресенье, 30 января 2022 г.

Ўзбекистон Инқилоблар харакатинг дастури.

Ўзбекистон Инқилоблар харакатинг дастури.

Инқилобдан кейинги дастурлар мазмунан учта қисмга ажратиш мумкин.
Сиёсий масала
Иқтисодий масала
Ижтимоий масала

Ўзбекистон ахолиси инқилоб бўлса хаётимизда нима ўзгариш бўлади деган саволга биздан жавоб кутишади.
Жамият бу ўзгаришлар жараёнида менинг ролим қандай бўлади деб фикрлай бошлаши керак.
Биз жамиятнинг барча қатламларига эркинлик ва хуррият бериш орқали зехният Инқилобини амалга оширмоқчимиз.
Озод инсонлар жамияти, моддий фаравонлик билан биргаликда бошланади.
Инқилобдан кейинги турмуш тарзи ва ахолинг реал даромадини ошириш учун қуйдагилар бажарилади:
1. Нефт-газ қазиб олувчи компаниялар қазиб олган газ ва нефт хажмини қайта сармоя сифатида киритган қисмидан солиқ олинмайди. Ички сармоядан ташқарида қолган фойдадан 80% солиқ сифатида олинади. Халқаро аудит - экспрет компаниялар тарафидан кеинги 30 йилдаги
Ўзбекистонга киритган сармояси ва даромади аниқланади. Кредитларнинг йилларга тақсимланиши эмас, нархларнинг ошиб бориши эвазига олинган қўшимча даромадларидан 80% қайта солиқ тўлашлари керак бўлади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган газ ва нефт миллий бойлик сифатида халқ билан Парламент назорати орқали сарфланади.
2. Табиий бойликлардан тушган солиқ ва йиғимлар махсус Фондга ўтказилади. Бу фонд вазифаси, истиқболли лойихаларга парламент экспертизасидан ўтказилиб текширилган холатда сармоя киритади. Бу сохалар фақат Ўзбекистон жумхуряти худудида бўлади. Сармоя фақат банк институти орқали киритилади, тўғридан-тўғри киритилмайди.
3.Автомобил ва моторли техникалар ва тиркамалар импортида экспорт килувчи давлат божхона кўмитаси Инвоиче киймати асосида 10% ошмаган бож билан расмийлаштирилади. Агар автомобил транспорт воситаси реэкспорт булса 10% йиғим автоматик қайтарилади . Бошқа солиқ турлари олинмайди.
4. Солиқ тизимида ўзгариш жами солиқ турлари 4-5 тага туширилади.
Айни махсулотнинг бошқа кўринишга айланганида қайта солиқ олинмайди.
фойда солиги 10%,
мол мулк солиги 0,5%,
ндс 5% .
Агар компания ишлаб чикаришди ривожлантириш учун замонавий 4.0 технологик босқич талабига жавоб берадиган машина дастгох ва бошқа асосий восита сотиб олса, 5 йил маддатгача бўлган даврда дастгохлар қиймати тўлиқ қоплаб берилади (логистика ва қурилиш сарф харажати қопланмайди)
5 . Барча темир йўл тизимини 2-3-4 қаторли йўллар билан қамраб олинади
1 линия фақат юк вагонлари
2 линя факат почта ва инсонлар ташувчи тезюрар вагонлар
(1) линия харбий-захира ва транзит вагонлар учун.
6. Барча аэрапортлар очиқ осмон тизимига ўтади.
Ўзбекистонда қўшимча 10-12 та авиакомпания ташкил қилиш учун барча хукукий асос яратилади
Авиакомпанияга янгидан регистрациядан ўтказиш максимал 3 ой вақт олади авиакомпания тасисчилари 51% акцияси Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлиши конунан белгилаб қўйилади.
7. Бензин ва истемол товарларидан олинадиган акциз солиғи миқдори 3 мартага камайтирилади.
Фақат тамаки махсулотларидан олинадиган солиқлар айнан давом этади.
8. Фармацевтика корхоналари тўлиқ мустақил ишлаши ва лицензия олиш жараёни соддалашади.
