воскресенье, 15 января 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор 46-87 -қисм.





                                                      46 қисм.


Абдуманноб Пўлотов ким?
Муҳолифатга қандай алоқаси бор?
Нима учун: "changisz ердан чанг чиқариб" Сафар акага туҳмат тошларини отди ҳеч тушуна олмадим?!
Sабабини кимдан сўрашни ҳам билмаsдим.
Сафар ака билан жуда қисқа муддат яшаганимиз учун иш еридаги uning atrofidagi ҳамкасбларини yahshi танимасдим.
яқиндан таниганларим эса Бектмир туман “Бузовчи” деган маҳалламиздаги уч-тўртта, ўртоқлари эди. Bиз Toshkent shahar Мирза Улуғбек туман Якуб Колос кўчасидаги уйга кўчиб кетгунимизча ҳар куни кечқурун Сафар ака ишдан келганидан кейин келишар тонг саҳаргача суҳбатлашиб ўтиришарди. Nima haqida suhbatlashishardi men qiziqmasdim. Bir choynak choy uyda nima bor bulsa dasturhonga quyib ketradim.
Суҳбатларининг мазмуни билан қизиқмасдим.
Жалолиддин кичик бўлгани учун уни билан оввара эдим.
Абдуманноб Пўлотовning radio orqali Сафар акага туҳмат тошларини отганини эшитган эски маҳалламиздаги дустларидан бириси хабар олгани уйга келди.
(уйга келган дўстининг номини очиқ ёзмайман чунки у киши ҳозир Ўзбекистонда яшайди)
Undan Абдиманноб Пўлотовнинг кимlikini surab ўраganдим .
-Ташкент Давлат Университетида домла бўлиб ишлаган bu hsahs Бирлик Халқ Ҳаркатини раиси Абдураҳим Пўлотовнинг туғишган укаси Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг раиси u ҳам etmnaganday бир вақтлар Тоштурмада ўтириб чиққан экан.
Ҳозир Америкада яшайди dedi .
-Ўзи Тоштурма деган жаҳаннамдан чиққан bulsa bu номарd yana қамоқхонада "qilmagan aybi uchun қон ютиб ўтирган одам"ни , “сиёсатга алоқаси йўқ , маданий меросимиз бўлган тангани ўғрлаган” одам деб айтиши Сафар акани “орқасидан келиб пичоқ уриш билан тенг “эди bu iflosning.
Абдиманноб Пўлотов қамоқхонадаги жаллодларнинг берган азобларига чидай олма “шайтон малайларига мурид” бўлиш учун имзо chekib undan keyin озодликга чиққан бўлса керак dedim urtoqiga...
Bilmasam; uni faqat uzi va hudo biladi.
-Ҳозир ҳам Amerikadan turib радио орқали ўз бошлиқларининг таълимоти билан Сафар акага туҳмат тошини отган бўлса керак.
Аслида Safar akaga “туҳмат тоши” отиш маъратонини ЭРК Партиясининг маътбуот котибаси Дилорам Исоқова бошлаб берганди унинг давомчиси эса Абдиманноб Пўлотов бўлди.
Гийбат qozonni qaynab kupiklari кундан-кунга, кўпайганидан-кўпайиб бораyapganди...
1994 йилning jaziram yoz kunlarida.
Diloram Isoqova hamrohlikidagi bu "lutibozlar"ning, Сафар Бекжон “ўғри ,сиёсатга алоқаси йўқ" "sotqin" деб бутун дунёга жар солсалар ҳам ўзлари кутган натижага эриша олмадилар.
Aksincha butun Халқора Инсон Хуқуқини Ҳимоя қилиш ташкилотларнинг бирортаси уларнинг тинмасдан “отаётган туҳмат тошлар"ига, эътибор бермади.
Hamma ташкилотларининг ўзларининг йиллик ҳисобатларида биринчи ўринда Сафар Бекжонни “сиёсий маҳбус” деб эълон қидилар.
Дунёдаги butun ривожланган демократик давлатларда Сафар Бекжонни қамоқдан озод қилиш учун имзо компаниялари ўтказила бошладилар.
Шу жумладан кейинчалик бизни ўз бағрига олган Шеведцария давлатида ҳам имзо комапнияlarи ўтказилиб керакли ташкилотларга топширилган ekan.
Hatto Халқора Ёзувчилар уюшмаси бўлган ПЕН клубда ҳам шундай имзо компанияси ўтказилган. Шунинг натижаси бўлса керак-ки, Шеведцария давлати 1998 йил 7-майда bizlarni меҳмон сифатида ўз давлатига таклиф этди.
Қамоқдан 16 хил қасаллик билан чиққан Сафар акани даvоlaтиш учун Нобел мукофати соҳиби Шеведциялик машҳур докторни Шеведцарияга таклиф қилиб Сафар акани даволатдилар.
( булар ҳақида кейинги бобларда баътабсил ёзаман)
Биз бундай ёруғ кунларни кўрмоқлигимиз учун қоп-қоранғу зулмат қоплаган тунларни, инсон боласи чидай олмайдиган ҳўрлик ва зулмларни бошимиздан ўтказмоқда эдик .
Мен билан Жалолдиддин уй қамоқида.
Сафар ака эса Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг камераларида у ердаги инсон қиёфасига кирган жаллодлари тарафидан берилган мисли кўрилмаган қийноқларни бошидан ўткаyotgan эди.
Албатта қоp-қоранғу, зулмат қоплаган тундан кейин ёруғ тонг отади.
Uша йилларда бизнинг ҳаётимизда на тонг отди на кун ботди гўёки тун билан кун бирлашиб кетгандаy эди.
-Сафар ака қамоқдан чиққанидан кейин ўзи йўқ vaqtida бўлиб ўтган ҳуш-ноҳуш , воқеаларни ҳаммасини бир-бир, гаприб бер-а, туриб сўрадим:
- Дилоам Исоқованининг мақсади сизни номингизни сотиб "маълум ташкилот"ларга, яхши кўриниш эканликини тушундим, сиз қамалишингиздан один Акмерик Қўшма Штатларига кетган ўзи ҳам қамлиб чиққан у ҳам етмагандай Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамитятининг раиси bulgan Абдиманноб Пўлотовнинг сиз билан нима, олиб-бера олмагани, бор-ки, сизга туҳмат тошларини отди.?
- Ёки шахсий адовати бор эдими?
-Сафар ака А. Пўлотов билан ўзларнинг орасидаги бўлиб ўтган воқеаларни хикоя қилиб берди:   Абдиманноб Пўлотов ТАШДУ да, домла бўлиб ишлаб юрган йилларда яъни 1989 -90 йилларнинг бошиларида: Сафар ака Тошкент шаҳаридаги бутун Олийгоҳларда ўқийдиган студент ёшларини бир ерга тўплаб: “ Студент ёшлар” ҳаракатини тузади.
Улар билан ҳамкорликда Ўзбекистонning mustaqilliki uchun, Uzbekistonda ўзбек тилинининг давлат тили бўлиши учун митинглар уюштиради .
Тез орада ”Ёшлар ҳаракати”нинг сафи кенгайиб катта кучга айланади.
“Ёшлар ҳаркатини “ кузатиб бораётган И,А,Каримовнинг атрофидаги амалдорларнинг пайтавасига қурт тушиб бу ҳаракатни ичидан парчалашни режалаштирадилар.
Улар ўз режасини аста секин амалга ошира бошлайдилаr va Abdumannob Pulotovni ham uz ichlariga oladi. Ўзбекистон Президантининг ёрдамчилари Сафар акани Ўзбекистон призденти Ислом Каримов билан учраштирадилар...
Учрашувдаги бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни, олдинги бобларда батабсил ёзгандим.
Абдиманноб Пўлотов; ” тайёр ошга тушган пашша каби” ёшлар ҳарактиga faol aralasha boshlaydi va Сафар акани oradan сиқиб чиқаради.
Ўзи эмас-у, лекин чизган-чизиқидан, чиқмайдиган "қуғирчоқ” бир студент йигитни “Ёшлар ҳаракатига” раҳбар қилиб сайлатади.
Аслида kuzga kurinmas ҳақиқий раҳбар ўзи .
Бу праграммалаштирилган ”робот” раҳбар “Ёшлар ҳаракати” аста-секин kemirib boradi oqibatda harakat ўз кучини йўқотиб бошлайди.
“Ёшлар ҳаракатига” сuнгги зарбани катта вадалар эвазига давлат теппасига келган президент Ислом Абдуғаневич Каримов берganди.
Тошкент Давлат Университетининг студентлар шаҳарчасидаги "нарҳ наво”нинг, ошишига қарши чиққан студентлар фожиаси ҳамманинг ҳам эсида бўлса керак.
Икки студант “оман”чиларнинг, отган ўқидан шахид бўлган эди.
Не-не , умидларда тузилган “Ёшлар ҳаракати” денгизга тушган тош каби йўқолиб кетди... Студентлар шаҳарчасидаги фожиадан кейин Абдиманноб Пўлотов жаноблари “тўнини ўзгартириб” бир думалаб инсон ҳуқуқлари химоячисига айланади.
Usha yillarda “Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари жамият”ини ташкил қилади.
1992 йилda Қирғизистонда “Инсон ҳуқуқлари” бўйича бўлаётган мажлисга қатнашаётганида Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг ходими тарафидан ўғирланиб Тошкентга олиб келиниб Тоштурмага қамоқга tashlaнади. 5 -6 ой қамоқда ётганидан кейин Америкa Қўшма Штатларидан “сиёсий бошпана”олиб Ўзбекистондан чиқиб кетади.
Ўзи қамоқхонанинг азобини тортган, бир вақтлар яхшими-ёмонми, бир мақсад сари бирга курашган бу инсонинг безбетларча “Сафарнинг сиёсатга алоқаси йўқ “ деб оғиз тўлдириб берган интервуюси инсонни тушунтирgувчи ҳолат эди.
Минг афсусki, менга ёруғ оламда Абдуманноб Пўлотов билан учрашмоқ насиб қилмади, A: Pulotov bundan bir necha yillar oldin ёлғончи фоний дунёдан ,боқий дунёга кўчиб кетди
uзининг: “қилgaн гунаҳлари-ю, қилмаган савоблари билан”.
Мен ҳам яратганнинг, яратгани гуноҳкор бандаман лекин учрашмоқ насиб қилганида берадиган саволарим кўп эди...
Ҳаммаси рўзи машҳарга қолди.
Ҳаёти давомида boshqa odamlar uchun хайрли иш қилганми , йўқми , уни фақат ожиз бандасини яратган оллоҳ билади ?!
Iнсон қиёфасига кирган "дажжол" Абдуманноб Пўлотов Сафар акага қамоқда қон ютиб ётганида жуда катта зарба бергани bu aniq fakt.
Нотанти тақдирнинг ўйинини қаранг-ки, инsoн қиyoфасига кирган бу "шайтон "
1996 йил ёзда Америкадан Ўзбекистонга келди ва Uzbekiston Inson Huquqlari jamiyatining қурултойини ўтказди.
Мени ҳайратган солгани шуки , бу юзсиз одам уялмасдан Сафар акани ҳам қурултойга таклиф қилди.
-Қурултойга борманг деб “сизни ўғри сиёсатган алоқаси йўқ деб айтган bu шайтон” деб Сафар акани йўлдан қайтаришга ҳаддим сиғмади.
Мен ўша вақтда ҳам ҳозир ҳам Сафар аканинг сиёсий ишиларига аралашмайман.
Ish bilan bir erga ketsa ham soat nechada kelasiz, qaerga borasiz, u erda nima ishingiz bor deb suramayman...
Абдуманноб Пўлотов Сафар акани Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг “Ўзбекистондаги қамоқхона”ларидан, сўримли биринчи ўринбосар қилиб сайлатaди. Унитмаган бўлсам Сафар ака ёрдамчи қилиб Толиб Ёқубов сайланган.
Сафар ака бир кун ҳам Абдуманноб Пўлотов тузган “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятида” унга ўринбосар бўлиб ишламади...
-Орадан сал кам 10 йиллар ўтганидан кейин Абдуманноб Пўлотов яъна пайдо бўлди bizning hayotimizda, ўзининг қилган катта хатосини тушуниб етганми, олдинига Америкадан туриб Сафар акага хат ёзди.
Хатига жавоб ололмаганидан уйга телефон қилib 1994 йилда “Озодлик” орқали “айтган туҳмат” гаплари учун кечирим сўради ...
Сафар ака билан суҳбатлашиб ўтирганимизда Абдуманноб Пўлотовнинг хат ёзгани-ю, телефон қилиб “кечирим” сўраганларини гаприб берди.
-Кечирдингизми?
...
-Savolimga javob olomadim.
A: Pulotovning kechirim surashi uchun кеч qolganди.
Поезд аллақачон ўз манзилига етib borган.
Изида ювса кетмас доғ,
Dори билан даволаб бўлмас dard қолdirганди izida.
Қамоқда тортган азоблари -уқибатлари, етмагандай, битта ғоя учун курашган сафдошларининг берган зарбаси qamoqda tortgan azoblarining eng sunggi nuqtasi eди.


2.11.2014 yi. Lausanne.

                                                            47- қисм.
        Бошимга тушган мисилсиз мусибат у ҳам камлик қилгандай ҳатто бозорга борсам ҳам Ўзбекистон КГВ (СНБ) ходимларининг ит каби изимда санғиб юришларидан чарчаб кетдим... Мендан нима истаганларига ақлим етмасди...
Уларнинг қиладиган бошқа иши йўқми ?
Булар ҳам озлик қилгандай "Боғи эрам » паркининг дарвозасининг олдида доимо икки учтаси ҳозир-у, нозир. Олдинига бу ер катта парк бўлса ментларнинг туриш табиий ҳол деб эътибор бермасдим. Кунлардан бирисида ҳамиша мени йўқлаб келадиган ўқитиувчимнинг ўғли келди. Ҳаиша кулиб келаdиган қувноқ йигитчанинг юз кўзи мумдай оқариб кетганди, кўриб ҳайрон бўлдим; тинчликми нима бўлди?...
-Даданг оналаринг соғ соламат-ми, uning sulgin yuzini kurib қўрқиб кетганимдан тинмай саволга тутдим.
-Э сўраманг уйдагилар худога шукур соғлар., паркнинг олдида турган ментлар бир соатга яқин мени тергадилар қаерга борасан? Hamisha Сафар Бекжоннинг kelib ketasan. Bugun ham биринчи марта келишинг эмас. шундай келишда давом қилaverсанг uqib yurgan институтингдан ҳеч вақт диплом ололмайсан qaerda uqishingni ham bilamiz деб қўрқитдилар.
-Тош каби қотиб қолдим, ҳамқишлқимга нима дейишга ҳайрон эдим.
-Майли укажон бундан кейин келмагин хўпми.
-Мендан хафа бўлма, бу ит эмганларнинг ҳайвондан фарқи: инсоний кўриниши. Aслида улардан ваҳший ҳайвон ҳам яхши. Булар кундуз куни инсон қияфасига кирган иблис, кечқурун онага ўғил, фарзандга ота, хотинга эр бўлиб уйига қайтадилар .
Уларни туққан инсон авлоди онамикан ёки она қиёфасига кирган шайтонмикан? Сафар аканг қамалаганидан бери шу саволlarга жавоб тополмайман?...
-Буларни на банда жазолайди, на уларни яратган худо!
-Қани эди шайтоннинг малайига айланган шайтонбаччаларни жазоланганини эшитсам ёки ўлгани ҳақидаги хабарни мен учун байрам бўлар эди.
...
-Ҳамқишлоқ укам hayr mazurniu nasiya qilib кетди.
-Keyin bir marta ham kelmadi qaytib.
-Кўз ёшим дарё бўлиб бир ўзим қолдим.
ўз қишлоқим билан алоқа боғлаб турган биргина ип бор эди у ҳам узилди ўлсам ҳам биров билмасди.
Ўзбекистон ҳукумати зулм оловининг устига керосин сепиб ҳамма tarafни ёниб турган жаҳаннамга айлантирди. Ўзини муxолифатга яқин ҳис қилган, эркин фикрлайдиган инсонлар ўзларини ё Тоштурманинг тош қотган камераларида ёки кўзи қон билан тўлган “шайтонга малай”ига, айланган терговчиларининг қаршисида кўрa boshlaди.
Ҳар куни бўлмаса ҳам кунора; Вилоят ва шаҳарлардан қамалган ёки терговга чақирилган муҳолифат аъзолари ҳақида “ Озодлик” ёки ББС радиосининг хабарларидаан эшита boshlaдим.   Ҳамма бир биридан шубҳаланган на кўчада, на uz уйiда кундан-кунга, қонга ботиб бораётган режим ҳақида гапиришни истамасди.
Мени тасодиф Oloy bozorida kurib қолган эски маҳалламдаги қўшнилар ҳам ўзlarини танимаганга олиб юзини терс ўгириб кетарди.
Ҳудди “маҳовgа ўҳшаб қолгандим.
Гўё-ки, мен билан гаплашса ёки саломлашса ярам юқодиgaндай.
Китоб ва журналларда ўқиганим қоранғулик 1937-38 йиллар қайтиб келганди.
Фақат 1937 йилдаги НКВД ходимларининг кийган формалидагина фарқ бор эди бugungi МВД ходимларининг.
Уша вақтларда ҳам ойдин инсонлар ўз уйlarида тақиқланган адибларни китобини ўқигани учунгина “айбсиз-айбдор”топилиб зиндонга отилган бўлсаlar, ҳозир ҳам уйидан шоир Муҳаммад Солиҳнинг китоби топилса терговга чақирардилар.
Қўрқув салатанатининг исканжасига дош бера олмайдиган баъзи инсонлар ваҳима гирдобига тушиб шоирнинг шеърий китобларини оловда ёқмоқга бошлаганларини эшитдим. Буларни эшитганимдан кейин men аксига иш тута бошладим. Yani qulimda olib yuradaigan sumkamda shoirning "Orzu fuqorasi" degan kitobini olib yuradigan buldim.
Aslida Муҳаммад Солиҳ Сафар ака қамалганига сал кам бир йил бўлаётган bulsa ham бу вақт мабойнида ЭРК Демократик Пaртиясининг раиси ёки бир мақсад сари birga интилган ҳамфикр инсон сифатида ҳам бир оғиз телефон қилиб кўнгил сўрамаy кўнглимни қолдирганди. Тўғри уйга келаdiган инсонларни КГБ ходимлари кузатади, телефонимни тинглаshaди лекин Муҳаммад Солиҳнинг оила дўстиман деб ҳамиша мендан ҳабар олиб кетадиган Аҳтам Розиқов  орқали бир оғиз гап айтиши мумкин эди-ку.
-Мен ундан ҳеч вақт моддий kumak кутмаганман-ku.
Зотан моддий ёрдам берса ҳам қабул этмасдим...
Shоир Муҳаммад Солиҳнинг шеърларини ҳали ҳам яхши кўраман ва шеърларидан воз кечмадим. Шоирнинг ҳар бир сатрида ўзимнинг бошимга тушган кутилмаган фожиаларнинг суратини кўрардим. Шеърларини ўқиб ўз-ўзимни, овутаман.
"Orzu fuqorasi" degan kitobidagi “Ёлғизликда” деган шеъри менинг дард-у, ҳасратимнинг ўзим ёза олмаган шеърий тасвириdir. Shu sheridan tasirlanib Олой бозоридан “Китайский роза “ сотиб олдим сўнги тийинларимга. Бундан кейин мен руҳан ёлғиз эмас эдим.
Гулни Сафар акага атаб ўстира бошладим.
"Орзу фуқораси” деган шеърий китобини ҳатто МВДга, борсам ҳам терговчи Ҳусан Аҳмедовни кутиб турган маҳалим ўқир эдим. “Бир бошга, бир ўлим “ деб ўзим -ўзимга.
Қўлимдаги мурғак Жалолиддинни айтмаса ҳаётга боғлайдиган ҳеч нимам қолмганди.
-Ўлим эса менинг энг яқин ҳамроҳим . Ҳамма узоқ яшашни орзу қилса ўша зулмат қонанғуликига ботган йилларимда тезроқ ўлишни орзу қилардим.
"Ўлсам қутилсам.
Yalgon dunyo sizga qolsin"
Бир марта ҳам бу дунёга қайтиб келмасам.
Yoруғ оламнинг жаҳаннам ўтида ёнмоқдан кўра ер-у, кўкнинг яратган қудратли оллоҳнинг жаҳаннам оловида жизғанак бўлиш мен учун етиб бўлмас орзу. Айбсиз-айбдорга, чиқиб босган қадамимини пойласалар, уйга tanisgh-bilishlarim, қариндош-уруғларим, келиб кетолмаса, қишлоқимга борсам ҳам кузатсалар...
Сафар ака билан учрашув бермаса яъна нима қилишим керак?
Тегирмон навбати билан деганларидай шу вақтгача Муҳаммад Солиҳнинг ҳатто "товуқига кишт" демаган ҳукумат M:Solihning уйларни тортиб олиш ҳақида фармон берди.
Бу кутилмаган (аслида шундай бўлиши таъбий холдек) хабарларни эшитганида ҳайратланмадим. Эгнига қон қоришиқ ипдан тўқилган зулм тўнини кийган Ислом Каримовнинг гумашаталаридан яхшилик кутиб бўлмасликкига кўзим етганди.
Сафар акани: “сотқин акамни сотди” деб ҳақорат қилиб кетганидан кейин Мақсуд Бекжон нопок қадамини босмай қўйганди уйга. Bир куни кутилмаганда Мақсуд Бекжон келиб қолди. Олдинги бодиликидан асар қолмаган “ сувга кушган мушукдек шалвираб қолган"ини кўриб ҳайрон бўлдим. Савлатилан от ҳуркадиган "касофат дами чиққан шардек" бўшашиб қолганди. (баттар бўл дедим ичимдан Сафар акага қилган туҳматинг учун ҳам сени худо жазолаяпти)
Мақсуд бу гал одам каби муомила қилди.
Ҳатто Сафар акадан ҳабар борми деб ҳам сўради...
-Йўқ.
-Терговчиси ҳам тайинли бир гап айтмаяпти. Ўзбекистон Олий Судига ариза ёздим .
-Яхши қилибсиз .
-Улар ҳам жавоб бермаса президент Аппаратига ёзаман дедим.
-Тўғри қиласиз.
-Мақсуд эшитганларим ростми нима бўлди, тинчликми?
-Э сўраманг акамни уйини тортиб олмоқчилар.
-Ростданми?
-Рост шунга нима қилишни билмаяпман.
-Акамни уйини меблларини сизнинг уйга олиб келиб қўйсакми деб келгандим.
-Олиб келаверинг ана салон бўш турибди.
-Яхши.
-Мақсуд кетди.
-Муҳаммад Солиҳнинг уйининг меблларини олиб келмади.
- Мен ҳам нима бўлди, нимага олиб келмадиларинг деб сўраб суриштирмадим.
-Уйига ҳам бормадим кўнгил сўраб nима қилаяпсизлар деб.
- Сафар ака қамалганидан кейин бир-икки , марта боргандим маслаҳат сўрагани Мақсуд Бекжоннинг хотини Марзия Эрдонованинг савуқ муомиласи қалбимни музлатди.
(Марзия Эрдонова Муҳаммад Солиҳнинг укаси Мақсуд Бекжоннинг хотини ёзувчи Бухора Вилоятидан) Унинг илоникига ўҳшаган заҳар юзини кўришга тоқатим қолмаганди.
Шундан кейин қайтиб уларнинг уйига қадамимини босмадим.
Ўшанда борганимга минг пушоймон бўлгандим.
-Орадан бир неча куни ўтганидан кейин Муҳаммад Солиҳнинг оила дўсти Аҳтам Розииқов келиб қолди. (Аҳтам Розиқов Самарқанд шаҳрида туғилган)
Салом аликдан кейин ҳовлиқиб гап бошлади.
-Мақсудни уйини биласизми?
-Биламан нима эди?
-Боришингиз керак!
-Нима учун боришим керак?
-Мақсудни қамамоқчилар.
-Мақсуд Хоразмга ёки бошқа бир давлатга чиқиб кетsin! Bуни сиз borib айтишинg, Мен ўзим боролмайман уни уйини кузатиб ўтирганлар мени танишади.
-Ие мен борсам таниshмайдиларми ?
-Сизни танишмайди. Kейин сиз аёл кишисиз унча-мунчада, этибор беришмайди мабода сўрасалар ҳам Жалодиддини баҳона қиласиз .
-Нима деб “баҳона” қиламан ҳайрон бўлиб сўрадим.
-Қорни оғриаяпти шунга Марзиядан дори олгани келдим дейсиз.
-Ёлғон гапринишим керакми?
-Баъзан фойдали ёлғон гапириш ҳам..
-Шундайми?
-Шундай .
-Баттар бўлсин бормайман, ҳам айтмайман !!!
-Нега ундай дейсиз?
-Аҳтам оға биласизми Мақсуд келиб Сафар акани сотқин деб оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди . Уйига борганимда хотини ҳам "ит"га, қилмайдиган муомилани қилди . Мен ҳам одамман уларнинг оёқининг остидан чиққан майса эмасман босиб янчиб ўтаверадиган.!
-Гапни оласиз-да, ростдан бормайсизми болалари бор улар ҳам Жалолиддин каби отасини соғиниб йиғлаб ўтирсинларми ?
-Шунда кўзи очилади баттар бўлсин!
-Аҳтам оға оғир ҳўрсинди агар Тошкентдан чиқиб кетмаса қамалиб кетади.
-Қамалсин, кейин қайтиб бегунох одамга туҳмат тошинги отмайдиган бўлади.
Сафар ака унга нима ёмонлик қилди. Ҳар ёзиб чиқарган хатида “ Мақсуд билан Муҳаммад акадан маслахат сўра улар сенга ёрдамчи бўлади деб ёзади.
Ишонган одамлари эса мени ҳақорат қилиб йиғлатишади у ҳам етмагандай Сафар акани ҳақорат қиладиlar. Uзлариниng бошига тушса кўраман kуnларни.
-Аҳтам оғa juda "ўжар " ekansiz deb hafa bulib ортиқча тортишиб ўтирмай ,
хайр маъзурни насия қилиб кетди.


9.11.2014 yil. Lausanne.



              48 қисм
Аҳтам оға кетди.
Кетар экан ўзи билан бирга ҳеч кимга ошкор қилмаган сирларини олиб кетди.
Мен ҳам ҳафсала қилиб сўраб-суриштирмадим.
Мақсуд Бекжонни хукумат “қамоқ” га,олмоқчи бўлаётганини сиз қаердан биласиз деб.
Сўраганимда ҳам "савуқ башара” одам менга сирини айтармиди?
Сўраб саволимга жавоб ололмай ҳижолат бўлганимдан кўра сўраманганим минг марта яхши. Сирли дунёнинг сирларини қанча кўп билсанг бора -бора, ўзинг ҳам ўша сирларнинг асирига айланасан. Undan ekyin esa mening bilgan "сир"имни, бошқа биров билмасин davomli тилингга кескир тишларингни қоравул қилиb yashaшга мажбур бўласан.
Юрган йўлингда босган қадамингни ҳам ўлчаб босасан, биронтаси мендан шубҳаланмасин деб. Яхшиси ялғончи дунёда уч маймун каби “билмадим, кўрмадим, эшитмадим” деб беғам ва беташвиш яшаган маъқул. Аҳтам оға келиб кетганидан сўнг кўп вақт ўтмаsдан Мақсуд Бекжоннинг қамалгани ҳақидаги хабарни "Озодлик “ радиосиданми оқшом бериладиган хабаларида эшитдим ачинмадим.
Қайтангга бу кунингдан баттар бўл бўл шўртумшуқdedim uzim-uzimga!
Қамоқхонада бериладиган “тузланган шўр карам”дан пиширилган shurvaни есанг балким ақлинг кириб қолар. Сафар akani “акамни сотди ақмоқ” деб ҳақорат қилгaнинг ikki dunoyda ham esimdan chiqmaydi.
Bегунаҳ қамалиб ётган Сафар акани холати бошингга тушса тушунарсан "ўзинни ақлли санаган ақмоқ”
(Қамоқда ётган маҳкумларга тузланган шўр карамни устига қайноқ сув қуйиб шўрва деб едиришлари ҳақида Отаназар Арифовдан эшитгандим. Сафар ака эса карамдан нафрат қилар эди буни эшитганимдаги ҳолатимни тасвирлашга тилим ҳам қаламими ҳам ожиз)
Ўз дардим ўзимга ҳам оғир бўлиб ташвишларим бошимдан ошиб ётган кунлардан бирида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори номига ёзган аризамга кутилмаганда, кутганим жавоб хатини олдим.
Жавоб жуда қисқа ва лўнда ёзилганди.

“Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Прокурига ёзган аризангизни юбордик.
Натижасини ариза муаллифига хабар қилишини сўраймиз”
Бўлим прокурори А.Г. Абдуллаев.

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуруридан бошқача жавоб кутгандим.
Сафар Бекжонга уюштирилган жиноятнинг туҳмат эканлики аниқланди . Унга “туҳмат” қилган Ўразали Жумаев ва унинг ҳамтаваҳларини биз жиноий жавобгарликга тортдик.
Сафар Бекжон тез кунлар ичида озодликга чиқади деган жавобни кутгандим минг афсус....
Бутун орзу-умидларим , ер-парчин бўлди.
Умидим саробга ҳаётим жаханнамга айланди.
Ёзган аризамни матини сақланиб қолганида эди ҳозир эълон қилган бўлар эдим.
Халқора Ташкилотларгами ёки Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қиладиган ташкилотларгами қаерга ариза ёзсам албатта икки нусҳада ўз дардимни қисқа ва лўнда ёзишга ҳаракат қилар эдим. Буни менга Аҳтам оға ўргатганди.
Аслида Аҳтам оғанинг менга қилган энг катта яхшилик-ки, шу бўлса керак десам янгилишмасам керак. Расмий Ташкилотларга қандай қилиб ариза ёзиш керакликини олдинлари билмасдим.
Аҳтам оға эса Қурбоной ёзган аризангиз ҳеч вақт бир варақдан ошмасин қанча арз-у, ҳолингиз бўлса фикрингизни қисқа -лўнда, қилиб ўша варақга сиғдиринг !
Агар сиз узундан-узоқ, мисралар билан дардингизни достон қилсангиз биронта Ташкилотнинг ҳодими сабри етиб оҳиргача ўқимайди, эътибор бермайди.
У ташкилотлага сизга ўҳшаган минглаган жабрдийдалардан ҳар куни “арзи ҳоли ёзилган” аризалар шикоятлар келиб тушади.
Улар учун ҳамма тенг.
Ҳеч кимни ажратиб муомилла қилмайди.
Аҳтам оға ўргатгани каби кейинчалик мен Халқора Ташкилотлагами ёки Президентлик Аппаратигами ариза ёзадиган бўлсам дардимни қисқа лўнда аниқ қилиб ифодалаб бир варақга ҳам етказмасдан тугатадиган бўлдим
Битта нусҳасини мазкур ташкилотга юборсам, битта нусҳасини ўзимга олиб қолардим яхши ният билан Сафар ака қамоқдан чиқса ўқитаман деб.
Афсускиниятимга ета олмадим уйдан ҳаммаси ўғирладилар КГВнинг итлари.
Қандай ўғирланди дейсизми?
-Тошкент Мирзо Улуғбек туман Якуб Колос 22 уйда яшар эдик Сафар ака қамалмасидан олдин хикоя қилганим каби.
(Бу уйни 1994 йил 30-Сентябрда билан тенг қилиб йиқишди қанадай йиққанларини кейинги бобларда батаафсил ёзаман Ҳозир эшитганимга қараганда мен яшаган уйнинг ўрнидан йўл ўтган эмиш.)
Сафар аканинг ташвиши билан кўчага чиқиб кетган вақтимда мени пойлаб юрган КГБнинг одам қиёфасига кирган шайтонлари уйга яширинча кириб ЭРК Демократик Партияснинг уйда сақланган ҳужжатларини , Сафар аканинг шахсий ёзишмаларини, авлодларидан қолган тарихий расмларни ва бебаҳо китобларни ўғирлаб олиб чиқиб кетганлар. Буни мен кейин билдим ,билганимда кеч эди.
Уйдаги ҳужжатларни ўғирлабсизлар қайтариб беринглар деб кимдан талаб қилиишни   билмадим мен.
Кўзим билан кўриб қўлим билан тутмаганимда кейин.
Чунки расм ва ҳужжатлар улардан бошқа кимга ҳам керак?...
Аста секин Сафар ака тез кунда чиқиб келади деган умидларим саробга айлана бошлади Сафар акани ўраб олган туҳмат тўри эса кундан-кунга, қалинлашиб бораётганди.
Сафар аканинг дарди етмагандай шу орада Жалолиддин оғир касал бўлиб қолди.
Жалолиддин ҳар куни кўча дарвозасининг тагида таҳминан йигирма сантим келдиган  очиқлик бор эди ўша ердан кўчага қараб ётадиган одат чиқарганди.
Бошида тушунмадим болада ўйнагиси келгандар зерикканидан одамларнинг у ёқдан бу ёққа ўтишига қараса керак деб эътибор бермадим сабабини сўрамадим...
Аммо ётганини кўрсам ётган еридан кўтариб олар эдим. Унга буни бетон савуқ касал бўласан деб огоҳлантирардим болада тушунмасди. Баъзида уйда иш билан андормон бўлиб бир оз Жалолиддинни кўздан қочирсам яъна шу ерга бориб ётиб олар эди.
-Бир куни сўрадимЖалолиддин нима учун у ерда ётасан ?
-Дадамни кутаяпман деди бийрон тиллари билан.
....
Маҳкам бағримга босдим кўз ёшим сел бўлди.
Оллохнинг қаҳрига йўлиқсинлар сани дадангни меҳрига зор қилганлар.
Сафар ака Жалолиддинга ҳар куни ишдан қайтганида албатта ширин кулчами шаколотми олиб келарди. У ҳам шунга ўрганганди.
-Менинг қоранғу тунимни ёритган ойим, сани нима гуноҳинг бор ?
-Нима учун дадангни меҳрига зор бўлиб катта бўлишинг керак?
Юрагимни парчалаган бу саволларга ҳеч қаерда жавоб йўқ эди. Осмон узоқ ер қаттиқ атрофимни савуқ тошдан бўлган тўрт девор ўраб олганди. Додласам овазим бўғилган йиғласам кўзимнинг ёши қуриганди.
Дарвозанинг тагини тахта парчаси топиб бекитдим.
Лекин бетон ва заҳ ўз тасирини кўрсатганди кўп ўтмасдан Жалолиддин иситмалаб қаттиқ касал бўлиб қолди.
Тинмасдан йўталиб оғзи бурнидан қон сачраб кетарди.
Шаҳардаги поликлиникага олиб борсам "оқ халат” кийган номард докторлар ҳақорат қилиб ҳайдаб юборишди бу ерда сани ўғлингни “касалик варақаси” йўқ биз уни даволамаймиз деб.
(Афсуски нечанчи поликлиника адреси қанақа ҳозир ҳаммасини унитганман . Ҳатто ўша бизни итдек ҳайдаган шифокорнинг фамилясини ҳам билганимда ёзар эдим )
Биламан шаҳарда яшашга рухсатимиз йўқликини асл адресимиз Тошкент Шаҳар Бектемир Тумани “Бузовчи” маҳалласи эканликини ҳам айб мендами?...
Шаҳарга кўчиб келганимиздан кейин бир ҳафта ўтмай Сафар ака қамалиб кетган бўлса, биз Бектемир туманидаги “Водник” даҳасидаги Поликлиникада рўйҳатда турган бўлсак ...
У ердаги Поликлиникага олиб боришим учун автобусга билет олгани пулим йўқ.
Кимдан қарз сўрашни ҳам билмасдим...
Кўчада қоравул бўлиб турган “шайтон”лар устингдан ўқиб юрган Институтингга айтамиз деганидан кейин мендан ҳабар олиб турадиган ўқтувчимнинг ўғли ҳам қадамимини босмай кетди уйгат мен ундан хафа эмас эдим.
Ўзим касал бўлсам “оқ ҳалат кийиб оқ илонга айланган" режимнинг қули бўлган докторларнинг олдига ўлиб қолсам ҳам бормасдим.
Қўлимдаги гўдак-ку, ҳали икки ёшга ҳам тўлмаган...
Инсоний қиёфасини йўқотган бағри тош докторларни ҳали ҳам эсласам нафратланаман Гиппократ қасамини ичган қасамҳўрлар ...
Қасамига қўшиб ўзларининг ҳам виждонларини ичиб қўйишганми тушунмадим?!
( Аслида Тошкент шаҳар поликлиникасидаги докторлар Жалолиддинни даволашдан бош тортганларининг сўнггиси эмас бошланғичи эди. 1993 йилдан 1996 йилгача бўлган давр мабойнида на Тошкент шаҳрида на Бектемир туманининг "Водник" даҳасида жойлашган поликлиникада ҳеч бир доктор Жалолиддинни даволамади. Бу ҳолат то Сафар ака қамоқдан чиққанича давом этди.)
Ўша куни поликлиникадан кела-келгунча, йиғлаб келдим.
-Нима учун гўдак дадаси учун жавобгор деб ?
-Жалолиддининг нима айби бор?
Жалолиддин истимаси ҳам тушмасди у ҳам етмагнадай тинмасдан ўталса оғзи бурнидан қон сачраб кетганидан бутунлай ҳолдан тойди. Уйга келгандан кейин Онам қишлоқдан бериб юборган сариёғ бор эди ўшани бир оз илитиб елкаси билан оёқларини массаж қилиб иссиқ қилиб ўраб ётқиздим. Йўталавериб холдан тойганигамаи уҳлаб қолди.
Додимни ўзимдан бошқа эшитадиган ҳеч ки йўқ эди “оқ халат “ кийган виждонсиз докторларнинг қилмиши жонимдан тўйдириб юборди...
Дарвозанинг урилган овазини эшитдим. Ким келди экан деб бориб очсам кўпдан бери келмай қўйган ўқитувчимнинг ўғлининг укаси келганди. Кўриб ҳурсанд бўлдим.
Толиб майда -чуйда, солинган қоғаз пекетни қўлимга тутқазди.
-Акам бериб юборди.
-Раҳмат ўзи яхши юрибдими?
-Яхши.
-Мендан хафа эмасми келганида пул тўлаб тутмаган қоравулларим ҳафа қилганди.
-Нега сиздан ҳафа бўлсин ҳаммасини тушунади сизнинг нима айбингиз бор?
-Раҳмат тушунса етар менга қилган яхшиликлари мендан қайтмаса худодан қайтсин!!!
-Мен қишлоқга қайтиб кетаяпман шунга сиз билан ҳайрлашгани келдим.
-Борсанг уйдагиларга салом айт. Мени сўрасалар яхши юрибди дегин майлими?
Онам билмасин мени бундай расво ҳолатда яшаб ўтирганимни.
- Айтмайман ҳавотир олманг!
-Қишлоқга қайтганингда онам санга беради деб Толибдан пул олиб лимон оламан деб
кўчага чиқсам “ пули тўланмаган қоравулларим” ўлакса пойлаган қузғунлар каби уйимизнинг олдидан ўтадиган йўлдан бизларнинг уйнинг дарвозасига кузатиб турган эканлар.
Жаҳлим чиқди бўлдим буларнинг бошқа иши йўқми? Nун-у, кун мени кузатишдан чарчаб кетмайдиларми? Уйга биронта танишим келолмаса, келса ҳам бошига туҳмат тоши отилса, бирортасига телефон қилсам уни ҳам тингласалар.... бозорга ҳам бориб бемалол савдо сотиқ қилолмасам шу ҳам ҳаётми?
Мени кўрган “қузғунлар” гўё-ки, муҳим ишлари бор одамлардек "Боғи Эрам" истироҳат боғига қараб кетдилар.

Худонинг қаҳрига йўллиқан жонман,
Овазим етмайди на кўкга, на ерга-
Зулматга айланган, ёлғон дунёда,
Тирик мурда каби яшайман сассиз.

(15-Августь 1994 йил Tashkent)


15.11. 2014 yil. Lausanne.



                                                           49 -қисм.
   Бозорга бордим нарх наво осмонда мен эса ўзимга ярашасини танладим .
Бор борича, йўқ холича деганларидай... сабзи- риёз, картошка ва икки- уч дона, лимон олдим, қўлимда оғир юк билан уйга қайтаётсам узоқдан қарасам "Боғи эрам” истироҳат боғининг дарвозасининг олдидаги “искаб топарлар” итларнинг сафи кенгайганига кўрдим.
Бу кунларингдан ўлиб кетганларингиз минг марта яхши оллоҳнинг каҳрига йўлиққан инсон қиёфасига кирган “иблис”лар!
Сенларни жазоингизни худо қачон бераркан деб ўз-ўзимга, ҳеч вақт жавобини ололмайдиган саволни бердим?..
Улар эса кўзларини лўқ қилиб бизнинг дарвозани кузатиб туришганди.
Мени кўришлари билан гўёки бошқа иши бор одамлар каби ҳар қайси ҳар тарапга қараб тарқаб кетдилар. Ўйланиб қолдим ҳамма қамалган одамларнинг уйларини ва хотинларини кузатишармикан ёки биргина меними ?
-Мен шўрлик нима гуноҳ қилдим экан?
-Сафар ака давлатга ҳиёнат қилмаган бўлса , менинг қўлимда портлатиш учун бомба , бошларини уриб ёрмоқ учун тош бўлмаса, нима истайди булар мендан?
-Сафар ака қамалагнидан буён на кечамда на кундузимда ҳаловат бор?
-Кимдан сўрасам экан жавобсиз саволларимга жавобни.?
-Ҳаммасидан чарчагандим ....
-Қўлимдаги тош каби оғир сумка елкамдаги жавобсиз саволларнинг юки билан ичкарига кирдим. Толибжон газета ўқиб ўтирган экан.
Сафар ака қамалганидан буён энг сўнгги тангам қолса ҳам “Ҳалқ сўзи” ва “Ўзбекистон овази” деган газеталрни кунлик бўлмаса ҳам ҳафта ўн -кунда, бир дона олар эдим .
Қаламини қайроқ тошга қайраган маддоҳ журналистлар газета орқали олдинги каби Сафар акага туҳмат тошларини отсалар беҳабар қолмайин деб.
Ошхонага кириб бозордан олган егуликларимни музлатгичга қўйдим.
Чарчагандим.
Мени холатимни кўрган Толибжон чой дамлади бирга ўтриб ичдик.
Унинг Тошкент Давлат Университетининг Филология факултетига ҳужжатларини топшириб имтихондан ўтолмаганидан ҳабарим бор эди.
Кўнглини олдим хафа бўлмагин оҳири бир кун ниятингга етасан деб.
...
-Толибжон ҳозир сандан пул олдим-ку , шуни онамнинг номига хат ёзиб бераман
уйдагиларга берсанг берган пулингни қайтариб беришади.
-У пулни қарз деб бермадим-ку, опа қайси ука опасига берган пулини қайтариб олади?   (жавобини эшитиб бўғзим бўғилиб нафас ололмай қолдим) Кўзимга тўлган аччиқ алам ёшини ичимга ютиб рахмат укажон илоҳим Сафар аканг тезроқ чиқсинда сизларнинг менга қилаётган яхшиликларини ўн баравар қилиб қайтармоқ насиб этсин....
Толибжон мен билан хайрлашиб кетди.
Жалолиддин уйқудан турганидан кейин бозордан олган лимонимни сувини чиқариб ичирдим. Ёғни бир оз илитиб масаж қилдим. Уйдаги китоб жавонидан Абу Али Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китобини қўлимга олиб шамоллашга қарши нималар даво бўлиши ҳақида ўқиб ўргандим.
Ўзига бино қўйган оқ халат кийган “ лаънати докторлар” даволамаса -даволамасин дедим алам билан ўзим ўзимга. Мурғаккина болаининг нима айби бор?
- иситимаси чиқиб турса ҳам даволашдан бош тортасанми лаънати “касалик варақасини” баҳона қилиб...
Аста секин Жалолиддин тузала бошлади.
Бу орада бошимга кутилмаганда тушган фалокатни эшитган ҳамқишлоқларим, синфдошларим онамдан Тошкентдаги уйни адресимни олиб кўнгил сўрагани Тошкентга келиб мендан хол ҳотир сўраб қўлларидан келгунича моддий ва маънавий ёрдам берамоқга бошладилар. Бу ҳолат 1994 йилдан то Сафар ака қамоқдан чиққанича яъни 1996 йил 4-Июнгача давом қилди . Ҳамқишлоқларимнинг бағри осмон қадар кенг , кўнгли сув каби беғубор эди .Улар ўз қишлоқининг эрка қизини унитмагандилар.
Ҳамқишолоқларимни келаётагнини эшитган синфдошларим ҳам “шеърият асирасига” айланган синфдош қизининг бошига тушган фалокатни эшитишиб уйларида ҳотиржам ўтира олмай улар ҳам Тошкентга мендан кўнгил сўрагани келдилар.
Уларнинг Тошкентга келиб мендан ҳабар олишлари дардимга дармон,ярамга малҳам кўнглимда яшашимга умид уйғотди.
Энди мен Тошкентнинг тош қотган кўчаларида ёлғиз эмас эдим.
Менга ишонган мени қўллаб қувватлаб турган ҳамқишлоқларим билан синфдошларим бор эди. Уларнинг тамасиз беғараз моддий ва маънавий ёрдамлари кўнгилимни тоғ каби юксалтиргнади. .Қалбимда яшашга ишонч пайдо бўлди.
Ким нима деса десин бегналар ўлиб кетмайдими ҳаммасига туфураман.
Ҳамқишлоқларимнинг ҳаммаси Сафар аканинг “туҳмат тўрига илниб қамалаганига ишонишарди” бу ишонч менга куч қувват ато қилди.
-Улар менга бизлар сани орқангдамиз бу кунлар ҳам бир куни ўтиб кетади бардам бўл, “кафан кийиб кетган қайтмайди, капалак бўлиб учиб кетган қайтади “ деб далда берар эдилар. Ўша вақтда уйимга келаётган ҳамқишлоқларимга дарвозамни тун-у, кун кузатиб турадиган “боғланган итлар” ҳурмасди.
Олдинига ҳайрон бўлдим, ким келса паспортини олиб текширадаиган “мент”ларнинг бошига тош тушдими деб кейин эътибор бермай қўйдим.
-“ақл кирибди” деб.
Ўзингиз бир ўйланг кўринг умрида биринчи марта катта шаҳарга келган одамни милиция сўроқ қилса у бечора қай аҳволга тушади ?...
Ҳамқишлоқларим ва синфдошларимнинг меҳр-оқибати , мени оёқда тутди, куч -қувват, берди уларнинг маънавий ва моддий дастаклари билан ҳаётим бир оз бўлсада енгиллашди. Улар олиб келган асалдан Жалолиддинга едиргандим соғлики оз бўлсада яхшилана бошлади. Ҳамқишлоқларим моддий тарафдан у қадар бой эмасдилар лекин уларнинг маънавий бойликларини бу дунёда ҳеч бир тарози билан ўлчаб бўлмасди.
Ўзлари шаҳри азим Тошкентда яшаб Сафар ака билан бир офисда ишлаб "мустақиллик ғоя”си, сари курашган, "битта майизни қирқга бўлиб еган дўстлари”дан бирортаси ўша мудҳиш йилларда ҳолинг нима, хотиринг нима деб сўраб келмадилар.
Олдинги бобларда ёзганим каби журналист Қудрат Бобожон бундан муттаснно.
Туркияда ялло қилиб яшаган ЭРК Пратиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ.
Тошкентда ЭРК партиясини сотиб, ҳукуматга ишга ўтиб кетган ҳамкасбларининг ҳаммасига “сичқоннинг уяси минг танг бўлиб” каламуш сичқон каби тириклайин ернинг остига кириб кетдилар.
-Бу воқеаларни бугунга келиб таъна қилиб ёзаётганим йўқ.
-Ўқиган илмли, билимли , дунё таниган ҳаммага гап билан ақл ўргатиб йўл кўрсатадиган одамларнинг асл башараларини очмоқ учун ёзаяпман.
Ўқиб олим бўлиш осон лекин одам бўлиш қийин экан.
Сафар акани қамоқдан озод қиламан деган ишонч билан “қамчисидан қон томган " золимлар билан кучимнинг етганича курашмакга бошладим.
Тошкент шаҳарида жойлашган бутун Халқора ташкилотларга, Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг номига Сафар аканинг ноҳақдан қамлагани уни қамоқдан озод қилишларига ёрдам беришларини сўраб ариза ёзиб топширдим.
Енгдимми, енгилдимми, уни фақат ер-у, кўкнинг сарвари биз гунаҳкор бандаларни яратган ёлғиз парвардигори олам билади ҳолос.
Шундай кунланинг бирида Муҳаммад Солиҳнинг жияни Маҳмуд телефон қилиб қолди ҳайрон бўлдим нима учун ярим тунда телефон қилаяпти деб... Олдинлари бир икки марта келиб кетганди ҳабар олгани кейин Сафар акани “ сотқин” деб Дилором Исоқова билан Мақсуд Бекжон туҳмат ошларини отганидан кейин Маҳмуд сувнинг остида тушиб кетган тош каби йўқ бўлиб кетганди.
Маҳмуднинг бирданига пайдо бўлиб ярим тунда телефон қилганига ҳайрон бўлдим.
Маҳмуд салом аликни ҳам насия қилди.
-Эртага бизни МВД га олиб боринг!
-Маҳмуднинг овази телефондан жуда ташвишли эшитиларди ҳайрон бўлдим тинчликми сиз бу соатда ҳеч телефон қилмасдингиз.
-Мақсуд оғам қамалиб қолганини эшитдингизми.
-Эшитгандим нима бўлди ?
(тўғриси ўз дардим ўзим билан бўлиб Мақсуд Бекжонни қамалганини ҳам унитгандим.)
-Ҳозир Мақсуд оғам МВДнинг ер тўласида экан.
-Ҳа у ердами?
-Ҳа.
- Бугун Хоразмдан Комил дойим (тоғам)нинг хотини келди. МВД га боришимиз керак лекин бизлар МВДнинг қаерда эканликини билмаймиз сиз олиб бора олмайсизми?
-Ҳайрон бўлдим.
-Нимага билмайсиз метронинг “космонавитлар” бекатида тушсангиз шу ерда қақайиб турган бино МВДнинг кошонаси бўлади.
-Сиз билан борсак яхшида ҳар қалай сиз бизлардан кўпроқ у ерни биласиз илтимос?!
-Марзия билмайдими?
-Билади Мақсуд оғам Марзия янгам борганида жаҳли чиқибди иккинчи марта бу ерга оёқингни босма деб айтганмиш . Шунга Марзия янгам ман бормайман деяпти...
-Маҳмуднинг берган жавобидан тилим лол бўлиб қолди.
-Ноиложликдан майли келинглар дедим.
-Эрталаб соат 9 ларга келамиз деб телефон гўшакини қўйди.
Ой булутлар остига яширинган қоп-қора туним , ундан-да, қоранғуроқ бўлган тонгим отганди. Дарвоза эшикининг урилган овазини эшитдим бориб очсам остонада Маҳмуд билан юзи кўзи кибрдан шишиб кетган савуқ башара бир хотин турар эди.
Маҳмуд саломлашиб ёнидаги ҳамроҳини таништирди. Бу янгам бўладилар кеча Хоразмдан келди. (исмини ёзишим шарт эмас)
Уйга таклиф қилиб бир пиола чой қўйдим олдиларига.
-Келган янга мулло кўзида "тимсоҳ кўзи ёши ” билан гап бошлади. Мақсудни ўз ўғлимдек катта қилганман. Уйга милициядан келиб Мақсудни қамалагани айтдилар. Қамалганига бизлар унча ишонмадик кейин ёшулли( Хоразм Вилоятнинг баъзи шаҳарларида ўз турмуш ўртоқларига ёшулли дейишади аёллар) сан бориб Тошкентга Мақсуддан ҳабар олиб кел деб мени юборди. Маҳмуд Қурбоной опам МВД жуда яхши билади деб сизни мақтади.Шуни учун сизни ёнингизга келдик.
-Билмай мен ўлай дедим алам билан. Ҳўп сизларни олиб бораман ҳозир Жалолиддинни кийинтирай-чи, мени ҳам Сафака аканинг терговчисида ишим бор эди.
-Йўлга чиқдик.
МВДнинг эшикининг олдида улар билан хайрлашдим Маҳмуд Мақсуд Бекжоннинг терговчиси билан учрашиш учун телефон қилди. Ҳусан Аҳмедов билан учрашиш учун телефон қилдим.
-Ҳусан ака телефонда оз кутинг чиқаман деди.
-У ердаги дарахтларнинг тагида ярим соат қадар кутдим.Тоқатим тоқ бўлиб борай чиқмади энди кетай деганимда чиқиб келди. Чунки Жалолиддин безовта бўла бошлаганди.
-Саломлашиб Сафар акани сўрадим.
-Сафарни 18/64 сангородок деган қамоқхоналарнинг касалхонасига олиб келибдилар.
Бир оз маззаси йўқ экан.
(кўз олдимни қора туман қоплади)
-Нима деяпсиз, нима бўлибди Сафар акага ? (Жон ҳолатда бақириб юбордим)
-Қўрқманг яхши.
-Бир оз дам олиши ҳам керак-ку, Сафар. У ер нормал касалхона у ерда ётганларни докторлар даволайди. Қайтанга Тоштурмада тўрт деворнинг ичида қамоқхонада ётганидан кўра касалхонада даволаниб дам олгани яхши эмасми?!
-Балким сизга учрашув ҳам беришар ?!
-Ҳусан ака мени сокинлаштириш учун “сангордок”ни , сал кам Фарғона Вилоятида жойлашган Чимииён саноториясига тенглаштирди
-Унинг айтган гапларидан кейин айниқса “учрашув беришар” деган имоли гапидан кейин бир оз бўлсада сокинлашдим.
-Борсам учрашув беришадими умид билан сўрадим.
-Балким берар Сангородокнинг бошлиқи Акбдукарим Шодиев деган одам.
- Унинг номига ариза ёзин биринчи марта борганингизда бирон нарса кўтариб борманг.
-Нима учун?
-Агар учрашув бермаса оғир юк кўтариб бориб қийналганиингиз қолади .
-Яхши.
-Сиз Сангодокни қаерда жойлашганини биласизми
-Йўқ
-Қуйлиқ бозирини биласизми
-Биламан.
-У ерга етмасдан икки бекат олдинда автобусдан тушинг!
-Раҳмат Ҳусан ака.
 


23.11.2014 yil. Lausanne.
         
                                                        50- қисм.


     Кулган кўзини
Соғинчдан сарғайган, сўлғин юзини,
Кўраманми, деган бир умид, бир ишонч.
Қалбимда сўнг баҳор гули каби ғунча тугди.
Кунгил гулшанимда очилармикан uмидимнинг ғунчаси,
сариқ гулим? ...
Очилsa гулим, ранги сўлмасдан,
Япроқлари хазон бўлмасдан,
Кўрсам.
Дийдорига тўйсам,
Кейин ўлсам,
Кафансиз кўмилсам.
Кўзим очиқ кетмасди,
Армонли дунёдан.
Қўлимдаги қаламимдан тўкилган бу сатрларни ҳеч вақт тилимга олмасдим, ололмасдим, тилимга олсам тилим: тилим-тилим бўлиб тилинарди, оғзимни тўлдирган қонни эса ўзимдан бошқа кимсалар кўрмасди. Тилинган-тилимни, қонга тўлган оғзимни , ҳеч кимса кўрмасин деб тишимдан мустаҳкам қўрғон қургандим. Қўрғонимнинг баланд деворлари ичида ўз дардимга дармон,ярамга малҳам тополмай начор яшардим.
Додласам ҳам инграсам ҳам ҳеч ким эшитмасди.
Кўз ёшимнинг мурғаккина , Жалолиддиндан бошқа кимсалар кўрмасди, эшитмасди. Осмонга қарадим осман тиниқ беғубор қанот чиқариб узоқларга учиб кетсам бошимда чарҳ уриб қора қузғундек уриб айланаётган бало қазолардан қутилсам ...
Ҳаёлимда учишни орзу қилардим .
Ҳаётимда эса учолмасдим атрофимни кўзга кўринмас тўр ўраб олганни учун. Qанотларим қайрилган, учай десам осмонимидан айрилгандим, ўзимдан бошқага кучим етмасди. Худо менинг тақдир китобимга тош лаҳалар битмишди.
Орзуларим армон, умидларим саробга ... айланганди.
Қоп -қоранғу уйқусиз туним ўтиб, умидсиз тонгим отди
Бир пиола чой ичишга ҳам вақтимдан қизғондим-да, Жалолиддининг қўлига қаттиқ нони сувга ивитиб бердим. Сафар ака билан “учрашувга руҳсат оларман “ деган умид билан терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг айтган адресига 64/18 сонли"Sangorok"ga qarab йўлга чиқдим. “Сангородок”ни, қийналмай топиб бордим. Аслида "Сангородок” ва унинг атрофи менга бегона эмас эди.
биз Бектемир туманининг “Бузовчи” маҳалласида яшаганмиз. Қўйлиқ бозори бизга жуда яқин шунинг учун бу ерлардан минг марта Сафар ака билан ўтганмиз, юрганмиз лекин бу ерда “Сангордок” каби мудҳиш макон борликини u vaqtlar билмасдим. "Sangorodok"ning yon qushnisi xотин -қизлар, қамаладиган қамоқхонани билар эдим .
-Бир куни катта кўчадан автобусда ўтар эканмиз атрофи тиканли сим билан ўралган маскан диққатимни тортди Сафар акадан у ер нима деб сўраганимда айтганди.
Сафар аканинг изида сарсон бўлиб юрганимда ўша ерда ишлайдиган “гардиян” ning, bittasi билан ҳамсуҳбат бўлиб қолдим. У ерда ишлайдиган эркак “гардиян”лар, "макумалар” сақланадиган қамоқхонани ўзора суҳбатlariда “Жаннат макон” деб атаганларини билиб олganдим. Ҳақиқатдан ҳам у ер "ахлоқсиз эркак гардиян”lar, учун “жаннат” қизлари қамалган ота- оналар,va turmusg urtoqi qamalgan erakaklar учун “жаҳаннам “эди...
"Сангорадок”нинг, кап-катта, ранги қоп-қора, дарвозасининг олдига борганимда кўрган манзарам ақлимни бошимдан олди. Дарвозанинг олди ҳар ҳил ёшдаги хотин-қизлар кекса ёшли онахон ва отахонлар, ва ҳар хил ёшдаги болалардан тўлиб-тошиб кетганди. Болаларнинг ҳаммасининг ранги сўлғин кўзларида қотиб қолган соғинчнинг изи инсонни юракини доғлайди...
Ҳаммаlarи умивор нигоҳларнини дарвозага тиккандилар. Дарвоза очилса-да , у дадажоним чиқиб келса, қучоқини очса бағрига бош қўйсам деган умид билан дарвозанинг олдида қаторлашиб кутиб турар эдилар.
У ерда йиғилан катта ёшдаги инсонларнинг ҳаммасининг ранги кузда очган сариқ гул каби sargayib сўлган юзларига-кўзларига, ғам кўланкаси соя ташлаганди. Кўзларида илиниб турган кўз ёш томчилари худди гулнинг баргидаги шабнамдек илиниб турар сал шабада турса тўкиладигандек...
-Бу ер маҳкумлар даволанадиган касалхона бўлса соғлар қаерда ?
- Бу ер зона бўлса, касалхона қаерда?
-Менинг миямда ғужғон ўйнаган ҳисобсиз саволимларга жавоб берадиган ким бор?
“Сангородок”нинг, дарвозасининг олдида ўғлиmни ёки турмуш ўртоқимни кўраманми деган умид билан кутаяпган одамларни кўрган ҳар қандай одам Ўзбекистон ҳақиқатдан ҳам очиқ осмон остидаги қамоқхонага айланганига гувоҳ бўлаrди.
Агар зоналардан даволангани келган маҳкумлар шу ерда бўлса, дарвозанинг олдида навбатга турган бу инсонлар уларнинг қариндош уруғлари бўлса...
-Қамалмаган одам қолдимикан кўчада?
-Ўзбекистонда нечта қамоқхона бор ?
-Қамоқхоналарда нечта одам банди зиндон ?
-Беморлари шунча кўп бўлса зоналарда соғ маҳбус қолган эканми?
Тоштурмага борганимда бу ердагидан ҳам кўпроқ одамлари кўргандим.Суҳбатлашганимда бири ўғлим учун келдим деса, boshqa бириси қизим қамоқда уни кўргани келдим деб кўзига ёш олиб гапirsa yosh kelibchaklar хўжайиним шу ерда уни кўргани келдик деб кўз ёшини тутолмай йиғлар эдилар. Маҳкумларга “передача” берадиган катта хонада навбат кутиб турганимизда. Ўзбекистоннинг ҳар турли вилоятларидан Тоштурмага келган чорасиз кўзи ёшли ота-оналар, қандай қилиб яқинлари билан учрашув олишни ҳам билмас эдилар. Уларнинг дард-ҳасратларини, эшитиб қўлимдан келгунича ёрдамчи бўлишга ҳаракат қилардим кўпчиликиga “пердача” бериш учун аризалар ёзиб бериб ўз ҳақ-ҳуқуқларини, тушунтирардим. "Сангодок”нинг дарвозасининг олдида кўрганим маҳкумларнинг яқинлари Тоштурма ёки МВДнинг биносининг олдида кўрганларимдан ҳам кўпроқди.  Адвокатуранинг олдиларида кўрганим кўзи ёшли инсонларни айтмасам ҳам бўлади.
Еру, кўкни яратган оллоҳим наҳот бу инсонларнинг ҳаммаининг ўғли қотил ёки ўғри бўлса? Ўзбекистонда "салла ол деса калла олдиган” шайтонга мурид тушган милицонерлар ҳақ гапни айтган ёки муҳолифатга ҳайриҳоқ кимасаларни ҳаммасини тўплаб олиб келиб сен "жиноятчи"сан, сен "муҳолифат вакилисан, "сенинг ёнингдан 2 грам наша бор” шунинг учун наркамонсан деб қамоқга ташлашдa davom qilmoqda edilar.
Нафақат милиционерлардан балким ҳукуматнинг хизматкорига айланган инсон қиёфасига кирган “манқурт” КГВ нинг, ажанларидан ҳар нарса кутиш мумкин.
"Сангордок”га, биринчи бор келишим эмас-ми, унинг бошлиқи Абдукарим Шодиевнинг олдига қандай киришни билмасдим.
- Кимдан йўл-йўриқ сўрасам экан?
-Бу ерда ўзининг дардли дунёсида ғамга ғарқ бўлиб ўтирган онахонлардан сўрасам дардини янгилаб қўяман-ми, деб андиша қилдим.
Ярим соат қадар таруддланиб турдим-да, оҳири жасоратимни тўплаб ғамдан қадди букилган юзлари сўлғин одмигина кийинган онахонга яқинлашдим.
-Ассолому-алайкум холажон!
-Валейкум ассалом қизим.
-Кечирасиз холажон бу ерга биринчи марта келишим шунинг учун бу ернинг қонун қоидасини билмайман "Сангородок”нинг бошлиқининг олдига қандай кирсам бўлади?
-Ана-ву, кўриниб турган дарвозадан (қўли билан ишора қилган тарафга қарасам у ерда бу ердагидан исбатан кичикроқ дарвоза бор эди) ўша ердан ичкарига кирасиз. У бино бор ўшанга борсангиз ичкарига зинапоядан чиқасиз шу ерда Шодиевнинг секратари бор. Ўшанга ариза ёзиб берсангиз Шодиев киришга руҳсат берилсин деб имзо чекса кейин учрашувга кирасиз қизим.
-Каттакон раҳмат.
-Сўрагани айби йўқ бу ерда нимага навбатда турибсизлар
-Бизларга уч кун олдин ўғлим билан кўришмакимиз учун руҳсат беришганди шунга ичкарига киришни кутаяпмиз деб ёнидаги ёшгина келинчакни кўрсатди.
Келинчакнинг қўлида кўзмунчоқдек ўғилчаси бор эди.
-Уч кундан кейинга руҳсат беришдими жуда кўп кун-ку.
-Менинг соддаларча берган саволимга онахоннинг жахли чиқмади.
-Баъзан бир ҳафта кейинга руҳсат беришади қизим Онахонинг кўзи ёшга тўлди ўғлимни кўрсам бўлди менга бир ой кейин кел деса ҳам келар эдим, кутардим.
-Унинг кўзидаги ёшни кўриб ўзимнинг ҳам кўнглим бузилди.
-Кечирасиз ярангизни янгилаган бўлсам.
....
Онахон келини ва невараси билан сўзсиз ,садосиз мендан узоқлашди.
Бориб қарасам кичик дарвозанинг олдида турна қатор одамлар навбатга турган одамлар бу ердагидан ҳам кўп эди.
Навбатга турдим. Жалолиддин жуда чарчади. Яҳшям ёнимда сув олиб келган эканман. Сув ичрдим. Битта келинчак ўғлига бир дона ширин кулча берди. Иккинчи кулчани олиб Жалолиддининг қўлига тутқазди.
-Каттакон раҳмат.
-Минутлар, соатлар ўтди.
-Ниҳоят менга ҳам навбат келди iчкарига кирдим.
Абдикарим Шодиевнинг секратари: кки юзи қип қизил олмадек, кўзлари кийикнинг кўзи каби катта-катта juda chiroyli rus qiz ekan. Ёзган аризамни олиб товусдек товланиб Абдукарим Шодиевнинг олдига кириб кетди.
Беш минут қадар кутдим. Чиқиб киринг деди.
-Кирдим.
Унча катта бўлмаган кабинетда битта стол иккита стул кенг деразасидан қуёшнинг ёрқин нурлари тушиб кабинетни ёритиб турганди.
-Абдукарим Шодиев деганлари узун бўйли жингалак сочли қорачадан келган одам экан. Олдидаги столда менинг ёзган аризам турган эди. Хурматимни жойига қўйиб ўрнидан туриб кутиб олди мен билан қўл бериб саломлашди.
Ҳол-ҳотир сўради.
-Раҳмат ҳаммаси яхши.
-Мен Сафар Бекжоннинг оиласи бўламан.
Менга касалхонада Сафар акани даволаниб ётгани айтишди сиз руҳсат берсангиз кўрsам deb келгандим.
-Саволимга жавоб эмас савол билан жавоб берди.
-Бу бола ким?
-Ўғлимиз.
-Исми нима ?
-Жалолиддин.
-Дадасини қачон кўрган сўнги марта
-1993 йил 27 Июлда уйдан ишга кетган вақтида. Ҳозир кўрса дадасини танимаса ҳам керак. Менинг Тоштурмада ги беш минутлик учрашганимни айтмаса, шундан бери биз кўрмаганмиз дадасини.
-Кўзимни куйдирган аччиқ кўз ёшим юзимга оқиб тушди kuzimni yoshini dastirumolcha  bilan artdim.
-Адвокатинингиз борми ўзи сизга учрашув олиб берaдиган ?
-Бор бир эмас иккита .
-Ким улар?
-Сергей Егошин билан Ҳамидулло Зайниддинов.
...
Мен ҳам сизга учрашув беролмайман
-Нима учун?
-Сафар Бекжон бу ерда йўқ сизни алдашган.
-Нима?!


            30.11.2014. yil.                                                   Lausanne.



                                                                     51 қисм.






-Ростданми Сaфар ака бу ерда йўқmi, ёки сиз мени алдаяпсизми?
-Рост нима қиламан сизга ёлғон гапириб.
-Бошимдан биров бир челак қайноқ сувни қуйиб юборгандай вужудимдан sachrab олов чиқиб кетganday bulди доллаб оламни бузмаслик учун тишим билан тилимни маҳкам тишладим. Абдикарим Шодиев эса ортиқча гаплашадиган гапим сиз билан йўқ дегандай деразанинг олдига бориб узоқларга тикилиб ўйланиб қолди.
Менинг бу ерда ортиқча қолишимдан бир маъни йўқ эди.Сафар аканинг бир кун олдин “мен Сангородок”даман, деб ёзиб чиқарган хати ҳақида-ку, оғиз очишimни ҳаёлимга келтирмаsдим.
-Айтсам бошига бало ёғилмасин деб...
-Сафар ака ўз ҳатида “мен Сангородокдаман даволанаяпман бу ернинг бошлиқи Абдикарим Шодиев деган одам aсли келиб чиқиши Буxорадан.
Kелганингда kup savol beradi, жавоб берганда ehtiyot bul ” деб таъкидлаб ёзганди.
Сафар акани хатини Сонгродокда гардиян бўлиб ишлайдиган ўрис бола олиб келганди.
У болага Сафар акага бериши учун озиқ-овқат, пул бергандим...
Энди эса Сангордокнинг началники Абдикарим Шодиев бу ерда Сафар Бекжон деган одам йўқ деб рад жавобини бераяпти, мен кимга ишонишим керак?...
-Бир кун олдин сизнинг хўжайинингиз Сангородокда деб келган болагами ёки Сафар Бекжон деган одам бу ерда йўқ деган Сангордокнинг началники Акбдукарим Шодиевми?
Bошим айланиб йиқилиб тушмалик учун Жалолиддинни маҳкам бағримга босиб оғир қадамлар билан Абдикарим Шодиев билан хайр маъзурни насия қилиб кабинетдан чиқдим.
Ташқарида сўнг баҳорнинг наmхуш ҳавосидан нафас олиб олиб бир oz ўзимга келдим, атрофимга қарасам Абдикарим Шодиевнинг олдига кириш учун навбатда турган ота- оналарнинг , ёш келинчакларнинг сафи олдингидан ҳам кўпайганликлари диққатимни тортди. Ҳеч кимни танимаганим учун кимса билан хайрлашмай , ўз ёғимга ўзим қоврилиб абтобус бекатига кетдим.
Автобус кутарканман кўзимнинг ёшини тўҳтата олмасдим ҳамма менга ажабланиб қарардилар бу хотин “жинни бўлган” ми, нимага йиғлаяпти деб.
Менинг эса ўзимдан бошқа кимсага кучим етмасди.
-Кучим кўз ёшимга етарди холос...
Бекатда турган одамларга қараб:“дод десам ҳам войдод” десам ҳаётимда ҳеч нима ўзгармасди. Золимлар аллақачон фармон чиқариб муҳрини босган эдилар.
Мен шўрликнинг хароп ҳолим уларни қизиқтирмасди...
Автобусда уйга келгунча, кўзимнинг ёшим тўҳтамади.

"Чиқдим кўзимда ёш
Энди менда
Қолмади бардош.”

