среда, 24 февраля 2021 г.

Андижонни ким таламоқда (2)

 



Андижонни ким таламоқда (2)


Генерал Ботир Парпевнинг ўғли Дилшод Парпиев ким?

Дилшод Парпиевнинг энг яқин шериги Искандар Кодировдир.

Иккитаси ҳам миллардер оллийгарх.

Шу кунларда генерал Рустам Иноятовнинг куёви Бобир Парпиевга (укаси) қарши молиявий уруш эълон қилишган.


Куёвтўра, Бобур Парпиевнинг энг яқин дўсти ва шериги Бахтиёр Ғуломович Мелибоевдир.

Бу иккаласи ҳам оллийгарх.

Иккита тамоннинг жангига сабаб, бойликни бўлиша олмасликдир.

"МаселКо" ташкил этилганидан токи шу кунгача, уни Бахтиёр Ғуломович Мелибоев бошқарган. Иноятовнинг якка куёви Бобур Парпиевнинг энг якин дўсти, Рустам Иноятовнинг тавсиясига биноан "МаселКо"нинг асосий даромадларига, Тошкентда ва Ангрендаги эркин иқтисодий зоналарида 6 та, янги бизнес лойихаларини ишга туширишган.

Бу ишларнинг барчаси "МаселКо"нинг асосий эгалари Дилшод Парпиев ва унинг шериги Искандар Қодировлардан сирли, оилага оид бўлмаган бошқа банклар орқали амалга оширилган.

Ака-ука Дилшод Парпиев ва Бобир Парпиев ўртасидаги бу жанжал "МаселКо" биносида ҳаммага очиқ шаклда бошланиб кетган.

Тамонларнинг яқин ўн йилда ўзбек халқини захарлаб топган бойликларини назорат қилувчи шахслар хақида:

-Искандар Қодиров ,Дилшод Парпиевнинг энг ишончли биринчи аскари.

Андижон шахар маркази БуваСаиддин кўчаси, Ариқ бўйи мавзесида 1968 йилда туғилган.

Дилшод Парпиев билан бирга Малайзиядан Ўзбекистонга миллионлаб тонна тех-пальма ёғи ва юз минглаб контрафак автомагнитолаларни олиб киришган ва сотишмоқда.

Искандар Қодировнинг Куала Лампур ва Лас-Вегасда хусусий уйлари бор.

Искандар Қодиров ва Дилшод Парпиевлар "МаслоКо" қўшма корхонасининг асосий йирик таьсисчиларидирлар.

Андижон шахар Абдудазиз Йўлдошев кўчасидаги ИДАС автомагнитолалар заводининг ҳам эгалари(Искандар Кадиров ва Дилшо Парпиев АвтоСаноат) хисобланишади.

Искандар Қодиров, Парпиевлар кланининг чет эллардаги маблағлари ва бўлинмас мулкларини ташкилотчисидир.

Ботир Парпиевнинг кенжа ўғли ва Рустам Иноятовнинг якка куёви Бобур Парпиевнинг аскари эса Бахтиёр Ғуломович Мелибоевдир.

" МаселКо" ташкил этилганидан шу кунга қадар уни бошқарган Бахтиёр Ғуломович Мелибоев.

Бахтиёр Ғуломович Мелибоев 48 ёшида Андижон шахрида туғулган.

"МаселКо" аслида факатгина Дилшод Парпиев ва унинг шериги Искандарнинг Қодировнинг лойихаси эди.

Бахтиёр Мелибоев, Рустам Иноятовнинг сирли агенти сифатида тайинланган. Парпиевларнинг бир нечта завод ва фабрикаларининг бутун даромадларини энг кенжа ўғил номига ўтказиб келган.

Рустам Иноятовнинг ич куёвлигигача кетиб қолган Бобир Парпиевнинг ўз акаларини ўмариши бу қабих инсонларнинг асл башарасини кўрсатмоқда.

" МаселКо"нинг пуллари Бобур Парпиевга тегишли "Ориентфинанс Банк"да хисоб рақами орқали ўмарилган.

Укасининг муттахам "ўғри"лигини, аниқлаган акаси Дилшод Парпиев "МаселКонинг" хисоб рақамларини акаси Дилмурод Парпиевнинг "Транст Банк"ига ўтказмоқда. Дилшод Парпиев, ўз аскари Бахтиёр Мелибоевнинг яқинлари номида сақлаётган Андижондаги завод ва фабрикаларини ҳам куёвтўра Бобирнинг номига ўтиб кетган

. Бахтиер Мелибоев , укаси Нодир Мелибоев ва отаси Ғулом Мелибоевлар номида завод фабрикалар номалум асосларда касод бўлган.

