суббота, 5 мая 2018 г.

300 йил Туркистон хазинасида сакланган Куръон



    1993 йилда Тоштурманинг 7 авулида, Муҳаммад Содиқнинг иккита ёрдамчиси ўтирган эдилар. Улар менга Усмон Қуръонининг учта саҳифасини сотишгани ва халқимизга текин берилиши керак бўлган чет элдан келган Қуръон китобларини ҳам халққа сотишганини гапириб берганди. 
"-Бу гапларни терговчиларга ҳам айтдиларингми"- десам,
-Ҳа биз мўмин одаммиз, тўғрисини айтдик" - дейишганди. 
Мен у пайтда(1991) Муфтиятнинг текинга таркатиши учун Саудия Подшоҳи юборган бу Қуръонларни олиб келган жаноб Туркистоний билан таниш эдим. У киши ҳам, бу Қуръонларнинг сотилаётганини эшитиб, кўриб жуда хафа бўлган эди. 
Мен ўз кўзим билан кўрган ва билган нарсаларни ёзаяпман. Мен учун кишининг олимлиги ва буюклиги адолат олдида ҳеч гап эмас.
Муфтийнинг динимизга хилоф ишлар қилган Гулнора Каримовага 300 йилдан бери давлат хазинасида сақланган Қуръонни совғага берганлигини исботлаганман. Ҳужжатлар расмларда кўриниб турибди. Дунё бўйича атиги 3 нусхада бўлган бу ноёб Қуръоннинг аҳамияти ёзилиш услубининг такрорланмаслигидир. Гулнора Каримованинг хусусий саройидан ҳужжатлари билан мен топдим. Муфтий ва бошка олимларнинг бу ноёб Қуръон ҳақида ёзган ҳужжатини дунё матбуотида эълон қилдим.
Муфтийнинг расмий маросим ўтказиб бу ноёб Қуръонни Гулнорага хусусий шаклда эгалик қилиш учун совга қилганлиги Ўзбекистон ТВ ларида жонли эфирда ёритилган. Бухоро Амирлигида Бош вазир бўлган бизнинг амакимизнинг Туркияда яшайдиган ўғли бу ноёб Қуръон хазинада сақланганлигини тасдиқлади.
Биз Швецариянинг Женева шаҳридаги Гулнора Каримованинг саройини ишғол қилганимизда Ўзбекистон Муфтийлиги бу Қуръонга эга чиқишмади. 
5 кун давомида биз саройдан жонли эфир қилдик.
Ушбу Қуръонни қутқариш керак, дедик. 
Аммо 6 кундан кейин Боснияда қотилликлар қилган сербиялик собиқ генералнинг ташкил қилган қоровуллик ширкати (Протектас) саройни эгаллади. Ушбу ноёб Қуръонни кимга бергани ва нима қилгани номаълум.
Агар мен ҳам марҳум Муҳаммад Содиққа ўхшаб Қуръон сотар бўлганимда бу ноёб Қуронни саройдан олиб чиқиб сотиб юборардим. (300 минг $ - 500 минг $ гача баҳоланган.) Аммо мен Қиёматдан қўрқаман. 
Тангрининг олдида ҳисоб беришим керак.
Иншаллоҳ қиёмат сўровида барча сирлар ўртага чиқажак.
Унгача Аллоҳга амонат бўлинглар.

Lotin yozuvida;

1993 yilda Toshturmaning 7 avulida, Muhammad Sodiqning ikkita yordamchisi oʻtirgan edilar. Ular menga Usmon Qurʼonining uchta sahifasini sotishgani va xalqimizga tekin berilishi kerak boʻlgan chet eldan kelgan Qurʼon kitoblarini ham xalqqa sotishganini gapirib bergandi. 
"-Bu gaplarni tergovchilarga ham aytdilaringmi"- desam,
-Ha biz moʻmin odammiz, toʻgʻrisini aytdik" - deyishgandi. 
Men u paytda(1991) Muftiyatning tekinga tarkatishi uchun Saudiya Podshohi yuborgan bu Qurʼonlarni olib kelgan janob Turkistoniy bilan tanish edim. U kishi ham, bu Qurʼonlarning sotilayotganini eshitib, koʻrib juda xafa boʻlgan edi. 
Men oʻz koʻzim bilan koʻrgan va bilgan narsalarni yozayapman. Men uchun kishining olimligi va buyukligi adolat oldida hech gap emas.
Muftiyning dinimizga xilof ishlar qilgan Gulnora Karimovaga 300 yildan beri davlat xazinasida saqlangan Qurʼonni sovgʻaga berganligini isbotlaganman. Hujjatlar rasmlarda koʻrinib turibdi. Dunyo boʻyicha atigi 3 nusxada boʻlgan bu noyob Qurʼonning ahamiyati yozilish uslubining takrorlanmasligidir. Gulnora Karimovaning xususiy saroyidan hujjatlari bilan men topdim. Muftiy va boshka olimlarning bu noyob Qurʼon haqida yozgan hujjatini dunyo matbuotida eʼlon qildim.
Muftiyning rasmiy marosim oʻtkazib bu noyob Qurʼonni Gulnoraga xususiy shaklda egalik qilish uchun sovga qilganligi Oʻzbekiston TV larida jonli efirda yoritilgan. Buxoro Amirligida Bosh vazir boʻlgan bizning amakimizning Turkiyada yashaydigan oʻgʻli bu noyob Qurʼon xazinada saqlanganligini tasdiqladi.
Biz Shvetsariyaning Jeneva shahridagi Gulnora Karimovaning saroyini ishgʻol qilganimizda Oʻzbekiston Muftiyligi bu Qurʼonga ega chiqishmadi. 
5 kun davomida biz saroydan jonli efir qildik.
Ushbu Qurʼonni qutqarish kerak, dedik. 
Ammo 6 kundan keyin Bosniyada qotilliklar qilgan serbiyalik sobiq generalning tashkil qilgan qorovullik shirkati (Protektas) saroyni egalladi. Ushbu noyob Qurʼonni kimga bergani va nima qilgani nomaʼlum.
Agar men ham marhum Muhammad Sodiqqa oʻxshab Qurʼon sotar boʻlganimda bu noyob Quronni saroydan olib chiqib sotib yuborardim. (300 ming $ - 500 ming $ gacha baholangan.) Ammo men Qiyomatdan qoʻrqaman. 
Tangrining oldida hisob berishim kerak.
Inshalloh qiyomat soʻrovida barcha sirlar oʻrtaga chiqajak.
Ungacha Allohga amonat boʻlinglar.



Sefer Bekcan
04.01.2018. 
Geneve

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...