воскресенье, 31 января 2021 г.

Улоқини итлар ейди.

 

Сайлов яқинлашган сайин: "ўзбек одам бўлмайди", "ўзбекдан хеч ким чиқмайди" ўрисни-ки яхши..... пропогандаси кўпаяпди.
Халқ зехниятини синдириш, оммавий тушкунлик яратиш мавсуми бошланаяпди.
Мухолифат ҳам одам бўлмайди. Ўрисни-ки қайтди ўзбакники қайтмади.....
Хуллас Шавкатдан бошқа давлатни бошқара олмайди дейишмоқчи.
Буни ташкил қилиш учун оддий ғийбат савиясидаги, сухбатлари орқали мухолиф фикрлаб юрганлардан фойдаланмоқдалар.
Россия билан Ўзбекистонни солиштирадиган даражадаги савиясиз. Иккита давлатнинг геополитик ахамиятини, мухолифатининг олиб бораяпган ишига қараб бахолаяпган одамлар....
Ўзбекистон мисолида ёзсам, гапирсам ўз миллатини пастга ураётганларга тасир қилмайди. Қозоғистон сиёсий воъкелигидан ёзай;
Мухолифат лидерларидан Мухтор Аблязов 1990 йиллардан бошлаб давлат сиёсатида танилган. Вазирлик мақомидан келиб чиқиб Назарбаевнинг коррупсион схемаларидан хабардор одам эди.
Назарбаевнинг куёви, КГБ генирали Рохат Алиев орқали унга жуда катта мерос қолди.
У ҳам бўлса бутун дунё банкларидаги Қозоғистон давлатидан ўмарилган 600 миллиард $ лик бойликнинг барча хужжатларидир. Бу хакда Рохат Алиев жуда катта китоб ёзган, ҳужжатларга асосланган холда. Бундан кимсанининг хабари йўқ.
Мухтор Аблязов миллиардер. Элликдан ортиқ адвокати бор. Эхпертлар грухи бор. Тв студиялари бор. Кейинги 5 йилда жуда катта Халқаро суруштурувлар қилинишига эришди. Қозоғистондан ўмарилиб Назарбаевлар оиласи номларига ўтказилган 250 миллиард $ нинг, хужжатларни чиқарди. Оргинал эканлигини тарафсиз эхпертларга исботлатди. Видеолар қилди. Хужжатли филмлар чиқарди. Бирон давлат рахбари баёнот бердими?...
Яқинда Франсияда қамаб қўйишди.
Биров Астанага ултимаътом бердими?
Қазоқ халқи бу фош қилишлардан кейин, Астана майдонларига 100 мингта одам бўлиб чиқдими?
Халқаро маътбуот бу фош қилишларни ёритдими?
ЙЎҚ.
ЙЎҚ.
Йўқ.
-Руслар ундай фаъол; Навалний қахрамон......
Масала навалний, павалнийда эмас!
Масала Россия Империя! Ва қотил, босқинчи.
Россияда халқ талаби билан Хокимият ўзгартиришдан бошка чора қолмаган.
Бунинг учун эса бир лидер керак.
Ўзбекистон ва Қозоғистон....ларда халқ талаби, митинглар билан Хокимият алмашиши Москванинг назоратида бўлиши мумкин.
Навалний эса, ўша назоратни йўқотилиши учун керак!!! Интернетда 4 та, видео қилиб, иккита мақола ёзиб: менга Давлатчилик, Халқаро Геополитикани ўргатманглар!
Ўзбек халқи мард, ақилли .
Cизларнинг вайсашларингизни жимгина кузатиб туришибди. Мустақил Ўзбекистон, Миллий давлатчилик учун кураш Хокимият учун курашдан фақлидир.
Интернетдан бошқа жойда пашша ўлдиришга қўрқиб писиб ўтирганлар ўриснинг қаҳрамонлигини , ўзбекнинг одам бўлмаслигини тарғибот қилади.
Интернет машхурлигидан маст юрганлардан биттаси менга; "инқилоб сизнинг фантазянингми?" деб сўрамоқда.
"Ўғлим, мен сенга хисобот берайми?
Сенга ўхшаганларга ишониб-ми инқилоб қиламиз?
Биз ахмоқ эмасмиз!
Бугун ёзиб, гапириб фаол бўлганларнинг биронтасига бирон илтимос, тошириқ бермаганман ва бермайман"
ДХХ от чоптирадиган майдонда, чанг чиқариш ниятим йўқ.
Омон бўлинглар,..... барибир кўпкари яхши.
Улоқини итлар ейди.
 
 
 
Сафар Урганжи
29.01.2021

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...