Қувасой шифер заводига Бахтиёр Мелибоевнинг Андижонлик қудаси Олим Набикулов рахбарлик қилади.

Генерал Ботир Парпиев ўзига ва ўғилларига қарши бўлган хар қандай инсонни, ташкилотни очиқчасига йўқ қилиб келмоқда.

Ўз қудасининг агент сифатида ўғилларининг орасига сиздирган иккита аскарини нима қилади?

Олдинги кучи борми?

Бу икки аскар миллиардер ва Салим Абдуллаев билан ҳам хамкорликдалар.

Генерал Ботир Парпиев 2000 йилнинг баҳорида Хўжаобод пахта тозалаш заводининг директори, Чинободлик, божаси Орифжон хожини қаматган.

Андижон турмасида лахмачларга топшириб бир ҳафта ичида ўлигини чиқартирган.

Божаси бошқарган заводдаги, бошқа бир ҳалол инсон 1958 йилда туғилган БуваСаиддин кўчасида яшаган Умаров Юсуфбекни захарлаб ўлдирилишини ташкил қилган.

2008 йилда Андижон Мебель Комбинати бош директорининг бошига тўппонча тираб ишдан бўшатишган. Кейин бу комбинатга ҳам ўзлари эгалик қилишган.

" ЎзДонгЯнгКо" қўшма корхонасининг бош директори Хоринов Абдувахоб Абдусаломовични ишдан бўшашга мажбурлашган.

2007 йилда Андижон "Дон Махсулотлари комбинат"ининг рахбари 1952 йилда туғилган Мирзаулуғбек Тоштемирович Алимовни 5 йилга қаматтиришган ва комбинатга Ботир Парпиевлар эгалик қилишган.

2010 йилда Андижон Агроқурилиш МЧЖ хал қилишган. Рахбари Қодиров Махамасобир Абдуллаевич 1954 йилда туғилган. У кишини ҳам 6 йилга қаматтириб, барча мол-мулкларини олишган.

Рўзибаев Мансурнинг ўлими ўта фожеали бўлган. 1962 йилда Сурҳандарёда туғилган Рўзибаев Андижон вилояти Адлия Бошқармаси бошлиғинг ўринбосари бўлиб ишлаган. Парпиевларнинг ноқониний ҳужжатларига имзо чекмагани учун захарланган. даволанишга моддий имкони ҳам бўлмаган бу одам азоблар ичида фожеали ўлган.

2014 йил апрелида Андижон шахар, Ўзгариш кучаси 28 уйда яшовчи 1966 йилда туғилган Мамажонов Улуғбек, Парпиевларга қарши кўрсатмалар берган. Кўп ўтмай оламдан ўтган.

2011 йил сентябрида Ботир Парпиев Кланини фош қилган Андижонлик тадбиркор Махмуд Баратходжаевни ўлдирмоқчи бўлишганида қочиб кета олган.

2014 йил апрелида Андижон шахар, Ўзгариш кучаси 28 уйда яшовчи 1966 йилда туғилган Мамажонов Улуғбек, Парпиевларга қарши кўрсатмалар берган. Кўп ўтмай оламдан ўтган.

2007 йилдаёқ Кланга қарши кўргатма берган Андижон Дон Махсулотлари комбинатининг рахбари 1952 йилда туғилган Мирзаулугбек Тоштемирович Алимовни 5 йилга каматтиришган.


2013 йилда бу кланга қарши адвакатлик даволарини олиб борган Жалолиддинов Абдулҳафиз адвокатлик қила олмадиган қилинган.



2010 йилда бу кланга қарши адвакатлик даволарини олиб борган Жалолиддинов Абдиҳафизни ароқга бўктириб ўлдиришган.

2016 йили Андижон шахар Холис Бозоридаги "МАГНИТ" номли музқаймоқ ва қандолатчилик фирмасининг эгаси Исроилов Рафикжоннинг буйнига 3,5 миллиард сўмлик чўтал беришини талаб қилишган. Бермагани учун ширкати қасод қилинган. Сув-текинга ўзларига қарашли "РАФАЭДЛО" фирмасининг бир қисмига айлантиришган.

2009 йили Андижон Биёкиме Заводи директори, 1964 йилда туғилган Исаков Рустам Тургунбоевичнинг буйнига 5 миллион $ юклашган. Бермагани учун 5 йилга қаматтиришди.


2014 йили Максумов Акмалга қарашли "СИЛИКОН автосервис"ини касод қилишга мажбурлашган.

