среда, 13 декабря 2023 г.

Кимлар сокка килмокда?

Ўзбекистон нефти. 
Кимлар сокка килмокда? 


        Узбекистонда вакти-вакти билан нефт махсулотларини, сотилиши муаммо булади. Нархларнинг бирданига 10% кутарилиб, ертаси куни ШМ аралашиб кейин арзонлатилиши, (5%га) содир булади. 
Бунака сокка килиш ва бир пайтнинг узида ШМ нинг, пиарига хизмат килмокда. 2003 йилдан буён пахта йигим терими ва бугдой ўрими, вактида, дизел ва бензин тақчил бўлади. 
Бу кирли уйини ШМ нинг, узи ўйлаб топган сиёсатидир. Аслида Узбекистон нефт ва газига эга давлат. Агар бу сохани монопол оилалар ва эски комунист НКВД авлодлари қўлларида ушлаб туришмаганида, Халкни ахмок килиш аллкачон тухтатиларди. 
Ўзбекистон худудларидан огир нефт казиб олинади ва экспорт қилинади. Урнига қиммат нархда бошқа нефт импорт қилинади ... Узбекистонда огир нефтни қайта ишлаш имконияти, борми?
 -Албатта бор, хатто патенти билан турибди. -Нега ишлатилмайди? Чунки кланлар нефтни сотишдан откат. 
Унинг урнига бошка нефт сотиб олишдан яна откат олишмокда. Хусусий ширкатлар нефтни кайта ишлаш заводларини, куришига рухсат й уклигининг сабаби хам энди, туширнарли. 
Давлат номи остида Кланларнинг, заводлари оддий халқ учун, 72-76 октанли бензин сотишади. Бензин эса аслида хужжатларда 92/93 октанлидир. Лекин амалда 81-83. Шунинг учун автомобиллар кўп ёқилги сарф қиладилар. 
Канча  машиналарга  куп  ёкилги сарфланса кланлар шунча бойиди. Бугунги кунда дунёда бензин танқислиги йўқ. 
Хатто Россияда қаерга қуйишди билишмаяпти, эмбаргонинг окибатида. Қозогистонда эса нефт исталганича бор.
 Хозир бир мард чикиб бензин келтираман деса рухсати (откати) шу даражада каттаки, зарари копланмайди. 
ШМ нинг, "любимчики" Сардор Умурзоков уз вазирлиги оркали кушни давлатлардан нефт махсулотларини олиб клемокчи булаяпти.(махсус рухсат билан ишлайми демокда.) 
Бундан кейин Нефт махсулотларини Узбекситонга импорт килиш "рухсатнома"сини, кимларга берилди, деб суриштирсангиз адреси маьлум.
 ШМ куёвлари ва жиянлари сокка кивотдилар!
 Бу шарафсизлар ракобат киладиган барчани ШМ кули билан йук килмокда. 
Бу оила давлатни истаганича сотиш хукукига эгаман деб уйламокда. Энг чекка худуд Тожикистонда хам нефт махсулотлари арзон ва сифатли ШМ нинг, асл максад конли равшда фош булди. 
Бу шарафсиз аста-секин давлатимизнинг барча даромадли ишларини оиласининг кулига утказиш ва сиёсий елитани хам уз кулларга айлантиришни максад килган куринади.
 Лекин, ШМ.ни узокдан булса хам кузатиб турганлар бор. Ва унга истаган куни зарба беришга тайер холда турибдилар. Инкилоб харакати ва миллий кадрлар пайдо булмаганида аллакачон Узбекистон давлати кланлар уриши ва анархияга айланган булар эди. 
ШМ , атрофидаги "майда кланлар"ни, ем килиб, узларининг буюк Кланларини яратишмокчи булаяпти.
 ШМчилар, UzGTL заводини дизел ёкилгиси-ю, хатто Euro-6  дизелидан хам кимматлигига эьтироз киладиган биронта клан чикмади.
 Саноат ишлаб чикаришидаги нефт  махсулотларининг кимматлиги ва сифатсизлигидан нархларнинг, осмонга сакраб кетиши xалкимизнинг исён килишига сабаб булиши мумкин. 
ШМ бу масалани менга куйиб беринглар:                                             "-узбакларни киличдан утказаман" демокда. Нукусда заифларни кириб, кучлиларга дарс бердим деб мактаниб юрибди. 
  ШМ ишга "комсамол стукач"лигидан, бошлаганди. Энди эса Давлатда оммавий чакимчиликни ёймокда. 1,700 000 нафар Узбекистонликлар "стукач,хабарчи , соткинлар"га айлантирилган . Каримов тузуми эса жами билан 350-450 минг хабарчи ёллаган эди. 
ШМ 1,700 000 айгокчига, ойлик маоши тулаяпмиз деб бюжетни откатга айлантирмокда . 
ДХХ эса бу пулларни Ички Ишларга Вазирликга кетмокда деб уйлаяпди.
 Ички ишлар эса ДХХ битта узи айгокчиларнинг пулларини емокда деб деб бадгумон булаяпти. Демократия.
 Адолат. 
Халк хизмати ва манфаати деб театр уйини килаяпдилар. Аслида эса гирт угри ва ёлгончилар, хаммани истаган пайтида сотади ва сотмокда. ШМни Бош вазир килиш учун карзга пул тиккан Арманни, миллатига мансуб инсоннинг дод-фарёдини, бугун Дубайда эшитмаган инсон колмаган. 
Чунки Бош вазир булган куни , Алматовга ва Иноятовга илтимос килиб пул тиккан мафиячини кидирувга бердиради.
Арманини алдай олган аферист, бугун бутун Узбек Миллатини "хариф" килди.
 Эни навбат Алматовга келганлиги, айтилмокда. Андижонда булган киргин учун эмас. 
-Соккани каттаси унда, нега менга ярмини бермаяпди, демокда?…
 Миллий гурури булиши мумкин барчани ишдан олди, сургун килдирди, каматди! 
Бутун майда миллатларни атрофиига йигди, етмаганини, ташкаридан чакирмокда. 
Ислом Каримовнинг, кизларини коррупсияга ботириш оркали Прзидентни обруйсизлантириш методини узи ташкил килган эди. 
Нимани эксанг шуни урасан! 
Уз якинлари бу одамга ишонмайди, устозига ухшаб дуппи тор келганида камативоради деб уйлашади. Уларнинг узаро сухбатлари, телефон алокалари оркали аникланган, маьлумотлар бизга сиздирилмокда. 
Хал килувчи зарба берилиш олдидан барчасини ёйинлаймиз. 
    Яъна нефт махсулотларининг нархларига кайтайлик: 
ШМ хакийкий таннархни билади. Бензин нархи аслида 1720 сум , лекин уни хар хил % ошириш билан солик ва бошка тулов билан 8400 дан 11300 сумгача чикаришган. Бу ишни унинг кариндошлари килмокда. 
    Бутун кланлар бундан норози (халкни айтмаса хам булади) лекин мени ем килади, арзонлатларинг дея олмайяпдилар. 
