среда, 10 июня 2015 г.

Oлий тоифадаги дипломат Бадриддин Обидов




    

Oлий тоифадаги дипломат Бадриддин Обидов




Ўзбекистон миллий хазинасини ўмарган киши маълум. Бойлик сакланган жой аникланди. Аммо сейфларда сарик чака хам колмаган.
Ким ўгри?
Балким ўгрини карокчи ургандир?
Карокчилар тўдасида кимлар бор эди?



Умуман ўзи сейфлар-у,  ертўлаларда канча накд пул, бойлик бор эди? Швейцаря банкаларидаги бир миллиард $ гина пулга шунча машмашами?
9 та давлатда очилган жиноий иш ва 100ларча камалганлар, бум-буш сейфлар ..........."писта пули"  учунми ташкил килинди?

   Гулнора Каримова масаласи сувга отилган тошдай йукликга кетдими?

Бу саволларга жавобларни аллакачон тергов хужжатларига киритганмиз. Тўла жавобларни факат махкамаларда беришимиз мумкин. Аммо билвосита бу ишда кули бор кишиларга айтадиган бир огиз гапимиз бор;

БМТнинг Женeвадаги вакалатхонасида узок йиллар ишлаган ва рахбарлларидан бири олий тоифадаги дипломат Бадриддин Обидов. Жаноб Обидов Гулнораниг Женeвадаги хизмат вазифасига кирадиган барча ишларини килган. Хизматчи муомиласини курган.
2013 апрел ойларида Гулнора Каримова ишдан кетганлигини билган бир нечта кишидан биттаси эди. Аммо Ўзбекистон тарафидан расмий хужжат БМТга тагдим килинмади.

2013 сентябрь ойлари бошида тушга якин жаноб Бадриддин Обидов ишдан олингани ва шу куниёк кечкурунги Женева- Тошкент рейси билан Ўзбекистонга учиши кераклиги айтилди. Ваколатхонани СПП ходимлари босди. Обидовнинг хотини магазинда юрган пайтида камокка олинаётиргандек муомила килинди. Бу аёл болаларини мактабларида синфларидан чикариб олинди. Хаммаси ваколатхонада кечгача ушлаб турилди ва Женeва аэрепорти VIP салонига олиб келинди. Бу оиланинг йиллар мабойнида яшаган шахардан ичкирини олишга хам рухсат берилмади.  Аммо улар номига Ўзбекистон ваколатхонаси рахбари кучиб кетаяпди деган хужжат асосида катта дипломатик континиер самалётга чикарилди. 
Обидов уз намида катта контейнер борлигини билармиди?
 Эртами кеч миллий хукумат ташкил киладиган терговда аникланади. Аммо Ислом Каримовнинг шахсан утказган тергови ва натижалари иккита МХХ генирали ва ўнларча офисерлар, Татяна Каримованиг жияни Акбаралиниг камалиши билан тугади. Матбуот бу масалани Ислом Каримов ўз кизига карши ишлаганларни жазолади деб таргибот килмокда.
Аммо Гулнорга карши жиноий иш очилган 9 та давлатни кандай жазолаш мумкин?
Умуман Ислом Каримов кизи масаласида ниманинг тагига этолмаяпди? 2013 декабрида Uzdemfundsuisse Каримов жанобларига бум-буш сейфлардаги ва ертоладаги таланган хазина расмларини жунатганди. Ичидаги миллий бойликни кизигиз умарган. Карокчилар талаган. Бу бойликлар давлат хазинасига кайтарилмагунча курашимиз давом этаверади деганмиз. Биз Villa Гулнора аксиясини бошламасдан бир неча йил олдин Гулнора Швейцаряга, Ўзбекистон давлат миллий хазинасини жойлагани ёздик. Швейцаря банкаларидаги 1 миллиард $ пулларини музлатиш учун одамларимиз кураш олиб боришди ва бунга эришишди. Аммо дипломатик макоми билан боглик Villa Gulnora-да жойлашган хазинани келажакда Ўзбекистон халкига кайтариш учун кулимиздан келган барча харакатни килишимиз керак еди. Бу хазина диктатура тугатилгунича музлатилиши учун жиноий иш очишга эришиш керак эди. 2013 сентябр ойида Гулнора Каримованинг дипломатик ваколати тугани элон килинди. Швейцаря Бош Покуратура терговчилари Villa Gulnara киришгани ва тинтув утказаётганлиги хакида хабар олдик. Ичкарида деб тахмин килган миллий хазина хакида лом-лим дейилмади. Тергов сири дейдиган булсак, бу даражадаги хазина оркасида булган даvвлатлар бу вокеани тергов сири сифатида босди-босди булишига йул куймаган булардилар дедик. Биз бу масалани уз кузимиз билан куришимиз ва хужжатлаштиришимиз керак эди. Хамма нарса бум-буш хазинани курганимиздан кейин уртага чикди. Мана энди юкорида айтганимиз олий тоифадаги дипломат Бадриддин Обидов ва оиласига “ичкирини” хам ололмадан Женевани тарк килдирилган фавкулодда холат аникланганди. Биздаги маьлумотларга кура Гулнора Каримованинг факатгина Швейцарядаги умумий бойлиги 3 миллиард 700 миллион эди. Шундан 1 миллиарди банкада музлатилди. Колган 2 миллиард 700 миллион $. Ўзбекистон миллий банкаси хазинасига оид булган жавохиротлар ва олтин хисобида булган. Швейцаря Бош прокуратураси дипломатик ваколатга эга булган                   Villa Gulnara-да тинтув утказди аммо у ердан канча бойлик музлатилганини номалумлигича колган эди. Угрини карокчи урганлиги аник.

