понедельник, 1 января 2018 г.

Муҳолифлик касб ҳунар эмас.







   Янги йилнинг илк кунларида ҳар бир ташкилот ўз келажак планларини жамоатчиликга тақдим қилади.
Бу йил ҳам Ўзбекистон давлатчилики ва Россиядан келаётган Путинзм таҳликасини фош қилишга давом этамиз. Ўзбекистон юқори кадрлари орасидаги “руспарастлик оқим”ини, фош қилишни устивор вазифамиз деб биламиз.
Мавжуд диктатура тузимининг Ўзбекистондаги иқтисодий талон-тарожи, оқибатида оммамий моддиятпарастлик, маддоҳшунослик  оқибатларини тадқиқот қилишга давом этамиз.

ИККИ ФУКОРОЛИК МАСАЛАСИ. (ватандошлик)

Бу масалани халкаро ҳуқуқшуносликда қандай тадбик қилинганлиги ўрганилади.
Бу ҳакдаги Ўзбекистондаги қонунлари кимларга қаратилганлиги фош килинади. Uzdemfundsuisse ўз ўрнида бу масалага кандай ёндашиши кераклиги ҳақидаги шу пайтгача тарафдорларидан келган таклифларни ёритади.
Ўз вактида Гулнора Каримова олдида ишлаган ва кейинчалик бизга қўшилган инсонларнинг маьлумотлари қуйидагича:
2012 йилгача бўлган ҳисобларга кўра Ўзбекистонни 90 та оила бошқармокда. (таламокда)
Бу билан Ўзбекистондаги бутун иқтисодий-сиёсий элитанинг мутаносиблиги сақланмокда. 90 та оиладан бировлари ишдан кетган, ёки бировларининг ҳазиналари тортиб олинди.
Шунга қарамай барибир мутаносиблик сақланиб қолмокда.
Бу масаланинг тагида ётган омиллардан бириси: иккита ватандошлик эканлиги аникланди.
  Ўзбекистон раҳбарятининг барча пағоналаридаги кишиларнинг оилалари бошқа давлатлар химоясига кирганлар. Режим йиқилганидан кейин Узбекистондан ўмарилган 200 миллардлик $ ўша давлатлардаги банклар уз сармоясига айлатиришни кўзда тутмокда.
  Ўзбекистон қонунларидаги барчага фақат битта "фукоролик" нинг, берилиши 90та оила учун керак. Режим қулаган куниёк тепада ўтирган бу инсонларнинг фарзандлари ва яқинлари аллакачон Узбекистон фукоролигидан чикиб кетганлиги аникланади.
Улар ўмарган бойликларни ҳуқуқий йўллар билан қайтариш кийинлашади.
Халкаро тажрибаларда давлатни бошқарадиган барча раҳбарлар, ҳарбийлар, маҳсус ҳизмат вакиллари ва сиёсий фаолият кўрсатмокчи бўлган барча кишилар иккита ватандошлик олишга ҳаклари йўқ. Бу холатга ҳатто бир миллат иккита давлат системасида ҳам чекловлар қўйилган. Германя ва Австрия маҳсус ҳизматлари ва ҳарбийлари битта давлат ватандошлигини талаб қилмокда.
Ўзбекистонда ҳам шунга ўҳшаган қонунлар чиқариш тарафдоримиз.
Иккита ватандошлик оддий халк учун катта муоммога айлантирилган.
Лекин оддий ватандошлар иккита -учта ватандошлик олишларига йул қўйилиши мумкин. Бу давлатлар билан тузиладиган шартномаларга таяниши керак.
Uzdemfundsuisse эхспертлари Ўзбекистондаги 90 та оила ҳақида ва уларнинг “ватандош”ликлари. ҳакида халкаро маҳкамаларга ҳужжатлар топширишни мўлжалламоқда. Қонунлар ўтган вакт ҳуқуқи билан ишлайди. (Закон обратные силе не имеет)
  Режим қулагандан кейин бошланадиган халкаро маҳкамалар бугун биз қиладиган ҳужжатларни инобатга олиши керак.
Бугун Ғарбга жойлашган сиёсий муҳолифман деб юрган кишиларнинг 99% конфортли яшаш ва эркин саёҳат қилиш учун иккинчи ватандошликларини ҳам олишди.
Режим йиқилса Ўзбекистонга қайтиб давлат ишларига сайланаман ёки сиёсий фаолият кўрсатаман деб ўйлашаяпдилар.
Агар шундай қилинса бугунги диктатордан нима фарқи қолади.
Янги чиқариладиган қонун, чиққан кунидан кучга киради.
Оддий фуқоро “ватандош” бўлиш учун бориши мумкиндир.
Лекин Норвегия, Шведция, АКШ, Франция...... хукуматларини бошқараётган, ўша ерда ишлаяпган Ўзбекистон ватандошини тасаввур кила оласизми?
Мумкин эмас, бу давлатлар бунга йўл куймайди.
Ҳудди ўша нарса Узбекистонда ҳам амалга оширилиши тарафдоримиз.
Давлатлар уз ички сирларини демократиядан устун қўйишади.

ЎЗБЕКИСТОН МХХ си ҒАРБГА ЖОЙЛАШТИРГАН "ПРОЕКТЛАР"ИНИ ФОШ ҚИЛАМИЗ.