ШМ айтса хам кариндошлари гапини олмайди. Хаммаси ШМнинг амонат эканлигини билади ва тезрок катта сокка килиб, суриворишга тайёрланмокдалар. 
ШМнинг иккинчи сайлови натижасининг 37% эканлигини аввало энг якинлари ва кариндошларининг хаммаси билишади.
 Сайлов коммисиясининг натижаларини, вактида эълон килмади. 
Путин,  табрикномa остида эълон киливордилар. Хозир хурозлиги фош булган сохтакор айик,  путин бу эълонни текинга килмади. 
ШМ сайловни ютиш учун путинхурозга накд 15 миллиард $ берди. 
Инкилоб харакати сайлов ертаси куниёк, сохтагарчиликни фош килган эди. Бизлар путинга берилган $ микдорни билмас эдик. Бизга бу маьлумот энди сиздиришди. 
Тараккий топган давлат рахбарларининг бирортаси мазкур сайловни катияан тан олмаганликларининг оркасида 15 миллиард $ пора борлигидир.       
   Дангалига айтадиган булсак, кади калла эканингни курсатибди. 
Туркийнинг кадим юртига ва миллатига равоми бу шармандагарчилик????? 
Урганжи ва миллий кадрлар. 
09.07.2022
Ўзбекистон Инқилоблар харакатинг дастури.
Инқилобдан кейинги дастурлар мазмунан учта қисмга ажратиш мумкин.  
 Сиёсий масала 
  Иқтисодий масала 
Ижтимоий масала 
Ўзбекистон ахолиси инқилоб бўлса хаётимизда нима ўзгариш бўлади деган саволга биздан жавоб кутишади.
Жамият бу ўзгаришлар жараёнида менинг ролим қандай бўлади деб фикрлай бошлаши керак.
Биз жамиятнинг барча қатламларига эркинлик ва хуррият бериш орқали зехният Инқилобини амалга оширмоқчимиз.
Озод инсонлар жамияти, моддий фаравонлик билан биргаликда бошланади.
Инқилобдан кейинги турмуш тарзи ва ахолинг реал даромадини ошириш учун қуйдагилар бажарилади:
1. Нефт-газ қазиб олувчи компаниялар  қазиб олган газ ва нефт хажмини қайта сармоя сифатида киритган қисмидан солиқ олинмайди. Ички сармоядан ташқарида қолган фойдадан 80% солиқ сифатида  олинади.  Халқаро аудит - экспрет компаниялар тарафидан  кеинги 30 йилдаги 
 Ўзбекистонга киритган сармояси ва даромади аниқланади. Кредитларнинг йилларга тақсимланиши эмас, нархларнинг ошиб бориши эвазига олинган қўшимча даромадларидан 80% қайта солиқ тўлашлари керак бўлади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган  газ ва нефт миллий бойлик сифатида халқ билан Парламент назорати орқали   сарфланади.
2. Табиий бойликлардан тушган солиқ ва йиғимлар махсус Фондга ўтказилади.  Бу фонд вазифаси,  истиқболли лойихаларга парламент экспертизасидан ўтказилиб текширилган холатда сармоя киритади. Бу сохалар фақат Ўзбекистон жумхуряти худудида бўлади. Сармоя фақат банк институти орқали киритилади, тўғридан-тўғри киритилмайди. 
3.Автомобил ва моторли техникалар ва тиркамалар импортида экспорт килувчи давлат божхона кўмитаси Инвоиче киймати асосида 10% ошмаган бож билан  расмийлаштирилади.  Агар автомобил транспорт воситаси  реэкспорт булса 10% йиғим автоматик қайтарилади . Бошқа солиқ турлари олинмайди.
4. Солиқ тизимида ўзгариш жами солиқ турлари 4-5 тага туширилади.
Айни махсулотнинг бошқа кўринишга айланганида қайта солиқ олинмайди. 
фойда солиги 10%,
мол мулк солиги 0,5%,  
ндс 5% .
Агар компания ишлаб чикаришди ривожлантириш учун замонавий 4.0 технологик босқич талабига жавоб берадиган машина дастгох ва бошқа асосий восита сотиб олса, 5 йил маддатгача бўлган даврда дастгохлар қиймати тўлиқ қоплаб берилади (логистика ва қурилиш сарф харажати қопланмайди) 
5 . Барча темир йўл тизимини 2-3-4 қаторли йўллар билан қамраб олинади 
1 линия фақат юк вагонлари  
2 линя факат почта ва инсонлар ташувчи тезюрар вагонлар
 (1) линия харбий-захира ва транзит вагонлар учун. 
6. Барча аэрапортлар очиқ осмон тизимига ўтади.
Ўзбекистонда қўшимча 10-12 та авиакомпания ташкил қилиш учун барча хукукий асос яратилади
 Авиакомпанияга янгидан регистрациядан ўтказиш максимал 3 ой вақт олади авиакомпания тасисчилари 51% акцияси Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлиши конунан белгилаб қўйилади. 
7. Бензин ва истемол товарларидан олинадиган акциз солиғи миқдори 3 мартага камайтирилади.
 Фақат тамаки махсулотларидан олинадиган солиқлар айнан давом этади. 
8. Фармацевтика корхоналари тўлиқ мустақил ишлаши ва лицензия олиш жараёни соддалашади.
 Дори сифатини қатъий назорат қилиш жараёни нодавлат мустақил экспертлар кутилмаган холатда назорат кила олади.
9. Давлат дастури ишлаб чиқилиб йилига қўшимча 5 000 Мегаватт электр энергия қувватлари қуриш ва уни тақсимлаш линиялари қуриш ташкиллаштирилади.
 Ўзбекистон электр энергия истеьмоли 220-235 миллард квт соат миқдорга олиб чиқиш учун барча ишлар қилинади. 
10. Хар йили пайтахт ва вилоятларда 10 та нуфузли Топ 500 руйхатига кирган унверситетларнинг филиалини очиш рағбатлантирилади. 
11. Ахолини озиқ-овқат билан таьминлаш учун юқори наслдор қўйлар товуқ курка ўрдак ғоз қорамол турлари этиштирувчи дехқон.чорва бирлашмаси, ёки хўжаликлари ташкил бўлишига ёрдам берилади. Ўзбекистон ички бозорига хизмат қилувчи турларидан солиқ олинмайди. Санитария эпидимиологик шароитини таминлайди барча зоомедикаментлар ишлаб чиқарувчилар рағбатлантирилади.
12. Қишлоқ хўжалигида техник экинлар,  ёғоч ишлаб чиқариш учун агроўрмончилик методи тўлик тарғиб қилинади барча чўл ва адирлар сувсизликга чидамли экинлар экиш давлат назорати асосида фермерларга шартнома тўлови асосида тарқатилади . Чўлларда ва адирларда боғлар яратган дехқонлардан 5 йилгача ҳеч қандай даромад солиғи олинмайди.