Ўша куни кечқурун “дафтардаги дардларимга” юқорида ёзганим сатларни битган эканман. Яхшиям ўша қоранғулик кимсасиз кунларимда мени тушунган қалам билан дафтар бор edi uзим ёзаман, ўзим ўқийман, ўзим йиғлайман....
Дардимни кимга айтишни ҳам кимдан ёрдам сўрашни билмасдим?...
Атрофимда ҳамқишлоқ студент йигит-қизлар , бор лекин... танаси бошқа дард билмас деганларидек... улар ҳам ўз ташвишлари билан оввара эдилар.
-Нима бўларди атиги беш минутга учрашсам?
-Кўрсам, дийдорига тўйсам, кейин қайтмас дунёга кетсам ҳам рози эдим.
Алимсоқдан қолган занглаган темирни деб умри зиндонда чириб ўтадими энди?
Ҳамма болалар дадасининг елкасига бош қўйиб эркаланиб катта бўлаётган бўлса менинг ўғлим ўзининг бола эканликини унитганди. Ҳеч вақт кулмасди ҳатто йиғласа ҳам товуши чиқмасди катта одамлар каби сассиз-садосиз, йиғларди ...
Отанинг меҳрига тўймай ўсган гўдак ҳаётнинг энг оғир зарбасига дуч келар экан. Мен она эдим лекин ўғлимга ота меҳрини беролмасдим бу мени қаҳр этарди...
-Сафар аканинг айби нима ўзи?
-Нима учун қамлади ?
- “танга” ни, баҳона қилишиб сиёсий сабаблар билан қамалганига энди tuliq ишонгандим.Chunki Сафар аканинг айби нима деган haqli саволимга на терговчиси Ҳусан Аҳмедов на Safar akani qamoqga olish uchun "order" yzoib bergan Тошкент Шаҳар Прокурори Эргаш Жўраев жавоб беролмasdiлар. Уларнинг ўзлари ҳам savolimga javob berolmaganidan keyin Safar akaning "aybsiz-aybdor bulib utirgainga ishonardilar shekilli? ...
Bir kuni tелефон қилиб сўрадим Эргаш Жўраевдан битта тарихий "танга"ни , экспертиза қилдиринг деб музейнинг директори ўз қўли билан "тилхат ёзиб берса” кейин номардларча “тангани музейдан” ўғирлади деб дунёга жар солса ким айбдор?
- Bерганми ёки “майли экспертиза “ қилдири бераман деб олганми?...
Битта ифлосни "tuhmati" uchun деб Сафар ака қамалиб кетди қачон озод қиласизлар?
Эргаш Жўраев эса саволимга шундай жавоб берганди: “танга” топилган куни Сафар Бекжон озод қилинади!
- Мен ишондим.
-Оқибат нима бўлди “ танга” топилди.
(tanganing qanday topilgani haqida keyingi bobda batabsil yozman)
Суд залида Сафар aканинг адвокати Ҳамидулло Зайниддинов “танга”ни, қайтариб давлат музейига топширди. Shunda ham Сафар акага 3 йиллик қаттиқ режимли қамоқ жазоси hukmi uqildi.
-Суд бўлиб ўтганидан кейин Тошкент Шаҳар Прокурори Эргаш Жўраевга яъна телефон қилдим “танга” топилди нима учун Сафар ака озод этилмади?
-Сиз Ўзбекистон Олий Судига ариза ёзинг улар жавоб берishади сизнинг саволингизга мен эмас.
-Эшитган жавобим олдида лол қолдим.
-Эргаш Жўраев қисқа ва лўнда жавобидан кейин қайтиб мен билан гаплашмади.Қилгаn телефонларимга ҳам аризаларимга ҳам жавоб бермади.
-Музей директорига қўшилиб “туҳмат тош”ларини, отган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Давлат Маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов ва унинг ёрдамчиси Аҳмад Отажоновлар esa 1994 йилда кутилмаган ҳолатда ўзлари ҳам Сафар ака ўтирган МВДнинг “ертўла”сига, кейинчалик эса Тоштурманинг тош қотган камераларига “ меҳмонга” чақирилдилар. Инсонликдан насибини олмаган икки яратиқ ўзлари қазиган чуқурга ўзлари ҳам кафансиз кўмилган эдилар. Мавлон Умрзоқов билан бирга  МВДнинг “ер тўласида” бирган bir kamerda ўтирган Носир Зокир ўзининг Мавлон Умрзоқни қандай қилиб ҳақорат қилгани haqida kulib айтиб берганди.
(Носир Зокир “Бирлик” Халқ харакатининг Наманган Вилоят фаоллaридан биrи. У ҳам 1994 йилда қамоқга олинган эди.)
-оғзингга туфлимни суқиб олайinми ифлос?!
-Шунча бегуноҳ одамларни қаматдинг номард, сани бу хизматларинг учун сиғинган подшохинг нима берди?
-Оҳир оқибат ўзинг ҳам бизнинг сафимизga kelib "balanda" eb қамалиб ўтирибсан хароми
деб айтдим деганди...
-Раҳмат Носир ака оғзингизга соғлик... дегандим ўшанда.
-Meni esa bir savol ularni оиласи билан учрашувга руҳсат берармикан мавжуд тузум ёки менга ўҳшаб учрашув ололмай ҳор-у, зормикан ?
Кўз олдингизга бир келтиринг; давомли отда юрган, туфлим чанг бўлмасин деб ҳатто эшакга ҳам минмаган калондимоғ “халқ шоираси”ми,Ўзбекистон Хотин Қизлар бирлашмасининг раисасиmi, yoki хукматнинг ялоқҳўр шоирасиmi Ҳалима Худойбердиева degan maraz mavlon umrzovning hotini МВДнинг дарвозасининг олдида     ёки Тоштурманинг “пердача” бериш учун mujallangan honasida бизлар "каби заволли сирадан инсонлар"билан бир сафда туришини...
-Yoki Тоштурманинг пулини тўлсангиз имконсизни қойил қилиб ўрнига қўядиган “гардиён”лари келиб Ҳалима Ҳудойбердиеванинг уйидан Мавлон Умрзоқов учун тайёрлаб қўйган егуликларини олиб кетармикан?
-Мавлон Умрзоқов деган “инсонлик qiyafasin yuqotga hsayton” нафақат Сафар акани балким Турк дунёсига танилган энг машҳур ёзувчи Мамадали Маҳмудовни ҳам "туҳмат тўрига” илинтириб қаматган эди.
(Бу ҳақда кейинги бобларда батабсил хикоя қиламан)
Ўша вақтларда одам ўлдирган ашшадий жиноятчиларнинг оилаларига ҳам учрашув беришарди .Бир куни адвокат Ҳамидулло ака билан учрашгани борганимда битта аёл билан ҳамсуҳбат бўлдим.
-Яқинингиз қамалганми менга ўҳшаб тонг саҳарлиаб келибсиз бу ерга ?
-Гулдай ўғлим қулдай бўлиб қамалиб кетди. Ўғлим битта корес "фоҳша” аёлни ўлдириб қўйган. У хотининг ўзи айбдор гулдай ўғлимни йўлдан урган-да, айланай. Кейин иккаласи уришиб ораларидан қандай гап қочган bilmamyan, ўғлим жаҳл устида пичоқлаб ўлдириб ўликини каналга отган . Xотининг ўлиги бир ҳафтадан кейин топилди.
-"Ғоҳиша”нинг касофатига қолиб ўғлим қамал ketди.
-Eri bolalri bormikan ?
-Иккита қизи бор экан ажрашиб кетган эри ўғлимни судга берди. Эрига хотин керак экан нимага ажрашади ўлганидан кейин хотини керак бўлиб қолди...
-Бечора қизлари бир умр она меҳрига зор бўлар экан-да.
-Ўғлим ўлдирмаса ҳам бошқа бир "ўйнаши" барбир бир кун ўлдириб кетарди .
-Ўғлини: “сутдан чиққан оқ қошиқ”дек, оппоқ кўраётган бу аёл билан ортиқча тортишиб ўтиришни ўзимга эп кўрмай гапни бошқа тарафга бурдим.
-Ўғлингиз ҳозир қаерда қамоқда
-Тоштурмада
-Кўриб турасизми
-Ҳар 15 кунда бир марта “передача” берамиз.
-Келиним билан иккамиз адвокатининг ёрдами билан юзма-юз, учрашдик.
-Ие хотини бормида ўғлингизни?
-Бор иккита неварам бор. Сизга айтаяпман-ку, ўғлимни корес хотин йўлдан урган-да, бўлмаса менинг ўғлим унақа "енгил табиат" эркак эмас.
-Тилим калимага айланмади ”ҳам хотинига хиёнат қилсин, бу етмагандай бегунаҳ битта аёлни қасддан ўлдирсин” онаси эса ўғлим енгил табиат эмас деб кўкларга чиқариб мақтасин... қани мантиқ?
-Тавба қилдим яратилган гунаҳкор бандадан қўрқмаса ҳам ,бандани яратган ер-кўкнинг, соҳиби hudoдан қўрмас эканми?
- “ўғлим айбдор” эмас деб на оллоҳдан, на бандадан қўрмай, даво қилаётган бу аёлга нима дейишга ҳайрон эдим?!
-Гапни чувалаштириб ўтирмай дедим-да, ҳайрлашиб у хотиндан узоқлашдим.
-Ҳатто жиноятчи, қотилнинг ҳам оиласига учрашув беришади-я! ...
Men garibga na uchrashuv na Сафар аканинг судига бориш ҳам насиб қилмади...
Sudi bulib utgaindan keyin Ҳамидулло акадан нега менга суди бўлиши ҳақида ҳабар бермадингиз деб сўрасам?
-Уйингизга телефон қилдим телефонингиз ишламётганди bориб айтаман деб машинам билан "Боғи эрам” паркининг олдига борсам уйингизнинг атрофини КГБ ходимлари ўраб олган экан. Шунинг учун уйингизга киролмай кўчадан тўғри ўтиб кетишга мажбур бўлдим.
-Сиз хафа бўлманг мен Ўзбекистон Олий Судига “аппелация ариза”сини ёзаман.
-Каттакон раҳмат хизмат ҳаққингиз қанча бўлади
-200$
-Яхши.




7.12.2014 yil. Lausanne.


  52 қисм.


Энда нима қиламан ?
200 $ қаердан топман?
Кимдан сўрасам экан?
Бошимга тош ёғилгандай эди.
Ўзимни чуқур жарлик ичида оёқ -қўли, кишанланган қул каби ҳис қилардим. На жарликдан чиқиб бўлади, на қўл-оёқимга, боғланган кишанlarни узиб.Фақат тепамда зимистон тунимни ойдинлатган ярим ой хира нур сочиб турарди...
Аdvoкатлариннинг пулини давомли тўлаб турган Шукурулло Мирсайидовнинг кейинги вақтларда ўзининг ташвиши кўпайиб кетгани haqida habarim bulgani uchun 200 $ haqida u ksihiga aytish niyatim yuq edi. Uz tashvishimdan boshim oshib yotgan kunlardan birida kutilmaganda uyga Ahtam oga kirib keldi. Unga bulgan voqealarni aytib , Муҳаммад Солиҳга айтиб кўрсангиз ёрдам бермасмикан dedim?
-Қурбоной жуда катта пул-ку, Солиҳ акада бормикан, бор бўлса ҳам беришига кўзим етмайди.
-Ҳайрон бўлдим кап-катта, Партиянинг раиси бўлса унда 200 $ топилмайдими?
-Солиҳ акада бўлса ҳам Сафар учун бермаса керак?
-Нима учун?
-Мен сал олдинроқ телефонда Солиҳ акага сизнинг оғир шаройитда яшаётганингизни айтиб ёрдам берсангиз, яхши бўларди деb aytganдим .
-Биласизми нима деб жавоб берди?!
-Йўқ!
-“Сафар бундан ҳам баттар бўлсин ўзининг ақмоқлиги учун қамалиб кетди” унга бир тийин ҳам бермайман деди.
-Ростданми?
-Бўғзимга тош келиб қадалгандай нафас ололмай қолдим.
-Рост.
- Нима қиламан Солиҳ ака айтмаган гапини айтди деб?!
-Бўғзимни куйдирган аччиқ алам кўз ёшларим юзимни ювди.
-Гапиролмай қолдим...
-Аҳтам оға менинг холатимни кўрганидан кейин мен яъна келаман деб кетди.
-Сафар ака Муҳаммад Солиҳга нима ёмонлик қилди-ки ,бунча нафратланади?
-Сафар акани айбсиз-айбдорга, чиқариб тергов қилаётган ( душмани) МВДнинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов Сафар акадан бунча нафрат қилмайди tерговчи бўлса ҳам ўзининг иносний қиёфасини сақлаб қолган. Муҳаммад Солиҳ каби руҳини шайтонга сотган нокас эмас. Сафар ака билан учрашишимга руҳсат бермаганидан кейин мен Сафар аканинг қамоқдаги яшаш шароити ҳақидаги ҳамма гапларни ундан сўраб оламан. Шу вақтгача бирон оғиз ёмон гап гапирмади. Ҳатто менга ҳар кўришганимда далда беради сабр тилайди. Сиз сабр қилинг, сиқилманг бу кунлар ҳам ўтиб кетади. Сиз Жалолиддин ва Сафар учун uzingizni asarshingiz керак. Сафар эркак одам қамоқхонада кўрган қийинчиликларига бардош бериши мумкин лекин сиз ёки ўғлингиз касал бўлса чидай олмайди... Сизларнинг соғликингиз керак Сафарга!
-Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Сафар билан учрашув беришса ўзингизни тутинг, йиғламанг! Сизни кўзингизда ёш кўрса сиз кетганингиздан кейин унга ёмон тасир қилади деб давомли маслаҳат берарди. Ҳолбуки Ҳусан Аҳмедов диктатура режимига ҳизмат қилаётган терговчи. Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон Призиденти Ислом Каримов қурган манфур ҳукуматнинг ҳизматкори. Умрида бирон марта Сафар ака билан бир дастурхон атрофида ўтирмaган , hatto uni oldindan кўрмаган инсон. Унинг олдига Сафар акани олиб келиб "тарихий танга ўғриси”, Ўзбекистон Прзидентининг “шаҳсий душмон”и, деб танитганлар шундай тергов қил-ки, қилмаган айбларини ҳам тан олсин деб кўргазма берганлар...
-Ҳатто эрига қўшиб хотинини ҳам жиноятчига чиқар деб буйруқ берганdiлар.
- Ҳусан Аҳмедов мени ойларча тергов қилди.
Менинг “айбсиз” эканликим ҳақида ўзининг қаътий хулосасини ёзиб берди.hatto Сафар акани ҳам aybsiz-aybdor, bulib qamalib yotganini isbotladi. “кафолат” уй қаmоқига  чиқиши керак асл жиноятчи Сафар Бекжонга туҳмат қилган музейнинг директори қамалиши керак деб Ўзбекистон Олий Судига ва Ўзбекистон Бош Прокуратурасига талабнома ёзди.
Афсуски ўртада турган кўзга кўринмас “ тўсиқ”лар, Сафар акани озод бўлиб чиқадиган ҳамма йўлларни ўтиб бўлмас ҳарсанг тошлар билан ёпган эдилар.
-Муҳаммад Солиҳ эса Сафар акани сал кам 10 йилдан бери танийди. Иккаласи бир мақсад бир ғоя сари бирга курашган ҳамфикр, ҳамқадам инсон эдилар.
ЭРК Демократик Партиясининг тузган қурувчи уяларидан бириси Сафар ака бўлади.
Пулим йўқ, имконим йўқ ,беришга деса тушунардим ҳақорат қилмасдан aytganida менга алам ҳам қилмасди buncha. Haqiqatdan ham имкони йўқдир инсонлик ҳоли деб тўғри тушунардим. Lekin Сафар акани "ҳақорат" қилиши сабримни тўлдирган сўнгги томчи бўлди. Ҳатто ҳозирги ҳукуматнинг хизматкорлари ҳам Сафар акани ҳақорат қилишга журат қилмагандиlar vijdonsiz Муҳаммад Солиҳга ўҳшаб...
-Мен кўчадаги тиламчи эмасдим ундан "садақа” сўраган.Men ham shu Partiyaning azosiman. Quruvchi uyalaridan bittasining turmush urtoqiman. Meneing ham manaviy haqqim bor-ku, Partiyaning taisidan yordam surashga. Chunki shu kunlarda eshitdim-ki, Муҳаммад Солиҳга Туркия Давлатининг “ўртили ўданак” яъни давлат бюждети тарапидан 2 миллион $ berilgan bulib bu pul ERK Partiyasining Uzbeksitonda qamalib yoki ogir iqtisodiy sharoyitda yahsab utirgan azolariga yordam sifatida berishlishi берилган экан 1994 йил сўнг баҳорида.
-Муҳаммад Солиҳ 2 миллион $ нима қилди?
Hozirgi kunda uзининг демократликидан воз кечиб юзига “ диндорлик” маскасини таққан,кунига беш вақт намозини канда қилмайдиган иякига кетмон соқол , қўлида тасбеҳ, тилида Қурони Карим оятлари тушмайдиган Муҳаммад Солиҳ сажадага бош қўйганида оллоҳга эгиладими ёки нафсини қул қилиб олган шайтонгами? Чунки руҳини шайтонга сотган мунофиқгина етимнинг ҳаққидан қўрqмайди. Ҳақ йўлида гарчак худонинг йўлига кирган банда эса бу қадар риёкор бўлмайди. Битта мен эмас эдим usha kunlarda эри қамалиб сафил бўлиб юрган. Chunki bu вақтга келиб ЭРК партяиси учун qanchalar odamlar qamalib ketdi. Kupchilikining aybi Туркиядан келган газеталарни тарқатish buldi. Уларнинг орқасида эса менга ўҳшаган минглаган ayolлар, bolalar қон қаҳшаб қолganди...
Аҳтам оға келганида яъна сўрадим сиз менга Муҳаммад Солиҳнинг телефон номерини беринг?
-Нима қиласиз?
-Гаплашмоқчи эдим.
-Нимани гаплашасиз?
-Сизга айтишим шартми?
-Сизнинг телфонинигизни КГБнинг агентлари эшитиб ўтиради. Солиҳ ака билан гаплашсангиз бошинигизга бало ёғилиб қолмасин?
-Ёғилса ёғилсин ўзи жонимдан тўйиб юрибман, кўп бўлса қамаб қўйяр ё жонимни олар бир бошга бир ўлим.
-Нима дейсиз унга телефон қилиб.
-Ўзининг ёзган шеъри бор ўшани эслатаман.
-Сиз қаердан биласиз унинг шеърларини.
-Нимага билмас эканман Универстетда диплом ишимни “Муҳаммад Солиҳ ижодида ЭРК ғояси” деган темда ёзганман. Унинг шеърларини ипидан игнасигача биламан. Шунинг учун на ҳақорат қиламан на ёмон гапираман қўрқманг, телфон номерини сиздан олганимни ҳам айтмайман .
-Менинг қаътият билан талаб қилганимни эшитган Аҳтам оға ҳозир ёнимда эмас деб баҳона топиб менга Муҳаммад Солиҳнинг телефон номерини бермади.Va men unga aytadigan eng ogir kalimalarimni ayta olmadim... Keyinchalik ahm yuzma-yuz kurishganimizda ham aytamdim....
-Bir kun ollohning tarozisi tenglashar. Deganlari kabi, "olma, mazlum ohini, chiqar ohista-ohista"
-Сиз яхшиси ана-ву, турган магнитафонингиз бор-ку, стол устида турган магинатафонга ишора қилиб ўшани Дилором Исоҳоқовага гаровга беринг у сизга 200 $ берсин.
Сафар чиққанидан кейин олган пулингизни бериб магинатафонингизни қайтариб оласиз.
-Магинатафонга қарадим.Сафар ака қамалмасаидан сал олдин олган эди.Қамалганидан буён мени дунё билан боғлаб турганди.Радиоси ҳам бўлгани учун ундан “Озодлик” ва ББС и радиоларини эшитардим. Баъзан ўзим “Озодлик" радиосига берган интервуюларни шу радиосидан эшитардим.
-Бошқа иложимиз йўқми
-Йўқ!
-Хафа бўлманг! Сафар чиқса бундан ҳам яхшисини ,олиб беради сизга.
Майли нима ҳам дердим...
(Дилорам Исоқова ЭРК Демократик Пратияиснинг маьтбуот секратари)
Телефон қилиб Дилорам опага вазиятни айтдим.
-Яхши келин олиб келинг пул тополсам бераман деди.
-Ҳамқишлоқ студент укамлардан бир-иккитасини , чақирдим келишди. Улардан бириси билан Жалолиддини қолдириб бириси билан биргаликда магинатафонни Дилорам Исоқованинг уйига олиб бордик. Дилорам Исоқованинг уйига кирадиган подезднинг олдида КГВнинг ажанлари қўлларида камера билан бизни боришимизни кутиб ўтирган эканлар. -Бизларни келишимизни ким айтди экан?
-Кўчанинг бошидан то Дилорам опанинг уйига кириб кетгунимизча съюмка қилдилар.
Дилорам опа гўё-ки, шундай бўлиши таъбий холдек кутиб олди. Магинатафонни Дилорам опага бериб ташқари чиқсак ҳалиям пули тўлаб чақирилмаган камерамонлар иш бошида эди. Бизларни то автобус бектигача кузатиб боришди.
-Магинатафон ойларча Дилором опанинг уйида қолди лекин гаровга учун бир тийин ҳам бермади. Пул бермаганидан кейин магнатафонимни қайтариб ебринг деб сўрасам  эшитмаганга олиб қайтариб беришни ҳаёлига ҳам келтирмади.
Мен дунёдан узилиб қолгандай бўлдим. Чунки Сафар ака ҳақидаги ҳабарларни ёки дам бадам мендан олиб турадиган интервуюлар ҳам барҳам топди . Пул тополмаганимдан кейин Ҳамидулло аканинг олдига бориб вазиятимни айтиб узр сўрадим.
-Сиз хафа бўлманг Қурбоной мен сиз пул бермаснгиз ҳам Олий Судга Сафарни қайтадан суд қилишларини талаб қилиб ариза ёздим лекин ҳукм ўзгармагани ҳақида жавоб олдим.
Каттакон раҳмат сизга.
-(Худо раҳматли Ҳамиддулло Зайниддинов ҳақидаги хотираларимни куейинги бобларда албатта баътабсил ёзаман.)
-Аҳтам оға келганида шикоят қилдим сиз Дилорам пул беради деб айтгандингиз магнатафонгни берсанг деб қани пул бергани ҳатто магинатафонимни қайтариб бериш ҳам нияти йўқми дейман; бир икки марта сўрасам гапни айлантираяпти.Ҳамидулло ака Олий Судга ариза ёзган лекин “ҳукм қаътий шикоятга ўрин йўқ” деб жавоб беридилар.Қайтанга ҳеч қаердан хабар ҳам эшитолмай гаранг одам каби ўтирибман.
Магнатафонимни қайтиб беринг десам сизга нимага керак дейяпти, тушунмадим.
-Айтаман қайтиб беради.
-Яхши.



14.12.2014 yi

  53 қисм



Дилором опа ниҳоят менинг магинатафонимни қайтариб берди.
Мен айтимда “сизга нима учун керак магинатафон “ деган аёл Аҳтам оға айтганидан кейин ҳудо инсоф берди шекилли?
Мен на магинатафоним учунбир тийин топа оламганимдек на ўзим бошқа бир ердан 200$ у тарафда турсин ҳатто 200 сум ҳам топа олмадим.Маҳлламизда Сафар аканинг уртоқлари бор эди. Балким айтсам улар ораларида пул туплаб бериши мумкин эди...мениу гурурим юл бермади.Сафар қамалиб ҳотини тиланчлик қилиб юрибди деб айтмасинлар деб.
Сафар аканиг адвокатига айтган пулини вақтида бера олмаганим учун ўзимни маънавий қарздордек ҳис қилардим.
Нима қилишга кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмаганимдан кейин бир куни нима бўлса, бўлсин бориб аҳволимни тушунтираман деб Ҳамидулло Зайнидиновнинг иш ерига бордим. Борсам Ҳамидулло ака ким биландир гаплашиб ўтирган экан.
-Узоқдан салом бериб мен келдим деган каби ишора қилдим.
-Ҳамидулло ака саломинимни олди.
-Кейин кутиб туринг каби қўли билан ишора қилди.
Ташқарига чиқиб осмон ўпар чинорларнинг тагида кута бошладим.
Кўп вақт ўтмасдан Ҳамидулло ака чиқиб келди.
Саломлашиб ҳол-ҳотир сўраганидан кейин.
Бутун журъатимни тўплаб унга вазиятим тушунтирдим. 200 $ топиб бера олмаганим учун кечирим сўрадим.
-Сиз ҳали ҳам пулни ўйлаб юрибсизми
-Ҳа
-Мен Ўзбекистон Олий Судига ёзгандим.
Жавобини ҳам олдим .
Сафарга берилган “оғир режимли қамоқ “ жазосини Олий Суд ўзгаришсиз қолдирди.
-Нима?
-Энди сизга бардош берсин Сафарни 3 йил кутасиз!
-Кўзда ёшим билан сўзсиз садосиз ҳайрлашдим.
Чорасиз инсон аламини кўз ёшидан оларкан.
Нима қилишга ҳайрон эдим, қайси эшикнинг останасига бош уриб борсам ҳамма эшиклар юзимга терсига ёпилаётганди. Фақат битта макон бор эди оҳиригача очилган. Бу ҳам бўлса жаҳаннамнинг эшиги ...
У ерга ҳам истаган вақтида инсон кетолмайди-ку.
Сани яратганнинг ўзи исташи лозим. Кутганингда ҳазрати Жаброил Алайҳисалом ассалому- алайкум, деб эшикдан кириб келмас экан.

Яшашдан ҳам тўйганман,
Кўришдан ҳам воажаб.
Ҳудо менга ўлим бер?
Қутилайин азобдан...

(1994 йил. Тошкент )

                                                        53 қисм



Дилором опа ниҳоят менинг магинатафонимни қайтариб берди.
Мен айтимда “сизга нима учун керак магинатафон “ деган аёл Аҳтам оға айтганидан кейин ҳудо инсоф берди шекилли?
Мен на магинатафоним учунбир тийин топа оламганимдек на ўзим бошқа бир ердан 200$ у тарафда турсин ҳатто 200 сум ҳам топа олмадим.Маҳлламизда Сафар аканинг уртоқлари бор эди. Балким айтсам улар ораларида пул туплаб бериши мумкин эди...мениу гурурим юл бермади.Сафар қамалиб ҳотини тиланчлик қилиб юрибди деб айтмасинлар деб.
Сафар аканиг адвокатига айтган пулини вақтида бера олмаганим учун ўзимни маънавий қарздордек ҳис қилардим.
Нима қилишга кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмаганимдан кейин бир куни нима бўлса, бўлсин бориб аҳволимни тушунтираман деб Ҳамидулло Зайнидиновнинг иш ерига бордим. Борсам Ҳамидулло ака ким биландир гаплашиб ўтирган экан.
-Узоқдан салом бериб мен келдим деган каби ишора қилдим.
-Ҳамидулло ака саломинимни олди.
-Кейин кутиб туринг каби қўли билан ишора қилди.
Ташқарига чиқиб осмон ўпар чинорларнинг тагида кута бошладим.
Кўп вақт ўтмасдан Ҳамидулло ака чиқиб келди.
Саломлашиб ҳол-ҳотир сўраганидан кейин.
Бутун журъатимни тўплаб унга вазиятим тушунтирдим. 200 $ топиб бера олмаганим учун кечирим сўрадим.
-Сиз ҳали ҳам пулни ўйлаб юрибсизми
-Ҳа
-Мен Ўзбекистон Олий Судига ёзгандим.
Жавобини ҳам олдим .
Сафарга берилган “оғир режимли қамоқ “ жазосини Олий Суд ўзгаришсиз қолдирди.
-Нима?
-Энди сизга бардош берсин Сафарни 3 йил кутасиз!
-Кўзда ёшим билан сўзсиз садосиз ҳайрлашдим.
Чорасиз инсон аламини кўз ёшидан оларкан.
Нима қилишга ҳайрон эдим, қайси эшикнинг останасига бош уриб борсам ҳамма эшиклар юзимга терсига ёпилаётганди. Фақат битта макон бор эди оҳиригача очилган. Бу ҳам бўлса жаҳаннамнинг эшиги ...
У ерга ҳам истаган вақтида инсон кетолмайди-ку.
Сани яратганнинг ўзи исташи лозим. Кутганингда ҳазрати Жаброил Алайҳисалом ассалому- алайкум, деб эшикдан кириб келмас экан.

Яшашдан ҳам тўйганман,
Кўришдан ҳам воажаб.
Ҳудо менга ўлим бер?
Қутилайин азобдан...

(1994 йил. Тошкент )


Аламимни қаламдан олиб тинмасдан ёзардим.
Шу уринда боримга шукур , йўқимга тоқат қилган такрорланмас Сафар аканинг иккита жаннатмакон адвокатлари ҳақидаги бор ҳақиқатни ёзишим керак-ки, буни ҳамма билсин!!!
Ўзбекистон давлатида ёзилмган бир қонун бор.
-Қандай дейсизми?
-Миллатимизнинг ҳур ва эркин яшаши учун курашган инсонларни ҳар ҳил уйдирма айблар билан зидонбанд қилганлари етмагандай уларни ҳимоя қилган адовокатлардан ҳам бу ҳукумат қасос олади.
Олдинига Сергей Эгошин ва Ҳамидулло Зайниддинов ўз ишларини қилишлари учун қаршилик Узбекистон ҳукумат қаршилик қилмади. Орадан йиллар ўтганидан кейин нима қиласалар қилдилар. Сафар акани ҳимоя қилган икки адвокатининг ҳам ҳаёти фожиа билан тугади.
Сергей Егошин ва Ҳамидулло Зайнидонов иккаласи ҳам 1980 йилларнинг оҳири 1990 йиларнинг бошидаги Узбекистонда узларининг ҳақиқатпарастлиги билан танилган, ўз ишининг моҳир устаси бўлган маълум ва машҳур одил адвокатлар эди.
Ҳатто Сергей Егошин “Ўзбеклар ишида” Аҳмаджон Одилов кабиЎзбек миллатининг асл фарзандини ўрис Ивонов ва армани ити Гдиляндан ҳимоя қилган жасоратли адовкатдир. Кейинчалик , шогирди Ҳамидулло Зайниддинов билан биргаликда Шукурулло Мирсайидовни бишига ёғилган мислсиз туҳмат тошларидан ҳимоя қилдилар.
Сафар акани "туҳмат тошлари” отилиб қамалиб кетганида худо раҳматли Шукурулло Мирсайидов орага тушиб Сафар акани ҳимоя қилиши учун рози қилган. Уларнинг хизмат ҳаққини ҳам олдин ёзганим каби Шукурулло Мирсайидов ўз чўнтагидан тўлаганди. Ноҳақликлар олдида бўйин эгмайдиган,мард ва жасур Егошин ва Ҳамидулло Зайнидднов ҳамиша одиллик учун курашдилар. Ноҳақдан қамалаган қанча инсонларнинг оилаларига ёрдам бердилар. Ўзбекистонда қамалиб азоб чекаётган инсонларни ҳимоя қилишда уларнинг олдиг тушадиган адвокат йўқ эди.
Миллатпарвар устоз ва шогирд бўлган Ҳамиддулло Зайниддинов ва Сергей Егошинларнинг ҳаёти оҳир оқибат фожиа билан якун топди.. Сергей Егошин “номаълум сабаблар”- га, кўра 2000 йилларнинг бошида ўлдирилган бўлса ҳудо раҳматди Ҳамидулло Зайниддиновлар очиқдан- очиқ заҳарланиб 2000 йилларнинг ўртасиуга рестронда овқатлиниб ўтирган вақтида ўлади....
Ўзбекистон давлатининг теппасига уя қуриб олган чиябўрилар нафақат Сафар акани балким минглаган инсонларни озодликга чиқишига ёрдамчи бўлган, бошига кутилмаганда кулфат тушган инсонларнинг дардига шерик бўлиб ўзларининг маслаҳатини аямаган, тўғри йўл кўрсатиб яхши гаплар айтиб кўнгилини оладиган икки адвокатни фожиали улимга сабабчи булдилар.
-Сергей Егошин жуда олижаноб меҳрибон инсон эди.
-Ўзи бошқа миллат вакили бўлса ҳам ўзбек адовакатлардан кура инсофли, диёнатли инсон эди худо раҳматли. Бир гал Сафар ака учун тўланадиган пул кечикадиган бўлди.
-Аҳтам оға келиб Егошинга айтсангиз тушунади.
-Бу ойнинг пулини кейинги ойда қўшиб тўлаймиз деб.
-Мен Шукурулло Мирсайидов билан гаплашдим деди.
-Адвокатурага борсам мен олдиндан учрашув вақти олмасдим.Секратаркага мен Сафар Бекжоннинг оиласи бўламан десам кутиб турмасдим тўғри Егошининг ёки Ҳамидулло аканинг олдига тугри кирардим. Бу гал ҳам одатдагидек кирсам олдида битта ўзбек ҳамкасби бор экан. Ўзим рус тилини чала билганим учун у одамдан илтимос қилдим.
-Сиз таржима қилсангиз.
-Бу ойда тўланадиган адовокат ҳизмати учун пулни кейинги ойда тўламоқчимиз деб.
-Менинг гапимини эшитган ўзбек миллатига мансуб адвокат
-Пулинг йўқ бўлса нимага келасан бу ерга?
- Олдин пул топ кейин кел!
...
Унинг заҳар замбарак ҳақоратлари олдида тилим тутилиб ҳайрон бўлиб қолдим.
-Жаҳл билан мени ҳақорат қилаётганини эшитган Егошин ҳамкасбига қараб.
-Сен нимага бу қизга бақираяпсан?
-Булар ишончли одамлар.Пулини бу ойда бермаса кейинги ойда беради.
-Сенга нима?
-Сен эмассан-ку ,бу оиланинг адвокати ...деди.
-Кейин менга қараб шартмиди таржима қил деб айтишингиз ўзбекча айтасангиз ҳам тушунардим деди кулимсираб.
Ҳафа бўлманг бу одамдан мендан кунгил сўради.
-Кечирасиз; ўзбекча тушунмассиз деб ўйлагандим. Кўзимга тўлаган ёшни қаерга яширишни билмасдим.
...
-Ҳайр мазурни насия қилиб олдидан чиқдим.
- »Тражимон” адвокат Егошин билан бирга қолди.
-Кейинги борганларимда бирон марта ҳам ўша баджаҳл адвокатни кўрмадим.
-Сергей Егошин мана шунақа бағри кенг олийжаноб инсон эди. Руҳи шод, маонни жаннат булсин. Сафар аканинг суди бўлишидан олдин ҳам бир марта учрашгандим Сергей Егошин билан. Қишнинг қировли кунларидан бирида уйга кутилмаганда;
- Аҳтам Розиқов кириб келди.
-Қурбоной сиз мен ҳозир адвокат Сергей Егошиннинг олдига боришингиз керак деб.
Нима учун деб сўраб ҳам ўтирмадим.Балким Сафар ака озод қилишмоқчи булса адвокат менга ҳуш ҳабар айтмоқчидир деган яҳши ният биилан Жалолиддинни апил тапил кийинтириб йўлга чиқдик.
Адвокатурага бордик.
Сергей Егошининг олдига кирдик.
Егошин саломлашганимиздан кейин менинг қўлимга бир варақ ҳат тутқазди.
Хат ўзбекча ёзилган эди. Қул ёпзмаси шундай ҳунукеди-ки, куриб ҳайрон булдим .
Ҳудди биринчи сингф уқувчиси ёпзгандай...
-Нимага бу ҳатни беришди деб олдинига ҳеч нарсага тушунмадим.
-Бу нима деган каби Аҳтам оғага қарадим.
-Ўқинг ҳаммасини тушунасиз.
Ўқиб кўриб сал қолди ҳушимдан кетиб қолишимга.
Яхшиям стулда ўтирганим бўлмаса бор бўйим билан қўлимда Жалолиддин билан бирга қарсиллаб йиқилиб тушардим таҳта полнинг устига...


                                                                54қисм.
   

Хатни уқидим кўзларимга ишонмадим.
Ҳаёжонданми ёки кутилмаганда “танга топилди деган ҳабарни ўқиганимданми, бўғзимни биров бўғиб қўйгандай, юрагим сиқилиб нафас олишга қийналиб қолдим.
Менинг ночор аҳволимни кўрган Аҳтам оға қўлимга бир пиёла муздай сув берди.
Сувни ичганимдан кейин бир оз ўзимга келдим.
Бор кучимни тўплаб қалтирган қўлларим билан сумкамдан “валидол” олиб тилимнинг остига қўйдим дорининг таъсирида кўз олдим равшанлашди.
Кўзим олди зимистон бўлгна вақтда қуўлимдаги хат ерга тушиб кетган экан.
Эгилиб олдимда қайтадан диққат билан ўқий бошладим.
Хат жуда қисқа ёзилан бўлим ҳудди биринчи синфда ўқийдиган кичкина боланинг қўлёзмасига ўҳшаб жуда ёмон ёзилганди.
Ўша вақтдаги руҳий ҳолатимга қарамасдан ажи бужи ҳарфлар билан ёзилган ушбу қўлёзманинг мазмунини орадан йиллар ўтсада унитмадим. Хатанинг мазмунини, нуқта , вергиулигача унитилмасдан хотирамда муҳрланиб қолганди.

“Мен ўз исм фамилямни очиқ ёзмайман!
Сафар Бекжон Эликқаълла тарих музейдан “ўғирлади” дейилган тарихий
“танга” менда . Сафар Бекжон ва унинг оиласининг бошига ёғилаётган
фалокатларни эшитиб виждоним қийналди.
Шунинг ҳам учун “танга”ни қайтариб беришга қарор қилдим.
Ўзимни ким эканликимни очиқ ёзмайман.
Ёзсам мени ҳам қамаб қўйишларидан қўрқаман”

Хатнинг оҳирига на имзо қўйилмагани учун хатни ким ёзганини, ким томанидан адвокат Сергей Егошинга олиб келиб берилганини ҳалигача билмайман. "танга”ни олиб келган одамни кўрган Сергей Егошин сирли тарзда ўлдирилди "танга" ҳақида билган ҳамма сирларини ўзи билан бирга фоний, дунёдан боқий дунёга олиб кетди.
Кейинчалик ҳам спектаклга ўҳшаб уюштилган мазкур воқеани авра-астарини ,ағдариб Аҳтам Розиқовдан сўраб суриштирмадим.
Мен учун “танга”ни ким олиб келиб бергани эмас муҳими топилгани эди.
Балким лаънати “танга”ни қўлида ушлаб турган муттаҳам вақтида қайтиб берганида Сафар ака шу вақтгача қон ҳиди деворларига сингиб кетган камераларда мислсиз, азоб- уқибатларга тутилмасдан қамоқдан озод қилинарди. Сафар акани қамаганлари етмагандай; «жинга хизмат қилаётган шайтон малайлари” айбсиз-айбдорга, айлантирганлари мен билан дунё нималикини таниб улгурмаган ўғлимиз Жалолиддини жиноятчига чиқармас эдилар. Аслида мен бошимизга мислсиз азоб уқибатларни солган лаънати “танга”нинг Муҳаммад Солиҳда эканликини таҳминан билардим. Лекин бу ҳақда мени ойларча тергов қилган Ҳусан Аҳмедовга “танга”дан ҳабарим йўқ мен Сафар аканинг ички ишларига арлашмаганман деб айтмаганман...
(олдинги қисмларда ёзганим каби Ҳусан Аҳмедов: Сафар акани ҳамда мени тергов қилган Ҳусан Аҳмедов бизлардан ташқари бутун муҳолифат аъзоларини тергов қилган малум ва машҳур тарихий шахс. Агар хотираларини ёзса ... )
Мнеинг билишимни билган "Ернинг тагида илон қимирласа сезадиган” Муҳаммад Солиҳнинг дўсти Аҳтам Розиқов менга Муҳаммад Солиҳдан деган "виждон"сизнинг , телефон номерини беринг минг марта сурасам ҳам бермаган... Агар берганида эди ушанда узим билардим нима дейишни у "ақли аввал" шоирга!!!
Мен эса шу соатда адвокат Сергей Егошининг кабинетида бошимизга мислсиз азоб уқибатлар келтирган занглаган темир “танга”ни, кўриб ҳаёлимдан яшин тезликида утган бу гапларни ичимга кумдим. Ҳақиқатдан ҳам Сафар акани “танга” учун қамашган бўлса озод қилишади деб ишондим... Хатни уқисам ҳам "танга”ни ўз кўзим билан кўрмагним учун ишонмай сўрадим Сафар аканинг бошига шунча кўргуликларни солган “танга” ҳақиқатдан ҳам топилдими?
- Хатини ўқидингиз-ку, ишонмаяпсизми?...
-Менинг тилимни ютган каби жим турганини кўрган ... Аҳтам Розиқов, Сергей Егошинга қаради. “танга”ни кўрсатмасангиз ишонмаяпти Қурбоной?!
-Сергей Егошин ўзи ўтирадиган столнинг тортмасидан кичкина қути олиб менга узатди.
Қутичани очсам, ичида қизил рангли дастирўмолга ўҳшаган латанинг ичида пахтага ўралган занглаган "танга” мана мен дегандай бақрайиб турарди...
-Кўрдим энди ишондим...
-Сафар ака озодликга чиқадими; умидвор бўлиб сўрадим Сергей Егошиндан?
-Суд ҳайати, суд залидан озод этишар деб жавоб берди Егошин ёқимли табассуми билан. Менинг бошқа гапим қолмаганди кетиша тарадудланганимни кўрган Аҳта оға ўзингиз кета оласизми, менинг Сергей Егошин билан қиладиган ишларим борди .
-Ўзим кетман деб улар билан ҳайрлашиб уйга қанот чиқариб учиб келгандай келдим.
Умидларим, орзуларим ўзимдан катта . Жалолиддинни севинч билан маҳкам бағримга босдим оппоқ қор қоплаган кўнгил боғчамда қип-қизил, алвон ранг лолалар очилган каби хурсанд эдим. "Танга” топилишидан таҳминан икки ой аввал Тошкент Шаҳар Прокурори Эргаш Жўраевга телефон қилиб битта “ифлос”нинг, отган туҳмат тоши учун Сафар ака айбсиз-айбдор, бўлиб судсиз-сўроқсиз, қамалиб ётаверадими деб сўраганимда.
-Хўжайинингиз “танга” топилган куни озодликга чиқади деб қисқа ва аниқ қилиб жавоб берганди Эргаш Жўраев ёлғон гапирма керак?!
"танга “ топилгани ҳақидаги ҳабарни бутун дунёга жар солиб айтгим келаётганди.
Вақт ўтказмасдан Ҳусан Аҳмедовга телефон қилдим.
Салом аликни ҳам йиғиштириб қўйиб ҳаёжонланиб бор овозим билан гапира бошладим: сиз ва сизнинг атрофингиздаги “ ифлос”лар,Сафар акани “ўғри” деб маломат қилгандингизлар энди нима дейсиз ланъати "танга” топилди?
-Сафар ака қачон озодликга чиқади?
-Ҳусан ака туҳмат қилган музейнинг директорини қамайсизларми ?
-Ҳусан Аҳмедов кутилмаганда эшитган ҳабари олдида гангсираб қолдими ёки бошқа сабабми кўп вақтгача кетма-кет, берган саволларимга жавоб беролмади.
-Кейин босиқлик билан “танга” топилгани билан табриклайман. Сабр қилиб туринг, Сафарнинг суди бўлса балким суд залидан озодликга чиқар...
-Раҳмат.
-Ҳайрлашиб телефонинг гўшагини жойига қўйдим.
-Шу куни кечқурун Германияда жойлашган “Озодлик” радиосидан Темурхўжа ака телефон қилди. Эшитган янгиликимиз тўғрими Сафаржон ҳақидаги ?
-Ҳа тўғри дедим хурсандчиликимни яшира олмай.
"Озодлик” радиосига ҳам “танга”ни, топилгани ҳақида хурсанд бўлиб тўлиб-тошиб, гапирдим Сафар ака озодликга чиқади деган умид билан.Ҳудди қоп қора тун ўтиб оппоқ тонг отса дарвозадан киуриб келадигандай ҳаёжонланган эдим ўшанда...
Бутун умидим Сафар аканинг судидан эди.Кўнглим ҳўш бўлиб суди бўладиган куни орзиқиб кута бошладим. Афсуски эрта қувонган эканман. Сафар аканинг ҳатто судини кўриш мен нотавон бандага насиб қилмади. Ҳатто ҳабар ҳам бермадилар Сафар Бекжоннинг суди бўлади деб. Сафар аканинг суди бўлиб ўтганини ҳақидаги ҳабарни кейинчалик “Озодлик” радиосидан эшитдим. Ҳабарни эшитган куним ...
Ўша кунги ҳолатини тасвирлашга менинг қаламим ожиз..
Сабр тошим ўша тунда парм-парча бўлиб синди...
Бутун орзу-умидларим ҳаммаси саробга айланди.
Ўзим ҳам ўлмасдан туриб тирик мурдага айлананиб ёлғончи дунёда жаҳаннам оловида ёнардим...кулга айланган жисмимдан қайтадан яралиб Сафар ака учун курашишим керак. Мен унинг озодлики учун курашмасам ким курашади?
Шу кунгагача “танга” топилса озодликга чиқади деган ҳом ҳаёлларимнинг ҳаммаси шишма балон каби ёрилди. Энди кўзим очилди. “Танга” Сафар акани сиёсий саҳнадан бутунлай йўқотиш учун Ўзбекистон Президанти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ва унинг атрофини "аҳтапотдай" ўраб олган лаганбардорлари тарафидан ёзиб чиқилган сеънарий эди чунки Сафар ака шахсан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг таклиф қилган “катта лавозим”ларини,ҳаммасини ўжарлик билан рад қилганди энди эса уни туҳмат тўрига илинтириб қамаб юбордилар Ўзбекистон Призденти Ислом Каримов каби қўлининг тирсакига қадар қонга ботган жаллод”нинг ва диктаурасининг бир парчасига айланган” ҳаром тавоқлар” шу даражада аламзада эдилар-ки, улар нафақат Сафар акадан ҳатто унинг икки ёшга ҳам тўлмаган мурғакина ўғлидан қасос олиаётгандилар...
Ҳатто ҳайвон ҳам мурғак гўдакга зарар бермайди лекин Ўзбекистонда МВД да ишлайдиган инсон қиёфасига кирган ваҳшийларининг Жалолиддинга қилган қилмишлари...
(Бу ҳақда кейинги бобларда баътабсил ёзаман)
Ўзбекистон Ҳукуматининг асл ниятини билганимдан кейин ҳар куни ҳар ҳил Иносн Ҳуқуқлари билан шуғулланадиган ташкилотларга аризға ёза бошладим. Мен ўз ёғимга ўзим қоврилиб бошимга тушган фалокатларни кўп ҳам очиб айтмасдим мени излаб келган ҳамқишлоқларимга, синфдошларимга уларга айтагним билан сиёсатнинг кирли ўйинларини тушунишармиди...
Шунинг учун ҳам уларга оғиз очмасдим.
Ҳамма алдаганди мени: “танга “ топилса Сафар Бекжон озод бўлади ишонтирган Тошкент шаҳар Бош Прокурори Эргаш Жўраев Сафарнинг судини кутгин балким суд залидан озод бўлар деб айтган МВДнинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов...адвокатлари Сергей Егишин ва Ҳамидулло Зайниддинов...
Энди тушундимки Сафар аканинг атрофи шундай қалин девор билан ўралган-ки, уни тешиб ўтишга ҳеч нарсанинг кучи етмайди. Мен эса тинмасдан тош деворга бошимни урардим. Майли бошим ёрилса ҳам розиман фақат шу одам озоликга чиқса бўлд деб.
Бошим ёрилса-ёрилажоқки, тош девор ёрилмаяжоқ...
Кимга ҳам ишонаман?
Асабларим тамом бўлди.
Бир куни жаҳл билан Тошкент Шаҳар Прокурори Эргаш Жўраевга телефон қилдим баҳтимга Эргаш Жўраев ўз кабинетида экан.
Шу ерда телефон масаласига ойдинлик киритай:

"Кабинетига тўғридан-тўғри телефон қилинадиган номерини пракратурага кираверишида ўтирадаиган қоравул йигит берганди. Ўша йигитдан терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг ҳам уй телефон номери олгандим. Ҳусан акадан бир неча марта уйингизни телефон номерини беринг деб сўраганимда уйимда телефоним йўқ дадамларникидан фойдаланаман деб баҳона топиб бермаганди. Бир куни ноиложликдан Ҳусан аканинг уйига телефон қилдим,телефон гўшагини унинг хотини олди жуда ширин сўз аёл экан. Кимликимни айтганимдан кейин мендан хол-ҳотир , сўрашни ҳам унитмади....
Хотинини овазини эшитиб ҳайратлангандим ўшанда булар ҳам одам экан-ку , деб.
Раҳмат, Ҳусан акага гапим бор эди мумкинми ?
-Хотини телефон гўшакини Ҳусан акага берди.
-Ҳусан ака менинг овазимни эшитиб қўрқиб кетди сизга ким берди менинг уйимнинг телефон номерини деб сўради...
Кўпдан бери бор менда номерингиз фақат бугун мажбур бўлдим сизнинг уйингизга телефон қилишга дедим сокинлик билан...”



29.12.2014 yil.       Lausanne.



                                                       55-қисм.
Ҳусан Аҳмедов менинг telefonda ham ekyinchalik ham кўнгилимни ранжитадиган гап айтмади. Сафар ака ҳақида айтмоқчи бўлган гапимни айтиб хайрлашдим .
Кейинчалик Ҳусан аканинг уйига бирон марта ҳам телефон қилмадим...
Ўзи билан МВД да учрашганимда “нимага уйга телефон қилдингиз” деб таъна қилмади...
"Танга" топилгани билан Сафар ака суд залидан озод этилмади.
Асабларим , бутун умидларимнинг ҳаммаси ер билан яксон бўлди. Жаҳл билан прокурор Эргаш Жўраевга телефон қилдим. Бахтимга прокурор ўзининг кабинетида экан телефон гўшакини олди. Салом аликдан кейин жаҳлимни ичимга ютиб сокинлик билан сўрадим...
-Эргаш ака “танга "топилди, суд залида Сафар аканинг адвокати Ҳамидулло Зайниддинов гувоҳлар кўз ўнгида музейга қайтарлиб берди.
- Нима учун Сафар ака озод этилмади?
-Олган жавобим жуда қисқа ва лўнда эди.
-Олий Судга ёзинг! Сафар Бекжонни масаласини, бундан кейин Олий Суд ҳал қилади.
-Эргаш Жўраев ҳайр-маъзурни, насия қилиб телефон гўшагини жойига қўйди. Эргаш Жураев деган "дажжол " билан mening сўнгги суҳбатим эди. Маъшум воқеадан сўнг бирон марта Эргаш Жўраевга телефон қилмадим , адолатни тиклашга ёрдам беринг деб қабулига ҳам бормадим. Прокурордан ёрдам сўрашим жазирама ёзда “қизил қор” ёғсин деб тилак тилашим билан баробар эди. Бундан сўнгра нима қилишим керак?... Сафар ака уч йиллик қаътий режимли қамоқ жазосига ҳукм қилинди деб жим ўтиришим керакми?! Маслаҳат берадиган ўзимга-ўзимдан, бошқа ҳеч кимсам йўқ эди.
Орадан кўп ўтмай ҳамқишлоқим Гулой Маданият Инстутутида сессиялари бошлангани учун келди. Унга воқеаларни айтсам ҳам унча тушунмади. Ўзининг имтихон ва зачёт топшириши билан оввара эди...
Онда сонда ҳабар олиб турадиган Дилором Исоқова бутунлай қадамини босмайдиган бўлиб кетди. Сафар ака “емаган сомсасига пул тўлаб “ қамоқда азоб тортиб ётаверадими?!
-Тақдири шу экан деб уйда бўйнимни букиб ўтиравераманми?
-Нимадир қилишим керак!
Жавобсиз саволлар ечилмаган тугун каби кундан кунга чувалашиб катайиб кетмоқда эди...
Оҳириди қўлимга қалам билан қоғаз олиб Ўзбекистон Олий Судининг раиси номига шикоят аризасини ёздиб почтадан юборишга ҳам сабрим етмай ўзим билан олиб бориб бердим.. Ёзган аризам асосида Олий Суднинг раиси билан ҳам учрашдим.
Натижа чиқмади. Ундан кейин Ўзбекистон Бош Прокурори Бўритош Мустафаев номига Сафар акани ноҳақдан қамалиб ётганини ва қамоқдан озод қилинишига ёрдам беришини сўраб ариза ёзгандим улар ҳатто жавоб беришни ҳам ўзларига лозим кўришмади.
Жавоб ололмадим.
Тошкентда жойлашган Бирлашган Миллатлар Ташкилотнинг бош консулига шикоят аризасини ёздим... Улардан келсангиз учрашишимиз мумкин деган мавзуда жавоб олдим.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тошкетда жойлашган офисига бориб сал кам уч соат кутиб ўтирдик Жалолиддин билан.
Бир вақт ёнимга битта аёл келди ўзининг шу ишлашини айтди лекин фамилясини билан нима лавозимда ишлашишини айтиб ўзини таништирмади.
Аммо менинг кимликим билан қизиқди.
-Қаерда туғилганимдан то қаерада ўқиганимгача, Сафар акага қачон турмушга чиққанлигим-у, унинг қайси ойда қамлаганини ҳам сўраб суриштирди.
Имтихон топшираётган талаба каби ҳамма саволларига баътабсил жавоб бердим.
-Ҳамма дардимни эшитган аёл сизни Баҳодир ака қабул қилиши керак сиёсий масалалар билан у киши шуғулланади сиз инглиз тилини биласизми?
-Йўқ.
-Рус тилини-чи?
-Руса тилини чала биламан дедим содадиллик билан.
(Менинг энг ожиз нуқтам ёлғон гапиришни билмасдим. Ўша аёлга рус ва инглиз тилини мукаммал биламан деганимда тилимни ари чақиб олмасди. Тарки одат амри маҳол деганларидай билмаган тилимни биламан деб ёлғон гапиришга виждоним йўл қўймади)
-Унда сиз Баҳодирни(фамилясини ҳам айтганди унитибман) кутиб оввара бўлманг у ўзбекча билмайди деб жавоб берди.
-Ҳайрон бўлдим унинг миллати нима?
-Ўзбек...
-Таржимони йўқми?
-Йўқ.
-Бошқа нима ҳам дердим.
...
Бўйнимни букиб Бирлашган Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан чиқиб Жалолиддин билан уйга қайтиб келдик.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шу бўладиган бўлса...
Инсон Хуқуқлари учун курашадиган ташкилотларнинг Тошкентда жойлашган офисларининг ҳаммасига норозилик аризаларини ёзиб юбора бошладим.Мен улардан ҳамиша ноҳақдан қамалиб ётган Сафар акага ҳуқуқий ёрдам талаб қилишларини талаб қилдим.
-Бирон марта моддий ёрдам сўрамадим.
-Менга моддий ёрдам сўранг деб маслаҳат берадиганлар кўпэди.
-Лекин эри қамалиб хотини тиламчи бўлиб Халқора Ташкилотлардан ёрдам сўраб юрибди даган таънани эшитмай деб ҳеч қачон сўрамганман. Сафар ака қамоқдан чиққанидан кейин Иносн Ҳуқуқлари учун бўлган мажлисга қатнашганида Сафар акага  Россияда жойлашган Иносн Ҳуқулари Ташкилотининг раҳбарлари сизнинг оилангизга биз ҳамиша Москвада истиқмот қилаётган “Бирлик” Халқ Харакатининг аъзолари ҳамда Тошкентдаги Бирлик Халқ Ҳаракатининг каттакони Васила Иноятова орақали моддий ёрдам бериб турганмиз дейишган... Сафар ака ҳайрон бўлган.
Менинг абгор аҳволда яшаганимни, ўша номи тилга олинган “Бирлик” Халқ Харакатининг аъзоларидан бир тийин ҳам олмагнимни айтиб берган...
Васила Иноятова эса ифлослиги шу даражага етган-ки; Бекжоновнинг оиласига ўзим олиб бердим мана Сафар Бекжоновнинг хотинини имзоси деб менинг номимдан соҳта имзо ҳам чеккан...
Менин эса устимдан ўйналган жирканч ўйинларнинг ҳеч бирисидан ҳабарим йўқ эди...
Бир бурда нонга зор эдим ўша кунларда.
Нон олиш учун кўчалардан шиша тўплаб магазинга бериб унинг пулига нон олардим.... Бечора Жалолиддин дадаси қамоқда вақтида бирон марта ҳам қорни тўйиб овқат емаган. Етар етмасликлар жонимдан ўтгандан кейин Аҳтам оғага яъна бир бор айтдим Туркиядаги Муҳаммад Солиҳга айтинг менга озроқ қарз берсин Сафар ака қамоқдан чиқса берарди деб илтимос қилдим. Олганим жавобим олдинги бобларда ёзганимдан ортиқ бўлмади.
Қарз сўрасангиз ҳам Муҳаммад Солиҳ бермайди...
Ҳолбуки Туркия давлати Муҳаммад Солиҳга 1993-94 йилларда миллонлаган $ ларни берган экан. Менинг абгор ҳолатимни эшитган ота-онам, Тошкентга иш билан келаётган жиянимнинг турмуш ўртоқи орқали ун, ёғ, груч ва пул Жалолиддин билан менга кийим кечаклар бериб юборишди.
Буларнинг барчаси ўтимшимда менинг бошимдан ўтган қора кунларимнинг аччиқ хотирасидир. Халқора Ташкилотларнинг ҳаммаси ёзган аризаларимни иноботга олишди. Ўзларининг йиллик ҳисоботларида Сафар акани сиёсий маҳбус деб рўйҳатларининг биринчи сирасида эълон қилмоқга бошладилар.
“Ўзбекистон қизил ярим ой” ташкилоти Тоштурмага Сафар акани даволашлари учун доктор ва дори-дармон киритди.
Булар менинг Сафар ака учун қилган арзимаган ишларимда эришган мувафаққиятларим эди.. Мен Сафара канинг иносний ҳақ ҳақуқларини “Халқора инсон ҳуқулари декларицияси” ва Ўзбекистон Давлатининг қабул қилган Конститутсиясида қандай ёзилан бўлса ўшандай талаб қилардим. Қайси Ташкилотнинг останасига бош уриб борсам.
Инсон Ҳуқуқларига оид китобларни, Конститутцияни бандма-банд, ёлдаб олгандим. Пракратурага ёки Олий Судга ариза ёзсам ҳам “Ўзбекистон Жиноят кодекси” ва”Прасесуал қонуни” китоби асосида Сафар аканинг ҳақларини талаб қилардим. Афсуски ўша китобларда ёзилган қонун-қоидадаларнинг ҳаммасининг оддий одамларнинг кўзларини бўйяш учун ёзилган қуруқ сафсатадан иборат сафсата эканликини кейинчалик тушуниб етдим. Мен ь Сафар аканинг ҳақини талаб қилиб борган Ўзбекистондаги ҳуқуқий ташкилотларда ишлайдиган погон таққан инсон қиёфасига кирган “шайтон”лар, устимдан масқара қилиб кулар эдилар.
-Ҳа эринг ЭРК Партиясиданми баттар бўлсин !
-”Ўзбекистон конститутцияси” ва "Ўзбекистон просесуал кодекс" китобида ёзилган моддаларни талаб ариза ёзибсанми?
-Сан ўша китобларда ёзилган қонунларга ишондингми ?
-Биласанми китобдаги ҳуқуқий моддалар санга ўҳшаган ақмоқларни ишонтириш учун ёзилган. Асл ҳеч қаерда ёзилмган ва ўқилмган қонун бор мана биз ўзимиз бўламиз ўша қонун! Сафар Бекжоновга ким айтди Демокаратия, Озодлик, Мустақиллик , Ўзбекистонда ўзбек тили давлат тили бўлсин курашсин деб?
Ўзбекистон Президентига қарши чиқсин деб?
-Баттар бўлсин бу ҳам оз унга!
-Тинмасдан эшитаётганим ҳақоратлар ва кеча-ю, кундуз қилинаётган тақибу-тазайиқлардан, жуда чарчагандим. Ўзимни худди усти кесиб олинган дарахт каби ҳис қилардим. Ҳамма менинг устимдан босиб янчиб ўтарди. Фақат томирларимгина заминга маҳкам ўрнашиб қолганди... Сен ҳам одамисан дегандай ҳамма менга нафрат кўзи билан қарашарди.
Ҳеч бир қўни-қўшним, мен билан гаплашмасди.
Мени тасодифан bozorda кўриб қолган mahalladan танишларим юзини ўгириб тескари қараб кетишарди. Huddi safar aka ashshaddiy jinyoatchi kabi.
Олдинига хафа бўлдим Safar aka ularga nima yomonlik qildi, yoki menqaysi birisining "mushukiga pisht" dedim deb...
.-Кейинчалик ўрганиб кетдим yoлғизнинг ёри худо бўлади деб...
Ичимдаги ҳеч нарсага бўйин эгмайдиган ўжар руҳим esa ushalarning qasdida Safar aka uchun uning hohaqdan qamalgani haqida hamma tashkilotlrga ёз-ёзавер, сўнги нафасинг қолгунча ўша номардлар билан кураш оҳири бир кун ёзган аризаларингни натижасини олаrсан деб далда барарди. Ўзбекистон давлатида hamma erga yozgandim endi фақат битта ташкилот қолганди ариза ёзиб мурожат қилмагним. У ҳам бўлса Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов.
Ўзбекистон Прзиденти Ислом Абдуғаниевич Каримов номига холимни баён қилиб ариза ёздим. Жалолиддин қўлимга олдим-да, Ўзбекистон Праламенти жойлашган бинога бораётсам йўлда Сафар аканинг эски маҳалламиздаги ўртоқини кўриб қолдим.
(Сафар ака қамалмасидан олдин ҳафтасиг бир икки марта маҳаладаги йигитлар тўпланиб келиб тонгача суҳбатлашиб ўтириб кейин кетар эдилар. Уларнинг ораисда мана шу ўртоқи ҳам бор эди. Исм фамилясини очиқ ёзмайман . Ҳозир Ўзбекистонда яшайди.)
Ёзган аризамни қаерга топширишни билмас эдим шунинг учун у кишидан маслаҳат сўрадим. Тўрт томанига қараб олиб ҳеч ким кузатмаётганидан амин бўлганидан кейин мен олиднда кетавераман сиз орқадан келинг кириш дарвозасини кўрсатаман деди.
Раҳмат айтиб унинг изидан беш ўн қадам орқада юра бошладим.
Кириш дарвозасiни қўли билан ишора қилиб бошқа тарафга бурилиб кетди.
(оллоҳ ундан рози бўлсин қилган ёрдами учун.)
Ичкарига кирсам кутиш зали ҳар хил вилоятлардан келган ёшу-қариялар билан тўлиб кетган экан бу манзарани кўриб ҳайрон бўлдим. Битта менми золимнинг зулмидан азият чеккан бу ерда кўпчилик эканмиз-ку...
-Нима бўлаяпти ўзи?
-Ҳамма бир-биридан шикоятчими ёки тузумданми?




4.1.2015 yil. Lausanne.





                                                     56-қисм.


Президентлик Аппаратининг кутиш зали шундай тиқилинч эди-ки, ўтиришга жой йўқ; qўлимда Жалолиддин билан бир четда тик оёқда тургандим бир оваз эшитилди yon tarafimdan oпа болангиз билан қийналиб кетдингиз келинг мана бу ерга ўтиринг !
-Қайрилиб қарасам бир ёш йигит ўрнидан туриб ўзи ўтиргаn ўриндиқга таклиф қилаяпди, раҳмат укажон деб кўрсатган жойига ўтирдим.
-Опа сўраганинигнг айби йўқ тинчликми болангиз билан сарсон бўлиб юрибсиз?
-Юрагим шув этди Сафар акани номини айтсам... Э... “ўша ўғри” одамнинг оиласи бўласизми?... Яқинда “Халқ сўзи” газетасида чиққан “ким ўғри” деган танқидий мақолани ўқигандим “танга ўғирлаган” одам сизни эрингизми деса нима деб айтаман?!
-Ёлғон гапириш қўлимдан келмаса!
-Мен шўрликнинг энг зайиф нуқтам ёлғонни эплаб гапиролмайман; тўғрисини айтсам бу ердаги ўтирган ҳамма одамлар менга қараб “шуми ўғрининг хотини десалар” шарманда бўламан деб қўрқдим. Hamma meni kursa "mahovdan quriqb" qochgandek yulini uzgartirib ketavergani uchun hech kimga ishonchim qolmagandi. Менинг назаримда  hamma Сафар акани “танга ўғриsi деб ишонарди” ҳеч кимса асил ҳақиқатни билмасди...Safar aka Prezident islom Karimovning shahisy dushmoni edi aslida..."tanga" ishi esa asl haqiatni ustini bekitib turgan urtuk edi.Shunday bulamganda oдам ўлдирган ашшаддий жиноятчининг оиласига учрашув беришganи kabi менга uchtashuv berishardi.
Сафар ака шахсан Президент Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг "душмони” ...
шу сабабли ҳам менга учрашув бермасдилар. Лаънати “танга” топилган бўлса ҳам суд залидан озод қилинмади. КГБ нинг, инсон қиёфасига кирган коппаклари кеча -кундуз, менинг босган қадамимини кузатишса, у ҳам камлик қилгандай уй телефонимни ҳам тинглашса... мен дод десам ҳам войдод десам ҳам ҳеч ким этибор бермаса...
-Бошимга тушаётган кўргуликларни қандай қилиб бир сўз билан тушунтира оламан?!
Аҳир бошқалар ҳам бор-ку, муҳолифат сафларидан қамалаётган уларнинг оилаларидан ҳали ҳеч ким менчалик жабр тортмагандир...Агар уларнинг ҳам бошига бундай ваҳшийликлар тушаётган бўлса эшитардим...мен эса бунақа ваҳшийликлар ҳақида эшитмадим. Бошимдан тушаётган мислсиз ташвишларни бир сўз билан қандай тушунтираман мендан жавоб кутаётган ёш йигитчага?!...
-Айтиганимда ҳам тушунармиди?!
-Ҳатто ўғли битта корес аёлни ўлдириб катта каналга отган жиноятчи қотилнинг онаси ҳам ўғлим билан ҳар ойда учрашаман. Ўғлим нима истаса олиб бераман деганди ўзора суҳбатларимиздан бирида. Менга эса бир йилдан ошаяпти ҳали бир марта ҳам учрашув бришмади... Ҳамма “кўргуликларим” бирдан эсимга тушиб ҳўрлигим келиб кўзим аччиқ кўз ёшига тўлди.
-Менинг абгор ҳолимни кўрган бечора йигит сўраган саволига пушоймон бўлиб; майли опа хафа бўлманг, оғир гапирган бўлсам узр сўрайман дардингизни янгиладимимми?
...
Кучи ҳеч нарсага етмайдиган ожиз инсон бора-бора, аламини кўз ёшидан оладиган бўлиб қолади. Чунки ҳеч кимга дардини айтиб тушунтиролмайди. Айтганида ҳам ҳеч ким этибор бермайди сўнги чора эса инсонинг кўз ёшидир...
-Ҳамма менга қараётганиини кўриб ўзимни зўр бўлса ҳам босиб олдим.
-Опа хафа қилмадими?
-Йўқ.
-Мени кечирасиз асабларим бир оз чарчаган кейинги вақтларда йиғлоқи бўлиб қолганман дедим кулимсираб...
-Шундай кулиб юринг шу сиз ҳам ҳаёт ғамдан иборат бўлиб қолди...
-Тўғри айтасиз...
-Сиз нима учун келдингиз?
- Қайси вилоятдансиз гапни бошқа тарапга буриш учун сўрадим?
-Мен Жиззахдан келдим яшаб ўтирган уйимизни йиқдилар.
-Нима учун?
-Йўлни кенгайтирамиз деб.
-Жуда ёмон бўлибди-ку, болаларингиз борми?
-Бор кекса ота-онам, билан бирга яшар эдик кўчада қолдик.
-Йиқилган уйингизни ўрнига уй беришмадими, содадиллик билан сўрадим?
-Менинг берган саволимдан йигитнинг азвойи ўзгарди.
-Ўрнига уй ёки пул берса келармидим шикоят қилиб бу ерга опажон кўчада қолдик.
-Жуда ёмон бўлибди-ку, қиш яқинлашаётган бўлса.
- »Йиғлаганинг олдига додлаган чиқади” деганларидай ўзим ёрдамга муҳтож эдим йигит бечора мендан ҳам баттар ҳолатда экан нима ҳам дердим...
-Оллоҳ ёрдамчингиз бўлсин ...
-Раҳмат.
-Ўзора гаплашиб вақт қандай ўтганини билмабман.Олдин ўша йигитга кейин навбат келди. Йигит секратарканинг олдидан чиққанидан кейин хайрлашиб кетди.
Мен секратарканинг олдига кириб қўлимдаги аризамни бердимдим.
-Аризамни қабул қилиб олган қиз ўқиб кўриб сиз кутиб туринг деб ўзи чикарига кириб кетди.
-Беш ўн-минут, қадар кутдим қайтиб чиқиб шу ойнинг фалон кунида фалон соатда келасиз сизни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Давлат Маслаҳатчиси Владимир Норов қабул қилади .
-Исмини русча эканликнини эшитганидан кейин юрагим шув этиб кетдиди. Ҳалиям Бирлашган Миллатлат Ташкилотига борганимда бошимга тушган “тил можорасини” унитмаганди шунинг учун ҳам дарҳол сўрадим.
-Владимир Норов деган одам ўзбекча биладими?
-Секратарка ҳайрон бўлиб юзимга қаради ҳазил қилаяптими дегандай!
- Менинг ҳазил қилмаётганлигимни кўриб жавоб берди...
-Билади ўзбекча нима эди?
-Исми русча бўлгани учун сўрагандим...
-Ҳавотир олманг исми русча бўлса ҳам uzi ўзбекча билади.
-Каттакон раҳмат сизга.
-Хайрлашиб хурсанд бўлиб уйга қайтдим.
-Президент маслаҳатчиси Владимир Норов билан учрашадиган куни кутиб кун санай бошладим. Мен ўз ташвиш-қувончларим билан бўлиб Муҳаммад Солиҳнинг шоир укаси Мақсуд Бекжонни қамоқга олинганини ҳам унинг учун Хоразмдан келган Комил акасининг хотини ва жияни Маҳмуд билан МВД га борганлигиgiмизниyam унитгандим...
Бир куни кўча дарвозасининг урилган овазини эшитдим.
Бориб очсам останада Аҳтам Розиқов турибди унинг юзини кўрган одам энг яқин қариндоши ёки дўсти ўлган бўлса керак ...
Киринг деб Ҳовлидаги ўрик дарахтининг тагида турган темир каравотга таклиф қилдим. Якуб Колос кўчасидаги уйимизнинг ҳовлисида жуда катта ўрик дарахти бор эди. Унинг тагига темир каравотни Сафар ака қамалмасидан олдин қўйганди...
Қамалганидан кейин ким мендан хабар олгани келса шу каровотда ўтиришар ёлғиз аёл бўлганим учун уйга кирмасдилар...
Mен ҳам Сафар аканинг “саноқли қолган” дўстларининг менга кўрсатаётган ҳурматлариданм мamнун эдим. Аҳтам оғанинг ранги рўйи мумдек оқариб кетган бошига тушган ташвишдан қадди эгилиб қолганди... унинг бу ҳолатини кўриб қўрқиб кетдим:
-Нима бўлди, тинчликми?
-Сафар ака ҳақида ёмон гап эшитдингизми ?
-Сафар акага бирон гап бўлган бўлса яширмасдан айтинг?!
-Сафардан ҳавотир олманг у тинч қўрqманг!
-Худога шукур.Юзингизни кўриб юргим портлаб кетди...
-Сафарнинг соғлики kiyam, uzi ham yahshi yuribmish...
(Шу ерда ёзаётган хотирамга битта аниқлик киритиб яъна бир марта ёзай: мен ҳеч вақт сиз Аҳтам Розиқовдан шунча янгиликларни қаердан биласиз? Сафар ака ҳақида ва МВД да бўлиб ўтаётган ҳодисалар ҳақида деб сўрамаганман. Аҳтам оғанинг “ КГБнинг агенти “ эканликнин ҳам орадан 6 йил ўтганидан кейин 1999 йилда ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг суд залидан чиқарган хатнини ўқиб ўрганганман. Ўзидан ҳеч вақт сиз бу қадар янгиликни қаердан биласиз деб ҳам сўрамаган эмас бир неча марта сўраганимда Қурбоной сизга айтсам бировга айтиб қўйярсиз деб айтмаган. Сиз учун муҳими Сафар ҳақида айтадиган янгиликларим эмасми?... мен жим бўлдим.)
-Мақсуд Солиҳ акани шарманда қилди.
-Нима бўлди?... ҳайратланиб сўрадим....
-Нима қилар-ди, мана ўзингиз ўқиб кўринг, кейин биласиз!
-Аҳтам оға қўлимга “Халқ сўзи” газетасини тутқазди.
Газетадаги сарлавҳаси ўқловдек-ўқловдек қилиб катта ҳарфлар билан ёзилган:
-“МЕН АКАМДАН ВОЗ КЕЧДИМ” деб бошланадиган бутун бир саҳифани тўлдирган мақола эди... Сарлавҳасини ўқиб кўзим тиниб кетди. .
-Қанча вақт ўтирдим билмадим Аҳтам оғанинг овазидан ўзимга келдим.
-Нима бўлди Қурбоной?
-Бир оз бошим айланди ҳозир ўтиб кетади...
-Ўзи ёзганми ёки Сафар акага туҳмат қилиб ёзганлари каби бошқа биров Мақсуднинг номидан ёзганми?
-Ўзи ёзган-ку, мақоланинг тагига қаранг.
-Аҳтам оға айтганидан кейин lиққат қилиб ўқисам кап-катта , мақоланинг тагида Мақсуд Бекжон ёзилган экан.
-Жуда қаҳринингиз қаттиқ ekan сизни.Ўшанда men kelib sizga aytgan gaplarimni Мақсудларнинг уйига бориб айтган гапни айтганингизда Мақсуд Хоразмга кетарди qamalmasdi. Bунчалик шармандачилик бўлмасди ҳаммаси сиздан бўлди.
-Ие... “Мақсуд Бекжон” акамдан воз кечдим деб ёзса ҳам менми айбдорманми?
Сиз Муҳаммад Солиҳнинг от-обрўсини , ерга урди укаси деб Солиҳ акага ачинасиз лекин қамоқда begunoh қон ютиб ўтирган Сафар акани ўйлаб ҳам кўрмайсиз?...
Сафар ака шунча вақтдан бери қамоқда.Муҳаммад Солиҳ бирон марта телефон қилиб хол- ҳотирини сўрадими? Моддий тарафдан ёрдам bersin uyda egani nonimiz yuq deb siz orqali yordam сўраётганимда ҳам “Сафар ўзининг ақмоқлиги учун ўтирибди” battar bulsin degan деб айтgan tosh yurak odam .Мақсуднинг жони-жонда , Сафар аканики бақиложонми? Баттар бўлсин ўша шўртумшуқ Мақсуд деган ақмоқ . Bilasizmi kelib meni ham haqorat qilib ketgandi Сафар акамни сотди деб ...
Ўзи esa esa қамалганига бир ой ҳам бўлмасидан акасини сотибди safar aka kabi bir yildan berri qamoqda azob tortaganida hotini sotardi... баттар бўлсин ...
-Қурбоной?!...
-Нима?...
...
Eндибир камим Мақсуд Бекжон Муҳаммад Солиҳни сотди деб мотам тутайми,bаттар бўлсин!
Аҳтам оғага менинг гапларим таъсир қилдими.
-Бироз ўйланиб ўтириди-да, хафа бўлманг, ҳеч ким билмаса ҳам мен биламан -ку, Сафар ҳеч вақт Муҳаммад Солиҳга ҳиёнат қилмаган!



11.01 2015 yil.                                         Lausanne.

                      


                                         57 қисм.


ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ ўзидан бошқа бегуноҳ қамалиб қамоқхонада Ислом Каримовнинг қаҳрини чекиб утирган инсонларни “ақмоқ” деб ҳақорат қилишни яхши кўрарди. Битта Сафар акани эмас Сафар акадан кейин ЭРК Демократик Партиясининг кўпчилик аъзолари: кейинчалик ЭРК Демократик Партиясининг газетасини тарқатди деган уйдирма айбловлар билан қамалиб кетишди.
Қамалган инсонларнинг оилаларига моддий ёки маънавий дастак беришнин сўраб Муҳаммад Солиҳга мурожат қилганларида баъзи одамлар уларнинг ҳаммасига бир ҳил жавоб берган экан. Қамалдими ўзи айбдор. Ёпиштирган тамғаси эса айни “ақмоқ”экан.
Бу ҳақда менга Наманганда қамалган ЭРК Пратиясининг ночор аҳволда қолган оиласи   учун ёрдам сўраган Носир Зокир айтган эди.
Носир ака Москвага борг
ан вақтида Муҳаммад Солиҳ билан телефонда гаплашган. Ўшанда юқоридаги жавобни эшитган экан.
(Носир Зокир Наманган Вилоятида туғилган Бирлик Халқ Харакатининг аъзоси )
Мен Муҳаммад Солиҳдан буни кутмагандим...

