воскресенье, 31 мая 2020 г.

Mасалани хал қилиш

Мана Сизлар кундалик ҳаётда гувохсизлар.

Инсонлар Хокимиятнинг хар қандай поғонасига нафрат билан қарайди ва буни ифода қилишдан қўрқмайдиган бўлишмоқда.

Бу эркинлик берилганиданми?

Йўқ!

Бу УМИДВОРЛИК чўкиши натижасидир.

Мирзиёевнинг ўрнига 40 -50 ёшларидаги бошқа биттаси бўлсаям , бугундагидан баттар бўларди. Чунки инсонлар Хокимият абадий, ўлгунича битта шахсда қолади деб ўргатилган.

Сайлов инсофга ... келишга, ишонч қолмаган. Натижада инсонларимизда, буниси 70-80 ёшларида ўладиган бўлса яна шунча йил кутар эканмизми, деган умидсизлик пайдо булган.

Олдинига инсонларимиз, Хокимиятга тасодифан яхши одам келиб қолар деб кутаётганди.

Каримов даврида; -Каримов рак бўлибди, ана ўлади, мана ўлади... деб умидворликда сабр қилишмоқда эдилар. Мирзиёев ҳали ёш.

70-80 ёшгача ўтирадидан бўлса умримиз кутиб ўтадими... деб утопия яшай бошлашди.

Жамиятнинг УТОПИЯ да қолиши Хокимият эгаларинг талон қилиш ва суриш керак назариясига асос бўлмоқда.

Биз қилаётган ишнинг мазмуни;

Талон қилиш ва суриш сизни қутқармайди. Қаерда бўлсангиз ҳам орқангиздан борамиз ва фош қиламиз. Сизлар борган давлат билан келажакдаги алоқаларни ҳавф остига қўямиз.

Давлатлар ўртасидаги муносибатлар банклар ва мулклардан иборат эмас... демоқдамиз! Россия ва унинг сатолитлари (Узбекистон, Казағистон, Азарбайжон) Ғарб давлатларидаги сиёсий партияларни сирли шаклда молиялаштираяпди.

Ўзига қарам элита яратмоқда эди. Бу эса адолатли сайловлар ва Хокимиятларга ишончни ўлдирмоқда. Молиявий кучларни коррупсиялштириш ишлаб чиқаришни ўлдирмоқда.

Хитойга қарамлик ошмоқда. Ковед 19 бунга чек қўйди. ЕИ давлатлари тарқаб кетиш арафасида. Бунинг олдини олиш учун ишлаб чиқариш 5 ойга тўхтатилди.

Инсонлар озиқ-овқатдан бошқа нарса харид қилмайдиган бўлди. Завод фабрикаларнинг Хитойда турганларини кридитлаш, сигорталаш тўхтатилди. Бу завод фабрикаларнинг Ўзбекистонга бориши адолатли тузим ва талон-тарожнинг тўхтатилганлиги асос кретери хисобланди. Денгиз ва окянларга боғлиқ эмаслиги иккинчи даражали, баъзи соҳалар учун муҳим деб қаралмоқда.

Ўзбекистон ўз раҳбарларинг коррупцион схемалардаги ролини рус мафияси шаклантирган Ғардаги сиёсий элита орқали хал қилмоқчи эди.

Ғарбда давлат ва Хокимият сиёсатчилардан иборат эмас. Ижтимоий ташкилотларнинг бошқарувга тасири кучли. Улар бу мақомни курашиб қўлга киритишган. Ўзбек жамияти ҳам курашиб ана ўшандай кучни қўлга киритиши керак. Акс холда жамият подишох ўлиб ўрнига инсофли бири келади деб умри ўтаверади.

Мен Ғарбда Хокимиятга ашаддий ирқчи фашист
( Австрия) ислоҳ бўлмас коммунист-антикапиталист
( Грек) Хокимиятга келганига гувох бўлдим.

Сайлов ва демократя жойида эди. Аммо давлатчилик механизми қайта қурилишига йўл қўйилмади.

Қандай келган бўлсалар ўшандай кеткизилди. Жамиятдаги сайловга қатнашган кўпчилик овози эмас , қатнашмаган аммо Хокимиятни доимий назорат қилаётган жамоатчилик кучлари, масалани хал қилишди.

Сафар Бекжон Урганжий.

31.05.2020

Кўп гапиргандан фойда йўқ!

Кўп гапиргандан фойда йўқ!

Озгина иш қилайлик.

Бундан бир йил олдин, (2019 май) Испаниянинг Барселона шаҳрига яқин минтақада текширув олиб борган эдим.

Собир Бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодировга оид катта миқдордаги мулклар такдири масаласи эди.

Алишер Қодиров Ўзбекистон тамонидан қидирувга берилган. 
Хозирги кунда , Шведциядан сиёсий бошпана сўраган. 
Ўзбекистон раҳбарларига қарши отаси тарафидан йиғилган компромат хужжатларидан бир қисмини керакли жойларга бераман дегани хақида гаплар бор.

Ўзбекистонни бошқараётган 90 та, оиланинг дунё бўйлаб 200 миллард $ (2014 йилгача) ни, жойлаштиргани билинмоқда.

Ислом Каримов давридаги ўмарилган бойликлар  қайта тақсимланмоқда.

Алишер Қодировга оид Шведцариядаги бўлинмас мулклар ва банклардаги пуллар масаласи ҳам биз тамонимиздан фош қилинган.

Швейцария Бош прокурори Мишел Ловбернинг рус мафияси билан алоқалари фош қилинмасидан олдин
( 2019 марть) Шеведсария  Парланетига бу хақда мурожат билан чиқиш қилган эдим.