 13. Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар ва саноат корхоналари учун электрон тизим ва электрон расмийлаштириш амалга оширилади.
 Барча давлат ташкилотларидан 60% кераксиз назоратчи ва бошқа текширув ишлари билан ишловчи ходимлар қисқартирилади.
14. Инкилобгача бўлган даврдаги ноқонуний капитал ва чет элга олиб чиқилган пуллар Ўзбекистон банк тизими ва иқтисодига хар қандай усулда қайтарилса тўлик аминистия эьлон қилинади.
 Қайтарилмаган пуллар халқаро трибунал орқали ундирилади ва эгалари , қариндошлари... алақадор шахслар қаттиқ жазоланади. 
15. Ўзбекистон тузган ва қўшилган барча иқтисодий ва сиёсий шартномалар қайта экспертизадан ўтказилади.
 Миллий манфаатга зид бўлган барча шартномалар бир тарафлама чиқиш ёки бекор қилиш буйича парламент қарор қабул қилиши учун тағдимнома киритилади.
16. Президент муддати бир марта 4 йил бўлади бир шахс бир марта фақат жами 4 йил муддатга президент бўлиши мумкин 
Президент ваколатлари қайта кўриб чиқилади 
Мудофа вазирлиги ва ташқи разведка Президент назоратидан парламентга бошқарувига  олинади. 
Парламент фақат партияларнинг якка кўпчилик овози, ёки коалицион партиялар бирлигнинг  номзодларини Бош вазир ва  вазирликга тасдиқлайди.
Бош Вазир номзодини партиялар кўрсатади ва сайлашни Парламент амалга оширади.
17. Сенат аьзолари тулиқ сайланади. 
18. Вилоят ва таман,  шахар хокимларини  махаллий кенгашлар депутатлари кўрсатган номзодлар орасидан сайланади. Соф 50+1% овоз олинмаса партиялар қайта сайловга кетади. 
19. Вилоят шахар ва туман хокимлари 
ваколатлари кескин қисқартирилиб кенгаш назоратига олинади. 
20. Ўзбекистон барча харбий ва хукукни мухофаза килиш тизими ислох қилинади ва максимал даражада ихчам ва профеционал холатга келтирилади. 
21. Харбий докторина қуролланиш тизими химояланиш тизимига асосланган блокларга қўшилмасли сиёсати давом этади.
Хар қандай ташқи кучлар армияси ёки харбийлари доимий қолиш учун Ўзбекистонга киритилмайди.    
2. Миллий армия учун қурол ишлаб чиқариш, солиқдан озод қилинади.
Чет элларга Ўзбекистонда ишлаб чиқилган қуролларни сотиш рухсати парламентнинг куч ишлатар тизимларни назорат қилиш коммисияси муҳокамасидан кейин амалга ошиши мумкин.  
23. Самолётсозлик ,  дронлар  ишлаб чиқариш учун керак бўладиган эхтиет қисимлар ишлаб чиқарувчилар  солиқдан озод қилинади 
24. Комютер дастурлари ижод қилиниб Ўзбекистон ичкарисида ишлатиш учун сотилса, солиқлардан озод қилинади.
Айнан шу дастурлар, ўйинлар ишлаб чиқариб экспорт қилишда,  тижорат қонунлари асосида солиқ тўланади. 
Чет эл компанияси Р&Д  маркази бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон учун қадрлар тайёрлашда қатнашса солиқдан озод қилинади. 
25. Махаллий махсулотни экспортини қўллаб қувватлаш учун биринчи харидор Ўзбекистон республикаси давлат тузилмаси бўлиши кафолатланади. 
26. Сув ресурсларидан унумли фойдаланиб тоғларга қор-ёмғир ёғдиришнинг суний усуллари  ишлатадиган ширкатларга руҳсат берилади. Солиқдан озод қилинади.
27. Ахолини алтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш учун куёш панеллари ва сув иситиш коллекторлари қўйишга паст фоизлик кредит берилади. Ахоли хусусий шаклда ишлаб чиқариб, ўз истемолидан ортиб  қолган электр энергиясини давлат сотиб олади.
28. Барча мактаб ва боғчалар тўлалигича алтернатив энергия манбалари билан таминланади. Иссиқ  басейн спорт зал ва барча ўқувчи бепул ноутбук билан таьминланади.
Бу маҳсулотни ишлаб чиқариб мактаб-боғчаларга махсулотининг 30%ни тарқатган ишлаб чиқарувчи солиқдан озод қилинади.
29. Ҳукуматлар давлат қарзи лимитини 35% ялпи миллий махсулот микдоридан ошира олмайди.
30. Барча ишлаб чиқариш обектлари ва бизнес манбаси келиб чиқишидан қаътий назар аминистия қилинади.  
30 йил ичида тўлаган солиқ қисми текширилади.
 Барча стратегик иншоатларнинг  сейсмик ва ФВВ нормативлари Халқаро эхпертлар тарафидан текширтилади. 
Ахоли яшаш бинолари, жамоат инфраструктураларi тарафсиз архетекторлик бюролари, Фавқулодда холат ташкилотлари , сигорта ширкатлари тамонидан текширтирилади. Жавобгарлик оширилади.
31. Амалдорлар ва қариндошлари хар 3 ойда тўлиқ электрон даромад деклорацияси тўлдиради. Раҳбарликга тайинланишигача даврда ўзи ва яқинлари мулклари ҳақидаgi hujjatni,  очиқ эьлон қилинадиган нодавлат аудит ташкилотлари базасига юклашга мажбурдирлар.
 Барча деклорациялар фуқаролар тарафидан назорат қилиниши ва ёлғон маьлумот берган амалдор, эгаллаган мансабидан қаътий истефо қилишга мажбур. 
32. Матахасисликлар бўйича tuziladigan  жамоат ташкилотлари ва хуқуқлари.
Махкама раислари jamiyati , адвокатлар гилдаси жамоат ташкилотлари қуришга руҳсат берилади. 
Олий суд,  вилоят, туман судлар улар тузадиган мутахасислик жамоат ташкилотлари қурултойларида  номзодлари кўрсатилади. Жиноят ишлари, арбитраж маҳкамалар раисларини  Ўзбекистон парламенти юкори палатаси тарафидан 5 йил муддатга сайланади.
33. Конистицион суд раиси bölishga  парламентning, сенатнинг 51% овози мажбир.
34. 1991-2022 орасида  ишлаб чиқилган қонунлар, қонун усти қарорлар  конституцияга зидми, зид эмасми деган хуқуқий-илмий қурултойлар орқали муҳокамага қилинади. Халқнинг хуқуқий саводлилиги оширишда жамоат ташкилотларига грантлар ажратилади.
35. Ўзбекистонда барча ААА синфидаги Топ 20 банклар шубаси очиш учун барча шароит ва керакли музокаралар олиб борилади. 