Муҳаммад Солиҳ эса уларнинг оиласига мен нима учун ёрдам беришим керак деди менга?...
Ўша вақтда Муҳаммад Солиҳ баъзи ташкилотлар тарафидан “шўри қуриб” қамалалиб қолганларнинг оиласига берилиши учун берилаётган ёрдам пулларини ўз моддий манфъати учун ишлатганлиги ҳақида ..Сафар ака қамоқдан чиққанидан кейин 1997 йил Туркияга келган вақтимизда эшитгандим...
Бу ҳақиқатни эшитганимдан кейин ва шоир Муҳаммад Солиҳни яқиндан таниганимдан сўнг “худога шукур” айтганман оч қолсам ҳам “ҳаромдан” хазар қилмайдиган Муҳаммад Солиҳдан бир тийин ҳам ёрдам олмаганим учун.
Балким менга ёрдам пули ёки ўзим оҳирида мажбуриятдан қарз сўраган пулимни берганида бир умр Муҳаммад Солиҳ деган инсонинг айтадиган тавқи лаънатидан қутулмас эканмиз...Сeн қамоқда вақтингда оилангни мен боқдим деган...
Чунки нафсининг қулига айланган бу инсон; на қамалган одамларнинг на тирик етим қолган болаларнинг ҳаққидан қўрқмас эканликини кўрдим...
Сафар акани давомли акамни “сотди” деб ҳар икки гапнинг бирида “бигиз қилиб гапини санчиб “ айтадиган ўзининг “ақлли” укаси Мақсуд Бекжон деганинг ёзганларини ўқиса деб нима дер экан?.
-Аҳтам оға Муҳаммад Солиҳга телефон қилсангиз айтиб қўйинг шуни яхши билсин-ки, Сафар ака Муҳаммад Солиҳнинг “от обрўси” учун қамоқда қон ютиб ўтиргани йўқ!
Муҳаммад Солиҳ номи чиққан шоир ёки ЭРК Демократик Партиясининг раиси бўлса ўзига у ким бўлибди-ки, Сафар акани “ақмоқ” деб ҳақорат қиладиган?
Сафар акани “ваҳший терговчилар” ҳам “жаллод пракурорлар” шу вақтгача бирон марта “ақмоқ” деб ҳақорат қилмаган! Сафар ака ўзининг синмас эътиқоди учун ва Жалолиддинни келажаги учун қамоқда “қон ютиб” ўтирибди “сотқин”ни, халқ унитиши мумкин лекин келажак тарихимиз кечирмайди?!
Диктатура ҳукм сурган кунлар мангуликгача давом қилмайди-ку, бугунги зулмат юзини тўсган қора кунлар ўтади. Қуёшимизни юзини тўсган пардалар кўтарилиб ҳаммаёқ ойдинлик бўлганида бугунги кунинг қора доғлари аниқ ва тиниқ кўринади. Шундай вақтда бугун ўз "йўлидан” воз кечиб номига “ қора доғ” туширса биринчи бўлиб ўзининг ўғли Жалолиддининг юзига қандай қарайди ?...
Катта бўлганида сўрамайдими дада нима учун ўша вақтда “ ўғирламаган “танга”гизни ўғирладим, қилмаган жиноятингизни қилдим деб бўйнингизга олиб қамоқдан озод бўлдингиз деб сўраса нима деб жавоб беради ?
-Сиз шунча иродасиз эдингизми?
-Еган таёқингиз, эшитган ҳақоратингиз учун ўз эътиқодингиздан воз кечдингизми?
-Ўзингизни ўйламасангиз ҳам мени ўйламадингизми?
-Менинг гапларимни эшитган Аҳтам оға ўйланиб анча жим ўтирди...
Менга қараб сиз ҳақлисиз!
-Ҳар ким ўзининг келажаги учун болаларининг бахти учун курашиши зулмга бўйин эгмаслики керак.
-Гапни бошқа тарапга буриш учун сўралди?
-Эшитиндигизми Мақсуд, Марзияга нима деганини?...
(Марзия Эрдонова Ибодуллоҳ қизи. Мақсуд Бекжонинг хотинни)
-Қаердан эшитаман?!
-Марзия борган экан МВДнинг “ер тўласи”га Мақсуднинг Муҳаммад Солиҳга қарши ёзган мақоласини эшитганидан сўнг. Нима учун ёздингиз Солиҳ акага нима дейсиз деб йиғлаган...
-Мақсуд эса сен хотин кишисан адвокат эса эркак! Хотин бошинг билан эркак адвокатлар гаплашиб юрасанми... деганмиш.
...
-Менинг жим қолганимга ҳайрон бўлган Аҳтам оға сўради нимага жимсиз?
-Бу гапни Сафар ака қамлаган кунларда менга ҳам айтганди.
-Нима қиласиз Сафар учун курашиб қамалса, қамалиб , кетаверсин! Сиз хотин бошингиз билан эркак адвокатлар билан гаплашиб юрасизми ундан кўра қишлоқингизга кетинг Сафар қамоқдан чиққанидан кейин қайтиб келасиз деб.
-Ростданми?!
-Рост нима қиламан ёлғон гапириб...
-Сафар аканинг адвокатлари Сергей Егошин билан Ҳамидулло Зайниддинов эркак кишилар-ку, шунинг учун айтганди Мақсуд...
-Сизга ҳам шунақа деганмиди?!
-Ишонмай иккинчи марта сўради Аҳтам оға?.
-Ишонмаяпсизми?...
-Ақмоқми... Мақсуд?
-Ақлли деб ўйлаган эдингизми ?
Мақсуд Бекжон ҳатто ўзига ҳам ишонмайдиган эгойист. Ўзига ишонмаган одам эса ҳаммадан шубҳаланади ҳеч кимга ишонмайди.
На бир ёстиқга бош қўйган хотинига на дўстим деб номини тилга олган инсонларига...
Буни ўзингиз ҳам айтаяпсиз Мақсуд ўзининг хотинига ҳам ишонмаган-ку, эркак адвокатлар билан гаплашма деб.
-Гўё-ки, эркак адвокатлар ... тавба қилдим, астафуруллоҳ....
Бу гапларни Сергей Егошин билан Ҳамиддулло ака Зайниддинов эшитмасинлар эшитса хафа бўлишади?...
-Ўзи “ нофок” бўлса керак Мақсуд хотинига ҳам ишонмас экан. Агар ишонганида эди бу гапни айтмасди. Бечора қўрққан мен қамалиб кетсам хотиним бошқа йўлга кириб кетади деб . Агар ишонганида бу гапни айтмасди... Ўзининг акасига қарши тарихий асар ёзган Мақсуд Бекжон МВДнинг; “ер тўла”сидан озод бўлдими ёки яқин дўстлари "сичқонлар”
билан суҳбатлашиб ҳалиям МВДнинг ер тўласида ўтирибдими?
-Чиқибди уйида ўтирганмиш...
-МВДнинг малайлари жуда чиройли ценарий ёзган эканлар укасининг қўли билан Муҳаммад Солиҳнинг икки кўзини ўйиб олишибди-ku. Бундан кейин Муҳаммад Солиҳ ҳеч бир қамалган одамни “ўзининг ақмоқлиги учун қамалди ” деб ҳақорат қилолмаса керак?. .
Аҳтам оға Муҳаммад Солиҳ ўзининг "ақлли” укасини "қаҳрамон" деб эълон қилармикан? Менинг киноя қилиб сўрагнимни тушунган:
- Аҳтам оға нимага ундай дейсиз?...
Bу фелъетоннинг газетада чиққани яхши бўлмади. Курбоной Солих аканинг дустидан душмони куп Узбекистонда.
-Баттар бўлсин!
- Ким камалса  “ақмоқ” деб ҳақорат қилди ана энди укасини холини кўрсин?..
-Солиҳ ака бир марта Сафарни “ақмоқ” деб айтди бир умр айтасизми?
-Шу гапи учун икки қўлим Муҳаммад Солиҳнинг ёқасида "салоти жаноза” деганда ҳам кечирмайман...
-Қаҳрингиз қаттиқ экан...
-»Қолса кўнгил чиқса жон"...
-Майли ўзингиз биласиз.
-Газетани берсангиз мен кетаман.
-Шунча гап билан бўлиб қўлимда турган яримини ўқиган газетани унитган эканман.
-Менга олиб келмадингизми?
-Йўқ ўзи бир дона сизга берсам ўзимга қолмайди...
-Майли мен киоскадан оларман эртага деб газетани қайтиб бердим.
-Аҳтам оға ҳайрлашиб кетди.

Кўнгилимни босади қора туманлар,
Уфқда кўринмас ойдинлик.
Кундан кун умидим узилар,
Сен қачон тугайсансан ёлғизлик?

Юзларим сарғайди ҳажрингда,
Сочимни босади-ку, оқ нурлар.
Кундузим тунларга уланди,
Рақибинг отган тош кўксимда...

( 1994 йил. Тошкент)
Қоранғу умидсиз туним ўтиб тонг отди...
Ўша вақтда Ҳамид Олимжон метросидан чиқишида битта киоска бор эди.
Мен у киоскада ишлайдиган одамдан илтимос қилгандим мен сиздан ҳар куни битта “Ҳалқ сўзи” газетасини ва “Ўзбекистон Адабиёти саъанати” газетасини оламан агар келмай қолсам ҳам мен учун сақлаб қўйинг деб. Чунки ўша газеталарда менинг хўжайним ҳақида танқидий мақла чиқиши мумкин деб.
Оллох рози бўлсин ўша киоскачидан мен учун албатта газета сақлаб қўйярди .
Базангазетани келган кунида баъзида эса бир икки кун кейин олардим.
Бугун ҳам бориб бундан 3 кун олдин чиққан “Халқ сўзи” газетасини сўрагандим бир дона қўйган экан раҳмат айтиб пулини тўлаб олдим.

Уйга қайтиб келиб келганимдан кейин оч колгандир деб Жалодиддинни қўлига ейиши учун қаттиқ нонни сувга ивитиб бердим. Ўзим газетадаги Мақсуд Бекжон ёзган малум ва маъшум танқидий мақолани ўқиб чиқдим...
-Агар шу мақола Сафар аканинг номидан эълон қилганида еди Мақсуд келиб олдин мени, кейин бир йўлини қилиб қамоқхонага кириб Сафар акани ўлдиртйриб юбориши тайин эди.
"Номард эринг", акамни: сотди... ҳақорат...қилди деб...
Ўзи эса акаси Муҳаммад Солиҳни тариф-у, тавсиф қилишда ўзбек адабий тилининг бутун сўз бойлигидан фойдаланганди.
Ҳар бир калималарни шундай териб, сайлаб-санчиб танлаган-ки, шоир
Мақсуд Бекжоннинг сўз бойликига қойил қолдим...



18. 01. 2015 yil. lausanne.


 




                                                                 58- қисм
 

Мен 1980 йилдан бошлаб то shu кунгача шоир Муҳаммад Солиҳ ҳақида газета ёки журналларда эълон қилинган ҳамма мақолаларини, Uzbekistonda tanilgan tanqidchi olimlarning yozgan tanqidiy maqolalarini hammasini ўқиб ўрганганман. Кейинчалик Самарқанд Давлат Университетида ўқиб юрганимда шоир Муҳаммад Солиҳнинг ижодида "ERK goyasi " degan temada диплом ишi yozgandim.
(Shu uerda tushunmaovchilik bulamsligi uchun bir haqiqatni takidlab yozay: Men Muahammad Solih "sheriyatida erk goyasi" degna temada diplom ishi yozgan mahalim Safar akani tanimasdim. M. Solihni ategi bir marta kurgan edim u bilan hech vaqt yuzma-yuz suhbatlashmaganman)
Ҳеч бир ашаdдий танқидчи ёки “коммунист журналист” ҳам шоир Муҳаммад Солиҳ шаҳшиятини туғишган укаси Мақсуд Бекжон каби "ҳақорат қилмаганди” .
Ҳатто 1980 йилларнинг бошида “Ўзбекистон Адабиёти ва Саънати” газетасида эълон қилинган "Шеъринигизни тушинтириб беринг” деган танқидий мақолада ҳам номъалум автор Муҳаммад Солиҳнинг шаҳшиятига тил теккизмаганди.
Ҳар қандай танқидчи,журналист, коммунист раҳбар фақат Муҳаммад Солиҳнинг ёзган шеърларини ва эълон қилган танқидий мақолаларини таҳрир қилишарди холос!
Шоирнинг шеърларидан ташқари инсон Муҳаммад Солиҳнинг кимликини яқиндан таниганимдан кейин ўзим-ўзимга акага яраша ука деган ҳулосага келганман.
Сафар акани ва мени бу ерда сўз билан ифода қила олмаганим калималар билан “ҳақорат” қилган Мақсуд Бекжон орадан икки ой ўтмасдан қамоқга олинди. МВД нинг ертўласига ташланди. Ер тўлада бир ой ҳам қолмасдан акаси ЭРК Демократик Партияиснинг раиси Муҳаммад Солиҳни сотиб қамоқдан озод бўлганди.
Аслида Ўзбекистон ҳукумати ўз укасининг қалами билан акаси Муҳаммад Солиҳдан қасос олганди.Ушбу мақолада қаламга олинган ҳунук ибораларни биронта хукумат тарафдори журналист ёзиши мумкин эди.
Сафар аканинг шаҳсиятини қоралаб “Ким ўғри” деган мақола ёзганлари каби ...
Ҳукуматнинг бошида ўтирган “ақли авваллар”лар, бу гал уканинг қалами билан акадан қасос олишганди.
Муҳаммад Солиҳ каби инсоннинг шон-шуҳратига , яраша ёзилганди мақола ҳам.
Унинг каби инсонларга эса мана шундай таъриф ва тавсиф ярашади от обрўйига кўра...
“Халшқ сўзи” газетасидаги танқидий мақолани ўзим ўқиб, ўзим таҳрир қилиб ўтирсам,  уйнинг телефони важоҳат билан жиринглади.
Ҳайрон бўлдим ким экан деб?...
Кейинги вақтларда мендан интервую оладиган “Озодлик” радиосининг муҳбири Темурхўжа ака ҳам: Сафар Бекжон Муҳаммад Солиҳни “сотди” деган уйдирма гапларга ишониб менга телефон қилмай қўйган эди.
Ким телефон қилаяптиэкан деб ҳайратланиб телефонинг гўшакини олдим.
-Келин сизмисиз?...
Телефон қилаётган Дилорам Исоқова эди.
Дилорам опа ҳам Сафар Муҳаммад Солиҳни ва ЭРК Партиясини "сотди" ўз қулоқим билан айтган гапини эшитдим видео касетини кўрдим деб уйга келиб мени билан уришиб кетганидан кейин қорасини ҳам кўрсатмай йўқ бўлиб кетганди.
Бирданига телефон қилганига тўғриси ҳайрон бўлдим.
-Ассалом... ҳа менман.
-Мен Дилорам опангиз бўламан
(Дилорам Исоҳоқова ЭРК Демократик Пратиясининг матбъуот секратари)
-Сизда “Халқ Сўзи” газетаси борми
-Бор.
-Менга беринг ўқимоқчиман.
-Ўзингизда йўқ эдими?
-Қизимни юборгандим киоскага топа олмай қайтиб келди.
-Ҳозир сизни уйингизга Турсунали Полвонни юбораман танийсизми уни?
-Телвизорда кўрганман.
-"Халқ Сўзи” газетасини Полвон билан менга бериб юборинг ўқимоқчиман;
Мақсуднинг ёзган мақоласини.

(Фарғоналик Турсунали Полвон бутун Ўзбекистонга ўзининг дорвозлиги билан танилган бу киши Дилорам Исоқоваларнинг оилавий дўсти эди. Дилорам опанинг уйига борганимда Турсунали Полвонни хотини кўргандим. Дилором опа бизни Полвон ресторанга олиб бормоқчи деб тайёргарлик кўриб юрган экан)
-Сафар ака учун сақлаб қўймоқчиман.
.Қамоқдан чиққанидан кейин ўқиши учун қайтиб берсангиз бераман.
-Келганингизда олиб кетарсиз мен бир марта ўқисам бўлди.
-Мен содда Дилорам опа каби "макри қирқ эшакга юк бўладиган “ жодугар хотининг гапига ишондим ва газетани бердим .
Орадан ярим соат ўтмасдан кўча дарвозанинг эшиги урилган овазини эшитдим..
-Бориб очсам... дарвозанинг олдида оқ яктак кийган Турсунали Полвон турган экан .
-Саломлашиб ҳол-ҳотир, сўради?
-Раҳмат яхши .
-Газета учун келгандим, Дилорам айтгандир сизга?
-Хозир...
-Уйга кирдим-да,газетани олиб чиқиб Турсунали Полвонга бердим.
-Турсунали Полвон оқ газ-24 маркали Волга машинада келган экан.
-У киши кетди.
Орадан бир хафталар ўтганидан кейин газетани олиш учун Дилором опанинг уйига борсам меҳмони бор экан.Дилорам опанинг ўзи балиқ тозалаётган эканлар.
Дилорам опа меҳмонини менга шоир Яҳё Тоға деб таништирди.
Менда шоирнинг бир иккита шеърий китоблари бор эди. Шеърларни севиб ўқирдим. Шоир Яҳё Тозғани ўзини ҳеч кўрмагандим.
Биринчи марта Дилором опанинг уйида кўриб тургандим.
Яҳё Тоғага гап орасида ҳозирги ҳукуматнинг кирдикорлари ҳақида гапирсам менинг танқидий фикрларим у кишига ёқмади.
Яҳё Тоғага кўра Ўзбекистонда вазият нормал бундан ортиқини кутишнинг керак-ки, йўқ Ислом Каримов тўғри сиёсат олиб бораяпти деган хулосада экан...
-Шундай гўзал мисралар битган шоирнинг сайз фикрларини эшитиб тўғрисини айтсам ҳайрон бўлдим наҳотки шундай ажойиб шеърлар ёзган шоирнинг очиқ кўзи Ўзбекистон каби гўзал ватанимизнинг чиқиб бўлмас жарликга қараб катта тезликда юмалаб кетиб борётганини кўрмаса?
Кундан -кунга қамалаётган ойдин инсонларимиз ҳақидаги ҳабарларини эшитмаса?
Агар шундай катта тезликда жарлик сари кетадиган бўлса узоқи билан 7-8 йилга бориб-бормаcдан, Ўзбекистон очиқ осмон остидаги қамоқхонага айланишига кўзи етмаса ?
Унинг айтган фикрларини эшитиб биринчи марта шоир бошқа шаҳсият бошқаликини тушундим. Бетакрор сатрлар битган шоир бошланиб келаётган фожиаларни кўрмасди. Ўзбекистон каби жаннатмакон юртимизни ҳалокат ёқасига судраб кетаётган президент Ислом Абдуғаниевич Каримовга ҳамду сано ўқирди. Унинг тўғри сиёсат юргизаяпти деган тушунчада эди... Мен ҳеч вақт фақат ўз шахсий фожиам учун ҳозирги ҳукм сураётган хукматдан хафа эмасдим. Агар “ноҳақдан жабр чекиб” биргина Сафар ака билан тўҳтаса эди зулм машинаси мен ўз шаҳсий фожиамга рози эдим. Афсуски Ўзбекистондаги вазият кундан кунга оғирлашиб бораётганини ҳақида ҳар кун янги янги ҳабарларни эшитардим. Арзимаган баҳоналар билан қамалаётганл муҳалофатчиларнинг сони кундан кунга кўпайиб бораётган эди. Уларнинг айби: ўз миллатини севганлиги ,Ўзбекистонда ўзбек тилининг давлат тили бўлиш учун митингга қатнашганликлари, пахта якка ҳокимлигини йўқ қилиш учункурашганликлари Орал денгизининг қуришига қарши адолат истаб мажлислар ўтказганлиги бугунги кунга келиб “жиноят дося”ларига, ҳар хил айбномалар остида ёзилиб қамоқга ташланаётган эдилар. Уларнинг кўпчилиги ўша мудҳиш йилларда Гитлер даврида барпо қилинган “конслагер”ларига ўҳшаган Қарши шаҳрининг Шайхали посоёлкасида жойлашган: " 64/49 қизил зонада” кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларга тутилаётаганди Ўзбек миллатининг миллатпарвар исмсиз қаҳрамонларининг кўпчилиги ўша мудҳиш қамоқхонанинг қон хиди босган қуёш нури  тушмайдиган ер тўлаларида шахид бўлдилар.
Очиқда ижод қилган қўлига қалам тутиб халқнинг дардини очиқ айтиш учун оллоҳ тарафидан истедод берилган шоир ва ёзувчилар журналистлар эса ўша йилларда мавжуд тузумга ҳамду сано ўқишдан бошқа иши йўқ эди ва ҳозирги кунгача давом қилаяпти бу ҳолат афсуски ўша вақтда ҳам хозир ҳам миллатнинг дардини ёзиш учун қўлига қалам олган шоир ва ёзувчилар қолаверса журналистларнинг кўпчилиги шоир Яҳё Тоға каби тушунчага соҳиб инсонларди.Уларнин тушунчаси ”Менга тегмаган илон минг яшасин” деб ҳукм чиқарардилар. Бугун бу бегунаҳ миллатпарвар инсонларимизни минг бир ҳил баҳона топиб қамаётган ҳукумат эртага бизнинг бошимизга ҳам шу кунни солса нима қиламиз деган тушуча ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмасди... ”пайшанбанинг келиши чоршанбадан балли бўлганди” афсуски бизнинг ойдин инсонларимизнинг ҳаммасининг кўзи кўр, қулоқи кар эди. Бунинг оқибатини нима билан тугаганлиги бугунги кунга келиб ўртада...
Ўша вақтда битта Яҳё Тоғани эмас кўпчилик шоирларни унинг каби фикрлайдиганларни кўриб келажагимиз бугундан ҳам баттар бўлади деб афсуслангандим...
Шоир билан гаплашишим ортиқча эканликига кўзим етди.
Чунки “кар эшитганидан кўр тутганидан воз кечмагандай “ ялоқа шоир Яҳё Тоға ҳам ўзининг фикрида собит эди...
-Мен Дилорам опанинг уйида нафасим бўғилгандай ҳис қилдим Ҳайрлашиб газетани олгани келганимни айтиб берсангиз кетсам дедим...
-Биз Яҳё билан ўша газетанинг устида балиқ тозаладик.
Ифлос бўлганди чўпга отдим деб жавоб берди Дилорам опа бамлихотир....
-Шундай жаҳлим чиқди...
Хайрлашиб уйга қайтдим...
Газетани Дилорам опага берганимга мин мартоба пушоймон эдим...
Ўз дардим билан бўлиб кунларни қандай ўтганини ҳам билмабман.
Ҳар қалай менинг ҳам ғариб кўнглимни кўтарадиган ҳабар келди. Президентлик Аппаратидан ёзган аризамга жавоб келди.
Шу йилнинг палончи куни Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси Владимир Норов билан учрашасиз деб.
Ўз дардимни унитиб умид билан кун санай бошладим.
Борсам учрашсам Сафар аканинг “ноҳақдан қамалгани” исботланса.
Ундан кейин Сафар ака озодликга чиқса ...



25.01.2015 yil. Lausanne.

59 қисм.
Кейинги вақтларда мен яшаётган уйни кузатаётган МВДнинг “ялоқа”лари, чарчашдими билмадим; уйга ким келиб ким кетаётганlarи bilan қизиқмай қўйishди. Keyingi vaqtlarda qishloqimizdan meni kurgani hamqishloqlarim , Toshkentda turli oliy uquv yurtida uqiyotgan hamqishloq bolalar уйга bemalol kelib mening ahbrimni oladigan bulishdi.
Мен бундан жуда хурсанд eдим.
Usha qorangulik bosgan kunlarimda Тошкентдаги касалхоналардан бирисида Сафар аканинг тоғасининг ўғли даволанаётган бўлган-u, bundan mening ahbarim yuq ekan. Bir kuni kucha darvoazsinin eshiki urilgan oavzini eshitfim kim ekldikan deb ochsam ostanada Safar akaning eng kichik ukasi Beknazar bilan notanish bir odam turibdi.Qullarida ogir sumka bilan. Notanish odam Safar akaning togasi ekan. Uғлини кўриш учун Хоразмдан келgan. Очиқinи aytsam safar aka bilan juda qisqa muddat yahsagnim va Horazmga kam borganim uchun мен кўп ҳам танимасдим Сафар аканинг қариндош уруғларини.
Тоғаси shuni bilgani uchun ўзим борсам келин танимас деб Сафар аканинг энг кичкина укаси худо раҳматли Бекназар билан келган эканлар.
( 33 ёшли Бекназар Бекжон 2011 йил номалум сабаблар билан ўз уйидан ўлики топилди. Ҳозиргача Бекназарнинг сирли ўлимининг сири очилмади )
Уларни кўриб жуда хурсанд бўлдим.
Abeddan keyin ular bilan birgalikda касалхонага бориб тоғасининг ўғли Зокир ака билан танишдим.
Тоғаси билан укаси 3 кун уйда меҳмон бўлиб қолдилар.
Улар кундуз кунлари касалхонаga ketishardi uglining yoniga кечқурунлари уйга келиб дам олishар эдилар.
Шундай қилиб жонимни сиққан ёлғизлик дардидан ҳам қутилгандим.
Айниқса ўзи ўқитувчи бўлган тоғаси жуда дилкаш одам экан менга kup насихат қиларди.Togasi uqituvchi ekan tarihiga qiiqanim uchun u kishi bilan kupincha Horazmning tarihi haqida gaplashardik.
“Gалин саbрли бўлинg бу кунлан ҳам ўтади деrdi gap orasida.”.
Улар кетганидан кейин Зокир аканинг хотини келди.
У ҳам кундуз кунлари касалхонада кечқурун уйга келарди.
Ҳуллоси калом Сафар аканинг қариндош уруғларининг бири кетиб, birisi келарди. Мен ёлғиз эмасдим кечқурунлари уйда тўлиб-тошиб ўтирардик. Bu holatdan Jaloliddin ham hursand edi. Ular bilan uynardi...
Саноқли кунлар тез ўтади деганларидай кўз очиб юмгунча Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси Владимир Норов билан учрашадиган куним ҳам етиб келди.
Уйда меҳмонлар бор лекин улар кундуз кунлари касахонад бўлгаnи учун Жалолиддинни ularga qoldirib ketolmasdim. Президентлик Аппаратига ham olib borolmasdim.
U erga борганимда қараб uyda ўтирадиган биров керак эди менга.
Қўлимда Жалолиддин билан билан борсам бемалол гаплаша олмайман-ку? Shuni uylab hamqishloqim Ўктамга telefon qildim vaqting bulsa kelgin deb unga Prezidentlik Appatiga borishim kerakligini aytib келиб Жалолдинга қараб тургин деdim.
Ўктам келди. Жалоlиддинни унга қолдириб Президентлик Аппаратига кетдим. Prezidentlik Appatining qabulhonasida олдин мени arizamni қабул қилан секратарка қизнинг олдига бориб менга келган телграммани кўрсатдим.
Телеграммани ўқиб кўриб қабулхонада кутиб ўтиришимни айтди.
Қабулхонада олдингидаn ham одам кўп эди.
Мен ҳам уларнинг қаторига келиб ўтирдим.
10-15 минут қадар кутдим.
Секратар келиб meni chaqirdi.
U bilan hamroq bulib bordim u qiz менга кабинетни кўрсатди shu erga kiring deb. Кирдим каттакон кабинетda Т шаклида стол va atrofoga stullar quyilgan edi. Tўридаги креслодаги одам ўрнидан туриб мен билан саломлашиб ўзини таништирди.
Мен Владимир Норовман
Men ham uzimni tanishtirdim..
Владимир Норов узун бўйли, оппоқ юзли қора кўз сочлари бир оз жингалак одам экан.
-Ўрнига ўтиргандан кейин столнинг тортамасидан менинг Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич К;аримов номига ёзган аризамни қўлига олиб ovaz chiqarmay uqiy boshladi.
Qarasam yozgan arazamning har bir satrini tagini huddi uqrtuvchiga qizil qalam bilan chizib tashlagandi kurib hayron buldim. Lekin sababini suramadim...
(шу ерда менинг хотираларимни ўқиётган хурматли дўстларим яъна бир марта эслатай sizlarga: mен hamisha ariza yozsam ёзган ҳа бир аризамни икки нусҳада ёзганман. Сафар ака қамоқдан чиқса кўрсатаман uqiydi деб.Афсуски ўша вақтдаги Ўзбекистонинг МВД сида ишлайдиган “ҳаромзода”лар,мен бутун Сафар аканинг архивини ва у ҳақда ёзган аризаларимни hammasini уйдан ўғирлаб олиб чиқиб кетганлар. Шунинг учун ҳам бу ерда ёзган аризамни нусҳаларини қўя олмаяпман. )
-Владимир Норов деганларининг касби терговчими bulganmi, билмадим, mени худди МВДнинг терговчиlarи каби тергов қилди. Яъни ҳар бир ёзган жумлам учун мендан изоҳ сўради. Uzimni Prezidentlik apparatida emas Uzbekiston Milliy havfsizlik buyurosida utirganday his qildim.
Мен Norovning ҳар бир саволига терговчини олдиdа ўтирган маҳбусдай жавоб бердим.
-Савол-жавоб туганидан тоқатим-тоқ, бўлиб сўрадим?
-Саволларингиз тугаgaн бўлса менинг ham сизга саволlarим бор.
-Bemalol.
-Сафар аканинг aybi niama?
-Қачонгача айбсиз, айбдор бўлиб қамоқда ётади?
...
-Қаранг ўзингиз ҳам саволимга жавоб беролмаяпсиз.
...
-Ўзим айтайми Сафар аканинг ayblarini?!
-Ўзбектистон мустақил давлат бўлиши учун
-Ўзбек тили давлат бўлиши учун.
-Ўзбеклар пахтага қул бўлмасин деб
Safar aka kеча-ю, кундуз тўxтамасдан Uzbekistonning ruslarning zulmidan ozod bulishi uchun kurashdgandi оҳир оқибат битта ифлоснинг туҳмати билан “танга”ни, ўғирладинг деб қамаб юбордиларинг?
Қачонгача сизларнинг зиндонларингизда банди бўлиб aysiz aybdor bulib ётади? Менинг жавобсиз саволаримни оҳиригача сабр билан эшитган Владимир Норов энг сўнгида тилга кирди.
-Мен ҳам Америкача демокартия тараfдориман.
Ҳозир эса Uzbekistonда унақа демократия йўқ.
Shунинг учун сиз ҳам сабр билан эрингизни озодликга чиқadigan kuниgacha sabr bilan кутишингиз керак!
Гапиni eshitib vujudim muzladi.
(men bu odamdan yordam surab kelsam Vladimir Norov degan zavolli odamning uz yordamga muhtoj ekan. Men izlagan demokratiyani, insonlar ozdolikini, suz erkinlikini bu odam ham izlayapkan ekan. Amerikacha demokatiyani izlayotgan ekan...)
Menga uzbekcha demokratiya ham etib ortardi Safar aka ozodlikga chiqsa, ERK Partiyasining azosisan deb bulmagur ayblovlar bilan qamalgan odamlar ozodlikga chiqsa shuni uzi etib ortadi...
Menga boshqa hech nima kerak emas?!
Jahlim chiqib gapim тамом бўлди деб ҳайрлашгани ўрнимдан турмоқчи эдим.
-Владимир Норов сўраб қолди.
-Сиз бирон ерда ўқиганмисиз?
-Самарқанд Давлат Универстетининг филология факултетини битказганман.
-Қаерада ишлайсиз?
-Ҳеч қаерда.
-Ишга таклиф қилсак ишлармидингиз?
-Йўқ!
-Нима учун?
-Менинг хўжайнимни ноҳақдан қамаган, мени ва ўғлимни сарсон қилган давлатга ишламайман. Қачон ўзимизниng Партия давлат теппасига келди ўshа вақтда ишлайман.
...
Менинг жавобимни эшитган Вуладимир Норов жим бўлиб қолди.
Менing unga айтадиган бошқа гапим йўқ edi.
Владимир Норов билан ҳайрлашиб изимга қайтдим. Энди бутунлай умидим узилганди. Ислом Каримовнинг маслаҳатчиси бўлган Вуладимир Норов ҳам Сафар ака ҳақида тайинли гап айтolмади.
Мен содда эса борсам учрашсам Сафар аканинг ноҳақдан қамалгани исботланади Сафар ака бир икки ойга бориб бормасдан қамоқдан озод бўлади деб хомтама бўлганимнинг фарқига бордим.
Уйга қайтдим ўзимдан ham ogir gam yukini elkamga ortib.
Осмон узоқ ер қаттиқ, додимни эшитадиган кимса йўқ ...
Энди нима қиламан?
Bундан кейин деган саволимга берадиган жавобим йўқ ...
Ўзим ёндим ўзим ўчдим.
На кулимни кўрган бор, на suyakimni kumgani мозор...
Уйга келганимда Жалolиддин ухлаyotган экан.
Мен келганимдан sung Ўктам ham hayrlashib кетди.
Uyga sigmay xовлига чиқдим кaравотда ўтирдимда Сафар аканинг кичкинагина радиочаси бор эди ўшани очsamм rадионинг “маъшал” деган эшиттиришида хонанда Шомаҳмуд Шораҳмедов
шоир Тўра Сулоймоннинг “Тополмасман” деган шеърини қўшиқ қилиб айтаётган экан.
Қўшиқнинг ҳар бир банди мен учун ёзилгандай эди.
Кўзимдан оққан аччиқ кўз ёш юзимни ювди...


ТОПОЛМАСМАН
Излай-излай ҳориб бўлдим, сенсиз ёлғиз, ғариб бўлдим,
Энди босган изларингни тўрт томондин тополмасман.
Толиқиб ҳам толиб бўлдим, қирққа кирмай қариб бўлдим,
Лайли наҳор сени излаб ер-осмондин тополмасман.
Ажаб такдир, ажаб қисмат бу бошда борга ўхшайдир.
Ойдин бўла келган йўлим узилган торга ўхшайдир,
Сенсиз қошим қабоғимда қурилган дорга ўхшайдир,
Сенингдек бир гуландомни Гулистондин тополмасман.
Баҳор ўтиб ёз ҳам келди, ҳамон сендин хабар йўқдир.
Бесоҳиб боғ-роғларимда қумри, саъва, самар йўқдир.
Гар хаёлот дарёсига ғарқ бўлсам бир канор йўқдир,
Нада саҳро, нада сайҳон, Кўҳистондин тополмасман.
Ҳали баргрез куз олдинда, не шўриш, не иш олдинда,
Ҳеч ким имдод бера билмас қаҳри қаттиқ қиш олдинда.
Қарта-қарта қон ўрнида кўздин оқар ёш олдинда,
Ҳаргиз сени излаб Ҳўтон, Чин-Мочиндин тополмасман.
Хазон фасли етиб келмай жудолик бу бошга тушмиш.
Йиғламокдин ўзга чорам йўқдир оғу ошга тушмиш,
Мусибат бир бошга эрмас ер-кўк, тоғу тошга тушмиш,
Энди сендек дилкушони Шом, Болқондин тополмасман.


1.02.2015 yil. Lausanne.

                                                                 60-қисм


  Ва ниҳоят Сафар акани излаб, сўраб, суриштириб топа олмаганимга, топсам ҳам юз ҳил баҳона топиб учраштирмаган погонли иблислардан ҳам қутуладиган бўлдим. Bu holat menga quvonch olib keladimi yoki azobmi uni bilmas edim.
Нега-ки, менга Қашқадарё Вилоятининг Қарши шаҳаридаги Шайхали деган қишлоқда жойлашган 64/49 деб номланган зонадан мактуб келganди.
Ўша мактубgа шундай suzlar bitилганди:
“Маҳкум Сафарбой Бекжоновнинг оиласига бундан кейин ҳар уч ойда икки соатга, олти ойда эса икки кунлик учрашувга,maktub yozishga руҳсат берилди”
Shuning uchun ham ham mактубни ўқиб роса йиғладим бундан кейин нима қиламан деб?...
Турманинг шарт шароитлари қандай эканлики ҳақида кимдан сўраб ўрганишни ҳам билмасдим. Аксига олиб шу вақтгача Ўзбекистон қамоқхоналардаги шарт-шароитлар ҳақида ҳеч қаерда эшитмагандим. Энг ёмони қамоқхоналар ҳақида ёзилган на китоб на мақола ҳеч бирини ўқимагандим, ўқиганимда балким бир нималарни билар эдим...
Бизнинг қариндош-уруғларимиздан ҳеч ким қамалмагани учун умуман қамоқхоналар ҳақида тасаввурим йўқ эди. Ҳатто менинг ҳамқишлоқларимдан ҳам биорта одам қамалмаганди.
Уйда ” ўз ёғимга ўзим қоврулиб ўтирсам” Гулой ўқишдан қайтиб келди.
(Олдинги қисмларда хикоя қилганим каби ҳамқишлоқим Гулой Тошкент Давлат Маданият Институтида сиртдан ўқирди. Сессиялари бошланса келиб менинг ёнимда қоларди)
Менинг абгор ҳолимни кўриб қўрқиб кетди.
- Сизга нима бўлди?
-Сафар акани Қашқадарёнинг Қаршисидаги қамоқхонага юборишибди энди нима қиламан?
-Ростданими ким айтди?
-Бугун хат келди.
-Қани келган хат мен ҳам ўқиб кўрайинчи?
-Қўлига тутқаздим.
-Хатни ўқиб унинг ҳам кайфияти бузилди.
-Учрашув берамиз деб ёзибдилар-ку.
-Кўнглимни кўтармоқ учун.
-Тўғри лекин қамоқхона қанақа жой экан балким ёмон одамлар кўпдир?!
...
-Гулой кечқурун Жалолиддин сан билан қолсин мен Аҳтам оғанинг уйига бориб маслахат сўраб келаман нима қилишим ҳақида?
-Аҳтам оға деганингиз ким?- Биргаликда олдига бориб Сафар акани сўраганимиз терговчими?
-Йўқ.
- Бизлар бориб гаплашган одам Сафар аканинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов.
(Гулой билан бир одинроқ терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг олдига бориб Сафар ака ҳақида сўраган эдик.У вақтда Сафар ака МВДнинг ер тўласида ўтирган эди )
-Бу одам бошқа. Асли Самарқандлик Муҳаммад Солиҳнинг дўсти.
-Ундан нимани сўрайсиз?
-Аҳтам оғаданми?
-Ҳа.
- Биласанми; у одам “ернинг тагида илон қимирласа билади” балким Сафар ака ҳақида мен билмаган гапларни билар. Сафар аканинг суди бўлганидан бери кимдан сўрашни ҳам билмайман. Касал бўлиб “Сан городок”да ётганида ҳам учрашув бермаганди падар лаъанати Абдукарим Шодиев.
-Ким у Абдикарим Шодиев?
-Қамоқхоналарнинг касалхонасининг началники-да, у.
-Яхши сиз бориб келаверинг мен Жалолиддин билан уйда ўтираман.
-Кечаси соат ўнни кутишим керак эди.
Негаки Аҳтам оға “кечаси соат ўндан кейин келинг; келсангиз.
Келганиингизда ҳам ҳамма қатори бизлар яшайдиган подездан кирманг.
Аҳтам оға Сергели туманидаги тўққиз қаватли домларнинг бирисида тўққизинчи қаватида яшарди.Уланикига борадиган бўлсам Аҳтам оға яшайдиган подездан эмас қўшнилари яшайдиган подезнинг лифтдан тўққизнчи қаватнинг томига чиқиб у ердан Аҳтам оғанинг уйига кирадиган эшикни излаб топиб кейин уйга кирардим.даиган
Аҳтам оға жуда эҳтиёткор инсон эди. Менга ҳар гал такидлаб айтарди бизникига келсангиз биров кузатаётгани кўрсангиз бизларнинг уйга кирмай изингизга қайтиб кетинг бўлмаса сизни ҳам мени ҳам бошимиз балога қолади дерди.
”Мен унинг уйига борадиган бўлсам олдин тўрт тарафимга қарардим. Ҳеч ким йўқ бўлса уларнинг эшикига узоқ бўлган қўшнисининг подезддан кириб тўққизинчи қаватга лифтда кўтарилардим. Паст қаватда яшаса ҳам бу қадар алам қилмасди. Баъзида жуда қўрқардим томнинг устида юришдан.Айниқса Ой чиқмаган зимистон қ тунда тўққиз қаватли домнинг устида юриш...ҳозир ҳам эсласам юрагим орқамга тортиб кетади...
Жуда қўрқинчли эди таърифига тилим ожиз.
У вақтда эсам йўқотадиганим битта яратгани берган жони эди бошқа ҳечнимам йўқ эди йўқотадиган. Бир бошга бир ўлим Жалолиддин бир гап бўлар...
баъзан ўз ўзимга тассали берардим худо хохласа Сафар ака чиқса ҳаммаси яхши бўлади деб ўз-ўзимни ишонтирардим. Шу ишонч яшардим.
Бугун ҳам уйдан тўққиз яримда чиқдим.
Метрода Сергейли туманига келаман дегунча соат ўнга яқинлашади деб.
Аҳтам оға яшайдиган подезддан эмас бошқа бир подезднинг эшикидан кириб лифтда тўққизинчи қаватга чиқдим уларнинг уйига кирадиган эшикни излаб топиб ичкарига кирдим. Аҳтам оғалар яшайдиган квартирасини эшикини таққилатсам эшикни Аҳтам оғанинг хотини Холида янга эшикни очди.
Менинг афгор ҳолимни кўриб ҳайрон бўлди.
-Тинчликми?
-Раҳмат яхши ҳаммаси.
-Йиғладингизми
-Эътибор берманг кейинги вақтларда йиғлоқи бўлиб қолганман.
-Аҳтам оға уйдами?
-Уйда киринг.
-Қайинонангиз яхши кўрар экан ҳозир биз энди овқатланмоқчи эдик .
-Ҳолида янганинг самимяти кўнглимни кўтарди.
-Раҳмат янга.
-Аҳтам оға менинг йиғидан қизарган кўзларимни к кўриб қўрқиб кетди.
-Нима бўлди тинчликми Қурбоной?
-Сафар ака... дедим ўзим тўхта олмай яъна йиғлаб юбордим...
-Нима бўлди Сафарга?
-Ўзимни зўрға босиб олиб қўлига Шайхалидан келган хатни тутқаздим.
-Ўқиб кўриб менга кулимсираб қаради.
Нимга йиғлайсиз қайтанга яхши эмасми?
-Нимаси яхши?
-Қамоқда ҳар ҳил одамлар билан гаплашади, тоза ҳавода юради, бу ердаги МВД ертўласида ёки Тоштурманинг камерасидан яхши-ку, нимага йиғлайсиз?
-Нима дейишга ҳайрон эдим ростданданми?...
-Ўзингиз ҳам бир ўйлаб кўринг у ерда очиқ ҳавода юради. Сизга учрашув ҳам беришади.
-Турма ёмон жой эмасми?
-Йўқ у ерТоштурмадан яхши.
-Аҳтам оғанинг тасаллисидан кейин оз бўлса ҳам кўнглим жойига тушди.
-Ана энди ўзингиўзга келдингиз бу ҳабарга йиғлаш эмас севиниш керак борасиз кўрасиз.
-Ҳолида Қурбонойга ваннахонани кўрсат юз-қўлини, ювсин?!
-Ҳолида янга қўлимга оқ оппоқ сочиқ тутқазди.
-Хафа бўлманг ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Сафар чиқса бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз.
-Раҳмат янга яхшиям, сизлар борсизлар!
-Улар билан ўтириб овқатландим.
Кейин кетишга руҳсат олиб яъна келган йўлимдан тўққизинчи қаватнинг томидан бошқа бир подезднинг эшикидан кириб у ердан лифт билан пастга тушдим. Метрога келсам соат тунги ўн икки сўнги пезд кетишга ҳозирлик кўраётган экан яхшиям етишдим бўлмаса нима қилар эдим билмасдим...
-Уйга келсам Жалолиддин ухлаган экан.
Гулой чой дамлади.
Бирга ўтириб чой ичдик.
Гулой менга авдоторияда бўлиб ўтган қизиқарли воқеаларни айтиб кулдирди.
Тонг отди.
Гулой ўқишга кетди мен яъна Жалолиддин билан ёлғиз қолдим. Ошхонада нимадир қилаётагна эдим телефоннинг жиринглаган овазини эшитдим..
-Трубкани олсам нотаниш аёл кишининг овази келаяпти ҳайрон бўлдим.
-Қурбоной опа керак эдилар менга.
-Менман Қурбоной, кечирасиз сиз кимсиз?
-Яхши юрибсизми, Сафар ака соғ соламатмилар?
-Раҳмат яхши. Ҳайрон эдим. Трубкадаги аёл ҳудди мени юз йилдан бери танидигандай ҳол- ҳотир сўраётган эди. Кейинги вақтларда менга ҳечким бу аёл каби ширин тил билан гапирмамаган эди. Яқинда олдинги қўшни аёлни бозорда тасодифан кўриб қолгандим мени кўриб терс қараб кетганди.
-Сиз мени танимайсиз лекин мен сизни танийман. Мен Қашқадарёнинг Мубарак туманидан Муҳаббат бўламан.
-Баттар ҳайрон бўлдим сиз кимсиз ўзингизни яхшилаб таништиринг?
-Мен Муҳаббатман.
-Кечирасиз менинг Қашадарёдан Муҳаббат деган танишим ҳам курсдошим ҳам йўқ ўзи кимсиз ?
-Сиз Мурод Жўраевни эшитганмисиз?
-Эшитганман.
-Мен унинг синглиси бўламан.
-Ҳа шундай демайсизми ?
-Мен Мурод Жўраевни ўзимизнинг никоҳ тўйимизга қатнашганини билардим. Тўйимиздан кейин Сафар ака видео кассетасини томоша қилиб ўтирганимизда тўйга келган одамларини таништирганди.
Қамалишидан сал олдин Мурод ака билан учрашганди.
Булардан менинг ҳабарим бор. Лекин етти ухлаб тушумга кирмаганди унинг синглисини менга телефон қилиши. Ўша вақтда ҳатто Мурод ака ва унинг укасини қамалганидан хабардор эдим хабарни эса “озодлик” радиосидан эшитгандим.
-Қурбоной опа сиз бизларнинг уйга келишингиз керак маслаҳатли ишимиз бор эди.
-Нима учун
-Келаверинг уйла гаплашамиз. Бу ерга келсангиз Сафар ака билан учрашувингизга ҳам ёрдам берамиз. Танишлар бор.
-Унинг Сафар ака билан учрашувингизга ёрдам берамиз деган гапини эшитиб роса хурсанд бўлдим. Яхши бораман уйингизни адреси билан телефон номерини беринг!
-Муҳаббат айтди.
Мен ёзиб олдим.
-Узоқдаги, беш дақиқада яқинимга айланган аёл билан қадрдонлардек ҳайрлашдим.


17.02.2015 yil. lausanne.


    61- қисм.



Менга ғойибдан оваз келиб:

Сенга Мурод Жўраевнинг синглиси Муҳаббат телефон қилади uyiga chaqiradi деса ҳеч ҳа ишонмасдим. Ahir mening eng яқин қўни-қўшниларим ham meni тасодифан кўриб қолsalar ham терс қараб кетdagan vaqtida бу ҳам озлик қилгандай Сафар ака билан бирга битта Партияда бирга ишлаган одамлар ҳам мендан юз ўгирган вақтда қандай қилиб умиримда кўрмаганим битта аёл менга телефон қилсин uyiga chaqirsin?... Лекин телефон қилди ҳол хотир сўради ва уйига Mubarakga таклиф қилди. Hatto qamoqhonada ishlaydigan tanishlarimiz bor kelsangiz Сафар ака билан учрашувимга ёрдам бермоқчи эканликини ҳам айтди. ...
Bуни эшитиб"erdan oltin topib olgan qulday hursand buldim"
Муҳаббат менга uyining адрeсi bialn телефон номерини берди.
Мен 64/49nomli Shayhalidagi зонани Муборак туманида бўлса керак деб ўйлаganдим. Муҳаббат айтмасаda aslida Мурод Жўраевнинг Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидан эканликини билардим.
Тезроқ Муборакга борсам Муҳаббатнинг ёрдами билан Сафар акани кўрсам деган умид учқунлари аланга олмоқга бошлади.
Умримда кўрмаганим, билмаганим, Мурод Жўраевнинг синглиси Муҳаббат мени қўл етмас орзуларимга етказадиган малак каби кўринганdi ўшанда.
Бугун йўлга чиқсам кечқурунга етиб борсам тонг отиб отмадан Сафар акани кўрсам дийдорига тўйсам яъна нима керак менга?!
Лекин ...
Шу лекин бўлмасада инсоннинг ҳаётида.
Сафар акани кўргани Муборакга борадиган бўлсам...
чўнтагимда фақат нон олишга етадиган пулим бор йўл кирани нима қилaman?
Иш фақат йўл кира билан битмаса керак.
Агар омадим келиб Сафар аканинг олдига киradigan bulsam егуликлар олиб киришим керакdiр нима қилсам экан ?!
Қамоқхонанинг ичкарисига қандай кирилади уни ҳам билмасдим.
Zonaning ichkarisiga Сафарбой Бекжоновнинг изидан келдим. Oиласи бўламан деб тўғри киравераманми ёки Тоштурмада бўлгани каби олдин ариза ёзиб унga Safar aka uchun олиб борган егуликларимни рўйҳатини тузиб Қамоқхонанинг рахбарига бераманми?
Ундай бўладиган бўлса нима учун менга келган хатда ҳар уч ойда икки соат ҳар олти ойда икки кунлик учрашув берамиз деб ёзган аслида мен ҳеч учрашмадим-ку?!
Ишқилиб мен ҳам йўл кирам учун ҳам Сафар акани ёнига кирадиган бўлсам олиб борадиган егуликларим учун биr ердан қарзўга бўлса ҳам пул топишим керак эди...
Миям тош каби қотди жавобсиз саволлар қаршисида .
Аҳтам Розиқовдан сўрай десам у ҳам қаергадир кетганди uyida yuq.
Сафар акани Қаршидаги қамоқхонага олиб кетибди деб уйига йиғлаб борган вақтимда:
“Қурбоной мен икки ёки уч хафта уйда бўлмайман бир ерга иш билан кетишим керак. Бирон гапингиз бўлса келиб Холида янгагизга айтсангиз ёрдамчи бўлади деган"
Ҳозир шароитим жуда ҳам оғир бўлса ҳам Холида янгадан моддий ёрдам сўраш ниятим йўқ эди.
Аслида Холида янгага бўлиб ўтган воқеаларни айтсам ишонаман у қўлидан келгунича менга моддий тарафдан ёрдам беради лекин...
Олдинига хурсанд бўлдим кейин хафа ...
Ўз ёғимга ўзим қоврилиб ўтирсам Гулой ўқишдан келди.
-Унга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб малаҳат сўраdim?
Quvonmaysizmi борсангиз Сафар акани кўрасиз, jalolddin ham dadasini kuradi. Pулни эса топамиз буни ўйлаб ўзингизни эзманг!
Мендаyam озроқ ортиқча пулим бор шуни сизга бераман қолганi укамдан оламиз.
Гулойнинг укаси ҳам Тошкент Иргациноний Институтда ўқирди.
Ҳуллоси калом mening Safar akaning izidan Qarshiga borishimni eshitgan Тошкентда ўқийдиган ҳамқимшлоқlarim студент йигитлар менинг иқтисодий аҳволимни эшитshiиб uyga келдилар.
Улар uz ораларида пул тўплаб менга беришди.
Иккитаси мени кечқурун олиб poezd вокзалга olib boradigan bulib uyga keldi.Borsak poezd vokazlning kirishida яқин ерда битта автобус турган экан шофёри Қашқадарёга кетадиганlar борми деб чақириб юрган экан. Шофёрнинг олдига бориб мен Мубаракга бормоқчиман сизlar уsha shaaharga ҳам борасизlarми деb suraсам боramiz deb javob berdi.
Хурсанд бўлиб автобусга чиқдим.
Мен олдинроқ qubongan эканман.
Инсон қиёфасига кирган иблис шофёр кўпроқ йўловчи олсам кўп пул ишлайман деб менга ўҳшаган ўнлаган йўловчиларни алдаган экан.
Унинг Муборак ва Қаршига бoраман дегани Самарқанддан ўтганидан кейин Қашқадарё Вилоятига кириш дарвозасининг олди экан.
Бизларни тонг қоранғусида Самарқанд билан Қашқадарёнинг киришидаги дарвозасининг олдига тушуриб: “ boz на Муборакга, на Қаршига bormaymiz. Bizlar Ғузорга бораmiz deb бизларни автобусдан тушуриб деб ўз йўлига кетishди.
(Виждонсиз шофёр сенга ҳам оллохднинг жазоси бордир)
Кейинги пушоймонлик...
Pоездда қандай қилиб Mуборак tumaniга боришimни билмаганимни жазосини чекayotgan eдим. Бизларни тушурганида ҳали тонг отмаганди ҳувиллаган чўлнинг савуқи жон оладиган ҳолатда эди. Бағримга босганим Жалолiддин савуқдан зир-зир, титрамакга бошлади.
Нима қилишга ҳайрон эдим?!
Мажбуриятдан ўша ерда жойлашган милиция ростининг ичкарисига кириб ёрдам сўраб кирдим.
-Майли опа болангиз билан анаву курсига ўтиринг дейишди.har qalay mentlik pormasini kiygan jallodlarda ham insoniylik bor ekan.balkim qulimda savuqdan kukarib ketgan Jaloliddinga rahmi kelgandi ularni.
Қўрқанимдан қаерга бораяпсиз деб сўраганларида ҳам Шайҳалидаги қамоқхонага ҳўжайнимни кўришга кетаяпман деб айтмадим.
Айтсам иссиқина хонадан ҳайдаб чиқармисинлар деб.
Muborakga bitta tanishimning uyiga dedim.
Автобусда мен қатори алданган йигирмага яқин инсон бор эди.
Улар ҳам бирин кетин милиция постига кириб келдилар.
Шу ерда тонгни оттирдик.
Милиционарлардан қандай қилиб Муборакга бораман деб сўрасам улар менга эрталаб фақат битта автобус бор.
Қаршига яқин ерда қандайдир заводда ишлайдиган ишчиларни ташийдиган бошқа автобус йўқ дейишди. Шу автобусга чиқишингиз керак . Автобус тонг отиб отмасдан келди ичи тўла эркаклар эди.
Автобусга чиқдим.
Автобус ишчиларни иш ерига олиб бориб изига қайтди.
Қайтаркан чўлнинг ўртасига келганида шофёр менга қараб:
- Cиз шу ерда тушинг, менинг бошқа ишларим бор.
Bир соат кутсангиз бошқа автобус келади ўшанга чиқсангиз Муборакга борасиз деб мени чўлнинг ўртасида тушуриб кетди uzi kelgan yuliga qaytib ketdi.
Тонгда савуқдан титраб музлаган эдик энди иссиқдан ёнмоқга бошладик. Чўлнинг жон оладиган қуёши u ham етмагандай олов пуркаб эсаётган гармисел шамолi ...
Жалолиддин бечора ҳам иссиқдан ҳам очликдан беҳол бўlа бошлади.
Яхшиям кичик шишада сув бор эди. Lекин у ҳам ҳавонинг таҳминан 50 даражага етган иссиқликидан қайнар ҳолатга келган ekan shunday bulsa ham mажбурiyatdan шу сувдан ичириб қўлига нон бердим. Ўзимни томоқимдан сув ҳам ўтмади.
Нима қилишга ҳайрон эдим?...
Виждонсиз шофёр бир соат кутинг деганди бир эмас мен тўрт беш соат қолдим чўлнинг ўртасида на келган автобус бор на ўтган машина.
Ўзимдан бошқа кимса йўқ эди.
Агар шу холатда тунда ҳам шу ерда қолиб кетdigan buсак бизни чўлда оч қолган ҳайвонлар еб кетса керак.
Мен-ку, Сафар ака қамалаганидан кейин тирик мурдага айлангандим лекин мурғаккина Жалолиддинниng нима гунахи бор?
-Ҳеч нимага тушунмасдим нима учун автобуснинг шофёри бизни чўлнинг ўртасида тушуриб кетди...
Мен умримда Мубарк туманига бориб кўрмаган бўлсам...
Ҳамма нарсадан умидимни узиб турганимда узоқдан увазик маркали машина кўринди.
Умид билан қўлимни кўтардим.
Машинаning shofyori мени кўрмагандек бўлиб ўтиб кетди.
Бўлди дедим ўз ўзимга ўзиm ategi bitta машина ўтди у ҳам тўҳтамади бизни ўликимиз шу ерда қолса керак. Chунки куни билан олoв сели пуркаган қуёш бугунги иш куним битди дегандай ўзининг сўнгги нурларини йиғиштириб олаётган эди.
Ҳар қалай машина ҳайдаётган шофёргами, ёки ёнида ўтирган йўловчининг раҳми келдими машина изига қайтди.
Шофёр келинг деб чақирди.
Кўзим ёшга тўлди...
Машинага чиқдим.
Қарасам олdiнда ўтирган одам рус миллатига мансуб шофёр эса ўзбек эkan.
-Қаерга бораётган эдингиз опа?
-Булардан яширмадим қаерга бораётганимни чўлнинг ўртасидаman mashinasidan тушурса, тушуриб кетаверсин деdim-da, qaerga borayotganimni aytdim. Менинг хўжайиним ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Соллихнинг ёрдамчиси эди usha erda Murad Juraev bilan birga ishlagan. Hujaninim bir yildan utdi qamalganiga.
Ikki kun oldin Муборакдан Mурод Жўраевнинг сингилиси Muhabbat телефон қилиб уйига чақирди shunga Мурод аканинг уйига кетаяпман...
-Мурод Жўраевнинг исмини эшитган ўрис одам ялт этиб менга қаради.
-Бир оғиз ҳам гапирмади.
-Шофёр ҳам жим эди...

22.02.2015 yil. lausanne.



62 -қисм.




      Йўл узун, вақт қисқа ,kun buyi uzining otash kabi nurlarini poyonsiz chulga sochgan quyosh bugungi ishim bitdi degnaday ufq sari yonboshlab ketmoqga boshladi... Мен Тошкентдан оқшом соат сакизларда йўлга чиққандим ҳали ҳам Муборак деб аталган муборак заминга ета олмаётгандим. Кечаси билан ухламаганимиз озлик қилгандай “одам юрса оёқи, қуш учса қаноти куядиган” чўлнинг ўртасида қолиб кетганимиз “дард устига чипқон “ бўлганди... Ўзим-ку, бешавқат тақдиримнинг отган тошларига нишон бўла-бўла , қонамаган ерим қолмaган лекин yorug dunyoning nima ekanlikini hali anglab etmagan гўдак Жалолиддининг нима айби бор?

Инсон боласи ҳам шунча бешавқат бuлар экан- да.
Aгар мен ёлғиз ўзим бўла туриб қақраган чўлнинг ўртасида avtobusdan тушириб кетсанг тушунардим...
Men yolgiz emasman-ku, қўлимда гудак бор.
Mенга ачинмасанг ҳам шу мурgак-кина, болага ачинсанг нима бўларdi uzingni singling yuqmi, ey nomard qulida bolasi bilan yurgan, men majbur bulmasam kelarmidim "tuya adashsa yulini topolmaydigan" Qashqadaryoning chullariga?
Jaloliddin behcora kечадан бери оч-наҳор, қўлимдаги озгина қотган нон билан сувни ҳисобга олмаса едиргани ҳеч нимам йўқ...
Жалолиддининг юзи сариқ гулдай сарғайиб сўлганди.
Ўзим билан ўзим ҳисобсиз саволларимга жавоб тополмай gamlarimning kuliga chukib utirsam ўтирсам шу вақтгача кўзини сарҳад билмас йўлдан узмай машина ҳайдаб келаётган шофёр йигитга тил кирдими гап бошлади.
-Опа чўлнинг ўртасига қандай келиб қолдингиз?
-Шофёр йигитга бошимдан ўтган можаораларни айтиб бердим.
Мени бу ерга ташлаб кетган автобуснинг шофёри бир соат кутсангиз бошқа автобус келади сиз шунга чиқсангиз Мубаракга етиб оласиз деб айтганди... Мен соатларча автобус кутдим.
Бу йўлдан автобус у ёқда турсин ҳатто камён ҳам ўтмаs ekan-ku?!
Яхшиям сизлар тўхтадингиз бўлмаса biz чўлнинг ўртасида қолиб ketib кечасига ҳайвонларга ем бўлардик.
-Бу йўл унақа автобус ё енгил машина юрадиган йўл эмас сизни алдаган шофёр bola.
-Ўзим ҳам бу ердан ҳеч қандай машина ўтмаганидан кейин алдаб тушуриб кетганини билдим.
-Бизлар ҳам бир иш билан борган эдик бўлмаса бу йўлдан юрмасдик.
...
Кейин шофёр йигитдан на сас на садо чиқди.
Sarhad bilmas chulning ohiri kurinmasdi nа ўсганbir tuf дарахт бор на одам яшайдиган уй. Тап тақир чўл ва қум hatto saksavul ham yuq edi usib turgan. Мен oldin Қашқадарёга келганман лекин Муборакга эмас. Универстетда ўқиб юрганимда Ғузор шаҳарида қурилишда ишлаган эдик. Ushanda Kitobga va Shahrisabzga ham borgandik у ерlar bu erga uhshagan чўл эмас эди. Hammayoq yam-yashil juda chiroyli edi...bu erlarga eshakni boglab quysang turmaydigan er ekan...
Номашомда шаҳарига кириб бордик.
Шофёр йигит менга қараб опа сиз излаган Муборак шаҳарига келдик.
-Ростданми кўзларимга ишонмай сўрадим?
-Менга ҳам ишонмасизми?
-Йўғе ишонмай ўлибманми?
-Шу вақтгача бизнинг суҳбатимизга арлашмай ўтирган ўрис одам секин овазда шофёрга бир нималар деди мен машинанинг шовқинидан эшита олмадим. Шундан кейин кўп юрмасдан ўрис одам бир кўчанинг бошида машинадан тушdi. Тушаркан мен билан iliq хайрлашди.
-Каттакон раҳмат дедим рус тилида ўзбекча айтсам тушунмас деб uylab.Укажон мен Муҳаббатнинг уйини билмайман олиб бориб қўйинг илтимос?
-Майли.
-Кетаяпмиз: қинғир-қийшиқ кўчалар, pastak tomli uylar...kup utmasдан qator ketgan uylarni yoniga келганимизда шофёр менга қараб келдингиз опа mana шу уй сиз излаган Мурод Жўраевнинг сингилисининг уйи .
-Rostdanmi haytriyat-e, keladigan vaqt ham bor ekan-ku, dedim quvonchdan entikib. Йўл кирага қанча берай ukajon?
-Керакмайди опа.
-Йўқ олинг сизлар бўлмаганингизда нима қилар эдик?!
-Ҳамёнимни очдим-да, қўлимга илинган пулни рақамига ҳам қарамай узатдим.
-Шофёр пулни олиб қанчадир қайтим қайтиб берди санамасdan қайтариб ҳамёнимга қўйдим.
-Илоҳим икки дунёда кам бўлманг! men kabi hech bir yaqiningiz sarson bulmasin!
-Машинадан тушдим.
Қарасам қатор дарвозалар бир-бирига, ўҳшаш қайси бири менга телефон қилган Муҳаббатнинг уйи?
Havo almashtirganimga yoki qattiq charachaganim uchunmi birdaniga бoшим айланиб кўзимнинг олди қорайди. Aста-sekin ерга ўтирдим. Менинг ҳолатимни uzoqdan кўриб турган шофёр машинадан тушиб ёнимга келди; тинчликми опа?
-Бир оз бошим айланди хозир ўтиб кетади.
-Ancha vaqtdan keyin uрнимдан турдим darvozalarning hammasi bir-biriga uhshash bulgani uchun kаловланиб қолдим қайси дарвозанинг эшикининг електр тугмасини боshsam ekan deb?
Менинг иккиланиб турганимни кўрган шофёр йигит ўзи дарвозалардан биттасининг эшикиниng тугмасини босди.
Бир вақт эшик очилиб узун бўйли лўппигина оқ сариқдан келган,qizil kuylak kiygan аёл чиқиб келди.
Шофёр аёл билан саломлашиб мени таништирди; опа меҳмонингиз Тошкентдан келган.
-Rahmat bizlar kutib utirgandik.
Шофёрmen bilan va m,eni kutib olgan ayol bilan hayrlashib ўз йўлига қайтиб кетди.
-Мен Муҳаббатман сизга телефон қилгандим dedi ayol menga qarab .
-Мен Қурбонойман сиз билан телефонда гаплашгандим.
Шундай қилиб иккимиз танишдик.
Ичкарига кирдик кенг ховлиning ўратsigа тахта кароват қўйилиб атрофига узум экилган ekan. Pишмаган узумлар салқим-салқим, бўлиб осилиб турарди hovlidan ariq ham utgan bulib ariqning qtrofiga gullar ekilgandi hovli juda chiroyli edi.
-Ўтиришга таклиф қилdi.
-Utirdim bir-birimizdan хол-ҳотир, сўрадиk.
-Раҳмат яхши дедим Muhabbat juda samimiy edi. Huddi oldindan meni kurib gaplashib yurganday muomilla qilar edi. shuning uchun boshimdan utgan kungilsiz mojarolarni aytib utirmadim.Kunglini hir qilmay deb.
-Муҳаббатнинг aйтишича синглиси мени кутиб олгани поезд вокзалга кетган экан.
-Бу ерга Тошкентдан поезд келадими ҳайратланиб сўрадим.
-Келади,билмас эдингизми ?
-Йўқ.
-Дастурхонni noz-nematlardan tuldirdi.
Kun buyi quyoshning nurida qoq bulgani uchunmi, иштаҳам бўғилганди. Ҳеч нима ея олмадим , чой ичдим.
-Менинг афгор ҳолимни кўрган Муҳаббат бир оз ётиб дам оласизми, кейинроқ онамларнинг уйига борамиз деди.
-Майли.
-Ичкарига жой қилиб берди.
-Ётдим ухлай олмадим.
Men uзи азалдан кундуз куни ухлайдиган одатим йўқ.Ayniqsa kechadan beri boshimdan utgan kungilsiz voqeadan keyin butunlay uyqum qochdi... Жалолиддин charchagni uchunmi, bir pasda ухлаb qolди.
Қанча вақт ўтди билмайман Муҳаббат туринг деб чақирди.
Жалолиддинни турғизиб ташқарига чиқсам бутунлай қоранғу тушган экан.
Йўлга чиқдик.
Қинғир қийшиқ кўчалар, лой devorдан солинган бўйи паст уйлар. Muborak degan shahar shu bulsa mening kuzimda shahardan ham kuproq qishloqga uhshardi... Бунақа уй борликини биринчи марта кўришим эди. Hatto bizning qishlqoimizdagi уйлар juda баланд қилиб солинаrди. Бу ерда бизларнинг уйларнинг там тескариси uylar juda жуда паст эkan. -Qiziq baland buyli odamning boshi chiftga tegmasmikan?
-Тўғрисини айтсам ҳайрон бўлдим lekin sababini Muhabbatdan suramadim.
Кўчалар нисбатан ёруғ нeгаки симёғочларга ўрнатилган лампалар хира нур сочиб ёниб турарди.
Битта хонадонга кириб бордик.
Эшикдан киргандан биринчи бўлиб кўзим ховлига туташиб кетган катта боғ ва қурилишi бошланиб тугатилмган бинога тушди.
Бизни ёши анча ўтиб кетган uzum buyli аёл билан ёши йигирмалардан ўтган қиз қарши олди. Муҳаббат бу менинг онам деб менга аёлни ва синглим деб ўша ёш қизни таништирди. Гапниng орасида у қизнинг Тошкентда Медицина Интстутида ўқишини бугун мени кутиб олмоқ учун пезд вокзалига кетган қиз эканликинi ўргандим. Орадан йиллар ўтгани учун бугунги кунда исмини унитдим.
Ичкарига кирдик .
Боғга яқин ерга катта дастурхон тузаган эканлар.
Дастурхоннинг бошида оппоқ соқолли юзи-кўзи, ғамдан сарғайиб-sulgan отахон ўтирарди.
Бу киши менинг дадам бўладиlar деди Муҳаббат.
Eтибор бериб қарасам Мурод аканинг дадаси онасидан анча ёш катта кўринарди.
(Кейинчалик ўрганганиmki, Мурод аканинг dadasi deb tanishtirilgan inson aslida ўгай дадаси экан. Мурод аканинг онаси Мурод ака kichikina vaqtida Muroda kaaning uz dadasi билан ажрашиб бошқа эрга теккан экан. Мурод акаni kichiklikida ташлаб кетган экан. Мен уларнинг уйига борган вақтимда бу гапларни habarsiz eдим. Кейинчалик Мурод аканинг суди бўлаётган вақтда Холбека янга билан учрашиб танишдим Murod akaning boshidan utganlarni янга qisqagina qilib менга айтиб берганди)
Жалолиддин ховлида мазза қилиб ўйнамакга бошлади.
Мурод аканинг укаси келди.
Мен онасидан Мурод аканинг хотини келмайдими деб сўраdim?
-Муроднинг хотини уйида йўқ экан қизим бориб айтганди, сизни келишингизни деди.
Мурод аканинг укаси гап бошлади биласизми нима учун сизни чақирганимизни?
-Йўқ.
- Муҳаббат menga telefonda agar bizlarga келсангиз bizlarni Шайхалидаги қамоқхонада ишлайдиган tanishlarimiz bor. Sizga Сафар ака билан учрашувингизга ёрдам берамиз деdi shuni учун келдим.
-Шундай деб айтдими сизга?
-Ҳа.
-Бизнинг қамоқхонада танишимиз йўқ.
-Нима?
...
-Алдаб чақирдингларми?
...
-Нима гапларингиз бўлса тўғрисини айтсаларингиз ҳам келар эдим-ку, Сафар ака билан Мурод ака ERK Партияsiда бирга ишлаганлар, iккалласининг ҳам орзуси бир хил бўлган, битта ғоя учун курашганлар...
-Хафа бўлдингизми?
-Бироз... майли нима бўлганда ҳам энди келдим изимга қайтиб кетадиган холатим йўқ-ку.
-Бизга сизнинг маслахатинигиз керак.
-Қанақа?
-Мурод акам va ukamни қамлаганидан ҳабарингиз борdir?
-Укангизни қамалганидан ҳабарим йўқ эди.
-Murod akamga qushib birga qamagandi bизга сизнинг маслахатинигиз керак.
-Maslahatingiz surashdan oldin bитта нарсани сўрасам майлими?
-Сўранг?
- Sизлар мени қаердан танийсизлар?
SHуни айтсангиз кейин сизни саволlarингизга жавоб бераман.
Мен-ку озгина бўлса ҳам Мурод акани танийман гаплашмаган бўлсам ҳам .
-Сизни, яхши танийдиган oila dustiimizdan suradik. У одам ҳамма вақт сизни “Озодлик” радиоsiга берган интервуюларингизни эшитиб бораркан ўша айтди. Нима гапlарингиз бўлса ўша аёлдан сўрасанглар сизларга тўғри йўл кўрсатади деб maslahat berdi.
-Кимликини айта оласизми usha dustingizni?
-Йўқ dustim илтимос қилди мени айтганимни айтманглар деб.
-Ҳайрон бўлдим... маслаҳат олинглар деб тавсия қилган ҳам,кимликини яширган одам қандай экан де?!
(Балким кимликини очиқ айтишга қўрққандир)
-Лекин ҳаёлимга келган гапни тилимга чиқариб айтмадим.
-Майли қўлимдан келгунича ёрдамчи бўлай.
-Бизlar akamni bilan ukamni himoya qilgani адвокат олайликми?
-Йўқ.
-Нима учун?



1.03.2015 yil. lausanne.



                          63-қисм.   


