пятница, 9 декабря 2016 г.
"Урилганлар идораси...."
"Урилганлар идораси...."
1984-86 йилларда Исмоил Журабеков Узбекистон Аграпром идораси бошлиги эди. Бу ташкилот учун ташкил килинган "Мехнат" нашрётида ишлагандим уша йиллари.
Tула манода "урилган"лар идораси эди. Пахта иши билан боглик масалада урилган, Узбекистон Марказий комитетидан урилиб келганлар учун бошпана эди бу нашрёт.
Убай Абдураззоков, (кейинчалик Tашки ишлар вазири) Рустам Шогуломов, (кейинчалик Узбекистон матбуот комитаси раиси) Шароф Убайдуллаев (кейинчалик Ислом Каримов маслахатчиси)....
Хотира китобимда бу инсонлар билан боглик баъзи хангома вокеаларни ёзгандим. Бу инсонлар ичида факат рахматлик Убай Абдураззоков менинг кайси авлод ва оиладан эканлигимни билганлар.
Узбекистон Tашки ишлар вазири булгандан кейин мустакиллик учун курашган чет эллардаги Туркистонликларни ватанга кайтариш масаласини Каримовга эслатиб турган. Мухолифатсиз давлат ривожланмаслигини мажлисларда кун тартибига келтирган. Окибатда Ислом Каримов у кишини ишдан олди ва уй камогида ушлаб турди.
Мен Cовет пайтида "урилган" кишилардан факат Убай акани хурмат килганман. Каримов газабига учраган иккинчи инсон Шукурулло Мирсаидов булади. Бу иккита сийсатчи хеч кандай моддий масалада эмас, миллий давлатчилик масаласида урилган шахсият эдилар.
Реаблитация килинаиган булса шу икки киши хотираси олдида кечирим суралиши керак ва оиласи окланиши керак.
Шавкат Мирзиёев реаблитация килган, "урилган" инсонлар хакида.
Усмонхужаев уз даврининг хоини эди. Узбекистонга Россиядан 100 мингдан ортик рус иркчи кадрларни ватанимизга чакирганлигига хужжатлар гувохдир.
Мен Бирлик халк харакати бошкарув хайътида ишлаганман. 1990 йилда Усмонхужаевнинг аёли ва синглиси бизга мурожат килганди. Россияда камокда сакланаётган Усмонхужаевнинг кулёзмасида мактуб кулимга берилганди.
Усмонхужаев узига нисбатан камокхонада килинаётган кийноклар хакида ёзаётганди. Жуда ачинарли ва ёрдам сураб илтижо килинган мактуб эди. Мен уз сиёсий хатоларини кабул килиб кечирим сураган бу инсонга ёрдам берилишини сураб оиласи билан биргаликда Узбекистон Олий Советига борганман. Эшик олдидаги милиция нозири билан айтишиб колиб кукрагимга бир юмрук хам эганман. Мени кийнаган вокеа мактубдаги ёзилган, бу ерда айтиш уятли булган кийнок шакллари эди. Аммо у инсоннинг сиёсий хатоси миллионларча Yзбекисонлик учун кимматга тушганлиги, биз узбеклар уз орамизда хал килишимиз керак деган тушунчам эди. У кишини оклаш керак деган фикрдан йирокман.
Мирзиёевнинг Усмонхужаевдан бирон сиёсий дивидент олиши кутилмайди. Бу инсонлар Мирзиёевнинг мархум кайнотасининг чойхона-майхона дустлари. Кайнота жанобларининг Усмонхужаев, Журабеков, Ахматжон Одилов каби дустлари тириклар. Уларни карилик пайтларида хурсанд килиш киёвтурага хам фарз хамда карз.
Албатда ишнинг сиёсий тамони максад килинмаган булса. МХХ раиси хам безовта булмайди. Чунки каряларнинг сиясий даволари йук.
Козим Тулаганов масаласига келсак иш бу эрда келажак планлар билан боглик куринади. Тулагановларни ем килишганда уз клани химоя кила олмади. У киши аламзада, хатто уз узтозларига карши Мирзиёев тудасида туриб курашадиган даражада касамхур.....
Бошка "урилган"ларни хам булиши мумкин булган исёнчилар сафига утиб кетмаслиги кузда тутилмокда. Умидворликда тутиш.
Мирзиёев Ислом Каримов кулида уртукмок вазифасида эди.
Энди янги додо узига уртукмок излаяди...
Бутун масала, тукмокнинг дастаси кимнинг куринмас кулида туришида.
"Урилганлар" идораси очилса ва урадиганлар чойхона-майхонаси кайси адресда булиши урганишимизга оз колди.
Омон булинглар.
Сафар Бекжон. 09.12.2016 Женева.
Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.
Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...
-
Ўзбекистон нефти. Кимлар сокка килмокда? Узбекистонда вакти-вакти билан нефт махсулотларини, сотилиши муаммо булади. Нархларнинг б...
-
Биринчи жаҳон уруши. Биринчи харбий куз. Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...
-
Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...