36. Монополия тўлик тугатилади.  Монополияга уруниш уни рағбатлантириш қаттик жазоланади. Антимополя жамоатчилик ташкилотлари фаолиятига давлат аралаша олмайди. Давлат фақат eр ости табиий  бойликлари, eр, ўрмон, тоғлар, чўлларга   якка эгалик қилади.  
37. Гидроиншоатлар давлат мулки, ишлатиб фойда кўриш учун 49% тендер эълон қилиниши мумкин.
38. Давлат тижорат қилмади.
39. Йўллар қуриш ва реконструкция ягона фонд орқали амалга оширилади. Қурувчи эркин тендерда аниқланади. 
Пуллик йўллар қуришга лицензиялар берилади.
Хайдовчилик гувохномаси uchun имтихон olishda Финландия тизими жорий қилинади.  
Гувохномасиз автомобил бошқариш қамок ва жамоатчилик жойларини тозалаш билан жазоланади. Мансабидан, жинсидан, ёшидан қаътий назар жазонини шахсан ўзи ўтайди.
40. Ўзбекистондан ўмарилган 200 миллиард $ бойлик хақида хужжатлар Инқилобдан кейин Парламент тузадиган халқ коммисиясига тағдим қилинади.
Инқилобдан кейинги сиёсий-иктимоий хаётнинг асос негизи инсонларга манавий эркинлик беришдир.
 Одоб-ахлоқ доирасида, қонунларни хурмат қилиш кафолатиga,  давлатга ишончни тиклашдир.
Инқилоб халқ фаоллигини оширишдир.  
Хокимиятдан қўрқув орқали қонунларни ижроси ўрнига «-ҳамманинг эркинлиги менинг хуқуқим билан ўлчанади»,  деган фалсафани хуқумрон қилишдир.
Давлат солиқларнинг тури кўплигидан бойимайди. Давлат,  ишлаб чиқарувчининг ўз қўл остидагиларга  кўпроқ маош тўлашга рағбатлантириши керак.
Етарлича маош олган халқ, бозорни харакатга келтиради. Бозор эса ишлаб чирарувчини харакатга келтиради .....
Барча ишлар халқ фаоллари иштирокида амалга ошади.
Бирон шахсият, ташкилот, гуруҳ, уламо, шайх, чет эллик..... сизга бу ишларни тайёр қилиб олдингизга қўймайди.
Хаёт курашдан иборат!
30.01.2022
Узбекистонда нефт махсулотларинг кимматлигини ки…
...Узбекистондаги барча  Нефтни кайта ишлаш заводлари 40% гача куч билан ишлатилмокда.
Сабаби?
Чунки  нефт импортидан,  тайер махсулот импорти куп рагбатлантириляпти 
Cабаби атайин НПЗ ларди табий банкрот килиш ва нефтни Узбекистонда кайта ишлагандан кура бензин дизел.....шаклида  Россиядан сотиб олган макул деган делинмани барча бошкарув тизимига тикиштиришмокда.
Уз вактида бутун Марказий Осиёни нефт махсулоти билан таьминлаган завод хозир 15-25% кувват билан ишлаяпти. 
Максад нима заводди металлом килиш-ми? 
Янгидан куриш камида 5 млрд $ га тушади. 
 Зелимхон Хайдаровнинг тогаси ё дадаси Бетафос захарлари остида йиллаб пахта етиштирмаган. 
 Зелимхоннинг ота юрти Кавказда биронта узбек,  давлатнинг асос даромадини 30 йилдир умаришига  йул куйишармийди?  
Угирликни фош килсанг, хоинликни очикласанг дарров буларнинг миллати бошкалиги эсига тушади. 
Узбекистонди кандай стратегик заводи ,  ё савдо маркази, 
 ё янги уй  куриб сотиш режасида келган чет эллик бор-ки шартномалар ички ёпик   кисмида  
"-шартнома амал килиш муддати 2020-2080 йилгача",  
деб езиб куйилган. 
Бу хоинлар бизнинг эвара-чеварамизнинг даврини хам соккага айлатиришмокда.
Узи ваколатда турган вактини лойлаб халкди таппи ёкишга мажбурлагани етмагандек ,  энди бутун бир аср давомида ворисларига бизни кул килиб беришмокда. 
Биз шундай инсонлар этиштирмокдамиз-ки, буларни тилка -пора килишади.
Оз колди, шу путини мутини....
Метан заправкаларда соатлаб навбат туришиning асл сабаби газни борини факат Pусларга ва Xитойликларга сотишяпти. 
Бюджетга бир тийин фойдаси йук хаммаси чунтак. 
Халкни атайлаб GTL Uzbekistan Гузордаги заводга газ кетяпти деб алдаш билан овора.... 
Бирор бир баёноти ёки гапи тугри эмас.
 4,7 млрд$ карзга курилган завод хали ишга тушмади нима учун унга газ сарф булиши керак? 
Нимага Толибон Туркманистондан тугридан-тугри газ сотиб олиши мумки-ну, Узбекистон русларнинг Газпромига "посредник" киймати беришга мажбур?!
Хамма ишнинг оркасида Зелимхон Хайдаров уни гумаштаси Зайнобиддин Зилобидддддин турибди.
 Бу одам узини Сурхондарё кироли ва амири деб эьлон килибди. Путинст , ГРУ академияси курсанти россия СВН 0(ноль допуск) хужжатларида энг истикболли агент сифатида куриладиган,  лакаби Пастух билан шифрланган агент !!! 
Бирор бир карши гапи булса исбот килсин. 
Любянкадан кейинги бир ойда 1000ларча дося билан анча генирал АКШга кочди. 
Зайнобиддин хабаринг бордир.
Люстартсия бошланишини кутишга сабри етмаганлар хозирдан билишсин. 
Бизни кимлар бошкармокда.
Нимага Туркманистон уз худудидан хар м3 газни транзит туловисиз 239-257$ хар минг м3 учун Хитойга сотяпган бир вактда Узбекистон эса 147$ дан сотаяпди ? 
Нимага Россияга , Узбекистон ерларидан чикарган газни 110$ дан олишига имзо чекилди? 
 Лукойл 90% махсулотни олиб атига 10% кисмини Узбекистонга колдиради?
Узбекистон карзга курдирган 4,7миллион $ заводига газни халкаро нархдан олиши керак?
Бу талоннинг чеки борми?
Давлат мамуряти бу хисобларни куриб турса-да,  бизга эмас, хоинларга хизмат килиши керак-mi?
Албатда бизга малумотлар чикаришмокда.
Инкилобни кутишмокда.
Хокимиятни фалж килишни сурасак албатда бажарилади.
Биз Призидент ким булади деб савол бермаяпмиз.
Биз качон мустакил буламиз демокдамиз.
Оддий бир нефт махсулотлари ва газ казиб олишни Россияга даярли текин берилишига каршимиз.
Устага яна карз хам булмокдамиз, мустамлакачиларга!
Барча чикишларимиз давлатнинг энг сирли дейилган жойларидан олинган фактларга асосланмокда.
Шунинг учун хам биз билан бахслаша олмайсизлар.
Сизлар махкамайи-куброга ишонмайсизлар, билинг-ки бизнинг махкама шу дунёдаёк,  якин ойларда булади.