“Келишувли муштлашув” методида фаъолият кўрсатиш таълимоти билан жўнатилганлар Ўзбекистон давлатчикгини шарманда қилишмокда.
Халкаро Маҳкамага Ўзбекистонда оммамий қатлиомлар қилган раҳбар, шаҳсият сифатида рўйҳатда турган Зокир Алматовни “каҳрамон” сифатида талқин қилаётган лидерлар лойиҳасига чек қўйилиши керак.
Алматов Халкаро Амнистия Ташкилотининг Германиядаги адвокатлари тарафидан Халкаро Маҳкамага берилган.
Бу иш ичида Uzdemfundsuisse ҳам бор.
Гулнора Каримованини инсон ҳуқуқчиси, диктатурага қарши курашчи килиб кўрсатиш жараёнини Галима Бухарбаева, Мўтабар Тожибаева, Надежда Атаевалар бошлатишган эди. Чунки ўмарилган бойликларни ҳимоя қилиш методи ва ким бу нарсани фош қилса режим айғоқчиси қилиб кўрсатилиши керак эди.
Баъзи кишилар бугун худди шу метод билан ҳимояланмокдалар.
Аммо бу метод Гулнора Каримовага насиб килмади.

  Uzdemfundsuisse-ни ёки унинг раиси Сафар Бекжонни маҳкамага берамиз дейдиганларга катта йўл очиқ...
Мархамат....
2009 йилда Гулнора Каримова "Сафар Бекжон тарафидан ҳаётимга таҳлика бор.
Қуролланган кишилар билан саёхат қилишим керак" деб шикоят килганди.
Хатто Швейцария призидентининг ҳам қуролли соқчилар билан юришига рухсат йўк. Каримова хоним шармадаларча рад жавоби олганди ўшанда.
Швейцаряидаги Гулнора Каримовага оид бойликларни ўзлаштирмоқчи булганлар хам Сафар Бекжонни судга беришган.
Аммо бу талаблар маҳкамагача етиб бормасдан рад қилинганди.
Пастдаги мулоҳазалар ҳам маҳкамага лойиқ деб топмокчи бўлганларга катта дарвоза.....

  Ўз вактида Uzdemfundsuisse ҳам инсон ҳуқуқлари борасида ишлар қилгандим.
Қамоклардаги қийноқлар оқибатида касалланган сиёсий маҳбуслар учун дўстларимиз муҳим дорилар йиғишди.
Раҳматлик Алишер Сойиповнинг адресига жунатилди.
Алишер дориларни тушунади ва керакли маҳбусларга касаликларига кўра тарқатади деб Тўраевага етказган. Кейинчалик маьлум булишича Тўраева дориларни МХХ идорасига олиб бориб берган. Биров сўраса қўлга тушдим деб айтган.
Йиллардан бери бу масалани фош қилмадим.
Ҳозир Узбекистонликлардан бир гуруҳи сиёсий бошпана олиш ва оддий кун кўриш ташвишида Ғарбда юрибди. Бу инсонларнинг оғир иқтисодий ҳолатидан фойдаланган Атаева уларни пул билан сотиб олаяпти.
Uzdemfundsuisse га, карши ишлатаяпди.
Атаевадан моддий ёрдам олганлик унинг ҳизматчисига айланганликдир.
Атаева Ғарблик ташкилотлардан “грант” олиб сизларга ҳам бераяпман дебди.
Қонуний тарзда Ғарбда яшаяпган ҳар қандай қочқинга моддий ёрдам сифатида пул тарқатиш учун грант берилмайди.
Қочқинлар ўзлари яшаб турган давлатларидан моддий ёрдам сўрашлари керак.
Атаева уларга пул бериб хайр эҳсон қилгандирдир.
Атаева пул берди деб Атиаевани танкид килганларга қарши куршишлари керак дегани эмас.
   Моддиятчилик кўплаб ўзбеклар онгини ишғол қилган.
Тўраева Uzdemfundsuisse-дан хам 2014 йилда моддий ёрдам сўраган.
Биз виртуал оламда, радиолардан туриб каҳрамонлик қилган ҳар кишига пул берамиз вада бермадик. Қотил режимни танқид қилиш ва ҳақиқатни гапириш ҳар кимнинг виждоний бурчи деб биламиз. Муҳолифлик касб ҳунар эмас.
Ўзбек муҳолифати номидан Халкаро ташкилотлар ва давлатларнинг жамғармаларидан грант сўрайвериб жонга тегишганлиги маьлум.
Ўзбек муҳолифати номини ёмон отликга чиқариш МХХ нинг, асосий методидир.
Виртуал маътбуот, радиолар орқали куракда турмайдиган гапларни айтиш, савиясиз баҳсларни муҳолифат номидан ташкил килдириш ҳам МХХ лойиҳасидир.
Ғарб Ўзбекистондаги мавжуд вазиятни қўллаб-қувватлашга мажбур.
Чунки давлатни бошқаришга интилаётган кишилар савиясини "ўзаро жанжалшаяпган" кишилардан иборат деган пропоганда тарқатилмоқда.
Муҳолифат ичида эркин фаолият қилаётган МХХ ларни фош қилиш ззаро жанжал деб тарғиб қилинмокда.
   Uzdemfundsuisse Ўзбекистон ичкарисидаги вa ташқарисидаги тарафдорларини виртуал оламда қатнашмасликни тавсия қилиб келмокда. Диктаторлик ҳукумрон давлатларда Face , Twitter аллакачон маҳсус хизматлар тарафидан назорот қилинмокда ва йўллантирилмокда. Ташкилотимиз тарафдорларининг ҳавфсизлиги биз учун муҳимдир.
Маътбуотда, бу ташкилот кучли ва фалонча аъзоси бор деб танитилиши эса шарт эмас.

Uzdemfunsuisse ахборот маркази.


02.01.2016

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...