"2007
йилда Қозоғистон ҳукумати чет элда
ноқонуний дея музлатилган пулларни
қайтариб олишга муваффақ бўлган.Қозоғистонда хайрия жамғармаси тузилди
ва бу пуллар ўша жамғармага киритилди,
ҳамда унинг қандай сарфланишини халқаро
кузатувчилар жуда қаттиққўллик билан
кузатишлари белгиланди. Бу пуллар
камбағал оилаларга сарфланиши
келишилганди."
Матбуотдан.
Алишер
Илхомов, Надежда Атаевалар бошчилигидаги
мухожирлар узлари бир вактлар
Узбекистондаги мавжуд тузимнинг бир
парчаси эдилар.
Kоррупцияга
ботган режим, узбек халкидан умарган
пулларни бу гурух уз тасаруфига олмокчи
эмиш.
Факат
бу гурухгина бу бойликни адолатли таксим
кила олармиш. Хар гал
“-бу
йул олдин синаб курилган. Казокистон
рахбарларининг Швейцаряда музлатилган
пулларини камбагалларга кайтарилган”
дейишмокда.
Аслида
хам шундайми?
"Казахгейт"
жанжалини бошлатган адвокатлар билан
Швейцаряга келган пайтларимда
танишганман. 1998 йилдан бери бу ишда
мухим рул уйнаган адвокатлардан Реймонд
Мазлиах (Mazliah Raymond) хукукий махлахатлар
олиб келмокдамиз. Бу киши хатто бир
неча марта Казакистонга Нурсултон
Назарбаевга карши жиноий иш очтириш
учун борган.
Аммо
сиёсийларнинг аралашуви асосида тузилган
“Бота жамгармаси” оркали музлатилган
пулларнинг бир кисми кайтадан
амалдорларнинг чунтагига кетган.
Жамгарма раиси Евгений Жовтис 84 миллион
$ каерга сарфланганлигини халигача
ургана олмади. Бор й уги 100 миллионлик
музлатилган пул таксимотида 84 миллиони
коррупция килинган. Гулнорага оид бир
миллиард 200 миллион $ музлатилган бойликни
кайдай журат билан узбек халкига адолатли
этказамиз дейишаяпди?
“Бота
жамгармаси” оркали гойиб булган 84
миллион$ хакида Швейцаря тергов
органларида этарлича малумот борлиги
айтилади. Жамоат ташкилоти фаолларининг
бир кисми аралашган сохта камбагаллар,
етимхоналар, болалар.... ташкил килиш
оркали иккинчи марта коррупциячилик
амалга оширилган. Нисбатан эркинлик
булган Казокистонда, халкга оид бойликлар
кайтадан таланди. Узбекистондай тула
коррупцияга ботган давлатга музлатилган
бойликлар халкга адолатли булиб берамиз
дейишнинг ортида, бошка ниятлар борлиги
аник.
Биз
инсонларимизга балик ейишни эмас, балик
кандай овланишини ургатишимиз керак.
Тайёр
маблагни таркатиб, ривожланиш мумкин
эмас.
Бу
бойликларга замонавий технология
асосида ишлайдиган мини заводлар,
махсулотларни кайта ишлайдиган,
кадоклайдиган ва дунё бозорига тайёр
махсулот сифатида чикара оладиган мини
фабрикалар курилиши тарафдоримиз.
Оддий
одамларнинг кулогига ёкадиган "-сизларга
накд пул таркатамиз" деган вада билан
узларига тарфдор йигишлари мумкин.
Аммо
мавжуд режимнинг рухсатисиз ва
шерикчилигисиз халкимизга "зинних" хам тарката олмайдилар.
Сафар
Бекжон
Uzdemfundsuisse
раиси.