воскресенье, 30 января 2022 г.

Ўзбекистон Инқилоблар харакатинг дастури.

Ўзбекистон Инқилоблар харакатинг дастури.

Инқилобдан кейинги дастурлар мазмунан учта қисмга ажратиш мумкин.
Сиёсий масала
Иқтисодий масала
Ижтимоий масала

Ўзбекистон ахолиси инқилоб бўлса хаётимизда нима ўзгариш бўлади деган саволга биздан жавоб кутишади.
Жамият бу ўзгаришлар жараёнида менинг ролим қандай бўлади деб фикрлай бошлаши керак.
Биз жамиятнинг барча қатламларига эркинлик ва хуррият бериш орқали зехният Инқилобини амалга оширмоқчимиз.
Озод инсонлар жамияти, моддий фаравонлик билан биргаликда бошланади.
Инқилобдан кейинги турмуш тарзи ва ахолинг реал даромадини ошириш учун қуйдагилар бажарилади:
1. Нефт-газ қазиб олувчи компаниялар қазиб олган газ ва нефт хажмини қайта сармоя сифатида киритган қисмидан солиқ олинмайди. Ички сармоядан ташқарида қолган фойдадан 80% солиқ сифатида олинади. Халқаро аудит - экспрет компаниялар тарафидан кеинги 30 йилдаги
Ўзбекистонга киритган сармояси ва даромади аниқланади. Кредитларнинг йилларга тақсимланиши эмас, нархларнинг ошиб бориши эвазига олинган қўшимча даромадларидан 80% қайта солиқ тўлашлари керак бўлади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган газ ва нефт миллий бойлик сифатида халқ билан Парламент назорати орқали сарфланади.
2. Табиий бойликлардан тушган солиқ ва йиғимлар махсус Фондга ўтказилади. Бу фонд вазифаси, истиқболли лойихаларга парламент экспертизасидан ўтказилиб текширилган холатда сармоя киритади. Бу сохалар фақат Ўзбекистон жумхуряти худудида бўлади. Сармоя фақат банк институти орқали киритилади, тўғридан-тўғри киритилмайди.
3.Автомобил ва моторли техникалар ва тиркамалар импортида экспорт килувчи давлат божхона кўмитаси Инвоиче киймати асосида 10% ошмаган бож билан расмийлаштирилади. Агар автомобил транспорт воситаси реэкспорт булса 10% йиғим автоматик қайтарилади . Бошқа солиқ турлари олинмайди.
4. Солиқ тизимида ўзгариш жами солиқ турлари 4-5 тага туширилади.
Айни махсулотнинг бошқа кўринишга айланганида қайта солиқ олинмайди.
фойда солиги 10%,
мол мулк солиги 0,5%,
ндс 5% .
Агар компания ишлаб чикаришди ривожлантириш учун замонавий 4.0 технологик босқич талабига жавоб берадиган машина дастгох ва бошқа асосий восита сотиб олса, 5 йил маддатгача бўлган даврда дастгохлар қиймати тўлиқ қоплаб берилади (логистика ва қурилиш сарф харажати қопланмайди)
5 . Барча темир йўл тизимини 2-3-4 қаторли йўллар билан қамраб олинади
1 линия фақат юк вагонлари
2 линя факат почта ва инсонлар ташувчи тезюрар вагонлар
(1) линия харбий-захира ва транзит вагонлар учун.
6. Барча аэрапортлар очиқ осмон тизимига ўтади.
Ўзбекистонда қўшимча 10-12 та авиакомпания ташкил қилиш учун барча хукукий асос яратилади
Авиакомпанияга янгидан регистрациядан ўтказиш максимал 3 ой вақт олади авиакомпания тасисчилари 51% акцияси Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлиши конунан белгилаб қўйилади.
7. Бензин ва истемол товарларидан олинадиган акциз солиғи миқдори 3 мартага камайтирилади.
Фақат тамаки махсулотларидан олинадиган солиқлар айнан давом этади.
8. Фармацевтика корхоналари тўлиқ мустақил ишлаши ва лицензия олиш жараёни соддалашади.