Сафар Урганжи ва миллий кадрлар.
Тошкент-Женава.
10.04.2022


                                                 Миродилбой ўз сирини сақлаб, 
давлатникини фош қиливорди
Миродил Жалоловнинг kun.uz сайтига берган интервюсидан кейинги жавобсиз колган саволлар. Миродил Жалолов машхур ZeroMaxx компаниясини бошкарган ва номинал эгалик килган шахс. -ЗероМахх инглизчада Ноль. Махх- Максимумгача маьносида. Алгов -далговли, 2000-2005 йиллардаги биринчи булиб курилган бензин дизел ёкилги куйиш шахобчлари тугрисида бир гаплашайлик. 2004 йили Zeromaxx аввалига Uzoil бренди остида ёкилиги куйиш шахобчасин куришни режа килади, лойиха хужжатини таёрлашни эса ArtDezign МЧЖ га, бюртма берадилар. Лойиха тамомланиб иш хаккини тулашга етганида тулашга пул топаолмаганларидан кейин узлари ташкил килган Архитекторлар грухи ердамида тайер проект ва дизайн лойихасини олиб узгартиришсиз ва муаллифлик хукукларига туфурлаган холатда курилишни бошлашади. Янги бренд UzGazOil номи билан танилади. Каримов даврида хеч бир конун ости хужжати шахсан Каримов ва СНБ нинг, расмий еки норасмий курсатмасисиз узгармайдиган бир вактда СнииП ва ГенПлан хамда бошка норматив хужжатлар купол равишда узгартирилиб, янгиланиб ёкилги куйиш шахобчларини курилишини бошлайдилар. Узбекистонда биринчи булиб ZeroМaxx ёкилги куйиш шахобчаларида бензин ва дизел саклаш учун катта хажмли омборларни ер остига курилишига рухсат берилади. Бунинг учун эса Вазирлар Махкамаси кошидаги Бош вазир хайяти раиси ва Нефт ва Газ Инспекциясининг ижобий хулосаси олинади. Хеч бир СнииП ва бошка хужжатларда рухсат этилмаган холда Енгин хафсизлик коидасини купол равишда бузадилар. Конунан ёкилги куйиш шахобчалари ахоли яшайдиган худхудларидан, мактаб ва богчалардан 500 метр узокликда булиши керак. Белгиланган масофа талабига риоя килмасдан булар Тошкент ва Паркентнинг маказий бозор чоррахасида окар ёкит куйиш шахобчаларини курадилар. Респубкликада бунакалардан унлгани курилади. Эьтибор беринг; Каримов даврида бир окар ёкит шахобчасини куриш ва ишга тушириш лицензияси 35-50 минг $.эди. Вилоят марказларида 100-150 минг$ . Тошкент шахрида 250-300 минг $. Булар факат окар ёкит шахобчасини куришга рухсат олихс учун бериладиган шапка. Уша вактларда оддий оркасида хеч кими йук " халол" тадбиркорлар емгирдан кейинги кузикориндек потраб чикиб куплаган окар ёкит шахобчларини очдилар. Бунинг окибатида окар ёкит шахобчаларида Аи92/93 бензин етишмай колди. Бу муаммони хал килиш учун Туркманистон ва Россиядан бензин импорти зарурияти вужудга келади. Конвертация мумкин булмаган вактда бензин импортига Вазирлар махкамаси карори асосида имтиёзли рухсат берилади. Бу жараенда катта пул айланмаси асосида даромад борлигини билган у ватдаги Малика бугунги кунимиздаги Махкума нефтни узи ишлаб чикаришни хохлаб колади. Дархол Геъолог ва Бургулаш командаси йигилади,уларга Бухоро ва Кашкадарё худудида Газоконденсат конларини кидириб топиш ва казиб олишларига лицензиясини беришади. Такинчокларининг конунийликини тасдиклаш учун эскитдан фойдаланиб келаяпган NymontGrup ва ZarafshonNymont активларини, олтин излаб топиш ва казиш лицензиясини Узбекистонда биринчи булиб яна ZeroMaxx балансига утказиб беради. Бу кадар кенгайиб кетаётган компаниянинг айланма пуллари ва ишчиларининг ойлиги, турт бурчак когазда бериладиган ойлик устамасини олувчи менеджерларни, пулини кирим-чикимни, килиши учун янги банк ташкил килиш эхтиежи пайдо булгани учун банк очадилар. Битта компания учун куп эмасми? 
Йук албатта. Чунки бу ишларнинг оркасида Гулнора Каримова тургани эди. Туркманистон-Узбекистон, Козогистон ва Хитой газ трубаси монтажи: Гузор-Устюрт, Урал трубасининг Узбекистон кисми. Гузор-Самарканд, Тошкент-Ангрен -Андижон-трубаси ва компрессор станциясиялари дуненинг энг йирик ( руслар томонидан йук килинди) Ан-225 самалетида пиар килиб олиб келинди. Тошкентдаги Бунедкор стадионини, Арт Галерея ва шунга ухшаган унлалган объектлар курилишини ZeroМaxx компаниясига берилади. Булар билан хамкорлик килганлар: UzДonРobita XQ акционери Россиянинг АФК Система грухи Unitel XQ акционерлик компаниялари Швециянинг TeleSoniera ширкатларидаги текширув натижасида айбдор деб топилди. Бунинг окибатида бу компаниялар АКШ нинг, биржа ва Халкаро коррупцияни назорат килиш комиссиясига бир неча юз миллион $.лик жарима тулашди. Угир   ликликларга шерик булган Миродил Жалолов бори-й уги, 5-6 йиллик камок билан кутилиб чикиб узини оммага жабрдийда килиб танитаяпти. Миродил Жалолов ишлаетган Epsilon ширкати кайси шарт ва шартнома асосида Узбекистонда геология ва бургулаш ишларини амалга ошираетганлики, тугрисидаги Anhor.uz нашри томанидан бир неча марта расмий суровнома юборганига карамай жавоб бермасдан келаяпти . Казиб чикариш технологияси Руминия ширкати оркали АКШ патенти асосида чикарилиши ва бу технологиянинг лицензиялари тулик хажмда хар бир м3 учун тулов олишини хисобга олиб нима сабадан Халкнинг миллий бойлиги, таъбий газ ва нефтни казиб чикариш шарт-шароитлари, очик ва тиник курсатилмаяпти ? Узбекистон давлатининг эгаси й укми? Истаган кимса кудук кавлаб газ чикариши мумкинми ? Й ук. Афсуски Узбекистонни бойликларини талаяпганларнинг бошида шахсан Мухтарамнинг узи турибди. Газ ва нефтни товукбокар Мухтарамнинг шахсий томоркасида бокаяпган товуклари туккан тухумидек кураяпдилар. Шунинг учун хам улар солик туламайдилар. Иккинчи энг нозик масала эса кайси хукук тамойили асосида хусусий хеч бир конун билан тартибга солинмаган ярим криминал таркибли ташкилот Узбекистоннинг стратегик захираси булган Газ ва нефт микдори тугрисидаги маьлумотларни эфирда оммавий ахборот воситасига айтяпти?... Давлат сири тугрисидаги конунда Давлат захиралари ва бошка стратегик маьлумотлар Давлат сири хисобланишини хакида ёзиб куйилган. Бу маьлумотни бирор геология еки УзбекНефтиГаз таркибидаги ташкилот рахбари айтса нима булади? Хар бир казиб олинган газ ва Газоконденцат микдори хиссобда ва кайси схема оркали пуллар четга кетаетганлики хам. Кунига банкларга топширилаётган накд $ пуллар хам хиссобда. Миродил Жалолов олдинги галдаги каби кеч колмасдан кетинг. Бу сафар хазиллашиб эмас, ростакамига суд ва хакикий камок булади. Соглик хам энди аввалгидай эмас, ичкарида сизга жудаям кийин булади. Емаган сомсангизга пул тулаш вакти утиб кетди. Бундан кейин сизни кимса куткара олмайди. Химоя керак булса каердан топишни биласиз. Барча килган-килмаган, ишларингиз охир окибат буйнингизга куйилади гувох хеч ерга керак эмас. Кимдир Козел отпущение булиши керак. 


