вторник, 7 июля 2015 г.
Шошилинч хабар
"Villa Gulnora" сиёсий аксиямиздан бир ярим йил утди.
Бу аксия, Uzdemfundsuisse уз фаолиятини 2009 бошлагандан бери, утказилган иккинчи жамоатчиликга очик аскияси эди.
Uzdemfundsuisse диктатура билан курашаркан, давлатчилик ва халкчилик тамойиллари уртасидаги мутаносибликни саклашга харакат килмокда.
Диктатураниг асл башарасини очиш учун, Гулнора Каримова вилласи бизга
рамзий бир восита эди.
Узбекистоннинг ички сиёсати ва иктисодий ахволини дунё жамоатчилги кун тартибига олиб чика олдик. Бу иккита аксиямиз хам давлатчилик-халкчилик максадида булганлиги учун аксиялар утказилган давлатларда хукукий чора курилмади. Режимни тинч йул билан агдариш ва таланган халк сармоясини тинчлик ва келишув асосида, кайтаришни талаб килмокдамиз. Узбекистондан чикарилган моддий ва маданий бойликларни, факатгина тинч йуллар билан яширилган давлатлардан кайтаришимиз мумкин.
Гулнора Каримованинг гойиб булиши бу масалани босди-босди килиб юбориши мумкинми? Villa Gulnorа аксиямиздан максад унга карши очилган жиноят ишларини тезрок махкамаларга олиб чикиш эди.
Villa Gulnoraдан топилган миллий асори-акикалар каерда?
Уз шахсий уйида Узбекистон миллий бойликлари руйхатида турган асарларни саклаганлик жиноятми?
Ёки бу хакда кулида тула маълумот булгандан кейин бу уйга кирганлик жиноятми?
Бу ишни сиёсий максад-да эканлигини олдиндан хабар берганлик жиноятми?
Калит билан кирилсачи?
Калитсиз кирилган булсами жиноят?
Villa Gulnoraнинг эгаси Гулнора Каримовани аксиямиз давомида уз уйига чакирганмиз. Ичкаридаги миллий бойликлар контрабанда йуллар билан Швейцаряга олиб кирилганлиги жиноят эмасми?
Бу асарларни музейларда йуколди деб хужжатлаштириш жиноят эмасми?
Хуллас бу ва шунга ухшаган куплаб саволларга 10.07.2015 куни бошланадиган тергов жараёнида жавоб излаймиз.
Швейцаря Бош Прокуратурасида булган давогарлик тергови Гулнора Каримованинг пул ювиш, коррупцияга канчалик алокадорлиги хакида эди. Женeва Бош Прокурори ваколати билан Жандармерия олиб борадиган терговга жабарланувчи Курбанай Реимова хам таклиф килинган.
2013 йил 23-28 декабр кунлари булиб утган сиёсий акциямизни хакдаги ахборот 112 та давлат Хабар агентликлари тамонидан ёритилган эди.
-Гулнора Каримованинг ёрдамчилари унинг номидан пора олган, хисоб ракамлари очишган.... афсуски Каримова хонимлари бу нарсалардан хабардор булмаганлар, - деб босди-босди килинмокчи булаяпган ишлар, Villa Gulnora акцияси оркали йукка чикарилди.
Агар Uzdemfundsuisse ёки унинг раиси Сафар Бекжон ёлгон гапирган ва ёзган булса Гулнора Каримова пастда эълон килаётган хужжатда курсатилган адресдаги терговда катнашсин. Хозир каердалиги номалум булган Гулнора Каримовани Узбекистон Хукумати уз химоясига олишга давом этмокдами?
Буни 10.07.2015 куни аниклаймиз.
Uzdemfundsuisse ахборот маркази.
07.07.2015
Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.
Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...
-
Ўзбекистон нефти. Кимлар сокка килмокда? Узбекистонда вакти-вакти билан нефт махсулотларини, сотилиши муаммо булади. Нархларнинг б...
-
Биринчи жаҳон уруши. Биринчи харбий куз. Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...
-
Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...