Дори сифатини қатъий назорат қилиш жараёни нодавлат мустақил экспертлар кутилмаган холатда назорат кила олади.
9. Давлат дастури ишлаб чиқилиб йилига қўшимча 5 000 Мегаватт электр энергия қувватлари қуриш ва уни тақсимлаш линиялари қуриш ташкиллаштирилади.
Ўзбекистон электр энергия истеьмоли 220-235 миллард квт соат миқдорга олиб чиқиш учун барча ишлар қилинади.
10. Хар йили пайтахт ва вилоятларда 10 та нуфузли Топ 500 руйхатига кирган унверситетларнинг филиалини очиш рағбатлантирилади.
11. Ахолини озиқ-овқат билан таьминлаш учун юқори наслдор қўйлар товуқ курка ўрдак ғоз қорамол турлари этиштирувчи дехқон.чорва бирлашмаси, ёки хўжаликлари ташкил бўлишига ёрдам берилади. Ўзбекистон ички бозорига хизмат қилувчи турларидан солиқ олинмайди. Санитария эпидимиологик шароитини таминлайди барча зоомедикаментлар ишлаб чиқарувчилар рағбатлантирилади.
12. Қишлоқ хўжалигида техник экинлар, ёғоч ишлаб чиқариш учун агроўрмончилик методи тўлик тарғиб қилинади барча чўл ва адирлар сувсизликга чидамли экинлар экиш давлат назорати асосида фермерларга шартнома тўлови асосида тарқатилади . Чўлларда ва адирларда боғлар яратган дехқонлардан 5 йилгача ҳеч қандай даромад солиғи олинмайди.
13. Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар ва саноат корхоналари учун электрон тизим ва электрон расмийлаштириш амалга оширилади.
Барча давлат ташкилотларидан 60% кераксиз назоратчи ва бошқа текширув ишлари билан ишловчи ходимлар қисқартирилади.
14. Инкилобгача бўлган даврдаги ноқонуний капитал ва чет элга олиб чиқилган пуллар Ўзбекистон банк тизими ва иқтисодига хар қандай усулда қайтарилса тўлик аминистия эьлон қилинади.
Қайтарилмаган пуллар халқаро трибунал орқали ундирилади ва эгалари , қариндошлари... алақадор шахслар қаттиқ жазоланади.
15. Ўзбекистон тузган ва қўшилган барча иқтисодий ва сиёсий шартномалар қайта экспертизадан ўтказилади.
Миллий манфаатга зид бўлган барча шартномалар бир тарафлама чиқиш ёки бекор қилиш буйича парламент қарор қабул қилиши учун тағдимнома киритилади.
16. Президент муддати бир марта 4 йил бўлади бир шахс бир марта фақат жами 4 йил муддатга президент бўлиши мумкин
Президент ваколатлари қайта кўриб чиқилади
Мудофа вазирлиги ва ташқи разведка Президент назоратидан парламентга бошқарувига олинади.
Парламент фақат партияларнинг якка кўпчилик овози, ёки коалицион партиялар бирлигнинг номзодларини Бош вазир ва вазирликга тасдиқлайди.
Бош Вазир номзодини партиялар кўрсатади ва сайлашни Парламент амалга оширади.
17. Сенат аьзолари тулиқ сайланади.
18. Вилоят ва таман, шахар хокимларини махаллий кенгашлар депутатлари кўрсатган номзодлар орасидан сайланади. Соф 50+1% овоз олинмаса партиялар қайта сайловга кетади.
19. Вилоят шахар ва туман хокимлари
ваколатлари кескин қисқартирилиб кенгаш назоратига олинади.
20. Ўзбекистон барча харбий ва хукукни мухофаза килиш тизими ислох қилинади ва максимал даражада ихчам ва профеционал холатга келтирилади.
21. Харбий докторина қуролланиш тизими химояланиш тизимига асосланган блокларга қўшилмасли сиёсати давом этади.
Хар қандай ташқи кучлар армияси ёки харбийлари доимий қолиш учун Ўзбекистонга киритилмайди.