   Safar Urganji va milliy   qadrlar.       
05.05.2022


Сиесатда на дуст на душман бор факат манфаат бор буни унитган инсон сиесатдан кетиши керак Шахсий жун билан давлат жунини фаркини билиши керак. 
Хозирги хокимят Путинга ва уни саклаб турган кучларга ердам бериш бохонасида хам узини ва авлодини хамда Путинди чуктиряпти бу бизни манфаатимиз максадимиз учун уйгун келиб кундан кунга халкаро куллаш рейтингимиз ошаетгани учун очик айтиш керак хурсандмиз. 
Кайси хокимият инкилоб ва давлат тунтариши билан кетишни истаса е вассал булади е эркин фикирди бугади. Иккаласи бир пайитда булса бу хокимят яшаш вакти аник белгиланган Саратон касал энг хавфли тури холос колгани вакт масаласи. 
Биз юзини оклаб тарихда яхши ном билан эсларишини уйлаб дастурларни очик эьлон килдик. Афсус бирор бир кисмидан фойдаланишни тулик потенциалини оча олишни тушиниб етмади. 
Хамма соха буйича хатто ахолини ижтимоий куллаш буйича Мирзо Султон дененинг асосий Олтини ва Кумушини йиккан Амир Темур Хазинасини халкка сочиб хам хокимятини ушлаб кола олмаган арзимаган 400 минг сум нафака таркатиб ушлаб колмокчимисиз эхх хом сут эмган бандалар. 
Уни урнига хар бир кишлок уйига 10 квт лик куеш панелини кредитга 10 йилга таркатганизда купрок мол бокиш кластерлари куриб керакли тавсия килган насиллар кредитга берилганда 
Хар бир туманда павловния планиациялари килинганда купрок обру олардингиз. 
Халк билмаса Холик билар биз охирги жиддий огихлантиришимиз. 
Ха айтганча Парламент кушма мажлисини чакириб Энергетика Вазири ва Ташки ишлар вазирини тасдиклатиб куйиш эсдан чикмасин яна Жиззахлик мовун Вазир булиб колмасин одамлар тушунмайди. 
Бу маьлумот халкимизни узимизни бир парчамиз деб билганимиз узимиз оид булган кавм эканлигимизни хис килганимиз ва килинаетган сиесий маневрлар асл уйини каерга бориб такалганини курганимизни хужжатлар асосида тахлил килиб хукумат нечогли узокни кузламай тайер дастурни бузиш харакатида ва уни узлари учун зарари окибати тугрисида очик тиник езилди. 
Буни тулик укиб чикиб тушунмаган инсонларга дастурларни тулик укиб чикишни ва шу буйича барча блогерлар ва тахлилчилар тахлил килиб керакли хулоса чикаришларини сураймиз. 
Сиесат бу акл уйини уни акилсиз инсон факат тасодиф туфайли ютади ва бу тасодиф доим жуда котта кон ва жанг билан тугирланади. Бир мисол тасодифан булган Елцин- Путин комбинацияси окибатини мухокама килиш узиздан. Булар туфайли улган дунедаги 10 миллионлан ошик Европа Осие Африка Жанубий америкада улган инсонлар жавобини хар бир хайрихохдан Оллох сурайди хеч бир инсон бошка бир инсон хаетига тажовуз килишга хеч бир динда мумкин эмас. 
Куронда Al Moida сурасини 32- оятини укиб фикир килишни сураб коламан 
Бу оят факат Бани Исроил кавми учун эмас барча учун талукли Оллох бирор кимни улдиришни буюрмаган. Хатто Зино килнанларни хам тош бурон килиш ояти жазолаш тарбия максадида айтилган тирик колиш эхтимоли борлигини уйлаб. 
Z &V  тарафдорлари ва уларни куллаеиганлар узларинг сигинган Карль Маркс езган уша гап Чала хмиладор Булиш мумкин эмас. Глобал жазо ва халк дазоси узларинг килган ишларинг учунгина берилади Оз хам эмас Куп хам эмас юзларингни оклаш ва авфга тушиш йулини бир йилдан бери дастурларда айтилди ва айтиляпти лекин ....
Букрини Гур тугирлайди

  Инкилоб харакати дастурлар  маркази.
26.05.2022

вторник, 12 декабря 2023 г.

Жадидлар мазлумлигини, уларнинг қотиллари гапирмоқда

Жадидлар мазлумлигини, уларнинг қотиллари гапирмоқда
ХХ аср бошида муллакратя қулида қолиб кетган турк дунёси маориф тизимини ислох қилиш фикри мухокама қилина бошланди.
Бу муаммо асосан Форс- Рус чангалида, мустамлака булган Туркистонда каттиқ тортишувларга сабаб булган эди. Қиримнинг Богчасарой шахридан булган Исмоил Гаспиралининг чиқарадиган "Таржимон" газетасида янги тартибли мактаблар очиш лойихалари бизнинг ойдинларни қизиқтира бошлади.
Нихоят Исмоил Гасперали Бухарога, Хивага, Самарқанд, Тошкент...га келди. Амир Олимхон, Урганжи билан учрашиб газета чиқариш, мактаб очиш, босмахона қуриш ишларини мухокама қилди. Хоразм хони ва Бош вазир Ислом Хужадан ҳам янги усул мактаблар масаласида ижобий жавоблар олди. Ислом Хужа билан шахсий дустлиги олдиндан борлиги учун масаланинг молявий тамони ҳам бутун Туркистон фойдасига хал қила олди.
Ушбу янги усул мактаблари очиш халқ харакати фаолларига Жадидчилар деб исим беришди.
Жадидлар янги тузум мактаблари билан Туркистон хонликлари худудида тарқалди.
1920 йилларга келганда юзлаган жадид мактаби ва матбуоти таркиб топди.
Чор Россия ушбу мактабчиликга рухсатни бекорга бермаган.
Бу мактабларда рус тили , тарихи, маданиати уқитилиши мажбур қилинган.
Шу янги тузум мактаблар этиштирган кадрларнинг бир қисми рус тарафдорига айланди. Улар кейинчалик Москва , Оренбург, Қозон, С. Петербург шахарларида ўқиш вақтида "мустамлакаларга озодлик берамиз" деб пропоганда қилаётган коммунистлар таъсирида ҳам қолишди.
Жадидларнинг сиёсатга фаол аралашган қисми кейинчалик минтақадаги ярим вассал Хонлар ва Амирликни Болъшевеклар тамонидан қайта истело қилинишида хизмат қилишди.
Қонуний хукумат булган Бухоро Амирлиги ва Хоразм Хонлигини тугатиб ўрнида Бухоро, Хоразм Советлар Республикаларини ташкил қилишда асосий рол олганлар ҳам Жадидлар эди.
Жадидларни иккига ажратиш керак.
Миллий гоядаги, мустақиллик тарафдорлари ва социалист жадидлар.
Республика тугул хатто кичик вилоятни бошқариш салохияти бўлмаган Файзулла Хўжаев ёнидаги рус айгоқчи маслахатчилари ёрдамида Амир Олимхонни алдов йўли билан сулухга кўндирган. Бухорога фақат "Ёш Бухороликлар" кириб келиб давлатни бошқаради деб ахднома имзолатди.
Ёшлигида бирга катта булган Олимхонни алдаган Файзулла Хужа , Бухорога Фрунзе, Скобелев бошчилигида армия бошлаб келиб қирғин қилдирган.
Амир кетиши билан давлатни 3 га бўлинишининг сабабчиси, Файзулла, Пулат ва Усмон Хужалар булади.
Уларни алдаган коммунистларнинг давомчилари булган путинистлар хокимиятинг Узбекистон бошқаруви Жадидларнинг иккала қанотини ҳам биттага бирлаштирмоқчи.
Ислом Каримов диктатор эди. Аммо тарихни урганди. Коммунист жадидларни номини учиртирди.
Москванинг иши битгандан кейин қатил қилдирганлари мазлумдир.
Аммо узлари билиб танлов қилишган.
Жадидчиликни сиёсий мақсадларида фойдаланишган.
Хақийқи жадидлар бу одамлар билан қаторга қуйилаётганинг сабаби Москванинг рухсат берганлигидир.
Туркистон жадидчиларинг миллий жабхасини ҳам, коммунист хоинларини ҳам батрак-дашноқлар огизларига олмасликлари керак.
Шу инсонлар нега жадидларни эслаб қолишди?
Буларда гоя йўқ.
Чор Россияси, Болъшевеклар ва путинистларга қарши кураш архивини очишсин.
Нима учун СССР вақтида ва ундан кейинги СССР-2.0 "Мустақиллик" вақтида бирорта архив тўлиқ бор ички сирлари билан оммага ошкор қилинмади?
ШМ дан кейин оила кафолатчиси К. Алламжонов булишини башорат қилиб юришибди.
Лекин бу ишга қарши Иноятов+ Азизовлар атрофида бирлашиш бошланган.
Чор Россиясини қулашини билган хуфия хизмати янги даврда мустамлакалардаги миллий кучлар ичига "кролдан кура киролроқ" миллийятчиларни жойлаштирган эди.
Иши битгандан кейин отиб ташлади.
Москва орқали конторский одам ўтириши қўлловчи "сохта миллий қадрлар ташкил қилиниши мумкин.
ШМ вақтни чўзиб ютиб чиқмоқчи.
"Кўча" циркини ишга туширганинг сабаби ҳам шунда. Энди навбат туман хокимларию амалдорларига.
Қани, меники-сеники қилиб кўкрак урганлар, қаердасизлар?
Ўзбекистон Республикаси фақат ШМ ва унинг уруғ аймоғига бердиларинг.
Сизларни қурбонликга келтирганда томоша қиламиз.
"Нима эксанг шуни ўрасан".
Алифбо 100 йилдан бери КГБ ўйини.
"Ўзбек тили изохли луғати" тузувчиларнинг асл башараси, матбуотимизда фош қилинди.
Кирил ёзувидан вос кечишдан олдин , iзохли лугатни тўла қайта кўриб чиқиш керак бўлиши айтилди.
Коммунист Москвадан туриб ташкил қилинган ўзбек адабий тил қоидаларидан чос кечиб, туркий тиллар қоидасига айлантирилса лотин ёзуви оммавийлашади.
Кланлар ўзаро уриши вақтида, диққатларни бошқа тамонга буриш учун Жадидчилик, тилчилик масалларига қаратишмоқчи.
Буларнинг дарди бошқа.
Абдусалом Азизов тахтга давогар.
ШМ ва оиласи халқни ўзига жалб қила оладиган мавзу топмасдан, жадидчи бўлишди.
ШМ , "-давлат ичини миллий қадрлар босиб кетди, бунга Азизов чора курмаяпди"
деб гумон қилмоқда.
Туркистон озодлиги ва иттифоқи ташкилоти мавжуd хокимият рахбарятидан биронтасининг химоясига мухтож эмас.
Матбуот маркази.
12.12.2023

