вторник, 24 ноября 2015 г.
Қурол ва қалам суиқасди
Қурол ва қалам суиқасди
Швециянинг Остершунд (Östersund) шаҳрида Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаров жонига қилинган суиқасднинг бевосита ижрочиси Юрий Жуковскийнинг устидан маҳкама бошланди.
Унинг ўзи ва жиноий шериклари ҳақида маҳкамалар одил карор беришади.
Мен бугун ушбу жиноятнинг маънавий тамони ҳакида гапирмокчиман.
Имкониятим булганида албатта маҳкамага қатнашиб гувоҳлик берган булардим. Чунки суиқасдга тайёргарлик бўлаётганлики, ҳақидаги ҳабарни берганман. Швеция Ички Ишлар вазирлигига хат хам ёзганман бу ҳақда.
Дустназар Худайназаровни Обидхон кори домлаининг олдига боришга даъват килдим. У ерда еканликида бир неча марта телефон орқали “суйикасд” эхтимоли ҳакида ҳабар бердирдим.
Дустназар Худойназаров тирик виждони бўлса бу ҳақда айтсин.
Лекин менга ишонадиган одам топилмади ўша вақтда.
“Ғийбатшунослик сиёсий ҳаракати” мен хақимда тинмасдан иғво тарқатишга давом этмокда. Суиқасд қилиниши керак бўлган кишилар орасида ўзим ҳам борлигимни биламан.
Лекин бунга ҳам ҳеч кимни ишонтира олмадим.
Ўзбекистон маҳсус ҳизматлари иҳтиёрида чет элларда ҳаракат қила оладиган учта профессионал суиқасдчилар груҳи бор.
Иккитаси эркак, биттаси аёл киши.
Бу одамлар сиёсатчи кишилардан ташқари иқтисодий, жиноий гуруҳ вакилларини йўқ қилиш ишларини хам бажармокдалар.
Юрий Жуковскийнинг биринчи тергови Россия маҳсус ҳизматлари тамонидан амалга оширилганини айтишимиз мумкин.
Албатта бу “тергов” сир қолиши ҳақида вада берилиб Швециядаги терговда ўзини қандай тутиши кераклиги астойдил ўргатилган кўринади.
Ўзбекистон режимини келажкда Ҳалкаро маҳкамаларга олиб чикиши мумкин бўлган ҳуқуқий жарааён бошланишини Россия билмакда.
Россия сув ости кемасининг Швеция қирғоқларида чўкиб кетганлики... Спутниклар оркали икки ҳафта қимирламай қирғоқда турган сув ости кемаси Швецияга карши айғоқчилик фаолиятларини олиб борганлигини, Россия тан олди. Яширин келишув бўлганлиги аниқ.
Ҳалокатга учраган Россия кемасини кутқарган Швеция Юрий Жуковскийни рус морякларига алмаштирган бўлиши мумкин.
Нима бўлганда ҳам Швеция ўз ҳудудларида, суиқасдчиларнинг “от ўйнатишига” қарши жавоб бериши керак.
Швецияда четдан келган суиқасдчилар ҳатто Бош вазирни ўлдиришганди. Швеция Бош вазири Olof Palmeнинг ўлими ҳалигача маҳсус ҳизматларнинг юзидаги кора доғи булиб қолмокда.
Обид қори Назаровга қилинган суиқасд уриниши нафақат жиноий иш сифатида ҳатто маънавий жавобгарликлари бўлган бир ишдир.
Узбекистон маҳсус ҳизматлари суиқасд қилиниши керак бўлган кишиларни иккита катигорияга бўлишган.
Биринчиси: Танилганн ислом уломасини терорга яқин ва орқасида қуролли куч борлиги аниқланди деб кўрсатишади.
Иккинчиси: танилган сиёсий инсонларни моддий сабабдан қочқин бўлган деб кўрсатишади. Ўзбекистон давлати учун ҳеч кандай таҳдид килолмасди.