22. Миллий армия учун қурол ишлаб чиқариш, солиқдан озод қилинади.
Чет элларга Ўзбекистонда ишлаб чиқилган қуролларни сотиш рухсати парламентнинг куч ишлатар тизимларни назорат қилиш коммисияси муҳокамасидан кейин амалга ошиши мумкин.
23. Самолётсозлик , дронлар ишлаб чиқариш учун керак бўладиган эхтиет қисимлар ишлаб чиқарувчилар солиқдан озод қилинади
24. Комютер дастурлари ижод қилиниб Ўзбекистон ичкарисида ишлатиш учун сотилса, солиқлардан озод қилинади.
Айнан шу дастурлар, ўйинлар ишлаб чиқариб экспорт қилишда, тижорат қонунлари асосида солиқ тўланади.
Чет эл компанияси Р&Д маркази бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон учун қадрлар тайёрлашда қатнашса солиқдан озод қилинади.
25. Махаллий махсулотни экспортини қўллаб қувватлаш учун биринчи харидор Ўзбекистон республикаси давлат тузилмаси бўлиши кафолатланади.
26. Сув ресурсларидан унумли фойдаланиб тоғларга қор-ёмғир ёғдиришнинг суний усуллари ишлатадиган ширкатларга руҳсат берилади. Солиқдан озод қилинади.
27. Ахолини алтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш учун куёш панеллари ва сув иситиш коллекторлари қўйишга паст фоизлик кредит берилади. Ахоли хусусий шаклда ишлаб чиқариб, ўз истемолидан ортиб қолган электр энергиясини давлат сотиб олади.
28. Барча мактаб ва боғчалар тўлалигича алтернатив энергия манбалари билан таминланади. Иссиқ басейн спорт зал ва барча ўқувчи бепул ноутбук билан таьминланади.
Бу маҳсулотни ишлаб чиқариб мактаб-боғчаларга махсулотининг 30%ни тарқатган ишлаб чиқарувчи солиқдан озод қилинади.
29. Ҳукуматлар давлат қарзи лимитини 35% ялпи миллий махсулот микдоридан ошира олмайди.
30. Барча ишлаб чиқариш обектлари ва бизнес манбаси келиб чиқишидан қаътий назар аминистия қилинади.
30 йил ичида тўлаган солиқ қисми текширилади.
Барча стратегик иншоатларнинг сейсмик ва ФВВ нормативлари Халқаро эхпертлар тарафидан текширтилади.
Ахоли яшаш бинолари, жамоат инфраструктураларi тарафсиз архетекторлик бюролари, Фавқулодда холат ташкилотлари , сигорта ширкатлари тамонидан текширтирилади. Жавобгарлик оширилади.
31. Амалдорлар ва қариндошлари хар 3 ойда тўлиқ электрон даромад деклорацияси тўлдиради. Раҳбарликга тайинланишигача даврда ўзи ва яқинлари мулклари ҳақидаgi hujjatni, очиқ эьлон қилинадиган нодавлат аудит ташкилотлари базасига юклашга мажбурдирлар.
Барча деклорациялар фуқаролар тарафидан назорат қилиниши ва ёлғон маьлумот берган амалдор, эгаллаган мансабидан қаътий истефо қилишга мажбур.
32. Матахасисликлар бўйича tuziladigan жамоат ташкилотлари ва хуқуқлари.
