вторник, 31 августа 2021 г.

Ўзига раво кўрмаётган тузум

АҚШ ўзи тузиб, ўзи қуролантирган, ўзи молялаштирган, музокара қилиб астойдил вадасини олган, Толибонга гапини ўтказа олмади.
"Қойил" !
Мирзиёевга ваъда бериб бажарган Толибонни, Байден бейга ҳам кўрсативоринглар.
Паштунларнинг этагида Намоз қилаётган "мухолиф"дан сўрангларчи, қачон Норвегяни ташлаб Афғонистонга кўчарканлар?
Ўзига раво кўрмаётган тузумни химоя қиладиган инсонларни, Аллох бир сабаб билан Қабулга жўнатган эди.
1997 йилда Толибондан тавба қилиб, зўрға Туркияга қайтиб келишганди.
Қошиғда овқатлангани учун, бармоқлари кесилишига фатво эганларни қайтадан Толибонга жўнатиш керак.
Мўминлар-мўминларни ўлдириб ўзларига ғозийлик, шахидлик мартабаси бериб миллионларча бегунох инсон ўлими ичида қолишликни ғалаба деб байрам қилишмоқда.
Босқинчилар сизнинг диктаторнинг ахмоқона сиёсати натижасида бостириб келишмоқда.
Бойларимиз пулларини шу босқинчилар банкларида сақламоқда.
Техника технолога ярата оладиган ақилли инсонларни иймонини, тақвосини махкама қилавериб душманлар тамонга кўчиб кетишига сабабчи бўлмоқдасиз.
Муллакратя мўминларга, ҳам ахлоқdan -ҳамда космосга қандай училиши хақида фатво бермоқда.
Толибон кейинги бир неча ойда интернет матбуотидан жуда-жуда унумли фойдаланди.
Афғон мўминларига эса, интернетни, ТВ ёйинларини ва мусикани харом демоқда.
Толибонни химоя қилаётган бадбахт эса, ўзи хар доим, кофир, гей.... дейдиган Норвегялик солиқ тўловчиларнинг берадиган пулидан нафақа олиб яшайди.
Толибондан қочаётганларни хоинликда айблашмоқда.
Скандинав мамлакатларида яшаётган ўз-толибончиларни Қабулга жўнатиш керак.
Хоинликнинг, дини, миллати, мазхаби йўқ.
Адолатнинг ҳам тузими, шариати, дини йўқ.
Хақ ва адолат ё бордир, ёки йўқлигига этироз қила олиш имкони бор жойда яшанг!


Сафар Урганжи
31.08.2021

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...