воскресенье, 3 декабря 2023 г.

Амир Олимхон ислоҳотлари ҳақида илмий мақола.

Амир Олимхон ислоҳотлари ҳақида илмий мақола. 


Вақф пулларига мактаблар қуриб, бепул таълим ва муаллимларга илк бор йиллик маош беришни жорий этган. Амир Олимхоннинг таълим соҳасидаги ислоҳотлари

Ҳар бир давлат ҳукумати халқ фаровонлиги ва мамлакат тараққиётига эришиш учун илм-фанни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Бунинг учун доимий равишда таълим тизимини ислоҳ қилиб, замон талабларига жавоб бера оладиган кадрларни тайёрлашга ҳаракат қилади.  ХХ аср бошларида Бухоро амирлигининг сўнгги ҳукмдори Олимхон (1910–1920) ҳам таълим соҳасида ислоҳотлар ўтказиб, маориф тизимида қатор ўзгаришларни жорий қилди.

ХХ аср бошларида дунёда содир бўлаётган техникавий янгиликлар ва илм-фаннинг жадаллик билан ривожланиб бориши янги ҳукмдорни бефарқ қолдирмади. У жамиятнинг барча соҳаларида, жумладан, таълим тизимида ҳам қатор ислоҳотларни амалга оширди. Мактаб ва мадрасалар фаолиятини такомиллаштиришни давлат сиёсати даражасига кўтариб, бу ишга қўшбеги (бош вазир) ва қозикалон (олий қози)ни масъул қилиб қўйди.

Амир Олимхон 1911 йил март ойида “Таълим тўғрисида” фармон чиқарди. Унга кўра, мадраса талабаларига турли ҳошиялар ўқитилмаслиги, тафсир ва ҳадис расмий дарс сифатида ўқитилиши; давлат хазинасига олинган вақфлардан йиғилган пулларга шаҳарнинг турли ерларида мактаблар қуриш ҳамда уларга муаллимлар тайинлаш; мактаб муаллими олим, ҳушхат ва хушқироат бўлиши; уларга мактабларнинг вақфларидан ташқари давлат хазинасидан йиллик 120 танга маош тайинлаш; таҳсил учун болалардан пул олмаслик; мактабларга бир нозир тайинлаш ва у ҳар ой мактабни тафтиш қилиб, амирга ҳисобот бериши белгилаб қўйилган эди.

Ушбу фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида 1911 йил апрель ойи бошида Бухоро шаҳридаги барча мактаблар муаллимлари Регистонга чақирилиб, қўшбеги томонидан ҳар бир муаллимга 15 тангадан маош берилган. Ойлик тарқатилгач, Насрулло қўшбеги муаллимларга қарата қуйидаги мазмунда нутқ сўзлайди: “Муаллим афандилар, ватанимизнинг ёш болаларининг таълим-тарбиясиға кўб ортиқча диққат этингизлар. Уларни ҳеч вақт урмангиз. Ўқимоққа тарғиб ва ташвиқ учун уларни доимо мактабга муҳаббат этмоғига саъй қилингиз. Бир соат ўқитиб, бир неча дақиқа танаффус этдирингиз. Бирдан 3-4 соат ўқитуб уларнинг бошларин қотирмангиз. Зероки, бул тариқа қилсангиз, уларда ўқимоқға ҳеч рағбат бўлмай, мактабдан чиқмоқға шошиб турсалар керак. Агар уларға мактабни яхши кўргузмакни хоҳласангиз, мактабға келмоқға ўзлари шошиб турадурлар. Ҳар ўқитган сабоқни енгиллик ила англатиб ўқитингиз. Бола ўқуган сабоқни билиб турса ва бир оз фойдасини фаҳмлаб сабоқни ўқимоқға шавқлик бўладур. Агар биринчи соат қичқуруб-қичқуруб, ҳеч бир нарса англамаса, ўқимоқдан безор бўлур. Мана шул тариқа яхши ўқитсангиз, йилнинг охирида шогирд болаларда таҳсил самараси кўринса, ул вақтда сизлар ҳам моддий ва маънавий мукофотға етсангиз керак”.

Шунингдек, амир мамлакатнинг барча бекликларида мактабларни назорат қилиш ва моддий рағбатлантириш учун вилоят ҳокимларини масъул қилиб қўйди.

Амир Олимхон мадраса таълим тизимида ҳам ўзгаришлар қилишга киришади. Унинг буйруғига кўра, 1913 йилда Бухоро шаҳрида янги мадраса қурилади. Мадрасанинг кириш дарвозаси юқори қисмида қуйидаги  жумлалар ёзилган бўлиб, ҳозиргача сақланиб қолган:

“Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинким, Жаҳонни яратган парвардигорнинг лутфи карамидан фиқҳ, тафсир ва ҳадис каби фанлар киритиладиган бу беназир макон (жой)ни барпо этиш, жаҳон султонининг амри билан ниҳоясига етди.

Хаёл кўзгусининг яратилиши, яъни қурилиш санасини охирги жумладан изланг.

Бу билим даргоҳини бино қилувчи адолатли шоҳ (амир) Саййид Олимхондир”.

