Ўзбекистонда бу муаммо аниқ бир ном остида яшаб келмоқда:
КГБ → СНБ → ДХХ.
Ном ўзгарди, аммо кадрлар психологияси, ишга олиш усули ва мафкуравий чаён заҳри сақланиб қолинди.
Классик давлатларда хавфсизлик органларига одамлар: интеллектуал салоҳият, ҳуқуқий тафаккур, жамоат хавфсизлигига масъулияти
билан танланади.
Ўзбекистонда эса, менинг кузатишларимга кўра:
ДХХ ва унга яқин куч тузилмаларига кадрларнинг камида 70–90% қуйидаги асослар билан кирган: шахсий жиноятларни ёпишга устакорлиги, шантаж орқали боғланиш, адреналинга қарам психотип, жазосизликдан лаззат оладиган, қасос ва қўрқитиш орқали ўзини “қудратли” ҳис қилиш "кўникмалари" қай даражада шаклланишига қараб.
Бу — ватанпарварлик эмас,
бу — институционал патология.
Бу КГБ мактабидан қолган мерос: жиноятни ёп ва "садоқат" ни садоқат сотиб ол!
Ўзбекистонда бу схема узлуксиз ишлаётгандек туюлади: майда ёки катта жиноят, ишни “босди-босди” қилиш, эвазига ахборот, итоат, хизмат, кейин эса — боласи, қариндоши, уруғи орқали тизимни мерос қилиб қолдириш.
Натижада битта яширилган жиноят — бутун авлодни халққа қарши қаратилган қулга айлантиради.
Бу — хавфсизлик эмас,
бу — давлат ичидаги махфий мафия.
Қурол тақиқланди, спорт ва экстремал фаолият чекланди,
жамоатчилик ташаббуслари йўқ қилинди. Натижада адреналин қонун доирасида эмас, балки форма, калтак, қўрқитиш орқали сарфлана бошлади
Оддий ДХХ ёки ИИБ ходими учун одамларнинг уларга қўрқиб қараши — “эмоционал мукофот”.
Бу — хавфсизлик эмас,
бу — давлат томонидан зўравонликка рухсат этилган гормонал эксплуатация.
Қуролни тақиқлаш — хавфсизлик эмас, қуллик. Мен кўрган барча давлатларда қуролни тўлиқ тақиқлаш радикал ғоялар учун текин инсон массасини яратган.
Ўзбекистонда ов милтиқлари йиғиб олинди, ҳатто маиший ҳимоя воситалари чекланди,
натижада фуқаро қаршилик инструментисиз қолдирилди.
Бу нимани англатади? Давлат жиноятчиларга эмас, ўз
фуқароларига ишонмай қўйган. Муҳим лавозимларда ҳам "ватанпарвар қулоқлар" ёки орган ходимларининг "аёллари" ўтиради.
Бундай давлат хавфсизлик қурмайди, балки қўрқув орқали бошқариладиган портловчи жамият яратади.
КГБ–ДХХ тизимининг охир тақдири нега доим бир хил.
НКВД йиқилди, КГБ СССРни сақлаб қололмади, СНБ Каримов тизимини абадий қила олмади.
Сабаби оддий қўрқув билан давлат сақламайди, чақимчилик тизими
у фақат ички портлашни кечиктиради. Энг хавфли тузилма —
давлатни ҳимоя қилиш ўрнига, ички уруш сценарийлари устида ишлайдиган тузилмадир.
Бу — хоинликнинг энг юқори шакли.
КГБдан қолган кадрлар тизими Ўзбекистонни ҳимоя қилмаяпти, балки уни ичидан емиряпти. Бу адреналин билан бошқарилаётган, жазосизликка суянган, шахсий жиноятлар устига қурилган хавфсизлик тизими ва давлатни эмас,
фақат ўзини сақлаб қолишга хизмат қилади. Бундай тизимнинг тақдири доим бир хил тугайди.
Фақат савол: яна қанча одам бу йўлда қурбон бўлади? Ҳақиқий хавфсизлик тизими қачон яратилади?