Махкама раислари jamiyati , адвокатлар гилдаси жамоат ташкилотлари қуришга руҳсат берилади.
Олий суд, вилоят, туман судлар улар тузадиган мутахасислик жамоат ташкилотлари қурултойларида номзодлари кўрсатилади. Жиноят ишлари, арбитраж маҳкамалар раисларини Ўзбекистон парламенти юкори палатаси тарафидан 5 йил муддатга сайланади.
33. Конистицион суд раиси bölishga парламентning, сенатнинг 51% овози мажбир.
34. 1991-2022 орасида ишлаб чиқилган қонунлар, қонун усти қарорлар конституцияга зидми, зид эмасми деган хуқуқий-илмий қурултойлар орқали муҳокамага қилинади. Халқнинг хуқуқий саводлилиги оширишда жамоат ташкилотларига грантлар ажратилади.
35. Ўзбекистонда барча ААА синфидаги Топ 20 банклар шубаси очиш учун барча шароит ва керакли музокаралар олиб борилади.
36. Монополия тўлик тугатилади. Монополияга уруниш уни рағбатлантириш қаттик жазоланади. Антимополя жамоатчилик ташкилотлари фаолиятига давлат аралаша олмайди. Давлат фақат eр ости табиий бойликлари, eр, ўрмон, тоғлар, чўлларга якка эгалик қилади.
37. Гидроиншоатлар давлат мулки, ишлатиб фойда кўриш учун 49% тендер эълон қилиниши мумкин.
38. Давлат тижорат қилмади.
39. Йўллар қуриш ва реконструкция ягона фонд орқали амалга оширилади. Қурувчи эркин тендерда аниқланади.
Пуллик йўллар қуришга лицензиялар берилади.
Хайдовчилик гувохномаси uchun имтихон olishda Финландия тизими жорий қилинади.
Гувохномасиз автомобил бошқариш қамок ва жамоатчилик жойларини тозалаш билан жазоланади. Мансабидан, жинсидан, ёшидан қаътий назар жазонини шахсан ўзи ўтайди.
40. Ўзбекистондан ўмарилган 200 миллиард $ бойлик хақида хужжатлар Инқилобдан кейин Парламент тузадиган халқ коммисиясига тағдим қилинади.
ХХХХХ. ХХХХХ. ХХХХХХ. ХХХХХХХХХХХХХХХХ, ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ
Инқилобдан кейинги сиёсий-иктимоий хаётнинг асос негизи инсонларга манавий эркинлик беришдир.
Одоб-ахлоқ доирасида, қонунларни хурмат қилиш кафолатиga, давлатга ишончни тиклашдир.
Инқилоб халқ фаоллигини оширишдир.
Хокимиятдан қўрқув орқали қонунларни ижроси ўрнига «-ҳамманинг эркинлиги менинг хуқуқим билан ўлчанади», деган фалсафани хуқумрон қилишдир.
Давлат солиқларнинг тури кўплигидан бойимайди. Давлат, ишлаб чиқарувчининг ўз қўл остидагиларга кўпроқ маош тўлашга рағбатлантириши керак.
Етарлича маош олган халқ, бозорни харакатга келтиради. Бозор эса ишлаб чирарувчини харакатга келтиради .....
Барча ишлар халқ фаоллари иштирокида амалга ошади.
Бирон шахсият, ташкилот, гуруҳ, уламо, шайх, чет эллик..... сизга бу ишларни тайёр қилиб олдингизга қўймайди.
Хаёт курашдан иборат!
30.01.2022

