Моддият келтирса Кабанинг устидан... | Муминлар жазосини бермасми Аллох!? |
Ислом инсониятнинг калби ва иймонига каратилган диндир. Афсус бугун бу мукаддас динимизни шаклбозликга айлантиришди. Каерга караманг ислом олимиман дейди ва муминларнинг ва бошка диндагиларнинг ташки куринишини таккослаб хулоса килишга чакиради. Биз бошкаларнинг куринишларини мухокама килишдан олдин ислом дунёси манавиятини тугри йулга куяйлик. Интернет оркали порнографя сахифаларига энг куп мусилмон давлатларда кирилмокда. Ёпик жамиятларда парда ортида нималар килинаяпганини билмаганимиз учун, очик Гарбдаги бузукликлар кузга ботади. Gарб кимнинг-ким эканлигини билиш ва шунга караб давлат ишлари ва ижтимоий хаётдаги урнингизни белгилар беради. Буни килиш учун сизга эркинлик бeради ва уз килмишингиз билан узингизга лойик жойни топасиз. Ичkи кимлик ва куриниш бир хиллигини инсонларнинг узларига курсатади. Афганистондаги яширин бачабозлик, Cаудиядаги кизалоклар зуравонлиги факат яширин булганлиги учун муминлар, Гарбдан иффатлирокдир деган хилосага келтирмайди бизни. Iнсонлар манавияти билан дин шугулланмайди. Аммо шундай назорат бор-ки ... Бирон тайинли ишга кирмокчи булсангиз уша ердаги компютер мутахасиси сизнинг IP, уй адресигиз, телефон номерингиз, крeдiт картиниг оркали бутун утмишигизни беш дакикада урганиб чикади. Порнографя ишкибози, сптрестиз бардаги видео камераларда колдирган "сирли хаётингиз" иш берувчига ёкмаслиги аник. Гарб дунёсидаги хар кун тв, филмлар, артистик хаёт билан боглик шов-шувли ишларда ахолининг 5-10% купi катнашмайди. Инсонлар ишга боради, оила хаёти фаравон булган 70-80% ахоли бачкана ишларга алокаси йук. Аллох ислом дунёсини каттик жазолаётргани аник. Kейинги эллик йил ичида хокимият талашиб ички урушлар келтириб чикардик. Гарб бундан фойдaланди. Мана эллик йиллик бомбардимонлар остида хеч кандай айбсиз муминларимиз улдирилмокда. Аллох истамаганида бунака булмасди. Демак-ки бирон хатомиз учун жазоланяпмиз. "....цивилизациялашган инсоният қандайдир ядро бомбаси ёки табиий ресурсларнинг етишмаслигидан эмас, балки яланғоч хотинларнинг кўпайиб кетганлигидан ҳалок бўлаётган экан. Оқибатда сайёрамизда фақат мусулмонлар қолса керак!" (info.islom.uz)
Содда узбекларни кунглини oвлаш мумкин. Аммо Аллохни алдаб булмайди. Дунёда энг киска умр кураётган ахоли мусилмон давлатлари ва Aфрика китъаси халклари. Аллох умр булиб берётганида айнан кофир, динсиз.... ёлонгоч хотинлар тула давлатлар ахолисини сийлаяпди. Энг огир мехнат, кам иш хаки, узинг учун ул этиm булган эса муминлар булиб колмокда. Нимага? Биз Аллох олдида нима гунох килдик?....
Мусилмонлар истемолчи, тех- технология гарбда. Нимага?
Гарб хеч булмаса уз ахолиси учун адолатни тиклаб берадиган махкамалар курган. Нимаga биз узiмиз учун адолатли рахбар сайлай олмаймиз. Биздан чикканлар диктаторлик куришади. Мусилмон мамлакатдан кочганлар нега Саудияга, Эмиратга, Кувайтга..... сиёсий бошпана сураб бормайди. Адолат йуклигиданми?
Албатда.
Бу давлатлар габдан бойрок. Аммо бойлик адолатнинг тамали эмас. Ислом уламолари, Шайхлар хам гарбдан бошпана излайди.
"-Куфур давлатлари булган жойда адолат нима килади?"
Демак дини бошка булган билан адолатсиз эмас эканлар. Гарб уз ичкарисидаги ахолининг дини вa иркидан катий назар адолатни тикlаб бер олади. Гарб ташки дунёга адолатсиз ёндашади.
Биз муминларнинг кулида Яратгандан келган Aдолат дастурамали бор.
Куръон!
Аммо у, мулларлар кулида пул йигиш воситасига айлантирилган. Куръон давлатлар, хукуматларнинг исломий номи учун эмас, халкинг муминча яшай олиши учун эканлиги унитилди.
info.islom.uz- сахифасидагилар макола ёзишдан олдин статистик малимотларга мундок карашлари керак. Аллох инсонларга, миллатларга.... узун умр, ёки киска умр беришини этикод синови деб караётган булсайди Японларни узун умрли килармий-ди? Дунёда энг согликли узун умр куривчилар Японлар, Швейцаряликлар ва Норвегядир.
Ислом, муминларнинг туйгулари, кулокдан-кулокка, муллалaр айтди- хамма итоат килиши.... оркали бошкарилмокда.
Куръон хамма уйда бор. Факат баланд жойда туриш учун. Мукаддаслиги моддияти, кагози, араб ёзувида эканлиги... булиб колган.
Куръоннинг мазмуни мукаддас. Агар хар мумин узи укиб, узи акл килмайдиган булса, Куръон хар кандай роман босмасидан фарки колмайди.
Куръон 666 оят. Аммо муллалар унга юз мингларча жилд тавьсир ёзишган.
Койил-э. Аллох нозил киларкан одамлар тушунмайди, муллалар акл килиб тушунтиради деб бирон оят нозил килмаган-ку!?
Куръон сирлар тула китоб..... Минг марта йук, йук, йук. Аллох сирли нарсалар нозил килca киёматда кандай имтихон килади бизларни. Биронтаси "эй Яратган жунатган Куръон жуда сирли эди, тушунмадим"- деса нима булади. Куръоннинг ёнида сирларни тушунтирадиган муллаларни жунатаман деган оят хам бермагансан?!- деса нима булади?
Барча муминлар шахсан узлари Куръонни укисинлар. Исломиятни кабул килган энг машхур Гарбликлардан бири Юсуф Ислом (Cat Stevens) шундай деган;
"-Исломга утишдан олдин мусилмонларни эмас, Куръон билан танишдим. Баъзи мусилмонман деб юрганларни олдин таниганимда эди, Исломга киришим кийин буларди".
Тил билмасалар, сузма-суз таржимасини укисинлар.
Аллохни танимокчи ва унгагина ибодат килмокчи булсангиз Куръонни укинг.
Колган барчаси, фоний инсонлар ижоди.
Сафар Бекжон.
29.11.2015