Тоштемир Қиличев.
12.12.2025
Davlatni tashqi dushman emas, noto‘g‘ri shakllangan xavfsizlik kadrlari emirib tashlaydi.
O‘zbekistonda bu muammo aniq bir nom ostida yashab kelmoqda:
KGB → SNB → DXX.
Nom o‘zgardi, ammo kadrlar psixologiyasi, ishga olish usuli va mafkuraviy chayon zahri saqlanib qolindi.
Klassik davlatlarda xavfsizlik organlariga odamlar: intellektual salohiyat, huquqiy tafakkur, jamoat xavfsizligiga mas’uliyati
bilan tanlanadi.
O‘zbekistonda esa, mening kuzatishlarimga ko‘ra:
DXX va unga yaqin kuch tuzilmalariga kadrlarning kamida 70–90% quyidagi asoslar bilan kirgan: shaxsiy jinoyatlarni yopishga ustakorligi, shantaj orqali bog‘lanish, adrenalinga qaram psixotip, jazosizlikdan lazzat oladigan, qasos va qo‘rqitish orqali o‘zini “qudratli” his qilish "ko‘nikmalari" qay darajada shakllanishiga qarab.
Bu — vatanparvarlik emas,
bu — institutsional patologiya.
Bu KGB maktabidan qolgan meros: jinoyatni yop va "sadoqat" ni sadoqat sotib ol!
O‘zbekistonda bu sxema uzluksiz ishlayotgandek tuyuladi: mayda yoki katta jinoyat, ishni “bosdi-bosdi” qilish, evaziga axborot, itoat, xizmat, keyin esa — bolasi, qarindoshi, urug‘i orqali tizimni meros qilib qoldirish.
Natijada bitta yashirilgan jinoyat — butun avlodni xalqqa qarshi qaratilgan qulga aylantiradi.
Bu — xavfsizlik emas,
bu — davlat ichidagi maxfiy mafiya.
Qurol taqiqlandi, sport va ekstremal faoliyat cheklandi,
jamoatchilik tashabbuslari yo‘q qilindi. Natijada adrenalin qonun doirasida emas, balki forma, kaltak, qo‘rqitish orqali sarflana boshladi
Oddiy DXX yoki IIB xodimi uchun odamlarning ularga qo‘rqib qarashi — “emotsional mukofot”.
Bu — xavfsizlik emas,
bu — davlat tomonidan zo‘ravonlikka ruxsat etilgan gormonal ekspluatatsiya.
Qurolni taqiqlash — xavfsizlik emas, qullik. Men ko‘rgan barcha davlatlarda qurolni to‘liq taqiqlash radikal g‘oyalar uchun tekin inson massasini yaratgan.
O‘zbekistonda ov miltiqlari yig‘ib olindi, hatto maishiy himoya vositalari cheklandi,
natijada fuqaro qarshilik instrumentisiz qoldirildi.
Bu nimani anglatadi? Davlat jinoyatchilarga emas, o‘z
fuqarolariga ishonmay qo‘ygan. Muhim lavozimlarda ham "vatanparvar quloqlar" yoki organ xodimlarining "ayollari" o‘tiradi.
Bunday davlat xavfsizlik qurmaydi, balki qo‘rquv orqali boshqariladigan portlovchi jamiyat yaratadi.
KGB–DXX tizimining oxir taqdiri nega doim bir xil.
NKVD yiqildi, KGB SSSRni saqlab qololmadi, SNB Karimov tizimini abadiy qila olmadi.
Sababi oddiy qo‘rquv bilan davlat saqlamaydi, chaqimchilik tizimi
u faqat ichki portlashni kechiktiradi. Eng xavfli tuzilma —
davlatni himoya qilish o‘rniga, ichki urush stsenariylari ustida ishlaydigan tuzilmadir.
Bu — xoinlikning eng yuqori shakli.