2015 йили тадбиркор Мухаммадийни воххобийликни ва наркотик модда қўллаганликда айблаб уни 12 йилга қамалишини ташкил қилишган. Бу одамнинг ҳусусий мулки бўлган Андижон шахар Далварзин мавзесидаги 2 та тўйхонасини ва чойхонасини Парпиевлар мулкига айлантиришган. ..... .....

2009 йил бахорида Моддий Техника Таьминоти корхонасининг Камаз-5320 17АН727 ва 17АН728 а юк автомашиналарининг хайдовчилари Содиков Хаким Ахмедович ва укаси Содиков Толибхон Ахмедовичларни уриб майиб қилишган. Бу икки инсон наркотрафик, қуроллар, тех-пальма ёғи контрабандаси бўйича маьлумотларни рақибларга очиқлаганлиги ва хужжатларнинг нусхаларини топширганликлари учун мафиячи Хулкар Исаковнинг "разборка" чойхонасида хали ҳам "одам" бўлолмай юришибди.

Андижон вилояти прокуратурасининг катта терговчиси Кахрамон Нодировни, Парпиевларнинг норко трафигини фош қилиб жиноят иши очгани учун ишини хал қиливоришган.

1993 йилда Анлижон Ип Газлама Комбинатидаги 10минг тонна пахта толасини ўмарган Ботир Парпиевлар кланидир. Бу масалада яширин тергов иши олиб борилган. Инкор қилиб бўлмас далиллар топган ДХХ ва милиция генерал-май ори Султонбек Бурхонов илк ўлдирилган юқори рутбали зобитдир.

Ботир Парпиевнинг мафияси Султонбек Бурхоновни Андижон-Тошкент йўлининг Ашт дашти минтақасида ушлаб олишган. Ўзини ўлдириб ўта мухим ҳужжатларни олиб кетишади.

2002 йилда 10минг тонналик тола йўқолиши масаласини ошкор қилган иккинчи одам Тошкент текстиль комбинатининг бош директори Хасанбой Ахмедовдир. Унга ўлдиришлари мумкинлиги айтилгандан кейин ишдан кетган. Уйидан чиқмай яшашга мажбур қилишган. Андижон вилоятнинг бир неча туманида прокурорлик қилган Бахром Бахтиёрович Алимджанов ҳам Ботир Парпиевларга қарши жиноят иши очган кишилардан бири эди. Уни ҳам синдиришган. Хатто бу сохага асло яқинлашмайман деб деб тавба қилдиришган. Хозирги кунда автокорхонада хизматчилик қилмоқда.


Генераллар Рустам Иноятов ва Ботир Парпиевлар клани шу кунларда ички "разборкада" .

Лекин қўғирчоқлари Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга қиладиган "оламшумул" сафарига тайёргарлик ҳам қилишмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг севимли ижоди бўлган кластерчиликларини кўрсатишмоқчи. Иноятов-Парпиев тандемига оид САМОкластери охакланиб, асфалтланмоқда. Само пахтани чуқур қайта ишлайдиган ип йигирув, тикув...... корхоналари вилоятдаги Булоқбоши, Шахрихон, Бўз ва Бўстон туманларидаги фермерилардан сув текинга сотиб олинган пахтани қайта ишламоқда. Фермер хўжаликларининг йилдан йилга қарзга ботиб бораётгани ҳаммага маълум. Кластерлар эса, Кланнинг 70% соф даромад қиладиган қулдорлик тизимига айланмоқда.


Клан бачалари туркумига (1) кирган, "Андижонни ким таламоқда " тадқиқот-мақола ва видеодастурига яна қайтамиз.

Ўзбекистонни қонга ботирган, талаган, захарлаган 5 та генерал ва уларнинг 90 оиласини фош қилишга давом этамиз. Ушбу туркум фош қилиш мақолларини тайёрлашда хизмат қилаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Вақти келиб улар хаётига бўлаётган тахдит йўқолади. Бу исмсиз қахрамонларнинг исмлари махкамаларда, матбуотда жаранглайди.

Генараллар Рустам Иноятов ва Ботир Парпиевлар кланини фош қилиш жараёнида ўлдирилган терговчилар, прокурорлар, ДХХ зобитларининг рухлари шод бўлсин. Оилаларига сабр тилайман.

Кланнинг сохта айбномлари билан қамоқларда ўтирганлар, қочқинликда қолаётганларга тез кунларда озодлик тилайман.


Сафар Бекжон Урганжи.


23.02.2021. Швейцаря


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...