Uzdemfundsuisse баёноти.
Ўзбекистондаги
коррупция ва Прзеденти
Ислом Каримов оиласининг бу ишдаги роли
маътбуот учун муҳим
мавзу бўлиб қолмокда.
Ўзбекистон
тамони Гулнора Kаримова билан боглик
халкаро тергов ишларини худди уз
назоратида ушлаб тургандай харакат
килмокда.
АҚШ билан
яқин ҳамкорлиги
орқали Гулнора Каримовага
оид ҳисоб рақамларидаги
музлатилган пулларни эрта индин-қайтариб
олажагини тарғибот қилмокда.
Ҳеч қандай
маҳкамага керак бўлмасдан
келишув асосида ўзбек
халкидан ўғирланган
бойликларни ўғриларига
қайтаришга эришилмоқда
деган маьлумотлар кенг
ёйилмоқда. Ўзбекистон
диктатураси дунёнинг ҳар
жойида истаганини қилдира
олади деган тарғибот бор.
АҚШ ва Швейцария
маҳкамалари ўз
сиёсий раҳбариятига
топшириқ берса музлатилган
бойликларни Узбекистонга
қайтарилади деган пропоганда
тарқатилмокда.
Гулнора Каримова ва
ҳамкорлари узоқ
йиллар мабойнида Узбекистон миллий
бойликларини ноқонуний
ўзлаштириб келганлар. Бу
ўғирликлар Ғарб
давлатларидаги банкаларда сакланмоқда.
Маътбуот
бу бойлилларнинг барчасини
Ўзбекистонга сармоя
киритган телекоммуникатция
ширкатларидан олинган порадан иборат
килиб курсатиб келмоқда.
Бу тўғри
эмас.
Гулнора Каримовага
исмига Швейцария тергов
органларининг қизиқиши
Zeromax корпоратциясидаги сирли жанжаллардан
бошланганлиги маьлум.
Шоҳруҳ
Собиров ва Алишер Эргашев Женевадаги
Lombard Odier банки биносида ҳибсга олинган.
Бу шахслар Гулнора Каримовага топширигига
кўра Швейцариядаги
турли банкларда сакланаётган 800 млн
франкни ($854 млн) накд пулга
айлантирмокчи бўлишганлигини
айтишган. Мазкур банкда Гулнора
Каримованинг қийматли
тошларни саклайдиган цейф
кира қилгани ҳам
маьлум.
Гулнора Каримовага оид
деб қаралаётган барча
бойликлар Ғабр давлатларнинг
телекоммуникарция ширкатлари берган
пора эканлиги исбот килинниши керак.
Uzdemfundsuisse раиси Сафар
Бекжон Швейцария Бош
Прокуратураси олиб бораётган тергов
ишида қатнашмоқда.
Шоҳруҳ
Собиров ва Алишер Эргашев Женевадаги
Lombard Odier банкида жиноят қилаётган
пайтда қўлга олинганлар.
Жиноят содир қилинган
жойда маҳкама қилиниши
керак.
Сафар Бекжон Халкаро
ҳуқуқлардан келиб чиқиб
Шоҳруҳ Собиров ва Алишер
Эргашев Женева махкамасида юзлаштирилишини
талаб килмокда. Тергов жараёнида бу
кишиларнинг адвокатларига ҳам
оғзаки ҳамда
ёзма равишда талабнома
киритилган.
Гумонланувчиларнинг
кочиб кетганлиги жиноят воситаларининг
йук қилинишига сабаб бўла
олмайди.
Ўзбекистон
жамоатчилигига шуни маълум
киламиз.
Uzdemfundsuisse ва унинг раиси
Сафар Бекжон бутун ҳуқуқий
йўллар орқали
кyрашини давом эттирмокда. Гулнора
Каримова бошчилигидаги гуруҳ
ўзбек халкига оид бўлган
бойликларини қайтадан
ўзлаштирмаслиги керак.
Uzdemfundsuisse ахборот
маркази.
16.01.2016