понедельник, 30 августа 2021 г.

Инқилоб ташкилий ишлари бошланиши кутилмоқда

Инқилоб ташкилий ишлари бошланиши кутилмоқда


Ўзбекистон Хокимиятининг геополитик вазиятда нотўғri қадам ташлагани ва мустақил эмаслиги фош бўлди.
Ички сиёсатда сиёсий рақибларига шафқатсизларча хужум қилинишини тўхтатмаётгани келажак хавотирларини кучайтирди.
Иқтисодий талон, коррупцион схемалар халқаро майдонда ташвиш уйғотмоқда.
Хокимиятни демократик сайловлар йўли билан алмаштириш имкони қолмади.
Жамият бу вазиятдан чиқиб кетиш учун Исломий жабҳа тамонга ўтиб кетиши мумкин.
Толибонга қўшnи бўлдик.
Эзилган халқ хатто ўзбек толибонидан, ИШИДчи ўзбеклардан умид қилиши кузатилмоқда.
Диний эркинликларни бостирилиши, хукумат мулларини майдонга сурилиши вазиятни юмшатмайди.
Адолат кутган инсонлар, тинч сиёсий харакатларни дастаклаши учун биздан натижа кутмоқда.
22чи август куни қилинган жонли ёйинда Инқилобнинг ташкилий ишларини бошлаш учун моддий ёрдам олишимиз кераклиги айтилган эдиm.
Якшанба кунги видеодан кейин АҚШда мажбурий истиқомат қилиб келаётган бир нечта Ўзбекистонлик тижорат одамлари алоқага чиқишди.
Ўзбекистонда мулклари талон-тарож қилинган бу кишилар на Ўзбекистон судловидан ва нада Халқаро арбитраждан қониққарли жавоб олишмаганликларини айтишмоқда.
Улар АҚШ савдо вазирлиги , АҚШ адлия вазирлиги, АҚШ молия вазирлиги лоббистлари ва халқаро хуқуқ нормаларини ишлатиш орқали Призидент Шавкат Мирзиёев ва унинг қариндошлари, Хокимиятидаги барчанинг пулларини музлатиш имкониni маслахат қилишди.
Ангилядаги халқаро схемалар эхспертининг ҳужжатларини бошланғич учун асос сифатида қабул қилинишига келишиб олдик.
Кейинги этапда эса 90та Ўзбекистонлик оиланинг мендаги ҳужжатлари Хукуматни тўлалигича маҳкамага бериш учун адвоkатлар ва эхпертлар ёллашга келишиб олдик.
Шавкат Мирзиёевнинг оиласи ҳамда уни дастаклаётган кишиларни Eвропага, АҚШга визаларини, диппаспортларининг хуқуқийлигини бекор қилинишини талаб қилиб ҳужжатларни тағдим қилиш бошланади.
Халқаро Aрбитражлар орқали иқтисодий ва жиноий ишларни ажратиб берилиши,
Ўзбекистон ўз зиммасига олган "Konvensiyalar va Protokol" хужжатлар йиғишни мутахасисларга топширилмоқда.
Бу масалларни молялаштирадиган ишбилармонларимизнинг кўрган зарар ва манавий тазминотларни ундиришда чет элларда турган бойликлардан вақтинча ундириш йўллари муҳокама қилинди.
Бу масалада бўйича далиллар ҳамда гувохлик кўрсатмаларимни адвокатларга тағдим қилмоқдаман.
Ўзбекистонлик мулклари талон қиулинган шахслар билан ҳамкорлик қилаётган АҚШ лоббист ташкилотининг мутаҳасиси таклиф киритибди.
50% уларга 50%
Инқилобдан кейинги янги Хукуматга халкаро СДР резерв сифатида тушириб бериш шартини қабул қилсак, Махкама очилиши билан, «шартли музлатиш» проседурасини ишга солиб беришларини айтишмоқда.
Молидан ажраган ўзбеклар бунга рози, лекин мен бу ишлар 10% ошмаслиги керак дедим.
Бу масалада лобби ширкатлари билан музокарамиз давом қилади.

Сафар Бекжон Урганжи

29.08.2021
Женева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...