Дастурхон атрофида чордона қуриб ўтирган Мурод ака Жўраевнинг яқинлари менинг томдан тараша тушгандай “адвокат олмангалар” деган гапимни эшитиб ҳайратдан тошдек қотиб қолдилар улар мендан бундай жавоб беришимни кутмаган эдилар.-Нима учун адвоакт олмасликимиз керак акам билан укамни ҳимоя қилгани?-Ўртага тушган оғир сукунатни Мурод аканинг укаси бузди.Мурод аканинг хозирги кунда исмини унитганим укасининг ўз ҳайронликини яшира олмай сўраши мени ҳушёр торттирди.(менинг энг зайиф нуқтам шуки энг сўнгида айтишим керак бўлган "кескин фикрим"ни, бошида айтаман.Мени яқиндан танимаган одам унча-бунчага,менинг нима демоқчи бўлаётганимни тушунмайди)Хозир ҳам "адвокат олманглар” деб айтишимдан олдин: уларга сабабини тушунтиришим керак эди. Мен эса томдан тарашa тушганлдай “адвокат олманглар " дедим. Агар олдин сабабини айтиб кейин оқибатини айтганимда Мурод аканинг оила аъзолари бунчалик ҳайрон бўлмас эдилар. "Тарки одат амри маҳол “ деганларидай уларнинг қалбига билмасдан озор бердим шекилли?-Сабабми?-Ўзимizнинг бошимдан ўтгани учун айтаяпман-da, сизларга.-Сизлар ҳам бизlarга ўхшаб kуйиб қолманглар ҳам адвокатнинг пулини тўлаб ҳам керакли ёрдам ололмай... Сиёсий sabaб билан қамалган яънада аниқроқ қилиб айтсам: “оғзаки буйруқ асоссида шахсан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг буйруқи билан қамалаган ” қоғазда эса қандайдир уйдирма айблар тўқилиб ҳужжатлаштирилган инсонларга ҳар қандай кучли адвокат ёрдам бера олмайди. Буйруқ юқоридан бўлгани учун пастда ўтирган терговчилар, прокрурлар йўқ ердан айб топиб жиноят ишини каттайтириб бораверадилар. Бизлар Сафар акага бир эмас иккитта адвокат олганмиз. Иккаласи ҳам Ўзбекистондаги энг машҳур ва энг кучли адвокатлар. Ҳамидулло Зайниддинов degan advokat Xарбий адвокат унинг бошлиқи Сергей Егошин ҳам энг кучли адвокат. Бу адовакатлар билан мен эмас шахсан Шукурулло Мирсайидовнинг ўзи Сафар ака масаласини гаплашган уларнинг ҳаққини ҳам у кишининг ўзлари тўлаганlar.Оқибат нима бўлди биласизларми?Ҳатто Сафар акани суди бўлаётганини менга айтишамади.Сафар ака қамлаганидан кейин бир марта “ўзимга ўт quyaman учрашув берасаларингиз” деганимдан кейин Тоштурмада 15 минутлик учрашув берди. Унда ҳам олдiнги адвокат Дилдора Сайидмуцҳаммаедова кузатиб турganди. Суди бўлишидан олдин Ҳамиддулло ака менга телефон қилган экан.Уйнинг телефонини ўчириб қўйилган бўлган мен эса кечиктирмай телефон учун келган тўловларни вақтида тўлаб борgанман. Ҳамиддулло ака уйтелефонини олмади бaлким уйида йўқдир деб ишдан чиққандан кейин кечқурун бизларнинг kўчага келgaн уйигa кириб айтиб кетаман деб қараса уйнинг атрофини милициялар ўраб олган бўлган. Bilasizmi Safar akaning sudi buladigan kuni Hamidullo Zayniddinovning "Harbiy sud"da, bittasini himoya iqlishi kerak ekan. Hukumat "Harbiy sud"ni, ham tuhtatib Safar akaning sudnini utkazgan...Сафар аканинг судини бўлганини “Озодлик” радиосидан эшитganдим ushanda mana usha cудnnиng бўлиб ўтганига ҳам бир йил бўлай дeb qoldi, қамалган куни билан қўшиб ҳисобласа сал кам икки йил бўлди xалигача менга учрашув бермадилар. Ўғлим билан сарсон бўлиб юрибман.Сафар ака билан Мурод акага ўҳшаган инсонлар учун: “берилган буйруқ отилган ўқдек гап” қайтиб жойига тушмайди. Уларнинг иккаласининг терговнини шахсан Ўзбекистон президанти Ислом Каримовнинг ўзи назорат қилади. Иккаласи ҳам бир Партияда ва ишлаган битта мақсад учун бир ғоя учун курашганлар. Оҳирида иккаласиям “соҳта” айблар билан қамоқга олиндилар.Уларнинг тергов хужжатларида ёзилмаган бир модда бор. “Ўзбекистон Конститутсциясига тажаввуз", “Ўзбекистондаги мавжуд режимни қуролли қўзғолон билан йиқади ” деган уйдирма айблар ёзилган ёки ёзилмаган бўлиши ҳам мумкин лекин уларни иккаласини ҳам бир ҳил айблаганлар. Жиноят кодекслари ҳар ҳил бўлса ҳам бир ҳил жиноий жавобгарликга тортилдилар Сафар ака олдин, Мурод ака кейинроқ.Мақсад эса битта ЭРК Партиясни ва энди ривожланиб келаётган демократик тушунчаларни одамлар онгидан супириб ташлаб қўрқитиш “ақлиингизни бошингизга олмасаларингиз" сизларни ҳам бошингизга шунақа кўргуликлар тушади деб.Шунинг учун ҳам булар каби қамалаган одамларга ҳеч қандай адвокат ёрдамчи бўла олмайди. Фақат адвокатга тўлаган пулларингиз ҳавога кетади.Адвокатлар эса мен " сиёсий лидерни" ва унинг укасини ҳимоя қилаяпман деб сизларга оғизига сиққанича нарх қўйяди...Бу пулларни эса емай-ичмай, топиб беришга мажбур бўласизлар натижа эса ўзгармайди. Сиёсий уйдирма жиноятнинг бошида шахсан Ўзбекистон Президанти Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг ўзи турибди. Шуниг учун ҳам ҳеч кимнинг кучи етмайди!!!Суд залида прокурор неча йил берамиз деса оғзидан чиққан рақамни айтса ўзгартирмай қабул қиладилар. Сизларга ҳам истасалар учрашув беришади истамасалар у ҳам йўқ. Ўртага оғир сукунат чўкди. Менинг ярим адабий ярим жайдари тилда гапирган гапимни эшитиб улар пушоймон ҳам бўлгандир Тошкентдан чақирганларига бизларга маслаҳат бериб тўғри йўл кўрсатади деб ... Мен эса ўзим нимани тўғри деб билган, тушунган бўлсам айтгандим. Ўзим шунча азоб тортганим учун уларнинг ҳам пулларини хавога сарплашларини истамагандим. Баъзи адвокатларнинг “тумшуғи ўзидан ҳам баланд бўлади” Сафар аканинг биринчи адвокати Дилдора Сайидмуҳамамедова шунақа аёл эди. Кўп вақтгача Мурод аканинг на отасидан на онасидан сас-садо, чиқмади. Мен билан гаплашаётган укаси ҳам менинг гапларимни эшитиб ҳайрон бўлиб қолдими у ҳам жим эди. Ўртага тушган сассизликни Муҳаббат бузди менга қараб кетайлик кеч бўлиб қолди эртага эрта туриб Шайхалига бориш учун поездга чиқмасак бўлмайди.Кетаяпганимизда Мурод ака Жўраевнинг ота-онаси, укаси мен билан жуда савуқ хайрлашдилар мени кузатиб ҳатто дарвоза олдига қадар келмадилар. Уларнинг назарида мен айбдор эдим уларнинг яқинларининг ёрдамчи бўла олмаганим учун... Йўл бўйи на Муҳаббат на мен бир оғиз ҳам гаплашмадик.Ҳар ким ўз хаёлининг бандаси эди. Балким ўша оқшомги суҳбатимизга Мурод Жўраевнинг рафиқаси Холбека янга қатнашганида у қандай фикр билдирар эди билмадим...Балким у ҳам мендан Мурод аканинг ота-онаси ва укасига ўхшаб хафа бўлар эдими “адвокат” олманглар деб айтганим учун?...Мен эса на Мурод аканинг синглиси Муҳаббатни на Мурод аканинг ота- онаси ва укасини алдашни истамагандим виждонимни сотиб қора рангни оқ деб айтолмаган эдим...Мен ўз виждоним нима буюурган бўлса ўшани ўшанда айтгандим ўшанда. Нима қиламан ёлғон гапириб?!Улар энг кучли адвокат тутганларида ҳам оқибат ўзгармасди ва ўзганрмади...(бунинг тафсилотларини кейинги бобларда ёзаман)Кечаси бўлгани Муборакда ҳаво бир оз бўлса ҳам серинлашганди кундузги ёқиб-ёндириб, ўлдираман деган қуёшнинг оловга айланган тўпининг иссиқи анча пасайган эди. Кўкда тўлин ой атрофни сутдек ёритиб турарди.Муҳаббатнинг уйига етиб келдик.Муҳаббат ётгани жой хозирларкан ташқарида пашшахонада ётасизми деб сўради?.-Йўқ.- Ичкари иссиқ-ку?!-Қўрқаман пашшахонадан .-Нима учун?-Болалигимдан ташқарида пашшахонада ётолмайман.-Ростданми, шаҳарда катта бўлганмисиз?-Йўқ қишлоқда.-Қишлоқларда ҳамма ташқарида ётмайдими?-Ётадилар фақат мен эмас.Муҳаббат ортиқча сабабини мендан сўраб-суриштириб, ўтирмасдан ўзи ташқарида рашшахона қуриб ўшанда ётди. Бизлар Жалолиддин билан ичкарида. Қишлоқда катта бўлган билан ҳам ташқарида пашшахонада ётишдан қўрқардим пашшахонада ётсам бўғилиб қоладигандай ҳис этардим ўзимни. Хозир ҳам шу қўрққаним сабаб ичкарида ётгандим. Жалолиддин жуда чарчагани учунми бошини ёстиқга қўйганидан ухлаб қолди мен эса бегона ер бўлгани учун ухлай олмадим... Тонг отиб отмасдан Муҳаббат турғазди.Шайхалига бу ердан фақат эрталаб битта поезд борар экан ундан қолиб кетсак кутиш керак бўларкан чунки ундан кейинги поезд абеддан кейин экан ...Хулоси калом Жалолиддинни уйқудан мажбур уйғотдим.Поезд вокзал Муҳаббатнинг уйига унча узоқ эмас экан тез етиб бордик.Ярим соатга қолмай Шайхали деган кичкина шахарчага келдик.Поезддан тушиб сўқмоқ йўлдан борар эканман диққатимни пахта экилган дадалар тортди. Ҳар ер пахта эди...Қамоқхонани қаердаликини ҳатто Муҳаббатнинг ўзи ҳам билмас экан пахта даласида юрган ёши ўтган кекса отахондан сўради у бизга қандай қилиб зонага боришимизни тушунтирди. У кўрсатган сўқмоқдан юриб зонага яқинлашганимизда шу вақтгача жим келаётган Муҳаббат менга қараб ана -ву, дарвозани кўраяпсизми ўша 61/49 зона.-Энди буёқига ўзингиз бораверинг мен изимга қайтаман деди.-Яхши.-Муҳаббат мен билан хайр мазурни насия қилиб изига қайтиб кетди.Мурод Жўраевнинг синглиси мени алдаганини энди билгандим чунки у менга телефон қилганида Шайхалидаги зонада “бизнинг таниш”қариндошларимиз ишлайди. Ўша билан гаплашиб бизларга келсангиз ўзимиз Сафар ака билан учрашув олиб берамиз деб айтганди. Энди эса узоқдан менга дарвозани кўрсатиб изига қайтиб кетди.Ҳа... энди "йиқилганни дўсти бўлмайди” деганларидай...Мен-ку, Муҳаббатни биринчи марта кўриб туришим эди ундан хафа бўлишга ҳаққим йўқ. Сафар акани яқиндан таниган уйга келиб дастурхонимиздан туз еган инсонлар ҳам хозир мени кўчада кўрсалар терс қараб кетадилар танимагандек... Шундай экан мен нега Муҳаббат мени алдади деб хафа бўлайин-ки?Мурод аканинг ота-онасига, хато гап айтмагандим,Сафар аканинг мушкулини осан қилиб ҳаммаси бошқача бўлгандарида ўзим Ўзбекистондаги энг танилган адвокатларни топишда ўзим ёрдамчи бўлган бўлар эдим. Чунки бу борада тажрибам ошганди. Энди мен қандай қилиб терговчи билан гаплашиш керакликини кўчадаги формали милиционер билан форамасиз МХХ ходимини адашмай танидаган хоатга келгандим. Базан менга телефон қилсалар овазидан танирдим. Уларнинг қандай инсон эканликдалрини ҳам... Ўша сохада ишлайдиганлар “шайтондан дарс олган иблислар эди. Блким ўша суҳабатда мен уларга адвокатларга бор-будингизни, сарфланглар деганимда мендан хафа бўлмас эдиларми?...-Афсуски ҳаётда ҳамма нарсани пул ёки яхши адвокат ҳал қилмайди-да.Эртага бир кун келиб катта пул тўлаган адвокатларининг ҳам кучи етмай узоқ муддатга Мурод Жўраев билан укаси қамалиб кетса биз Сафар Бекжоннинг хотинидан маслахат сўрагани чақирдик унинг тавсияси билан шу адвокатни тутгандик бар-бир ,акамиз билан укамиз қамалиб кетди деб мендан домингир бўлмайдиларми?Билиб туриб айтмаган экан сиёсий сабаблар билан қамалган инсонларга адвакатларнинг кучи етмасликини деб?... Ҳеч бўлмаса ўз виждоним олдида покман-ку.Бир кун келиб мени тушунишар...Муҳаббат қайтиб кетди яъна ёлғиз қолгандим энди ўзимни йўлимни ўзим топишим керак. Муҳаббатнинг ана кўриниб турибди деган қамоқхонанинг дарвозаси қанча йўл эди?Бошга тушганини кўз кўради-ку.Атрофга қарасам ўзимга ўхшаган ғамдан қадди букилган битта аёл келаётган экан қўлида иккита каттакон сумка билан. У яқинлашиб келганида ундан сўрадим ўша кўриниб турган ҳақиқатдан ҳам Шайхалидаги 64/49 зонами деб.-Ҳа ўша ер сиз сўраётган зона.-Кечирасиз бир нарса сўрасам бўладими?-Сўрасанг?-Қандай кирадилар ичкарига?-Биринчи марта келишингизми зонага?-Ҳа.-Бир бет қоғазга Алиҳайдар Қулимбетов номига ариза ёзасиз “менга учрашув “ беринг деб агар озиқ овқатни олиб келган бўлсангиз уларнинг ҳам рўйхатини ёзишингиз керак. -Алиҳайдар Қулимбетов дегани ким?-64/49 зонанинг бошлиқи.-Раҳмат.Гап билан бўлиб қамоқхонанинг дарвозасининг олдига бориб қолганимни сезмабмиз.Дарвозанинг олдидаги одамларни кўриб тўғрисини айтсам қўрқиб кетдим худди ҳамма қамоқга қамалгандай очиқда одам йўқдай эди. Дарвозанинголди болалар, аёллар ёши ўтган ота -оналар. Лиқ тўла эди..Дарвозанинг олдида йиғилган инсонларнинг кўпчиликининг ёнида катта катта сумкалар оғзигача тўлиб тошиб турарди.Менинг қўлимда Жалолиддин ва кичкина қўл сумкачамдан бошқа ҳеч нарса йўқ.Гапнинг очиқи қамоқхонага нима олиб келиш керакликини ҳам билмас эдим...

15.03.2015 yil. lausanne.
                                                  64 -қисм.



64/49 зонанинг дарвозасининг олди ҳар хил ёшдаги эркак ва аёллар билан лиқ тўла Жалолиддининг ёшидаги ўғил -қизлар, дарвозанинг олдида турган катта ёшдаги инсонлардан ҳам кўпроқ эдилар. Уларни зимдан кузатсангиз кўзидаги ғамни , юзидаги айнчли холатни кўра оласиз! Болалар ўзларининг бола эканликини унитган хаммасининг ранги синиққан юз-кузларида кулгудан асар йўқ, кўзлари худди катта ёшли одамларни-ки, каби ўйчан бўлиб қолганди. Кузларида очилмаган темир дарвозга булган нафратнинг акси бор Орадан йиллар ўтса-да, кўнгли синиқ, ранги сариқ болалар ҳалигача кўз олдимдан нари кетмайди. Нохаядан яамалган оталарининг алами Оналарининг ачцчия куз ёшлари, мавжуд режимга бўлган айтиб бўлмас нафратлари болаларининг кўзларида акс етган эди. Яамояхоналарнинг дарвозасининг олдида катта булган болалар катта бўлганларида ҳам ҳозирги холатини унитмасалар керак?! Булмаса Зонанинг олди кенг майдон, унаяа гиз-гиз утиб турадиган машиналар хам юя болалар ўйин ўйнаши мумкин бўлган шароит бор, лекин улар оналари каби маҳзун нигоҳларини темир дарвозага тиккан эдилар. Уларнинг кўнглидаги умид: темир дарвоза очилса-ю, дадалари чиқиб келса согинч билан: Углим, Арслоним деб бағрига босса ... Кўз олдимни аччиқ туман қоплади...Бизлар-ку, каттамиз тақдирнинг кутилмаган зарбаларига ўзимизда куч топиб тайана олмамиз, лекин дунёга келиб дунё нималикини тушуниб етмаган бу масум гўдакларнинг нима гуноҳи бор?-Биринчи марта келишингизми ?-Гапиришга мажолим етмай бошимни қимирлатдим.-Ким экан гапирган деб ён атрофимга қарасам мен тенги ранги синиққан аёл менга ҳамдардларча боқиб турар эди. Бошимни қимирлатганимга “гапимни тушунмади деб; тушунди шекилли” иккинчи марат яъна сўради.Менинг паришон холатимга ачинганидан.-Биринчи марта келаяпсизми зонага?-Ҳа.-Олдин келмаганмисиз? Хаыратини яхсиолмаы суради учунчи марта.- Юя. Хуяынимни яамалганига бир йилдан ошди бирон марта ҳам учрашувга руҳсат бермаганди эдилар. Энди инсофга келиб учрашув беришар.-Биринчи марта келганингизни билиб сўрадим-да, бу ерга биринчи марта келган одам ташқаридан қараганда дарров сезилади.-Қандай қилиб?... ҳайронликимни яшира олмай сўрадим.-Сизга ўҳшаб ҳамма нарсага қўрқиб қарайди-да.-Тўғри айтасиз.Жуда қўрқинч жойлар экан бу ер.-Ичкариси бундан ҳам баттар.-Мен ҳам биринчи марта бу ерга келиб ичкарини кўрмасдан олдин ташқаридаги темир дарвозани кеыин қамалаган йигитларни ишга олиб кетадиган машинасини кўрганимда қўрқувдан юрагим ёрилажак бўлганди. Алам қилиб росса йиғлагандим. Ҳозир ҳам йиғлайман-у, лекин ўғлимга кўрсатмайман. Агар мени йиғлаганимни кўрса у ҳам менга қўшилиб йиғлайди... Аяжон деб... Аёл темир дарвозага термулиб турган 5-6 ёшлар чамасидаги ўғлини менга кўрсатди. Олдин кичкина эди сизни ўғилчангиз каби фарқинда эмасди ... Ҳозир катта бўлиб қолган ҳаммага гапга ақли етади, тушунади...шунинг учуни мен унга ўзимни қувноқ қилиб кўрсатишга дадаси бу ерда ишлаб бизларни боқаётганига ишнотирдим.-Тўғри қилгансиз.-Бўғзимга муштек тош тиқилгандай нафас ололмай қолдим.Мен ақмоқ Жалолиддинга аллақачон “сани даданг қамоқда энди биз ёлғизмиз” деб айтганман. -Мен нақадар катта хато қилганимни кейин тушуниб етдим лекин кеч эди. Ҳозирги ақлим бўлганда айтармидим?...-Бу менинг қон билан ювса ҳам кетмайдиган энг катта гуноҳим эди.-Ўзимнинг ичимдан ўтган аламли хотирамни кўзлари мўлтиллаб турган аёлга айтиб ўтирмадим... зотан дардимни айтган билан енгил тортарман, лекин қилган хатойиимни тўғрилаб бўлмасди.-Гап билан оввара бўлиб турганимизда одамлар ёппасига дарвоза сари юра бошладилар.-Ҳайрон бўлдим нима бўлаяпти деб?...Яарасам шу вақтгача ёпиқ турган дарвоза очилиб ичкаридан қора соч, қора кўз, у хам етмагандаы яора рангли куылак киыган ўрта бўйли бир йигит чиқиб келди тахминан 25-30 ёшлар орасидаги..-Бу ерда турган аёллар, еркакларнинг ҳаммаси ўша йигитнинг қўлига ўзлари ёзган аризаларни беришга ошиқардилар.-Сиз ҳам ариза ёздингизми?-Энди эсимга тушди ёзмаганим. -Ёзинг тезроқ бу йигит яъна қайтиб чиқади ўшанда қўлига туқаза сиз деб қўлимга бир варақ оқ қоғаз билан қалам берди.-Нима деб ёзаман?-Алҳайдар Қулимбетов номига ёзасиз. -Нима олиб келган бўлсангиз; ўша озиқ-овқатларнинг рўйҳатини ёзинг.-Ҳеч нима олиб келмадим дедим афсус билан.-Ҳафа бўлманг агар бугун биргаликда кирмоқ насиб қилса мен пиширган ошимдан, олиб келган егуликларимдан сизларга бераман.-Раҳмат.-Агар учрашувни эртага қолдиришса бу ерда бозор бор у ердан егуликлар олсангиз бўлади.-Раҳмат.Бир чеккароқга чиқдим таҳминан шундай ариза ёзгандим ўшанда.Ариза.64/49 зонанинг бошлиқи Алиҳайдар Қулимбетовга.Менинг ёзаётган аризамнинг сабаби шуки.Менинг турмуш ўртоқим Сафарбой Бекжонов мазкур зонада сақланмоқда. Турмуш ўртоқимнинг қамалагнига 1.йил-у, 3 ой бўлди. Шу вақт мабойнида менга бир соатлик ҳам учрашув берилмаган.Ҳатто судини хам яшатрин утказиб менга хабар бермаганлар..Шуларни инобатга олиб турмуш ўртоқим билан учрашув учун рухсат беришингизни илтимос қиламан?! Мен билан бирга 2.5 ёшидаги ўғлим Жалолиддин бор.Озиқ овқат ва кийим-кечак, олмаганман ўзим билан бирга.1994 йил. 27 Август. (имзо)Аризамни ёзиб бўлиб дарвозанинг олдига келдим.Юргим шундай тез-тез ура бошлдики, ҳаёжондан юргим потлайдиган ҳолатга келди.Ўша қора кўйлакли йигит яъна қайтиб чиқди йигитга қўлларим қалтираб ёзган аризамни узатдим.-Аризамга кўз ташлаб ким учун келгансиз?-Сафарбой Бекжонов учун.-Ана-ву, ЭРКчими?-Танийсизми, ҳаёжондан овазим титраб сўрадим.Ҳа...Бошқа ҳеч нима гапирмади.Мен қатори кечиккан аёлларнинг ёзган аризалрини олиб ичкарига кириб кетди. Кутаяпман, ҳар бир минутим йилга тенг эди.Бир вақт дарвоза очилиб ичкарига кирадиган аёлларни рўйҳатини ўқий бошлади. Юрагим олдингидан ҳам тез ура бошлади. Нафасим сиқилиб қачон фамиламни ўқиркан деб сабрсизлик билан кута бошладим.Бир вақт фамиламни ўқиб сиз эртага кирасиз деди...Кейин нима бўлганини билмайман...Юзимга сепилган муздай сувдан ҳушимга келдим.Узоқлардан Жалолиддинни йиглаган овазини эшитдим...Кейин айтишлари-ча, қора кўйлакли йигит менинг фамилямни ўқиган вақтда мен ҳушимни йўқотиб йиқилган эканман. Яхшиям битта аёл мени ушлаб яолган булмаса бошим тош тушалган юлакга тушар едим.-Опажон сизга инма бўлди?-Ўғлингиз қўрқиб кетаяпди?!-Юрагим дедим...аста.-Сумкамда дорим бор олиб беринг?-Аёл қўлимга “валидол” тутқазди тилимнинг остига қўйдим.-Кимдир бир стакан савуқ чой узатди....Бир оз бўлсада ўзимга келдим. -Жалолиддини маҳкам бағримга босдим...-Менга меҳрибонлик қилаётган ўша аёл икки йигитни бошлаб келди. -Булар Хоразмлик эканлар сизга ёрдамчи бўладилар сиз ертага то ичкарига киргунча. Менга бугунга учрашув беришди.-Раҳмат дедим бор кучимни тўплаб.Менга меҳрибонлик қилаётган аёл ичкарига кириб кетди. Ҳозиргача афсусланаман ундан исмини, етлефон номерини қайси Вилоятда яшашнини сўраб ўрганмаганимга...Кейинчаликменга самимиы ёрдамчи булган бу паришта каби меҳрибон аёлни бир марта ҳам кўрмоқ насиб бўлмади...Оллоҳ ундан рози бўлсин.Менга қилган яхшиликлари мендан қайтмаса ҳам оллохдан қайтсин деб халигача дуо kiламан.Бир оз ўзимга келганимдан кейин ўша Хоразмлик йигитлар билан яқиндан танишдим. У йигитларнинг асли келиб чиқишлари Хоразмнинг Дружба туманидан бўлиб биттасининг исми Абдулла эди. Абдулланинг оғаси қамалган экан.Оғасини кўриш учун жўраси билан бирга келган эканлар.-Менинг Хоразмнинг Хозарасп туманига келин бўлиб тушганимни эшитган йигитлар хурсанд бўлишди. Бизларнинг бийимиз экансиз деб(Хоразмининг бази туманларида келин ойиларига бийи ёки енга дейдилар)-Кеч туша бошлаганди.Ҳайрон бўлиб сўрадим кечасига қаерда қоламиз?Чунки бу ерда тўпланган аёлларнинг кўпчилики ичкарига учрашувга киргандилар. Кирмаганлари эса қўлидаги оғир сумкаларини кўтариб қаергадир кетган эдилар.-Менинг ҳайрон бўлиб сўраганимни эшитган Абдулла.-Кечқурун ана ву кўриниб турган уйлардан биттасига борамиз у ерда уйнинг эгасига пул тўлаб қолиш мумкин деди.-Унча узоқ бўлмаган ерда қатор қурилган ховлилар кўриниб турарди узоқ бўлмагани учун дарров етиб бордик.-Битта уйнинг дарвозанинг дарвоза эшикини урганди урта ёшалрдаги яизил румол урган дарвоза ешикини очди.-Абдулло ўша аёлга вазиятни айтганди.-Киринглар деб таклиф қилди.-Ичкарига кирсак зонанинг дарвозасининг олдидаги ичкарига учрашувга кира олмаган аёлларнинг купчилики шу ерда экан. -Абдулла ва жўраси эркаклар қоладиган хонага кириб кетди.Мен эса битта келин ва қайин она қолаётган хонада ётадиган бўлдим.

29.03.2015 йил.


                                        65 қисм.

Отмас, деган тонгим отди.
Эрталаб танимаганим аммо бир кунда эски таниш каби қадрдонларга айланган тақдирдошларим билан Шайхалида жойлашган 64/49 Қизил Зонанинг darvozasining олдига бордик.
Бугун бу ердаги инсонларнинг сони кечагидан ҳам кўпроқ эди.
Нигоран кўзлари, жавдираб темир дарвозанинг очилишини умид билан кутиб турган эдилар.
Ёнимдаги ҳамроҳларимдан биттаси менга қараб:
-Сиз бозорга боришим керак деганмидингиз?
-Ҳа... бозорга бориб майда чуйда олмасам олиб киргани ҳеч нимам йўқ.
-Шуни, билганим учун айтаяпман-да.
-Четроқда турган ўрта ёшли аёлни кўрсатиб; ана-ву,турган опа бозорга бормоқчи экан. Сиз ҳам ўша опа билан борсангиз бўлади.
-Яқинми бозор яъна киришга кеч қолмайин ҳавотир олиб сўрадим.
-Йўқ узоқ эмас. Киришга кеч қолмайсиз ҳали вақт эрта.
-Раҳмат.
-Менга меҳрибонлик қилаётган аёл билан билан ўша опанинг олдига бордик.
-Ўзича менинг дардимни айтиб таништирди.
-Мен битта эмас эканман уч-тўртта бўлиб бозорга кетдик.
-Ҳамроҳларим тўлиб тошиб савдо қилишди.
-Мен ҳамин қадар.
-Чунки менинг чўнтагимдаги пулим саноқли бўлгани учун кўп озиқ-овқат, ҳарид қила олмадим.
-Қамоқхонанинг олдига қайтдик.
Менга яқиндан ёрдам бераётган аёлни олдига бориб ўз миннатдорчиликимни билдирдим беғараз ёрдами учун.
-Ичкарида барбир учрашамиз чунки биттагина ошхонаси бор ва унда навбати билан овқат пиширамиз. Сизга бир нима керак бўлса ёнимга келинг...
-Раҳмат.
Оёқ-қўлим, титраб тезроқ вақт ўтишини кутардим.
Кутганингда эса вақт ўтмайди.Соатлар оёқига тош боғлангандай судраларди.
Соатлар, минутлар, секундалар, ҳеч ўтмасди,
Вақт бераҳм аждархога айланганди мен учун.
Bu erda turib odamlarning azfaron bulgan yuzlariga qarshdan kura qaray-chi, qamoqhpnaning atrofi qanday joy ekan deb Жалолиддин билан қамоқхона атрофини айланиб кузата бошладим.
Zonaning atrofi oдам бўйидан ҳам баланд тошдан ўрaлган девор.
Темир дарвоза, devorning ichki atrafida quyilgan temir devor bilan öralgan кузатиш пунтлари.
Пунктларда ўтирган қўлига автомат ушлаб, тўрт тарафни тўрт кўз бўлиб синчковлик билан кузатиб ўтирган солдат йигитлар...
Зонанинг дарвозасининг олди-да,икки учта ҳарсанg тошни айтмаса келган ота-оналар, ичкарига киргунча ўтириб бир оз дам олсин деб бирон ерга ўтириши учун ўриндиқ ҳам қўйилмаган эди. Дарвозанинг олди ташландиқ макони эслатарди.Chaqir tikanaklar usib yotgandi.
Ўзбекистон режими на фақат қамалган йигитларни ҳатто уларнинг яқинларини ҳам инсон ўрнида кўрмас эканликига яъна бир бор ишондим. Чорасиз қолган кекса қариялар кириш соатлариni кутавериб оёқлари оғриганидан ерга газета тўшаб ўтириб олишганди. Lekin soya yuq bошларидан қуёш олов пуркарди...
бирон ерда бир парча соя йўқ.
Қамоқхонанинг атрофига бир туп ҳам дарахт экилмаганди...
Сал нарида эса болали аёллар қуёшнинг тиғида гўдакларини кўксига босиб ночорликдан тик оёқда турар эдилар. Биттасининг боласи овази чиққанича чирқираб йиғларди. Бечора аёл фарзандини дадаси кўрсин деб олиб келган шекилли?
Ёки менга ўҳшаб ёлғиз яшайди.
Боласини ташлаб кетадиган кими кимсаси йўқ.
Сал нарида чой сотиб юрган етти-саккиз, ёшидаги юпунгина кийинган болалар. Чой деганлари ҳам ҳечам чойга ўҳшамасди.
Шаммага қайноқ сув қуйиб устидан савуқ сув аралаштирилган ўшани чой деб сотаяпти, у ҳам етмагандай суви шўр эмасми, ичсанг томақингни тош каби қиради...
Ҳа... энди иложсиз қолган инсонлар олиб ичади-да.
Бир вақт қўлида рўйҳат билан кечаги кўрганим,
“ЭРКчининг хотини келибди деб устимдан масхара қилиб кулган қора кўйлакли гардиан ” темир дарвозаni очиб чиқиб келди.
Qўлидаgi uzun рўйҳатni uqiy boshaldi.
Сумкамдан паспортимни олиб фамилям ўқишини кута бошладим.
Менинг ҳам исм фамилямни етттинчи ёки саккизинчи бўлиб ўқиди.
Темир дарвозадан ичкарига кирдим.
Ташқаридаги тeмир дарвоза озлик қилгандай ичкарида ҳам темир эшик бор экан ундан ichkariga кирган эдим темир қафаснинг ичида ўтирган иккита солдат йигитга кўзим тушди.
Ҳаёжондан қўлларим титраб қўлимдаги паспортимни узатдим...
-Паспортимни ўқиб кўрган солдат йигит: э...опа сиз Берунийданмисиз xаёжонланиб сўради биттаси?
-Ҳа, Берунийданман.
-Мен Турткўлданман сал кам ҳамшаҳар эканмиз.
-Шунақами яхши экан.
-Бу ерда кимингиз бор?
-Хўжайиним.
-Олдин келмаганимидингиз ҳеч кўрамагандим сизни?
-Йўқ биринчи келишим.
-Унда ҳозир ичкарига кирасиз.
-Сизга биринчи номерли хонани берадилар.
-Поччамизни ҳам олдинроқ чақириб берамиз.
-Раҳмат дедим ҳаёжондан овазим титраб.
Дарров ичкарига кирдим.
-Битта солдат йигит биринчи хонани эшикини очиб берди. Шу ерда кутасиз поччамизни деб, кейин ошхонани таништирди, душ бор экан уни кўрсатди. Электр плитани қандай ишлашини ҳам ўргатди.
Чой қайнатишга чойнаким йўқ дегандим чой қўйишим учун чойнак келтириб берди.
Сўнг ҳайрлашиб чиқиб кетди.
Солдат йигит чиқиб кетганидан кейин хонага qaytib kelib назар ташладим nimasi bor nimasi yuq deb?...
Деворларi гадур-будур, қора бўйёқ билан бўйялган.
(Кўрсанг кўнглинг бузилади-я, бу манзарани. ..)
Оёқ остида ҳам ҳеч нарса тўшалмаганди.
Девор тагига икки одамлик кароват қўйилган, бир стол , икки стул.
Хонани сал пал ёритиб турган чироқ. Чироқ shunday hira ediki, uning нурида одамни одамни бемалол кўриши амри маҳол .
Тўртбурчак шаклидаги хонанинг тўрига дерaза қўйилган edi.
Дерзанинг ойнаlarning орасига ham сим тўр қўйилганди. Dеразанинг орқа тарафи баланд тош девор билан ўралган. Бу хонага қуёш нури тушмаса керак-ки, намнинг ҳидидан нафас олиб бўлмайдиган даражада сасиб кетганди...Bir oz bulsada havo kirsin deb darazni ochib quydim. Аслида учрашув берадиган хоналари ҳам қамоқхонанинг ичидаги қамоқхона эди.
Битта фарқи қамалиб ётган яқинингни кўрганингдан кейин: на у ернинг кўз кўрмасhira yongan chiroqi, qop-qora kungil aynitadiga devor , на намнинг сассиқ хид этиборингни тортади.
Ошхонага ўтдим чой учун сув қўйдим-да, хонага қайтиб келиб Сафар акани кута бошладим.
Kелмади.
- Chой қайнагандир деб ошхонага чиқиб энди чойни қараётгандим.
Менга ёрдамчи бўлган ўша аёл бирданига чақириб қолди.
(Айтганча у ўша аёл бизга қўшни бўлиб иккинчи хонага жойлашган эди. Афсуски орадан йиллар ўтгани учун исмини унитдим паришта каби аёлни)
-Қаердасиз кечдан бери кутасиз, келганида йўқсиз поччамизни?! Pochchamiz sizni kutayapti.
Ошхонадан нечук югуриб чиққаннимни ҳозир ҳам тасаввур қила олмайман.
Тўрт қадамлик масофани икки қадамда босиб ўтдим-ов...yugurib kelib
xонага кирдим ва шамдек қотиб қолдим.
Хонанинг ўртасида юзи кўзи қуёшдан кўмирдек қорайиб кетган, бошида бир тутам sochi қолмаган, шунча қоралик ҳам етмaгандай қоп-қора кийинган, чўпдек озиб кетган биров қўлига қора шафкасини ушлаб хонанинг ўртасида uylanib турарди.
Мени кирганимни кўриб қайрилиб қаради.
Мен танимадим.
Uз-ўзимдан, сўрадим Сафар ака қаерда?...
-Бу ким?
Овазим чиқмади шекилли... чунки мениng гапимни эшитса жавоб берарди. Жалолиддин бечора бегона одамдан кўриб қўрқанидан бурчакга тикилиб олганди.
-Ўртада турган одамнинг олдига ўтдимда диққат билан юз кўзларига қарадим. Инсоннинг юзи ўзгариши мумкин экан лекин кўзи ўзгармасликига ўшанда ишондим.
Хонанинг ўртасида турган инсон Safar aka edi.
Men 1993 йил 27 Июлъ куни эрталаб ишга кузатганим Сафар ака shu эди uning zabun holin kurib bошимдан қайноқ сув тўкилгaндай титраб кетдим.
Наҳот инсон шу даражага тушса?...
Киноларда кўрганим Германиянинг конслагерларида ётган маҳбусларга ўхшарди Фақат улардан фарқи кийган кийимида эди.
Дейлик консгагерда ётган маҳбусларнинг кийими оқ ва кора чизиқ иборат матодан тикилган кўйлак шим кийган бўлсалар.
Сафар ака бошдан оёқ қора кийганди...
-Сизмисиз? ...зўрға овазим чиқиб сўрадим...
-Менман.
-Сафар аканинг овази ўзгармаган эди.


6.04.2015 yil. Lausanne.


                                              66 қисм.

    Сафар аканинг овази ўзгармаган эди. Ҳеч унитмаганим,унита олмаганим ёқимли овази қулоқимнинг остида акс садо берди.  Ним хира ёнган свет(чироқ)нинг, нурида юзлари сарғайиб сўлган, қўлларига урилган темир кишаннинг изи қолган. озиб-тўзиб, бир бурда бўлиб қолган қўлига қора рангли шафкасини сиқимлаб ушлаб турган Сафар акани кўрдим. Унинг афтадол холатини кўриб қўрққанимдан ҳушимдан кетиб йиқилай дедим.  Инсон ҳам шу даражада озиб- тўзиб бир бурда бўлиши мумкинми, 1993 йил 27 Июлъ куни эрталаб ишга кузатганим,Сафар ака зонада кўрган мислсиз азоб-уқибатларидан қоқ суякга айланганди. Қашқадарё Вилоятида жойлашган Шайхалидаги 49/64 сонли зонанинг инсон қиёфасига кирган иблислари Сафар акага ҳам жисмоний ҳам руҳий зарбалар берган бўлсалар ҳам ўзларига бўйин сундира олмаган эдилар. 
Сафар аканинг кўзларидаги ўзига бўлган, ишончни кўрганимдан менинг кўнглимдаги "кўрган азобаларига қандай бардош” берган экан,”руҳан чўкиб кетмаганмикан” деган шубҳа-гуманларни, туман каби тарқатиб юборди.
Қамалмасидан олдин бирга яшаган саноқли кунларимиздаги каби мағрур ва ўктам эдилар. Бунақангни озиб-тўзиб, чўпга айланган одамларни совет режими даврида телвиндиния орқали намойиш қилинадиган Гитлер Германиясининг Нази камфларида яшаган ҳар ҳил миллатга мансуб бўлган асирлар ҳақида берилган кинофилмларда кўрган эдим кўрганларим битта ёзувчининг ҳаёл дунёсида акс этган ҳолати.
Режиссиёр сёмка вақтида бир оз бўртирриб кинофилъм этган деган қаноатда эдим. 
Ҳатто Аленксандр Солжинцин ёзган “Архилак гуллак”ни, ўқиганимда ҳам ҳа...энди ёзувчи одам кўран қийинчиликларини бир оз бўрттириб ифодаламаса ким ҳам ишонарди деган ҳаёлда ҳаётда бундай бўлиш мумкин эмас деб хулосага келгандим.
Кейин бу ер Сибир турмасаи давлат теппасида ҳам Сталин йўқ-ку.
Сафар акани кўрганимдан кейин ишондим-ки, кинода кўрганларим, "Архипалак гулак”да, ўқиганларим холва экан. Асл ваҳшийлик Ўзбекистон зоналарида экан.
Ўзбекистонда Ислом Абдуғаниевич Каримов бино этган зоналардаги ҳаёт, на ақлга на мантиқга сиғадиган “қийноқ” услублари Гитлернинг нази кампларидан Россиядаги Сталиннинг Сибирда гулакларидан ҳам баттар экан 
Турмалардаги инсон қиёфасидаги гардианнлар инсоний қиёфасини йўқотган жаллод экан.
Кўзимни куйдирган ёшни алам билан ичимга ютдим.
Тоштурмада кўрганимда ҳам озиб кетганди эди-ю, бу қадар абгор ҳолатда эмасди.
Сизни қайси инсон қиёфасига кирган , шайтонга шогирд тушган иблислар бу ҳолга келтирди деб сўрай олмадим, сўрамадим... 
-Сўраганимда ҳам айтармиди?....
-Айтганида ҳам Сафар акани урган “ҳайвон”дан, мен қандай қасос олардим-ки?...
Қўлимдан нима ҳам келарди?...
- Кучим кўзимга етарди.
Савуқ тўтбурчак хонада Сафар акани ёнида кўз ёш тўкишга ҳам уялдим, мени иродасиз деб ўйламасин деб. Ўзбекистоннинг қамоқхоналарида ишлайдиган одам қиёфасига кирган маълунлар фашистлардан ҳам ўтиб кетган жаллод экан. 
Уларни ҳам жафокаш ўзбек аёли тўққиз ой қорнида кўтариб дунёга келтирганимикан? 
Дадаси ўғил кўрдим, ўрним бор деб суюниб элга ош берганмикан? 
Шўрлик ота-онаси ўғилларининг қамоқхонада ишлаб қон ичиб тўймайдиган вампирга айланганидан ҳабари бормикан? 
Инсон қиёфасиган кирган бу жаллодлар куни билан бегунаҳ қамалаган йигитларни уриб- тепиб, уларга кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларни ўтказиб кечқурун иш вақти туганидан кейин: қонга ботган қўлимни тош деворгина кўрди бошқа ким ҳам гувоҳ , деворнинг эса тили йўқ деб қўлимни ювдим қони кетди энди ким менинг қилган "ваҳшийлик”имни, кўрди ким ҳам ҳабардор деб ўз уйига хотинга эр, ўғил-қизига дада, онага фарзанд бўлиб кириб келиб бемалол овқат ейармикан виждони қийналмай?
Агар уларда “виждон” бўлса?
Ўғилини бағрига босганида кўз олдига келармикан шу қўллари билан бир кундуз иш ерида битта бегунаҳ йигитни қора қонга ботириб ургани?...
Унга хотин бўлган шўрлик қиз эрининг уйдан чиқиб қамоқхона останасига етганида инсоний қиёфасини йўқотиб ҳайвон ҳам қилмайдиган ваҳшийликларни қилишидан ҳабардормикан?Ота-онаси эса ўз ўғлиларнинг қамоқхонада қамалаган йигитларга тинмасдан исканжа қилаётгани учун минглаган муштипар Оналарнинг кўз ёшига, тирик етим бўлиб қолган болаларнинг оҳига , эри қамалиб итдан баттар ҳаёт кечираётган ёш жувонларнинг тавқи-лаънат, учраётганидан ҳабари бормикан? 
Маҳалла аҳли ўзлари билан тўй-ҳашамда, бир дастурхон атрофида ўтириб ош еган инсонни қамоқхонага ишга борганида “инсоний қёфасини йўқотиб шайтон”га, айланишаидан хабарлари бормикан? 
-Хабари бўлса бир дастурхон атрофида ўтириб ош ермидилар?...
-Шўрлик қиз унга хотин бўлармиди?
Ўғил-қизлари, катта бўлганидан кейин дада сиз қамоқхонада ишлаган пайтингизда менинг ўртоқимни дадаси ноҳақдан қамалган экан. Сиз эса уни урган экансиз нимага урдингиз деб савол бермасмикан?
Ёки унинг ота-онасини учратиб қолган биттаси сиз қандай фарзанд ўстиргансиз, минг лаънат сиз каби ота-оналарга деб айтмасмикан? 
Жавобсиз сиртмоқга айланган саволлар... 
-Ҳабари бўлганида эмизган оқ сутини ҳалол қилармикан?
-Ўғлининг қилмишларини эшитган ота оқ қилмасмикан?
-Ёки “ўғлим сизники маъқул” деб қабул қилармиканлан?
-Булар ҳаммаси жавобсиз саволлар ...
-Буларни эшитган аёл унга хотин бўлиб яшармикан?
-( Cал кам йигирма йилдан кейин ҳам жавобсиз саволларимга жавоб топа олмадим, ҳалигача умид қиламан шу соҳада ишлайдиган биронтаси билан учрашсам жавобсиз саволларимга жавоб олсам деб...)
-Ҳозир эса ўзимдан ўтганини, ўзим билардим.
-Кўзимга тўлган қайноқ ёшни бор кучимни тўплаб ичимга ютдим. 
-Учрашув вақтимиз тугаб уйга қайтганимдан кейин “кўзимда тўлган ёш билан додлаб йиғлаган холатда ” Сафар аканинг хотирасида муҳрланиб қолишни истамасдим. 
Туман босган кўнгилимни, ёш қоплаган кўзимни яширишга ҳаракат қилдим. 
Аксинча, Сафар аканинг кўнгилини кўтарадиган гаплар айтишга, ўзимни қийинчилик кўрмасдан яшаётган гўё-ки, мени КГБ ажаналари кузатмайдиган модди ва маънавий етарли холатда яшаётгандай кўрсатишга уринардим. 
Аслида эса очиқда қамоқхонадагидан баттар яшаяпган эдим. 
Битта фарқи атрофимни ўраб турган тиканли сим билан ўралган баланд тош -девор, деворнинг устида қўлида қурол ушлаб мени кузатиб турган қаравул йўқ эди атрофимда.
Сафар акани қаерга қамалганини билолмай уч ой излаганимни, МВДнинг подвалида эканликини айтганларидан кейин мени МВДнинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов ойларча тинмасдан тергов қилганларини ҳеч бирини Сафар акага ўша вақтда айтмадим. 
Унинг менсиз ҳам ташвишлари бошидан ошиб ётганди. 
Жалолиддин мўлтираган кўзлари билан бизга қараб турарди.
Сафар ака Жалолиддинни кўтариб бағрига босмоқчи бўлганди додлаб йиғлади ўз дадасини танимай. 
-Жалолиддин жоним бу сани даданг эсингдами ҳар куни ишдан келганда “санга ширин кулчалар” олиб келарди, уйда ким келса кўрсатасан-ку, мани дадам деб ўша расмда кўрсатадиганинг мана олдингда турибди даданга боргин ўғлим. 
-Жалолиддин ёшли кўзлари билан Сафар аканинг юзига узоқ тикилди,танимади...
-Бу холатини кўриб иккимизнинг ҳам кўзимизга ёш, бағримиз қонга тўлди. 
-Биз сассиз йиғлардик...
Иккимиз ҳам кўз ёшимизни ичимизга ютдик Жалолиддин кўрмасин деб .
Ўғил ўз дадасини танимайдиган холатга келтирган бундай режимга минг лаънат.
Ўзимни чалғитиш учун Сафар акасиз ўтган ҳар бир сониямни гапириб беришга ошиқардим ҳозир айтмасам ичим ёриладигандай. Тукиядан қадрдон дўсти Хили Явошнинг телефон қилиб хол-ҳотирини сўраганини.
Рассом Шуҳрат Бобожон (“Озодлик “ радиоси муҳбири Абдулла Искандар)нинг Германиядаги расмларининг кўргазмаси ҳақида “Озодлик” радиосига Темур Хўжа акага берган интервуюсида: “мен кўргазма қилаётган расмлар галерисида ҳозирда Ўзбекистон қамоқхонасида ётган сиёсий маҳбус дўстим Сафар Бекжоннинг ҳам расми” бор деб айтган гапини, ўзимиз яшаган Бектемир туман “Бузовчи” махалласидаги дўстлариниг мендан хабар олаётганларини, Шукурилло Мирсайидовнинг адвокатлар Ҳамидулло Зайниддинов ва Сергей Егошинга учун пул тўлаганини хулласи калом нима гапим бўлса бир пасда ҳаммасини бидир-бидир қилиб Сафар акага гап бермасдан айтиб ебрдим. 
Менинг гапиришим Сафар акага ўзгача тасир қилдими лабининг четида сўнган табассумнинг сояси кўринди... 
Айниқса махалладаги дўстларининг мендан хабар олиши, 
Туркиялик дўстининг телефон қилгани, Шуҳрат Бобожонни Сафар акани расмини кўргазмага қўйиши жуда мамнун қилганди. 
Шу вақтгача кўрган мислсиз азобларидан сарғайиб-сўлган юзида қувончнинг хира акси пайдо бўлди. Мени узоқдаги лекин юргимга яқин бўлган дўстларим унитмаган деб. 
Мен гап билан бўлиб чой дамлаш учун қўйган сувимни, овқат пишириш учун олган масалиқларимни ошхонага қўйиб келганимни унитгандим.
Жалолиддин ожиз овази эшитилди.
-Ая оч бўлдим
Қўлига нон тутқазиб ота ўғилни камерада қолдириб ошхонга кетдим. 
Борсам оппоқ юзли , кулар кўзли,дўнлиққина бир қиз чой қўйган чойнакимни газнинг устидан олиб ўзи нимадир пишираётган экан.
-Кечирасиз мен бу ерга чой қўйгандим чойнкимни ҳам олиб қўйибсиз ёки суви қайнадими?
-Сиз эдингизми чой қўйган?
-Мен.
-Кечирасиз қарасам чой қайнаяпти эгасини кутдим келмади. 
Кейин четга олиб қўйиб ош дамлаётгандим.
-Хўжайиним бир оз кечикиб келди. 
Гап билан бўлиб қўйган чойимни, пиширмоқчи бўлган овқатимни унитдим.
-Қайинсингилингиз йўқми?
-Хоразмда бор нима эди ҳайронликим ортиб сўрадим.
-Менинг келинойимга ўҳшаб ёнингизда келтирганингизда эди хозир ўзингиз поччам билан мазза қилиб ўтирган қайинсингилигиз овқат пиширган бўларди. 
Кўзларида шўх кулгу пайдо бўлди qaqajon qizning.
-Ҳамма ҳам сизнинг келинойингиз каби омадли эмасда сингилжон siniq kulimsiradim.
-Майли хафа бўлманг мен ош қилаяпман-ку, sизларга ҳам етаdи.
-Раҳмат.

20.09.2015 yil. lausanne.


   


                                                  67 қисм


Қамоқхонада маҳбусларнинг ота-оналари билан учрашадиган камарасининг ошхонасида кўриб турганим дўндиққина қиз ҳусн-у, жамолда тенгсиз бир малак эди. Оппоқ юзи олмадек таранг тортилган, лаблари худди гилосдек қип-қизил, сочлари каштан рангида, Яратган Оллоҳ ўз бандаларига ҳусн-у, жамолни, улашганида бу қизга жўмардлик билан берганди.
Гўзалликининг тарифига тилим ҳам қламим ҳам ожиз.
Яратган Тангрим шу гўзалликига кўра тил ҳам ато қилганди-ки, бир пасда акасининг қандай қилиб қамалиб қолганлики-ю ўзининг турмушга чиққанини, аммо қайинонаси билан
келишаолмай эридан ажрашганини ҳам агп орасида қистириб ўтди.
Ҳуллоси калом дўндиқ қиз ўзи ва акаси ҳақидаги ҳақидаги ёзилмаган тарихини айтиб берди ҳайратга солгани шуки, мен бу қизни олдин ҳеч кўрмагандим.
Қиз эса ўзининг биринчи марта кўраётган инсонига ишониб бутун ҳаёт хикоясини айтиб бераётганди.
У менинг кимликим билан қизиқмади.
Ўзининг эса Тошкент Вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан эканликини айтди.
Унинг хикоя қилишига қараганда, акаси қўшни маҳаллаларнинг биридан ўртоқлари билан биргаликда машина ўғирлашган.
Ўғирланган машинани парчаларга ажратиб сотганлар.
Ўғирланган машинанинг моторини сотиб олиб ўз машинасига ўрнатган одам машинасини теҳник контролга олиб борганида милционерлар тарафидан моторнинг номери ўғирланган машинанинг оид эканликини, ўртага чиқган.
Машинанинг эгаси “машинам ўғирланди деб милицияга хабар берган экан”
Милиционерлар эса машинасини ремонт қилдираётган одамни “ўғри” сен бўлсанг керак деб тергов қилишган вақтда "мен мотор”ни, фалон деген одамдан олганман деб акамни номини берган. Шунақа қили акам ва шериклари қўлга тушди.
-Машинани биргаликда ўғирлаган акамнинг “дўст”лари: агар сан ҳамма айбни ўз бўйингга олсанг қамаласанг “орамиздан битта сен қамаласан”. Бизлар эса сен қамоқдан чиққунинг-ча, сени оилангни ўз қарамоқимизга олиб моддий ва маънавий ёрдам берамиз дейишган.
-Акам рози бўлган.
-Акам мард йигит "ўз дўстларини ҳимоя” қилди қизнинг кўзларида ўз акасидан ғурурланиш учқунлари пайдо бўлди.
-Мен "ўғри”лардан, нафратланардим сабаби Сафар ака қамалмасидан олдин 1992 йил Туркияга бориб келди. Туркияга савдо сотиқ қилгани эмас у ерда яшаяпган қариндош-уруғларини излаб топгани кетганди.
Келганидан кейин бизлар Хоразмга кетдик, қайтиб келсак уйимизни “ўғри” урган экан.
Ўғрилар уйимизда қўлга илинадиган нима бор, нима йўқ ҳаммасини кўтариб кетгандилар. Сафар ака уйимизга кирган “ўғри”лар, ҳақида ҳатто милицияга ҳам ҳабар бермади, мен муҳолифат партиясидаман балким КГБнинг, ўзи уюштиргандир Туркияга бориб келганим учун деб. Менга алам қилгани эса Онамнинг менга ҳадия қилган рўмолини ҳам олиб кетгандилар оллоҳнинг қаҳрига учрагур ўғрилар...
Шу воқеадан кейин уларни кўргани кўзим йўқ эди.
Бу ерда мен учун энг илгинчи эса бу қизнинг ўз акасини “ ўғрилик қилгани” учун фахрланиб гапириши эди...
Агар мен бу қиз билан атрофи тиканли сим девор билан ўралмаган ҳар қадамда қўлига қурол олган аскар йигитлар турмайдиган кўчада учрашганимда берадиган жавобим тайёр эдит лекин бу қўрқинчли маконда “тилимга келган аччиқ” гапларни ичимга ютишга мажбур эдим.
Чунки биз очиқ эркин дунёда “ичида ҳар кун қон оққан, арслон каби йигитларнинг кўрган қийноқларидан чиққан сассиз овазлари оламни тутган” ҳар атрапидан қон ҳиди гу4пиллаьб келган тунда ой кундуз қуёш нури тушмайдиган маъшум бир маконда , учрашиб тургандик.
Қамоқхона деган қўрқинчли ерда “ўғри” ҳам “тўғри “ ҳам ҳамма тенг.
Ҳатто одам ўлдириб қамалган ашаддий жиноятчи ҳам .
Биз очиқда юрган эркин инсонлар уларнинг бирсини “ўғри” бирсини “жиноятчи, қотил” деб бўй ўлчасакда, қамоқхонанинг қон ҳиди буцрсқиб турган ярим қоранғу камераларида ҳаммамизнеинг бўйимиз тенглашарди.
Ҳаммамиз бир-биримизнинг, дардига дармон , ярасига малҳам излардик...
Гаплашиб, дардлашиб енгил тортардик...
Қамалаган маҳкум йигитларнинг қамоқхона “опер част”лари-ю, зонанинг бошлиғи Алиҳайдар Қулимбетов у ердаги энг гаддор жаллод Шеробад Маҳмудов тарафидан қийноқларга солинаётганлари ҳақида гаплашсак, кўзимиз ёшга бағримиз қора қонга тўларди. Қайси жафокаш ота-она “ўғлим ўғри ёки қотил” бўлсин деб орзу қилади?
Тош қотган девор билан ўралган камераларнинг иккидан-бирисида: қамоқхоанда кўрган қийноқларидан ранги зафарон, эшитган ҳақоратидан йигит бўйни букилиб ер билан тенг бўлган, сарғайиб сўлиб бир бурда бўлиб қолган ўғлининг юзига боқиб аччиқ кўз ёш тўкиб ўтирган битта ОНА бор эди.
Ҳаммамизнинг қалбимиздаги нафрат ўқларимиз , Шайхали қамоқхонасининг бошлиқи бўлган жаллод Алиҳайдар Қулимбетов ва қонҳўр Шеробод Маҳмудовга ва унинг инонийлик қиёфасини йўқотган югурдаклари-ю, гардианларга қаратилган эди.
-Акангизнинг нечта боласи бор?
-Битта ўғли бор янгам ҳомила эди ўғли акам қамагалнидан кейин туғилди fкам тезроқ озодликга чиқсин деган умид билан исмини Озодбек қўйдик.
-Сингилжон мана чой ҳам қайнади, картошка ҳам пишди мен роччангизнинг олдига борай.
-Майли келасиз-а, ош дамлаяпман поччамга ҳам бир коса бераман.
-Раҳмат.
-Ўша қиз билан гапимни тугатиб кетаман деб турсам.
-Опа сиз қаерликсиз деган овазни эшитдим.
-Қайрилиб қарасам кўзлари кулган, ўрта бўйли оппоқ юзли бир қиз қараб туриганди. Шевангиз Хоразмчага ўҳшаркан?
-Мен Хоразмлик эмасман Қарақалпағистонданман.
-Ие, мен ҳам Қаралпағистонданман деди кулимсираб.
-Қайси шаҳардансиз ?
-Берунийданман, мен ҳам Хоразмликга турмушга чиққандим, бизлар Хоразмда эмас Тошкентда яшаймиз.
-Сиз-чи?
-Uzim Амударёданман, Хоразмнинг Гурлан туманига турмушга чиққандим.
-Бу ерга ...нима дейишни билмай чайналдим...
-Эрим қамалган пахта заводида ишларди , заводни комиссия келиб текширганида камомад чиқиб эрим қамалиб кетди. Севишиб турмуш қургандик, уйдагилар беришманганди “қочиб” унга турмушга чиққандим. Хозир унинг изидан қайинонам билан келганмиз.
-Болаларингиз борми?
-Йўқ, тўйимиз бўлганига бир ҳам бўлмаганди.
-Хафа бўлманг бу кунлар ҳам ўтиб кетар, ҳамма яхши кунлар олдингизда.
-Раҳмат, сизнинг кимингиз қамалган?
-Ҳар қалай бу Фотима менинг кимликим билан қизиқди.Ойша ҳатто исмини ҳам сўрамагандим.(келинг мен билан гаплашган икки қизни исмларини таҳминан Ойша ва Фотима деб айтай қолайлик чунки икки қизни ҳам исмларини унитдим.)
-Менинг ҳам хўжайиним қамалаганди ЭРК Пратиясини эшитгандирсиз?
-Эшитганман.
Шу партияининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг ёрдамчиси эди. М,Солиҳ Ўзбекистондан қочиб кетганидан кейин ҳукумат хўжайинимни "танга ўғирладинг” деган туҳматбилан қамаб қўйди.
-Неча йил беришди?
-3 йил.
-Сизни эрингизга неча йил беришган?
-5 йил.
-Худо ёрдамчингиз бўлсин.
-Раҳмат ҳамшаҳарим.
-Гап орасида 4та картошкани Ойшадан олган бир қошиқ ёғим билан қовургандим.
-Фотима менинг эски бир таралкага солган картошка қовурмамагамга қаради-да, қайси камерадасизлар?
-1 номерли.
-Яхши.
Фотима ўз камерасига кетди.
-Ичимни олов каби армон ёқди ҳамма менинг ҳозиқ овқат олишга ҳам пулим йўқ бўлгани учун “икки қўлимни бурнимга туқиб келганимни” кўриб-тургандай эди.
Ўзимни забун холимдан ер ёрилса-ю, ерга кирсам деб тилак этдим...
-Пулим бўлса имконим бўлганда сумка-сумка_ озиқ овқат олиб келмаc эдими?
-Йўқчилик етар-етмаслик, бўйнимни букканди, ҳатто поездга билет олгани пулим йўқлики учун қарз олиб келгандим...
-Сафар ака менинг бу ҳолатда келганимни кўрди.
-Сенга ЭРК Партиясининг азоъларидан ҳеч ким моддий ёрдам бермаяпдими деб сўрамади...
Сўрамаса ҳам менинг афгор ҳолатда яшаётганимни олиб келган ҳаминқадар нарсаларимдан билди шундай бўлсада қандай холатда яшаётганимни айтдим.
-Чой дамлаб, қоврилган карошкамни олиб камерага қайтиб келсам Жалолиддин дадасининг қучоқида ўтирган экан.
-Ота -ўғил ,танишдингларми дедим
-Танишдик деб Сафар аканинг маҳзун юзида кулгунинг сояси кўринди.
-Гап орасида 3-4 та, картошкани ўша қиздан бир қошиқ ёғ олиб қовургандим, нон, яримта колбаса бор-йўқ, бойликимни ўртага қўйдим.
-Еб ўтиргандик эшик тақиллади.
Бориб очсам останада юзи кўзидан атбассум айрилмадиган дўндиқ қиз Ойша қўлида бир коса ош билан турибди.
-Айтгандим-ку , сизга бир коса ош мендан деб.
-Раҳмат.
-Ошни олиб келиб ўртага қўйдим.
-У қизни танийсанми?
-Йўқ ошхонада танишдим, акаси қамалган экан янгаси билан келибди.
-Сафар ака бошқа гап сўрамади.
-Яъна эшик урилди.
-Бориб очсам Қаралпақистонлик ҳамшаҳарим Фотима бир қўлида қўлида елим пакет бир қўлида қовурилган гўшт билан турибди.
-Опа сизларга олиб келдим енглар.
-Раҳмат, киринг ?!
-Йўқ борай кутиб ўтирибдилар.
-Фотиманинг олиб келган елим халтачасини очсам бир банка муроббо, конфет , новват битта нон бор эди.
-Сафар ака ҳайратдан тош каби қотиб қолди бу қизларни танийсанми?
-Ҳозир ошхонада танишдим...
-Мен улардан овқат ёки бошқа нарса беринглар деб сўрамагандим дедим шошиб-пишиб...
-Сафака ака индамади...
-Энди олдимиздаги овқатни еб бўлган эдик яъна эшик урилди, бориб эшикни очсам останада қора шим қора кўйлак кийган узун қисқа икки йигит турарди.
Биттасининг сочлари калта қилиб қирқилган ўрта бўйли, иккинчиси нисбатан узунроқ у тақир бош . Иккаласининг юзи кўзи қуёада куйиб кўмирга айланган, озиб кетганидан эгнидаги кўйлаклари шалвираб қолганди.
-Танимаганим учун Сафар акага қарадим.
-Ака сизни шу ерда деб айтди келинингиз шунга бир саломлашай деб келдик.
-Сафар ака ўрнидан туриб улар билан саломлашиб ичкарига таклиф қилди.
-Улар киришди ўзора гаплашиб ўтиришди.
Гапидан билдики биттаси Фотиманинг эри иккинчиси унинг ўртоқи экан.
Узун бўйлисининг ҳеч кими келмаган.
Ўртоқининг онасини кўриш учун у ҳам қамоқхона назратчиларидан руҳсат олиб келган экан. Дўстимни онасини кўрсам ўз онамни кўргандай бўламан деди гап орасида.
-Улар Жалолиддинни роса эркалашди биттаси чўнтагидан битта шаколад олиб берди.
Менинг ҳам ўғлим бор шунинг ёшида деди узун бўйлиси.
-Бир пиола чой ичганларидан кейин улар кетишди.
-Сафар ака ётишидан олдин эгнидаги қора кийимларини ечганди унинг баданини кўриб қўрқувдан ҳушимдан кетай дедим. Елкасига урилган дубинканинг изи чуқур билиб ўйилиб кетганди билакларида темир занжирнинг из қонталош бўлиб қотиб қолган ҳулласи калом
вужудининг очиқ ер йўқ эди ...
-Эй Оллохим бундай ваҳшийликни ҳатто онгсиз ҳайвонлар бир-бирига, лекин онгли мавжудот бўлган Яратган тарафидан яратилган гуноҳкор бандалар қилади...
Уларни нега ер ютмайди?
Мен ёстиқга эмас тош бошимни қўйдим тонг отгунча ўзимга уйқу кирмади...
Қоп қоранғу тун ўтиб умидсиз тонгим отди.
-Бугун ошхонага борма.
-Нима учун ҳайрон бўлиб сўрадим?
-Кеча икки қиз билан танишдинг ейдиган нарсалар берди.
-Бугун яъна бошқалари билан танишсанг билмиман яъна нималар берадилар?
-Ҳайрон бўлдим мен кетгандан кейин уларнинг яқинлари сизга таъна қиладиларми?
-Йўқ.
-Унда нима учун?
...
-Яхши, ҳеч бўлмаса бир чой дамлайин?
-Яхши.
-Чой дамлашга борсам Ойша бор экан.
-Қандайсиз?
-Раҳмат яхши ўзингиз қандайсиз? Кечаги бир гапириб ўн кулиб турган қизнинг ўрнида кўзлари ўйчан юзига ғам соя солган бир расм қолганди, тинчликми?
-Тинчлик бугун кечасига бу ерда бўлмайман жиянимни олиб квартирага кетмоқчиман.
-Нима учун?
-Акам билан янгамни ёнида кеча қолгандим ўзимни ноқулай ҳис етдим.
-Ундай бўлса квартирага кетиб яхши қиласиз.
-Озодбекни ҳам ўзим билан олиб кетаман.
-Ие...оч қолса нима қиласиз?
-Молоко бор ўшани эмизикда бераман.
Сиз ҳам эртага кетасизми?
-Ҳа.
-Бирга кетайлик поездда.
-Бу ерга поезд борми?
-Бор сиз нимада келдингиз?
-Автобусда.
-Тошкентдан кечасига поездда йўлга чиқсангиз тонгда келасиз.
-Ростданданми, одамни хурсанд қилдаингиз-ку.
-Рост.



27.09.2015 yil .Lausanne.


                                                 68 қисм
      Ойша билан эртага зона дарвозасининг олдида учрашамиз деб келишдик.
Акаси билан янгасининг олдига дамлаган чойини кўтариб кетди.
Ерталаб бўлгани учунми, ошхонада ҳар ҳил ёшдаги аёллар кўп эди, улар билан яқиндан таниш бўлмаганим учун салом бердим холос.
Бир вақт қўлида чойнак билан ҳамшаҳарим Фотима келиб қолди.
У мени қайтадан учратганидан жуда мамнун бўлди.
-Салом яхши дам олдингизми.?
-Раҳмат.
-Ўзингиз чи ?
-Яхши.
-Қайнонангиз яхшиларми, квартирага кетдими ёки сизларнинг ёнларингизда қолдими кечқурун ?
-Квартирага тамақни еб (овқатланиб( бўлганимиздан кетгандилар, эрталаб келдилар ҳозир ўғли билан ўтирибди дардлашиб. 
Кечадан бери сўрайман деб унитдим сиз бу ерга келганда қаерда қоласиз?
-Фотиманинг сўрагани учун ҳайрон бўлдим, нимага сўраяпсиз?
-Бу ерга келадиган оилаларнинг ҳар бири зонага яқин ердан квартира тутганлар, ҳар келганида бошқа квартира излаб юрмасдан тўғри ўша уйга борадилар. Ҳар дойим келганлари учун нарҳи ҳам унча қиммат эмас.
-Кеча айтишни унитгандим , хўжайинимнинг қамалганига бир ярим йилга яқинлашди, шу вақтга-ча,бирон марта учрашув бермаган. 
Энди учрашув беришди. 
Зонага ҳам биринчи марта келишим. 
Қамоқхонанинг олдида хотинлардан сўрагандим қаерда қоласам бўлади кечқурун деб улар йўл-ўриқ, ўргатишди, Хоразмлик болалар ҳам бор эди оғасини кўришга келган.
Уларнинг ҳам менга ўҳшаб биринчи марта келиши экан ҳаммамиз қўшилиб Самрқандлик аёлнинг ҳам келганида қоладиган квартирасида қодик. Яхши ер экан зонга узоқ бўлмаган уйнинг эгалари ҳам яхши одамлар экан. Ҳатто кечқурун ўзлари учун пиширгна шўрвадан ҳам берди оч қолгандирсизлар деб.
-Яхши бўлибди... қийналмасдан квартира топганин бўлсангиз.
- Недан шу вақтгача келмадингиз?
-Учрашув учун руҳсат бермаганди.
-Ростданми? 
-Рост.
-Ахир қамалган одамларнинг оилаларига ҳар уч ойда бир марта 3 соатлик “короткий” (қисқа) учрашув, олти ойдан кейин эса уч кунлик “длиний” (узун) муддатли учрашув бершади-ку, ҳаммага. Нима учун сизга бермадилар?...
-Тўғри бундай қонун борликидан менинг ҳабарим бор. У қонун менинг хўжайиним учун эмас дедим кўзимга тўлган алам ёшини ичимга ютиб. Сиз айтаётган қонуннинг қоидаси "одам ўлдирган. ўғирлик қилган, бировни алдаб пулини олиб товламачилик" қилиб қамалган одамлар учун ишлатилади. Ездангиз учун ёзилмаган “жиноят кодекси” бор. 
-Ездам(роччам) қайси айби учун қамлаган ?
- Сиз Муҳаммад Солиҳни эшитганмисиз?
-Эшитгандим президентликга номзодини қўйган шоирми?
-Ўша, шоир сайлов ўтгандан кейин Ўзбекистондан, Туркияга қочиб кетди. Ислом Каримов қамаб қўйяди қўрқиб . У кетганидан кейин унинг ўринига менинг ездангизни қамаб қўйишди, Чунки Сафар ака унинг ёрдамчиси бўлиб ишлардилар. 
Жиноят иши ҳам иккаласига очилганди. М,Солиҳ йўқ бўлгани учун унинг досиясини вақтинча ёптилар. Сафар акам эса “емаган сомсасига пул тўлаб” қамалиб ўтирибди. 
Сиёсий сабабдан қамалгани учун шу вақтгача учрашув ҳам бермадилар менга. 
Ишонасизми , Сафар аканинг суди бўлганини ота-оналарига ҳам менга ҳам айтмадилар.Р”озодлик” радиосидан эшитдим.
-Ростданми?
-Рост нима қиламан ёлғон гапириб.
-Уни қамагани етмагандай мени ҳам тергов қилишди, ҳатто қамамоқчи ҳам бўлишганди боласи кичкина экан деб қамашмади. Дардимни дастурхон қилиб ёйдим.
-Ездам биладими бу гапларни?
-Йўқ .
-Айтсам юраги сиқилади,деб айтмадим, ўзингиз кўриб турибсиз ку бу ерда буларнинг тортаётган азобларини... 
-Тўғри қиласиз айтмай, қизиқ, сизни нимага тергов қилишди?
-Нима учун Сафар Бекжонга эрга текдинг, эрга тегмоқчи бўлсанг бошқа одам йўқми-ди деб?
-Ростданми?... Одамни кулдирмаг-га, сиз нима деб жавоб бердингиз?
-Сизни қизингиз борми десам, терговчининг қизи бор экан. Қизингизнинг тақдирини олдиндан биласизми, эрга текканидан кейин куёвингизт қамалиб кетса нима қиласиз деб сўрагандим жим бўлди...
-Ақмоқ экан-ку, ўша терговчи.
-Ақилли бўлганида, халқнинг лаънатига учрайдиган касбни танлармиди? Оллоҳнинг лаънатига йўлиққан одамларгина шундай касб танлайди.?
-Тўғри айтасиз.
-Қаранг шу зонада қанча бегуноҳ йигитлар бордир қамалган, бечора ота-оналари, йиғлаб ўтирибди. Ҳаммасига сабабчи ўшанақа бебурд терговчилардир. Улар “йигитларни қон-қаҳшатиб, қилмаган жиноятини қилдим” деб мажбурлаб ёздириб оладилар.Кейин ота- оналари сарсон. Бечора йигитлар қамалиб майиб-мажруҳ- бўлиб қоладилар бу ерда кўрган қийноқларидан. Сафар аканинг баданини очиқ ери йўқ. Ҳамма ери кўкриб шилиниб кетган. Темир косов(дубинка) ларнинг изи потлайиб турибди. 
-Тўғри айтсиз куёвингизни ҳам шундай. Қилмаган жинояти учун беш йилга қамашди. Пахтага қўшиб ёзган “бошқалар” балога қолган куёвингиз бўлди. 
Энди икки йили ўтди.... қачон тамом бўлади беш йил?!
Бу ерда тортаётган азобларини айтмасам ҳам биласиз. Жоним ёниб кетади ўйласам, болам бўлганда ҳам унга алданиб яшармидим. Бунча қийноқлардан кейин ундан соғлом бола туғиладими, йўқми уни ҳам билмайман?...
-Соғлом бола соғлом эркакдан дунёга келмайдими?...
-Ҳафа бўлманг нима қиламиз тақдир. Умидингизни узманг соғликли болаларингиз ҳам бўлар бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетарсиз.(ичимдан қиринди ўтди:менинг болам бор, нима наф, қорни тўйиб ҳатто нон едира олмайман. Дадаси қамалгандан бери ярим оч. Ярим ялонғоч яшайди. Бу дардимни кимга айтман? Қамалиб ўтирган дадасигами ёки бошқаларгами? Қайтанга дадаси билан менинг касофатимга қолиб ўзининг бола эканликини унитди). Ҳаёлимдан кечган аччиқ ҳақиқатни тилимга чиқариб айта олмадим....
Ичим қон оғларди. 
-Чой ҳам қайнади, мен борай дедим ўзимни тетик кўрсатишга ҳаракат қилиб.
-Сизга бир гап айтмоқчиман, биласизми бу ерда “опер част” бўлиб ишлайдиган Эркин деган одам бор. Кейинги келганингизда агар сизга бу галдаги каби “эртага кел десалар” мени Эркин ака юборди деб айтсангиз дарров учрашув берадилар. 
Бизлар ўша одамнинг уйида қоламиз жуда ота оналаври жуда яхши одамлар. 
Уларга мен айтиб қўйяман “менинг опачам” бор эри қамалган ёрдамчи бўлинг деб . 
-Раҳмат. лекин дарвозада турган қоравуллар ишонармикан?
-Эркин ака уларнинг каттаси, сиз ўйлаб ўтирманг.
-Яхши раҳмат.
-Чойнакни олиб биринчи номерли кемерага қайтсам ота ўғил ўйнаб ўтирган эканлар.Буни кўриб қувондим. Жалолиддин бугун дадасига ўрганди шекилли кечаги каби дод солиб йиғламаяпти дадаси билан қолганида.
-Қаерда қолдинг, бир чойнак сув энди қайнадими?
- »Элакга кетган хотининг эллик оғиз гапи” бўларкан дедим кулимсираб, ҳамшаҳарим Фотима билан дардлашдик.
-Сафар акага ошхонада бўлиб ўтган гапларни ҳозир айтмасам ичим ёриладигандай туйилди. Қамалмасидан олдин ҳам шундай эдим ишдан келгандан дарров ўқиган газета журналлардаги янгиликларни айтардим. Ҳозир ҳам дарров гап бошладим зонада Эркин деган “опер част” бормиш эшитганмисиз?
-Бор.
-Фотима менга зонага иккинчи марта келганингизда “эртага кел деб” ичкарига киритмаса дарвоза олдида турган қоравуллар ўшаларга айтинг: “Мени Эркин деган опер част юборди” деб шунда кўп куттирмай дарров киритишади деди.. Бизлар у кишини яхши таниймиз сизни айтиб қўйяман ёрдамчи бўлади деб айтди. Ўзи қандай одам?
-Айтма.
-Нима учун?
-Яхши эмасми келган куним кирсам.
-Зона сен ўйлаган жой эмас. 
Келганингдан кейин 2 кун кутсанг ҳам ўшани номини тилингга олма.
-Сиз биласиз....(мен ҳеч вақт Сафар аканинг гапига қарши чиқмасдим) Ҳозир ҳам ”ҳукмингиз қаътий шикоятга ўрин йўқ” дедим ҳазиилашиб... Саноқли кунлар тез ўтади даганларидай кўз очиб юмгунимча уч кун ҳам ўтди,кетди...
Дилда ғам, юракда алам билан билан хайрлашдик.
Иккаламиз, ҳам бундан кейин қандай қоранғулик кунлар бизни кутаяпганини билмасдик. Хайрлашарканмиз кўзимга тўлган аччиқ ёшни ичимга ютдим.
Олдин ёзганим каби Сафар ака мени “кўз ёш тўккан холатимда” эслаб қолишни истамасдим. 
Аслида мен “очиқ зонага” у эса “ёпиқ зонага” қайтаяпганди. “Ёпиқ зона”да саноқли қоравуллар бор “ очиқ зона”да, эса минглаган қоравуллар бор эди.Босган қадамимни кузатаяпган., айтган сўзимни эшитаяпган...
64/49 зонанинг дарвозасидан чиқсам ташқарида Ойша ёнида Жалолиддин қатори ўғлини бағрига босган ўрта бўйли, қора сочли, қора кўзли, юзи буғдай рангли эгнига атлас кўйлак кийган 20- 22 ёшлар оарасидаги аёл билан гаплашиб турган экан.
Узоқдан мени кўрган Ойша жуда хурсанд бўлди. 
Янгамга сиз ҳаққингизда айтаётгандим кутайлик бирга кетамиз деб.
-Рахмат.
-Танишинг сизга айтган янгам, бу кичик шаҳзодамиз Озодбек. 
-Танишдик. (афсуски янгасининг ҳам исмини унитдим.)
Озодбекнинг ранги сарғайиб сўлганлики, дарров менинг диққатимни тортди.Хол хотир сўрашганимдан кейин сўрадим кичик шахзоданинг маззаси йўқми?
-Иссиқ хавода исал (ич кетма хастаклики) бўлди.
-Оллох шифо берсин.
-Раҳмат
Гап билан бўлиб поезд вокзалига бир пастда етиб келдик, вокзал зонага узоқ эмас экан. 
Билет олаётгандик, битта рус аёлнинг салоннинг бурчакида йиғлаб турганига кўзимиз турганига кўзимиз тушди. 
Уни кўриб юрагим парам-парча, бўлди. 
Бечора она ўғлини “инсон қиёфасига кирган қутирган итлар”нинг, олдига “тириклайин тайёр овқат” қилиб ташлаб келаяпгани учун йиғлаяпти деб.
-Биз билет олиб бўлгандан кейин, Ойша бориб йиғлаяпган рус аёл билан гаплашди.
-Ўғлимни шундай калтакладиларки, кўриб қўрқиб кетдим. Вужудини илма тешик бўлган. Бармоқларида игнанинг из қолган экан...
Аёл кўзида ёш билан ўғлининг кўринтисини айтиб берди. 
Буни эшитиб учаламиз ҳам йиғладик. Чунки бизни кўрганимизни бу ОНА тилига олиб айтаётганди. 
-Бизлар жим эдик...
-Мен бор йўқ пулимни ўғлимнинг қўлига тутқаздим, энди билет олишга ҳам пулим қолмади. Сизлардан илтимос пулингиз бўлса қарз беринглар билет учун. Мен албатта қайтараман. Ҳозир эса пастортимни сизларга бераман.
-Мен уларга улар менга қарашди.
-Чала чулпа русчам билан айтдим-ки. менинг бор йўқ пулим метро учун 3 сўм қолган. Бошқа пулимни хўжайинимга бердим.
-Ойша янгаси билан гаплашиб билетга пул берди.
-Лекин паспортини олмади.