Дори сифатини қатъий назорат қилиш жараёни нодавлат мустақил экспертлар кутилмаган холатда назорат кила олади.
9. Давлат дастури ишлаб чиқилиб йилига қўшимча 5 000 Мегаватт электр энергия қувватлари қуриш ва уни тақсимлаш линиялари қуриш ташкиллаштирилади.
Ўзбекистон электр энергия истеьмоли 220-235 миллард квт соат миқдорга олиб чиқиш учун барча ишлар қилинади.
10. Хар йили пайтахт ва вилоятларда 10 та нуфузли Топ 500 руйхатига кирган унверситетларнинг филиалини очиш рағбатлантирилади.
11. Ахолини озиқ-овқат билан таьминлаш учун юқори наслдор қўйлар товуқ курка ўрдак ғоз қорамол турлари этиштирувчи дехқон.чорва бирлашмаси, ёки хўжаликлари ташкил бўлишига ёрдам берилади. Ўзбекистон ички бозорига хизмат қилувчи турларидан солиқ олинмайди. Санитария эпидимиологик шароитини таминлайди барча зоомедикаментлар ишлаб чиқарувчилар рағбатлантирилади.
12. Қишлоқ хўжалигида техник экинлар, ёғоч ишлаб чиқариш учун агроўрмончилик методи тўлик тарғиб қилинади барча чўл ва адирлар сувсизликга чидамли экинлар экиш давлат назорати асосида фермерларга шартнома тўлови асосида тарқатилади . Чўлларда ва адирларда боғлар яратган дехқонлардан 5 йилгача ҳеч қандай даромад солиғи олинмайди.
13. Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар ва саноат корхоналари учун электрон тизим ва электрон расмийлаштириш амалга оширилади.
Барча давлат ташкилотларидан 60% кераксиз назоратчи ва бошқа текширув ишлари билан ишловчи ходимлар қисқартирилади.
14. Инкилобгача бўлган даврдаги ноқонуний капитал ва чет элга олиб чиқилган пуллар Ўзбекистон банк тизими ва иқтисодига хар қандай усулда қайтарилса тўлик аминистия эьлон қилинади.
Қайтарилмаган пуллар халқаро трибунал орқали ундирилади ва эгалари , қариндошлари... алақадор шахслар қаттиқ жазоланади.
15. Ўзбекистон тузган ва қўшилган барча иқтисодий ва сиёсий шартномалар қайта экспертизадан ўтказилади.
Миллий манфаатга зид бўлган барча шартномалар бир тарафлама чиқиш ёки бекор қилиш буйича парламент қарор қабул қилиши учун тағдимнома киритилади.
16. Президент муддати бир марта 4 йил бўлади бир шахс бир марта фақат жами 4 йил муддатга президент бўлиши мумкин
Президент ваколатлари қайта кўриб чиқилади
Мудофа вазирлиги ва ташқи разведка Президент назоратидан парламентга бошқарувига олинади.
Парламент фақат партияларнинг якка кўпчилик овози, ёки коалицион партиялар бирлигнинг номзодларини Бош вазир ва вазирликга тасдиқлайди.
Бош Вазир номзодини партиялар кўрсатади ва сайлашни Парламент амалга оширади.
17. Сенат аьзолари тулиқ сайланади.
18. Вилоят ва таман, шахар хокимларини махаллий кенгашлар депутатлари кўрсатган номзодлар орасидан сайланади. Соф 50+1% овоз олинмаса партиялар қайта сайловга кетади.
19. Вилоят шахар ва туман хокимлари
ваколатлари кескин қисқартирилиб кенгаш назоратига олинади.
20. Ўзбекистон барча харбий ва хукукни мухофаза килиш тизими ислох қилинади ва максимал даражада ихчам ва профеционал холатга келтирилади.
21. Харбий докторина қуролланиш тизими химояланиш тизимига асосланган блокларга қўшилмасли сиёсати давом этади.
Хар қандай ташқи кучлар армияси ёки харбийлари доимий қолиш учун Ўзбекистонга киритилмайди.