среда, 26 января 2022 г.

Ўзбекистонни халқаро изоляцияга тайёрлаяпди!

 

Шавкат Мирзиёев ва Клан, Ўзбекистонни халқаро изоляцияга тайёрлаяпди!
Ўзбекистоннинг халқаро хуқуқдаги мустақилликiни, минумум савияга тушиши учун қилинган, давлатга хиёнат хужжатларни фош қиламиз.
Ушбу хужжатлар кимларга оид?
1) Президент хузуридаги Xавфсизлик Кенгаши ( Вичислав Махмудовнинг имзоси, давлат тамғаси, махфийлик номери. 3 нусхадан биттаси)
2) Президент адменстрацияси оид ҳужжат, тамға, махфийлик номери, 3 нусхадан биттаси.
3) Бош Вазир ўринбосари Сардор Умирзақов имзоси, махфийлик номери, 10 нусхадан биттаси
Давлатнинг энг мухим учта бошқарув тизими ушбу хужжатлар орқали, БМТ ва унинг Хавфсизлик Кенгаши тарафидан терористик ташкилот деб тан олинган Афғонистон Толибон харакатини расмийлаштирмоқда.
БМТ минбарида Афғонистон Ислом Жумхуряти номи остида қайт этилган давлатни, Афғонистон Ислом Амирлиги номи билан расмий хужжатларга киритган.
Амирлик рахбаряти билан стратегик ҳамкорлик савиясида мулоқат бошлашга қарор қилмоқда.
Толибон хеч қандай халқаро сиёсий мақомга эга эмаслиги этиборга олинмаган.
Унга сиёсий ёрдамлар кўрсатиш, иқтисодий масалаларда кенг қамровли eнгилликлар бериш, солиқларни бекор қилиш, Ўзбекистон тамони eтказиб берган электр энергияси учун тўловлардан вос кечиш... каби 10 банддан иборат расмий таклиф ишлаб чиқилган.
Ушбу хужжатлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга тагдимнома сифатида киритилган.
ХХХХХХХХХХХ++++++ХХХХХХХХХХХХХХХ+++++++++++ХХХХХХХ
Ўзбекистон Инқилобий кучлари, миллий қадрларининг ушбу махфий хужжатлар хақида берган тахлили:
Ўта махфий хужжатлар Халқаро хуқуқга тамомам зиддир.
БМТ Афғонистон Ислом Амирлиги деган давлат ва унинг Хукуматини тан олмаган!
Афғонистон Толиблари Халқаро тижорат субекти эмас ва тўловларни биронта валюта пул бирлиги орқали тўлай олмайди.
Афғонистон Ислом Амирлиги худудларидаги хар қандай тижорий субект сигорталанмайди ва Xалқаро бозорга киришга рухсат ола олмайди.
Афғонистонга қилинадиган инсонпарварлик ёрдамлари Халқаро Ташкилотлар назоратида ва ҳамкорлигида амалга оширилади.
БМТ нинг Хавфсизлик кенгаши қарори бўлмасдан туриб, Афғонистон Ислом Амирлиги дейилган ноқонуний субект билан сиёсий тенглик асосида музокара юритган давлатлар жазоланади.
Толибон Харакатинг асосий хомийси Покистондир.
Хатто, бу давлат ҳам Амирлик деган давлатни тан олмади. Хитой Хавфсизлик кенгаши аъзоси, у ҳам Амирликни расман тан олинишига эриша олмади.
Ушбу вазиятда Ўзбекистон давлати геополитик кучлар тамонидан молявий, сиёсий жазоланади.
Хайратон Мазори-Шариф-Кабул-Пешавор темир йўлидан ўтадиган биронта тижорий юк сигорталанмаслиги ва халқаро тижорат ташкилотлари қайт қилмаслигини этиборга олиб қурилиши вақтинча тўхтатилсин.
Халқаро хуқуқларни бузиш, заиф давлатларга оғир жазолар олиб келади.
Бу эса мустақиллик харакатларимизни минимум савияга келтириш хавфи бор.
Зудлик билан ушбу хужжатлар бекор қилинсин ва тайёрлаган шахслар жазолансин.
Сафар Урганжи ва миллий қадрлар номидан.
26.01.2022





воскресенье, 16 января 2022 г.

Парвозлардан даромадни, паравозчи Очилбой Раматов

Ўзбекистондаги барча аэрепортлар кланлар қўлида ўйинчоқ.