6.10.2015 yil.             lausanne.






               


                             69 -қисм.
      Шўрлик ўрус аёлнинг Тошкентга етиб олиши учун поездга билет олгани 10 сўм пули йўқ менинг ҳам ҳамёнимда бор йўғи 13 сўм пулим қолганди.
10 сўмига поездга билет олсам 3 сўмини эса поезддан тушганимдан кейин метрога билет олиш учун сақлагандим. Ҳар бир тийиним саноқли эди.
Сафар акага аниқ эслай олмайман-у, тахмиман 20 сўм бергандим.
Ўзим каби эзилган кўзи ёшли ўрис хотинга пул бера олмаганимга виждоним қийналди. Қани эди имконим бўлса...
Ойша ҳаммамиз учун билет оладиган бўлди, қўлига билет учун айирган пулимни тутқаздим у ўзига, менга ва янгасига билет олиб келди.
Ойша жуда жўмард қиз экан ҳатто вокзалнинг яқинида тарвуз сотиб ўтирган кекса ёшли бир одамдан битта тарвуз ҳам сотиб олишни унитмади. Поезднинг келишига таҳминан бир-икки, соат бор бўлгани учун вақтимиз ҳам кўп эди. Шунга беъмалол эдик Ойша олган тарвузни биз чеккароқга чиқиб едик.
Менинг ҳаёлим ҳалиям қамоқда қон ютиб қолган қолган Сафар акада эди.
Шундай ширин тарвуз ҳам бемазадек бўғзимни тимдалаб ўтаётганди.
Сафар ака қаерда талофи бўлмаган хато қилганди?
Ўшанда Сафар ака Туркиялик дўстларининг гапига қулоқ солиб уёқда яшаб қолганида балким қамалмасмиди?
Шунча жабри-жафони чекмасмиди?
Недан инсон ёниб турган оловнинг устини кул босганини кўриб ўчди деб ўйлайди.
Аслида усти кул босган билан тагидаги чўғ сўнмаганди.
Ғафлат уйқусига кетган инсон эса чўғ устидаги кулга алданиб яланг устидан юради, оқибат эса кул деб устига босгани қўри ўчмаган чўғ эканликига, оёқи жизғанак бўлиб ёнганидан кейингина ақли етади ўзининг талофиси мумкин бўлмаган хато қилганини англаб етади. Англаб етган вақтизда эса товани жизғанак бўлиб куйиб гўштга айланган., басир кўзи кеч бўлса очилган бўлади. бўлади. Талофиси тўлролмайдиган бўлиб қилиган хатонинг жабрини тортганингиздан кейин очилган кўр кўзининг энди нима нафи бор.
Алам билан ўз-ўзимга , шивирлайман энди кеч, энди кеч, энди кеч ...
Сафар ака ҳам Ўзбекистонда ҳақиқий Мустақмллик шамоллари эсди.
Муҳолифатчиларнинг мушукини ҳеч ким бундан кейин ришт деб айтмайди маккор режимга алданди. Чунки президантнинг асосий рақиби шоир Муҳаммад Солиҳ қочиб кетганидан кейин Ўзбекистонда саноқли қолган ЭРК Партиясининг азъоларига “демократик тенденция”лар, учун курашишга шароит яратиб беради деб Каримов деб ишонганди.
Афсуски тулкидек айёр, чаёндек бераҳм Ислом Абдиғаниевич Каримов фақат ёниб турган ғазаб оловининг юзига кул сепганди холос. Кулни кўрганлар Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг демократияга бўлган қаҳри-ғазабидан бунёд бўлган оловини ўчирди деб ишонган ўша вақтда битта Сафар ака эмас эди ундан олдин қамалган Самандар Қўқонов Сафар акадан кейин бирин-кетин, қамалиб бошлаганлар Мурод Жўраев ваунинг туғишган укса, Самарқанд ёғ фабрикасининг директори, Ёзувчи Мамадали Маҳмудов, Абдуллахон Тўрахонбой ўғли, Отаназар Арипов ва бугунга келиб исми-шарифларини,унитганим юзлаган Ўзбекистонда демократик тузум ўрнатиш курашган исмсиз қаҳрамонлар бор. Ҳатто қамоқхоналарда инсон фарзанди чидай олмайдиган қийноқлардан шаҳид кетган йигитлар бор...ва бугуншги кунимизгача қамоқхоналарда қон ютиб ўтирган бегунаҳ инсонлар бор.
Ва изида қолган оилалари, муштифар ота-оналари барбод ҳаёт кечираяптилар.
Фарзандлари ўз оталарини танимай катта бўлаяпти. Ҳаёлимнинг тош каби оғир юки остида Сафар ака билан қандай хайрлашганим кўз олдимдан кетмасди.
Кабинадан чиқишимга соатлар қолганда Сафар аканинг иносн авлоди чидай олмайдиган қиноқлардан бир тутам бўлиб қолган юзи, алам ва изтироб муҳрланиб қолган кўзларига тикилдим. Олдинлари Сафар аканинг ўзидан олдин кўк мовиси кўзлари кулиб тураради энди эса кулагна кўзларини мунг босганди.Темир занжир эзиб ташлаган қўлларини қўлимга олдим ва кўзларига тикилдим энг сўнг сўзимни қаътийят билан таъкидалаб айтдим:
“Сизга Каримов бошлиқ жаллодлар тўдаси уч йил эмас уч юз йил берса, бошимдан сочим, кўзларимдан киприкларим тўкилса, оёқимдан куч, белимдан мадор кетса ҳам энг сўнги кунимгача сизни кутаман... Агар сиз чиқинингизда мен ёруғ дунёлда йўқ бўлсам, берган жонини ОЛЛОХ қайтариб олса, мозорга кирсам ишонинг бу дунёдан кўзларим очиқ кетади... Сизнинг ўликингиз ҳам тирикингиз ҳам авволло ОЛЛОХ кейин, меники,.
Агар сиз қамоқда кўраётган қийноқларингиздан “ўлиб кетсангиз “мен ҳам ҳаётда тирик , ўликга айланаман то қиёматгача бу дунёдан ёлғиз ўтаман.
Сизнинг тирикингиз ҳам меники ўликингиз ҳам бу сўзимни икки марта таъкидлаб айтгандим. Жигарингизнинг бир парчаси сизнинг ёдгорингиз Жалолиддин сиздан менга қолган оманат. Уни одам каби одам қилиб тарбиялаш менинг бўйнимнинг қарзи.
Яъна бизга учрашув берадими йўқми уни ҳам билмайман?
Агар хозиргидай учрашув бермай қўйса йиллар мабойнида ва мен ўлсам сиз мендан рози бўлинг...Агар оллох умр бериб яшамак насиб қилса қайси уйнинг останасидан сизни ишга кузатган бўлсам ўша уйнинг останасида кутиб оламан агар ўлмасам...
-Нимани ўйлаяпсиз?
-Ойшанинг берган саволи худди момқалдироқ гумбирлагандай еткисини берди. . Ўз ҳаёл дунёмда шўнғиб кетиб янга билан бикачни(қайинсингил)ни, унигандим.
Мен ҳхаёл денгизида сузиб бегона инсонлар билан йўлчилик қилаётганимни ҳам унитган эканман. Поччангизни дедим майюс табассум билан.
-Жуда севасизми дейман соатлар ўтаяпти , бир оғиз ҳам бизлар билан гаплашмай фақат поччамни ўйлапсиз!
-Йўқ-е, мен поччангизни “севмайман” .
Менинг осмондан тушгандай қилиб “севмайман” дейишим Ойшада баҳорда бехосдан ер у кўкни зир титратиб ёққан ёмғир эткисини яратди.
Ҳайаратлар ичида тош каби қотиб қолди.
Саволини такрорладаи ростдан ҳам севмайсиз-ми?
-Йўқ.
-Қандай қилиб севмаган инсон билан турмуш қурдингиз ?...
-Ёки ота онангиз тавсия қилдими, ё қариндошингизми поччам?
-Йўқ.
-На униси, на буниси.
-Ўзим тасодиф танишиб қолганман. Кейин тақдир экан турмуш қурганмиз ҳатто ота-онам, қарши чиққанди “сени бермайиз, насли-насабини танимайдиган бегона оилага" деб. ўзим уларни зўрға кўндиргандим Сафар акага турмушга чиқаман ота-онасига, эмас деб.
-Севмасдан- а?
-Кечирасиз, сиз ажрашагансиз турмуш ўртоқинигиз билан тўғрими?
-Тўғри ажрашгандим.
-Севиб турмуш қурганмидингиз?
-Фарход билан Ширин каби севардик бир-биримизни,кўрмасак туролмасдик .
-Нимага ажрашдингиз “севиб турмуш” қурган эдингиз-ку?
-Қайинонам билан келишма олмадик.
-Ана кўрдингизми бир вақтлар Фарход Ширин эдингиз қайин онангиз Ёсумон каби ораларинингизга кирди “тўнини тескари кийиб “ сизлар дарров ажрашдингизлар шундайми?
-Шундай, нега менга “сани келин қилиб олмоқчи эмасдим қариндошимизнинг қизи Нафисани олмоқчи эдим ўғлим ношуд сани олди деб айтади?
Нима иш қилсам ҳаммасига гап топарди...
-Эрингиз айтмадими, онажон бу менинг хотиним сиз аралашманг, мен Ойшани севиб олганман деб.
-Йўқ.
-Сиз айтмадингизми эрингизга Онангизга айтинг мени тинч қўйсин мен унинг келиниман кундоши эмасман деб?
-Б гапни айтиш ҳаёлимга ҳам келмабди. Бир биримизни ҳақоратлашдан нарига ўтолмадик мана оқибат ажрашдим кўп асабийлашганим учун хомиламдан ҳам ажралдим. Олти ойлик ҳомиладор эдим ажрашаётган вақтимизда.
-Юрагим музда сув бўлди. Қайин она ўйланмай икки ёшни бир биридан ажратди ўртада туғилмаган гўдак нобуд бўлди.
-Ойшанинг кулган кўзларига алам ёши тўлди. Мен қанчалик севингандим хомила эканликимни ўрганимда кичкина Масудга Она бўламан деб...
-Хафа бўлманг ҳали ҳамма яхши кунларинигиз олдинда Энди ишондингизми “севги” деган енгил-елпи, туйғунинг қаналик алдатувчи бўлишига?
Севги деган ҳис туйғу бугун бор эртага йўқ. Қайси Она арслон каби ўғлини келинига бергиси келади.? Ёмон қайин онанинг кундашдан фарқи йўқ. Агар сиз эрингизни
“ севмасдан” туриб турмуш қурганингизда эди қайин онангиз кундошга айланмаган, сиз ҳам қайин онангизнинг игна-бигиз, санчишларига чидаб, эрингизни рози қилиб бошқа ердан квартира тутиб бирга яшардингиз. Демак сиз “севги деган енгил елпи ҳиснинг” қурбонига айлангансиз. Бир марта пар этиб ёнган оловнинг тафтини бир умр ўчмайдиган оташ деб янгилишибсиз. Ҳақиқий “севги” бир кунда ёниб бир-икки соатда ўчадиган шам эмас-ку, инсонда олдин Севги пайдо бўлади, кейин Меҳр ундан кейин энг юксак чўққи Муҳаббат.
Севгининг заҳар тотини татиб, Меҳрни ардоқлаб кутиб олган , машаққатли кунлардан кейин Муҳаббатга эришиб турмуш қурган ҳоҳ эркак , ҳоҳ аёл бўлсин , ҳеч вақт ўз жуфти ҳалолидан ажралмайди. Сув келса шимириб, тош келса кемириб ҳаёт кечиради.Эркак ўзини туғиб тарбиялаган онаси билан мехрини бериб уйлангани хотини орасини тенг тутади. Зотан тарози тенг бўлган ерда оқибат кўтарилмайди.
-Cиз қайин оангиз билан бирга яшадингизми, яшаганда бундай демасдингиз?
-Бирга яшамадик улар Хоразмда бизлар Тошкентда яшадик.
-Ана айтмадимми?
-Қайинон билан қайинота орада икки минг км, бўлса ҳам қайин она, қайин отадир. Мантиқ ҳеч ўзгармади.
Ҳамма Оналар ҳам олдинига ўғлини келинидан қизғонади.
Пиширган овқатига, ювган кийимига гап топади, ҳатто қатиқ овазда гапирганига, қаҳа-қаҳа, отиб кулганига. Ҳам ..хуллоси калом “утирсанг сўпоқ, турсанг қопқоқ “ бўласан...
-Сизнинг ҳам қайин онангиз шундай қилганми?
-Нима менинг қайин онам осмондан тушган фариштами, у ҳам ўз ўғлини келинидан қизғанадиган тифик ўзбек Онасидир. Агар қизғанмаса ҳайрон қолардим.
-Қандай чидаднгиз?
-Сафар аканинг менга нисбатан “севги” си, эмас оиламизни сақлаб қолган ҳис туйғу.
Менинг унга, унинг менга бўлган Меҳр Муҳаббатидир.
Агар ўртамизда “Меҳр, Муҳаббат” бўлмай, сув каби тўлқинланиб оқувчи Севги бўлганида эди қайин онамнинг “ғиди-бидисига” чидаган мен хозирги кунда Ўзбекистон КГБ сининг , менга ўтказаётган зулмига чидай олмай, аллақачон ажрашиб кетаган бўлардим.
Бундан фақат Сафар аканинг душмонлари хурсанд бўларди...
-Бирга яшаган вақтингизда поччам билан ҳеч тортишмаганмисиз?
-Тортишганмиз.
-Ҳатто бир биримизга, терс тушган вақтларимиз ҳам бўлган.
Аҳир инсон фақат асал еб куни ўтмади-ку, кўп асал еган одам тез касал бўлади.
Шунинг учун заҳар ҳам , туз ҳам, қалампир ҳам керак еган ошингизни ширин қилиб иштаҳангизни очадиган.
Агар сизга битта аёл сизга “мен эрим билан ҳеч уришмаганман, тортишмаганман, қайин онам билан тўйдан кейин дарров тил топишиб апоқ-чапоқ бўлиб кетдим деса ҳечам ишонманг. Базан ўзингизни туғиб катта қилган онангиз билан ҳам тил топишолмай қоласиз. Битта оилага туз ҳам керак шакар ҳам.
-Тўғри айтаяпсиз. Қани эди сиз билан олдинроқ танишган бўлсам балким эрим билан ажрашмай бир ўрта йўл топармидик?
-Энди кечми?
-Энди кеч аллақачон онаси уйлантирган.
-Бахтли эмишми?
-Энди қайинонам олдинги келиним яхши экан бундан деб айтаётганини эски қўшни келинландан эшитдим.
-Келган, кетгани излатармиш.
-Тўғри айтсиз.
-Гап билан бўлиб поездни келганини ҳам билмай қолибмиз кутилмаганда поезднинг гулдурос солиб чалган сингналидан бир қалқиб тушдик.
-Ана поезд ҳам келди дедим хазин бир оваз.
-Энди йўлингиз Тошкентгами ё Хоразмга кетасизми?
-Йўқ Тошкентга. Сафар акани ишга кузатганим уйга.
-Ўзингизнинг ота-онангизни, уйига кетмадингизми?
-Йўқ.
-Онангиз истамадими қайтиб боришингизни?
-Йўғ-е нега унақа дейсиз?
-Сафар ака қамалагнидан кейин қишлоқдан акамлар жиянларим билан келди онамнинг олдига олиб кетгани. Бир ўзинг Тошкентдек тош шаҳарда нима қиласан ёлғиз бошингга кичкина гўдак билан деб.
Ўзим рози бўлмадим.
Сафар акани қайси останадан ишга кузатган бўлсам ўша останадан кутиб оламан деб.
-Бардошингигизга қойил қийин эмасми ёш бола билан бир бошингизга яшамак?
-Йўқ Сафар ака жисмонан қамоқда бўлса ҳам руҳан мен билан шунинг учун ҳам ёлғизликимни ҳис этмайман. Сафар ака менинг оғиримни енгил, қайғумни қувончга айлантиради мени ҳар куни.
-Қандай қилиб?
-У ҳис-туйғуни, тилим билан таърифлай олмайман уни яшаган одамгина билади.
-Ғалати...
-Шунақа сингилжон бизнинг орамизда фақат Яратган Оллохинг ўзигина биладиган бир боғланти бор, уни оддий инсонлар ҳис қила олмайди. Сафар ака билан учрашувни менга золим ҳукумат бир ярим йилдан кейин берди. Лекин мен шу кўрмаган йилларимда ҳам Сафар аканинг қамоқда жисмонан тортган азобларини ўз танамда ҳис этардим.
-Ростданми?
-Рост нима қиламан ёлғон гапириб.
-Илоҳим поччам тезроқ чиқсин-да,бахтли бўлинг опа.
-Рахмат
Поездга чиқдик ўзимизга ажратилган ўриндиқларга ўрнашдик. Ойша юқоридаги ётоқга чиқди.
Янгаси билан мен пастга жойлашдик.
Жалолиддин чарчаган эканми ухлаб қолди.
Тез қоранғу тушди мен ҳам чарачагандим поезднинг саланглаб юриши Онанинг бешик тепратагнига ўҳшарди. Ҳам жисмонан ҳам руҳан чарчаганим учун қаттиқ уйқуга кетибман. Тонг отди Тошкентга яқинлавшганда. Сумкамдан Жалолиддинга егулик олиб бераётиб қарасам ҳамёним йўқ эди.
Балким ҳаёл билан унитиб yotishimdan oldin ёстиқimнинг тагига қўйдимми деб қарасам ёстиқнинг тагида уч сўм пулим турганди...
4.11.2015 yil. Lausanne.



70-қисм.


       Эрталаб туриб Жалолиддинга егулик "ширин кулча" оламан деб сумкамни очиб қарасам “ширин кулча”бор лекин у билан ёнма-ён, қўйганим ҳамёним йўқ.
Унитиб ёстиқнинг тагига қўйгандирман деб ётган ёстиқимнинг тагини очиб қарасам,
у ерда поезддан тушганимдан кеийн метрога билет оламан деб сақлагним уч сўм пулим турибди.
Ҳайратдан тош бўлиб қотдим.
Ўғри ҳам шунадай мукаммал иш қмиладими деб ҳудди менинг 3 сўмдан бошқа пулим қолмагниини билгандай. Балки адашгандирман сумкамнинг бурчагида яширниб қолгандир деб қайтадан сумкамни титкилаб қарашга бошладим.
Сумкамда Ойшанинг янгаси кеча поездга чиққанидан кейин сизнинг сумкаегизда турсин “менинг сумкамга сиғмаяпти” деб берган юпқа ичидан ялтироқ симчалар утган рўмоли ўғирланмаган эди.
Қайин сингил ҳайрон эдилар мени сумка ковалаб бошлагнимдан.
-Нима бўлди олтин излаяпсизми ?
Ойшанинг шўх овази эшитилди.
-Йўғ-е, олтин нима қилсин менда, ҳамёним йўқ.
-Ростданми?
-Рост қаранг 3 сўмимни менинг ёстиқимни тагига қўйган ҳамёнимни олган номард.
-Патсга қаранг балким ётоқнинг атгига тушиб кетгандир?
-Уни гапи билан ётоқнинг тагини, ҳатто ётганим матроснинг тагини ҳам қарадим. Ойша ҳам егилиб қарай бошлади. Ҳамёним худди ер ёрилиб тагига кириб кетгандай йўқ эди.
-Йўқ дедим умидсиз оваз билан.
-Янгам ётган кароватнинг тагида ҳам йўқ.
-Ҳар қалай янгангизнинг рўмолини ўғри ўғирламабди шунга ҳам шукур.Ўғирланмаганига хурсанд бўлиб Ойшанинг янгасига қарадим
-Ҳайрият сизнинг “рўмолингизни ўғри олмабди” лекин менинг ҳамёним йўқ, олинг рўмолингизни деб қўлига тутқаздим.
Ойшанинг янгасининг рангги оқ-оппоқ, бўлиб ўзгарди бироқ бир озғиз гапирмади.
-Лаънати ўғри қайси ердан кирди экан ?
Чунки биз кетаётган поезднинг бўлма (куфе)сида, Ойша, мен ва янгаси, қўлимиздаги икки кичкина боладан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Поезд нинг проводник (йўлбошловчиси( ҳам инсофли одам экан сизлар кичкина болалар билан қийна\либ қолманглар деб бизнинг бўлмага ҳеч кимни қўймаганди...
Илгинчиси сумкам Ойшанинг янгасининг сумкаси билан бир ерда турганди.
-Сизнинг нарсалирингиз ўғирланмаганми Ойшанинг янгасиига юзландим?...
-Йўқ.
-Ҳайрият...
Кеча у менга рўмолини берганида , ҳайрон бўлиб сўраганадим сиз рўмол ўраб келдингизми?
-Йўқ.
-Унда бозордан сотиб олдингизми бу рўмолни?
-Йўқ биласизми менинг хўжайиним қамоқхонада ташкил қилинган теъатр группасига қатнашади у ерда саҳаналаштирилган спектаклларда рол ўйнайди.
Олдинги 3 соатлик қисқа учрашувга келганимда менга уйдан атлас кўйлак билан атлас лозим ва рўмолингни ҳам олиб кел деб айтганди. Кейинги учрашувга келганимда атлас кўйлак ва атлас лозимимни мана шу рўмолимни олиб келгандим. Бугун қайтариб олиб кетаяпман кир бўлган экан ювгани.
-Тушунмадим, сизнинг хўжайинингиз артистми?
-Йўқ.
-Қизиқ еркак киши бўлса, атлас кўйлак билан лозим нимага керак қамоқхонада , у ҳам озлик қилгандай бошига рўмол ҳам боғласа?
-Рол ўйнабади Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони” деган спектакилини қўйган эканлар саҳанага, менинг хўжайиним Сотти ролида ўйнаган. Бошига қирқ ўримлик ясама соч тақиб мана шу ялтироқ рўмолимни бошига боғлаганлар.
-Энди тушундим.
-Хўжайним ўзи қамалмасидан олдин ҳам ҳаммани кулдирадиган одам эди битта тўйда пародия айтиб кулдирганди ҳаммани ўшанда мен кўпроқ кулиман шекилли у менга гап отди шу бахона танишиб турмуш қургандик Ойшанинг янгасининг кўзларида аччиқ ёшхалқаланди....
-Унинг маҳзун холатини кўриб менинг ҳам кўнглим бузилди...
-Ҳафа бўлманг ҳаммамизнинг аччиқ тақдиримиз бир...
Бир куни ҳаммаси яхши бўлади бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетамиз худо ҳоҳласа балким бир ерда учрашиб бу кунларни эслармиз...
-Айтганингиз келсин.
-Ҳозир ҳаёлимда жонланган Ойшанинг янгаси билан қилган кечаги суҳбатим ва бугунги кунинг аччиқ манзараси...
Ҳозир ҳам ўзимнинг ҳамёнимнинг йўқолганига эмас Ойшанинг янгасининг рўмолини “ўғри” олмаганига севиндим. Ҳар холда эрининг ёқимли хотираси бор рўмолида...
Сумкамнинг ичидаги ҳамма майда-чуйдалрини яъни Жалолиддинга йўлда кийдирсам керак бўлар деб олган кўйлакчалари билан иштончаларини ҳаммасини олиб столнинг устига бир- бир қўйдим ҳамма майда чуйдам бор лекин Сафар аканинг менга ҳадя қилган ҳамён йўқ эди шундай жаҳлим чиқди. Ичидаги Сафар аканинг расми ҳам.
Ҳаёнимни ўғирлаган номард ичида пулим йўқликини кўр кўзи билан кўргандир нима учун Сафар аканинг расмини 3 сўм пулга қўшиб ёстиқимнинг тагига қўймайди?
У ҳамённи менга Сафар ака қамалмасидан один Туркияга борганида олиб келганди.
Тимсоқ (крокодил) терисидан тикилган.
Қамалганидан кейин расм алъбомидан Сафар аканинг кичкина расмини олиб ҳамёнимга қўйгандим... Энди эса на расм бор на ҳамён...
Додимни кимга айтардим...
Поезднинг йўлбошловчисига айтнганим билан бир нима ўзгарармиди?...
Йўлда бир марта пастга тушдим поезд Самарқандда тўхтаган вақтида тушиб тоза хаво олгандим. Нон сотиб юрган новайлардан пулим йўқ бўлгани учун Самарқанднинг машҳур нонидан ҳам ололмагандим.Мен Ойша билан пастга тушдим янгаси тушмасдан пеоздда қолганди... Энди эса ҳамёним йўқ лекин рўмол турибди.
-Тавба қилдим бу эри-ку, ўғирликдан қамалган хотини ҳам ўғрими?
-Хаёлимга келган мудхиш фикрдан баданим музлади...
-Эшики берк турган бўлма(куфе)нинг ичига биздан бошқа ҳеч кимнинг киролмаслики аниқ...
-Ё яратган Тангрим мени кимларга дуч қиласа-а?
-Жаҳлим чиққанидан осмонга қараб тилак тиладим.
Агар ким олган бўлса ҳамёнимни: эри қамоқда бўлса тирик чиқмоқ насиб қилмасин, қўлида боласи бўлса ўша ўлсин, боласи йўқ бўлса онаси ўлсин деб дуо ўқиб юзимга фотиҳа тортдим.
Ойша менинг алам билан айтган гапимга бир хил бўлиб сиз юз қўлингизни ювиб келинг биз қараб балким топармиз деди.
Уни гапига қулоқ солиб Жалолиддинни уларга қолдириб кетдим.
У ерда наватда турган одамлар бор экан кутиб турдим. Навбатим келганида кириб юз қўлимни ювиб қайтдим.
Ойша ниманидир янгасига қаттиқ овазда гапрарди, афсуски поезднинг шарқиллаган овазида эшита олмадим.
Эшикни очиб кирдим ичкарига кирдим Ойша қип қизил бўлиб жахлдан титраб турганди.
Янгасининг ранги бўздай оқариб кетганди...
Тополмадик деди Ойша биткин овазда...
Тошкентга келгунча улардан на сас чиқди на садо...
Мен учун оғир бўлган йилларда ёлғиз суянчиғим, ишонганим Худо эди.
Ўша қоранғу зулматга кўмилган йилларимда Яратган тарафидан яратилган ожиз бандаларнинг ҳей биридан яхшилик кўрмагандим яхшилик қилганлар ҳам санаганимда беш баромоқимга ҳам етмасди.
Мен ҳеч кимдан моддий манфаат кутмасдим.
Саломимга алик олиб хол хотир сўраган инсон мен учун қадри баланд инсон эди.
3 йил давомида хол-хотир, сўраган инсонларни ҳали ҳам унитмагандим...
Ўша мусибатли йилларимда энг ачинарлиси ким уйимизга келиб тузимизни еган бўлса ўша одам мени кўчада кўрса юзини терс буриб кетарди.
Олдинлари жуда оғир ботганди бу холат кейинчалик шундай ўргнаиб кетдими-ки,шундай бўлиш керакдек. Бу холатимни сиз тассаввур ҳам қила олмайсиз...
Ўша мени кўрганда юз буриб кетганларимнинг ҳаёлида бир гап айнарди Сафар Бекжоннинг хотини билан саломлашак ё қамоқхонага кетамиз ёки унинг ярим оч. Ярим ялонғоч яшаётган боласи учун чўнтагимиздан пул беришимиз керак деб ўйлардилар...
Афсус-ки, улар мени танимасди.
Мен бойлик қўлидан тотиб олинган. Ўзлари Туркманистондан сургун қфилигна асилзода оилада дунёга келгандим.
Мен йиртиқ кўйлак кийсамда уларнинг бердиган чой -чақасига- муҳтож эмасдим....
Азиз дўстларим сизларга бир олдинга кетиб 1994 йилан бир йил олдинга кетиб 1995 йилда бўлиб ўтган битта воқеани баён қилай.
Мен хикоясини ёзаётган артистни кўпчилик танийди.
Айниқса Канада яшаётган Ватандошларимиз эса жудаям яхши танишади..
Ёзмоқчи бўлган хикоям Баҳром Эгамберди(ев) ҳақида.
Баҳром Эгамбердиев бир вақтлар Сафар аканинг оилача борди-келди қилган энг яқин дўсти.
1995 йилнинг сўнг баҳорида (куз)да. Шайхалидаги қамоқхонага Сафар ака билан учрашгани бордим одатдагидек бир қўлимда унча оғир бўлмаган сумка бир қўлимда Жалолиддин. Тошкентдан борган поезддан тонгда тушдик. Ўша ерда тонг отишини вокзалда кута бошладим ўзим қатори келган бағри ёниқ аёллар билан.
Мен ўтирган ўриндиқ вокзалнинг билет сотадиган ерига жуда яқин эди.
Жалолиддинни бағримга босиб ўтириман тонгнинг замхарир хавоси одамни жунжиктарди.
Қуёш чиқиб ҳаммаёқ ёришди.
-Бир вақт вокзалга артист Баҳром Эгамберди(ев)кириб келди ёнида бир иккита одам билан ўзора гаплашиб. Уни кўрдим орамиз узоқ бўлмагни учун дарров салом бердим.
(Баҳром Эгамберди(ев) Қашқадарё Вилоятининг Муборак туманида туғилган хозирги кунда эса Канаданинг Guelph, Ontario шаҳарида муҳожир бўлиб яшайди оиласи билан)
Баҳром оға Тошкентга келса ҳамиша бизларнинг ховлида қоларди.
Сафар аканинг жон дўсти эди.
Уйда қелган вақтларида кийимлари кирланган бўлса Сафар аканинг топшириқи билан кийимларини ювиб дазмоллардим. Баҳром оға саломимни эшитиб бир қаради-да ,таниса ҳам танимаганга, саломимни эшитса эшитмганга олиб олиб юзини юзини терс бурди.
Билет сотадиган қиз билан алланималарини гаплашиб ёнидаги ҳамроҳлари билан чиқиб кетди.
Мени кўрмагандир, вокзал шовқин суронли жой ҳатто берган саломимни эшитмагндир инсонлик холи дедим ўз-ўзимга.
Беш дақиқа ўтар-ўтмас, яъна иккинчи марта қайтиб келдиэнди якка ўзи эзи эди
Вокзалнинг кириш эшиги билан билет сотадиган ер менинг тўғримда орада уч метр ҳам узоқлик масофа йўқ. Фақат кўзи кўр одамгина мени кўрмаслики, мумкин лекин кўзи очиқ инсон мени кўриши аниқ бу масофадан. Баҳром оға кўз ойнак ҳам тақмасди, кўз ойнак таққанида ўзимдан шубҳаланардим мени кўрмагандир деб.
Яъна менга кўзи тушди...
Яъна олдинги каби танимайдиган инсон каби юзини терс буриб билет олибми-олмайми чиқиб кетди..
Тош бўлиб қотиб қолдим...
Бу одамга мен нима ёмонлик қилдим., қўлимни қавартириб кўйлакига утюк босганими.хотини билан кеклганиа ош дамлаб олдига қўйганимми, тушунмадим...
ЭРК Пратиясида бирга ишлаган ҳамкасблари бўлса уларни яқиндан танимаганим учун тушунардим... Лекин Баҳром оғани унинг хоними Муҳайё янгани қизи Сабинани яхши танийман-ку. ..
Сафар ака бошқа яқин дўстлари ҳам бор экан саънаткор ва рассомлардан булар: номи чиққан артист Раҳматжон Қурбонов рассом Исфандиёр шоир Оман Матжон, Рауф Рарпи лекин мен заволли улар билан Сафар ака улар билан яқиндан таниш эканликини қамоқдан чиққанидан кейин ўзора суҳбатда айтганида эшитганман.
Мени яқиндан таниганим биргина Баҳром Эгамберди (ев) эди.
Ҳатто оилача борди келди қилардик.
Хоними Муҳайё янагнинг Самарқанддаги ота.онасининг уйига ҳам мехмонга боргандик у вақтда униветстетни битказмагндим Самарқандда ўқирдим.
Йиқилмаган турмаган ёлғиз Правадигор.
Адашган банда эса йиқилиб-туриб, умр ўтказади...
Сафар ака қамоқда вақтида устидан тепкиллаб ўтган Баҳром оға Эгамбердиев 2000 йилларнинг бошида бирдан-бирига пайдо бўлди.
Қаердандир Сафар аканинг телефон номерини топган бу мунофиқ инсон Сафар акадан ёрдам сўраб телефон қилди.
-Нима эмиш: Ўзбекистонда иқтисодий аҳволи ёмонмиш,
-Топаётган пуллари билан яшашга қийналаётганмиш.
-Баҳром оғанинг хоними (Муҳайё янга болалар доктори эди) олаётган маоши ва ўзининг тўйларга борганида айтган қўшиқларига олаётган пули ҳам яшашига етмаётганмиш ...у телефонорақали қилган суҳбатида бизлар ҳозир Туркияга келиб яшаяпбмиз биз бориб Анқарадаги Бирлашган Миллатларнинг бўлимига “сиёсий бошпана “ сўрамоқчиман
шунинг учун сиз менга кераксиз: менга ЭРК партиясининг аъзоси , “сиёсий карераси” бор деб “харектеристика” ёзиб беринг деб “ бетига бетон” қоплаб телефон қилди...
-Унинг телефон қилганини эшитиб тош каби қотиб қолдим.
-Инсон-да, виждон бўлмаса қийин экан...
-Насиҳат қўшиқлари айтадиган давраларини ўзининг чалган ўйноқи музикалари билан жўштирадиган, аслида инсонийликдан ичида бир асар ҳам бўлмаган Баҳром оға қайси юз билан сизга телефон қилди дедим, аламдан титраб?
-Нима қиласан ўтмишни эслаб?
-Сиз учун ўтмишдир лекин мен учун эмас...
Ҳеч бўлмаса берган саломимни олса ҳам рози эдим инсоний қиёфасини йўқотган .мавқжудот Сафарнинг хотинини саломини олсам, у мендан пул сўрайди деб ўйладими?
-Мени ота онам гадой қилиб тарбиялагмаган.
У инсонга уйга келганида шунча хизмат қилгандим...
-Сафар ака бағри кенг кечримли инсон.
Менинг гапимга қулоқ ҳам солмади, ўз билганини қолмади, бутун керакли хужжатларини тайёрлаб махсус почта орқали Бирлашган Миллатларнингш Анқара Тамсилчисиliliга юборди.
Улар сиёсий бошпана олиб Канадаning Guelph, Ontario shahariга кетдилар.
Менинг тўккан кўз ёшларим ҳавода қолди .
Мен қадр топмаган ўз қадримга йиғлардим...
Эндиликда Амаерикадаги Ўзбекистон Элчихонасининг кадроли қағилаган қарғасига (артистига) айланди.
Менинг на ҳамёним топилди на қадрим.
Поезддан тушгандан кеийн Ойша менга метрога билет олди.




15.11.2015 yil.                           Lausanne.


71 қисм.



Ниҳоят уйга келдим.

Ўз уйим ўлан тўшагим деганлардай ...
Йўлдаги кўнгилсиз воқеалар кўз олдимдан кино лентаси каби ўтмакга бошлади...
Мурад ака Жўраевнинг уйига бораётганимда Муборакга етмасдан “одам юрса оёқи, қуш учса қаноти куядиган” чўлда қўлимдаги гўдакга ҳам раҳми келмай: 
"сизлар шу ерда туриб кутсангизлар бошқа автобус келади, унга ўшанга чиқинглар, мен Муборакга бормайман " деб алдаб бизни қоқ чўлнинг ўртасига ташлаб кетган номард автобуснинг шофёри ... 
Автобусга чиққанимда сўрагандим сиз Муборакга, борасизми деб?
-Бораман деганди номард. 
-Шофёр-ку, алдамас деб ишонгандими унинг гапига “бормайман” деганида чиқармидим ўша лаънати автобусга , қаердан билай алдаб чўлнинг ўртасиdа қўлимдаги мурғак гўдак билан ташлаб кетишини?
Инсон қиёфасига кирган иблис шофёрнинг менга раҳминг келмаса ҳам қўлимдаги гўдак Жалолиддинга раҳм қилса бўлмасмиди?..
Қум барҳанлари билан ўралган оллохнинг лаънатига учраган ўша маконда ҳатто саксавул ҳам ўсмас экан шунданми ён атрофда бир қарич соя ер йўқ эди . 
Қум барханлари билан ўралган чўл кўзимга Оллохнинг ер юзида яратган жаханнами бўлиб кўринганди кўзимга. 
Қуёшнинг гугртсиз ёқадиган олов оташи етмагандек, гармсел шамол ҳам эсмакга бошлади... чўл жаҳаннам оташига айланди...
Нафақат Жалолиддин ҳатто ўзим ҳам бехол бўлмакга бошладим. 
Бечора Жалолиддиннинг чўлнинг чидаб бўлмас иссиқ хавосида, сувсизликдан қақраган лаблари... сув дейди...қўлимдаги пластик шишадаги сув қайнашга яқинлашганди, қўрққанимдан бермадим касал бўлиб қолар деб... 
Ўша шофёрни ҳам битта она туғдимикан ё инсон қиёфасига айланиб менга учраган шайтони-лайинмикан... фарқини билолмадим?!
Она туққан инсон боласи бу қадар ёвуз бўлмаса керак?
Кеч туша бошлади агар чўлда кечасига қолиб кетсам ўғлим билан ёввойи ҳайвонларга ем бўламан деган ваҳима юрагимни чирмасавуқ илондай ўрай бошлади. Узоқларга тикиламан чўлда саробдан бошқа ҳеч нарса йўқ. 
Узун кетган асвалт йўлда на автобус бор на енгил машина. 
Бутунлай умидимни узиб турган паллада узоқдан келаяпган машина диққатимни тортди жон холатда қўлимни кўтардим,мени икўрмади машина ўтиб кетди. Бутунлай умидим узилди чунки чўлнинг ўртасида қолганимга таҳминан тўрт соат бўлгандир шу соат мабойнида фақт мана шу увазик ўтаётганди...
Шофёрига Оллох инсоф бердими изига қайтди. 
-Қаерга бораяпсиз деди шофёр мен айтдим. 
Улар бизни Муборак туманигача ўз хизмат машинасида олиб борди, ўша рус одам билан унинг ўзбек шофёри...
Жалолиддин билан мени кутиб олган Мурод аканинг синглиси Муҳаббат.
Нихоят Мурод аканинг ғамдан адо бўлган кўзи ёшли Онаси...
Поездда Сафар аканинг совға учун олиб келган ҳамёнимнин6г ўғирланиши.
Ойшанинг янгасими ёки ўзими ўғирладими ҳамёнимни анқини биломадим. 
Чунки пеозднинг бўлмасида учаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Бир қоф янғоқ каби “шалдур-шулдир » Ойша ҳечҳам “ўғрига ўҳшамасди” лекин янгасими ...
Шунча тортган жабру жафоларим оз каби поездда “ўғрига” ҳам таландим...
Балким эрининг ўғирликига хотини ҳам шерикдир...
Нақадар пасткаш инсонлар бор оламда... 
Бўлиб ўтган кўнгилсизликларнинг ҳаммаси мени ўлгудай чаратганди.
Шунча кўргиликларим оз бўлгандай; 
Сафар аканинг сарғайган юзи, момталоқ бўлиб кўкариб кетган бадани,
Темир занжирнинг изи қолган билаклари, 
Дубинка билан ураверганларидан шишиб кетган бармоқлари, 
Сочи юлиниб из илма тешик бўлиб қолган боши, 
Иякини уриб синдирганлари учун қийшиқ бўлиб қолган тишлари... 
Қўрқинчли туш каби ҳаёлимни қамраб олганди... 
Яратган Тангрим яъна нима қолди бизга бермаган синовингларингдан?
Битта ўлимми?
Зотан Сафар ака қамалаганидан кейин тирик мурдага айланганман. 
Агар қўлимда шу гўдак бўлмаганда эди аллақачон ўзимни ўлдириб дўзаҳга айланган дунёдан бош олиб кетардим, тирик оловдан ёнгандан кўра бори сенинг даргоҳингга жаҳаннам ўтингда ёнардим... 
Ўлим ҳам чақирсанг келмас экан, югурсанг етмас экансан изидан...
-Ким учун?
-Нима учун яшайман?
-Аслида яшашим керакми?
-Мен тирк мурдага айлангандим,
-Ёлғон дунё сандан тўйдим...
Юзимни куйдириб оққан кўз ёшим қўлимдаги Жалолиддинни юзини ювди.
Кўз ёшимдан сесканган Жавлолиддин ая ... деган ожизгина овазини эшитдим,
Қарасам Жалолиддин жовдираган кўзлари билан менга қараб турганди, ўғлим, жонимнинг бир парчаси қўрқмагин менинг ожиз холимдан бир куни ҳаммаси яхши бўлади. 
Ўзимни овитиш учун ошхонаг кирдим столнинг устида сал кам қуёндек келдиган каламушлар юрганди. 
Қўрқувдан юрагим ёрилди...
Бақирсам Жалолиддин қўрқар деб дамимини ичмга ютдим.
Бу хайвонлар қаердан пайдо бўлди бир ками каламуш қолганди менга хужум қилмаган.
Нима қилишга ҳайрон эдим...
Қандай қилиб ўлдириб бўлади ?...
Уҳлаб ётагнимзда Жалолиддинга ҳужум қилса юрагим орқамга тортиб кетди...
Улар мени кўрганидан кейин бир пасда йўқ бўлдилар, қаердан келган, қаерга кетди билолмай қолдим. 
Чой қўйдим, столга егулик бир парча қотган нон билан Онам қишлоқдан бериб юборган сариёғни қўйдим. Чой қайнади уни дамлаб Жалолиддинга қотган нони сувга ивтиб сариёғ суртиб қўлиган бердим, чой ҳам бўғзимдан ўтмади 
Худди кўринмас бир қўл бўғзимни бўғиб олгандай эди...
Додласам ҳам овазим чиқмасди...
-Недан?Нима учун?
-Қайси қилган гунохи учун?
-Одам ўлдирдими?
-Бировнинг уйига ўғирликга кирдими?
-Банкадан пул ўғирладими?
-Бировнинг ҳаққини едими?
-Ватанга хиёнат қилдими?
Ва юрагимни ўткир пичоқдек тилаётган саволларга жавоб тополмасдим...
Дамлаган чойим чойнакда қолди. 
Юзи сариқ гулдек сарғайган Жалолиддинни қўлимга олдимда ичкарига ётоқхонага кириб ётоқга хорғин чўзилдим... Қанча ухлаганимни билмайман. 
Телефоннинг гулдурос солиб чалганидан уйғониб кетдим. Трубкани кўтарсам мен танимайдиган бир эркак кишнинг овази эшитилди уйингизни сотиш учун газетага элон берган экансиз, қачон бориб кўрсак бўлади”...
Унинг айтган гапини эшитиб тошдек қотиб қолдим . 
Мен хеч қаерга уй сотилади деб эълон бермаганман. Сиз янгилиш телефон рақамига телефон қилаяпсиз. 
Кечирасиз.
Кўзимдан уйқу қочди. 
Хорғин хонтахтанинг ёнига ўтирдим қўлларим билан устини силадим. Сафар аканинг қўлларининг тафти қолгандай эди хонтахтанинг устида. Чунки хонтахтани тўйимиздан кейин ўз қўллари билан тахтадан тузатганди.Мен ўшанда хайратланиб сўрагандим:
-Сиз устамисиз?
-Ха.
-Йўғе, қаердан ўргандингиз?
-Отамдан.
-Отангиз устами?
-Ҳа ,бир инсон ўз отасининг касбини билиши керак.
-Мен сизни шеър ёзадиган шоир деб танигандим...
Демек қўли гул уста ҳам экансиз-да, янги уй қурсангиз полини тахтасини ҳам қоқсизми? Уйингиз жуда ҳам эски.
-Пол-панерини ўзим қоқман зотан янги уй қурамиз.
-Янги уй қуриш ҳам насиб қилмади, уйнинг пондамитини қилди. Керакли таҳта шифер. Яғоч олди лекин ансиб қилмади. Энди ҳамма қурилиш анжомлари ёмғирда ивиб ётибди...
-Сафар ака ўшанада хазил қилганди: 
-Ҳам шоирман, 
-Ҳам сиёсатчиман, 
-Ҳам устаман. 
-Ҳам рассоман.
Улар ҳам озлик қилгандай музика нотасини машхур бастакорлар каби яхши тушунаман.
-Овазингиз яхши эмас -ку, яхши қўшиқ айтолмайсиз дедим 
-Музикани тушуниш учун қўлингга тор олиб чертишни керак-ки,йўқ. 
Ғазал ёки шеърнинг рукунларини музикага тушишини билиш учун маҳорат керак. 
-Тўғри айтасиз мен Педогогика Билим Юртида ўқиганимда икки йил музика дарси ўқидик лекин ноталарни маносини ҳалигача тушунмайман. 
-Музикани тушуниш учун одамда музика қулоқи керак.
-Тўғри айтасиз-да, барбир ишонмай турибман айтганингизга сиз менга ўзингизни мақтаяпсиз.
- Ўзимни мақтасам тўйимиздан олдин айтардим мақтаниб... 
-Тўғри дедим бир оз ўйланиб туриб, шунча хунарингиз бор экан лоқал биттасини ҳам айтмабсиз...
-Хонтахтанинг ёнида ўтириб ўша сухбатимизни эсладим. 
Нима учун “ўшанда алдаяпсиз “ дегандим.?... 
Эртасига Дилорам Исокова келди 
-Келин Сафарнинг соғлики яхшими?
-Рахмат яхши экан. Дилорам опага Сафар аканинг афгор бўлган соғлики ҳақида гапириб ўтирмадим, сирти ялтироқ аслида заҳарли илондан фарқи бўлмаган бу хотинга. 
Уни ўрнига кеча ошхонада кўрганим каламушлар ҳақида гапирдим.
-Уларними?
-Ҳа
-Қурилиш магазингига бориб (орадан йиллар ўтгани учун ўша химикатнинг номини унитгандим) номли химикат дорини олинг кейин нонга суртиб столнинг устига қўйсангиз улар захарлиниб ўлдадилар. Захарланиб ўлгани бошқалари ейди шундай қилиб улардан қутиласиз.
-Раҳмат.
-Дилорам Исоҳова Сафар ака қамоқда вақтида менга қилган энг катта яхшилики шу бўлди. Uning maslahati bilan sotib olgan himiyakatimni yordamida uyni bosgan kalmushlardan qutuldim.
Safar aka қамоқхонада, кўраяпган мисилсиз қийноқларга қарамасдан ўзи ишонган эътиқодига содиқ қолди.
Bошига тушаётган мислсиз қийноқларни ўз метин иродаси билан енгиб ўтаяпти.
Муҳаммад Солиҳ деганлари ўзидан бошқа ҳамма инсонларни оёқ учида кўрадиган ўзининг кибрининг қурбонига шўрлик бир бир ... 
Сафар акани қамоқда qon ютиб ўтирганида 
Maqsud bekjon uyga kelib акамни ”сотибди” деб менга Ўзбек тили луғатидаги оғизга олиб бўлмайдиган гаплар билан мени қалбимни қонга тўлдириб кетган кетганdi. 
Oradan lup urtmay qamalgan Мақсуд Бекжон МВДнинг подвалида уч кун ўтириб нафақат акасини ҳатто бир ёстиқга бош қўйган хотинини ҳам сотишга рози бўлиб чиқди. 
Унинг ёзган шох асари “Халқ сўзи” газетасида бутун Ўзбекистонга тарқатилди. Оғзи ботир Муҳаммад Солиҳ ўз укаси "sotqin"ни, ҳам Сафар акани ҳақорат қилgaнадай. Ҳақорат қилдимикан уни фақат ОЛЛОХ билади. Men bvularni oradan yillarutgandan keyin yozayotganimsababi shuki insonlar bilsinlar Safar aka qamoqda vaqtida ikki aka-ukaning menga qanchalik ruhiy azob berganliklarini hamma bilsin deb yozayapman. Butun Uzbekistonga shoir va ERK Partiyasining raisi deb tanilgan Uzbekiston prezidentlikiga nomzodi quygan bu insonni ikkinchi yuzini ham insonalr tanisin deb yozayapman. 
Men uch yil davomida Uzbekistonning kuch ishlatar tizimlariudan qanday jabr kurgan bulsam Muhammad Solih va uning oilasidan ushanday jabr kurdim. Men ulardan hech vaqt moddiy yordam kutmadim berganida ham oklmasdim. lekin insoniy muomilla qilganlarida ham boshim kukga etardi...Maqsud bekjonni Иккинчи марта қамамоқчи, aniqroqi uldirmoqchi бўлганларида Муҳаммад Солиҳнинг дўсти ўша вақтдаги МВД нинг, ажани Аҳтам Розиқовнинг мажбурлаши билан мен “ақмоқ”Хоразмдаги Муҳаммад Солиҳнинг укаси Комил Бекжоннинг уйига боргандиk mening akam va Muhammad Solihning bizning qishloqimizda yahsaydigan hudo rahmatli ammasining ugli Mamat akalar bilan.Bordim, ular qutiulib Uzbekistondan chiqib ketdi. yillar utgandan keyin esa qilgan yahshilikim uzimga ikki barbar tuhmat bulib qatib keldi. Bular haqida keyin gi boblarda yozaman.
Комил акага aytgandim ushanda Мақсуд тезроқ оиласини олиб Ўзбекистондан чиқиб кетсин уни Жўрабековнинг буйруқи билан ўлдирмоқчилар деб.
-Sizga kim aytdi bu gaplarni deb suragandiKomil aka?
Mne Ahtam Roziqovning laqabinia ytgandim."eski shinel" 
Komil aka "eski shinel"ning Ahatam Roziqov ekanlikini biladi shekilli, boshqa savol beramgandi ushanda. 
Комил ака Мақсудга айтган улар Украинага чиқиб кетganдилар. 
Хозир хотини Марзия Ибидуллаева “озодлик” радиосига “Ҳуррият” деган ном билан хар икки куни бирида, интервю беради. 
-Дилорам Исоқова Мақсуд Бекжон акасини сотганида Марзиянинг уйига бориб нима учун Мақсуд, акаси Муҳаммад Солиҳни сотди деб ҳақорат қилганмикан?
-Ёки кучи фақат менга ва Сафар акага етдимикан уни ҳам билолмадим?
Билса фақт еру-кўкнинг сохиби улуғ Тангри билади холос.
Ўша кунлари қалбимга ўткир пичоқ билан ўйиб ёзилган бу хотиралар бутун умр ёдимдан чиқмаса керак, 
Ўшанда ягона дўстим, қалбимнинг овунчоқи , кўнгил мулкимнинг ягона соҳиби бўлган “хотира” дафтаримга шу сатрларни битгандим.
Айрилиқнинг ранги борми?...
Хақиқатдан хам сизлар ишонасизларми айриликнинг ранг сариқ еканлигига?...
Мен ишонмайман.
Айрилиқнинг ранги менинг учун: қизил, қора, оқ,яшил, сариқ, пушти , сиёҳ, кўк, ложувард...
Ёки мен хали хеч кўрмаганим, билмаганим жаннатнинг гузал рангидир айрилиқ... 
Менинг учун эса айрилиқнинг рангги йўқ...
Айрилиқ дилдаги дард... 
Қалбдаги армон... 
Кипригингга илинган бир томчи аччик кўз ёш... 
Юзингга муҳрланиб колган соҳта табассум....
Қалбинга қадалган ўткир пичок...
На тегиб бўлади...
На сугуриб...


22.11.2015 yil. Lausanne.


                                  72 қисм.


Айрилиқнинг на ранги бор на сурати.

Унинг рангини фақат ўз бошидан ўтказган инсонларгина билади.
Мен учун айрилиқ: қоп-қоранғу тун, отмаган тонг, ўтмаган кун эди.
Менинг хасратим, менинг дардим эди айрилиқ.
Айрилиқнинг оғир юки елкамни ўйганди.
Қамоқхонага бориб Сафар ака билан учрашиб, поездда қайтаётганимда бошимга тушган фалокатлар “пати юлиниб ёғда тириклайин қоврилган тавуқнинг ҳам бошига тушмагандир”
Шунча дардим озлик қилгандай мен яшаётган уйни сотиш учун эгасининг газетага эълон бергани”дард устига чипқон” бўлди. 
Нақадар фалокат босган, беҳосият экан бу ер.
Бу ховлига кўчиб келиб Сафар ака бори йўғи бир ҳафта яшади, кейин қамалиб кетди.
.Жалолиддин кўчиб келган кунимиз оташи (темпратура) си,чиқиб оғир касал бўлди...
Сафар ака қамалагнидан кейин Муҳаммад Солиҳнинг укаси Мақсуд Бекжон "Сафар: акамни сотибди” сан нима учун акам олган “ҳовлида яшаяпсан чиқиб кет бу ердан" деб бошимга солмаган маломати қолмаганди.... 
-Худди Муҳаммад Солиҳ бу ҳовлини ўз шахсий пулига сотиб олгандай.
-Уйдан чиқ, дейишга ақли етган Мақсуд Бекжонни ўша ҳовлининг тапуси(домовойи)ни олиб ўзини, ёки бирон яқин қариндошининг номига ўтказишга ақли етмади.
-Менинг уйда кўзим йўқ ...
-Сени номингга ўтказайлик деганида ҳам рози бўлмасдим. 
-Сафар ака қамоқдан чиқса ертўлада бўлса ҳам яшашга рози эдим.
-( ростданам биз Ўзбекистондан қочиб Туркияга келганимиздан 1997 йил февралда Муҳаммад Солиҳ тарафидан кираланган “ер тўла”да ,яшадик.
Ўша уйга на қуёш тушарди, на деразадан шамол кирарди. 
Шунда ҳам мен ўз холимдан мамнун эдим.
Сафар ака қамоқдан озод бўлиб чиққанига, жаҳаннам ҳам жаннат эди мен учун. 
Лекин икки ўғлимиз ҳам намгарчиликни кўтара олмай касал бўлдилар. 
-Мақсуд Бекжон Украинага кетганидан кейин нариги укаси Муҳаммад Бекжон  (1999 йил Тошкент портлашларига алоқадорликда айбланиб қамоқга олинган)
-Бир кун телефон қилиб сиз чиқиб бу ҳовлидан чиқиб кетишингиз керак. 
бу ерда Комил акамнинг (Комил Бекжон Муҳаммад Солиҳнинг укаси) 
хотинининг укаси яшаши керак деб менинг шаънимга айтмаган ҳақорати қолмаганди.
-Муҳаммад аканинг мени “ҳақорат” қилишга фаҳм-фаросати етди лекин лаънати ҳовлини кимнингдир номига қонунан ўтказиш кераклигига фаросати етмади. .
Ховага хазон каби соврулган ЭРК Партиясининг пуллари...
Менга чиқиб кет дейиашарди лекин шунча уйингни мебли бор уни қандай ташиб олиб кетишим ҳақида икки ака-ука- бирон оғиз гап айтмасди.
Улардан эшитган ҳақоратларимдан ўзим йиғлаб. ўзим овунардим.
Чунки кўнгилимни ўзимдан бошқа ҳеч ким олмасди.
Ўзим, ўзимнинг энг яқин дўстим, доно маслаҳатчиси эдим.
Баъзан ҳаёлон бўлса ҳам Сафар акага ситам қилардим нима учун мени ёлғиз бу нодонларнинг орасида қолдириб кетдингиз деб?
Шу касофат уйга кўмасак ҳам кунимиз ўтиб турганди Бектемир туманидаги “бузовчи” маҳалласидаги бир тепса йиқиладиган эски уйимизда деб.
Сизга мен шохона саройларда яшатинг мени деб шарт қўймган эдим-ку.
Чунки, ака-ука, Муҳаммад ва Мақсуд Бекжонлар учун мен яшаётган ховли Хива Хонлари яшаган саройлардан ҳам муҳташам кошона эди.
Мен учун эса вайрона...
Ака укалар кетди қулоқим тинчиди.
Энди эса менинг бутун фикри- зикрим Сафар акани қандай қилиб туҳмат тўридан чиқариб олиш эди. Ўзбекистон хукумати Сафар акага 3 йиллик қаттиқ режимдаги қамоқ жазосини берган бўлса ҳам ҳалиям мен уни қамоқдан қутқараман деган умидимни узмагандим. 
Ҳар кун бўлмаса кунора ҳар ҳил Халқора Ташкилотларга Сафар акани қамоқдан озод бўлиши учун ёрдам беришларини сўраб аризалар ёзардим. 
Ҳеч вақт бирорта ташкилотдан моддий ёрдам сўрамадим.
Нонга пул топмасам кўчадан шиш йиғиб магазинга топшириб эвазига битта бухонка олардим ўшани бир ҳафтага етказрдим.
Ёзган аризаларимнинг мазмуни ноҳақдан қамалаган Сафар акани озод қилишга ёрдам сўраш бўларди ўша ташкилотларга почта орқали эмас ўз қўлим билан олиб бориб берардим. 
Нихоят Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг номига ёзган ўнлаган шикоят аризаларимдан кейин президентнинг давлат маслаҳатчиси: 
-Владимир Норов билан учрашдим.
-У кишининг кабинетига кирганимда унинг қўлида менинг ёзган аризам бор эди
-Жаноб Норов мен ёзган аризанинг ҳар бир сатрининг тагини қизил қалам билан чизганди.
Бу ҳақда олдинги боблардан баътафсил ёзганим учун такрорлаб ўтиришимга хожат йўқ.
Ака-ука_ кетди деб xамаси эртаhjs қувонибман.
Энди ўз уйини ЭРК партиясига сотган асли келиб чиқиши Наманганлик бўлган қайси бир илмий текшириш Институтида ишлайдиган Эркин ака фамилясини унитибман. Оллохнинг лаънатига учрагир; касофат уйни сотаман деб газаетага эълон берган экан . 
Эълонни ким ўқиган бўлса уйга келадиган бўлди кўргани.
Сафар аканинг ташвиши, кундан -кунга, оч-наҳор яшаётган Жалолиддин мадорсизланиб хасталаниши мени жуда чарчатганди. 
-Ўз дардим етмасмиди?
-Қаердан ҳам Сафар ака кўчамиз деганида рози бўлдим? 
-Бу ховли сотиш учун қўйилган экан биз сотиб олмоқчи эдик кўришга келдик ким келса тўтиқушдек шу гапни такрорларди... 
-“Дард устига чипқон бўлди” танимаганим ҳар хил инсонларнинг кун ора келишлари... 
-Уларга вазиятни тушунтиравериб мен чарчадим лекин улар чарчашмади.
Уйнинг эгаси Эркин акага телефон қилсам телефонимга жавоб бермайди. 
-Энг сўнгида ҳали яхши танишиб улгурмаганим ён қўшним бўлиб яшайяпган Эркин аканинг синглиси Жўрахон опаннинг уйига бориб вазиятни айтдим.
-Майли акам билан гаплашаман.
-Тўғрисини айтсак биз ҳам ўша сизни уйга келаётган одамлардан бизлар безор бўлдик, улар тўғри бизнинг уйга келадилар худди сотиш эълонни биз берганимиздай, кейин сизнинг уйга ўтишади.
-Ростданданми?
-Рост. 
-Безор бўлганимиздан ўғлимга бир қоғазга эълон ёздириб уйнинг эшикига осиб қўйдик сизлар Якуб Колос кўчасидаги 21 уйга эмас 22 уйга боринглар деб.
-Акам хотинининг қулига айланган деди дард билан.
-У нима деса ўшани қилаяпди.
-Сиз яшаяпган уйни акам ЭРК Партиясига сотиб эвазизига Юнусобаддан 3хонали квартира олди, у ҳам озлик қилгандай устига пул ҳам олишганди ўшанда... 
-Эрингиз қамалганидан кейин ховлини сизни номингизга ҳам ўтказмади, уйни йиқилиши ҳақида Ҳокимиятнинг қарорини эшитиши билан газаетага ховлини қайтадан сотиш ҳақида эълон берган. 
-Э...бу уй йиқиладими?
-Ҳабаринигнгиз йўқми?
-Йўқ ҳозир сиздан эшитаяпман.
-Акам айтган бўлса керак деб ўйлагандим.
-Айтмади.
-Ҳеч бўлмаса сиз билан ўғлингизни “домовой” га, бўлса ҳам рўйхатга олмади, олганида сизга квартира беришармиди?... 
-Ҳайратдан тош каби қотиб қолдим.
-Акангиз ЭРК Партиясига ҳовлини сотишидан олдин уйнинг йиқлиши ҳақида ҳабари бормиди ёки йўқмиди?
-Олдин бундай гап йўқ эди яқинда айтишди бизларга. 
Демак хукумат Сафар ака қамалганидан кейин қарор олиб сизларга айтганмикан, олдин ундай қарор йўқ бўлса..
-Балким...яқинда хокимятдан келиб айтиб кетишди.
-Мен нима қиламан. қиш яқинлашаяпти?
-Қачон йиқилиши номаълум қўрқманг, борадиган ерингиз йўқми?
-Бор агар уй деб тушунилса...
Бектемир туманидаги “Бузовчи” маҳалласида “вақтинча " яшаса бўладиган бир тепса йиқиладиган эски уйимиз бор эди. Қишда томидан ёмғир ўтадиган, на гази, на суви бор. “Бузовчи” маҳалласига газ ўтказишни ташкил қилган Сафар ака лекин ўзининг яшайдиган уйига газ ўтказдириш ҳаёлига ҳам келмаган.
-Сизга қийин бўларкан.
-Ҳа жуда қийни дедим оғир изтироб билан.
-Шунча дардим оз эди...
Жалолиддин туғилганидан кейин уй савуқ қўшниларнинг уйидан сув ташиб чарчадим деб ҳасрат қилганимда: У вақтда на сен бор эдинг на Жалолиддин мен бугунги куним билан яшардим деб жавоб бергганди ҳазиллашиб. Ўзини ўйламай бутун маҳалллани уйлайдиган одам эди Сафар ака.
Сафар ака қамалганидан кейин биронта маҳалладошимиз келиб ҳабар олмаганди. 
Ҳар куни уйда ош ейдиган, тонг отгунча суҳбатлашадиган бир-иккита, дўстини айтмаса
Ёлғон эмас ён қўшнимиз Камол амаки ўша бир куни келиб қолди шаҳардаги ҳовлига .
-Келин яхшимисиз?
-раҳмат, 
-Сафарали ( К;амол акаки Сафар акаганинг исмига Али қўшимчасини қўшиб айтарди) дан, ҳабар борми. 
-Бор, учрашувга руҳсат берганди бориб кўрдим.
-Яхшиим?
-Раҳмат яхши юрибдилар.
-Келин Сафарали уй қураман деб олган шифер, тахта, ғишт, цемент бор-ку.
-Бор нима эди?
-Шуларни менга берсангиз, молхона қураяпгандим ишлатмоқчиман.
-Ўйланиб қолдим йўлда кўрса берган саломимни базўр олдиган зот нима жин уриб Сафар аканинг холини сўраб келибди деб демак гап бу ёқда экан -да...
-Олаверинг амаки Сафар ака чиқса уй қуриш бир гап бўлар.
-Нарҳини айтинг берай? 
-Амаки пулингиз керек эмас, эри қамалиб хотини уй қурамиз деб олган қурилиш маериалларини сотиб кун кўраяпти деган гапни эшитишни истамайман...
-Камол амаки юзимга ҳайрон бўлиб қаради.
-Ҳатто раҳмат ҳам айтмай қандай келган бўлса шундай кетди.
-Сафар ака бир уйни қуришга етадиган ҳамма нарсани олганди афсус вақти етмади. 
Янги уйимиз қурилганида мен бунча ипга -сопга келмайдиган инсон қиёфасига кирган “шайтон”ларга, оёқ ости бўлмасдим...
Аслида Сафар аканинг бу ерга кўчиб келишидан мақсади ҳам вақтинча бу ерда яшаб туриб маҳалладаги уйни янгилаш эди, тақдир экан насиб қилмади қамалиб кетди.
-Сизга қийин бўлади унда ёш болангиз билан қийналиб қоларсиз Жўрахон опа менга ачиниб қаради. Худди ҳаёлимдан ўтганларни ўқигандай...
-Майли опа нима бўлса бўлар-да...
.Акам билан гаплашиб кўрайин-чи., балким сизга бир фойдам тегар.
-Раҳмат.
Ўзимдан ҳам улкан бўлган юкнинг остида қолгандим, оғир юк тегирмонга тушган жўҳори донасидек эзаяпганди. Агар бу уй йиқилса мен Бектемирдаги уйга кўчадиган бўлсам шунча уйнинг мебли-ю, бошқа анжомларини бир ўзим қандайқилиб юк машинасига юклайман, қайси пулимга юк машинаси киролайман?... 
Қоп қоранғу тун кўзимда уйқу йўқ.
Телефон гулдурос оваз билан ер кўкни ларзага соли чалинди.
Телфон гўшакани қўлимга олдим.
-Ассалому алайкум янга бу Сафар аканинг уйими?
-Телефондан танимагним эркак кишининг овази келаяпганди.
-Валейкум ассалом унинг уйи..
-Менинг акам Сафар ака билан бирга Қаршидаги “Шайхали” зонасида бирга ўтирганди,
акам касал бўлгани учун Сангородокга 64/18 зонага олиб келишибди бизга ҳабар бердилар. Кеча кўришга боргандим акам менга сизнинг телефон номерингизни берди, янгамизга бориб айт Сафар акамлар оғир касал. Уни ҳам Сангоодокга олиб келишди деб...
Менга акам сизнинг телефон номерингизни берди. 
Акамга Сафар ака берган эканлар шунга сизга телефон қилаяпгандим.
-Нима?...
-Тўғрисини мен кейин нима деб гапирдиm,
-Telefondagi odam nima dedi u bilna qanday h хайрлашди эслай олмайман.
-Дунём бошимга йиқилganди...


2.12. .2015 yil. Lausanne.