KGBdan qolgan kadrlar tizimi O‘zbekistonni himoya qilmayapti, balki uni ichidan emiryapti. Bu adrenalin bilan boshqarilayotgan, jazosizlikka suyangan, shaxsiy jinoyatlar ustiga qurilgan xavfsizlik tizimi va davlatni emas,
faqat o‘zini saqlab qolishga xizmat qiladi. Bunday tizimning taqdiri doim bir xil tugaydi.
Faqat savol: yana qancha odam bu yo‘lda qurbon bo‘ladi? Haqiqiy xavfsizlik tizimi qachon yaratiladi?
Toshtemir Qilichev.
12.12.2025
Адреналин ва бошқарув: нотўғри назорат психологияси
Адреналин — инсон табиатига хос гормон. У Одам Ато ва Ҳаво она ҳақидаги рамзий тасаввурлардан анча олдин ҳам, инсон физиологиясининг ажралмас қисми бўлган. Савол туғилади: Ўзбекистон жамиятида бу гормоннинг аҳамияти нима ва нега айнан бугун у сиёсий масалага айланмоқда?
Бу мақола адреналин гормонининг тиббий хусусиятлари ҳақида эмас. Мавзу — Ўзбекистон аҳолисининг шахсий ҳаётида адреналиннинг табиий чиқиш йўллари чекланиб, унинг давлат бошқаруви учун “хавфли омил” сифатида қабул қилинаётгани ҳақида.
Ҳозирги бошқарув тизими халқнинг барча ижтимоий ва шахсий ҳаракатларини назорат қилиш, чеклаш, тақиқлаш ва зарур ҳолда тўлиқ тўхтатишга йўналтирилган. Бироқ инсон танасида табиий равишда тўпланиб бораётган адреналин маълум бир пайтда ҳаракатга айланишини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Сўнгги йилларда айнан шу гормоннинг “тебранишлари” кескинлашди ва уни назорат қилиш амалда имконсиз экани намоён бўлмоқда.
Инсон адреналин таъсирида хавфни сезмай қолиши мумкин: ўйин-кулгу, жанжал, уруш, диний низо, ҳатто қурол ишлатиш ҳам унга оддий ҳолдек туюлади. Илгари бундай ҳолатлар “билмасдан қилинди”, “аҳамият берилмади” деган баҳоналар билан изоҳланар эди. Аммо аслида сабаб бир — танадан ажралаётган адреналин инсонни шунга мажбур қилади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, куч ишлатар тузилмаларга кирувчи ходимларнинг катта қисми (тахминан 90 фоизи) ватанпарварлик туйғусидан кўра, адреналинга бўлган эҳтиёж сабабли бу соҳани танлайди. Халқаро террористик ташкилотлар аъзоларининг 95 фоизи у ёки бу диний ғоя учун эмас, балки яшаб турган муҳитида адреналин чиқариш имкони бўлмагани учун радикал йўлга киргани аниқланган.
Бу фақат Ўзбекистонга хос муаммо эмас — барча авторитар тизимларнинг умумий касаллиги. Масалан, Толибон ўз сафларида доимий мотивацияни сақлаш учун тақиқлар орқали жамият фикрини битта йўналишга буришни босқичма-босқич амалга оширмоқда.
Ўзбекистонда эса энг катта муаммолардан бири — хавфсизлик тузилмаларининг меросий ва ёпиқ тизимга айланиб қолганидир. СНБ ва унинг вориси бўлган ДХХ орқали қуролларнинг оммавий равишда йиғиб олиниши, ов милтиқларидан тортиб, белга тақиладиган маиший пичоққача тақиқланиши тасодиф эмас. Бу чоралар аҳолининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятини йўққа чиқаришга қаратилган.
Натижада, жамиятда адреналин чиқаришнинг қонуний ва хавфсиз йўллари қолмаяпти. Оддий милиция ходими кўчада одамларнинг ундан қўрқиб, четлаб ўтиши орқали адреналин сарфлаяпти. Адолатли давлатларда эса форма кийган инсонлар ҳурмат ва ишончдан завқ олади.