Парвозлардан даромадни, паравозчи Очилбой Раматов, лирикачи Флора Иноятова, шест секунд Жўха Ортиқчахўжаев ва телефонист Абдулла Арипов олмоқда.

Шавкат Мирзиёевга садоқатли ва исён қилинмаслик кафолати сифатида писта пули деб қаралади.

Ораларидаги келишув назорати НИЗОМИДДИНОВ Зайнилобиддин Шахобиддинович тамонидан амалга оширилмоқда.

Унга чўтал берилиш мажбурятлари ҳам бор.

Россия путинистлари Ғарб дунёси билан чиққан жангда eнгилди.

Энди барча кучи билан Ўзбекистоннинг калит нуқталарига ўз кадрларини жойламоқда.

Россия-Ўзбекистон икки тамонлама шартномасига (2019) кўра Қозоғистондаги холат бизда бошланса, барча аэрепортларни Рассия тамони бошқаради.

Ўзбекистон хаво минтақасиni Россия хаво кучлари назорат қилади. Фуқаролар аэрепортлари ҳам Россия харбийларi тамонидан назоратга олинади.

Шартнома шундай.

Бу шартномага ўз вақтида мендан бошқа эътибор бермади.

Қазоғистон тажрибаси шуни кўрсатдики, тамонлар ичидаги кучлар бунақа шартномаларни рахбарлар орқали бажармаслиги мумкин.

Миллий қадрлар русларга таслим бўлмаслиги мумкин.

Оғзи куйган путинодлар, Ўзбекистонда бу соха рахбарларни алмаштира бошлашди.

Тошкент аэрепортига тиқиштирилган Раьно Жураева Россия Президенти Путиннинг содиқ хизматчиси.

Патрушевнинг айғоқчиси.

Бу аёл, олдин Дерепаскени қўлида ишлаган.

Кейинчалик РосKосмосда ЦНЭИК (центр наземного экспулататции инфраструктура космодромов ) ташкилоти бошлиғи бўлган.

Бу ташкилот тўғридан тўғри Россия Мудофа вазирлиги ВКС (Воздушный космические силы) командасидаgi мухим нуқта.

Россия Президенти Владимир Путинга хисобат берадиган давлат мақомидир.

Барча баллистик ракета ва харбий космодром Плесецк космодроми (Россия Мудофа вазирлиги секрет спутниклар фақат шу жойдан учирилади) бу аёл қўлида эди.

Бойконур космодроми , Россиянинг янги Восточный космодроми, Қозоғистон ва Россиядаги Астрахан ва Оренбург худудидаги Капустин Яр космодромларини ўз ичига олувчи жуда махфий ва жиддий ташкилотнинг собиқ рахбари Тошкентга қандай келди?

Бу аёлни эрдан ажратиб давлат сири сақловчи, ўғирлаб кетилиши осон бўлган жойга нега тайинланди?

Бу ишда Алишер Усмоновнинг илтимоси билан амалга ошган. Чунки Усмоновга юкланган Ўзбекистоннинг тўла назорати амалга ошмаяпди.

Бундан кейин Ўзбекистондан чиқадиган қiмматбохо бойликлар, қанча, қаерга кетмоқда.....

Ўзбекистонга келадиган мухим яширин сиёсий эммиссарлар хақида маълумотлар Путиннинг қўлида бўлади.

Ўзбекистон дипломатик юкларинг кирди-чиқдиси, рус фуқароси ва КГБ офицер бўлган инсонга ишонилмоқда.

АҚШ ва Ғарб давлатлари бу холатга қарши исталган санкцияни эълон қила олади.

Бу хақда бизнинг мутахасислар аллақачон фикрларини билдиришди.


Сафар Урганжи

16.01.2022

вторник, 4 января 2022 г.

Палма ёғи нима учун Ўзбекистонда зарарли ?

Палма ёғи нима учун Ўзбекистонда зарарли ?

Палма ёғи асл ватани жанубий шаркий Осиё давлатлари хисобланади.