                                   73 -қисм.
    Кўзимдан уйқу, қалбимда ҳаоловат қолмади телефонда бир оз бўғиқ оваз билан гапирган одамнинг Сафар аканинг оғир хаста бўлиб “сангордок”га, келтирилганини айтиши қоранғу тунимни баттар зимистонга айлантирди.
Кўзимдан оққан қонли ёш бош қўйган оппоқ ёстиқимни жилдини ҳўл, "оқ қуш"нинг, юмушоқ патидан yostiqning тўлдирилган ичи эса тикан бўлиб миямга қадалди.
Уйқусиз ўтгазганим узун кечада кўз одимдан Шайхалидаги 49/61 зонада кўрганим Сафар аканинг қийноқлардан қонталаш бўлиб кетган бадани, оёқ ва қўлларини орақага тортириб боғлаган вақтда қолган занжирнинг қорайиб кетган излари, тованига урилгани учун текис юра олмай оқсоқланиб "камерага” келганлари . булар ҳам озлик қилгандай баданига ташиб кетган учини йиринг қоплаган “қичитқи” яраси...
Ҳамма-ҳаммаси кино лентадек яъна бир бор кўз олдимдан ўта бошлади...
Бориб келганимга сал кам икки ойча бўлган бўлса ҳам бу қўрқинчли манзарани ҳар кун ҳар соатада эслардим... Сафар аканинг оғирини енгил, дардига дармон, йўлига қўйилган қопқондан озод қила олмагним учун ўзимни маънан жавобгардай сезардим. Шу икки ой мабойнида ҳам тинч ўтиргнаим йўқ, кунора Халқора Ташкилотларга шикоят аризалари ёзардим Сафар акани зиндон қутқаришиларига ёрдам сўраб...
Натижа...
Сафар ака яъна оғир хаста....
Менинг эса на еганимда тот, на ичганимда туз бор, на ҳаётимда хузур...
-Қамоқхонада ишлайдиганлар ҳам инсонми ёки инсон қиёфасига кирган иблисми?
-Қалбимда тўпланган сон-сонақсиз саволларга қачон жавоб топаман?
-Бир инсонга шунча жабру -жафоми?...
-Қайси гуноҳлари учун?
-Туганмас саволларимга на ерда на кўкда жавоб бор....
Шунча бошимдаги дард етмагандай Шайхалидан уйга қайтганимиздан кейин “қичитқи” яраси юқумли бўларкан-ми, бу номи ўчгир яра олдин Жалолиддинни баданини қоплаган бўлса, кейинчалик менинг ҳам вужудими қоплади. Энг даҳшати тинмасдан қичийди, қичиган вақтда учидаги йиринг ёрилади ва ичидаги суйиқлик теккан ерда яра ўз-ўзидан , кўпайиб бораверади.
Бирон фойдаги тегармикан деб Жалолиддини чўмилтиришдан олдин илиқ сувга катта бир қошиқ туз аралаштириб шўр сувга чўмилтирдим.
Яра нисбатан озайгандек бўлди, Жалолиддин бир оз ўзига келди.
Ўзимдаги яраларни нима қилишга ҳайрон эдим, сувга туз қўшай дедм.у, яъна ўйландим балким мен каттаман менга фойдаси тегмас?...
Шундай қайғули кунларимнинг бирида Саломат келди.
(Саломат Қурбонова: Қашқадарёнинг Китоб туманидан Муаҳаммад Бекжоннинг Сергейли туманидаги квартиарсида яшарди. У қиз КГВ га, ажан(агант)лик, қиларкан, бу ҳақда кейинчалик менга Муҳаммад Солиҳнинг опасининг ўғли Маҳмуд келиб айтганди. )
Жалолиддинни баданидаги яараларни кўрсатиб ундан маслаҳат сўрадим.
-Қурбоной опа жуда ёмон қичитчи яраси бу , қичиган сари кўпайиб кетаверади.
-Кўраяпман нима қилсам яхши бўлиб кетади сиз билмайсизми ?
-Мен квартирамга борсам у ерда “қичитқи” яарасини яхши қиладиган “олтин гугурт” пудра(майда кукун)си бор сиз уни оддий пахта ёғи билан аралаштириб кейин яранинг устига суртсангиз дарров қуритиб яхши қилади.
Эратага эрталаб ишга келган вақтимда тўғри сизнинг уйингизга келаман дорини олиб, деб мен билан хайрлашиб кетди..
-Раҳмат яхши бўларди дедим Соламат билан хайрлашаркан.
Сафар ака қамоқда вақтида топа олмай энг кўп қийналганим пахта ёғи эди.
Картошка пиёз каби кунлик эҳтиёжларимни бозорга кечки вақтда бориб энг арзон нарҳда сотиб олардим, лекин 3-.4 миллион пахта териб давлатга топшириладиган Ўзбьекистон каби пахтанга ихтисослашган мамлакатда “пахта ёғи” топиш қора қиёмат эди.
Ҳозир ҳам Соламат “олтин гугурт” пудрасини олиб келаман уни ёғ билан аралаштириб дорига айлантирасиз деганида юрагим бир қалқиди, уйда “пахта ёғи” қолганми деб?
Ошхонага кириб “пахта ёғи”турган шишага қарасам тагида чорак бардақ (стакан)чиқадиган ёғим қолган экан кўриб хурсанд бўлдим. Майли Жалолиддининг яраси яхши бўлса етар .
Овқатни сувга қайнатиб пишириб есам ҳам ўлмайман.
Менга “пахта ёғи”, “сариёғ”, “қуритилган гўшт”ни, уйимиздан онам ҳамқишлоқ студент йигитлар билан бериб юборарди бу холат Сафар ака қамоқдан чиққунича давом қилганди. Мен жуда тежаб ишлатардим ёғни овқатга бир қошиқдан қўйярдим холос.
Бечора Жалолиддинин оч қолган вақтда энг кўп еган егулиги қаттиқ нонга сурилган
сариёғ эди. Мен ўзимни унитгандим бечора кичкина Жалолиддин жуда қийналиб кетганди. Магазинда шоколад кўрса олиб бер деб жанжал қиларди.
Олгани пулим йўқ эди, Жалолиддин қорни тўйиб овқат емгани учун кўп касал бўлмоқга бошлади, “қичқитқи” яараси ҳам “дард устига чипқон” бўлганди ўшанда...
-Соламат айтган вадасида турди.
-Эртасига эрталаб бир эмас икки шиша "олтир гугурт” пудрасини олиб келиб берди.
-Дори шишалардан биттасини Сафар ака учун ҳам олиб келдим, қамоқхонага борганда олиб боринг қийналиб юрмасин
(Муҳаммад Солихнинг жияни Соламатни КГБнинг, ажани деб менга айтганди.
КГБнинг “ажани” бўлса ҳам Сафар аканинг соғликини ўйлаб дори берди.
КГБнинг “ажани” бўлмаган Муҳаммад Солихнинг яқинлари нима каромат кўрсатди?).
-Каттакон раҳмат жуда хурсанд бўлдим.
Соламат менинг энг оғир кунида менга ёрдамчи бўлди.
Оллоҳ ундан рози бўлсин.
Соламатнинг айтган редцепи асосида дорини тайёрлаб Жалолиддининг баднига суртгандим баданини қоплаган “қичитқи яраси” уч кунга бормай тўкилиб кетди.
Худди шу услубда ўзимга ҳам сурдим менда ҳам яарадан асар қолмади.
Қамоқхоналарнинг касалхонаси деб билинадиган бу маскан 64/18 деган рақам билан танилганди халқ орасида. Бу мудхиш маконга Ўзбекистонинг бутун Вилоятларида жойлашган қамоқхоналардан кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларга тутилган, охир-оқибат, оғир хасталикга йўлиққан ҳар ҳил ёшдаги маҳкумларни олиб келишарди.
Бу ерда чорасиз маҳкумларга етарсиз медицина ёрдами берилади.
Айтишларича “сангарадок”нафақат касалхона балким у ерда маҳбусларни қамаб қўядиган “жазо хона”лари. ҳам мавжуд бўлиб баъзан касал маҳбусларни жазолаш учун у ерга қамаб қўяркан, бу ҳақда Сафар ака менга қамоқдан чиққанидан кейин айтиб берганди.
Ўзи оғир хаста Сафар акани “жазо хона”сига қамашган...
Бунинг сабабларини кейинги қисмда хикоя қиламан.
“Сангородок” Тошкент шаҳаридан келишдаги “Катта Фарғона” йўли деб аталадиган автотрассанинг чап томанида жойлашган бўлиб унга бориш учун Қўйлиқ бозорга етмасдан автобус бекатида тушиларди.
”Сангордок”нинг, атрофини инсон бўйи етмайдиган баланд темир бетон деворлар билан ўралган бўлиб у ҳам озлик қилгандай деворнинг устидан кескир учли сим тўр тортилган эди. “Сангородок”нинг, баланд девордарининг тўрт бурчагида тўртта қўриқчи аскар уйчаси бўлиб у ерда давомли қўлига силах (қурол) тутган аскар йигитлар бор кузатиб ўтиршарди.
Қўлимда Жалолиддин “Сангордок”нинг бошлиқи Абдикарим Шодиевнинг
(Абдикарим Шодиев хозирги кунда Жазони Ижро Қилиш Бош Бошқармасининг Бошлиқи. Сафар ака қамоқда ётган 1993-96 йилларда эса Сангородокнинг бошлиқи эди.
Асли келиб чиқши Бухоралик)
-Олдига кириш учун рўйхатга ёзилдим.
Бу ер менга бегона эмас эди.
Олдин ҳам келганим учун ҳамма қонун қоидадан ҳабардор эдим.
Егулик ҳеч нима олиб келмагандим (биринчи марта келганимда озиқ -овқат, олиб келдим учарашув бермаганди) бу гал фақат Жалолдиддин билан келдим.
Сал кам 2 соат навбатда тургандан кейин қабулхонага киришга навбат етди.
-Бугун сиз Сафар Бекжон учраша олмайсиз эртага келинг деди ёзган аризамни қабул қилиб олган Абдикарим Шодиевнинг гўзаликда тенги йўқ соҳибжамол секратаркаси ўрус хоним қўлимга номер ёзилган қоғазчани берди.
-Эртага келганда кўрсатасиз..
-Майли дедим тишимни-тишимга босиб, ғазабимни ичмга ютиб , эртага келаман.
Қабулхонадан чиқдим.
Кўзимга тўлган аччиқ ёшни ичимга ютдим.
Осмонга қарадим қуёш чарақлаб нур сочиб турганди.
Менинг эса кўнгил осмонимни қора булутлар қоплавгнди...
Ташқарида қабулхонанинг эшиги олдида, менинг каби келиб ўз яқинларини кўрмоқчи бўлган ҳар- хил, ёшдаги кўзи ёшли ота-оналар, ёш келинлар, болалар жуда кўп эди.
Ҳаммасининг юзида ташвиш кўланкаси хукмрон.
Аста секин улардан узоқлашдим.
Гўёки, Сафар ака мени узоқдан бўлса ҳам кўради деган умид билан “сангодок”ни, қуршаб олган бетон деворнинг тагига бориб юксак деворларга қарай бошладим.
Олдинги келганларимдан бирида битта онахон билан танишиб хасратлашганимда менга: -Қизим сиз деворнинг тагига бориб турмуш ўртоқинигизни исмини айтиб чақиринг, бирортаси овазингизни эшитса бориб хўжайингизга айтади.
Кейин у “фенар”дан, чиқади деб маслахат берганди.
Бугун шу онахонни гапини эсладим.
Унинг айтишича “сангородок”нинг, иккинчи қаватининг қаердадир “фенар” деган ер бўлиб кўпинча хаста махбуслар у ерга чиқиб ўз яқинлари билан гаплашарканлар.
-Девордан бир оз узоқлашдимда, диққат билан қарай бошладим.
-Бир вақт битта йигитни кўриб кўриб қолдим.
-Унга бор овазим билан қичқириб Сафар акани чақириб беришни илтимос қилдим.
-У менинг овазимни эшитди.
Менга қараб:майли келин ойи бир оз кутинг акамларга айтаман чиқадилар.
-Раҳмат .
-Беш минут қадар кутдим.
Бир вақт узоқдан Сафар аканинг овазини эшитдим.
-Жалолиддин?...
-Салом соғликингиз яхшими?
-Сан қачон оғзингга маҳкам бўласан?
-Сафар ака менинг на саломимни олди, на хол-хотир, сўради.
-Жаҳл отига миниб гапира бошлади.
-Нега уйда хар ҳил гапларни гапирасан, жим ўтирсанг бўлмайдими?
-Кимга гапирибман?
-Уйга сўнги марта ким келган бўлса ўшанга, телефонда ким билан гаплашсанг... булар сани ҳамма айтагн гапларингни эшитадилар, нера (қаер) га, босанг биладилар.
- Кейин менга айтадилар, сани ҳар гапинг учун мен жавоб бераяпман бу ерда...
-Ростданми?
-Мен санга ёлғон гапираманми?
-Уйга эшитадиган аппарат қўйганлар, телефонга ҳам.
-Оллох балосини берсин.
-Сан сўкинмай айтганимни қил, ҳеч ким билан ортиқча гаплашма, телефонда ҳам тилингга эҳтиёт бўл.
-Яхши, бундан кейин эҳтиёт бўламан.
-“ит эмганлар”ни, камроқ қарғайман.
-Жаҳлингни ичингга кўм!!!
-Бу “харом сут эмган” итялоқлар билан кейин хисоблашамиз.
-Яхши.
-Хозир бу ердан чиқиб Отаназар аканинг уйига хотинига бориб айт!
-Отаназар ака оғир касал бўлиб ётибди болалари келиб ҳабарини олишсин.
-Яхши, боарман лекин уйни билмайман-ку,
-Менинг “адрес дафтарчам”да, бор.
-Яхши қарайман.
(қайси тилим билан айтаман уйдан бутун хужатларингизни ўғирлаб кетдилар деб)
-Эртага сиз билан учрашув сўраш учун Шодиевнинг олдига кириш учун навбатга ёзилдим.
-Яхши.
-Сафар ака билан хайрлашдим.
-Ўйланиб қолдим кимга нима гапирибман?
-Ўзимни дардим етмагандай Отаназар аканинг касалик-ки, Сафар акадан эшитган ситамларим, мени кузатишлари... аламим келди, кўзим аччиқ ёшга тўлди.
(Отаназар Арипов Физика матиматика фанлари доктори профессор ЭРК Партияиснинг масул котиби )
Бекатга бордим ҳамма менга қарарди, гўё- ки, ҳаётларида биринчи марта бекатда йиғлаяпган аёлни кўрганлиридай...
-Мен эса Жалолиддинни бағримга босиб ўзимни йиғидан тўхтата олмасдим.
-Автобусга чиқдим.
-Битта одам ўринидан туриб ўз ўринига ўтиришга таклиф қилди.
-Унинг ёнида 10- 12 ёшларидаги иккита қизи бор эди.
-Қизлар менинг йиғлаётганлиримни кўриб дадаларига бир нима деди шекилли:
- У одам менинг эски атлас кўйлак, ён тарафи йиртилган туфли, қўлимда ҳам абгор кийинган Жалолиддин кўзимда тинмагна кўз ёш билан кўринча қишлоқдан шаҳарга қариндошларини излаб келиб адресини йўқотиб энди қаерга боришни билмай йиғлаяпган аёл деб тушунди шекилли сўрай бошлади.
-Борадиган уйингиз йўқми синглим?
-Йўқ уйим бор Тошкентда .
-Ёки пулингизни ўғрилар ўғирлаб пулсиз қолдингизми?
-Йўқ дедим ҳиқиллаб.
-Менинг турмуш хўжайиним ЭРК Партиясида ишларди Сафар Бекжон деган Мавлон Умрзоқов бошлиқ ифлослар туҳмат қилиб қаматиб юборишди.
Оғир касал бўлиб “сангородок”га, келган экан . “ фенар”дан, гаплашсам уларнинг партияисидан яъна бир қамалган одам бор Отаназар Арипов деган профессор ўша одам ҳам оғир касалмиш, шунга йиғлаяпман.
-Одам менинг кўз ёш аралаш айтган гапларимга тўлиқ тушундими йўқми, билмайман лекин менга самимий ҳамдардлик билдирди.
-Кўпам ғам чекманг, бир куни келиб ҳаммаси яхши бўлади,
Бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз.
-Раҳмат айтганингиз келсин дедим кўз аралаш .
-Улар шаҳарга етмасдан қайси бир бекатда тушдилар, тушаркан мен билан хайрлашдилар.
-Мен шаҳарга келиб автобусдан тушиб, метрога чиқдим.
Метронинг Ҳамид Олимжон бекатида тушиб уйга келдим чарчаб .
Очликдан, сувсизликдан абгор холга келган Жалолиддиннинг қўлига қотган бир бурда нонни сувга ивитиб бердим. Ўзим эса Сафар акадан эшитганим гапнинг тасирида эдим бўғзимдан бир қошиқ сув ҳхҳам ўтмади.
Бошимга тушган шунча кўргуликлар оз каби энди уйда ҳам очиқ ойдин гаплаша олмайманми?
-Уйга ким келса ҳаммсидан шубҳаланаманми?
-Бу яқин ўртада ким келди?
-Ўйлаб кўрсам ўзимдан бошқа ҳеч ким.
Ҳамқишлоқ студент укаларим ҳам кейинги вақтларда имтихонлар билан бўлиб келмай қўйишганди. Олдинлари уйга Хозараспдан Сафар аканинг қариндош уруғлари кўп мехмон келишарди чунки Сафар аканинг тоғасининг ўғли Шокир оға оғир касал бўлиб касалхонада ётгани учун уни кўришга ким келса бизларнинг уйда қоларди. Баҳонада Сафар акани қариндош уруғларини яқидан танигандим.
Кейинчалик у киши ҳам даволаниб Хозараспга қайтиб кетганидан кейин уй жим-жит бўлиб қолганди. Сўнгги марта уйга Соламат, Раҳмон Хожимурод ва Муҳаммад Бекжонлар келишганди абедга бир пиола чой ичгани.
Минг марта хотирамни титсамда мени гапирган гапимни етказадиган “қулоқ”топа олмадим...
Ҳақиқатдан ҳам оваз эштитадиган аппарат қўйишганмикан уйга?
Қаерни қарасам экан?
Аста секин излай бошладим ҳеч қаердан ҳеч нима топа олмадим...
Ўзимдан дардим катта,
Юким оғир манзил йироқ.
Кетаяпман аста -аста,
Кўзим тўлиб қонли ёшга.
22.12.2015 yil. Lausanne.





                                                                74 -қисм.
    Сафар ака “сан нимa гaпирсан эшитиб ўтирибдилар” деганиданк kейин уйга келиб ҳар ернинг тит-ритини сиқариб “оваз эшитадиган ” жиҳозини изладим... тополмадим .
Энди нима қиламан?
Бошимга тушаётган шунча кўргулик етмагани каби энди бу “сути бузуқлар” гапирган, гапимни эшитиб ўтирибдими?
Юрсам кўчада тинчли й ук, искович ит каби босган кадамимни пойлайдилар, уйда, утирсам; биров келса  гаплашсам эшитсалар, телефонда гаплашсам уни хам эшгитаверсалар энди мен нима килишим керак?
Менинг гапим учун деб ўзи касал,  қамоқхона касалхонасида даволаниб ётган Сафар акани ураверсалар...
Туғулганимга пушоймон бўлдим.
Яъна ўлим кўзимга асалдек тотли кўринa бошлади.
Ўлсам қутилсам.
Mендан кейин дунёни сув босмадими, менга не ғам?
Лекин Жалолиддин.
-Uni нима қиламан?...
-Kимга ташлаб кетаман?
Мен ўлсам , ўлгаnимни ҳеч ким билмасa, менинг касофатимдан мурғак гўдак ҳам ё очликдан ё қаровсизликдан ўлиб кетади...
Ўшанда акам олиб кетгани келганида қўшилиб кетsam bularkan.
Ketганимда бунча кўргулик бошимга тушмасди, ўзимга қўшиб Жалолиддинни ҳам ҳаётини расво қилмас эдим,
Сафар ака ҳам менинг гапим учун таёқ емасди...
Кўзимга ёруғ дунё қоп қоранғулик зимистон, кенг олам эса игнанинг тешикидек тор кurina boshlaди.
Бундан кейин танишим ёки қариндошим мени кўргани келса улар билан пичирлашиб гаплашаманми?
Ҳаромзода КГБ да, ишлайдиган исқиртларнинг касофатидан?
Уйнинг қайси ковакига қўйган экан кўзга кўринмас, қўл билан тутиб бўлмайдиган гизли тузоқни?
Миямда минглаган жавобсиз саволлар уяси бузилган арилар каби ғиззиллаб учарди.
Излаб-излаб холдан тойиб столнинг ёнига ҳорғин ўтирдим.
Энг ёмон ўшанақа аппарат катта бўладими яъни кўз билан кўриб қўл билан тутиладиган ёки игна каби кичикна кўзага кўринмас бўладими, ҳеч бир фикрим йўқ эди.
Ўзимнинг-ўзимга, аччиқим келди минглаган том китоб ўқигансан, ҳар хил миллатга оид ёзувчиларнинг китобини лекин бирорта дедиктив жанрда ёзилган китоб ўқимагансан деб.
Балким “дедиктив” жанрдаги китоб ўқиганимда тажрибам бўлармиди?
Китобда акс қилган “гизли ажанлар” қўллаган методлардан бир нималар ўрганиб ҳозир ҳаётга татбиқ қилармидим?!
Ўшанда терговчи-ю, прокурорлар билан гаплашишим енгиллашармиди?
Аслида ўшанқа китоб эмас у, битта қисса ўқигандим у ҳам жуда саёз , ишқий саргузашт услубида ёзилган Илҳом Аҳмедовнинг “Мирза ариқ бўйларида” деган асари эди.
Қиссани ўқиган одам суд , прократура ходимларини жуда раҳмдил, меҳрибон, иносний қадариятларни бошига кўтарадиган шахслар қисқачаси “қўй оғзидан чўп олмаган кимсалар” қилиб тасвирлаганди... Ҳаётда эса бу соҳада ишлайдиган инсонлар расман “иблисга шогирд тушган шайтон малайлари эди”.
Эртага учрашув берса Сафар акадан сўрайман, қанадай аппарат эканликини деб кўнглимга тугиб қўйдим.
Аста секин бутун оламни ёритган қуёш ўзга маконларни ёритмоқ учун биз билан ҳайрлашди, унинг ўрниga тун қоранғулики чукди.
Қоранғу кечанинг малаки ёруғ ой ўзининг нурини сочди.
Lекин менинг кўнгил хонам на ой ёруғидан, на қуёшнинг ўткир нуридан ёришмас эди,  зимистонга айланган қалбим осмонида бир чимдим била нур йўқ.
Жалолиддин бир нима есин деб номига бўлса ҳам қозан қайнатдим.
Телвизорни очсам Ўзбекистоннинг буюк ва ёшларнинг суюк, келажаги ҳақида нутқ ирод қилаётган маълум ва машҳур "инсон қиёфасидаги шайтон “ Ўзбек миллатининг қонини ичиб тўймаган вампир Ислом Каримовнинг “тимсоҳ териси каби буришиб кетган башара”сига, кўзим тушди. Унинг ёқимсиз овазини, қўрқинчли башарасини кўрган Жалолиддин “ўчир-ўчир» деб қичқирмоқга , бошлади.
Кичкина эркатойимга Ўзбекистоннинг "буюк келажаги" ҳақида: тинмасдан ўзбек миллатининг қулоқига лағмон чўзадиган қонхўр президент Ислом Абдиғаневич Каримовнинг овази ҳам ўзи ёқмасди.
Мен “даданги ўша золим қаматган деб” бир оғиз гап айтмаганман.
Лекин, Ислом Каримовни телвидиния орқали кўришга Жалолиддининг тоқати йўқ эди.
Париштадек каби гўдак руҳи унинг қандай “жирканч” маҳлуқ эканликини сезардими уни билмайман?!...
Унинг Каримовнинг қандай “жирканч маҳлуқ” эканликини, билишига тўғрисини ёзадиган бўлсам ўзим ҳам ҳайрон қолардим.
-Майли ўғлим сан йиғлама хозир ўзгартираман канални деб Россияга қўйдим.
Жалолиддин нафақат Ислом Каримовни ҳатто шоир Муҳаммад Солихни ҳам кўргани кўзи йўқ эди. Бундан олдинроқ Муҳаммад Солиҳнинг “Орзу фуқораси” деган шеърий китобини столнинг устида унитиб қолдирганман. Ишларимни тугатиб қайтиб келсам китобнинг орқа саҳифалари йиртилган шоирнинг расмидаги юзини эса кўк қалам билан чизиб ташлаганди. Муҳаммад Солиҳнинг бўйялган юзи эса таниламайдиган ҳолга келган экан.
-Нима қилганинг Жалолиддин десам?
-Ёмон одам...
-Дадаси қамалмасидан олдин бурро тили чиққиб гапириб бошлаган Жалолиддин кейинги вақтларда гапириши жуда қийнлашаётган эди. Айниқса мени тергов қилаган вақтларда қўлимдан олиб бошқа кабинаетда нима қилганлар билмадим шундан кейин  соғлики ҳам гапириши ҳам ўзгарди. У ҳам етмагандек орқа миясини устида аста секин шишкинлик пайдо бўлаётган эди.
Ҳозир ҳам қисқа лекин аниқ берган жавобидан қалбим музлади.
Ўзи кичкина бўлса ҳам тассаввур дунёси оламга тенг эди.
Дадасининг бошига тушган фалокатларнинг асл сабабчиси Муҳаммад Солиҳ эканликини яхши биларди. Ислом Абдиғаниевич Каримовни Жалолиддининг ёнида балким йиғлаб қарғаган бўлсам қарғагандирман.
Лекин шоир Муҳаммад Солиҳ ҳақида бир оғиз ҳам ёмон гап айтмаганман.
Мен шоир Муҳаммад Солиҳ билан ўзининг кибрининг қулига айланган Муҳаммад Солиҳни ажратган эдим. Мен энг оғир кунларимда унинг ёзган шеърларини ўқиб ўзимга таскин топардим. Менинг энг яқин дўстим, маслаҳатчим унинг “Орзу фуқораси” деган шеърий тўплами эди. Қаерга борсам ҳам сумкамнинг бир четида албатта шоирнинг мазкур шеърий китоб менинг ҳамроҳим эди.
Китоб мен билан бирга Қарши шаҳрида жойлашгган 49/64 Шайхали қамоқхонасига ҳам ҳамроҳ бўлиб борган .
Мен шоир Муҳаммад Солиҳдан эмас оддий инсон Муҳаммад Солиҳдан ҳафа эдим,
у на ҳурматга, на иззатга лойиқ. ўзини-ўзликини йўқотган, ўз нафсининг қурбонига шахсиятга айланганди ўша вақтларда.
Унининг салбий ҳарактерини иккинчи менлики бўлган шоир Муҳаммад Солиҳ кескин  танқид қилганди ўзининг қиличдек кескир шеърий сатрлари билан. Жумладан шоир Муҳаммад Солиҳ "кибрнинг қули “ бўлган Муҳаммад Солиҳни қоранғулик келажагини олдиндай кўргандай 1981 йилда шундай деб ёзган экан:
Кўникиш.
Шу қадар ҳижолат бўлардики, шўрлик,
Кўзи тиниб ҳеч нарса кўрмади.
Уят кучли эди,кучли эди хўрлик,
Ер ёрилмас эди. ерга кирмасди.
Одам ҳар нарсага кўникар экан,
Кўникиб олди у тақдирига-
Энди ер ёрилар эди уятдан,
У эса кирмасди ёрилган ерга.
Менинг бу сатрларга қўшимча бир нарса ёзишим шоирга хурматсизликдир.
Зотан ўзи-ўзининг асл башарасини очиб, ёзиб қўйибди.
Ҳозир ҳам юзи чизилган Муҳаммад Солиҳнинг”Орзу фуқораси” деган китоби ҳалиям столимнинг устида турибди. Жоним сиқилган вақтларимда шеърларини ўқийман ва ўз-ўзимга таскин бераман, буни ҳаёт дейдилар деб.
"Яъна нимам қолди йўқотадиган”... деб.
Кўзингни каттароқ оч, ўтмишингни унитма дейман кейин ўзим- ўзимга...
Зотан ўтмишин унитиб ўз кибрининг хизматкорига айланган инсоннинг оҳири хор-зорлик, бўлади ундай инсонни энг олдин ўз севганлари ташлаб кетади ёлғизлик қаъарига кўмиб Жалолиддинни сокинлаштириб ўзим идиш -тавоҳларни ювгани ошхонага кетдим.
Бугунги куннинг тош каби оғир юки юракимни сиқиб бошим айлана, бошлади.
Кўз олдимни қоплаган туман аста секин зимистон қоранғуликга айланди.
Кўз билан кўриб бўлмас икки кучли қўл бўғзимни икки тарафидан қаттиқ сиқиб бўға бошлади, юрагим сиқилиб нафас ололмай хириллай бошладим...
Сўнгида бутунлай нафасим бўғилди...
Оёқ-қўлим титраб оёқларимда мадор қолмаганди, тахта заминга йиқилдим...
Шу алфозда қанча ётдим билмайман...
Менинг но инсоний оваз чиқариб хириллаб ётган овазимни эшитган Жалолиддин ошхонга югуриб келди... (яхшиям ошхонанинг эшики йўқ эди салон билан бирлашиб кетганди)
-Ая...
-Юрагимни чангаллаб ...сув... дея зўрға оваз чиқардим...
-Жалолиддин ён тарафда турган стулнинг устига чиқиб чойнакдан ярим пиола сув қуйиб қўлимга тутқазди.
-Титраган қўлларим билан зўрға олиб ичдим.
Муздай сув оз титроқимни босди, нафас олишим бир оз бўлсада енгиллашди.
-Жон... сумкамни олиб келгин дедим кутилмаганда юракимни ўралган илондек сиққан оғриқдан чарчаган овазим билан.
Худди кўнглим бўладиган кўнгилсиз воъқеани олдиндан сезгандай сумкамни столнинг ёнида қўйгандим Жаолиддиннинг кўзи тушадиган ерда.
Ичида эса “валидол”им, бор эди.
-Жалолиддин сумкамни судраб олиб келди.
-Қалтирган қўлларим билан сумкамни очиб дорини олиб тилимнинг остига қўйдим.
«Валидол”нинг, ачимтир тоти бир оз бўлсада сиқилган юрак томирларимни кенгайтирди шекилли енгилроқ нафас ола бошладим.
(Юрагимдаги номи қўйилмаган бу ҳасталикнинг асорати бугунги кунда ҳам бор менда.
Бир нарсага кўп асабийлашиб сиқилсам юаргим шундай қаттиқ сиқадики, нафас ололмай бўғиллиб қоламан балким вақтида даволанганимда хозиргача давом қилмас эдими?...)
Бир оз бўлсада нафас олишим енгиллашгандан кейин ўт каби ёниб турган кўксимнинг устига музлатгичдан муз олиб қўйдим.
Савуқ муз бир пастда тасир қилди.
Судралиб юриб ётоқхонага бориб ётоқга чўзилдим...
Хасталик, умидсизлик, эртаги кунимга бўлган ишончсизлик ҳаммаси тоғнинг катта ҳарсанг тоши каби устимга йиқилганди.
Умримнинг эгови бўлган яъна бир тонгим отди.
Ўлим, нақадар сеҳрли сўз , ўлсан ҳамма нарсадан қутиласан.
У тарап жаннатми, жаҳаннамми менга фақрқи йўқ.
Зотан ўлмасдан туриб жаҳаннам ўтида ёнаяпман.
Нима учун ер кўкни яратган ОЛЛОҲ гуноҳкор бандасининг ўзи жонидан тўйиб ўлимимига минг марта рози бўлган маҳалда жонини олмайди?Мен яшаб нима қиламан тирик мурда каби?
Ўзимнинг ўтимга ўзим ёнардим.
Жалолиддиннинг қўлига сариёғ суртилган нони бердим, ўзимнинг томоқимдан ҳатто бир ютим сув ўтмади.
Бутунлай иштаҳам бўғилганди.
Йўлга чиқдим “Сангорадок”га қараб.
Агар Абдукарим Шодиев учрашув берса ва Сафар акани кўргани кирсам ҳам олиб борадиган ҳеч нарсам йўқ.
Чўнтагимдаги бор йўқ пулим икки нонга ҳам етади .
Ҳамқишлоқим Гулой яқин ўртада келиши керак уни кутаётгандим.
Гулой келса биламан-ки, онам қишлоқдан менга керакли бўлган озиқ овқат ва Жалолиддинга қишги иссиқ кийимлар бериб юборади.
Ҳамид Олимжон метросига боргунча чарчаб қолдим.
Кеча юрагимда рўй берган номи қўйилмаган касаллик мени тинкамни қуритаётганди.
Жалолиддин тўғри дуруст қорни тўйиб овқат ёки мева емгани учун-ми, жуда заиф эди.
Кўп юролмасди , юрса ҳам дарров чарчаб ўтириб қоларди ранглари оқариб, оёқ-қўллари қалтираб, шунинг учун қаерга борсам уни кўтариб боришга мажбур эдим.
Метро ундан кейин автобус хуллоси калом 64/18 деб номланган мудҳиш маконга етиб келдим. “Сангорадок”нинг, олдида кечаги кўрганимдан ҳам кўпроқ ота-оналар, ёш келинлар ҳар ҳил ёшдаги болалар дарвозанинг олдида йиғилганди.
худди Ўзбекистонда очиқда одам қолмай ҳаммаси қамалгандай. "Сангородок”нинг, дарвозасининг одидга нина ташласанг ерга тушмасди.
Уларнинг орасидан зўрға ўтиб қабулхонага келдим.
Мен 35 бўлиб рўйхатга ёзилгандим.
Ҳар қалай бир-икки, соатга бормай менга навбат етиб ҳам Абдикари Шодиевнинг олдига кирдим. Шодиевнинг кабинетига олдин ҳам кирганим учун бу ер менга бегона эмас эди. Кабинетининг тузилиши ва Абдикарим Шодиевнинг ташқи кўринтиси ўзгармаган эди.
Эшикини тақиллатдим .
-Киринг.
-Ичкарига кириб салом бердим.
-Келинг Бекжонова!
-Мен Бекжонова эмасман, Реимоваман.
-Нимага, хўжайингизнинг фамилиясига ўтмагансиз?
-Истамадим.
-Олдига икки оғиз сўз ёзилган аризамни қўйдим.
-Ўқиб кўриб қаердан биласиз 
хўжайингизнинг бу ерда эканликини?
-Юрагим шув этди. Агар битта Наманганлик одам телефон қилиб айтди десам... исмини ҳам билмаганим ўша хокисoр одамни деб бутун Наманганликлардан “ўч” олади деб жуда қўрқдим.
-Яхши одамлар ҳабар берди.
-Кимликини айтмайсизми?
-Мен “сотқин” эмасман, ҳатто учрашув бермасангиз ҳам майли лекин менга ҳабар берган одамни кимликини айтмайман.
-Рухсат бермасам нима қиласиз?
-Нима қилардим уйга кетаман деб кўзига нафрат билан қарадим. Битта имзғо чекипш учун қалам сизнинг қўлингизда, хўжайним сизларни қўлингизда асир мен н6има қилардим?...
-Ўзимдан бошқа ҳеч кимга кучим етмайди.
-Нимага “асир” дейсиз?
-Ўзбекистон қамоқхоналарининг немисларнинг конслагеридан нима фарқи бор?..
-Шодиев гап тополмадими ёки мен билан гап талашишни истамадими?
-Бошқа савол бермади.
-Хўжайинингиз шу ерда деб ёзган аризамга қўл қўйиб берди.
-Раҳмат.
-Арзимайди.
Аризамни секратаркасига кўрсатиб қандай кираман ичкарига деб сўрадим ташқарида ота -оналар бор учрашувга келган ўшаларнинг ёнига бориб улардан сўранг деди.
Ташқарига чиқиб ўрта ёшли аёлдан йўл йўриқ сўрадим.
Олдин кирманим учун қонун қоидасини ҳам билмас эдим ўша аёл айтиб тушунтирди. Касалхонада учрашув фақат икки соат давом қиларкан.
Менга соат т 4- га, берганди учрашувни биттасидан соат сўрасам 2 деди.
Икки соат вақтим бор экан .
"Саногородок"нинг , яқинидаги Қўйлиқ бозорига бориб пулим етганига иккита нон олиб қайтиб келдим. Аёллар , болалар, кексалар, ёш келинлар ҳаммамиз жамлашиб темир дарвозадан ўтдик, кейин темир эшик ундан кейин темир арматурадан тузатилган чарҳипалакнинг олдига келдик у ерда турган ўрта ёшли ранги заҳил бадқавоқ , кўринишли инсон қиёфасига кирган бир яратиқ ҳаммамизнинг сумкаларимизни титиб қараб чиқаяпганди.



10.01.2016 yil.                 Lausanne.

                          

                              75 қисм


    Темир чархифалакнинг олдида турган бадқавоқ кимса ҳаммамизнинг сумкаларимизни ағдар тўнтарини чиқариб titkilab nimalarnidir izlay bohsladi.қарай бошлади.
Худди биз ўз сумкаларимизда тақиқланган китобmi, yoki portlaydigan bomba олиб кирадигандай.
Излаган топади, yugurgan etadi деганларидай "badqavoq"ning; nima niyatad sumakalarni tit-fit qilib qarayotganing sabaini keyin tushundim.
Bu inson qiyafasidagi hayvon bechora mahkum yaqinlarning uz farzandlari uchun olib kelgan ортиқча бўлган нонни, биттасидан мева-yu, қуруқ кўк чойни,kimiсидан esa тандир кабобини, қазиси -ю, bir банка асалини ҳар хил баҳоналарни рўкач қилиб тортиб олди.
Хуллоси калом ўғлигами, яқинигами, ўзлари емай- ичмай ойлар мабойнида тўплаган озиқ-овқатларидан яримидан кўпии, қамоқхонанинг касалхонасига киритиладиган “озиқ-овқат” килоcига тўғри келмайди деган баҳона билан олиб четда турган қоғаз қутиларга солдилар. Мен kuz oldimda bulayotgan razilliklarni tishimni , tishimga quyib kuzatib turdim.
Биринчи келишим эмасми, бундан кейин келадиган нима қилишим керакликини ўргандим...
Маҳкум яқинларининг ҳаммасининг юзида ғазаб, кўзларида сассиз фарёднинг акси бор лекин оғиз очиб бирон сўз айта олмаsдилар, uzlarini talayotgan qaroqchiga...
Qaysi qonun asosida bizlarni olib kelgan eguliklarimizni tortib olayapsan deb isyon ham qila olmas edilar.
Чунки фарзандлари-ю,яқинлари taqdir инсон қиёфасидаги иблисларнинг қўлида эди.
Uлар эса hamma huquqidan mahrum qilingan farzandlarini истаса ўлдириб, истаса уриб мажруҳ қилаyapgan eдилар.
Oldimda turgan unga yaqin har hil yoshdagi insonlardan keyin nиҳоят навбат менга келди.
Менинг қўлимда кичкина қўл сумкачамдан бошқа ҳеч нима йўқ эди.
Бадқавоқ менинг каби “икки қўлини буринига суқиб қуруқ қўл” билан келган маҳкум яқинини биринчи марта кўриши шекилли ҳайронликини яшира олмай сўради.
-Cиз ҳам учрашувга келдингизми?
-Ҳа.
-Олиб келган озиқ-овқатингиз қани?
-Сумкамда.
-Қаерда сумкангиз?
-Қўлимда, сумкамни очдим...
-Бор йўғи иккита нонми?
-Бор пулим ўшанга етди.
-Бир менга , бир сумкадаги қоғаз пакетнинг ичида турган икки нонга, бир-да, юзлари сарғайиб сўлган қучоқимдаги Жалолиддинга қаради...
-Ортиқча бир гап айтмади.
-Ўтинг.
-Раҳмат.
Кириш учун учрашув берилган ҳамма оилаларни текшириб бўлди шекилли, бизларни кутаётаган яқинларимиз билан кўришадиган ним қорнағулик чўккан камарега киритди.
У ердан инсонни роҳатсиз қиладаиган даражада бадбўй қоннинг ҳиди sasib келаётган эди.
Нафасим бўғилди, lekin chidashim kerak.
Chidamasdan bosh olib chiqib ketsam safar akani kurolmayman.
Аслида менга бу ҳид бегона эмас Шайхалидаги 49 /64 зонага бориб Сафар ака билан учрашганимда ҳам биз қолган камаерада шундай ҳид бор эди. Ўшанда камаранинг ойнасини очиб қўйиб сал бўлса ҳам енгил нафас олгандим Bu erda unaqa imkoniyat ham yuq.
Ҳозир esa бу бадбўй ҳид кўнгилимни айнитиб, юрагимни безовта қила бошлади. Кечаги юрагимнинг қилган даҳшатли ўйинидан кейин бугунги бундай оғир ҳаво билан қаршилашишим менга жуда ёмон тасир қилаётган эди.
Ўз-ўзимни, қўлга олиб Сафар акага ўзимни соғлом бақавват худди кеча ҳеч нима бўлмагандай кўрсатишим керак-ки, мен йўқликимда буям касал бўлибди деб Сафар аканинг кўнгли чўкмасин.
- "Oллоҳим менга куч” бер деб ичимдан илтижо қилдим.
Ичкарида юрган қоравул (гардиян) боланинг кўрсатган joyiga деворнинг тагидадаги стулга borib оманат ўтириб Safar akani kuta boshladim.
Qanday joy ekan bu er deb атрофни кузата qarадим ғадур-будур, қора rangга бўйялган девор, қўл чўзсанг quling етадиган пастакина шипт, хир нур сочиб турган лампочка...
Hatto toza тоза хaвo кирадиган деразаси ҳам йўқ эди.Balkim bor bulsa ham men kurmagandirman, balkim hukumat mahkumlar yaqinalri bilan uchrashgan derzadan uzlarini tashlab qochmasin deb haqiqatdan ham deraza quyilmagnadir...
Mneing ayaqinimda uz ўз яқинларини кутаётаган ғамдан қадди букилган yosh kelinlar, ota-onalar bolalar bor edi
Орадан беш -ўн , дақиқа ўтмай бир ҳил gamni пойлашганим, лекин исмларини билмаганим кўзи ёшли ота-оналарнинг яқинлари бир-бир, кириб klea boshlaдилар.
Агар буларни келди дейдиган бўлсак.
Чунки соғликлари nisbatan яхши бўлгaнлари ўзлари юриб, яхши юра олмаганлари эса ҳассага таяниб, бутунлай холдан тойгаlarини эса замбилда кўтариб олиб келдилар.
Баъзи бирларини эса кимлардир суяб олиб келди .
Hullosi kalom hammasi adoyi-tamom, ustihon bulgandilar.
Менга энг яқин масофада ўтирган ўрта ёшли ота-онанинг олдига ҳам ўғилларини замбилда кўтариб олиб келдилар.
Бечора йигитнинг юргани уёқда турсин ҳатто гапиришга мажоли йўқ эди. Кўринишидан эндигина йигирма бешга тўлган , юзи девордек оқариб кетган, кўзларининг таглари кўкариб одам қўрқадиган холатда озғинди. Ота-онаси ўғлига қараб, ўғли эса уларга қараб фақат йиғларди. Уларнинг сассиз фарёдларини кўриб менинг ҳам кўзимга ёш тўлди, bagrimga alam tuldi...
Недан дедим ўзим ўзимга "хато қилмайдиган, qilgan hatosi jinoyatga aylanm,aydigan" hech holat yuq lekin bu endi одам бўлмайдиqilgan хатоsi uchun қамалди деб боласига nimа учун кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларни қўллайди qamoqhonada ishlkaydigan manqurtлар?
Бу йигитларni қамоқдан чиққанидан кейин ота-онаси, орзу ҳавасимга етай невара кўриб тўй қилай деб яхши ният билан уйлантирмайдими?...
Уйлангандан кейин булар фарзанд кўрмайдими?
Бугун зиндонда кўрган қийноқларнинг ҳаммасига касаллик эртага бўлиб қайтиб келмайдими уларga?
Ularдан туғилган болалар соғлом бўлиб дунёга келармикан?
Ўзбекистон ҳукуматига соғлом авлод керакмайдими?
Ҳаёлимда шу каби тизгинсиз саволлар чарх уриб уча бошлади.
-Нани ўйлаб ўтирсан?
-Деган оваздан ўзимга келдим.
-Қарасам қоп-қора кийинган, қора шапкаси қўлида Сафар ака қаршимда турганди.
-Нима дейишimni bilmay... салом яхшимисиз, дедим.
(Hayolimdan utganlarni esa aytishimning mavridi emasdi)
-Яхши.
-Kel uglim деб Жалолидддинни қўлига олмоқчи эди Жалолиддин дадасини танимай бор овази билан йиғламоқга бошлади.
-Ўғлим бу сани даданг дедим овитишга ҳаркат қилиб
-Менга маҳкам ёпишиб олган Жалолиддин дадасини танимаганди.
-Cизни яъна танимади дедим алам билан.
-Хафа бўлма қамоқдан чиққанимдан кейин танишамиз,
хазиламуз жавоб берди Сафар ака kuzlariga qaramadim....
(Chunki insonning diliga chiqmagan ihcki kechinmalari kuzlarda aks etadi. Men esa Safar akaning kuzidagi gamning suratini kurishni istamadim.
Agar bugun shu suratni kursam bir umr kuz oldimdan ketmaydi... )
-Ўзигизнинг соғликинингиз яхшими?
-Энди бир оз бўлсам ҳам яхшиман.
-Қисқа-савол, жавоблар...
Сафар ака Шайхалидаgi zindonda кўрганимдан анча тузук аммо ҳалиям Гитлернинг концlаgерида ётган маҳбуслардай сўлган yuzida қатра қон йўқ эди. Шунчалик озиб кетган эди-ки, кийган қора кўйлаки шалвираб осилиб турганди.
Енгини буклаб қўйгани учун билакларини кўрдим ҳарқалай Шайхалидаги зонада кўрганимдаги қўлларидаги темир занжирнинг изларининг ўрни қорайиб бир оз бўлса ҳам ўчиб бошлаганди.
Юзидаги еган муштининг изи ҳам бир оз бўлсада ўчганди.
Уриб синдирилган тиши қийшиқ битгани учун оғзи нисбатан қийшиқ кўринаётганди, юлинган сочларининг изидаги қонталош нуқталар нисбатан битганди.
-Соғликингиз яхшими, “санотория”даги, профессор, докторлар яхши хизмат кўрсатаяптими зоти олийларингизга ?
-Хизматлари шу даражада яхши-ки, санга сўз билан ифода қилиб беролмайман.
-Овқатлари-чи?
-Беш юлдузли мехмонхонаникиdan қолишмайди.
-Ер ости кошоналари ҳам bormi siz кўрдингизми?
-Bor ekan, lekin menga u kirishimga hozircha ruhsat beramdialr.
-Бу ерда ҳам ҳам “олтин билак узук”, "кумуш игна", "темир tuqмоқ", "пўлот занжир" борми?
-Бор.
-Оғзидан олов чиққан алвастилар-чи?
-Бор.
-Хизматларидан баҳраманд бўлдингизми?
-Хозирча жим турибдилар.
Бирон арзингиз борми қулоқим сизда.
-Хозирча йўқ.
-Вақт тугади чиқинглар!!!
Degan ovaz eshitildi, suhbatimiz chala qoldi...
Майли соғ бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Сафар ака билан хайрлашдим.
Темир эшиклардан ўтиб ташқарига чиқдим.
Қуёш осмонда ер юзида бўлаётган ваҳшийликлардан беҳабар каби ўз нурини сочиб оламни мунаввар қилиб турганди.
Хорғин уйга қайтдик.
Энди Отаназар аканинг уй адресини топишим керак.
Уйда олдин бор эди энди йўқ.
Чунки Сафар аканинг бутун архивини КГБнинг номи қўйиламаган искович итлари мен йўқлигимда уйдан ўғирлаб olib кетганлар.
Яъна шу Соламатдан сўрайман-да, boshqa kim bor menga yordam beradigan.
Эртасига ҳудди мени муҳтожликимни билгандай уйга Соламат келди.
-Салом яхшимисиз?
-Раҳамт.
-Сафар акани кўрдингизми, соғлики яхшими?
-Олдинги кўрганимдан нисбатан яхши бўлиб қолибди.
-Жалолиддин дадасига taniдими bu gal ?
-Йўқ.
Dадасини танимади дедим алам билан.
Минг лаънат бу тузумга ўз боласи ўз отасини танимайдиgan qilagni uchun; ilohim meni boshimga bu kunlar solganlar it ulimi topsin.
-Хафа бўлманг Сафар ака чиқса бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз.
-Qachon...alam bilan suradim...
...
Соламат dedim bir oz uzimni qulimga olib сиз менга Отаназар Оировнинг уй адресини топib berа оласизми?,
Otanazar aka qamoqhonda ogir kasal ekan uyiga borib bu habarni хотинига aytishim kerak.
-Яхши uyini adersini эртага олиб келаман.
-Соламат билан ўтириб чой ичдик кейин у sergeylidagi kvartirasiga кетди.
-Яъна ёлғиз қолдим.

                                           
17.01.2016 yil. Lausanne.



                                                     76-қисм.
    Қип-қизариб, отган тонг ҳамма ерни ўзининг мунаввар нури билан оламни ёритганида, кўнглим равшан. кайфиятим юксак эди уйқудан уйғонганида.
Негаки, атрофи бетон девор билан ўралган, у ҳам камлик қилгандай уст тарафи темир симли чақир тиканлар билар қопланган номига бўлса ҳам "касалхона"да, даволанаётган Сафар ака билан ён-ён, ўтирдим ҳамсуҳбат бўлдим,дийдорига тўйдим.
Ўз тилимизда "шифрали" сўзлар билан бўлса-да,бир-биримизга, дард-у, ҳасратларимизини айтдик.. Ҳар қалай бу қўрқинчли маконда унга жисмоний исканжа қилмасликларини, "ер тўла"га, якка одамлик камераларга ташламаганликларини билдим, қўлига темир кишан, оёқига занжир боғлаб палақага ётқизиб урмаганликларини эшитдим,
Бундан кўнглим кўнглим тоғ каби юксалди.
Овқатлари ҳам Шайхалидаги зонадагидан анча -мунча, яхши эканганликини айтди.
Бу ернинг докторлари ҳаминқадар бўлса ҳам даволаётган экан.
Шунга жуда хурсанд бўлдим.
Бугун мендан бахтли инсон йўқ.
Севинчимни ким билан ҳам пойлашар эдим?...
Кимим борки?...
Эндигина уйқудан уйғонган кичикина нуридидам Жалоддинни қаттиқ бағримга босиб икки юзидан ўпдим. Стол устида турган магинатафонга бир вақтлар Сафар ака севиб эшитадиган артистимиз Отажон Ҳудайшукуровнинг касетини қўйдим.
Отажон Ҳудойшукуров Бердах шеъри билан айтиладиган “Айрилиқ” деган қўшиқни ёниб куйларди... кўзимга аччиқ ёш тўлди, кўз олдимга Сафар аканинг кулган кўзлари келди...
Бугун йиғламасликим керак дедим ўзим, ўзимга.
Ҳеч бўлмаса бир кун кўзлимдан ёш тўкилмасин, юзимга унитилган олисларда колиб кетган табассумим қайтсин! Мениzu ҳам ҳамма инcjнлар каби йиғламасликга, ғам -алам, чекмасдан яшамоқга ҳаққим бор-ку...
Ховлига чиқдим кўр одамнинг кўзи очилгани каби ҳовлига кўз югуртирдим осмон билан бўйлашган бир туп ўрик. Тагида турган темир каравот,га кўзим тушди, один фарқига бормаган эканман бу ўрикнинг ёши энг камида 30-40 йиллик бор эди-ю.
Япроқидан меваси кўпдек кўринаётган шохларидаги мевалари пишиб ўз шоҳида қуриб қоқ бўлмоқга бошлагандилар... Сўнг баҳорнинг қуёшида ўрикнинг япроқларининг ранги сариқ билан қизилнинг ўртасида бир ранг олганди-ки, кўрган кўз тўймасди қараб.
Айниқса ён тарафдан тушаётган қуёшнинг шундай нурида гўзал кўринардиики, тарифига менинг қаламим ожиз.
Тўғрисини айтсам Сафар ака қамалагнидан кейин мен учун кун билан тунинг, ёз билан қишнинг, куз билан баҳорнинг фарқи қолмаганди.
Бугун эса мен учун сўнг даржада бахтли кун. Сафар акани кўрдим дидорига тўйдим энди ўлсам ҳам ғамим йўқ.
Севган фаслим куз эса бутун гўзаликини менга баҳшида қилаяпгандай эди.
Қани эди бундай қуёши кулган кунда кенг далаларга сафар ака билан чиқсак сойнинг сокин оққан тиниқ сувига гул отсак изидан қараб қолсак гулнинг сойнинг сувига қўшилаб оқишига, сарғайган япроқларининг бир -бир узилиб замин сари чирпирак бўлиб учишини биргаликда томоша қилсак ...
Ва бутун дунёнинг дардини унитсак..
Афсу.с ва надоматлар бўлғайким буларнинг барчаси биз ғариблар учун қўл етмас орзу, юриб етиб бўлмас баланд чўққи, кўнгилимизни банд қилган сароб туйғу эди ...
Бизнинг олдимизни ўтиб бўлмас осмон билан ўпишган, муз қоплаган тоғлар, интилсак йўлимизни тўсган чўли- биобонлар, юрсак оёқимизга ботган чақир тиканаклар ва кетажак йўлимнизи тўсган қоп-қора ўрмонлар бор эди.
Булардан ошиб ўтмоқ учун эртаклардаги каби бизнинг қўлимизда сеҳрли ойна, тароқ ва темир ҳасса оёқимизда эса темирдан ўйилган кавуш бўлиши керак елкамизда эса қайрилмас қанот, шундагина биз ўзимизни ўраб олган ўргимчак инидан қутилиб озод диёрларга қочар эдик. Ҳозир эса Сафар ака банди зиндон, мен эса очиқ осмон остидаги темир панжара билан қопланмаган уйда судсиз, сўроқсиз ҳамма иноний ҳуқуқлардан мосува қилинган маҳкума эдим. Ўзимдан ўзгага кучи етмайдиган, кўз ёшим тинмайдиган мазлума бир инсон эдим.
Қачон Сафар ака ўзини ўраб олган заҳарли чирмачавуқдан қутилиб чиқади?..
Мен ҳам КГВ нинг. “искович ит”ларидан” қутилиб эркин нафас оламан?
Жалолиддин ҳам бошқа болалар каби кўчавда ўйнаб қорни тўйиб, юзи кулиб яшайди?
Бу жавобсиз саволларга жавоб йўқ эди....
Ҳаёлларим кўча дарвоза эшикнинг урилиши билан пардек тўзғиб кетди.
-Эшикнинг тирқишидан қарасам Соламат келган экан.
Унинг келганини кўриб жуда қувондим , вадасига вафо қилиб келибди деб.
Дархол эшикни очдим.
-Соламат ичкарига кирди убилан саломлашиб уйга таклиф қилдим.
-Соламат хонтахатанинг ёнига ўтирди мен унга яқин ерга.
-Жалолиддининг қўлига нон тутқаздим егин деб.
-Чой ичамазми?
-Майли.
-Чой қўйдим .
-Қурбоной опа мана сиз сўраган Отаназар Ариповнинг уйининг адреси ва телефон номерини ҳам ёзиб олдим биладиган одамдан.
-Раҳмат.
-Билмайман нима учун КГБда ишлайдиган харомзода ҳайвонлар Сафар аканинг уйда сақлаб қўйган ҳужжатларини ўғирлаб кетган улар нима қиларкин бу ҳужжатларни?...
Ит эмганлар, ифлослар, бўлмаса уйда ЭРК Партиясининг ҳамма аъзаоларининг уй адреслари, телефон номерлари бор эди. Энг алам қилгани эСафар ака қамоқдан чиққанидан кейин мен нима дейман ҳужжатларини сўраса?
-Хафа бўлманг Сафар ака тушунар холатинингизни.
-Билмайман?
-Тўғрисини айтайми сизга Соламат?
-Нимани?
-Мен Сафар акани характерини яхши билмайман.
-Рост.
-Недан?
-Тўйдан кейин президентлик сайлови бўлани учун у сайлов прапагандаси учун вилоятларга кетди мен эса ўқишга Самарқандага кетдим.
Диплом ишимни ёзаман деб.
-Кейин Жалолиддин.
Чақолоқ билан овварра бўлдим, кейин эса кўрганингиздек қамалиб кетди.
-Тўйдан олдин кўришмадингизларми?
-Икки марта кўргандим.
-Қизиқ экан тақдирингиз...
-Сира сўраманг...
-Соламат сиздан илтимосим бор?
-Нима эди?
-Жалолиддини қараб туринг мен Отаназар аканинг уйига биринчи бор боришим тополмай овварра бўлсам бола билан қийналаман,
-Яхши, ишим ҳам ўши тамом бўлганди.
-Унда уй ҳам Жалолиддин ҳам сизга оманат .
-Йўл кирага пулингиз борми?
-Ҳамқишлоқларимдан қарз олганман.
-Оз қолди Гулойнинг кузги сессиялари бошланади. Олдин ёзганим каби ҳамқишлоқим рус тили ўқитувчимнинг қизи Гулой Маданият институтида ўқирди. Сессияси бошланиб Тошкентга келса баробор мен билан яшарди. У энг сўнг бўлган ЭРК Партиясининг қурултойида партияга аъзо бўлиб кирганди.
-Соламат уйда бўлгни учун кўнглим равшан бўлиб йўлга чиқдим.
-Автобусдан тушгандан кейин кўп одамлардан сўраб суриштириб ниҳоят Отаназар аканинг уйини топдим.
Уйи икки қавтли ғиштдан қурилган бино экан.
Эшикнингн қўнғироқини босдим беш минут ҳам кутмай эшикни битта аёл очди.
Унинг гўзаликини тасвирлашга менинг қаламими ожизлик қилади сўз бойликим етмайди,
худди эртакларда ўқиганим тарифига тил ожиз соҳибжамолнинг ўзигинаси эди.
Ундаги ҳус-малоҳат, ҳеч кимда йўқ эди менинг назаримда ...тилим лол қолди.
-Ассалому -алайкум бу уй Отаназар аканнгми?
-Ҳа .
-Мен Сафар Бекжоннинг оиласи бўламан исмим Қурбоной.
-Сафар ака ҳозир қамоқдалар улар ЭРК Партиясида Отаназар ака билан бирга ишлагандилар..
-Данийман Сапарвойни уйга киринг эшикнинг олдида турманг.
(менинг энг нафратланганим Хоразмдан келиб ўз Онаси гапирган шевани менсимай Тошкенча аксент билан гапириб ўз шевасини унитганлар эди Ҳавқохон опа соф Хоразм шевасида гапирарди бундан жуда хурсанд бўлдим)
-Ичкари кирдим чиройли безатилган катта хонага бошларкан мен оёқимдаги йиртиқ туфлимни ечиб опанинг таклиф қилган шиффакни кийдим.
Катта кенг салон сервант қўйилаган бўлиб унинг ичда ҳар хил чинни идишлар дид билан терилганди. Ён тарафга эса икки дона юмушоқ диван қўйилган деразанинг олдиди турфа хил гуллар ўсиб турган жуда чиройли эди. Диванлардан пастроқга эса баҳмал кўрпача тўшалиб ўртага тахтадан ясалган катта хон тахта қўйилган бўлиб устига гулдор дастурхон ёзилганди.
Мени тўрга таклиф қилди.
-Дастурхонга фотиха ўқиб хуш галдингиз деб илтифот қилди.
-Раҳмат хуш вақт бўлинг.
-Мани адим Хавохон сиз ўтириб туринг ман чой қўйин, кейин гаплашаверамиз.
-Яхши .
-Хавохон опа кетганидан кейин атрофга қарадим бир енгил тортдим...
Камдан- кам инсонларга насиб қиладиган Оллохнинг бетакрор нури Ҳавохон опанинг юзида бор эди, бу нур қоаранғу кўнгимлимни чароған қилди.
Кўпдан бери бундай рохатбаҳш нурни кўрмагнадим.
Сал кам икки йилдир МВД нинг, қовақидан қор ёққан терговчилари-ю, зимистонлик босган ғадур-будур, девори- ю, ерга тўшалган паркетларидан бижғиган қоннинг хиди анқиб турган қамоқхоналарнинг зах -камараларини, кўравериб руҳан чарчагандим.
Хавохон опанинг мехрли боққан кўзлари-ю, ёқимли овази бутун ғамларимни бир бир пасда унитдирди ўзи ҳам салони кўзимга жаннатнинг бир парчаси бўлиб кўринди.
-Ҳаёл дарёсига ғарқ бўлиб ўтирсам Ҳавохон опа қўлида гулдор тепси кўтариб кириб келди.
тепсининг устилда чинни лаганда ҳил -ҳил бўлиб пишган гўшт , патир бир чойнак кўкчой икки пиола бор эди.
-Олиб ўтиринг.
-Ман Туркманистоннинг Илонли туманидан бизда унақа Тошкентлар каби икки гапнинг бирида олинг енг, деб турмасдан такрорлаймайдилар.
-Вой мани хурсанд қилдингиз ку. Опажон мани опам (онам ) сизга ҳамшаҳар Туркманистоннинг Илонли туманидан бўлади.
-Ростданми?
-Рост опамнинг оталари бой бўлган экан . Ули отаси таниқли эшон бўлганлар Зойир эшон деган опамнинг айтишича жуда нафаси ўткир бўлиб Амударёни терс оқизадиган одам бўлган. Опамнинг ўзини отасини оти (исми) Зохит деган Элликбоши бўлган экан. Уруслар босиб олган вақтда НКВДнинг одамлари ҳамма бойликларини тортиб олиб бутун қариндошларидан ўқиган илмли оғаларини қамаган ёши ўтган кекса ва болаларини Қарақалпағистоннинг одам яшамайдиган чўлига сургун қилган.
Уйидаги китобларини бир аравага юклаб олиб чиқиб Амударёга оқизган. Опамнинг айтишича уйидаги: Қурон -карим . ҳадис китобларини НКВДдан, яшириб оқ матога ўраб ерга кўмган эканлар. Сургундаги қариндошлари бир бурда нон тополмай ҳаммсаси очликдан ўлиб кетган ҳатто мозорлари ҳам йўқ.
-Қамалаган катта отасининг ўғли Хивада мадрасани битказган экан уни исми Ортиқ .
-Борсам сўрайман.
-Балким қариндошдирмиз данир
Опамнинг ҳеч кими қолмаган икки сингилисидан бўлак ҳаммаси йўқолиб кетган.Agar qarindoshlaridan haliyam yashaypgan bulsa opam quvonar edi.
-Mani qayin oat ham katta eshon balkim u bilar -
-Rahmat.
-Кечирасиз ўз дардим билан бўлиб бу ерга нимага келганимни унитдим.
Ман оқшом Сафар ака билан “Сангодок”да, учрашдим касал бўлгани учун келган экан Сафар ака манга айтидики, Отаназар ака қамоқхонада оғир касал, сан бориб айт дегани учун келгандим.
-Раҳмат хавор берганингиз учун катта ўғлимга айтаман бориб кўрар отасини.
-Энди манга руҳсат берсангиз кетсам ўғлимни бир қизга илтимос қилиb ташлаб келандим uyga.
-Яхши.
-Раҳмат сиз танишганимга жуда қувондим.
-Манам.
-Кеч тушаётганда уйга қайтдим.
-Келсам Соламат овқат пишириб қўйган экан биргаликда овқатландик.


6.02.206 yil. lausanne.

                                             77-қисм.


Сафар акани кўрдим.
Кўнглим жойига тушди "лекин"...
Ўша бежавоб сиз қолган минглаган “лекин”ларга , жавоб излашим керак.
- Нима учун қилмаган жинояти учун жазоланди?
Жавобсиз саволлар Сафар ака ишга кетиб уйга қайтмаган 1993 йил 27 Июлдан МХХнинг, “Ер тўла”сидан ., топган кунимдан бугунгача миямни темир бурғудек бўлиб пармалайди.
Ҳар кун ўзимнинг миямдан оққан ўзимнинг қонимга ўзим ғарқ бўламан.
Бу холатни эса ўзимдан бошқа кўрган билган инсон йўқ.
Хар кун еганим заҳар , ютганим заққум бўлаяпди.
Бугун ҳам кўнглим хира бўлиб уйқудан уйғондим.
Жалолиддинни қўлига берай десам уйда ҳатто егани нон ҳам йўқ экан...
Қўлимда қолган сўнги чой-чақамни кўтариб Олой бозорига бордим.
Бозорда олмага кўзи тушган Жалолиддин олма ейман деб жанжал бошлади.
Олайин десам жуда қиммат, олмайин десам кўзи ёшли гўдак.
Нима қилишга ҳайрон эдим.
Мажбур бўлдим бор йўқ пулимни санасам 7 сўм экан.
Жалолиддинга икки сўмига битта олма олдим.
Қолган пулимга эса ҳамин қадар егулик олиб уйга қайтаётсам кўча эшикининг олдида ён қўшним Жўрахон опа мени кутиб қараб турганига кўзим тушди.
У мен билан салом- аликдан кейин.
Кутилмаганда сиз қаерда ўқигансиз деб сўраб суриштириб бошлади.
Ҳайрон бўлдим нимага сўраяпти деб чунки бу опа мен билан салом алаикдан бошқасига ўтмас эди. Бугун еса Сафар акани сурашни хам унитамди.Хаырон булдим нимага сураб-суриштираяпти тинчликми?
. Шунда ҳам кўнгилимдан ўтганини тилимга чиқармай қаерларда ўқиганимни батафсил айтиб бердим.
Олдин Берунийдаги Педогогика Билим юртида ўқиб у ерни тугатганимдан кейин қишлоқимиздаги “болалар боқчасида” олдин ошпаз кейин эса мудира бўлиб ишлаганимни. Ундан сўнгра Самарқанд Давлат Универстетининг Филология факултетига ўқишага кириб у ерни тамомлаганимни айтдим.
-Дипломларингиз борми?
-Унивеситетни битирганимдан кейин оилавий сабаблардан Университетдан ҳали ҳам дипломимни ололмадим. Беруний Педогогика Билим бртида ўқиган дипломим ўзимда.
(Мен шу ерда бир ходисага ойдинлик киритишни истайман. Мен Самарқанд Давлат Универстетини 1991 йил тугатдим. Дипломимни 1998 йил олишга муваффақ бўлдим.
Негаки Сафар ака иблан турмуш қурганимиздан кейин оилавий можараларим бошланиб кетди. Жалолиддин туғилди гўдак иблан ҳеч қаерга чиқа олмадим. Жалолиддин каттароқ бўлганда эса Сафар ака қамалиб кетди.яамоядан чияяанидан кеыин еса майбур булдик Узбекистондан яочихсга. Бизлар Туркияга яочиб келганиздан кейин худо раҳматли Сулаймон Муродга илтимос қилдик дипломимни олишда ёрдамчи бўлишини. Гапимизни ерда қолдирмаган устоз дипломимни Университетдан олиб Тошкентга юборджи. Тошкентдан эса хозир қамоқда сақланаётган Яраш Қурбон Туркияга олиб келганди.)
(Сулéоымон Мурод Физика математика фанлéари доктори ЕРК Партиясининг Самаряанд Вилоят фаолларидан бириси еди. Америкага сисоысиы мухойир булиб кетди. Америкда оламдан утди. Рухи шод, макони яннат булсин домалнинг)
-Беруний Педогогика билим юртини тугатганим ҳақидаги дипломим бор қўлимда.
-Ундай бўлса яхши экан болалар боқчасида неча йил ишлагансиз?
-Уч йил.
-Тажарибангиз бор экан менинг танишим бор болалар боқчасида мудира бўлиб ишлайди исми Марусия . У менга бирон танишинг бўлса айтгин болалар боқчасининг ошохонасига терелка ювадиган бўлимда иш бор деб айтганди . Сиз олдин ҳам ишлагансиз болалар боқчасига ишга киритсам ишлайсизми?
-Мен содда жуда хурсанд бўлиб кетдим.
-Жоним билан ишлайман етар-ки, иш бўлсин. "Сафар ака қамоқдан чиққанидан кейин мактабга ёки газетага ишган кирараман ҳаёлимга яшин тезликида шу фикр келди”.
-Сизнинг дипломингиз уйингиздами?
-Ҳа.
-Унда сизни тавсия қиласам болалар боқчасида ошхонасида “тарелка” ювадиган бўлиб ишга кирармидингиз?
-Такидалаб яъна бир бор сўради Жўрахон опа .
-Вой опажон шубҳангиз борми? Жон деб деб ишлардим етар-етамасликдан жуда қийналиб кетдим. Балким Жалолиддин учун ҳам яхши бўлар болалар билан ўйнарди.
Чунки ҳар кун бетон тўшалган дарвозанинг тагида ётиб йўл қарайди дадам қачон келади деб.
Шунинг учун кўп касал бўларди...
-Ундай бўлса сиз шу адресга бориб Жалолиддинни доктордан ўтказинг кейин сизни ўзим олиб бораман ўша болалар боқчасига сизни олиб бориб иш ерингиз ва болалр боячасининг мудираси билан таништираман.
-Раҳмат эртагаёқ бориб доктордан ўтаман.
("Денгизда бўғилган одам заҳарли илонга ёпишармиш” мени қутқар деб.
Ўзим билмаган холда мен ҳам заҳарли илонга дуч келагнимни кейин Жалолиддинни “жинни” деб тасҳис қўйган виждонсиз докторларнинг қароридан кейин билдим .
Афсус билганимда.... кеч эди. Олдиндан билганимда кетармидим Жўрахон опа берган лаънати адресга.)
-У билан хайрлашиб, хурсанд бўлиб уйга келдим.
-Ишласам ҳеч бўлмаса тўғри дурсут маош оласам ҳаётим яхшиланарди.Қачон онам пул юбораркан деб кутишимга ҳам эҳтиёж қолмас эди. Сафар ака билан учаршувга борганимда яхши- яхши, озиқ- овқатлар олиб борардим. Жалолиддиннинг қорни тўйиб овқат ерди деб хурсанд бўлдим
Жўрахон опа қандай яхши аёл мени ғамимини ейяпди деб.
Аслида Жўрахон опа “инсон қиёфасига кирган шайтон” эканликини мен содда билмаган эканман. Бошимга кутилмаганда тушган ташвишлардан “лох “бўлиб иноснларнинг қандай разил эканликларини унитган эканман. Менинг энг катта хатойим ҳаммага ўзимга ишонгандай, ишонганим экан.
Ўзбекистон Хукуматининг теппасида ўтирган мансабдорлар уларга қул каби хизмат қилаяпган МВД хозирги тил билан айтганда СНБнинг, югурдаклари Сафар акани “сохта жиноят” билан қамаганлиари етмагандай улар хали ҳануз икки ёшли гўдак фарзандидан ҳам қасос олишни ўз олдиларига мақсад қилган разил иноснлар экан..
Мен Жўрахон опага ишонгандим аслида у ҳам ўша вақтдаги КГБнинг, югурдаклари қўйган талабни бажарган инсоний қияфасини ўқотган иблис экан.
Мени ишга олмоқчи бўлаётган “болалар боқчасига” Жалолиддини нима учуни “доктор”дан, ўтказишим керак деган саволни Жўрахон опага бермабман.
- Ишга кирмоқчи мен бўлганим учун олдин мен доктор контролидан ўтишим керак эмасми?
Қишлоқимиздаги болалар боқчасида ишлагнанимизда биз ишчилар ҳар уч ойда доктор контролидан ўтар эдик. Болалр эмас биз катталар.
Демак Тошкентда бошқача бўлса керак дебми, мен содда суриштирмаган эканман.
Кўзим кўр қулоқим кар каби айтган сохта эртакига ишониб эртаси куни Жўрахон опа берган адресига бордим.
Борган манзилим Поликлиникадан кўпроқ одамлар яшайдиган уйга ўҳшарди шунда хам қандай ерга келиб қолдим деб шубҳаланмабман?...
Юрахон опага ишонганим учун.
Борсам иккита ўрта ёшли аёл бор экан.
-Улардан биттаси Жалолиддинни чирқиратиб йиғлатиб номсиз бармоқидан қон олди.
-Менга ўн минутча кутсангиз жавобини айтамиз дейишди.
-Мен кутдим.
-Бир вақт Жалолиддини қўлидан қон олган аёл чиқди-да.
-Менга қараб: уғлингиз руҳий касал. Сиз уни “руҳий касалликлар” диспансерига олиб боринг деб қўлимга бир варақ қоғаз тутқазди...
-Мен тош каби қотиб қолдим кўз олдим зимистон бўлди.
-У аёл қандай ичкарига кириб кетди, мен у ердан қандай чиқдим фарқинда эмас эдим. Қулоқларим остида “ўғлингиз жинни” деган сўз қилич каби юрагимга санчилаяпганди.
-Жалолиддинни маҳкам бағримга босдим кўзимдан оққан қонли ёш юзимни юварди.
-Уйга келгунча кўз ёшим тўҳтамади.
-Кимга дардимни айтишни, кимга дод дейишни билмас эдим?
-Ялғончи дунёнинг бутун кургуликлари менинг устимга зил-замбил тош каби агдариб тушаётганди. Мне еса узимдан хам огир юкнинг олтида яолиб кетгандим. Овазим еткунича додласам хам фарё дяилсам хам сасимни ехситадиган кимса юя еди узимдан бошяа....
-Менинг не гуноҳим бор Яратган Оллоҳ?
-Ўғлимни чи?
-Исёним, фарёдим, газабим хам ўзимга эди.
Кетсам яишляоимда Онамнинг абгрида оыдек яхсаыман лекин у ваятда Сафар ака учун хеч нима яилолмаыман хамма бало шунда еди...
Жалолиддинда ҳеч ҳам “руҳий хасталик” аломатларини сезмаганман.
Тўғри у МВД да, булган ноинсониы холатлардан кеыин яаттия яуряанидан гапириш яобилятини юяотганди. лекин рухиы хаста емас еди.
Чунки мени ойларча тергов қилган вақтда МВДда.
Бошқа инсонларнинг қўлида қолиб кетганди.
У ўша вақтда ҳам қаттиқ қўряяан ҳамда унга ниамдир беришганми, укол яилишганми билмамян кейинги вақтларда орқа миясининг устида озгина шишлик паыдо булган эди.
Етарли еб ичмагани учун жуда заиф ва нимжон.
Лекин ҳамма нарсага ақли етарди.
Қулоқи яхши эшитгани учун ҳамқишлоқларим уйга келган яқинларим давомли менга тассали беришарди.”қўрманг қулоқи эшитган” бола гапириб кетади деб....
Дадаси қамоқдан чиққанидан кейин логопедисга олиб бориб даволатишни мақсад қилгандим хозир олиб борай десам пулим йўқ.
Ва менга биронта моддий тарафдан ёрдам берадиган ЭРК Партиясидан ҳам ҳеч ким йўқ. Сафар ака қамалганидан кейин ҳамма ЭРК Партиясининг аъзолари тирик ўликга айлангандилар.Уларнинг биронтасиСафар акани еслаб хол-хотирини сураб келмади.
Ҳар вақтдан Адҳам Розиқов: Муҳамимад Солиҳнинг: Васила Иноятова, ЮсуФ Рўзимуҳаммад ва Дилорам Исоҳовага пул бериб юборгани ҳақида эшитардим.
Васила Иноятовага бир марта Аҳтам оға билан бирга пул олиб бориб бергандик.
Бу ҳақда кейинроқ батафсил ёзаман.
Энди Жалолиддин ҳақида ёзсам. “ҳаромзод докторларни берганбир варая #гогазини Хамза туманидаги “рухий хаста”лар, касалхоансига бордим.Нима учун шундаы деб аытди "харомзода"лар, деб.
У ерга бориб навбатда кутиб турдим кеыин узимга навбат етганида ичкарига кириб бизни яабул яилган доктор аёлнинг яулига яўлимдаги медицина ташхеисини ҳам бердим.
-Доктор яогазни уяиб курди-да, менга қараб сиз қаерда яшаысиз деб сўради?
-Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Якуб Колос кўчаси 22 уйда яшайман .
-Турмуш ўртоқингиз ким бўлиб ишлайди?
-Турмуш уртояим Сафар Бекжон ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Солихнинг ёрдамчиси эди сал икки йил бўлди туҳматга учраб қамалиб кетган.
-Бу “медсина хулосаси” ким ёзиб берди?
-Борган еримнинг адресини у ерга ниам амясадда борганимни, у адресни менга яушним берганини ва у ердаги икки аёлнинг исмларини айтдим.
(Афсуски йиллар ўтгани учун ўша адресни ҳам ўша виждонсиз “оқ халат” кийган икки иблис аёлнинг исмларини ҳам унитдим бўлмаса ёзардим)
-Сиз ўша адресдаги сизга шу хулосани ёзиб берган “доктор аёл”ларга, бориб айтинг “уларнинг ўзлари руҳий касал, ўзлари даволаб бўлмайдиган холатдаги жинни” .
Узлари келиб бизларнинг касалхонада даволансин.
-Ўғилингиз улардан кўра руҳан соғликли, улардан ақлли.
-Уларнинг ўзлари жинни бўлиб қолган ақмоқлар.
-Ростданми?
-Икки кўзим ёшга тўлди.
-Рост менга ишонмаяпсизми ё?
-Ишонаман дедим зўрға ўзимни босиб кечаси билан уҳламадим шу гапни ешитганимдан кеыин ишонасизми?
-Ишонаман, сизни алдашган улар.
-Қандай чиройли ўғлингиз бор кўрган одам ҳавас қилади менинг ҳам ўғлим шундай бўлса деб.
-Раҳмат, хўжайиним қамалганидан кейин ҳеч ким сиздек мен самимий билан гаплашмаганди дедим.
-Хафа бўлманг бу кунларинигиз ўтиб кетади.
-Раҳмат Оллох сиздан рози бўлсин.
-У ердан пардек енгил бўлиб чиқдим.
-Ўша доктор аёл Жалолиддини ҳеч нима қилани йўқ.
Яъни на кўзига қаради, на қон олди.
Юзига қараб унинг қандай ақлли, хушли бола эканликнин айтди.
Уйга келгунча кўзимнинг ёши тўхтамади.
Дадасини-ку, йўқ ердан “туҳмат ”уюштириб қаматдилар.мени йигирма тўрт соат кузатадилар. Уларнинг дастидан нафақат уйда ҳатто кўчада ҳам тинч юролмайман. Энди эса икки ёшар гўдакни “жиини” деб қарор чиқартириб нима қилмоқчи экан МВД-нинг,теппасида утирган инсон қиёфасига кирган мақлуқлари?
-Жалолиддиннинг нима айби бор?
Ёки Сафар акага ўғлинг “жинни” бўлиб қолди деб психологик азоб бермоқчиларми?
Жўрахон опани кўрсам “сочини юламан” деб ўйлагандим хотин ўзининг нима ниятда мени юборганини билармикан?
Қайтиб кўзимга кўринмади.
То уйларимиз бузилиб кўчиб кетгунимизча.
Ховлиларимизнинг бузилиши учун сал кам бир ярим йил бор эди ўша вақтда... “Ўрмонга ўт кетса ҳўли қуруқ барбар ёнаркан” мен яшаб ўтирган ховлини йиққанларида унинг ҳам ховлисини қулдек хизмат қилган режим йиқди.
Кчқурун деб қўлимга қалам олиб яъна шикоят мактуби ёза бошладим.
Эртага Ўзбекитстон Презденти Ислом Каримов жойдашган пратламенто биносига олиб бораман деб ният қилдим..
Тонг отди абеддан кейин бораман деб тайёргарлик кўра бошлагандим.
Дарвоза эшикнинг урилган овазини эшитдим.
Бориб очсам Гулой қўлида оғир сумкалар билан келиб қолди.
Уни кўриб роса хурсанд бўлдим.
Саломлашиб сумкаларини кўтариб уйга кирдик.
Онам уйдан қуритилган гўшт, ёғ, пул, груч, кийим -кечак, бериб юборибди.
Роса хурсанд бўлдим.
Гулой билан Олой бозорига бориб тўлиб-тошиб бозорлик қилдик. Жалолиддин нимани ейман деб ишорат қилса ҳаммасини олиб бердим.
Қайтиб уыга келиб ош дамладик.
Қишлоқимиздан ҳам кулгули, ҳам қайғули ҳамма ҳабарларни эшитдим.
Худди ўзим қишлоқимизга бориб келгандай бўлдим.
Эртасига Гулой билан бирга ёзган аризамни Президентл ёылашган Парламенто биносига олиб бордик.
Лекин дарвозанинг олдида турган инсон яияфасигаи "ит" қоравуллар паспортимни сўради сумкам, ичини текширди.
Паспортимни олиб қўлига тутқазсам қайтиб бермади.
Зўрға қайтариб олиб кутиш залидаги секратар қизга аризамни бердик.
Гулой Маданият Институтидаги ўқишига бошлади.
Бир куни шоир Баҳром Рўзимуҳаммаднинг шеърий китобини олиб келди.
-Айниқса Баҳром /Рўзимуҳаммаднинг шеърларини яхши кўрганим учун китобини кўриб жуда хурсанд бўлдим.
Қайси магазиндан олдинг шоирнинг бу китобини янги чиққанми дейман олдин кўрмагандим десам...
-Магазиндан олмадик бизларнинг факултетимизда мажбуран сотдилар бизларга бу китобларни.
Кўпчилик курсдошларимнинг жахли чиқди.
Мажбурмизми шоир Баҳром Рўзимуҳаммаднинг китобини сотиб олишга деб.
-Курсдошларинг шеърни ёмон кўрадиларми?
-Ҳа, уларнинг кўпчилики ёмон кўради.
Узи кичкинагина китоб лекин юда ҳам қиммат. Хар биримиз шу кичкина палончадан пул тўладик. Кўпчиликнинг моддий имконияти йўқ.Бази бировлар эса “диплом “ учун ўқиб юришибди ўқишини битказсалар бошқа ишда ишламоқчилар.
-Ростданми?
-Рост улар учун “диплом” бўлса, бўлди -да.
Хаырат булгуси кутубхоначилар китобни ёмон курса...
Хамма сиздек шерни яхши курмаыди-да.
Тугри аытасан емни хам куп курсдошларим умирида бадииы китоб уяимагна едила Ссн иккита китоб олдингми?
-Йўқ, биттаси бир курсдошимники.
-Менга биттасини бергин ё сотиб олиб келиб бер Сафар ака изидан борсам қамоқхонага олиб бораман у ҳам мени каби шеърни яхши кўради.
-Яхши ўзимга олгани сизга бераман барбир ман ўқимайман.
Қамоқхонага китоб олиб борса бўладими?
-Булади олдин Сафар ака Тош турмада ётганида Ф.Кафканинг ва бошқа кўплаб ёзувчиларнинг китобларини олиб бориб берганман.
-Ростданми?
-Рост унда бу шеър китобни мани номимдан Сафар акага совға қилинг .
-Айтаман сани берганингни rаҳмат санга.
Ҳақиатдан ҳам Баҳром Рўзимуҳаммаднинг студентларга мажбуран сотилган, сотиб олганлари учун шоирдан нафрат этган шеърий тўпламини (афсуски китобнинг номини унитдим) Сафар акага Шайхалидаги 64/49 зонага олиб бориб бергандим “ ўқинг Бахром Рузимаухмамаднинг ажойиб шеър китоб”и чияибди, деб.