Нега Ўзбекистон масаласи жаҳон матбуоти ва сиёсат майдонида кенг муҳокама қилинмайди? Чунки бу — ҳар доим “портлашга тайёр” хавфли жамият сифатида қабул қилинаётган мамлакат. 1991–2018 йиллар орасида Ўзбекистонда туғилиб ўсган 900 мингдан ортиқ инсон турли халқаро радикал гуруҳлар сафига қўшилгани айтилади. Бу рақамлар оилавий зўравонлик, тажовуз, сабрсизликнинг ошиши билан уйғун.
Қўшни Қирғизистонда эса назорат остидаги тирлар, спорт отиш марказлари мавжуд. Назоратли муҳитда адреналин чиқариш инсонни жиноятдан узоқлаштиради. Қонун билан гормонал балансни бошқариб бўлмайди: қаерда ичкилик қатъий тақиқланса, ўша ерда гиёҳвандлик ва фоҳишалик ўсади.
Қуролни тақиқлаш — қурол ишлатиш ғоясига эргашадиган “бепул қурбонлар” оммасини яратиш демакдир. Бу эса узоққа бормайди. Адреналин чиқариш учун шароит яратмаган ҳар қандай тизим ўз қулаши учун замин тайёрлайди.
Тарих бунга мисолларга бой: шариат билан бошқарилган амирликлар ҳам, атеистик СССР ҳам тақиқлар ортидан емирилди. Ҳамма нарса дин ёки қонун билан ўлчанмайди.
АҚШ ва Хитой мисолида эса бошқа манзарани кузатиш мумкин: жамиятда адреналин чиқаришнинг турли йўллари очиқ. Шунинг учун ҳам бундай жамиятни ғоя ёки қурол билан енгиб бўлмайди.
Хулоса оддий: тақиқлар режим умрини узайтирмайди, аксинча қисқартиради. Давлат келажагини ҳимоя қилиш ўрнига қўрқув ва зўравонлик сценарийларини ишлаб чиқадиган тузилмалар — энг катта хиёнат манбаидир.
Адреналин ўлдирилмайди. Уни ё бошқариш мумкин, ёки у бошқарувни йўқ қилади.
Тоштемир Қиличев.
12.12.2025
Adrenalin va boshqaruv: noto‘g‘ri nazorat psixologiyasi
Adrenalin — inson tabiatiga xos gormon. U Odam Ato va Havo ona haqidagi ramziy tasavvurlardan ancha oldin ham, inson fiziologiyasining ajralmas qismi bo‘lgan. Savol tug‘iladi: O‘zbekiston jamiyatida bu gormonning ahamiyati nima va nega aynan bugun u siyosiy masalaga aylanmoqda?
Bu maqola adrenalin gormonining tibbiy xususiyatlari haqida emas. Mavzu — O‘zbekiston aholisining shaxsiy hayotida adrenalinning tabiiy chiqish yo‘llari cheklanib, uning davlat boshqaruvi uchun “xavfli omil” sifatida qabul qilinayotgani haqida.
Hozirgi boshqaruv tizimi xalqning barcha ijtimoiy va shaxsiy harakatlarini nazorat qilish, cheklash, taqiqlash va zarur holda to‘liq to‘xtatishga yo‘naltirilgan. Biroq inson tanasida tabiiy ravishda to‘planib borayotgan adrenalin ma’lum bir paytda harakatga aylanishini hech kim kafolatlay olmaydi. So‘nggi yillarda aynan shu gormonning “tebranishlari” keskinlashdi va uni nazorat qilish amalda imkonsiz ekani namoyon bo‘lmoqda.
Inson adrenalin ta’sirida xavfni sezmay qolishi mumkin: o‘yin-kulgu, janjal, urush, diniy nizo, hatto qurol ishlatish ham unga oddiy holdek tuyuladi. Ilgari bunday holatlar “bilmasdan qilindi”, “ahamiyat berilmadi” degan bahonalar bilan izohlanar edi. Ammo aslida sabab bir — tanadan ajralayotgan adrenalin insonni shunga majbur qiladi.