Қадимда палма ёғларини Мисир ва бошқа минтақаларда ишлатишган.

Лекин хозирги палма ёғи олиниши ва уни саноат микиёсида ишлаб чиқарилиши кескин фарқ қилади.

Аслида палма ёғи маьлум бир eр шари минтақаларида зарарсиз лекин Ўзбекистонда эмас!

Палма ёғи этиштирилиш минтақаси;

Aсосан 5-10 градус экватор атрофи бўлган худудларда этиштирилади.

Бу минтақалар тропик ва эғингарчилик ўта кўп, намлик юқори ва иссиқ.

Бу xудудларда инсон организми учун оғир парчаланувчи ва секин хазм бўлувчи юқори К-калл энергия манбасига доим эхтиёж сезади.

Қадимдан асосий таоми денгиз махсулотлари мева ва цитрус бўлган.

Бу туб ахолига палма ёғи қўшимча ва асосий энергия манбаи сифатида таомномада бўлган.

Tуб ахоли таомномаси ортиқча холестерин ва юрак касалликлари хамда рак шакилланишини олдини олади.

Аслида палма ёғи дунё ўйича тропик ўлкалар меваси ананас банан цитруслар ва бошка денгиз махсулотларини дуне буйлаб истаса истамаса сотиб олишини ташкил қилиш бўйича йирик маркетинг акциясини бир қисми.

Қайси экватордан юқорида шимол ёки жанубда жойлашган худуд бу махсулотни кўп миқдорда сотиб олса келаси 10-15 йилда қонда холестерин кўпайиши ва бошқа касалликлар кўпайиб кетиши оқибатида мажбурий таомномага банан мандарин апелсин киви авакадо ананас ва бошқалар қўшишга мажбур.

Mахсулотлар шарбатлари ва бошка турли дорилар бу минтака хом-ашеёсидан таёрланган дунё дўйлаб савдосини охирги 3 йилда 450 млрд доллар хажмга олиб чиқди!!!

Аслида яхши ният билан бошланган палма ёғи экспансияси ва уни экстракция қилиш технологияси вақтлар ўтиб атрофида трилионлик саноатни шакиллантириш арафасида турибди.

Ўзбекистон кескин контенентал қуруқ суб тропикал иқлим бўлганлиги учун ахолида таомномада Kкал юқори, бошқа таомлар бор.

Mевалар фарқи ва турмуш тарзи фарқи таомномала балиқ миқдори ва денгиз махсулотлари ўта оз миқдордалиги бу ёғни табий ўзлаштириш имконини имконсиз холатга олиб келади.

Tаркибидаги ёғ кислоталари тўғридан-тўғри қон томирда холестерин ва қорин бел қисимда целюлит хосил бўлиши ва гормонал ўзгариш билан вазн ортиши аёллар локтациясига тасир эркакларда иқтидорсизлик янги эркаклик майли сусайиши импотенция пасайиши баъзи холларда умуман бўмаслик холати келиб чиқиш рискини 95% га оширади бу жамиятда оила парокандалиги ошишига олиб келади.

АҚШ ва дунё соғликни сақлаш идоралари текшириш натижасида нормал давлатлар фуқаролари текширилган бу инсонлар соғлом таомномаси ва нормал ўрта синиф яшаш тарзи тахлил қилинган лекин охирги 45-50 йилдаги АҚШда ва Европада кескин кузатилган вазн ортиши муаммоси асосан фаст фуд билан боғланади.

Lекин бирор бир тадқкиқотчи фаст фуд тармоқ ресторанларида КФЧ / МчДоналд котлет, товук, картошка қовуриш жараёнида фақат палма ёғи ишлатилиши ва уни иссиқ тасирида оксидланиб олифланиш жараёени ва бошқалар хеч қачон очиқланмайди ва инсонлар йиллар бўйи семириш азобидан азият чекиб юради.