78-қисм.

    Баҳром Рўзимуҳаммаднинг шеърий тўпламининг Тошкент Маданият Институтининг “кутубхончилик” факултетида қандай мажбурий тарқатилганлики, ва у шеърий китобчани олган ва норози бўлган курсдошларининг ҳолатлари ҳақида қизқарли воқеаларни айтиб бериб роса кулдирди Гулой мени.
-Гулой сизлар ўзора гаплашдингларми ёки норозиликларингни ўша китобчани тарқатишни ташкил қилган домлангизга. айтдингларми кулишдан тўҳтаб жиддий сўрадим.
-Қандай қилиб айтамиз китобчани тарқатган домланинг исмини айтиб унга имтихон топширишимиз керак.
(бу домла ўша вақтда ҳам телвиндиняда кўп чиқарди.ва ҳаммага отнинг калласидек таниш эди) -Э...қандай қилиб айтамиз домламиздан имтихон топширишимиз керак яқинда, агар норозиликларимизни айтсак ҳеч биримизни имтихондан ўтказмайди-ку?!
-Тўғри балким домлангизнинг ўзи ҳам манфаатдордир китобчани сотилишидан?
-Тушунаман.
-Баҳром Рўзимуҳаммад шоир бўлса ўзига , нима биз мажбурмизми китобини олиб ўқишга?
-Тўғри айтасан аслида ўша шеър китобчани сизларага мажбурий қилиб эмас ихтиёрий қилиб сотганида бунча “қарғиш” эшитмасди бечора шоир Баҳром Рўзимуҳаммад.
-Айтганингиз рост.
-Бизларнинг орамизда ҳам шеърни яхши кўрадиганлар бор экан улар индамади, шеърни яхши кўрмайдиганлар ҳам кўп-да. Улар қаторида менга ўҳшанган шеърни яхши кўрмайдиганлар ва узоқдан келиб квартирасига пул тўлашади, кўпчилик курсдошларимнинг оиласи бор базиларининг ёш болалари ҳам бор уларга дим қийин шу кичкина китобчани фалон пулга сотилиши бизлар учун жуда қиммат
-Айтганинг рост қорин қўйиб пора олиб дарс ўтадиган саводсиз домлалар қаердан тушунсин йўқсул студентдларнинг ҳаминқадар холини.
-Айтганингиз рост номига ўқиб юрган ҳар имтихонини пул билан сотиб оладиган курсдошларимга ҳеч нарса эмас.
-Унақалар кўпми?
-Бор курсдошларимнинг яримидан озроқи билим билан эмас пора билан ўқийди. Баъзан биргалашиб пул тўплаб берамиз бази бир қийинроқ имтихонлар вақтида домлаларимизга базаан улар ўзлари беради , бизлар қўшилмаймиз.
-Мен ўқиган вақтда ҳам бор унақа қизлар. Бизлар кечаси билан уҳламай имтихонга тайёрланардик. Улар ухлади, имтихонда эса уҳлаган курсдошимиз беш. Бизлар тўрт олар эдик виждонсиз домлаларимиз ўшаларни яхши кўрарди танкаси кучли бўлгани учун. Айниқса менга ўҳшаб пули йўқ ишонгани миясидаги билими бўлган сутдентларни кўпчилиик домлаларимиз ёмон кўрарди.
-Маданият институтида ҳам бор ундай домлалар.
-Ўзлари пора бериб ўқиб диплом олган. Пора бериб асперентурага кирган ва давоми саводсиз , пора бериб ўқийдиган ўзларига ўҳшаган студентларни яхши кўради-да.
Гулой сенга бир воқеани айтайми Саамарқанд Университетида ўқиган вақтимда бошимдан ўтган?
- Айтинг?!
-Битта домламиз бор эди фамилияси билан исмини ёзиб ўтирмай: ( хозирбалким фан доктори бўлгандир Университетимизда шарманда бўлмасин.) .... ўша домламизга дарс вақтида савол бергандим билмади. Дарс тамом бўлгандан кейин ётохонага қайтсам эшикининг олдида мени кутиб турган экан.
(мен 1986 -1990 йилгача Самарқанд Университетининг ётоқхонасида яшагандим)
Мен қайтадан саломлашиб мендандарс пайтида савол бермасликни илтимос қилди. Бугун жуда уялтириб қўйдингиз мени .Курсдошларингизни орасида жуда ноқулай вазиятда қолдим ... дарс вақтида савол бермасангиз...
-Майли домла савол бермайман деб хайрлашдим. Ана сенга Университетда ишлайдиган сўзда олимларнинг айнчли ҳоли.
-Сиз нима қилдингиз кейин.
-Мен-ми, қайтиб савол бермадим уялтирмайин деб бечорани...
Гулой кулди савол бериб қайта баттар хароп қилмаган экансиз?!
-Билмадим ачиндим унга...
-Гулой сизлар билан ўқиганимда ўша сан номини айтган домлага ўз норозиликимни айтардим бизлар бу китобчани истамаймиз Баҳром Рўзимуҳаммадга қайтариб беринг биз мажбурмизми олишга деб....
Гулой айтган домла хозир ҳам Маданият Инстутида ишлайди. Ўша вақтларда толнинг шохаси каби ингичка эди хозир эса тарвақайлаб гужум каби бўлганди. Баъзан қўлида фортефели билан фозлар бериб расмга тушиб расмларини фесбоокдан эълон қилади ҳар гал расмини кўрганимда 1994 йил бўлиб ўтган ҳам кулгули ҳам ачинарли воқеани эслайман. Домланинг исм шарифи менда сақли
-Сиз айтармидингиз қўрқмасдан, имтихондан ўтказмаса нима қилардингиз?
-Ўқисанг ва билимингга ишонсанг ҳамма саволларга жавоб берсанг ўтказади, кўп бора қайтарса икки марта имтихон ёки зачётдан қайтарар. Менинг тилим пичоқдек ўткир нимани ўйласам шуни гапириб ўрганиб кетганман. Шу тилимнинг дастидан бошимга ҳар бало келди. Университетда ўқиб юрган вақтимда ҳам лекин йўлда қолмадим ноҳақлик бўлса профессор бўлса ҳам юзига айтардим. Ўқиган вақтимда ҳам тўғри гапни айтганим учун кўп домлалар зачёт қўймасди мен эса такрор топширардим, ўтардим...
Зачёт қўймаган домларимни эшитса бази домлаларим ҳайрон бўларди “агар бугун ҳам борганингизда қўймаса менга айтин сиз учун ўзим зачёт топшираман деган битта домлам бир куни раҳмат дегандим.
-Нима учун зачёт қўймаганди сизга?
-Россия Туркистонни босиб олган деганим учун.
-Домламиз “қўшиб олган “деди мен “босиб олган Туркистонни” деб тортишгандим домсла билан домланинг шунгга жахли чиққанди...
-Кейин нима бўлди домлангиз бордими зачётга?
-Йўғе ўзим топширдим.
-Сиздек бўлиш қийин...
Менга нима алам қилаяпти биласанми Маданият Институтининг “сўзда маданиятли” ва келажакнинг кутубхоначи бўлмоқчи бўлаётаган студентларнинг ғариб холи шу бўлса бошқалардан нима кутса бўлади?...
-Улар эмасми Миллатимизнинг маданий бойликнинг эгалари?
-Хозирдан шеърий китоблардан нафрат этса, келажакда кутубхоналаримизнинг аҳволи қанақа бўларкан?
-Ҳаёлимдан ўтган изтиробли фикрларни Гулойга айтиб айтдим....
-У ҳам ўзининг курсдошлари каби фикрлар эди “кутубхоначилик”га, ўқиши китобларни севганидан эмас балким “ўқисам етар, дипломим бўлса куним ўтар” қаблида ўқирди.
Гулой табиатдан ҳазилкаш гаплашсанг инсон баҳри дили очиладиган қиз эмасми,бир пасда менинг уни ранжитадиган берган саволимни унитди. Гулойнинг сессияси бошланиб қишлоқдан келган вақтларда менинг учун байрам эди.
Айниқса ёнимда қолиши мен учун руҳий жихатдан дам олишим учун ажойиб фурсат эди. Шунинг учун ҳам шоир Баҳром Рўзимуҳаммаднинг и "мажбурий сотилган китоби " ҳақидаги танқидий гапларимни айтиб дилини ранжитсам-да, у мендан хафа бўлмаганди....
Ўша оғир кунларимда Гулойнинг мен билан бирга яшаши бир кам дунёнинг бошимга солган мислсиз офатларини бир оз бўлса-да, унитирарди менга...
Дарсдан бўш вақтида эса Сафар ака ҳақида ёзган шикоят аризамни бергани Ўзбекистон Республаикаси Бош Прокурори Бўритош Мустафаевнинг (унитмаган бўлсам 1994 йилларда ўша киши эди Ўзбекистон Давлитининг Бош прокурори)
қабулига биргаликда бордик..
Прократурага борсак анча одам бор экан шикоят аризаси ёзиб келган .
Бизлар ҳам уларнинг сафига қўшилдик
Аслида у ерга борган бошига кулфат тушган одамлар бир-бирига ўҳшайди.
Боши ғамдан эгилган, юзи-кўзи, йиғидан шишган, ранг-рўйи сарғайиб кулгу нималикини унитган ғамгин чехралар, уларга бир қарасанг ўзингни бошингга тушган бутун кулфатларни унитиб, улар билан гаплашиб дардига дармон, ярасига малҳам бўлгинг келади... Афсус ўзимнинг ғамим ўзимдан ҳам катта бўлгани учун улар билан дардлаша олмадим, дардлашган билан ҳам уларнинг “на ярасига малҳам на дардига чора” топа олмасдим...
Ўзим ҳам улар каби чорасиз эдим.
Бир соатлар ўтганидан кейин менга ҳам навбат келди.
Қаубулхонасига кирсам башарсига пала-партиш- бўёқ суриб ташлаган, сочи қирқилиб жингалак қилинган, катта-катта қора кўзларига сурма суртган йигирма бешларига яқинлашган бор гўзалликини сурган бўйёқларидан олган секратар қизни кўрдим.
Унга дардимни айтиб қўлимдаги аразамни топширдим.
-Майли мен ёзган аризангизни бераман, жавобини кутасиз почтадан боради деб дафтарига қайд қилиб ёзаган арзномамни олиб қолди.
Кейинги вақтларда тинмасдан ҳар хил ташкилотларга ёзиб юбораётган аризаларимдан бир наф чиқишига ишонмай қолгандим лекин “икки қўлимни бурнимга суқиб” қараб ўтириш ниятим ҳам йўқ эди. Чунки бу шарафсизлар билан то Сафар акага “отилган туҳмат тошларини туҳмат қилган одамларнинг ўзларига қайтариб отгунча” курашаман деб ўз-ўзимга, сўз бергандим. Сал кам икки йилдан буён ёзаётган аризаларимга шу вақтгача бирон матрта ҳам менинг кўнгилимни шод қиладиган жавоб олмаганман ...
Президент девонига ёзсам, пракртурага, пракратурага ёзсам яъна бир ташкилотга юборардилар ва менга давомли бир хил жавоб матини келарди “ёзган аризамни текшириш учун юборган”фалон ташкилотга юбордик деб жавоб ёзардилар...
Худда китобларда ёзилган эртаклардаги каби: “чол кампирга, кампир ўғлига, укасига, укаси итига, ити мушукга., мушук , сичқонга, сичқон, думига....” айтганга ўхшарди ёзиб жавоб ололмаган арзномаларим...
(Ҳозир ҳам ўша вақтда ёзган аризаларимнинг баъзи нусҳалари ва ёзган аризамга олган жавобларим сақланиб қолган уларни эълон қилишимнинг имкони йўқ чунки кўпларнинг ёзилган сиёқ ранглари ўчиб бошлаган.
Гулой ўқишда ўзим билан ўзим оввара бўлиб ўтирсам дарвоза эшикининг урилган овазини эшитдим, чиқиб очсам дарвоза олдида Аҳтам оға Розиқов турган экан .
-Қурбоной тез кийиниб чиқинг Василанинг уйига борамиз, ишимиз бор.
-Кийиниб Жалолиддин билан чиқдик.
Василанинг уйига яқин ерда машинасини тўҳтатиб менга қараб сиз Василани чақириб чиқинг деди.
(мен олдин ҳам бир икки марта келганим учун Васила опанинг яшайдиган уйини қийналмай топиб кўча дарвозасини ургандим Васила опа чиқди.
-Саломлашиб, сизни Аҳтам оға кутаяпти машинада дедим.
-Васила опа уйига таклиф қилди.
Уйига кирсам утюг босаётган шекиили ювилган кийимлар уюлиб турганди ва қизиб турган утюгга кўзим тушди.
-Васила опа ь утюгни тўқдан олиб кийингани ичкарига кириб кетди. Атропга қарадим одмигина тўшалган катта терасга ўҳшаган ер бурчакда телвизор турганди.
-Васила опа кийиниб чиқди.
-Хозиргина эски-туски халатда юрган Васила опа қайтиб чиққанида таний олмадим.
Бир пасда юз кўзини бўйёб, мовий рангли халатга ўҳшаган бир кўйлак кийганди. Қулоқларнинг орқасига атр сепди лабларига қизил бўйёқ .
Унинг ҳатта харкатлрини кузатарканман менга илгинч туюлди беш минутлик гаплашиш учун шунча хархаша керакми деб?
-Биргаликда машина-да,бизларни кутиб ўтирган Аҳтам оғанинг олдига келдик.
-Улар машинанинг олдинги ўриндиқида ўтириб пичирлашиб гаплаша бошладилар мен қулоқ ҳам солмадим эътибор ҳам бермадим нима гаплашганларига Жалолиддин билан андирмон бўлиб
-Гаплари тугади шекилли Васила опа уйига машинадан тушиб уйига кетди.
Аҳтам оға йўлда қайтарканмиз : менга қараб Василага қанчадир миқдорда $ берганини айтди.
-Ҳайрон бўлдим қачон бердингиз дедим соддалик билан ?
-Ҳозир кўрмадингизми?
-Йўқ.
-Нима учун унга шунча $ бердингиз?
-ЭРК Партиясининг газетасини тарқатгани учун.
Ҳайрон бўлдим ҳаёлимга Васила опа билан биринчи марта учрашганимда айтган гапи келди.
“мен Абдрураҳим акам учун керак бўлса жонимни бераман.(Абдураҳим Пўлотов “Бирлик” ҳалқ харакатининг раиси )
Абдураҳим Пўлотов учун “жонини берадиган бу хотин” қандай қилиб Пўлотовнинг “ сал кам қон душмони ” Мауҳаммад Солих раислик қилаётган партиянинг газетасини тарқатади?
Ҳаёлимдан ўтган жавобсиз саволларни Аҳтам оғага айтмадим.
-Тошдек қотдим, Муҳаммад Солиҳнинг шунча пули борми ҳайратланиб сўрадим.
-Жуда соддасиз-да, Қурбоной, унинг пули кўп.
-Нима учун ман ёрдам сўраганимда бермади пули бор экан-ку.
Мtн пули йўқ бўлса керак шунинг учун баҳона топиб бермади деб ўйлагандим.
-Аччиқ бўлса ҳам айтаман хафа бўлманг Муҳаммад Солих, Сафарни ёмон кўради.
Шунинг учун ҳам сизга ёрдам бермайди. Бундан сўнг оввара бўлиб сўраб ўтирманг....
-Нима учун ёмон кўради деб сабабини сўрамадим, чунки гапиришга холим қолмаганди, кўзимни куйдирган захардек кўз ёшим юзимни ювиб бошлаганди.
-Шунга ҳам йиғлайсизми, йиғламанг ҳаммаси бир куни яхши бўлиб Сафар қамоқдан чиқиб бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз тез юрадиган поезд (тиран)ўтиб кетгандай.
-Тўғри айтсиз дедим кўз ёшимни ичимга ютиб поезд ўтади аммо темир излари ўчмас бўлиб қолади изида , менинг юракимда эса ўчмас нафрат бўлиб қолади Муҳаммад Солиҳга.
-Сизга гап топиш ҳам осан эмас...
-Келинг бошқа гап гаплашайлик.
-Сиз нима деб ўйлайсиз Водийдан келган муҳолифатчиларни ким съёмка қилиб КГБга бердикан?
-Улар қолган квартиранинг адресини КГБниклага, ким берди экан сиз нима деб ўйлайсиз?
-Аслида Аҳтам оға айтаётган воқеалардан озми кўпми ҳабардор эдим Бу ҳақда “Озодлик” радиосидан эшитгандим. Лекин бу ишга Васила аралашади деб “етти уҳлаб тушимга ҳам кирмаганди”.
Аҳтам оға менга қараб эсингиздами сизни Хоразмга Муҳаммад Солиҳнинг укаси Комил аканинг уйига юборгнаним деди?
-Эсимда ўшанда ҳам Туркиядан Муҳаммад Солих ЭРК Партиясининг газеталарини Юсуф Рўзимуҳаммад билан Ўзбекистонга юборганди. Юсуф Рўзимуҳаммад шу вақтда ҳам Солиҳ акани алдаган газеталарни Анхор каналига ташлаганди. Муҳаммад Солихга газеталарни тарқатдим деб деб юксак миқдорда $ олганди .Ўша вақтда Юсуф Рўзимуҳаммад Муҳаммад Солиҳнинг укаси Мақсуд Бекжоннинг уйида қолганди.. Мақсуд билан бирагаликда ароқ ичганлар Мақсуд маст бўлиб Исмоил Жўрабековни роса сўккан унинг ҳақоратларини Юсуф Рўзимуҳаммад ёздириб олиб Исмоил Жўрабековга етказган оқибатда Жўрабеков Мақсудни “ўлдириш ҳақида топшириқ берганди мен сизни шуни учун Хоарзмга юборгандим.
(Юсуф Рзимуҳаммад асли келиб чиқиши Қашқадарёлик хозирги кунда Туркияда Муҳаммад Солихнинг билан бирга ишлаётган эди. ЮсуфРўзимуҳаммад 1999 йил портлашларига алоқадорликда айбланиб қамалиб кетган.Ҳозирги кунда ҳам қамоқхонададир)
Ҳозир Мақсуд Бекжон қаерда?
Украинада, сиз бориб Комил акага айтмаганда қамалиб кетарди Мақсуд Бекжон ё Исмоил Жўрабеков ўлдирарди. Катта савоб иш қилдингиз уларнинг ҳаётини қутқардингиз.
-Нима учун ҳозир usha voqeani, Мақсудни эслаб қолдингиз?
-Солих ака Сафарни очиқ ҳақорат қилиб гапирди менга лекин сиз унинг укасини, жиянларини ҳаётини қутқариб қолдингиз. Men siz borib ayting dedim siz hech niamni uylmay ketdingiz. Сизни уни Комил акани уйига борганингизда Хоразмнинг mилицияси туtиб олиб кетиши ҳам мумкин эди ҳаётингизни ўртага қўйиб уйига қадар бордингиз.Хозир тарқатилмаган газета учун Солиҳ ака Васила га шунча $ берди. Lекин сизлар учуn 10 сўм ҳам бермайди. Шунга ўша воқеани эсладим.
-Бошини есин берадиган пули ҳам қиладиган ёрдами ҳам. Балким ҳозир ёрдам берса Муҳаммад Солиҳ бир умр миннат қилар хотининг ёрдам бергандим сан қамоқдалинггда деб
-Балким...
Муҳаммад Солих ўша йилларда Ўзбекистонда имконият қолмаганидан кейин кейин партиянинг газетасини Туркияда нашр қилдириб Ўзбекистонда тарқатирарди
Васила опа ёнига келиб газета олган кейин бошқа бир квартирада қолган вордийликларни КГБ -никлар, бориб тунда қамоқга олганмишлар. Энг диққат чеккан тарафи эса ўша газата ҳақида гаплашилган хонодон ва ўша водийлик муҳолифат фаолларининг ҳаммасининг гаплашган гаплари видео сеъёмка қилиниб олдиндан КГБ га, берилганмиш
-Ким уларни тутиб берди сиз нима дейсиз Аҳтам оға яъна олдинги гаплашаётган мавзузимизга қайтди.?
4.03.2016 yil. lausanne.



                                                                  80 -қисм.
       Qamoqhonaning kishi bilmas bir burchakida мажнунтол каби эгилаб, узумнинг qip-qiziz shirasи каби сирқираб қони оқаётган бу йигитларning ҳар бири битта Онанинг умид билан ўстирган ўғли, Отанинг суянган тоғи умрининг давомчиси edi. Qachonlaridr keng kucghalarni tuldirib алп kabi қоматлarinи magrur kutarib yurgan bu йигитлар bugun дубинка(темир таёқ) ураяпганларниng qul ostida ezilyayotgan edilar.Ularnin aynchli holini кўрганимиз етмаганидек ularni urayotgan vahshiylar оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаяпганing овазлари бизларгача эшитилиб турганди.
Чорасиз мазлумларни қўй суриси каби ҳайдаб машинага миндирганларидан кейин ёнимдагаи ҳамроҳим билан сассиз-садосиз, кўз ёшимиз дарё бўлиб қамоқхонаанинг дарвозасининг олдига қайтдик.
Қаттиқ қийноқларга тобе тутилган маҳкум йигиtларнинг келажаги нима бўларкан?...
Бу йигитлар оила қурган бўлса эртага улардан соғлом фарзанд дунёга келадими?
Оила қурмаган бўлса бу зиндондан чиққанидан кейин уйланса ҳаётлари қандай бўларкан?
Соғлом фарзанд соғлом ота-онадан дунёга келмайдими?
Ҳёлимни банди қилган қилич каби кескир саволларимга жавоб берадиган бир бандай-и, мумин йўқ эди атрофимда.
Бу кетишда келажагимиз нима бўларкан?
Осмонга қарадим қочиб қутилсам деб: осмон узоқ, қанотим йўқ эди uchgani, ерни тепдим қаттиқ эkan ёрилмади, ёрилса тагига kirib кетсам деб.
Ўзимнинг тутунимга ўзим бўғилдим,
Олиштириқ бўлди кўрганларим.
Ўзим ёндим, ўзим куйдим, кул бўлдим.
Кулимни сепgani ne maydon, bor na dala.
Bu vaqtga qуёш анча кўтарилиб ҳаво ҳам бир мунча исиганди.
Ish soati boshlandi shekilli, қамоқхонанинг ичкарисида ишлайдиган гардиян(қоравуллар) бирин-кетин, кела бошладилар. Ўтарканлан ҳар бирининг юзига қараrдим bular ham insonmikan deb.Kўринтиси инсонсимон яратиқ эдилар.
Ҳар бириси uchun қамоқхонанинг дарвозаси бир очилиб бир бекиларди. Бир вақт эгнига қамоқхонанинг формасини (aslida tirik murda kafan)ini, кийган, елкасидаgi погони устида қанdайдир юлдузча қўйилган Ўзидан олдин қорни kelayotgandi, тирк инсонларнинг этини seмемирганми аблаҳ жуда тарвақайлаб кетгандиdan uz oyoqi ham uning ogirlikini qoldiraolmaganidan zurga qadam bosardi...
Яқинимизга келганда ҳаммаmиз унинг унинг башарасини кўриб тош каби қотиб қолдик.Qamoqhonalarning oldida ёши улуғ Оналаримизning u erda ishlaydigan inson qiyafasidagi malunlar uchun “илоҳим юзинг пес очсин” деб қарғaganing yuz marta eshitgandim... Оллохнинг қудратини қаранг-ки, ёнимиздан ўтаётган “қориндор қаттол” нинг юзи ва очиқ қолган билакларининг терисини кимдир пичоқ билан шилиб олгандай qolamagandi. Terisining urni оппоқ бўлиб, ҳатто билакининг kum-kuk, томирларигача кўриниб турганди.
Юзида эса “пўстакнинг йиртиқидек” кичкина тешикчадан кўриниб турган қисиқ кўзларининг атрофида озгинагина терининг парчалари қолганди.
-Ичимиздаги ёши каттароқ Онахон: қарғишимиз урибди, бундан ҳам баттар бўлсин, илоҳим бола чақасининг роҳатини кўрмасин деб юзига фотиҳа тортди.
-Бизлар ҳам омин деб унинг дуосига қўшилдик.
“Зангиннинг пораси бўлса. фақирнинг Оллохи” бор деганларидек биз ғариб-ғуробаларнинг қилган оху- нолаларимизни Яратган Тангрим эшитиб уни жазолаганди.
-Ва ниҳоят учрашув бериш учун арзнома ёзиб топгширадиган кулбанинг эшиги очилди.
-Навбатга туриб 64/49 зонанинг хозайини(хўжайини) Алиҳайдар Қулимбетов номига ариза ёздим. Менинг ичимни енгиб бўлмас қўрқув қоплаганди, агар бугун учрашув бермай эртага деб берамиз деб айтса мажбуран қайтиб кетишим керак....
-Негаки, Сафар аканинг укаси бир кун қолишим мумкин “Хоразмга қайтмасам бўлмайди” деб айтганди, бу ерда икки кун қолишимга умуман имкониятим йўқ.
Жалолиддин маззаси йўқ бўлгани учун кўзим орқамда қолган эди.. .
-Учрашув бермаса нима қиламан деб ....қўлларим қалтираб ёзган аризамни топширдим.
-Маълум вақт ўтгандан кейин аризаларимизнинг жавобини айта бошлади. Кўпчилик ҳамроҳларимга эртага киришингиз мумкин деб жавоб бердилар. Менга навбат келганда эса . икки соатлик учршувга руҳсат беришганини айтди, жуда хурсанд бўлдим.
Учрашувишмиз тушликдан кейин соатлар тўртларда бошланарди.
Ўзим қатори бугунги кунга учрашув олган аёлларга қўшилиб бозорга бориб майда-чуйда, ҳарид қилдим. Саноқли соат тез ўтаркан: бизларни минг марта текшириб, олиб келган нарсаларимизни ўлчаб кўриб кейин киришимизга руҳсат беришди..
Чироқлари ҳира ёнган ярим қорағулик , деворларидан нам аралаш қонинг хиди анқиб турган каттагина бир салонга киритдилар.
У ер жуда қўрқинчли эди.
На ойна бор, на тоза ҳаво кириб турган туйнук...
Қоранғулик чўккан салонда олдингдаги инсонинг юзини тўлиқ кўрмоқ мушкил тақдиримиз қора ёзилган Аёллар, Оналар, Оталар ва ўз дадаларини тиканли сим орқасидан кўриб катта бўлаётган шўрлик , тирик етим болалар....
Бизлар шу холимиздан ҳам мамнун эдик етарки яқинларимизнинг ғам сояси чўккан юзини- ю, қийноқлардан эзилган вужудини яқиндан кўрсак, сувнинг саси каби ёқимли овазини yaqindan эшитсак бизлар учун энг катта бахт эди.
Етар-ки , кутаётган жигаргўшаларимиз ўз оёқларида соғлом қадам босиб юриб келсинлар, тўрт дастали замбилда эмас.
Ҳамроҳларимнинг яқинлари аста -секин кириб кела бошлади.
Кимлардир ўз оёқида, кимларнидир замбилда, киминидир, кимдир суяб олиб келди.
-Сўзсиз сукунат, оламни бузди.
-Аёллар додлаб йиғласа, овази етгунича қарғаса атрофига бу қадар қўнғошиндек оғирлик чўкмасди. Сассиз- сдосиз, чекилаётган фарёдлар баланд тоғни икки парчага айририб портганган вулқон каби. Фақат бу вулқоннинг парқи ер кўкни ингатган овази йўқ эди.
Сасиз портлаган вулвондан отилган қип қизил оққан лаваларнинг ўрнига Оналарнинг, мазғлум йигитларнинг умр йўлдошларининг кўзларидан қонли ёш оқаётган эди.
Ўз жигаргўшаларини бу холда кўрган Оталарнинг бардоши ёнган шам каби эриб битди. Ҳамма додларди, лекин ҳеч кимсадан на сас чиқарди на садо...
-Ҳозир ҳаммамиз ярим қоранғулик босган бу маконда куйиб кулга айлангандик.
Кулга айланганлар Шайхаладаги 64/ 49 зонада қамалиб ётган йигитларнинг яқинлари эди...
Ҳамма келди Сафар ака келгани йўқ.
Умидим узилиб нима қилсам экан деб асабларим тамом бўлган вақтда Сафар ака кириб келди. Зўрға танидим олдинги кўрганимдан ҳам абгор ҳолатда эди. Юзлари қуёшнинг нурида куйиб қоп-қорайиб кетган, териси суягига бориб ёпишган,кийган қоп-қора, кўйлаки билан шими шалвираб қолганди.
Холдан тойгани учун оёқида зўрға турарди.
Унинг бу холатини кўриб бўғзимга тиқилган фарёдимни зорға ичимга ютдим.
Иккимизнингг ҳам бир биримизга айтадиган гапимиз кўп...
Менинг гапиришга мажолим қолмаганди.
Сафар аканинг бу афгор холини кўриб.
Бир -биримизга,сўзсизгина тикилардик.
-Унинг кўзлари Жалодииднни излагнанини сезиб гап бошладим
Жалолиддининг бир оз мазаси йўқ укангиз Бекназар келганди унга қолдириб ман ўзим ёлғиз келдим.
-Уйдагилар, анамнинг соғлики яхши эканми?
-Яхши эмиш.
(Сафар ака қамалаганидан кейин ўғлинининг бошига тушган фалокатларга чидай олмаган қайинонам паралеж (фалж) бўлиб қолганди айтмадим )
-Яқинда Бекжон бобо уйга келганди Фарғонага кетаётганида.
-Соғликингиз яхшими?
-Яхши.
-Яъна тош каби оғирлик чўкди орамизга чунки менинг айтадиган гапларим бўғзимда тугумланганди.
-Вақт тамом хайрлашинглар деган беўҳшов оваз эшитилди.
-Сизга олгандим деб олиб келган ярими ҳам ҳам тўлмаган қоғаз пакетдаги егуликларни қўлига тутқаздим, оз бўлса ҳам кўп ўринида кўринг деб йигирма сўм қадар пул бердим.
-Ўзингга қолдими?
-Билетга етадиган пулим бор.
-Хайрлашдик.
-Учрашувдан чиққанимда қоранғулик чўккаётган эди.
-Эрталаб поезддан тушган вокзалга бориб билет сўрасам?
Тошкетган кетадиган поезд эртага бўлади бугун кеч қолиднгиз деб жавоб берди билет сотадиган қиз.
-Кечирасиз Тошкентшга қандай кетишим мумкин?
-Қарши шаҳрига боринг.
-У ерга қандай бораман?
-Тўғри йўлдан кетсангиз автобус бекатига борасиз у ердан поезд вокзалга борадиган автобусга чиқишингиз керак деб автобуснинг номерини айтди.
-Катта раҳмат сизга деб вокзалдан чиқиб тез-тез, юриб кетаётсам орқамдан қизил рангли жигулини келаяпганини кўрдим. Нима бўлса бўлар етарки, вокзалга тезроқ етиб олай деб деб қўлимни кўтардим .
-Жигuли машинаси мендан бир оз олдинроқга ўтиб тўхтади.
Эшикини очиб ҳайдовчига илтимос қилдим. Мен Тошкентдан келганdim бу ердарни яхши билмайман автобус келадиган остановкага (бекатг)а олиб бориб қўйsaнгиз поездга кеч қолаяпман?
-Яхши чиқинг!
-Салом бериб машинага ўтирдим.
-Қаердан келгансиз?
-Тошкентдан келгандим хўжайним 49/64 қамоқхонада бугун икки соатдлик учрашувга келгандим учрашувдан чиқаман дегунча поезд кетиб қолибди Тошкентга энди Қаршига боришим керак.
-Қамоқхонанинг номини эшитган шофёр менга ялт этиб қаради.
-Ўша вақт унинг юз тузилишга этибор бердим. Кўринтиси хўппа семиз, қисиқ кўзли, сап- сариқ юзли қозоқ башара бир одам...
(Сафар ака чиққанидан кейин бўлган воқеани айтиб шофёрнинг кўринтиси айтганимда : сан Алиҳайдар Қулимбетовнинг машинасига чиққансан деганида қотиб қолганман)
-Сиз кимни изидан келган одамингизни фамилияисни айтинг кейин Тошкентдаги уй адресинингизни берсангиз сизга кўп ёрдамим тегади.
-Жаҳлим чиқиди.
Ие..... сиз мани ким деб ўйлаяпсиз, қаҳр билан сўрадим, мажбур қолганим учун чиққандим машинангизга тўҳтатинг тушаман.
-Жаҳлингиз тез экан.Нима таклифингизга раҳмат айтайми?.
-Сиз ўзингиз тақдирнинг тақозаси иблан қамалибкетсангиз , сизнинг хотинингизга биортаси шундай таклиф қилса сиз қандай қабул қилардингиз?
-Мен ёрдам...
-Раҳмат мен ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож эмасман.
-Сиз қозоқмисиз?... қозоқлар сизинг каби ... бўлмас эди, мен қозоқларнинг ичида катта бўлганман.
-Қозоқман...
-Қайси уруғдансиз?
-Урғини айтди(афсус йиллар ўтганидан кейин унитибман унинг айтган уруғини)
Менинг энг яқин қозоқ дўстларим сизнинг уруғдан...
-Семиз қозоқ қайтиб оғзини очмади.
Мени Қарши шаҳридаги битта бекатда тушуриб автобусга билет олиб қўлимга тутқазди: шу ердан автобусга чиқсангиз поезд вокзалига етиб борасиз.
-Раҳмат.
-Ҳатто шу ерда турган йўловчи бир одамга ҳам такидлади шу номердаги автобус келса бу аёлга ёрдамчи бўлин деб. Кейин мен билан хайрлашиб кетди. Кетганинидан кейин мени алддаб бошқа ерга олиб келиб ташлаб кетдими деб бекатга янги келган яъна битта одамдан сўрадим шу шу номерли автобучс ўтадими, упоезд вокзалга борадими деб.
У ҳам тўғри келгансиз шу ердан автобусга чиқсангиз поезд вокзалга борасиз деб жавоб берди.
Автобус келди “семиз қозоқ”нинг, тайинлаган одами менга қараб шу автобусга чиқинг деди. .-Автобусга миниб поезд вокзалга бордим. Билет олай десам Тошкентга билет йўқ деган жавобни эшитдим., нима бўлса бўлар деб Тошкентга кетаётган поезднинг дуч келган вагонига чиқдим.
-Мен чиққан вагон куфе (алоҳида бўлма) экан. У ерда Тошкентда Олий даргоҳларда ўқийдиган студентлар кетаётган экан. Ёш йигитлар мнега жуда меҳрибонлик қилдилар.
-Опа сиз ҳижолат бўлманг биз иккимиз битта ётоқда ётиб сизга битта ётоқни ажратиб берамиз дейишди.менинг билетим йўқ деган гапимни эшитибь.
-Раҳмат.
Кўп ўтмай проводник(билет текширадаиган) келиб ҳаммасини билетини кўрди,
Менга навбат келганида билетим йўқ дедим.
-Студент йигитлар эса опага биз битта ётоқ берамиз муаммо эмас.
-Проводник бу хотининг бу ерда қоиши учун 25 сўм бекришши керак бўлмаса бу ердан чиқсин деди.
-Мен ичимдан зил кетдим менда унақа катта пул йўқ.
-Студент йигитларнинг ҳам илтимосини қабул қилмади иштаҳаси ҳакалак очган проводник.
-Улар ўз ўрталрида мен учун пул йиғиб бермоқчи эдилар.
-Мен рози бўлмадим.
-Кўрсатаётган меҳрибонликингиз учун катта раҳмат сизларга.Мен учун оввара бўлиб пул йиғиб ўтирманглар.
-Проводникга қаарб улардан бириси опамизга яхши бир ердан жой топиб беринг биз бориб ҳабарини оламиз дедилар.
-Улар билан хайрлашиб алохида бўлмадан чиқдим.
-Проводник менга жой топиб берди.
-Орадан бир икки соат ўтганидан кейин ўша студент йигитлар келди қўлларида егулик билан опа мана шуни олинг оз бўлса ҳам кўп ўринида деб.
-Жуда ҳурсанд бўлдим.
-Шундай йигитларни туғиб тарбиялаган она-онасига минг раҳмат.
Уларни хозиргача миннатдолик билан эслайман.
(Афсуски исм -фамиляларини сўраб олмаган эканман ўшанда.)
-Улар мен билдан хайрлашиб кетдилар.
Олиб келган қоғаз пакетни очсам қайнатилган гўшт, нон ва памидор, бодиринг, кўк пиёз бор эди.Улар менинг егулик ҳеч нимам йўқликини билгандай олиб келгандилар.
Тонг отди Тошкентга етиб келдик.
Уйга келдим шу куннинг ўзида Бекназар Хоразмга қайтиб кетди.
22.05.2016 yil: Lausanne.

      81- қисм.


Яъна зулмат қоплаган дунё. 
Ҳар кеча сиртмоқ бўлиб осилган жавобсиз саволлар,
Изи узилмаган пашша учса эшитиладиган тунлар.
Юрагим анор донасидек сиқилган узун кунлар...
Недан биз" деган ҳар кеча дорнинг оғочида соллонган жавобсиз саволлар...
Сафар ака неdan учун туҳмат тўрига илиниб “ўғри” дея тамғаланиб қамалди
Жавобсиз сўнги йўқ эгри- бугри, сўқмоқ йўли каби узайиб кетayotган саволлар.
Ҳеч бир саволга ўзимни кўнгилимни ҳушнуд қиладиган жавоб топа олмасдим. Саволларим тепса тепранмас тош деворга тегиб изига қайтарди. Балким адолат ерини топиб тезроқ Сафар ака қамоқдан чиқса мен ҳам “ёлғизлик” балосидан қутилсам, аслида оталаримиз тўғри айтган “ёлғизлик" Аллохга ярашади, адашган бандага эмас деб айтganларида минг бора ҳақли эдилар.
Инсон ёлғиз қолганида ҳатто душмани билан ҳам ёнма- ён, яшаша рози бўларкан, tilsiz hontahta bilan gaplashgan köra.
Faqat bir holat biroz bulsa-da, ozaydi yani мени кузатаётган икки оёқли, инсон башарали, шайтонсифат ёратиқларнинг сони сезиларли даражада озайди бундан хурсанд бўлардим.
Сафар ака билан учрашгани Шайхалидаги 49 /64 зонага бориб келганимдан кейин олдинлари узоқдан айтилаётган “уйингни йиқиб бу ердан сани кўчириб юборамиз” деган таҳдидлар энди қулоқимнинг остидан эшитила бошлаганди. 
Бу гаплар миш-миш бўлса керак деб эътибор бермай қўйгандим олдинига кейин уйга Мирзо Улуғбек туман хокимиятидан бир сури бадқавоқ инсонлар келиб кетгандан кейин бунақа гап-сўзлар, ялғон ёки таҳдид бўлмай жиддий талаб этаётганларига инондим. 
Шунда ҳам ўз билганимдан қолмадим.
Уй йиқилса нима бўлибди менинг дунём йиқилган-ку деб.
Бошимга тушажак қоранғу кунларни кутмай қўлимга қалам олиб олдингидай Халқора Ташкилотларга ва Ўзбекистон президенти ва Ўзбекистон Бош Прокурори номига ва Ўзбекистон . Олий Судига тинмасдан шикоят аризалари ёзишда давом қилдим. �Сафар ака 1993 йил 27 Июлда қамалган бўлса то ҳозирги кунлар яъни 1995 йилнинг Сентябр ойининг охиргача тинмасдан шикоят хати” ёзаётгандим. 
Ҳали ҳам .."чиқманган жондан уимд” деганларидай.
Балким. Айбсизлиги исботланиб қамоқдан чиқар деб.
Ўша қоранғулик босган кунларимнинг бирида “Озодлик” радиоси орқали чиқиш қилган қандайдир “иносн ҳуқуқлари” ташкилотининг раиси Абдиманоб Пўлатов деган нусҳа "озодлик” радиоси орқали “Сафар Бекжоннинг муҳолифатга алоқаси йўқ” деб айтгани "Озодлик” радиоси ходимлари учун ёзилмаган қонун,, буйирилган буйруқ вқазифасини бажардди улар мендан интервю олишни бутунлай, тўҳтатдилар. 
У ҳам камлик қилгандай Ўзбекистондаги бирорта Халқора Ташкилот ёзган аризаларимга олдингидай жавоб бермай қўйди. 
Ҳудди тўрт тарафимни қора қуюн ўраб олгандай ҳис қилардим ўзимни. 
Гўёки, Сафар Бекжон деган инсон ЭРК Демократик Пратиясида ҳам ундан олдинроқ эса Ўзбекистон . "Ёшлар” харакатида фаолият кўрсатмангандай... 
Ҳамма фаолиятларни "ёшлар” ҳаракатида Абдуманноб Пўлотов 
ЭРК Партиясида Муҳаммад Солиҳ олиб боргандай тассурот қолдирди Ҳалқора Инсон Ҳуқуқлари ташкилотларида.
Сафар ака қамалагнидан буён ЭРК партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ бирон марта бирон-бир, радио орқали Сафар аканинг партиядаги фаолияти ҳақида бир оғизгап гапирмади.У вақтлар Муҳаммад Солиҳни узоқдан ёзган шеърларини эса яқиндан танирдим. Шоир ҳам шу қадар қаҳри қаттиқ бўларкан ўзи билан ёнма ён ишлаган бир вақтлар бир дастурхондан туз еган инсон ҳақида бир оғиз интервую беришга ярамади.
Худди Сафар ака каби инсон партия сафида йўқдай.
Фақатгина Халқора Амнестия Ташкилоти на Абдуманноб Пўлатов на бошқа “инсон ҳуқуқлари” деб ташкилот тузиб уларни шаҳсий чўнтакига айлантирган виждонсизларга қулоқ солмади. Улар ҳар йили чиқарадиган Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид ҳар ҳисобатларида Сафар аканинг номини биринчи сирага ёзарди, шугина қоранғулик босган кўнгилимни ёритарди холос.
Бир куни чақирилмган меҳмонлар Мирза Улубек Туман хокимиятидан хозир исм шарифини унитганим "иблис башара ” нусҳа ва атрофини ўраб олган югурдаклари билан келдила. Уларнинг орасида бугндан бир ҳафта олдин келиб “кўчишга тайёргарлик кўринг” деб айтган нусҳа йўқ эди. Бугунгилар тамоман бошқа одамлар.Уларнинг орасида милиция “кафан”ини, кийган қозоқ башара битта нусҳа ҳам бор эди .
Улар келгани билан ҳамма тарапни “водка”енинг сассиқ ҳиди қопдади.
Мен Мирза Улуғбек туман хокимиятида шу лавозимда ишлайман ( лавозимни ҳам исм шарифини ҳам унитдим бу мазкур воқеалар 1995 йилнинг сўнг баҳорида бўлаётганди) бу уй йиқилиш керак бўлган уйлардан бири. Бу ердан чиқиб кетишингиз керак деди оғизидан 
водка”нинг хиди сасиб турган бу маҳлуқ менга қараб .
-Қаерга кўчаман шу саволни сиздан олдин келган одамга ҳам айтгандим. 
-Қаерга кўчсангиз кўчинг бизни қизиқтирмайди.
-Уйни йиқасизлар мени кўчага ҳайдайсизларми?
Бу уй йиқилиб ўринига йўл қурилади юртбошиимиз Ислом Каримовнинг буйруқи бор.
-Ҳаёлимдан (юртбошинг билан қўша мозор бўл ҳайвон деган фикр ўтди) мен нима қилишим керак жаҳлимни ичимга ютиб савол бердим?
-Сизми?
-Мен қўлимда кичкина ўғлим бўлса мен қаерга бораман олдимиз қиш бўлса уйимиз бўлмаса.
-У сизни ишингиз .
-Ие...яшаб ўтирган уйимни йиққанларингиз етмагани каби мени ўғлим билан кўчада ҳайдайсизларми?
-Бу саволингизни, жавобини кейин айтамиз.
Улар кетдилар.
-Мен ҳайрон эдим қаерга бораман?...
Аксига олиб бу уй ҳали ҳам уйнинг эгаси Эркин аканинг номида уям ўтакетган инсиофсиз одам экан уйни Сафар аканинг номига ўтказамади.
Агар бу уй йиқилиб ўринига квартира берадиган бўлса уйнингг эгаси Эркин ака олади бу уйни сотганда олган пуллари унинг чўнтакига қолади. 
Мен буни кимгадир айтишим керак. 
Ҳар холди бу ҳовли ЭРК Пратиясининг пулига олинган ҳеч кимнинг шаҳсий пулитга эмас битта Пратияининг пулига олинган демак уй бузилиши ҳақидаги ҳабарни ЭРК Пратиясининг Бош котиби Отаназар Арифовга айтишим керак балким Эркин ака билан гаплашар.
Аксига олиб уйнинг телефонни ўчиришибди ҳайрон бўлдим бир ҳафта бўлмганди телефоннинг пуцлини тўлагндим нима учун ўчиришган?
Мажбуриятдан менга энг яқин ердаги Мамадали Маҳмудовнинг иш ери Ўзбекистон Маданият фондига бордим.
Борсам у ерда ҳамма саросимада эди. 
Бу холатга у қадар этибор бермай ўша ерда котиба бўлиб ишлайдиган Соламат Қурбоновани олдига бориб вазиятни айтиб телефон қилишга руҳсат сўрадим.
-Қилаверинг деди Соламат
Телефонни қўлимга ҳам олиб улгурмагандим эшик зарб билан очилиб хонага шоир Ҳамроқул Асқар кириб келди.
-Соламатга жаҳл билан бақира бошлади.
-Нима учун Сафар Бекжоннинг хотинини бу ерга киритдингиз, анаву куни айтмаганмидим яъна бир марта бу хотин бу ерга келса ишдан ҳайдатаман деб.
Ҳамроқул Асқар жаҳлдан кўкриб кетганди.
Менинг кўз олдимда ҳам мени ҳамда Соламатни ҳақрат қиллаб турганди.
-Шарта юзига тик қарадимда дон -дона қилиб, мен кар эсман нега ўзимга айтмадингиз “бу ерга келманг” деб иш ерингиз бошингизга йиқилсин.
-Эшикни қаттиқ ёпдимда чиқиб кетдим.
Жалолиддинни маҳкам бағримга босиб юзимни юваётаган аччиқ кўз ёшларимни яширмай йўл бўйи йиғлаб кетдим. Оллоҳни ланатига учра. шоир бўлма ўл, Сафар ака “арпангни хом ўрганимиди” номард. 
-Телефон қилсам трубкаси тешилармиди? 
-Бошимга оғир кун тушмаса борармидим сарғайиб сўлиб?
Қайтиб унинг бир сатр ҳам ёзган шеърини ўқимайман агар китобини олган бўлсам йиртиб ташлайман дедим алам билан.
-Мен табиатан романтик бири бўлганим учун шоирларларнинг характерларини ёзган шеърига қараб психологик анализ қилар эдим. 
Менинг учун шоир Ҳамроқул Асқар ажойиб характерга эга хуматга лойиқ инсон эди чунки унинг шеърларини севиб ўқирдим..
Инсон ҳам шу қадар бепаросат, иносний қиёфасини йўқотган мақлуқ бўладими? 
Агар Сафар ака ўлмадан соғ чиқса қайси юзи билан кўришаркан ёки Сафар акани кўчада кўрса ногоҳ йўлнинг терс тарафига кетармикан?
Аслида мен бу маконга сал кам икки йилдир келмагандим бугун ҳам ўлганимнинг куниданук елгандим . 
Сабаби Маданият фондининг директори таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудовдир. 
Сафар аканинг судидан олдин Элликқаълла музейининг директори ёзиб берган “тилхат”ни, кўпайтириш учун келгандим Мамадали Маҳмудовнинг олдига кириб: 
Сафар ака ноҳақдан қамалганини исботлашим учун қўлимда музей директорининг ёзиб берган “тилхати” бор агар сиз руҳсат берсангиз шу ерда кўпайтириб олиб адвокати Ҳамидулло Зайниддиновга бермоқчиман деб илтимос қилдим. 
-Ўшанда Мамадал Маҳмудовнинг жуда жаҳли чиқиб бу ерда унақа аппарат ишламайди сиз бошқа ерга бориб кўпайтиринг.!!!
-Мен сизни Ватанпарвар Миллиятчи ёзувчи деб танирдим чунки ҳамма асарингизни ўқигандим афсус мен узоқдан таниган ёзувчи Мамадали Маҳмудов адолатпарвар инсон эди. Асл Мамадали ака там тескариси экан деб эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетгандим.
-Бугун ҳам мажбуриятдан келдим олдин Мамадалаи ака ҳайдаган бўлса энди унинг сояси шоир Ҳамроқл Асқар мени бу макондан ҳайдаяпганди.
"Йиқилган инсонни дўсти бўлмас экан” юргани тепиб, ўтиргани эса ҳақорат қиларкан.
Осмонга қарадим узоқ қанотим йўқ эди учгани , ер эса қаттиқ етпсам ҳам ёрилмасди...
-Бошимга тушаётган мислсиз дардлардан қаерга қочиб қутилишни билмасдим.
Шоири ҳақорат қилса ёзувчиси қаҳр этса додимни кимга айтаман?
-Ўз ёғимга ўзим қоврилиб қон йиғлаб ўтиргандим дарвозанинг урилган овазини эшитдим бориб очсам кўзида ёш билан Соламат турган экан.
-Мени кечиринг Қурбоной опа ?
-Сизни нима айбингиз бор.
-Ҳамроқул Асқарнинг гапини олдинроқ айтганимда бугун бормасдингиз қанча ҳақорат эшитдингиз?
-Хафа бўлманг Соламат зотан Сафар ака қамалганидан кейин ҳечким мени инсон ўринида кўрмайди уларнинг сафига битта Ҳамроқул Асқар шоир кўшилган бўлса қўшилибди-да.
-Cиз кетганингиздан кейин ҳам қутирган итдек талади.
-Қайтанга сиз мени кечиринг Соламат мени деб ҳақорат эшитдингиз..
-Ишдан бўшатса , бўшатар ўзим ҳам чарчаб кетдим, сиз кетганингиздан кейин Сафар Бекжоннинг уйига ҳам борма деб айтганди. Қурбоной опанинг менда касети қолиб кетган деб зўрға келдим, қўлимга Сезан Аксунинг касетини тутқазди. 
-Соламат кўзида ёши билан кетди.
-Бошимга тушаётган мислсиз кулфатлардан жуда чарчагандим ...
Бошим қотиб ёруғ дунём қорайиб ўтирсам тунда биров телефон қилди. 
На исмини айтди, на салом берди на алик олди ҳатто қаердан телефон қилаётганини ҳам айтмади. “Сафар оғир касал Сангородок”га, келди, бориб ҳабарини олинг”...
-Сиз кимсиз деб сўрашга ҳам улгиролмай қолдим телефондан қисқа оваз эшитилди холос.
Куни билан ишламаган касофат телефон тунда ишлади ёмон ҳабарни эшитишим учун. Кундузи бўлган шунча кўнгилсизликлар оздай тунда эшитганим бу ҳабар бутунлай ҳолдан тойдирди мени тунни тикан устида ётгандай ухламай тонг оттирдим. 
Қора тонгим отди Жалолиддиннинг қўлига яримта қотган нон бериб битта пластик шишга сув олиб Сангордокга йўлга чиқдим.
Куз қуёш нур сочиб ҳар ерни чароғон қилаяпган эди лекин менинг кўнгил осмонимни қора
булутлар қоплаганди. Сангордоканинг атрофи бағри ёниқ инсонлар билан тўла эди уларни оралаб ўтиб ичкарига Сангородокнинг бошлиғи Абдукарим Шодиев қабулхонасига кирдитм у ер ҳам лиқ тўла эди. 
Ёзган аризамни қўлимга олиб навбатда кута бошладим. 
Абдукарим Шодиевнинг кабинетининг “олдида игна отсанг ерга тушмасди.”.
Бутун Ўзбекистон аҳолиси қамалиб очиқда одам қолмагандай эди. 
-Опа сиздан олдин мен кирсам хафа бўлмайсизми Абдукарим Шодиевнинг олдига?
-Сал кам бир соатдир навбатда қўлимда ўғилчам билан турганим учун бир оз жаҳл билан қарадим. Қаршимда 18 -20 ёшларида кўринадиган очиқ юзли, қора сочли, узун бўйли бир йигит турарди. 
-Опа кечирасиз, биламан сизга ҳам оғир қўлингизда ёш болангиз бор лекин энг яқин ўртоқимнинг дадасини “Тоштурмадан” судга олиб келаётган вақтда машина авария бўлиб ўлган. Ўртоқим куйииб кетганидан бошлиқнинг олдига киришга мадори йўқ мен ўртоқимнинг номидан кириб гаплашмоқчиман Абдукарим Шодиев билан. 
Қамалгани етмагандай авария бўлиб ўлгани ОЛЛОХ....
-Майли киринг укажон кўзимга тўлган аччиқ кўз ёшимни ичимга ютиб.
-У кирди мен кўзимда ёш билан изидан қараб қолдим.
-Кейин билсам ўшанда нафақат Тошкентлик балким Қарқалпағистондан ҳам битта йигит ўлган экан.Энг ёмони унинг яқинлари уч ойда бир марта бериладиган қисқа учрашувга келишган экан ўғилини тирик кўрмоқ шўрлик ота-онасига насиб этмабди авариядан ўлгани эшитиб қон йиғлаб Шодиевнинг олдига кириш учун навбатда кутаётган эканлар.
-У йигит чиқганидан кейин мен Абдукарим Шодиевнинг олдига кирдим.
-Ҳаётимда биринчи марта Сангородокнинг бошлиғи Абдукарим Шодиевни ҳақиқий инсон қиёфасида кўрдим қоарчадан келган юзи яънада ғамдан қорайиб кетган эди. 
-Аварияда ўлган одамлар ҳали ёш эдилар деди алам билан.
-Нима дейишга ҳайрон эдим.
-Сиз бир оз кутиб туринг?
-Шу ердами?
-Ҳа шу ерда бир икки ерга телефон қилмоқчиман жанозаларни уйларига олиб бориши учун юк машинаси гаплашмоқчиман. 
-Майли.
-Ўлганлардан биттаси Қарқалпағистонлик.
-Ҳабарим бор киришга навбат кутиб турганимда эшитдим дедим алам билан. 
-Шодиев қандайдир қурилиш ташкилотига телефон қилиб Қарақалпағистонга жаноза олиб бориши учун камаз машинасини гаплашди. Тошкентлик учун ҳам юк машинасини агплашиб ишини битирганидан кейин котибаси дўмбоқина аёлни чақририб Қарақалпағистонлик ва Тошкентлик ўлган одамларнинг жабрдийда яқинларини кабинетига чақиришни айтди. 
Бир вақт Шодиевнинг олдига “мендан руҳсат “ сўраган йигит билан ёши каттароқ эркак билан кўзи ёшли аёл кирди.Уларнинг бошларига кутилмаганда тушган ташвишдан мажнунтол каби эгилган эдилар. 
Шодиев уларга машина гаплашиб қўйганини айтиб қўлларига ҳужжат билан машиналарнинг номерини берди.
Ғамдан бели букилган, юзи сариқ гулай сарғайган Қарақалпағистонлик қон йиғлаган ота -она билан Тошкентлик йигит Шодиевнинг олдидан чиқиб кетди. 
Абдукарим Шодиев паришонхотир ўтирарди. 
Жасади кабинетида лекин руҳи бошқа ерларда учиб юрганга ўҳшарди шу холатда.. 
Ҳаёлимдан булар ҳам жонли, қонли одам экан- ку, оддий инсонларнинг дард ҳасратига тушунаркан деган фикр ўтди.Икки йилдир кунларим пракратура , суд, қамоқхона дарвозаларининг олдида ўтаётганди ва бу соҳада ишлайдиганларнинг ҳеч бирининг юзида инсонийликдан асар кўрмагандим. Ҳаммаси прграммалаштирилган робот каби эдилар
.Ҳис,туйғусиз.
Биринчи марта бу соҳада ишлайдиган лар орасида одам боликига ишондим. 
Унинг оғир сукунатга кетганидан кейин мен ҳам кутиб ўтиравердим ҳалақит бермай. Бир вақт ўзига келди шекилли сиз нимага келдингиз?
Сизни кўришга деб истаҳзоли жавоб берай дедимда... демай қўлимда ғижимслаб ўтирган аризамни жимгина, қўлимдаги узатдим
-Ўқиб кўриб юзимга тик қаради, Сафар Бекжоннинг касал бўлиб бу ерга келганини қаердан билдингиз?
-Аслида ёзган аризамда Сафар аканинг касалиги ҳақида бирон сатр йўқ эди. 
-Индамадим...
-Менинг сўзсиз қолишим унинг холатини ўзгартирмади . Бир оз ўйланиб ўтирди -да, имзо чекди эртага келинг кўрасиз. 
-Раҳмат соғ бўлинг.
-Кабинетидан чиқдим.
Сангородок” келсам ҳар сафар уйга кетгим келмасди соатларча унинг атрофида айланиб юрардим гўё ки, Сафар ака қайсидир деразанинг ойнасидан мени ва Жалолиддинин кўриб тургандай ҳис қилиб. Бугун ҳам хардойимгидай бир соатлар қадар Сангородокнинг атропида тентираб юрдим. 
Энг сўнгида эса учрашувга кирадиган дарвозанинг олдига келдим .
Дарвозанинг олдида кўз ёшли аёллар ёш болалардан тўлиб кетганди. 
Уларнинг орасида битта ёш аёл диққатимни тортди.
Қўлида Жалолиидин тенги қизчаси бор эди.
Кичкина қизчасининг ранги сарғайиб сўлган тинмасдан йўталиб йиғлаётган эди.
-Қаердан келдингизлар?
-Хоразимнинг Гурлан туманидан келдим.
-Қизингиз касалми?
-Кеча тунда шу ерда дарвозанинг олдида ётдик . 
Кечаси билан ёмғир ёғди, савуқ қизим шамоллаб қолди акасини кўрсин деб олиб келгандим.
-Борадиган ерингиз йўқми?
-Тошкентда қариндошларимиз боради оқшом кечсина поезддан тушгандан кейин борвадик уйига киргизмади.
-На учун?
-Билмиман.
-Қачон учрашувга руҳсат олдингиз?
-Эртанг учун берди.
-Бугун нерда қолажаксизлар?
-Билмиман мехмонхонага бориқ десак пулимиз йўқ.
-Юринг бугун мани уйимда қолинг, менга эртанга учрашув берди бирга келамиз бу ерга уйим узоқ эмас қизингиз бу савуқда қайта баттар касал бўлади. 
Уйга таклиф қилганимдан кейин билдим-ки, у аёлнинг ёнида кўриниши йигирма ёшларида бўлган битта йигит ҳам бор экан.
Қайинонам ёлғиз кетма деб эримнин укасини ҳам қўшиб юборди. 
У гунг Хивада гунглар мактаиба уқиган деди. 
(Афсуски қайин укасини исмини унитдим Зулойхони Матчоновани унитмадим чунки эри учун6 ҳхат ёзиб менга ташлаб кетди. Сафар аканинг изидан борсангиз берарсиз деб, унинг хатини йилларча сақлагандим).
Уларни уйга олиб келдим. 
Уларга шундай ишондимки, ҳатто кимликларини яъни исмларини ҳам сўрамабман йўлда. Менинг каби аччиқ тақдир эгаси деб қабул қилгандим.
Уйга келгандан кейин танишдик...
-Адинигиз на?
- Зулайхо .
Зулайхо очиққина қиз экан бир пасда “севги ҳикоя”сини, айтиб берди. 
Эри билан қандай танишгани-ю.
Уни жонидан ортиқ кўришагча айтди
Гурландаги пахта заводда бирга ишлаганмиз.
Мени “севдим, ўлдим, куйдим” деб гапирса биронтаси менинг кулгим келарди, хозир ҳам кулиб юбормасдлик учун ўзимни зўр
Зулойхо ўзининг севги тарихини шундай гапирарди-ки, худди биронта ёзувчининг севги ҳақидаги ёзилган хикоясини монолог ўқигандай қилиб айтиб бераётгандай туюди. 
Эримни пахта "ўғирлаб сотдинг " деб айблаб қаматиб юбордилар деди энг сўнгида алам билан. Қизимнинг исмини Малоҳат (Хоразмлик машхур раққосса Малоҳат Матчонова)ни яхши кўрганимдан қўйдим ҳам фамилям Матчонова бўлгани учун. 
Мен уларни яхши танимасам ҳам ёлғиз қолагнимдан яхши деб хурсанд бўлгандим уларни уйда қолганидан. Эртасига эрталаб биргаликда Сангродокга бордик.
У эри билан мен Сафар ака билан учрашдим.
Сафар аканинг юз кўзини, ранг рўйини кўриб қўрқиб кетдим.
Бир суяк бир тери қолганди қўллар титраб турарди сўнг баҳорда эсган замхарир шамолда оғачнинг шохида қолган ёлғиз япроқ каби . 
Жалолиддин ҳар дойимгидай яъна дадасини танимади.
Олиб бағирига босмоқчи эди қўрқиб йиғлади...
Жалодлиддининг бу ҳолини кўриб бутунлай холдан тойдим ортиқча гаплашишга холим йўқ эди. Минутлар, секундлар бир пасда ўтди кетди.
Учрашув вақти тугади.
Қулоқимга қўрғошиндек қуйилди савуқ оваз.
Чиқиб кетарканмиз эшикнинг олдига яқинлашганимда Зулойҳанинг эри бир оз келиб менга катта раҳмат айтди хотини ва укасини уйда меҳмон қилганим учун. 
Ёруғ дунём зимистон бўлиб уйга қайтдик.
Зулайхоларнинг билети бир кун кейинга эди яъна уйга олиб келдим. 
Улар билан ўтиргандик яъна Мирзо Уулуғбек туман хокимиятидан савуқ башара ходимлар келди.
Энди қаттий талаб қўйдилан чиқиб кет....
Бўлмаса уйинги устингга йиқамиз, 
Бектемир туманининг “Бузуовчи” маҳалласида уйимиз бор лекин уерда яшаш учун ҳеч қандай шаройит йўқ. На газ бор, на сув, на канализация бор ёмғир ёғса томидан чакка ўтади. Қандай қилиб қаҳратон қишда у ерда Жалолиддин билан яшайман?
Сўнги вақтларда Жалолиддннинг соғлики жуда ёмонлашди. 
Умуман гапирмай қўйди ҳудди гунг болаларга ўҳшаб тушиниб бўлмайдиган оваз чиқаради шу вақтгача Сафар акага бу ҳақда айтмагандим юраги сиқилмасин деб .
Сангородокга борганимда чидай олмай м айтдим билсин номард терговчилар ўғлини на ҳолга келтирганини. Ўзбекистон ҳукумати нафақт Сафар акани қамаб қийноқга солгани етмагандай айби унинг ўғил бўлгани учун бир ярим яшар Жалолиддиндан ҳам қасос олаётган эдилар.



6.10.2016 yil:                                                                 Lausanne.














Қуёши кулмаган баҳор 
(ўғлим Жалолиддинга )
82 -қисм.




Умидим узилган,
Сўнг баҳорда сарғайиб,
Сўлган япроқлар каби.
Хорғин учарди эсган елларда.


Бошимга кетма-кет, тушаётган фалокатларнинг изи узилмасди.
Ҳаммасидан жуда чарчагандим.
Ўша куни ҳам Сангородокдан Зулаҳо ва унинг қайин укаси билан биргаликда қайтдик.
Уйга кириб энди хонтахта қаршисига ўтириб улгумагангандик эдик-ки, дарвозанинг қаттиқ урилган овазини эшитиб Зулойҳо қўрқиб кетди.
Мен эса бундай дарвоза эшикимизнинг вақти бемаҳал “қаттиқ тепган” каби уришларига ўрганиб кетгандим. Аниқ биламан-ки,бундай “эшикнинг урилишининг муъаллифлари” чақирилмаган меҳмон яъни турқи савуқ КГБнинг "ит"ларининг, келишганини аниқ билардим, “яъна нима балони бошлаб келди ювиқсизлар ” деб бориб дарвозани очиб қарасам қаршимда бу гал қаришимда Мирзо Улуғбек туман хокимиятидан анув куни келган "картошка” калла, тошдан йўнилган хайкалдек савуқ башара одамлар билан маҳалланинг посбони(учаскавой)и, турарди.
Мен оғзимни очмасимдан туриб, худди ўз уйларига киргандай тапур-тупур қилиб ховлига бостириб кирдилар.
Хокимиятдан келган манасбдор ҳодимларнинг мансаб курсиси кўзини кўр қилган бўлса, маҳалла посбонининг кўзини эгнига кийган форма(кафан)и, басир қилганди .
Турк тўрасида оилада эркак киши йўқ бўлса мансабидан ким келишидан қаътий назар келган одам эркак бўлса айтажақ гапини дарвозанингнариги тарафида айтиб қайтиб кетиши керак эди. Афсуски, инсон тарбиясини кўрмган қиёфасиз яратиқлар ўзликни унитиб ўтирган мансаб курсиининг қулига айланган бу қулвччалар эди.
Ота-боболаримиздан келаяпган минг йиллик урф-одатларни ҳам унитган эдилар. Олдинроқда турган бадқавоқ кимса ўзини таништиришни ҳам ўзига эф кўрмай гап бошлади.
-Кўчишга тайёргарлик кўраяпсизми?
-Қаерга?
-Уни сиз биласиз, бизлар қаердан биламиз?...
Тезроқ кўчиб чиқиб кетишингиз керак.
Шу ҳафтанинг охиригача бу кўчадаги ҳамма уйларни йиқиш учун буйруқ берилган юқоридан уйлар йиқилганидан кейин бу ердан йўл ўтади.
-Мен қаерга кўчаман бошимда хўжайиним бўлмаса, қўлимда мурғаккиниа гўдак , олдимиз қаҳратон қиш бўлса, уйим бўлмаса, кўчада яшайманми?
-Олдин ҳам айтгандик бу сизни ишингиз.
-Бизлар сизга юқорининг буйруқини айтаяпмиз деб бош бармоқини юқорига ниқтади,
ўчсангиз -кўчдингиз, бўлмаса бутун уй ичидаги нарсалирингиз туфроқнинг тагида қолиб кетади ўзингиз болангиз билан кўчада яшанг...
-Унинг айтаётган гапларини эшитиб ўзимни аранг босиб турардим додлаб йиғлаб юбормаслик учун.
"Нотанти дунё мени шунчалик ҳам афгор холга соласанми"?
Тишимни-тишга , қўйиб сўрадим қўшниларимизни ҳам уйлари йиқилаябди уларга уйларининг ўринига квартира берасизларми?
-Уйлари йиқлаётган одамларнинг ҳаммсига квартира берамиз.
-Бу уй учун-чи?
-Уй кимнинг номида бўлса ўшанга берамиз.
....
-Ҳаёлан Сафар акага ситам қилдим.
"Мани пичоқисз сўйган экансиз,номингизга ўтказилмаган уйга нима учун кўчирдингиз?..
Мен сиздан уй сўраган эдими?"...
Ичимни кескин пичоқдек кесаётган изтиробни табиийки, улар билмасди.
Танаси бошқа дард билмас деганлари каби. 
Ўзимнинг ўтимга ўзим ёндим,
На кулимни кўрган бор.
На ўчирмак учун сув сепган.
Ҳукм қаътий шикоятга ўрин йўқ қаблида буйруқ бериб.
Қандай келишган бўлса шундай даф бўлиб кетдилар.
Кўзимга тўлган аччиқ алам ёшлари юзимни куйдирарди...
Уйга кирганимда кўздимдан оқаётган аччиқ ёшим юзимни юваётган эди.
Мени бу ахволда кўрган Зулайхо қўрқиб кетди.
-Нага йиғлаяпсиз?
-Надан йиғламайин уйни йиқажақлар, қаерга бораман?
-Опа(она) нгизнинг , олдига кетсангиз бўлмайди бундатиб азоблангиб юринча?
-Кетсам бўлади.
-Опам қайтиб борсам жон дийди.
-Мен қишлоқимга қайтиб кетсам Сафар аканинг изидан ким бориб ҳаворини олади?
-Ота- анаси йўқми хаворини олдиған?
-Отасиям – анасисам,, укалари ҳам бор лекин улар Туркманистонга сургун қилинган.
-На учун?
- « Халқ душман”нининг отаси, яқинлари Ўзбекистонда яшамасин деган қотил Ислом Каримовнинг элон қилинмаган фармони бор.
-Сиз нишатиб яшашийсиз болангиз кичкина бўлгани учун ҳеч ерда ҳам ишлай олмасангиз керак ким пул беради сиза ?
-Опам пул беради.
-Ман ейдиган ейдиган, ичадиган кийядиган нарсаларни қишлоқимиздан Тошкентда ўқийдиган студент болларбор қариндошларимиз улар бериб юборади.
-Қийн экан сизга.
-Дим қийн лекин чидийман, Сафар ака ўғирлик қилмади, бировни ўлдирмади, бировнинг ҳаққини емади фақат “айби” Ўзбек Милаллати иносн каби яшасин, Ўзбекистонда ҳам демократия бўлсин деб курашди. �Ўзбекистон халқининг озодликин учун курашиб оҳирида ўзи банди зиндон бўлди.
Зулойҳо ишноасизми, Сафар ака қамоқдан чиқса гадой бўлиб яшашга ҳам розиман етарки, тезроқ чиқсин ҳамма нарсадан хоридим.
-Бу уйни йиқса кейин нерда яшайсиз?
-Яъна бир уйимиз бор шахарга узоқ Қўйлик бозори тарафди агар у уйга кетадиган бўлсам кейин дим қийин бўлади. У уйда на газ, на ичадиган сув на телефон, ҳатто ёмғир ёғса устидан ўтади, Деразаларнинг ойналари синиқ.
Энг ёмони Тошкент шаҳрига дим узоқ.
Агар у кетсам Сафар аканинг адвокати билан кўришмоқ учун ашҳарга келаман десам йўлкирага пул ҳам тополмайман. Олдиимз қаҳратон қиш бўлса у ерда Жалолиддин билан, нечук яшайман, бир ўзим бўлганда ўйлаб ўтирмасдим...
-На дийиша ҳайронман сиза...
-Ўзим ҳам билмайман бир бошимга шунча азоб тушаяпти...
-Қисинмаг бир кун ҳаммаси яхши бўлиб бўлар.
-Айтганингиз келсин.
-Чой ичамизми?
-Мен ичмайман ,сиз чой дамлаб ичаверинг.
Жалолиддин сизнинг ёнингизда қолса ман бир ерга бориб келаман....
-Яхши.
Жалолиддин изимдан йиғлаб қолди.
Ўзим ҳам йўлда богунча йиғлаб бордим.
Сўнг нажотим бўлган Дилором Исоҳоқованинг олдига кетаётгандим.
Ҳар қалай ЭРК партиясининг матбуот котибаси.
Бу уйни ЭРК Партиясининг пулига олингнаидан ҳабари бор.
Балким ман билмадиган бирон бир документи бўлса, берса ёрдами тегса...
Аслида бу хотин билан бир марта бўлса ҳам учрашиш ниятим йўқ эди “Сафар сотқин экан” деб туҳмат қилганидан кейин.
Ҳозир мажбур эдим боришга: “денгизда чўкаётган одам заҳардли илонни қучоқлармиш” мени қутқарар деган умид билан.
Мен ҳам бугун бағримга ўзининг заҳарли нишини урган Дилорам Исоҳоқовадан мадад кутиб унинг уйига бораётгандим...
Бориб эшикнинг қўнғироқини боссам битта яратиқ чиқди, кўриб қўрқувдан юрагим ёрилди.
Чиқган кимасанинг юзи оппоқ, худди мозордан чиққан мурдага ўҳшарди.
Фақат икки кўзигина кўринарди узоқда ёнган шамдек милтираб.
-Милтираб турган нуқтага қараб салом бердим.
-Келинг уйга киринг Қурбоной юзимга "қатиқ” суртгандим,.
Ҳозир юзимни ювиб келаман деб мени хонага, киритиб ўзи юз -кўзини ювгани чиқиб кетди.
-Ўн минут қадар кутиб ўтирдим .
Шу вақт мабойнида хонага кўз югуртирдим. Олдин ҳам келгандим лекин бирон марта бошимни кўтариб хонанинг деворларига қараган эмасдим.
Деворда рассом Шуҳрат Абдурашид чизган Дилорам опа билан Рауф Прафининг катта портерести бу расмни олдин ҳам кўргандим. Қолган учтарфида эса ранг-баранг, учишга хозирланиб турган кафалаклар , столнинг устида эса қошиқ билан вилка тақими.
-Бир вақт Дилорам опа хонага кириб келди.
Эгнида кўз олувчи қип -қизил блуз, қора юпка қўлида малбро сигарет.
Сигаретнинг сассиқ хидидан нафасим бўғилди.
Лекин чекманг “мен ёмон кўраман” деб айтгани юрагим бетламади.
-Келин яхши юрибсизми?
-Раҳмат.
-Мен яшаяпган уйни Сафар ака айтганда ЭКР Пратиясининг пулига олинган деб ўзи номига ўтказа олмай қамалиб кетди чунки у уйга кўчганимиздан кейин бори-ўғи, бир ҳафта яшади кейин ўзингиз билганингиздек қамалиб кетди энди эса ўша уйни хукумат йиқажақ.
-Уйнинг эгасига эса шу уйнинг ўринига иккита квартира беражоқлар сизлар бир нарса қилмайсизларми?
-Дилорам опанинг кўзлари чақчайиб жаҳлдан қўлидаги сигаретни қаттиқ ичига тортиб тутунини олдин оғизидан кейин бурнида чиқарди. Худди қишлоқларда савуқ қишда уйда ёнаяпган мўрилардан шундай тутун чиқарди.
Қайта баттар нафасим бўғилди, лекин чидашга мажбур эдим.
-Икки оёқини чалиштириб бирини устига қўйиб ўтирарди.
Унинг бу холатини кўрган одам Дилорам опани шохнинг тантиқ маликаси мени эса эзилган хизматкори деб ўйларди.
-Келин деди оғизидан сигаретнинг тутунини фуфлаб:
”Тул хотиннинг устига Бухорадан чумчуқ келиб чичаркан”...сиз бошингизга чичган чумчуқнинг б...қини ўзингиз тозаланг бу ерга келгунча...
-Нафасим ичимга тушиб кетди.
Оғзимни гапга очаман дегандим Дилорамт опанинг кўча эшикининг қўнғироқи чалинди.
У туриб кетди бориб эшикни очди ичкарига акамнинг ўғли деб таништиргани 16 17 ёшларидаги битта ўспирин кирди.
Мени худди йўқмиш каби жигани билан гаплашишга бошлади. Мен энди бу ерда ўтиришимдан бир мано чиқмасликини билиб ҳайр мазурни насия қилиб уйга қайтдим.
Метрода келгунча кўзимнинг ёши тўхтамади.
Минг лаънат бундай хаётга, ўлсам қутилсам...
Мен ҳам инсонман -ку,
Менинг фарёдимни эшитадиган кимса йўқ эди.
Атрофим тўла оломон кимса сан недан йиғлаяпсан деб сўрайдиган Оллоҳнинг бир бандаси йўқ эди. Мен эса сўнг баҳорда оғачда хилвираб турган сарғайиб сўлган япроқ каби ёлғиз эдим. Уйга келсам Зулойҳо сумкаларини тайёрлаб даорвозанинг олдида мени кутиб турган экан.
Ҳайрон бўлдим.
-На бўлди, ман йўқ вақтимда анаву “ланати”лар, келиб бир гап айтдими, сумкаларингизни йўлга чиқарибсиз.
-Бизлар кетажоқмиз.
-Поездга билетингиз ертага эмасми?
-Эртанг-га.
-Бугун нера борасизла, қариндошингиз “уйига киргизмади деб айтган эдингиз.
-Вокзалада қолажоймиз, ётоқхонангизнинг пардаларини йғиштириб таҳлаб қўйдим.
-Раҳмат.
-Бир вақт дудуқланиб гаприадиган қайин укаси менга қараб бир нималар дейишга бошлади, тушунмадим нима дейётганини.
-На даб айтётир?
-Зулойҳонинг қорачадан келган юзлари баттар қорайиб йиғлаб юборди.
У мани сўкаяпти қилаяпти оғизга олиб бўлмайдан гаплар билан.
-Ҳе йўқ, бе йўқ янгасини сўкаканига.
-Сўкманг оғангизнинг хотини бўлса. Сизни “сўккангиз”ни, эшитса оғангиз ҳафа бўлади.
-Кейин менга қараб қўл ҳаракатлари билан бир нималар тушунтирди.
Ўлай агар ҳеч бир имо ишорасига тушунмадим.
-Улар тезлик билан уйдан чиқиб кетдилар
-Ҳайратимдан орақасидан тош бўлиб қараб қолавердим.
-Жалолиддинни бағримга босиби ётоқхонага кириб қарасам нима қилибди деб ҳақиқатдан ҳам ойндан пардаларни олиб таҳлаб қўйибди.
Диққатимни тумбочкаларнинг тортмалри тортди. Чунки улар очилби менинг бази бир ич кийимларим сочилиб ётарди.Ҳайрон бўлдим буларни ким сочиб ташлади деб.
Тортмаларни қайтдан очиб сочиган буюмларимни тортиб таҳлаб қўйяман деб қарасам не кўз
кўрай-ки, тортмачада турган менинг тақинчоқларим, Сафар аканинг юзики,қўлига тақадиган олтин суви берилган соати , Опам юборган озроқ пулим ҳеч бириси йўқ эди.
Зулойҳаuyda qölga iladigan nima bulsa ҳаммасини йиғиб-териб, олиб кетганди.
Qайин укаси бир нималар деб имо-ишора қилganнида Зулойхонинг ранги ўзгариб йиғлаб юборганига энди ақлим етди.
Лекин кеч эди.
Менинг гуноҳими, Оллоҳим қизи касал савуқда ташқарида Сангорокнинг олдида туфроқга беланиб ётмасин деб уйга олиб келганим'
Hatto Toshkentdagi qarindoshlari uyidan ahydab yuborgani aytganida ham hsubhalangan emas edim. Chunki qamalgan hotini va bolalarini qarindoshi tugul bir qorindan atlashib tuhsgan ukalari ham yomon köradi. Boshimga tushgan musibatlardan keiyn men buni yahshi bilganligim uchun ham undan shubhalangan emas edim.
Tavba qildim, eри ўғирликдан қамалган бўласа хотини ҳам ўғри бўлса...
Додимни кимга айтаман...
Оллоҳим қасам ичаман бугундан бошлаб бирорта қамалган инсонни яқинларини уйга киритиш у ёқда турсин уйимнинг останасининг олдига ҳам олиб келмайман.
Мен кимнинг қаҳрига, кимнинг қарғишига учрадим-ки менга бундай шўрпешона ҳаётни раво кўрдинг?
Саволимга жавоб берадиган кимса йўқ эди...
Uzim yiglab, uzim ovindim.
Urtada Jaloliddin sargayib söldi.