Аммо бу бойлик оркасидагилардан биронтаси сиёсий куч узбек халкига кайтаришни уйлашмади. Мана бугун биз бу масаладаги сирли пардани озгина очмокчимиз. 
Олий тоифадаги дипломат Бадриддин Обидов номига хужжатлаштирилган дипломатик контейнерга бу миллий бойлик жойланганди.
Бу ишни ташкилаштирганлар бугун кай ахволда?

Хатто Ислом Каримовнинг хабари булмаган бази тафсилотлари: 
Хазинадан бир микдори Татяна Акбаровна (Акбарали) берилди. (Кизи халкни талади, онаси кизини тунади). Пуллари музлатилган Гулнора,  дипломатил макомларидан хам махрум килинди. Уз хазинасини карокчилар умарганини урганган Гулнора онаси, сиглиси, жиянига ва МХХ карши уриш эълон килди. Бу ишда катнашган барча МХХ ходимларига карши хамма нарсани гапирди. Аммо уз хазинаси (халкдан умарган) хакида  ёзмади. Бу ишда узи ёнига куринишда мухолифат куринган, аммо моддий манфатчилар тудасини йигди. Uznews.net редактори Галима Бухарбаева, Бирдамлик раиси Баходир Чориев, Мутабар Тожибаева сингари кишиларни уз ходимлари каби ишлатди. Uzdemfundsuisse раиси Сафар Бекжонни боскинчи мaрoдёр деб хакорат килишди. Галима бу хакоратни бешта макола ёзиб,  доимий такрорлади. Бу туда ичидан ким моддий манфат курди?
Иккита чапани узбек, Мутабар ва Баходир овучини ялашди. Галима Бухарбаева бу масалада бойиганлардан. Германяда, Алма-отада виллари пайдо булди.  Тошкентдаги мулкларидан даромад келишга давом этаяпди. Узи хам бемалол бориб келиб юрибди. Махфий "Гугуша прецсентр" махфий ходими сифатини саклаб колмокда. 
 Гугуша oхири, отаси Ислом Каримов олдига кириб шикоят килди. Аммо 3,700 миллион умарганини ва бу бойликни онаси бошчилигидаги карокчилар таланганини айтмади. Уз кучи билан кайтариб олишига ишонди. Писта пули учун дадасини безовта килмади. 2013 декабрь охирида Uzdemfundsuisse угрини карокчи урганини бутун дунёга курсатди. 112 та давлатдаги матбуот, бу хакда ёзди. Ислом Каримов бу нарсадан хабардор булди ва ёппасига кама-кама бошлатди. Максади кизи йукотган бойликни кайтариб олиш эди. Карокчиларгa хотини бошчилиk килганди. Каримов илк иши "эшик огаси" Ахатни ишдан хайдашдан бошлади.
Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизматининг бошлиғи Аҳат Носиров вазифасидан озод этилди. Хусусий саройи тинтув килинганида 100ларча миллион $ бойлик топилди. Хотини махалладан туриб; "- арзимайдиган писта пулимизниям куп куришди"- деб бакирган. Ахат Носировнинг БМТ Женева ваколатхонасини бошкараётган тутунган укасига тегилмади.   Бу “бача” майда ходим куринади. Аммо хазина хакида унчалигам кичгина ижрочи эмас.
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раисининг ўринбосари¸ МХХ шахсий таркиб хавфсизлигини таъминловчи назорат хизматининг бошлиғи Ҳаëт Шавкатович Шарифхўжаев ишдан олинди. МХХ генирали Ҳаëт, МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаевларнинг уйларидан ва ёрдамчиларинг уйларидан 100ларча миллион $, £, Эвро топилди. Тинтув пайтида собиқ генерал ва хамтавокларинг уйларидан тасвирий санъат асарлари ва қадимий қўлëзма китоблар хам топилган. Аммо Ислом Каримов кизиниг давлат хазинасини умаришига куз юмган Муллажоновларга кучи этмаяпди. Ишдан олди, аммо талон килмади. Демак Женавадаги улжадан улуш олмаганини исботлаган куринади.
Ўзбекистон мухолифати ва матбуот, баъзи халкаро ташкилотлар угрини карокчи урганлигини тахмин хам килишмади. Улар ўмарилган хамённинг жозибаси хакида гаплашишди. Келажакда буладиган халкаро махкама бу вокеаларни аниклаштиради. Бу kун эса жаноб Каримов уз оиласидаги угирлик ва карокчиликни тухтата олдими? Лола-Каромова Тиллаева уз бойликларини бошкаришни гарблик карчалонларга топширганлигини билади. Худди шунга ухшаган карчолонлар Саддам оиласи, Каддофий оиласи, Мабуту оиласи..... пулларини бошкарган эдилар. Уларга жинам урмади. Худди Гулнора Каримованинг бойликларини бошкарган Lombard Odier банки собик ходими Александр Кочубей жанобларига хеч нарса булмаганидек, Тиллаевлар иш бошкарувчилари хам четда колиб кетишади....

Хулосага анча бор:
  
   Бу одамлар бизни хам араб ва африкали диктаторликлар билан тенг куришмокда.  Ўзбеклар,  бакириб чакириб колаверишади. Бойликларни тегишли халкаро мафячилар билан булишамиз. 
-Хамма иш 20-30 йил давом этадиган махкамаларда босди босди булади,-
 деб уйлаб келмокда эдилар. 
Uzdemfundsuisse бу иш хамирдан кил сугирдандай хал буладиган иш эмаслигини билдирди.


Uzdemfundsuisse.   

10.06.2015

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...