Бу соғлиқка ўғридан-тўғри таъсир қилувчи ёғ. Xеч бир бошқа махсулот бу даражада жиддий таъсирга эга эмас!

Палма ёғи сотувчилар тижорат манфатини ўйлаб аслида минглаб инсонларди умурбод суринкали касалликка мубтало қилишяпти.

Палма ёғи холол-хором бу диний масала лекин реал экспрементал тиббиёт дунё олимлари палма ёғини хеч бир шаклини тропик ўлкалардан бошқа бир худудда ёйишини тавсия этишмайди.

Хар бир иқлим ва худуд ўз махаллий таоми ва мева зираворлари бор

У минг йиллар давомида шу худуд ахолиси турмуши ва хаётида синовдан ўткан таомнома буни хеч бир янгилик ёки дунё бренди ўрнини босолмайди чунки шу таомнома асосида минг йиллар давомида яшашган ва туғилиб ўпайишган.

Янги уруф ва озуқа турлари фақат ноъмалум тузалиши қийин ёки имконсиз касалликлар сонини кўпайтирса кўпайтирадики камайтирмайди!!!


Урганжи ва гурухи номидан

04.01.2022

воскресенье, 2 января 2022 г.

Mахсулотни олишдан олдин, ичидаги махсулотларни ўрганинг

Ўзбекистон халқини узоқ йиллар захарлаб келган "Маселко" озиқ-овқат фабрикасини жиноят устида ушлаб олган эдик. 

Натижада генирал Ботир Парпиев бу фабрикадан вос кечди. Унинг ўрнига бошқа бир генирал Мирзиёевнинг қудаси Ботир Турсунов оиласи "Маселко"га эгасига айланди.

Аммо биз халқимизга палма ёғи захарлари нима эканлигини этарлича тушунтирганимизга ишонишмаган. Халқимиз "Маселко"нинг  палма ёғли махсулотларини олмай қўйган кўринади. 

Динсотар Мухтор Али палма ёғини мақташи орқасида хўжайини генирал Ботир Турсунов турибди.

Ўзбекистонда асосан сут саноати ёғи  ишлатмоқда. 

Масалан; 

20% нонушта қаймоғи (сметана) таёрлаш жараёнини олайлик.

 Турли хил соғин сигирлардан йиғилган сут нашатир спирти билан қайта ишланади.

Сут қайнатилганда таркибидаги ижобий бакетря (позитив бактерял) бузилади. Фойдали бактерялар бир-бировини ўлдиради. Инсон ичакларидаги фойдали бактеряларниҳам ўлдириши натижасида қаймоқ эб "зир-зир" (дизентрея) холатлари кўпаяди. Ривожланган давлатларда фермерлар,  хар-хил сутларни бир хилга айлантирадиган юксак босим берадиган сицтерналар билан таминланади. 

 Бизнинг фермерлар сутни сотишдан олдин сепарация қилиб 4-5% лик қаймоғини 0,2-,03% гача тушириб сотишмоқда.

 Маселкога ўхшаган фабрикалар 20% ёғлиликдаги сутга гомогенезвтор апаратида палма ёғи қўшишади. Кейин эса  Хитойдан олинадиган ачитқи билан сметана қилишади. 

Хом сут қаймоғи;

  пакетланган қаймоқлар 3-4% лик стерилланган сутларга палма ёғи қўшиш орқали қилинади

Ўзбекистондаги музқаймоқлар учун ҳам палма ёғи ишлатилиш холатлари учрамоқда.

Хар қандай махсулотни олишдан олдин, ичидаги махсулотларни ўрганинг.

Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиси Халқаро стандартлар мажбурятига кўра ишлатилган махсулотларни очиқ-ойдин ёзишга мажбур қилинмоқда. Фаол бўлинг.

Зеро,  Халқаро соғлиқни сақлаш Ташкилоти палма ёғини тақиқлаган.


Урганжи ва гурухи номидан.   02.01.22

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...