22.11.2016 yil. Lausanne.

                   83-қисм.
    
Виждонсиз ўғри Зулойхонинг қилган қилмишидан аламимни ўзимдан олиб йиғлаб кунни кеч қилдим. Бўғзимдан қаттиқ нон у уёда турсин ҳатто бир ютим сув ўтмади.Дилором Исоқовадан ёрдам сўраб борганимда айтган гапи қулоқим остида жаранглаб эшитиларди:  “Тул хотиннинг бошига Бухорадан чумчуқ келиб сичади,
ўз бошингизга тушган ахлатни ўзингиз тозаланг”
Ҳақатдан ҳам Бухорадан “чумчуқ” оввара бўлиб учиб келдмади-ю. Хоразмдан келди.
Уни ҳам мен лақма ўзим бошлаб келдим қўлидаги гўдак қизига ачиниб...
Кўзимга на йиқилаяпган уй, на Жалолиддининг касалликдан сарғайган юзи кўринди.
Ҳудди ёруғ дунё билан боғлантиси кесилган тирик мурдага ўҳшаб қолгнадим.
Мен кимнинг тавқи лаънатига учрадим-ки, ҳамма бало мени излаб топаяпти, бир бошимга битта дард етмасмиди, Сафар аканинг бегуноҳ туҳматга учраб қамалиши?
Зулойхонинг "Сангородок” нинг, олди-да, туни билан очиқ ҳавода ётиб, ёмғирга эзилиб, савуқда музлаб кичкина қизчаси шамоллаб касал бўлганини кўрганим учун қизи яъна бир кун у ерда қолса қайта баттар бўлиб ўпкасини савуқ олдирмасин деб иссиқ уйимга олиб келганим менинг гуноҳимми?
“Бор- борича йўқ холича” деганлари каби меҳмон қилсам-у , шуми менинг эшитган раҳматим?...
Яхшиям онам олган юзик бармоқимда, зираким қулоқимда эди.
Бўлмаса булар ҳам Зулайхо Матчонова деган Гурланлик “ҳаромхўр. ўғриваччанинг” қўлига тушармиди?...
Сафар аканинг Туркиядан олган “ҳемелийон” кўзойнаки чойнак-пиолалар, турган серватнинг орқа тарафида эди ҳар қалай уни тополмаганми,қолганди...
Бўлмаса уни ҳам ўғирлаб кетарди ...
Тун бўлди тиканнинг устида ётгандек кўзимга уйқу кирмади.
Менинг не эди гуноҳим,бор Оллоҳим?...
Тонгга яқин қўзим илинган экан кўча дарвоза эшикининг қаттиқ тақиллашидан уйғониб кетдим. . Ҳайрон бўлдим бу падар лаънатилар тонг отмасдан келишдими, уйдан чиқ
хозир булдузор келиб уйингни йиқамиз деб айтагани келишдми деб?...
Эгнимга халатимни кийиб, чиқсам кўча дарвозанинг эшики олди-да, 20 ёшларида оқ сариқдан келган, узун бўйли сариқ сочли йигиттурибди.
Ҳайрон бўлдим, ким экан деб?...
-Саломалайкум.
-Валлейкум салом.
-Сизга бериб юборгандилар.
-Шундагина унинг қўлида турган оқ қоғазга ўралган пакетга кўзим тушди .
-Нима бу?
-Уйингизга киритиб очсангиз кўрарсиз.
-Майли.
-Қўлидаги пакетни менга туқазиб, салом берган йигит хайрни насия қилиб худди биров қувгандек шошилиб кетди .
-Изидан ҳайратдан тошдек қотиб қараб қолдим.
-Бу пакетни ким бериб юборди, ичида нима бор деб сўрашга фурсатим ҳам бўлмади...
-Уйга кириб пакетни очсам ичи тўла газета.
ЭРК Партиясининг газеталари.
-Ҳайратимдан тош бўлиб қотдим.
Муҳаммад Солиҳ деган инсон қиёфасига кирган “шайтон” Сафар ака қамалганидан буён на холимни сўрайди, на хотиримни лекин Тошкентга газета юуборса албатта менинг адресимга юуборишни унитмайди.
Чарчадим Муҳаммад Слиҳннинг “сувга ботмаган ўпка” каби ўйланмай иш қилганларидан.
Телефон қилиб ўзига айтай десам номери йўқ .
Аҳтам Розиқовдан бир неча марта сўрадим бермади.
Уям садоқтли итдек унга вафодор эди.
-Сизга телефон номерини берсам КГБнинг ажанлари кўриб қолиши мумкин деб...
Орадан ўн минут ўтар-ўтмас яъна кўча дарвозанинг қаттиқ урилган овазини эшитдим.
Ана келишди мени кун-у, тун кузатадиган КГБнинг , “итваччалари” деб бориб эшикни очсам , эшикнинг олдида “ёвдан қочган ёвмутдек”айтажақ гапимни эшитишни истамай қочиб кетган ўша сариқ йигит турибди.
-Янга бу сизга деб қўлимга ўралган қоғаз тутқазди,яъна олдингидек бир пасда кўзан ғойиб бўлди.
-Сан кимсан?
Бу газеталарни ким бериб юборди?
-Уйнинг атрофи КГБнинг югурдаклари ўраб олган бўлса.
-Бу уйни ҳам бугун ё эртага йиқмоқчи бўлсалар ман бу газеталарни нима қиламан?...
-Уйга кирдим аламимдан яъна кўзимга аччиқ ёш тўлди...
-Нима қилишим керак?
Жавоби топилмаган илмоқли саволлар бошимнинг устида дорнинг ипи каби солланиб турарди...
-Олдимда ўтиб бўлмас жарлик, орқамда ёниб тугамаган жаҳаннамнинг олови...
-Ўртада эса аросатда қолган пажмурда жоним ўлиб ўлолмаган яшаб ҳаётни завқини суролмаган.
-Агар ўлсам бу қадар азоб чекмасдим ...
-Ўзим йиғлаб, ўзим оғундим.
Қанча вақт ўтканидан кейин ўша бола берган қоғаз эсимга тушди.
Столнинг устига қўйгандим олиб очиб қарасам 150 сўм..
-Ўлсам кафанимга етармикан?
Жахл билан дарвозанинг олдига чиқдим топаманми, ўша болани деб афсус кўчада қағилаган қора қарғалардан бошқа тирик мавжудот йўқ эди...
Оллоҳнинг қаҳрига йўлиқ, ман сандан ёрдам сўраганимда Сафар акани “ҳақорат” қилинг.
Ойларча тергов қилиндим оқибат қўрқувдан Жалолиддин касал топди, гапиролмайдиган гунг бўлиб қолди...
Кучим кўз ёшимга етди холос.
Тонг отса окимиятдан ёки КГБдан бирортаси кутилмаганда келиб газеталарни кўрмасин деб “ер тўлага” тушуриб қўйдим. Агар улар ногоҳон кўриб қолса бошимга тушадиган фалокат йиқилаяпган уйдан ҳам катта бўлишига ақлим етарди.
Жалолиддин уйқудан уйғонди.
Унинг юзини савуқ сув билан ювдим-да.
Қўлига қаттиқ нони сувга ивитиб устига сари ёғ суртиб бердим.
Яҳшиям Онам бериб юборган “сари ёғ” бор бўлмаса бу бола аллақачон очликдан ўларди.
(хозир Жалолиддиннинг энг нафрат қилгани сариёғ сурилган нон бўлади.)
-Газеталардан қутилишим керак.
Эшик олдидаги тувалетга ташлашга кўзим қиймади.
-Лекин қандай?
-Ўйланиб ўйланиб Аҳтам оғага (Розиқовқга) бориб айтишга қарор бердим.
Кечқурун уйнинг йиқилаяпганини эшитган ҳамқишлоқим Ўктам мендан ҳабар олгани келди.
(Ўктам Тошкент Давлат Архитектура Институтига тайёролов факултетига кирмоқчи бўлиб юрганди ўшанда. Афсус ўқишга кириш учун катта миқдорда пора талаб қилди домлалар ва ўқиша киролмай қайтиб кетди қишлоқимизга )
-Ўктам сан Жалолиддинга қараб тургин ман Сергейлига бориб келишим керак.
-Ишингиз бор эдими?
-Ҳа.
-Яхши.
Ўктамга бошимга бало бўлиб ёғилган фалокатларни айтиб ўтирмадим.
Гурланлик Зулойхо Матчонованинг ўғирликларини, Муҳаммад Солихнинг газета юборганларини.
Ярим тунда Сергейлига кетдим.
Чунки Аҳтам оға бу ерга кундузи келманг, орақангиздан кузатишлари мумкин шунинг учун соат ўн бирлар кейин келин дегнди. Келганингизда ҳам бизларнинг кўча тарафга очилган катта эшикдан эмас бошқа эшикидан киринг, ва тўққизнчи қаватининг устига чиқиб у ердан бизлар яшайдиган уйнинг бизнинг уйга келинг деганди.
(Аҳтам Розиқов Сергейли туманида тўққиз қаватли уйлардан бирида яшарди.
Ўзининг асл келиб чиқиши Самарқандлик)
Ярим тун тўққинчи қаватбулутли тун ёғаётган сўнг баҳор ёмғири савуқ томчилар бутун вужудимдан ўтиб кетди. Қўлларим музлаб қолганди уларнинг кириш эшикининг қўнғироқ тугмачасини зўрға босдим.
Эшикни Холида янга ошди.
Салом бериб кечқурун безовта қилиб келганим учун кечрим сўрадим.
-Ҳечқиси йўқ, уйга киринг савуққотгандирсиз?...
-Ҳа... хаво жуда савуқ ҳам ёмғир ёғаяпти тўққизнчи қаватда юрмак жуда қийин дедим.
-Холида янга жавоб бермади.
-Аҳтам оға борми?
-Бор.
-Салонга бошлади.
-Кирсам Аҳтам оға билан саломлашдими.
Холида янга ошхонага чиқиб кетди чой қўйгани ман ҳам фурсатдан фойдаланиб бор дардимни тўкиб солдим.(Аҳтам оға Холида янганинг ёнида мен билан жиддий гап гаплашмасди яъни Сафар ака ёки газеталар ҳақида)
-Яъна газета бериб юборибди Муҳаммад Солиҳ ман нима қиламан?...
Мирзо Улуғбек туманинг югурдаклари ҳар кун келади уйингни йиқамиз чиқ деб. Улар агар газетани кўриб қолса блошимга тушажак фалокатлар уй йиқилганидан ҳам катта бўлади.
-Қачон келди сизга газета?
-Бугун тонгда.
-Нима учун ҳозир бизларга келаяпганда метронинг ўриндиқларига ташламадингиз кейин автобус ва трелейбусларга чиқариб ўриндиқларга қўйинг ким билади?
-Ие ...ман канақа қилиб ташлайман?
-Соат ўн иккидан кейин ҳеч ким бўлмайди треллейбус билан автобусда.Эрталаб ишга борётганлар, студентлар олиб ўқийди.
-Жалолиддинга ким қарайди, ман автобусма, автобус юрганимда?
-Болангиз билан юрсангиз диққат тортмайсиз.
-Шу вақт шарт эшик очилиб жахл билан Холида янга кириб келди.
-Сиз ўйлаб гапираяпсизми Қурбонойга Аҳтам оғага юзланди., боласи билан шунча газетани қандай тарқатади автобус ва травайда?
-Нима қилибди?
-Йўқ қилманг бундай Қурбоной.
-Хозир Аҳтам акабилан машинада борамиз биргаликда ўша газеталарнин тарқатамиз
(Сафар ака қамалагнидан кейин мани хурмат қиладиган, инсон ўрнида кўрадиган битта инсон бўлса бу дунёда уҳам бўлса Холида янга эди. Чунки шу вақтгача ҳеч ким манга бу мехрибон бўлмаганди)
Оллох рози бўлсин Холида янга.
Биринчи марта севнинганидан кўзимга ёш тўлди лекин йиғламадим уларнинг олдида.
Ман ҳам инсон эдим- ку, умид билан ўстирган ота -онамнинг. Бир вақтлар менинг ҳам оламга сиғмаган орзуларим бор эди. Ҳаммаси Сафар ака қамалагнидан кейин ер билан тенг бўлди. Ҳеч ким менга оддий инсонга қилинадиган муомиллани қилмасди мендан нафраланарди ...
-Аҳтам оға қаътият билан гапирган Холида янгага қарши овазини чиқармади.
Биргалшиб юриган мардиван (лифт)дан , биргаликда тушдик.
Мендан кечасига келсангиз томнинг устидан биз яшайдиган уйга киринг деб талаб қилган Аҳтам оға ҳам қўрқмасдан мен билан биргаликда юриган мардивандан тушгди.
Уйга келдик.
-Мажбур бўлганимдан Ўктамга уйда газета борликини уни тарқатиш учун кетаяпганимизни айтдим.
-Майли сиз ишингизни қилаверинг Жалолиддинни ўйнатиб ўтираман.
Биринчи кетганимизда Холида янга билан юзлаган газеталарни Мединтитутнинг аёллар тувалетига қўйдик
-Хуллоси калом кечаси иблан Тошкентда қаерда Институт ва Университет бўлса ҳаммсининг аёллар тувалетига қўйиб чиқдик.
Унитмаган бўлсам иккинчи марта келганимзда кўчамизда ярим тунда айланиб юрган КГБнинг. “лайчалар”ини диққатини тортдик шекиили Аҳтам оғадан нима ташияпсизлар машинада деб сўради.
-У эса синглимнинг уйи йиқилаётгани учун уй нарсаларини ташияпмиз деб жавоб берди.
КГБнинг “лайчаси” бошқа савол бермай ўз йўлига кетди.
-Кейин “лайчалар” яъна қайтиб келиб текширмасин деб қўлимздаги оқ матога ўралган газеталарни деб уйдан енгил елпи кўтарадиган нарсаларни чиқариб машинага юкладик.
-Хуллоси калом қора тонг отгунча газета тарқатдик.
-Улар тонг ёришганида уйларига кетдилар
-Ўктам ҳам биринчи метро юрган бўлса керак деб ўзи ижарада турган уйга кетди.
Дардим олдимга ёйган йиртиқ дастурхонимга сиғмасди.




6.12.2016 yil: Lausanne.


                         84- қисм.


Ўктам кетганидан кейин столнинг ён атрафига хорғин ўтирдим.
Жуда чарчаган эканман машина-да ,кўчама- кўча, юравериб.
Bir piola choy ichishjga ham darmonim yuq edi.
Кўзи беозоргина ухлаб ётган Жалоолиддинга тушди, шундй чиройли ухлардики, кўзимга алам ёши тўлди шўрлик бола бўлиб болаликини, катта бўлиб ўзликини танимай ўтаёяпти. Оллохнинг лаънатига учрасин Jaloliddinни бошига шу қора кунларни солган инсон қияфасига кирган қони бузуқлар.
Jaloliddinни кўтариб ётоқхонага олиб кирдим-да, бағримга босиб ухлаб қолибман.
Тонг отар-отмас, дарвоза эшикининг ваҳiма bilan тақиллаб урилганидан уйғониб кетдим.
Жаҳлим чиқди “бу ит эмганлар тинч “ қўйядими, йўқми деб шахт билан бориб эшикни очсам кўча дарвозаsiнинг олди-да, Мирзо Улуғбек туман хокимиятида ишлаймиз анув кун келганларида ўзларини тaништирган лекин na лавозимни, на исм шарифларини айтган “тирик мурда” лар, дарвозанинг олди-да, туриsharди.
Бугун "тирик мурда”ларнинг. сони яъна биттага кўпайган эди.
-Тайёргарлик кўрдингизми ?
-Нимага дедим уйқусираб?...
-Сиз нима кундуз куни ҳам ухлайсизми, тушгача?
-Savolimga savol bilan javob berdilar.
-Сизга нима, менинг ухлашимдан jahl bilan javob berdim yй меники, истаган вақтимда уйқудан тураман.
-Кечирасиз?
(Э...булар ҳам одам экан- ку, ҳайрон бўлдим ҳатто кечрим сўрайдиган тили ҳам бор экан) Ҳаёлимдан ўтган фикрни уларга айтиб ўтирмадим.
....
-Сизга ўтган куни келиб айтиб кетган эдик.- ку, бу уй бузилади, бу ердан йўл ўтади. Сиз ашқол-дашқолларингизни йиғиштириб кўчиб кетишингиз керак деб.
-Қаерга?
-Уни сиз биласиз?
-Менинг борадиган уйим ҳам йўқ..
Агар кўчадиган бўлсам танишим ҳам yuq, менинг кўчишимга ёрдам берадиган Бутун уйни эса бир бошимга кўчириб кетолмайман.
-Буни сиз биласиз бизларнинг ишимиз эмас.
-Менга қаранглар сизлар мендан талаб қилгунча кўчиб кетишимини, нима учун бу уйни сотган одам Эркин акадан ҳеч нима талаб қилмайсизлар? Ўша ифлос йиқиладиган ховлини ЭРК Партиясига алдаб сотган bölsa, eвазига жарақ- жарақ пул olgan bölsa u ham ozlik qilganday Юнусобад massividan тўрт хонали кvartira олган bölsa...
Бу виждонсиз кимса уялмай бу hovliни бир вақтлар яъна сотишга қўйган эди газетага эълон бериб, нечта одам келди ховлинингизни сотмайсизми деб?
.Эркин ака деган номард ham ЭРК партиясининг пулинии олсин ҳам бугун йиқиладиган ховлиси учун яъна янги квартираlar олсин?... Бу ховли учун иккитта квартира олжоқ Ўзбекистон давлатда ўзи ҳақиқат борми?
Ёки ҳаммаларингиз “виждон”larингизнi эраталаб-ки, нонуштага қўшиб едингларми?
Кучингиз фақат эри қамалиб ўзи ўртада ёш боласи билан қолган хотинга етаяпти.
Виждонсизлар...
Ҳўжайнимни ноҳақ қамаганларинг етмагандай энди мени ёш болам билан кўчага ҳайдамоқчисизлар?...
Ундан кўра қаманглар сизлар ҳам қутиласизлар мен ҳам бутун балолардан қутиламан.
Қамалсам бунча азоб тортмасдим...
-Хокимиятдан келганлар бир-бирига қарашди.
-Шу айтган гапларингиз ростми?
-Қайси гапим “қамалганим яхши” деганim-ми?
-Йўқ.
-Бу ховлининг эгаси ЭРК партиясига сотгани ҳақидаги гапингиз?
-Ёлғон гапириб сизлардан қарзим борми?
-Танийисизми бу одамни ким қаерда ишлайди?
-Бир- икки, марта кўргандим.
Сафар ака қамалмасидан олдин уйга келганди ховлининг ҳуужжатларини олиб. Сафар ака номига ўтказмоқчи бўлиб. Safar aka bilan kelishdilar душанба куни ховлини номига ўтказадиган идорага борадиган бўлдилар.
Сафар ака душанба куни эрталаб ишга кетди.
Iш жойидан Собир Раҳимов туман прокурори Эргаш Жўраевнинг одамлари келиб қамоқга олиб кетганлар.
-Шундан kейiн келмадими?
-KIm?
Erkin akami?
Бир марта келди Сафар акани сўради қамалгaниni, айтдим ундан кейин бир марта ҳам келмади.
-Бу одам қаерlik, qaerда ишлайди?
-Асли келиб чиқиш Наманганлик қандайдир Илмий Текшириш Институтида ишларкан мен яхши танимайман.
Сафар ака айтган шу гапи хотирамда қолган.
-ЭРК партияисидан ким билади, бу ховлини Partiya uchun сотиб олиб олинганlikини?
-Ҳаммаси билса керак.
- Hozir ҳеч бири тан олмайди қўрқадилар. қамалишдан.
-Мен билан гаплашиб турган одамнинг юзига қарадим чунки унинг сўроқ қилаяпгандай гапириши кўнгилимни ғаш қилa boshlaганди. Менинг фойдам учунми зарарим учунми, ҳамма бўлиб ўтган ходисаларни майдалаб сўраётганди.
Унинг юз-кўзларида КГВда, ишлайдиган одамларнинг башарасида бўладиган савуқ ифода қотиб қолганди.
Мен унинг кимликини танигандим.
Лекин бир нима демадим.
-ЭРК Партияси тарафидан сотиб олинган бу ховли ўринига кватира ҳам берилган oldin aytganimday Муҳаммад Солиҳ Туркияга qochib кетганидан кейиn Муҳаммад Солиҳнинг ёрдамчиси бўлган ҳўжайиним Сафар Бекжон Партиянинг ишларини Бектемир туманидан ҳар куни эрталаб шаҳарга келиб кечқурун mahallaga қайтиши оғир эди.
У уйимизда телефон ҳам йўқ бошқа шаройитларини айтмасам ҳам бўлади. Кейин Муҳаммад Солиҳ шу уйга кўчиб ўтиб Партиянинг ярим қолиб кетган ишларнини ўзинг қил деб айтгани учун бу уйга кўчиб келгандик.
-Наgа олдин айтмадингиз бу гапларни?
-Айтганимда бир пойда чиқармиди?
Ҳозир ҳам биламан бу уйдан мани итдек аҳйдайсизлар, уйни эгаси Эркин акага квартира берасизлар.
Ўзбекистон деган давлатни бошқараяпган мансабдорларда на ҳақиқат бор на иносний раҳм- шавқат hech birlatrlaingga ishonmayman. Ҳўжайним қамалганидан кейин ҳаммаларингни яхшигина таниганман.
Менинг энг катта “жиноятим”ўз эримдан ажралмагним агар ажралганимда ёки Владимир Норовнинг таклифини қабул қилганимда ҳозир менга ҳам тўрт хонали уй берардинглар.
Ё... ёлғонми гапларим?
-Улар жим эди.
Mendan hehc biri Vladimir Norovning nima aloqasi bor deb ham söramadi. Men ham u bilab uchrashib, suhbatlashganimni aytib ötirmadim. Ular men aytgan гапларимга жавоб бермай уйдан чиқиб кетдилар.
-Менинг суякимга қадалган пичоқ юрагимгача етиб келганди.
Ўлим...
Нақадар гўзал холат.
Ўлсам, қутилсам.
Кўрмасам шайтони -лайинларнинг юзини.
Жаҳаннам ўтида, ёнсам, кул бўлсам.
Яънада бахтли бўлардим,
Ёлғон дунёда яшаганимдан кўра.
Қабристон сеҳрли маскан оч бағрингни ол қўйингга.
Яратилган ожиз қулингни.
(1994- йил.1-Октябрь. Тошкент.)
Мен нақадар ўлимни истасам-да мени яратган Оллох жонимни олишга шошилмасди бундан ҳам баттар кунларни кўришга лойиқсан деgan kabi.
Мен енгилгандим номард дунёга.
Кун ўртаси ўтгандан кейин яъна ўша чақирилмган турқи савуқ мехмонлар келди, бу гал уларнинг орасида уйнинг эгасиранг рўйи оқариб кетган Эркин ака унинг ёнида эса узун бўйли қора сочли. Савуқ башара бир йигит ҳам бор эди.
Мен бу савуқ башара келгиндини танигандим. �
Қаердан дейсизми ?
Уни ҳар кун эрталаб Ўзбекистон телвидинясила кўрсатув олиб борар эди. Ҳайрон қолганим ТВ. спикир(бошловчи)чининг бу ховлига нима алоқаси бор.
Исм фамиляси ҳам адашмасам Анвар Каримов эди
Улар ўзора ниmaларнидир гаплашдилар менга бир оғиз ҳам гапирмай Эркин аканинг опачаси ён қўшним Жўрахон опанинг уйига чиқиб кетдилар.
Уларнинг нимага келиб нимага кетганларини тушунолмай қолавердим изларидан .
Кўчамизда эса мен яшайдиган бошидаги иккита уй йиқилганди.
Шу куни кимса келмади қайтиб.
Eртасига эса таниш нусқалар яъна қайтиб кеishди.
Kéchishga tayorgarlik köring amshina topib beramiz.
Bor yögi aytagn gaplari shu böldi.
Keyinchalik ularning Jörahon opaning yuida nima gaplashganlarini Erkin akaning jiyani Jörahon opaning ögli Boburdan eshitdim.
Mastlik, rostlik daeganlariday Bobur menga hamma gapni aytib bergandi.
Bu haqda keyinchalik yozaman.
Мени ҳайратга солган нaрса шуки қўшнимиз Жўрахон опа Сафар ака қамалгaнидан кейин битта кучук берганди. Ўғлингиз билан ўйнар деб хозир ўсиб каттa итга айланганди унга Леди деб исм бергандим. Ҳар кунi “кўчиб кет” деб келадиган турқи савуқларнинг сони кўпайганидан кейин Леди овқат емай бағрини ерга бериб ётиб қолди.
Кечқурун яна берган овқатимни емади.
Унга ялиндим.
-Леди овқат егин мен агар кўчсам ҳам сани ташлаб кетмайман дедим ялигниб.
У менга ердан бошини кўтариб қаради шунда унинг кўзларидаgi qonli ёшni кўрдим.
Ҳатто ҳайвон ham менинг забун холимга йиғларди.
Мен ҳам унга қўшилиб йиғладим...
Эртаси куни эрталаб кутилмаганда Дилорам Исоқова телефон қилди салом йўқ алик йўқ.
-Келин Мурод Жўраевнинг суди Олий суд биносида бўларкан келинг!
-Яхши.
-У ерни биласизми?
-Биламан Олий суднинг раиси билан учрашгандим бориб
-Яхши.
-Дилорам опа ҳайр мазурни ҳам насия қилиб телефон гўшакнин жойига қўйди.
Суд кун ўртаси ўтгандан кейин эди.
Жалолиддинни яъна Ўктамни чақириб унга қолдирдим-да, sud binosiga бордим.
Борсам Олий суд биносининг кираверишида Дилорам опа ва унинг ёнида турган қора кўз, қора-қошли, ўрта бўйли, таҳминан ўттиз ёшларда бўлган битта эркак ва бир иккита ўрта ёшли аёлларga közim tushdi.
Дилорам опа ҳудди ўртамизда ҳеч қандай дил хиралик бўлмагандай ёнидаги ҳамрохларига мени таништирди.
-Сафар Бекжоннинг хотини деб.
Танимагaним ўша ayolлар Сафар аканинг номини эшитганларидан кейин мен билан қуйуқ сўрашишди.
Дилорам опа уларни менга теништирди.
-Ўртада турган ўрта бўйли, yuz-közidan nur tomilgan аёлни Мурод аканинг тутунган Онаси. Тошкентада ўқиган маҳал унинг уйида квартира қолиб она бола тутинган деб.
(афсуски йиллар ўтганидан кейин исмларини унитдим)
-Қолган ўрис башара аёлни эса Независимий газетасининг муҳбири деб таниди.
-Уsha ўрис аёл менfdan intervyu olishga харакат қилди.
-Ўрис тилини аниқ-тинқ, билмаганим фанд берди.
-Дилорам опа вазиятни тушуниб тилмочлик қилди.
-Унинг берган саволларига бекаму-кўст, жавоб бердим.
Афсуски узоқ вақт гаплашишимизга имкон бўлмади.
Sud bошланди ичкарига кирдик.
11.12.2016 yil. Lausanne.

   85 қисм.


      Мен суд залини қанақа бўлишини телвизорда киноларда кўргандим .
Ҳаётда қандай бўлишини тассаввур ҳам қилолмасдим.
Сафар аканинг судини қайси шаҳарда бўлганликини билардим-у, лекин бўлганликини, қандай залда бўлиб ўтганликини ҳам билмасдим.
Ҳудди мен борсам нокас суд раисни-ю, бераҳм терговчиларни, инсофсиз прокурорни сочини юладигандай судбўладиган кунни менга айтишмаганди.
Сафар аканинг судида қатнашмаганим бир умр унитмайдиганим армон бўлиб қолганди.
Суд бўлганлики, ҳақидаги ҳабарни “озодлик” радиосидан эшитгандим.
Ҳабарни эшитган вақтимдаги ҳолатни олдинги қисмларда батабсил ёзганим учун такрорлаб ўтирмайман. Суд зали мен тасаввур қилганимдан кўра кичкинароқ экан, олдинлари суд зали жуда катта бўлса керак деб ўйлардим ичкарисига кўрмаганим учун.
Суд зали кўзимга жуда савуқ ва қўрқинчли кўринди.
У ерга кирган одамнинг наафсини бўғадиган заҳ аралаш бадбўй хиди бор эди.
Балким “заҳ”Оналарнинг кўз ёши.
”Бадбўй ҳид” эса жаллод терговчилар тарафидан уриб абжағи чиқарилган маҳкум йигитларнинг вужудидидан оққан кизил қонининг ҳидидир.
Ҳаёлимда бу холатни таъсаввур қилиб кўзим ёшга тўлди, дод солмаслик учун лабимни қаттиқ тишладим. Суд залининг деразаси бормиди, йўқмиди унга ҳам этибор бермабман.
Эсимда қолганлари: “бўғзимни бўғган бадбўй ҳид” ён тарафдаги деворнинг тагида темир симдан тўқилган қафас, инсон эмас ҳайвонлар учун дизайн(ясалгандек).
Темир қафаснинг ичида бешта-олтита, балким ундан кўпроқ темирдан бўлган курсилар ва курсиларнинг темир оёқлари бетон заминга қайноқ (суварка )билан эритиб ёпиштирилганди. Қафаснинг ичи нақадар қўрқинчли бўлса, очиқ қолган залнинг кўринтиси ундан ҳам баттар инсон юрагига ғулғула соладиган қўрқинч эди.
Залнинг олд қисмига баланд минбар ва беш- олтита қўлтиқ (кресло)лар қўйилган минбарнинг чап тарафидаги девор тагига кататкон қўлтиқ қўйилган бўлиб у ер бир киши учун мўжаллаланганди. Судланувчиларнинг яқинлари ўтириши учун қўйилган курсилар ҳам темир бўлиб уларнинг оёқлари ҳам бетон заминга эритиб ёпиштирилган эди гўёки маҳкумларнинг яқинлари темир курсиларни суғуриб олиб суд аъзоларининг бошини уриб ёрмасин дегандай.
Мурад ака Жўраевнинг суди учун келганлар беш-олти, одам эдик.
Дилором Исоқовадан бошқа ҳеч кимни яқиндан танимаганим учун унинг ёнидаги муздек темир курсига ўтирдим.
Бир вақт залга бир йигит кириб келди эгнига кийган “формаси “ ғалати эди на ҳарбий кийимга ўҳшайри на кўчада кўрганим “мент”ларнинг кийган формасига....
Балким суд залида ишлайдиганлар"мент”лар, шунақа “форма” кийяр олдин бундай форма кийган бирисини кўрмаганим учун диққатимни тортганди.
Ўша йигит Дилором Исоқовани кўриб худди эски танишини кўргандай хурсанд бўлиб минбардан тушиб келди ва Дилором опа билан “қуйуқ” саломлашиб, хол-хотир сўради.
Дилором опа ҳам у билан эски ва яқин танишидек гаплашди.
Уларнинг ўзора суҳабатидан ўша йигитнинг исми Ислом эканликини олдим..
Ислом минбарга қайтиб ўз ўринини эгаллади ва буйрқуқ оҳангида амр берди.
-Туринглар “судланувчилар” келаяпти.
Бир вақт суд залига қўллари кишанбанд қилинган, қуёш нури кўрамаган юзлари сарғайиб сўлган, бераҳм терговчиларнинг башавқат қийноқларидан озиб-тўзиб бир бурда бўлиб қолган Мурод ака Жўраев ва унинг ҳамрохларини қўлларида қурол ушлаган гардиаан(қоравул)лар, олиб киришди.
Темир қафаснинг эшикини очиб уларни киргизиб яъна устидан қулфлаб қўйди .
Мурод акани бизнинг тўйимизга келганида кўрганим учун дарров танидим лекин ҳамроҳларини ҳеч бирини таний олмадим.
Уларнинг забун холини кўрган ҳар қандай тош қалбли одам бўлса ҳам қалби сувдек эриб оқарди улар немисларнинг конслагерида қолган совет асирларидек озиб-тўзиб, кетгандилар.
Мустақил Ўзбекистон қамоқхоанларининг Гитлер Германиясининг конслагеридан фарқи йўқ
Мурод ака кўзлари билан суд залида ўз яқинларини излай бошлади...
Мен унинг яқинларидан ҳеч кимни танимаганим учун кимса йўқдек туйиларди менга.
Ислом яъна ибуйруқ оҳангида эълон қилди “ўринингиздан туринглар” суд келаяпти.
Ҳамамиз ўринимиздан турдик.
Беш олти елкасига погон таққан жаллодлар тўдаси кириб келди.
Уларнинг ўликдек савуқ башарасини кўрганимда устимдан бир пақир сув қуйилгандек жунжикиб кетдим. Агар юрганини ҳисобга олмасангиз ҳаммаси ҳозиргина мозордан чиқиб келган “тирик мурда”ларга, ўҳшардилар.
-Булар ҳам одамми, ёки одам қиёфасига кирган иблисми?
-Буларнинг томирида иссиқ қон оқармикан ёки заҳар?
-Булар ҳам инсон аталмиш бетакрор борлиқдан дунёга келганмикан. ёки инсон қиёфасига кирган шайтондан?
-Буларнинг ҳам ота -онаси бормикан ўғлим деб эркалаб катта қилган?
-Қандай она туғиб катта қилган экан иносн қияфасига кирган шайтонни?
-Қайси қиз рози бўлган экан қон эмадиган вампирга хотин бўлишга? �-Болалари -чи?
-Бежавоб саволлар миямда айлана бошлади...
Ваҳшийлар тўдаси курсига ўтирганларида шусиз ҳам кўзимга ер юзидаги дўзаҳидек кўринган суд зали энди ер юзидаги жаханнамдек кўрина бошлади кўзимга.
Улардан биттаси пастдаги креслога ўтирди.
Ислом б “маҳлуқлар” тўдасини бирма-бир, таништирди.
Менинг эсимда унитилмас бўлиб қолгани эса прокурор Рашид Қодиров эди.
Судланувчиларга сўз берилди улар ўзларини бирма бир танитишди.
Кейин суд раиси деб элон қилинган нусҳа Ўзбекистон жиноят кодексидан Мурод ака ва унинг ҳамроҳларига қўйилган айбномани бирма-бир, ўқиб танитди.
Мурод ака билан ҳамроҳларига Ўзбекистон давлат тузумини "ағдариш” моддаси қўйилган эди.
Суд ўн беш минут ҳам бўлмай тўҳтатилди.
Бошқа куни бўлади деб эълон қилинди.
Уйга бориш учун метрога чиқдим.
Метродан тушиб йўлнинг чеккасидан келаяпсам ҳўппа семиз бақолоқ айиқдек лапанглаб юрадиган қаршимдан Эркин ака келаяпти.
-Салом бердим, алик олди.
-Қаердан келаяпсиз?
-Сафар аканинг дўстини суди бўлганди ўшанга бордим.
-Уйни йиқмоқчилар сиз судга бордингизми?
-Йиқса йиқар, уйни йиқаркан деб энди судга ҳам бормай, мотам тутайми?
-Сафар аканинг судига бормаганим энг катта армоним.
-Эркин ака гапни узайса мендан яхши гап эшитмасликини ҳис қилдими, мавзуни ўзганртирди,
-Қачон кўчасиз?
-Билмайман битта ўзим қанақа қилиб кўчаман.
-Сизга қийин, сиздан бир наса сўраомоқчиман сиз уйни ЭРК Партиясига сотганимни айтган эдингизми хокимиятдан келган одамларга?
-Айтдим.
-Бекор қилибсиз., улар барбир мен тараф бўлишди, ўғлимизнинг телвидиняда ишлаши жуда катта фойда берди, Анварнинг ўзи хокимиятдан келганлар билан гаплашди.
-Қарға қағанинг кўзини чўқимайди, Эркин ака дедим алам билан...
-Эркин аканинг юзи бўздай оқариб кетди.
Бир оғиз ҳам гапирмай ўз йўлига давом этди.
-Агар теппада ҳаммасини кўриб турган Оллох бўлса илоҳим етти авлоди мендан ҳам баттар хор бўлсин, ўпкам тўлиб йиғлаб йўлимга давом қилдим.
Уйга келдим йиғидан шишиб кетган юзимни кўрган Ўктам қўрқиб кетди.
-Нима бўлди?
-Ҳеч нима.
- Унинг олдига дардимни дастурхон қилиб ёймадим.
-Ўктам кетди Жалолиддин билан ёлғиз қолдим.
Кечқурун Эркин аканинг жияни ён қўшним Жўрахон опа (Эркин аканинг синглиси) нинг ўғли Бобур келди.
Бобоур бир оз ичганганми маст эди.
-Келинойи сиз тоғамнинг қандай ифлос одам эканликини билиб қўйишингиз керак.
-Мен унинг кирдикорларини сизга айтгани келдим.
-Нимани, дедим ҳайрон бўлиб?...
-Мана шу сиз яшаяпган ховли тоғамники эди уни биларсиз?
-Биламан.
-Мана шу ховли учун тоғам Юнусобаддан квартира олди устига яъна қўшимча ЭРК Партиясидан пул олди. Эрингиз қамалиб кетганидан кейин мана шу тоғам бор-ку , бу уйни сотиш учун қайтадан газетага эълон берди.
Эсингиздами ҳар куни ховлини кўргани одамлар келарди уйингизни.
-Эсимда .
-Ойижоним тоғам га қанча уришди “эри қамалиб” ёлғиз қолган аёлни кўчага ҳайдамоқчимисиз деб тоғамни зўрға кўндириб газетага берган эълонини олиб ташлатди.
Ҳозир ҳам ойижоним тоғамга олдимиз қиш бўлса бу хотин кичкина боласи билан қаерга боради ховлининг тафу(дамовой) ига, ўтказасангиз, балким унга ҳам домдан квартира берар деб юз марта айтди тоғам рози бўлмади.
Ҳамма бало тоғамнинг тожик хотинида.
Тожик хотинининг олдинги эридан бўлган ўғли Анвар билан тоғамни буринидан ип ўтказиб олганлар тоғам уларнинг чизган чизиқидан чиқмайдиган лапашанг.
-Бобур маст эди.
Лекин айтаётган гаплари ҳаммаси рост эди..
Мастлик ростлик деганлари шумикан?
-Бобуржон тоғангизга ҳам унинг ўгай ўғли Анварга ҳам боққан бало бордир.
-Ҳозир эса мани кучим фақат ўзимга етаяпди.
-Хокимиятда ишлайдиган харомзаодалар ҳам КГБ ҳам тоғангиз тарафда.
-Тўғри айтсиз Анвар ўзини телвидаиняда ишлайдиган қандайдир хужжатларини кўрсатиб келган одамларни шантаж қилди. Ўгай ўғли келмасидан олдин тоғам жуда қўрқиб қолганди.
-Зўрники, тегирман юргизади шунга айтадилар-да.
-Бобур яъна бир нималар демоқчи бўлиб оғизни жуфтлаган эди-ки, хотини келиб олиб кетди.
-Мен эшитган гапларим қаршида лол бўлиб қолавердим.
-Бобурни шундан кейин қайтиб кўрмадим.
Туни билан ухлай олмадим бошимга тушаётган фалокатларнинг олди оақаси кесилмасди.
Эрталаб Жалолиддинни кийинтириб ўтиргандим етти- сакиз, ёшлардаги нотаниш бир бола югуриб кирди.
-Келинойи нима қилиб ўтирибсиз уйингизни, устингизга йиқмоқчилар.
Жалолиддинни кўтариб югуриб чиқсам эксваторнинг темир панжаси лапанглаб бошим усимда турибди.


27.12.2016 yil.                                     Lausanne.




          86 -қисм


     Бошига кулфат тушган одам, қулоқининг тагида азон айтса ҳам эшитмайдиган холатга келаркан... Уйда Жалолиддин билан андорман бўлиб дарвоза деворини гумбирллаб йиқилганини ҳам уйни йиқиш керак деб тайёрланиб турган баҳайбат экскавоторнинг оламни бузган овазини ҳам эшитмабман. 
Танимайдиган қўшниларимдан бирининг ўғилчаси кириб “чиқинг уйцингизни йиқмоқчилар” демаганида, ўтираверардим Жалолиддинни кийинтириб ва уни овқатлантириб.
Гапини эшитганимдан Жалолиддинни кўтариб жон холатда ташқарига чиқдим. 
Чиқсам қай кўз билан кўрай-ки,экскаватор ўзининг темир юмруқини уйнинг деворига уришга шай турган экан. 
Мен югуриб бориб тариллаб турган экскаваторнинг эшикини жахл билан қарсиллатиб урдим., ҳайдовчи урилган овазни эшитиб экскаваторнинг овазини ўчирди.
Кутилмаганда ҳеч ким йўқ деб йиқмоқчи бўлиб тургани уйдан боласи билан битта аёлнинг югуриб чиққанини кўрган экскаваторчининг ранги қўрқувувдан оппоқ бўлибоқариб кетди. 
-Ичкарида сиз бор эдингизми?
-Билмасмидингиз?
-Йўқ.
-Нима қилмоқчи эдингиз?
-Уйни йиқмоқчиман.
-Уйда мен бор эдим-ку, кичкина ўғлим билан сизга айтмадиларми ?
-Йўқ.
-Ким айтди уйни йиқ деб?
-Мана булар.
-Кўрсатган тарапига қарадим.
-Қай кўз билан кўрай-ки, ҳар икки куни ,бири келиб “уйингни йиқамиз, тезроқ чиқиб даф бўл” қаблида, гаплашадиган номи йўқ кўринтиси инсон шаклинда аслида инсонликдан насибини олмаган яратиқлар истеҳзо аралаш кулиб қараб туришарди.
-Амаки уларнинг гапи билан йиққанингизда мани ва ўғлимни ўлдирган бўлардингиз, буни билармидингиз?
-Йўқ. 
-Улар менга йиқавергин ичкарида одам йўқ деб дейишганди.
-Қараш, керак эди дедим жаҳлим чиқиб.
...
Улар ким ?
-Ва кимнинг буйруқи уйни, йиқмоқчи эканликларини менга айтишмаган ва ўзларини танитмаган эдилар.
Фақат бир марта кўринтиси, кўмирдай қоп-қора, ўзи оёқида тура олмайдиган холатда маст бўлган биттаси менга қараб оҳзидан қора кўпик сачратиб гапирганди бизлар кимиимз баласанми?
-Йўқ.
-Бизлар Мирзо Улуғбек тумани хокимиятида ишлаймиз . 
Туманимизнинг хоким Шавкат Мироманович Мирзиёв у нима деса бизлар сўзсиз бажарамиз “сиз каби Ватаан душманларининг хотинларини истасак кўчага ҳайдаймиз, истасак уйини йиқамиз” деб айтганди.
Илгинчи эса менга шанадай дағ-даға, билан гапирган Қоработирнинг хизматкори Қорвойни 
иккинчи марта кўрмадим.Чамамда ёнида келган яъна битта “хизматкор” унинг оғзи ботирлик қилиб айтган гапларини тегишли жойга етказганми, иккинчи марта келмади. 
Кейинчалик Бобурдан айтганди акам уларни роса ичирди. 
Ойижоним эса уларнинг хужжатлирини кўрди. 
Ҳали уйни йиқишларига бир хафта боркан бемалол келин ойи кўчишга тайёргарлик кўраверинг деб.Бобур бир ҳафта деганди. 
Уч кун ўтмай уйни йиқаяптилар.
Буларга ишонч борми?
Ҳозир эса “уйни йиқ” деб экскавотор ҳайдовчига буйруқ берган инсон қиёфасига кирган иблисларни биринчи марта кўриб тургандим. .
Экскаватор ҳайдовчининг гапини эшитганимдан кейин шарта уларнинг олдига бордим салом ҳам бермаcдан билан гапириб бошладим.
-Сизлар буйруқ бердингларми, уйини йиқ деб?
-Бизлар айтдик.
-Уйда ман бор эдим -ку, билмасмидинглар?
-Билардик.
-Билиб туриб уйни йиқтиражоқсизларми?
-Ҳа.
- Мени билан ўғлимни йиқилган деворнинг тагида қолдириб ўлдирмоқчимисизлар?
-Нима бўлибди ўлсангиз, битта “ватан душман”нининг, хотини билан ўғли ўлса дунё камайиб қолмайди.
-Унинг гапидан ҳам савуқ юзига қарадим. 
Хаёлимга мени КГБнинг биносида тергов қилган Ботир Ражабович Турсуновнинг жонсиз одамнинг юзидай кўкариб кетган савуқ башараси кўз олдимга келди. 
Намунча бу номи йўқ, ўзи бор нусхалар бир-бирига ўҳшайди? 
Бу сохада ишлайдиганларнинг ҳаммасининг ранги, овазинамунча бир-бирига ўҳшамаса? Агара анув куни келган “алкаш” Мирзо Улуғбек Туманида ишлаймиз деб айтмагнида хозир уйни йиқишга буйруқ бериб турган тўрт-бешта, “харомзода”ларнинг. ҳаммасини КГБнинг, инсонлик қиёфасини йўқотган ҳодимлари деб ўйлардим. 
-Менинг хўжайиним Ватан душмани эмасдедим алам билан Ўзбекистон озод бўлсин деб курашиб охири банди зиндон бўлди, вақти келиб бу “вахший”ликларингиз, учун жавоб берасизлар.
-Кўп гапирманг...
-Гапирсам нима қиласиз, қамаб қўяман деб қўрқитасизми, қамасангиз, қамайверинглар зотан очиқда яшаганимдан кўра қамалиб ўтирганим минг марта яхши қўлингизни келганини аяманглар, сизларни сохангизда ишлайдиганлар “қамтаман” деб қўрқитишдан бошқа ҳеч нима келмайди қўлларингиздан. Ўлимимни бўйнимга олиб қўйибман қамалишдан қўрқаманми , зотан хўжайиним қамалагнидан бери “уй қамоқ”ида, яшайман.
Менинг жахлим чиқиб ҳеч нимадан қайтмай КГБнинг, ўзини танитмаган ходимларининг бир гапига икки агп билан жавоб бераётганимни эшитиб турганлардан бириси мен билан тортишаётган “ходим”имига, қараб “сиз кетинг” бу ердан деб қаергадир юборди.
-Менга қараб, жахлингиз ёмон экан деди.
-Нима раҳмат айтай-ми, уйимни устимга йиқидрмоқчи бўлган тўнкага?...
- Хўжайинимни нохақдан қамаганларингиз етмагандай кўчага ҳайдаяпсизлар жим туришим керакми?
-Хафа бўлманг.
-Раҳмат ... дедим кесатиб, росса хурсанд-ман.
-Бизлар сизга ёрдам бермоқчимиз уйингизнинг меблларини ташишга ва юк машинаси бермоқчимиз.
-Қаерга кўчаман?
-Бектемир тумаида хўжайинигизнинг уйи бор экан.-ку, ўшанга.
-Нима ҳам дердим “зўрники, тегирмон юргушармиш”...
Уйга кириб Жалолиддинни ўтқизиб қўйиб уйни нарсаларни йиғиштиришга бошлагандим терасснинг эшикини урилган овазини эшитдим.
Кўча дарвоза йиқилгани учун энди ким келса тўғри тераснинг эшикини тақиллатарди. 
-Чиқсам эшикнинг олдида Сафар аканинг маҳалладаги дўсти Комил ака турибди.
-Саломлашиб хол -хотир сўраб уйга таклиф қилдим.
-Уйингизни йиқлаяпагни ҳақида эшитиб ҳабар олгани келгандим.
-Ким айтди сизга?
....
-Саволимга жавоб ололмадим.
-Хокимиятдан келганлар билан гаплашдим булар иккита машина берамиз дейишди, агар нарсаларингиз сиғмаса Жоркага айтамиз у ҳам иш еридан машина гаплашади. 
(Жорка, Комил, Иброҳим акалар ва номини бу ерда ёзмаётганим яъна бир иккитаси Сафар аканинг Бектемир туман “Бузовчи” маҳалалсидаги энг яқин дўстлари эди. Шаҳарга кўчиб келмасимиздан олдин ҳар кун кечқурун келишарди ярим тунга қадар ўтириб суҳбатлашардилар)  
-Раҳмат ёрдам бераётганингиз учун.
Китобларримни йиғиб бир катта дастурхонга қўйиб боғладим.
Ўзини танинмаган КГБнинг , ходими айтганидай иккки-учта, одам келди ва юк машинасига, уйнинг мебллари-ю, бошқа майда -чуйдаларни, иккита машинага юкладик.
Энг эҳтиёт қилганим эса Сафар ака Туркиядан келтирган “Қурон-Каримнинг ёсин сураси “ ёзилган серамикадан ясалган дуога очилган ва овучининг ичига ёзилган суралар тасвири ва "бибило”(хотира ҳайкалча)си, ва Сафараканинг ёзадиган машинкаси эди. 
Уларни синмасин ва бузилмасин деб юмушоқ бир матога ўраб юк машинасининг кабинига қўйдим.. Юк машинасининг шофёри ўрис йигит эди. 
Унга ҳам тайинладим. эҳтиёт қилган деб.
Машналар тўлгандан кейин Комил ака юкларни тушургани кетди. Мен қолиб қолган нарсаларни атҳладим.
Икки уч соат ўтмай Комил ака битта машинада қайтиб келди.
-Келин ойи юкларни тушурдик.Абдуқайм билан Иброҳим уйга киритаяптилар.
Шу ерда бир воқеага ойдинлик киритишим керак.
Бундан бир ойча олдин Сафар аканинг маҳалладаги ўртоқлари Жорка билан Комил ака уйга келгандилар, уларнинг ёнларида мен биринчи марта кўраяпган қозоқ миллатига мансуб бир одам бор эди .
Улар ёнида келган ҳамрохларининг исмини Абдуқаюм деб танитдилар. 
Абдуқайюм Қозоқистоннинг Сайрам Виолятидан экан. 
Ўзбекистонда чиқадиган қозоқча газетада колектор бўлиб ишлайдиган Савле исмли қизга уйланган.
Савле Тошкентда ишлагани учун Абдуқаюм ҳам уни изига тушиб шахарга келган.
Лекин яшашга уйлари йўқ экан. 
Абдуқаюм Жорка таниши бўлган.
Жока танишининг уй излаб юргнаини эшитиб Абдуқаюмни бизларнинг уйга қўйиш учун руҳсат сўраб мени ёнимга келибди. 
Келинойи уйингиз қаровсиз ётибди Абдиқаюмнинг хотини хомиладор квартирага уй тополмай қийналиб юрибди агар сиз рози бўлсангиз уйингизда яшаб турсалар сизга квартира ҳақи учун беш олти сўм берса нон пули бўлар эди деди.
Мен рози бўлдим.
Фақат битта шартим бор билан дедим уйда яшасинлар менга бир тийин ҳам керак эмас. Анву КГБнинг иблисларини Сафар акага ўзинг қамалдинг хотининг нонга ҳам пул тополмай хор бўлиб уйинга квартант қўйиб яшаяпти деб айтишалрини истамайман дедим. Чунки мен чуқурроқ нафас олсам ҳам қамоқдаги Сафар ака эшитарди. 
-Яхши бўлибди дедим.
-Қолган нарсаларни машинага юкладик.
Леди итимни эса машинанинг юк юклайдиган қутисида Комил ака ушлаб ўтирди.
Жаололиддин билан мен машинанинг кабинига чиқдиқ.
Йўл бўйи бизларни иккита “нексия” ва “матиз” иккита оқ рангли машина то шаҳардан Бектемир туманидаги уйимизга келгунча кузатиб келдилар.
Мен буни билдим лекин ҳайдовчи йигит билиса қўрқиб кетмасин деб индамагандим. 
“Қўқувнинг ажалга фойдаси йўқ”, деганларидай “мен билса қўрқар” деб айтмаганим билан ҳам , ҳайдовчи ўзини кузатиб келаяпган иккита машинанин билиб қолди роса қўрқиб кетди бечора.
-Улар ким келин ойи?
-Кимни айтаяпсизд едим ўзимни соддаликган солиб?
-Бизларни кузатаётган “Нексия “ билан “Матиз”ни, айтаман, иккита машина ҳам бири орқамиздан бириси эса олдимизда кузатиб келаяпти. 
-Ҳа... уларми?
-Олдингига шунчаки машина бўлса керак деб этибор бермадим.
Кейин кўрсам изма-из, ҳайдаяптилар, атайлаб машинаннинг тезликнин пасайтирсам улар ҳам пасайтирди, оширсам улар ҳам тезликини оширди кейин билдимки, бизларни кузатаяпти, сиз этибор бермадингизми?
-Кўрдим. 
-Биламан..
-Сиз қўрқмасин деб индамагндим.
-Улар ким? 
-Уларми, хўжайиним қамалганидан кейин давлат тарпидан мени кеча кундуз кузатиш учун қўйилган КГБнинг ҳаромзодалари.
-Хўжайинингиз қамалган бўлса сизни нима айбингиз бор?
-Мен ҳам шу саволга жавоб тополмаяпман. 
-Менинг нима айбим бор?
-Боириб айтмадингизми “мени кузатадилар” деб? 
-Кимга, жуда содда экансиз, ўзлари буйруқ бериб қўйибдилар-ку.
-Аллохнинг қаҳрига йўлиқсин лар бери на кундузимда тинчлик на кечамда халоват бор бу итэмаганларнинг дастидан. Оллохнинг балосига йўлиқсинлар харом сут эмган КГБнинг, итлари, уйни йиқдилар муродига етдилар энди тинч қўйса ўладими? .
...
Ҳайдовчи бечора менинг алам билан уларни қарғаётган гаплар имни эшитиб овазини ҳам чиқармади туо уйга етгунча. 
Сиз қўрқманг уларнинг иши ман билан сизга индамайдилар дедим машинасидан тушаркан. 
Савла шўрва пиширган экан келинглар один шўрпа ичинглар кейин нарсалинигизни ичкарига ктиритамиз деди Абдуқаюм. 
Бир еб.-ичиб, оз дам олиб чиқиб нарсаларни уйга киритайлик деб қарасам машинаалрни тўлдириб юклаб бериб юборган нарсаларимнин яримидан кўпи йўқ эди. 
Комил аканинг ёрдам бергани учун"minnatdorlik" örnida қизига темир кароватни бермоқчи бўлиб қарасам ҳеч қаерда йўқ. Шундан шубаҳаланиб қолган нарсаларни изласам қўлга илинадиган гиламларим , полосlarim 
Сафар аканинг Туркиядан олиб келган чиройли идишларнинг ҳеч бириси йўқ ... Ҳамма нарсамни ўғирлаганлари етмаганидай яқинда жиянимнинг эри олиб келган ўн литрлик бидонда турган ёғ, ун, груч,shakar ҳатто ўрис бола ҳайдаётгавн машинанинг кабинига синмасин деб аввайлаб berganim ёзув машинкаси билан хотира бибило ҳам йўқ .
Noyob kitoblar Safar akaning ular ham yöq edi. 
Фақaт оғирлики учун кўтариб ketib бўлмайдиган меблларим қолганди ўғирланмай...
Karvonni talagan yöltösarlar kabi kabi oziq -ovqatdanm boshlab qölga ilinadaigan ahmma narsamni talgan edilar.


8.01.2017 yil. Lausannne.




87 -қисм.
    

         Мени пешонам намунча шўр бўлмаса. “қизи касал” савуқда, ёмғирда кўчада туфроқга беланиб ётмасин деб уйга олиб келган Гурланлик Зулойҳо Матчонова тақинчоқларимни ўғирлади. Шайхалидан келаяпганимда менга ҳамроҳ бўлган эри қамалган hotin билан қайинсинглиси bilan qöshilib ҳамёнимни ўғирладlar.
Улар ҳам озлик қилгандай "Боғи эрам” паркининг рўпарасидаги шаҳарнинг қоқ марказидаги ҳамма қулайликларга эга бўлган мен яшаётган ховлини йиқганларида хукумат тарафидан берилган иккита юк машинасининг шофёрлари қўлга илинадиган гиламларимдан тортиб то ейдиган озиқ-овқатларимгача ўғирлашди...
Ўзбекистон хукумати эса битта “занглаган тийин” ни, ўғирладинг деган туҳмат Сафар акани қамаб қўйибди.
-Қани адолат?
-Асл ўғри ва мутаҳамлар ташқарида ялло қилиб юрибди, begunohlar esa qamalib qon yutib ötiribdi.
-Бошимни қайси тошга уришни билмаyman?...
-Тошга урсам тош бошимни ишонаман-ки, тош ёриларди, лекин бошимнинг ёрилмаслики, аниқ эди.Chunki boshimga kutilmagan da tushayotgan san-sanoqsiz tashvishlar nafaqat boshimni hatto vujudimni ham toshga aylantirgan edi.
-Дардимни кимга айтиб, кимдан малаҳат сўрашни билмасдим нима қилай деб?...
-Мурод Жўраевнинг суди бўлиши керак эди.
Борсам балким бирлаиданм аслаҳат сўрараман ҳам суд қанақа бўлишини яқиндан кўарман деган умид билан маҳаллага кўчиб келган кунимнинг эртаси куни Жалодиддинни Сафар аканинг дўсти Иброхимнинг онасига оманат қолдириб ўзим Мурод Жўраевнинг судига кетдим. Олий суднинг биносининг олдига бориб кимлар келган экан деб қарамоқчи бўлиб тургандим ёнимга узун бўйли қора соч, кўзига қора кўзойнак таққан, рангида бир қатра қони йўқ бириси келди.Мен бу ноёб нусҳани умримда кўрмагандим. У эса худди эски танишини кўргандай гап бошлади.
-Ким учун келдингиз?
Ҳайрон бўлиб ён атрофимга қарадим мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
-Кечирасиз, менга айтаяпсизми
(саломсиз сабоҳсиз танимаган бир одам рости осмондан тараша тушгандай ким учун келдинигиз деб савол берса ғалати эшитиларкан)
-Сизга айтаяпман.
-Менгами ҳайратимни яшир олмай қайта сўрадим?
-Сизга.
-Мурод Жўраев учун келдим.
-Қариндошингизми?
-Йўқ.
-Танишингизми?
-Йўқ.
-Унда нимага келдингиз судига?
-Мурод ака бизнинг ЭРК партиясидан кейин хўжайинимнинг яқин дўстларидан бири ўзини шаҳсан танимасам ҳам хўжайинимнинг дўсти бўлгани учун келдим.
-Шаҳсан танимасангиз нимага келдингиз?
-Нима келишим учун сиздан руҳсат олишим керакми?
-Йўқ.
-Биласизми, мен хўжайинимнинг судига бора олмаганман.
-Хўжайинингиз ким?
-Сафар Бекжон.
-Судига бормаганмисиз?
-Йўқ суди бўладиган куни ва қайси шаҳарда бўлишини менга айтишмаган. Суд Қарқалапағистоннинг Элликқаъла туманида бўлган.У ерга бориб келиши учун хукумат
адвакатига ҳам бир кунга руҳсат берган борасан судини ўтказиб изингга, қайтасан деб. У менга телефон қилган мени уйимдаги телфонни эса ўчириб қўйишган айнан ўша кунларда уйимга келишга вақти етмай мажбур кетган адвакат. .Хўжайинимнинг судига бора олмагним энг катта армоним шунинг учун Мурод аканинг судига келдим.
-Шундайми?
-Шундай.
Умримда кўрмагним “юзи қонсиз” нусҳа қандай сездирмай пайдо бўлган бўлса кўзимни очиб юмгунимча ўртадан йўқ бўлди.
Олий суд биносининг олд тарапига ўтсам Дилором Исоқова ёнида ўрта бўйли қора сочли бир эркак, анув куни суди бўлганида Мурод Жўраевнинг манавий Онаси деб таништирган онахон ва ва танимагним узун бўйли қадди басти келишган чиройли бир аёл ва Мурод аканинг синглиис Муҳаббат бор экан.�Улар ўзора ниманидир қизғин муҳокама қилаяпган эдилар.
-Бориб саломлашиб уларнинг сафига қўшилдим.
-Дилором опа уларга мани, уларни манга таништирди. Узун бўйли қадди басти келишган чиройли аёлни Мурод аканинг хоним Холбика ора деди.
-Холбика опанинг гўзалики, тарифлаш учун халқ оғзаки “Холбика” достонининг бош қахрамони Холбикани тасвирлаган сатрларни ёзган баҳшигина ҳаётдаги Холбика опанинг гўзаликини мукаммал тасвирлаши мумкин.
Мен ғарибнинг қаламимнинг кучи етмайди унинг қоранғу кечага шула сочган ой юзини тасвирлаш учун.
Холида опа келиб? Вой сиз Сафар аканинг оиласимисиз.
Сиз келагнингизда мен уйда йўқ эдим рос афсусландим сиз билан учраша олмагнимга мана энди учрашашаяпмиз кеч бўлса ҳам деб роса хурсанд бўлди.
Мен ҳам уни яқиндан кўрагнимдан жуда хурсанд эдим.
(Холида янга айтаётагни воқеа мен Мурод аканинг сингилисининг таклифи билан Муборакга Мурод аканинг ота онаси билан кўришгани борганимни назарда тутаётган эди. Ўшанда Мурод аканинг оанси Холида уйида йўқ экан деб айтганди.)
-Майлида янга ҳеч бўлагандан кеч бўлса ҳам учаршдик-ку.
Дилорам опа эса ўз ҳаёт хикоясини айтиш билан банд эди.
Қулоқ солсам ёнида ҳамрохи бўлиб келагна эркакни бу Рустам .
Мен қизларимни боқиш оғирлашгани учун шарта Рустамга эрга тегдим. Хозирги вақтда эрсиз якка яшаш бир хотинга оғир деб оғзи-оғизига, тегмай гапирарди.
Унинг гапаларини эшитиб турган Мурод аканинг маъанавий Онаси эса.
-Яхши қилибсиз турмушга чиқиб абхтли бўлинг деб тилак билдирди.
-Шундагина диққат қилиб ёнимда турган кўриниши мендан ҳам кичик бўлган йигитнинг юзига қарадим.
Ҳаёлимда бир марта уйига борганимда Дилором опа “астароқ гапиринг нариги уйда Рустам ухлаяпти” деб огоҳлантиргани эсимга тушди.
(Менинг энг ёмон характерим баланда овазда гапираман худди ҳамсуҳбатим мени эшитмагандай шу одатим боис кўп марта огоҳлантириш олганман)
-Рустам ким дедгандим ажабланиб?
-КГБ тарафидан мени кузатиш учун қўйилагн йигит дедганди Дилором опа.Ташқарида иссиқда туриб чарчадинг кириб ибр пиола чой ичинг деб чақиргандим.
Чой ичганидан кейин ухлаб қолди деганди.
-Ҳайрон бўлгандим КГБнинг, инсонлик қиёфасини йўқотган, шайтонга шогирд тушаган рисликни нечун уйига киритиб “чарчадинг энди дамингни ол” деб уҳлатиб қўйиди деб...
-Лекин ҳаёлимдан ўтган гапалрни ўшанда айтмавгндим Дилором опага.
-Бугун эса ўша ёнидаги ҳамроҳини бу менинг “янги эрим “ деб Мурод ака нинг яқиналрига таништираяпти.
Ранг рўйини ўша вақтда кўрмагним учун менга айтган Рустамими, ёки бошқами бирсими, била олмадим.
-Мурод аканинг маъанвий Онаси бир катта кастролда ош дамлаб келган экан Муроджон ўғлимга бераман деб.
Ош, сигарет билмадим яъна нималарнидир бир кичик сумкачага солиб суд бошланишидан олдин Холида янганинг укаси иблан Мурод акага бериб юборди
.Қолган ошни ейишга таклиф қилди бизларни.
-Онахон хатто қошиқлар ҳам олиб келган экан ош едик.
-Суд бошланмасидан олдин юр сигарет чекайлик Рустам деб Дилором опа Рустам иблан қаергадир кетди.
Бир вақт Васила опа Иноятова келди..
-Васила опани кўриб рости хурсанд бўлдим.Балким дардимни Васила опага айтсам жўяли бир маслаҳат берар деб.
Дилором опанинг Рустамдан бошқа дарди йўқ эди.
-Васила опа ҳамма иблан саломлашиб хол хотир сўрашиб бўлганидан кейин ёнига бордим.
-Васила опа маслаҳатингиз керак?
-Нима учун?
-Хабарингиз бордир Якуб Колос кўчадаги мен яшаб ўтирган ховлини хукумат йиқиб мани Бектемир туманидаги “Бузовчи” маҳалласидаги экси уйимизга кўчириб юборди. Кўчириганида Мирзо Улуғбек туманидан уйнинг атнсаларини эски уйимга олиб бориши учун иккита юк машинаси берганди. Шофёрлар олганми ёки КГБнинг харомзодаалрими иблмайман меблимдан бошқа ҳамма нарсамни ўғирлапдилар инма қилишга ҳайронман.
-Сиз Мирзо Улуғбек тумани хокими Шавкат ироманович Мирзиёвнинг номига, куейин шу туманинг прокрорини номига ариза ёзиб шикоят қилинг анрсалиингизни топиб берадира. Жим ўтирманг, ҳам ховлингизни йиқсинлар ҳам нарсалинигизни ўғирласинлар, булар.
Жим ўтирманг!!!
-Ён тарфимдан келиб гапимизга қулоқ солаяпган Дилором опа эса.
-Келин шикоят ёзмасин деди Васила опага қараб.
-Нима учун?
-Сафарга қаоқхонада ёмон қилишлари мумкин хотининг “шикоят” қилди деб.
-Шунча нарсаисни ўғиласалари ю, Қурбонойга сан ёзма деб айтасан.
Менга қараб ёзинг шикоят ҳеч кимга қулоқ солмай.
-Мен “икки орада бир дара(чуқурлик) да, қолгандим.
-Қаршимда бири ЭРК Партиясининг матбуоат котибаси Диором Исоқова бириси эса “Бирлик” Халқ Харакатининг фаоли Васила Иноятова.
-ЭРК Партиясининг ходимаси “менга шикоят ёзма” деб босим ўтказса, Бирлик Халқ Харкатининг фаоли “ёзинг ўз ҳаққингизни атлаб қилинг” деб айтаяпганди.
-Кимга қулоқ солишим керак?
-Уларга сизларники номақул демадим.
-Майли ўйлаб кўраман деб айтдим.
Менинг ҳеч вақт биров маслахат берса ёки ўзим сўрасам ҳам уларга қулоқ солардим лекин ўзим билганимдан қолмайдиган ўжар харктерим бор эди...
Суд бошланди.
Ичкарига кирдик анаву куни кўрганим савуқ деворлар, темир курсилар бизларни кутиб олди.
Бугун темир қафаснинг ичида ўтирган маҳкумларнинг сони кўпайган эди.


  15.01.2017 yil.                            Lausanne.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...