Биз учун ҳеч қандай аҳамияти бўлмаган одам деб тарғибот қилишади.
Биринчи гуруҳдаги инсонларга қарши қилинган ишлар;
МХХ, УзИИВлиги ўз журналистлари ва инсон ҳуқуқи химсоячиси номи остида Ғарбда фаолият кўрсатаётган кишилар орқали нафақат Ўзбекистон ҳатто Ғарб учун ҳам таҳликали акидапараст инсон портретини яратишади.
Бир пайтнинг ўзида ўлдирилиши керак бўлган инсон атрофига унинг ҳаракатларини кескинлашишга йўналтирадиган "оламшумул" ишлар ва чиқишлар қилишга даъват қилишади. Обидхон қори Назаров атрофига жойлашган кишилар уни эътиқод масалаларида қаттиқ қўллик қилишга чақиришган бўлишлари керак.
Чунки мен билган Обидхон қори Назаров мўътадил ақида ва замона шартларини эътиборга оладиган илм ва ақл тарафдори киши.
Аммо суиқасд арафасида шундай чиқишлар қилди-ки, унинг ваазларини эшитиб жуда таъжжубда колгандим...
Дархол мактуб ёзиб ўз фикрларимни билдирдим.
Лекин менинг харакатларим, маътбуотнинг катта тортишувлари деб тақдим килинган мақолаларининг остида қолиб кетди.
Uznews.net мухарири Галима Бухарбаева ва Қудрат Бобажоновларнинг "фош қилувчи" мақолалари Обидхон қорини атрофида катта бир жамоат ва Ўзбекистонда оммамий тарафдорлари бўлган, моддий имкониятлари кучли бўлган йирик диндор шаҳсият деб танитди.
Мазкур мақолалар яшин тезлигида инглизчага таржима қилинган.
Мақолаларда гўёки Обидхон қори Швецияда катта бир исломий жамоат ташкил қилиб Ўзбекистонга ҳужум қилишга тайёрланмоқда деган фикр берилганди. Ҳақийқий аҳвол бундай эмаслигини, провокатция қилинаяпганликини бир неча марта ёздим.
"-Биз Östersund -га бориб ўрганиб кейин ёздик", дейишди.
Мен ёзган мақолаларни кам одам ўқирди.
Лекин Uznews.net бу провакатциясига кўпчилик эътироз билдирмади. Журналистик “солидарност” қилишиб менга ўҳшаганларни "айгоқчига" чиқаришди. Uznews.net аламзадалиги мени уз сайтининг йўқ бўлиб кетгунича таъқиб килди. Женевада Гулнора Каримова вилласидан топилган ўзбек миллий бойликлари тақдири масаласи эмас, уларни калити каердан олинганлигим асоссий масала сифатида кун тартибига олиб келинди.
Uznews.net менга қарши бешта мақола эълон килди.
Русча, ўзбекча ва инглизча ёзилдган мақолаларида менга нисбатан “ҳақорат, туҳмат, этъиқод” камситилиши каби жуда кўплаб жиной иш бўла оладиган иборалар ва жумлалар ишлатишди.
Мен бу пасткашликга қарши, қалбимдан “баддуо килдим” халос.
Балким, Обидхон қори домла ҳам ўзларига қарши қилинган туҳматларга қарши баддуо килгандирлар?!
Хадислардан биттасида: "Туягизни маҳкам боғланг кейин Аллохга таваккал қилинг" дейилган.
Айникса “ўзбек туя”лари ,тўрт тарафга қочадиган туялардан.
Бундан буёгига туя боғлашни ўрганадилар деб умид қиламан.
Сафар Бекжон.
Uzdemfundsuisse раиси.
23.11.2015
Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.
Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...
-
Ўзбекистон нефти. Кимлар сокка килмокда? Узбекистонда вакти-вакти билан нефт махсулотларини, сотилиши муаммо булади. Нархларнинг б...
-
Биринчи жаҳон уруши. Биринчи харбий куз. Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...
-
Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...