22. Миллий армия учун қурол ишлаб чиқариш, солиқдан озод қилинади.
Чет элларга Ўзбекистонда ишлаб чиқилган қуролларни сотиш рухсати парламентнинг куч ишлатар тизимларни назорат қилиш коммисияси муҳокамасидан кейин амалга ошиши мумкин.
23. Самолётсозлик , дронлар ишлаб чиқариш учун керак бўладиган эхтиет қисимлар ишлаб чиқарувчилар солиқдан озод қилинади
24. Комютер дастурлари ижод қилиниб Ўзбекистон ичкарисида ишлатиш учун сотилса, солиқлардан озод қилинади.
Айнан шу дастурлар, ўйинлар ишлаб чиқариб экспорт қилишда, тижорат қонунлари асосида солиқ тўланади.
Чет эл компанияси Р&Д маркази бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон учун қадрлар тайёрлашда қатнашса солиқдан озод қилинади.
25. Махаллий махсулотни экспортини қўллаб қувватлаш учун биринчи харидор Ўзбекистон республикаси давлат тузилмаси бўлиши кафолатланади.
26. Сув ресурсларидан унумли фойдаланиб тоғларга қор-ёмғир ёғдиришнинг суний усуллари ишлатадиган ширкатларга руҳсат берилади. Солиқдан озод қилинади.
27. Ахолини алтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш учун куёш панеллари ва сув иситиш коллекторлари қўйишга паст фоизлик кредит берилади. Ахоли хусусий шаклда ишлаб чиқариб, ўз истемолидан ортиб қолган электр энергиясини давлат сотиб олади.
28. Барча мактаб ва боғчалар тўлалигича алтернатив энергия манбалари билан таминланади. Иссиқ басейн спорт зал ва барча ўқувчи бепул ноутбук билан таьминланади.
Бу маҳсулотни ишлаб чиқариб мактаб-боғчаларга махсулотининг 30%ни тарқатган ишлаб чиқарувчи солиқдан озод қилинади.
29. Ҳукуматлар давлат қарзи лимитини 35% ялпи миллий махсулот микдоридан ошира олмайди.
30. Барча ишлаб чиқариш обектлари ва бизнес манбаси келиб чиқишидан қаътий назар аминистия қилинади.
30 йил ичида тўлаган солиқ қисми текширилади.
Барча стратегик иншоатларнинг сейсмик ва ФВВ нормативлари Халқаро эхпертлар тарафидан текширтилади.
Ахоли яшаш бинолари, жамоат инфраструктураларi тарафсиз архетекторлик бюролари, Фавқулодда холат ташкилотлари , сигорта ширкатлари тамонидан текширтирилади. Жавобгарлик оширилади.
31. Амалдорлар ва қариндошлари хар 3 ойда тўлиқ электрон даромад деклорацияси тўлдиради. Раҳбарликга тайинланишигача даврда ўзи ва яқинлари мулклари ҳақидаgi hujjatni, очиқ эьлон қилинадиган нодавлат аудит ташкилотлари базасига юклашга мажбурдирлар.
Барча деклорациялар фуқаролар тарафидан назорат қилиниши ва ёлғон маьлумот берган амалдор, эгаллаган мансабидан қаътий истефо қилишга мажбур.
32. Матахасисликлар бўйича tuziladigan жамоат ташкилотлари ва хуқуқлари.
Махкама раислари jamiyati , адвокатлар гилдаси жамоат ташкилотлари қуришга руҳсат берилади.
Олий суд, вилоят, туман судлар улар тузадиган мутахасислик жамоат ташкилотлари қурултойларида номзодлари кўрсатилади. Жиноят ишлари, арбитраж маҳкамалар раисларини Ўзбекистон парламенти юкори палатаси тарафидан 5 йил муддатга сайланади.
33. Конистицион суд раиси bölishga парламентning, сенатнинг 51% овози мажбир.
34. 1991-2022 орасида ишлаб чиқилган қонунлар, қонун усти қарорлар конституцияга зидми, зид эмасми деган хуқуқий-илмий қурултойлар орқали муҳокамага қилинади. Халқнинг хуқуқий саводлилиги оширишда жамоат ташкилотларига грантлар ажратилади.
35. Ўзбекистонда барча ААА синфидаги Топ 20 банклар шубаси очиш учун барча шароит ва керакли музокаралар олиб борилади.
36. Монополия тўлик тугатилади. Монополияга уруниш уни рағбатлантириш қаттик жазоланади. Антимополя жамоатчилик ташкилотлари фаолиятига давлат аралаша олмайди. Давлат фақат eр ости табиий бойликлари, eр, ўрмон, тоғлар, чўлларга якка эгалик қилади.
37. Гидроиншоатлар давлат мулки, ишлатиб фойда кўриш учун 49% тендер эълон қилиниши мумкин.
38. Давлат тижорат қилмади.
39. Йўллар қуриш ва реконструкция ягона фонд орқали амалга оширилади. Қурувчи эркин тендерда аниқланади.
Пуллик йўллар қуришга лицензиялар берилади.
Хайдовчилик гувохномаси uchun имтихон olishda Финландия тизими жорий қилинади.
Гувохномасиз автомобил бошқариш қамок ва жамоатчилик жойларини тозалаш билан жазоланади. Мансабидан, жинсидан, ёшидан қаътий назар жазонини шахсан ўзи ўтайди.
40. Ўзбекистондан ўмарилган 200 миллиард $ бойлик хақида хужжатлар Инқилобдан кейин Парламент тузадиган халқ коммисиясига тағдим қилинади.
ХХХХХ. ХХХХХ. ХХХХХХ. ХХХХХХХХХХХХХХХХ, ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ
Инқилобдан кейинги сиёсий-иктимоий хаётнинг асос негизи инсонларга манавий эркинлик беришдир.
Одоб-ахлоқ доирасида, қонунларни хурмат қилиш кафолатиga, давлатга ишончни тиклашдир.
Инқилоб халқ фаоллигини оширишдир.
Хокимиятдан қўрқув орқали қонунларни ижроси ўрнига «-ҳамманинг эркинлиги менинг хуқуқим билан ўлчанади», деган фалсафани хуқумрон қилишдир.
Давлат солиқларнинг тури кўплигидан бойимайди. Давлат, ишлаб чиқарувчининг ўз қўл остидагиларга кўпроқ маош тўлашга рағбатлантириши керак.
Етарлича маош олган халқ, бозорни харакатга келтиради. Бозор эса ишлаб чирарувчини харакатга келтиради .....
Барча ишлар халқ фаоллари иштирокида амалга ошади.
Бирон шахсият, ташкилот, гуруҳ, уламо, шайх, чет эллик..... сизга бу ишларни тайёр қилиб олдингизга қўймайди.
Хаёт курашдан иборат!
30.01.2022

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...