Tadqiqotlar shuni ko‘rsatadiki, kuch ishlatar tuzilmalarga kiruvchi xodimlarning katta qismi (taxminan 90 foizi) vatanparvarlik tuyg‘usidan ko‘ra, adrenalinga bo‘lgan ehtiyoj sababli bu sohani tanlaydi. Xalqaro terroristik tashkilotlar a’zolarining 95 foizi u yoki bu diniy g‘oya uchun emas, balki yashab turgan muhitida adrenalin chiqarish imkoni bo‘lmagani uchun radikal yo‘lga kirgani aniqlangan.
Bu faqat O‘zbekistonga xos muammo emas — barcha avtoritar tizimlarning umumiy kasalligi. Masalan, Tolibon o‘z saflarida doimiy motivatsiyani saqlash uchun taqiqlar orqali jamiyat fikrini bitta yo‘nalishga burishni bosqichma-bosqich amalga oshirmoqda.
O‘zbekistonda esa eng katta muammolardan biri — xavfsizlik tuzilmalarining merosiy va yopiq tizimga aylanib qolganidir. SNB va uning vorisi bo‘lgan DXX orqali qurollarning ommaviy ravishda yig‘ib olinishi, ov miltiqlaridan tortib, belga taqiladigan maishiy pichoqqacha taqiqlanishi tasodif emas. Bu choralar aholining o‘zini himoya qilish imkoniyatini yo‘qqa chiqarishga qaratilgan.
Natijada, jamiyatda adrenalin chiqarishning qonuniy va xavfsiz yo‘llari qolmayapti. Oddiy militsiya xodimi ko‘chada odamlarning undan qo‘rqib, chetlab o‘tishi orqali adrenalin sarflayapti. Adolatli davlatlarda esa forma kiygan insonlar hurmat va ishonchdan zavq oladi.
Nega O‘zbekiston masalasi jahon matbuoti va siyosat maydonida keng muhokama qilinmaydi? Chunki bu — har doim “portlashga tayyor” xavfli jamiyat sifatida qabul qilinayotgan mamlakat. 1991–2018 yillar orasida O‘zbekistonda tug‘ilib o‘sgan 900 mingdan ortiq inson turli xalqaro radikal guruhlar safiga qo‘shilgani aytiladi. Bu raqamlar oilaviy zo‘ravonlik, tajovuz, sabrsizlikning oshishi bilan uyg‘un.
Qo‘shni Qirg‘izistonda esa nazorat ostidagi tirlar, sport otish markazlari mavjud. Nazoratli muhitda adrenalin chiqarish insonni jinoyatdan uzoqlashtiradi. Qonun bilan gormonal balansni boshqarib bo‘lmaydi: qaerda ichkilik qat’iy taqiqlansa, o‘sha erda giyohvandlik va fohishalik o‘sadi.
Qurolni taqiqlash — qurol ishlatish g‘oyasiga ergashadigan “bepul qurbonlar” ommasini yaratish demakdir. Bu esa uzoqqa bormaydi. Adrenalin chiqarish uchun sharoit yaratmagan har qanday tizim o‘z qulashi uchun zamin tayyorlaydi.
Tarix bunga misollarga boy: shariat bilan boshqarilgan amirliklar ham, ateistik SSSR ham taqiqlar ortidan emirildi. Hamma narsa din yoki qonun bilan o‘lchanmaydi.
AQSh va Xitoy misolida esa boshqa manzarani kuzatish mumkin: jamiyatda adrenalin chiqarishning turli yo‘llari ochiq. Shuning uchun ham bunday jamiyatni g‘oya yoki qurol bilan engib bo‘lmaydi.
Xulosa oddiy: taqiqlar rejim umrini uzaytirmaydi, aksincha qisqartiradi. Davlat kelajagini himoya qilish o‘rniga qo‘rquv va zo‘ravonlik stsenariylarini ishlab chiqadigan tuzilmalar — eng katta xiyonat manbaidir.
Adrenalin o‘ldirilmaydi. Uni yo boshqarish mumkin, yoki u boshqaruvni yo‘q qiladi.
Toshtemir Qilichev.
12.12.2025
