понедельник, 20 июля 2015 г.

Adolatning hakami iymondir, ...







Саудия Арабистонилик Доктор Абдуллоҳ Ад-Дувайснинг ёзганлари нафақат унинг юртидаги, балки бошқа мусулмонлар юртидаги иллатларни ҳам очиб берган:

"Бизнинг юртимизда (Саудия Арабистонида) ваъз-насиҳат, жумъа хутбалари қилинади, Қуръон, тафсир, тавҳид, фиқҳ, сийра дарслари бўлади. Юз минглаб масжидлар, ўн минглаб во ъизлар бор.

Буларнинг бирортаси Швецияда мавжуд эмас!

Шу билан бирга Швеция дунё бўйича шаффофлик рўйхатининг бошида туради.

Биз эса рўйхатнинг охирига осилиб қолганмиз.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар Маккада қийин аҳволда қолганида уларга Ҳабашистонга ҳижрат қилишни тавсия қилган эдилар: "У ерда бир подшоҳ борки, унинг олдида ҳеч кимга зулм қилинмайди".

Ўша вақтда Ҳабашистон диёрида Қуръон тиловат қилинмас, хутбалар ўқилмас, лекин шунга қарамай уларнинг ерида адолат ва яхшилик бор эди.

Мусулмонларнинг муаммоси хутба ва Қуръон тиловатининг, ҳадис дарсларининг камлигига эмас, адолат ва инсоф билан муомала қилишга бориб тақалади.

Али ибн Абу Толибнинг ўзи тайинлаган қози у киши бир яҳудий билан тортишиб, совут ўзиники эканлгини исботлаб бера олмаганида уни яҳудийнинг фойдасига ҳукм қилган эди.

Аллоҳ адолатга қурилган давлатни боқий қолдиради, агар у куфр давлати бўлса ҳам. Зулм давлатини эса йўқ қилади, гарчи мусулмонлар давлати бўлса ҳам...

Қилинган хутбалар, ўқилган Қуръон, сийра, ҳадислар заиф ва мискинлар билан муомала қилишда ўз аксини топмаса, уларга ўзларининг ҳаққи берилмаса - улар буни талаб қилмаса ҳам - бундан яхшилик кутмай қўя қолинг!

Швецияда инсонга унинг фуқаролигига қараб эмас, балки одам эканлигидан келиб чиқиб муомала қилинади.

Швецияда эрта тонгда эшигингизни тақиллатишади. Эшикни очсангиз Швеция фуқаролигига эга бўлмаган гўдак фарзандингизга шишада янги соғилган сут олиб келган бўлишади.

Бунинг биргина сабаби - фарзандингизнинг инсон эканлиги, худди швед боласидек янги соғилган сутга эҳтиёжи борлигидир.

Бизнинг юртимизда (Саудия Арабистонида) эса муқим (фуқароликка эга бўлмаган шахс)нинг эшигини ҳеч ким тақиллатмайди. Фақатгина уйини тинтиш ва ўзини депортация қилиш учун паспорт бўлимидагилар келиши мумкин.

Швецияда 4 йил узлуксиз яшасангиз доимий яшаш рухсатномасини оласиз.

Бизнинг юртимизда эса муқим (фуқаролиги йўқ шахс) минг йил яшаса ҳам яшаш рухсатномасини доимо янгилаб туришга мажбур!

Швецияда доимий яшовчи шахс давлат тарихини ёдласа ва ўша ерда 6 йил узлуксиз яшаган бўлса, фуқаролик олади.

Бизнинг юртимизда эса муқим (фуқаролиги йўқ шахс) Саудия фуқароси бўлган аёлга уйланишга рухсат олиш учун 6 йил кутади!

Агар муқим Қуръон, Инжил, Забурни, Одам алайҳиссалом ерга тушганидан 2014 йилгача бўлган Арабистон ярим ороли тарихини ёдлаб юборса ҳам унга фуқаролик берилмайди.