Мадрасанинг бош мударриси этиб тошкентлик Холмурод афанди тайинланган, мударрис Садриддин махдум ҳисоб, ҳандаса, фароиз, мударрис Ибодулла Махдум фатво фанларидан дарс ўтган. Шунингдек, тафсир, ҳадис, калом, фиқҳ, усули фиқҳ, ҳисоб, тажвид, тарих фанларидан ҳам таълим бериш белгилаб қўйилган.

Мадрасанинг низомномасида бу ўқув муассасасида таҳсил олаётган ўқувчининг иккинчи мадрасада ўқиши тақиқланиб, ҳар йили таҳсилнинг охирида талабаларни имтиҳон қилиш қатъий белгилаб қўйилган. Мадраса ташкил этилган вақтда унда фақат бухороликларнинг таълим олишига рухсат берилган бўлиб, кейинчалик четдан келган ўқувчилар ҳам қабул қилинган (“Вақт” журналига Бухородан келган бир мактубда 1915-1916 ўқув йилида татаристонлик Исҳоқ Сайфиддин мадрасага таҳсил олиш учун қабул қилинганлиги қайд этилган).

Амир Олимхон бу мадрасани ташкил этиш ҳақида қўшбеги номига буйруқ чиқарганида консерватив қарашдаги мулла Қамариддиннинг таъсири остидаги бир неча муфти ва беклар мадрасанинг ташкил этилишига қаршилик қиладилар. Улар мадрасада дунёвий фанларнинг ўқитилишига кенг ўрин ажратилганидан норози бўлиб, бу масалада Бурҳониддин қозикалонга мурожаат қилишган. Қозикалон бу ишнинг бошида шахсан амирнинг ўзи турганини айтиб, уларнинг норозилигига чек қўйган.

Амир Олимхоннинг мадраса таълим тизимига оид ислоҳотлари ҳақида кейинчалик Фитрат қуйидагиларни ёзади: “Миллатимизни кишанлаб, ортга тортаётган, беэътиборлик, хорлик томир-томирига сингиб кетаётгани, буларнинг барчаси беилмлигимиздан эканлигини минглаб далил ва исбот билан айтдик. Бу беилмлигимиз ўз навбатида мадраса ва мактабларимиздаги дарс усулларининг бузилиши, беинтизомликни келтирмоқда. Қўлимиздан келганча йўл-йўриқ кўрсатдикки, бундан буён ҳозирги ижтимоий қонунлар, замон тақозосича мактаб ва мадрасаларимизни ислоҳ қилмас эканмиз, ҳаёт муҳофазаси, миллият шарафимиздан ожиз қоламиз. Камоли шукр айтиш билан шуни иқрор қилурмизки, бу барча холисона фарёд кўтаришларимиз тамоман бетаъсир кетмади.

...Шу кунларда жаноби олий шикоятларимизнинг бошқа бир қисмини назари эътиборга олиб, Бухоро мадрасалари ислоҳи учун лозим бўлган дастлабки қадамни лутфан қўйдилар. Шу тариқаки, лозим илмлар тадриси учун янги бир мадраса бино қилдилар... Бундан буён Бухорога иқтидо қилиб, ўз мадрасаларини ислоҳ ниятидалар. Бугунги кунгача биз диний илмларни ҳосил қилмоқ учун узоқ шаҳарларга сафар қилган бўлсак, энди ўз ватанимизда ўқийдиган бўлдик. Бинобарин, бу инъом жаноби олийларининг диндорона инъомларини қалб самимияти билан муборакбод этамиз”.

Амир Олимхоннинг буйруғига кўра, 1913 йил сентябрь ойининг бошида Бухоро шаҳрида янги типдаги 3 бўлимли: ёзиш, ҳисоб хонаси ва қироатхонадан иборат мактаб биносининг қурилиши бошланиб, унга биринчи ғиштни қозикалоннинг ўзи қўйган. Ўша йилнинг октябрида Насрулло қўшбеги ва Бурҳониддин қозикалон барча мадраса мударрисларининг фаолиятини ўрганиб, ахлоқий жиҳатдан етук ва билимли мударрисларни мадрасаларда таҳсил беришга лойиқ деб топганлар ва нолойиқларини ишдан четлаштирганлар.

1913 йилдан бошлаб, Туркияда таҳсил олиб қайтган Усмон Хўжа, Отаулла Хўжа, Абдурауф Фитрат, Ҳамиджон Меҳрий ва бошқалар Бухоро амирлиги ҳудудида жадид мактаблари оча бошлайдилар. Дунёвий билимлар беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бундай мактаблар тез орада халқ орасида шуҳрат қозонади. Аммо анъанавий мактаблар фаолияти тарафдори бўлган уламолар янги усул мактабларига қарши чиқадилар. Бунинг учун амир Олимхоннинг шикоятларни қабул қилиш кунидан устамонлик билан фойдаланадилар.

Бухоро амири Саййид Олимхон ҳукмронлигининг дастлабки кунлариданоқ халқнинг шикоятлари ва таклифларидан хабардор бўлиб бориш мақсадида Аркнинг кириш дарвозаси ёнида шикоятлар қутиси ташкил қилган эди. Аммо бу етарлича натижа бермагач, ҳар жума куни Масжиди Калонга жума намозини ўқишга бориш ҳамда қайтиш пайтида халқнинг арзлари ёзилган хатларни шахсан қабул қилган. Хатларни бирма-бир кўриб чиқиб, унинг ижросини таъминлашни тегишли амалдорларга йўналтирган. Янги усулдаги мактабларни ёпишни сўраб ёзилган ариза ҳам шулардан бири эди. Амир Олимхон хатни кўриб чиқиб, Насрулло қўшбегига Бухоро шаҳрида очилган 3 та жадид мактабини вақтинчалик ёпиб қўйишга буйруқ беради. Бу мактабларнинг ёпиб қўйилишидан халқ норози бўлади. Шунда амир: “Боғланиш мактабларининг муаллимлариға ва буларда ўқийтурған болаларнинг ота-оналариға эълон этилсунки, мактабларнинг боғланганлигиға ҳазин бўлмасинлар! Мен аввал мактабларни ҳукуматдан рухсатсиз ҳолда ишлагани учун вақтинча ёпдурдим. Тездан Бухорода янги мактабларни очдирмоғлигимга амин бўлсунлар!” деб, қўшбегига бу гапини халққа етказишини амр қилади.

Аммо амир янги усулдаги мактабларни очишга расман буйруқ бермаса-да, тез орада Бухоро амирлигида бундай мактаблар сони 45 тага етади.

Амир Олимхон давлат раҳбари сифатида таълим тизимига алоҳида эътибор қаратиб, мактаб ва мадрасалар ўқув дастурларига дунёвий фанларни киритишни шарт қилиб қўйган. Таълим тизимини давлат хазинаси ҳисобидан молиялаштириб, муаллимларга маош беришни жорий қилган. Янги мактаб ва олий таълим берувчи мадраса очдириб, уларнинг фаолиятини шахсан ўзи назорат қилган. У Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатларидан мамлакат ҳудудига кириб келаётган таълим тизимига оид ўзгаришларга ижобий муносабатда бўлиб, дунёвий фанларнинг ўқитилишига қаршилик қилмаган. Ҳар бир давлат ҳукмдори каби Амир Олимхон ҳам қўл остидаги мамлакатнинг таназзулидан эмас, тараққиётидан манфаатдор бўлган.

Дилноза ЖАМОЛОВА,

ЎзФА Тарих институти докторанти

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...