среда, 28 декабря 2016 г.
Mаънавий жавобгарлик остидалар.
Россиядан депортация қилинган украиналик қочқин Тошкентдаги приёмникдан топилди.
Швециядан депортация қилинишини эшитган ўзбекистонлик муҳожир ўзини пичоқ билан яралади.
Матбуотдан.
Мен 2004 йилдан бери Узбекистондаги Инсон Хукуклари масаласида Олий коммисарликдаги ехпертликликдан вос кечганман.
Женевада бу сохада ишлайдиган танишларим билан баъзан бир финжон кoфе ичишга бориб тураман.
Кейинги кунларда Узбекистондаги Инсон Хукуклари масаласида ижобий силжишлар булганлиги хакида маьлумотномалар йигилмокда экан.
Бу ишни килаётганлар, Узбекистон мухолифат вакилларининг матбуотда Мирзиёевни реформатор килиб курсатган чикишлари асос килинган экан.
Европа Иттифокининг "Узбекистонда болалар мехнатига чек куйилмокда"- деган хулосага келинганлиги хам, худди шундай чикишлар асосида булаганлиги айтилмокда.
Узбекистондаги виртеал кабулхоналар очилиб, 24 йил камокда утирган инсонга кушимча йил кушиб берилмаганлиги катта узгариш килиб курсатилмокда.
Муаммо борлигини этироф килиш, уни хал килганликдан хам каттарок узгариш эканлигини биринчи марта куриб турибмиз. Биз хам ватанимизда хакийкий узгаришлар булсин деб курашаётган инсонлармиз.
Аммо хали мингларча сиёсий махкум камокларда колар экан, суз эркинлиги, такикланган мухолиф партиялар, йигилишлар утказиш, митинглар утказиш жиноят хисобланишга давом этаркан, Шавкат Мирзиёевни реформалар килди дейиш хоинликдир.
Гарб давлатларидаги кочкинлар идораларига ва халкаро ташкилотларга беминнат Мирзиёев рекламаси хужжатларини таркатилишига сабабчи булганлар бор.
Жахонгир Маматов, Намоз Нормумин, Исмат Хушев, Фахриддин Худайкулов, Ахмат Хожи..... каби инсонларнинг матбуотдаги чикишлари оркали Узбекистонлик кочкинлар учун тузок вазифасини бажаришмокда.
Агар Узбекистонда катта ижобий узгаришлар булган булса номлари айтилган инсонлар тезлик билан Узбекистонга борсинлар. Уша ердан туриб Мирзиёев рекламачилигини килсинлар.
Биз жаноб Мирзиёевнинг шахсини эмас Узбекистондаги мавжуд диктатура режиминг тугатилишини истаяпмиз. Мактовлар ва олкишлар журлигида Узбекистон ичкарисида ва ташкарисида инсонлар куркиви давом этмокда.
Гарбдаги газли, электрли.... хуллас люкс уйларида утириб виртеуаллашганлар маънавий жавобгарлик остидалар.
Омон булинглар!
Сафар Бекжон.
28.12.2016
Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.
Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...
-
Ўзбекистон нефти. Кимлар сокка килмокда? Узбекистонда вакти-вакти билан нефт махсулотларини, сотилиши муаммо булади. Нархларнинг б...
-
Биринчи жаҳон уруши. Биринчи харбий куз. Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...
-
Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...