воскресенье, 31 мая 2020 г.

Кўп гапиргандан фойда йўқ!

Кўп гапиргандан фойда йўқ!

Озгина иш қилайлик.

Бундан бир йил олдин, (2019 май) Испаниянинг Барселона шаҳрига яқин минтақада текширув олиб борган эдим.

Собир Бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодировга оид катта миқдордаги мулклар такдири масаласи эди.

Алишер Қодиров Ўзбекистон тамонидан қидирувга берилган. 
Хозирги кунда , Шведциядан сиёсий бошпана сўраган. 
Ўзбекистон раҳбарларига қарши отаси тарафидан йиғилган компромат хужжатларидан бир қисмини керакли жойларга бераман дегани хақида гаплар бор.

Ўзбекистонни бошқараётган 90 та, оиланинг дунё бўйлаб 200 миллард $ (2014 йилгача) ни, жойлаштиргани билинмоқда.

Ислом Каримов давридаги ўмарилган бойликлар  қайта тақсимланмоқда.

Алишер Қодировга оид Шведцариядаги бўлинмас мулклар ва банклардаги пуллар масаласи ҳам биз тамонимиздан фош қилинган.

Швейцария Бош прокурори Мишел Ловбернинг рус мафияси билан алоқалари фош қилинмасидан олдин
( 2019 марть) Шеведсария  Парланетига бу хақда мурожат билан чиқиш қилган эдим.

Ўзбекистоннни ўмараётган раҳбарларнинг Швейцариядаги бойликлари хақида берилган хужжатлар асосида тергов бошланиши орқага сурилиб келинмоқда.

Мишер Ловбернинг Ўзбекистонга  саёхатидан кейин мен ва оиламга босимлар кучайгани, реал тахдитлар инобатга олинмаганлиги ҳам шубхали эди.

2020 йил бу масалалар Шведцария Парламентининг  кун тартибига келди.
 АҚШ Mоля вазирлиги махфий хизмати Шведцария Бош Прокурорини ФИФАдаги коррупция масаласида роли бор деган асосда, бошқа ишларини ҳам фош қилмоқда.

Ўзбекистон рахбарлари 30 йилда, дунё коррупцион схемаларининг ярмига тенг жиноятларни қилинганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон ичкарисидан менга келаётган хабарлар:

-Қанча фош қилмасин, жавоб қайтармаслик!

-Халқ устидан назоратни кучайтириш!

-Куч ишлатар тизимларининг халқ билан алоқаларини камайтириш.

Куч ишлатар тизимларидаги "казарма"да, яшаш ва овқатланишларини,  тез-тез такрорлаб турилиши талаб қилинмоқда.

Клан, халқ исён қилиши мумкин деганимизда куч ишлатар тизимларини ҳам халқнинг бир қисми эканлигини билишмоқда.

Куч ишлатар тизимларининг талон, қилиш ишларини фош қилмаслик талаб қилинмоқда.

Миллий гавардия хеч қандай қонунга бўйин эгмаслиги таъминланиши ташкил қилинмоқда. 
Рекетнинг замоновий методи Миллий гвaрдия аскарлари билан биргаликда амалга ошириш ташкил қилинмоқда.
Инқилоб бўлиб режим ўзгарса, Миллий гвaрдия талон, қилиш имкониятларидан махрум бўлиши мумкинлиги, улар онгига сингдирилмоқда.

Халқ чиқишларини бостириш...

Миллий гвардия чегарасиз қатлиом қилсалар  ҳам жавобгар бўлмасликлари айтилмоқда.

Миллий гвардия аскарлари билан "дўстона сухбатлар" асосида жамиятга, ҳатто оиласига нисбатан хеч қандай инсоний муносибатлари қолмаганлиги аниқланган.

Шавкат Мирзиёев инқилоб ваҳимаси билан яшамоқда.

Руслар уни хар жойда назорат қилганига ишонмоқда.

Таржимонлар хато талқин қилмасин деб, оиласида ҳам русча гаплашишни талаб қилмоқда.

Давлатни ўмараётган 90 оила, Мирзиёевнинг хақорат қилиб, ишдан олиш хақида тахдит қилган Хокимларига орден бердирмоқда. 
Тупирган туфикгини ялатишмоқда. 
Мирзиёев оиласи 90 та оиладан биттаси ва муттасил кенгаймоқда. 
Шафқатсизлашмоқда!

2016 йил сентябрида Хокимиятни  бўлиш учун кураш бошланганида, Армия, Ички ишлар, МХХнинг кўзга кўринган миллий кучлари ушбу Кланга қарши эканликларини билдиргандилар.

Клан бугун ҳам бу кучларга ишонмяпди.

Улар Миллий гаврдия номи остида рус фашистлари етиштираётган қотиллар сурисини  яратишмода.
 Давлатнинг ичида   давлат  қуришмоқда.

Бу сури 32 миллион халқдан, унинг армияси, ички ишлари ва давлат хавфсизлик кучларидан устун эмаслар!

Кейинги 3 йилда Ўзбекистон бўйлаб 10 мингларча инсонларимизнинг яшаб турган уйлари устига йиқилди. 
1000 ларча, гектар боғлари кесиб ташланди.

Ширкатлари, мехмонхоналари талон қилинди.

Сохта намунали уйлари, сув омборлари чўкди.

Халқимизнинг  нафрати чексиздир.

Бу нафрат, қатлиомдан қўрқиш вахимасидан устундир.

Зотан Клан бизга қарши уриш эълон қилиб, халқни аста аста йўққа чиқармоқда. 
Тирик мурдалар холатида ушлаб турмоқчи.

Кейинги бир хафтада менга жўнатилган тахдит!

"-Қанча фош қилсанг қил!

-Аммо инқилоб хақида гапирма, ёзма!

-Швейцарядек жойда маза қилиб яша"

.....

Ўғри ўз махалласида ўғирлик қилмайди.

Фохиша қишлоғидаги эркакларни йўлдан урмайди.

Бу, уларнинг яхши одамлигига далил эмас.

Клан ўз давлати деб қарайдиган жойда ўғирлик ва фохишалик қилмаяпди.

Бизга келиб қилмоқда.

Сайлов, адолат билан ўғри ва фохишани тарбиялаш мумкиндир.

Аммо булар биздан эмас-да!

Келган , тутинган жойларига жўнатилишлари хақида гапириш, ёзишдан қўрқишлик, уларга шерикликдир.

Сафар Бекжон Урганжий.

31.05.2020. Швейцаря

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...