Шавецияда кофирлар яшаса-да, Исломий муомала қилишади.

Мусулмонларнинг юртларида эса ўзимиз мусулмон бўлсак ҳам, кофирларнинг қоидаси билан иш қиламиз.

Швецияда ўша ерда яшовчи ҳинд ёки сомалиликнинг кафилликка олган, шу кафиллик эвазига ундан ноҳақ пул ундирадиган кишини топмайсиз.

(Изоҳ: Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази давлатларида (БАА, Қувайт, Қатар, Баҳрайн) доимий яшаш ва ишлаш рухсатномасини олиш учун ўша давлат фуқаросининг кафиллиги талаб қилинади. Кафил эса йилига 1-1,5 минг доллардан 2-3 минг долларгача пул талаб қилади.)

Яна у ерда ҳали мўйлови ҳам чиқмаган ёш боланинг "Овозингни ўчир. Бўлмаса Аллоҳга қасамки, сени депортация қилдириб юбораман", деган пўписасини ҳам эшитмайсиз.

Швецияда бир кунда 24 соат, ҳафтада 7 кун ишлайдиган хизматчини ҳам топа олмайсиз....

... Ҳар куни эрта тонгдан кўчангизни тозалаётган Бангладешлик Исломдаги биродарингиз эканини, эҳтимол Аллоҳнинг наздида у сиздан ҳам афзалроқ эканини болаларингизга ўргатинг!

Сиз учун кийимингизни ювиб, тозалаб бераётган, нонингизни пишириб, овқатингизни тайёрлаётган кишилар ҳам сиз каби инсон эканини, уларнинг ҳам ҳис-туйғулари, иззат-нафси борлигини, бу ерга ҳалол ризқ топиш учунгина келганлигини болаларингизга ўргатинг!

Бу айтилганлар кўрфаз давлатларининг барчасига бирдек мос тушади..."



Sefer Bekcan munosibati.


Ushbu makolani' Arab deganda islomiyatni, Islomiyat arablardan organiladi deb dod solayapgan ozbeklarimiz okishlari kerak. Paygambarimiz oilasini katl kilgan kavmga kargish tekkan. Bir oylab koring, Islom bayrogi ostida davlat kurgan Amir Temur nega Arabistonni bosib oldi? U erga islomni olib kelish uchunmi? Temur paygambarimiz oilasini katl kilgan araablarni eng kop kirgin kilgan. Nega? Araplarni odam kilaman deb oylagandi. Osmonli ham Arabistonni 600 yil odam kilaman deb harakat kildi.  Ammo Buhoriy nomidan tarkatilmopda bolgan kitoblarni Paygambar oilasi kotillari sohtalashtirganlar. Gozal Turkistonimizda Islomiyatning fakat va fakat Kuronga  asoslangan shaklini karor toptirish mumkin. Islomda adolatni avvalo har kishi oz iymoni oldida tiklashi kerak. Bugun Islom dunyosidagi fojealar bekorga emas. Alloh niyatimizga yarasha hukum kilmokda. Adolatning dini yok. Adolat inson iymoni, davlat iymonidan kelib chikadi. Hayotda nima kilsagiz Inson uchun kiling. Alloh Sizning savobigizga uning nomiga kilgan yahshiliklarigizga ehtiyoji yok. Alloh hatto butun Malaklariga ham Insonga hizmat kilishni amir kilmaganmi? Insonga hizmat davlatning Islomiyligi bilan kilinsin degan Sura yoki oyat bormi? Shaklan islomiy ammo mazmunan adolatsizlikga asoslangan Arab dunyosi bizga na siyosiy va nada ijtimoiy ornak bolmasligi kerak. Zero Amir Temurning kilganlarini inkor kilib arablarni boshimizga toj kilib olganimiz uchun ham adolatsizlik batkogiga botib bormokdamiz. Adolat bolmagan joyda na islom nada insonga hizmat bolmaydi.                                      


YOZUVCHI

SAFAR BEKJON

 

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...