Ўзбекистоннни ўмараётган раҳбарларнинг Швейцариядаги бойликлари хақида берилган хужжатлар асосида тергов бошланиши орқага сурилиб келинмоқда.

Мишер Ловбернинг Ўзбекистонга  саёхатидан кейин мен ва оиламга босимлар кучайгани, реал тахдитлар инобатга олинмаганлиги ҳам шубхали эди.

2020 йил бу масалалар Шведцария Парламентининг  кун тартибига келди.
 АҚШ Mоля вазирлиги махфий хизмати Шведцария Бош Прокурорини ФИФАдаги коррупция масаласида роли бор деган асосда, бошқа ишларини ҳам фош қилмоқда.

Ўзбекистон рахбарлари 30 йилда, дунё коррупцион схемаларининг ярмига тенг жиноятларни қилинганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон ичкарисидан менга келаётган хабарлар:

-Қанча фош қилмасин, жавоб қайтармаслик!

-Халқ устидан назоратни кучайтириш!

-Куч ишлатар тизимларининг халқ билан алоқаларини камайтириш.

Куч ишлатар тизимларидаги "казарма"да, яшаш ва овқатланишларини,  тез-тез такрорлаб турилиши талаб қилинмоқда.

Клан, халқ исён қилиши мумкин деганимизда куч ишлатар тизимларини ҳам халқнинг бир қисми эканлигини билишмоқда.

Куч ишлатар тизимларининг талон, қилиш ишларини фош қилмаслик талаб қилинмоқда.

Миллий гавардия хеч қандай қонунга бўйин эгмаслиги таъминланиши ташкил қилинмоқда. 
Рекетнинг замоновий методи Миллий гвaрдия аскарлари билан биргаликда амалга ошириш ташкил қилинмоқда.
Инқилоб бўлиб режим ўзгарса, Миллий гвaрдия талон, қилиш имкониятларидан махрум бўлиши мумкинлиги, улар онгига сингдирилмоқда.

Халқ чиқишларини бостириш...

Миллий гвардия чегарасиз қатлиом қилсалар  ҳам жавобгар бўлмасликлари айтилмоқда.

Миллий гвардия аскарлари билан "дўстона сухбатлар" асосида жамиятга, ҳатто оиласига нисбатан хеч қандай инсоний муносибатлари қолмаганлиги аниқланган.

Шавкат Мирзиёев инқилоб ваҳимаси билан яшамоқда.

Руслар уни хар жойда назорат қилганига ишонмоқда.

Таржимонлар хато талқин қилмасин деб, оиласида ҳам русча гаплашишни талаб қилмоқда.

Давлатни ўмараётган 90 оила, Мирзиёевнинг хақорат қилиб, ишдан олиш хақида тахдит қилган Хокимларига орден бердирмоқда. 
Тупирган туфикгини ялатишмоқда. 
Мирзиёев оиласи 90 та оиладан биттаси ва муттасил кенгаймоқда. 
Шафқатсизлашмоқда!

2016 йил сентябрида Хокимиятни  бўлиш учун кураш бошланганида, Армия, Ички ишлар, МХХнинг кўзга кўринган миллий кучлари ушбу Кланга қарши эканликларини билдиргандилар.

Клан бугун ҳам бу кучларга ишонмяпди.

Улар Миллий гаврдия номи остида рус фашистлари етиштираётган қотиллар сурисини  яратишмода.
 Давлатнинг ичида   давлат  қуришмоқда.

Бу сури 32 миллион халқдан, унинг армияси, ички ишлари ва давлат хавфсизлик кучларидан устун эмаслар!

Кейинги 3 йилда Ўзбекистон бўйлаб 10 мингларча инсонларимизнинг яшаб турган уйлари устига йиқилди. 
1000 ларча, гектар боғлари кесиб ташланди.

Ширкатлари, мехмонхоналари талон қилинди.

Сохта намунали уйлари, сув омборлари чўкди.

Халқимизнинг  нафрати чексиздир.

Бу нафрат, қатлиомдан қўрқиш вахимасидан устундир.

Зотан Клан бизга қарши уриш эълон қилиб, халқни аста аста йўққа чиқармоқда. 
Тирик мурдалар холатида ушлаб турмоқчи.

Кейинги бир хафтада менга жўнатилган тахдит!

"-Қанча фош қилсанг қил!

-Аммо инқилоб хақида гапирма, ёзма!

-Швейцарядек жойда маза қилиб яша"

.....

Ўғри ўз махалласида ўғирлик қилмайди.

Фохиша қишлоғидаги эркакларни йўлдан урмайди.

Бу, уларнинг яхши одамлигига далил эмас.

Клан ўз давлати деб қарайдиган жойда ўғирлик ва фохишалик қилмаяпди.

Бизга келиб қилмоқда.

Сайлов, адолат билан ўғри ва фохишани тарбиялаш мумкиндир.

Аммо булар биздан эмас-да!

Келган , тутинган жойларига жўнатилишлари хақида гапириш, ёзишдан қўрқишлик, уларга шерикликдир.

Сафар Бекжон Урганжий.

31.05.2020. Швейцаря

воскресенье, 24 мая 2020 г.

Шаклланиб-парваришланажак фирқага!

Шаклланиб-парваришланажак фирқага!



       Ўзбекистон давлати мустақил бўлмасиданоқ, мухолифат шаклланди.
Истилочилардан қолган вассалларга қарши курашди.
27 йил мабнойнида мингларча мухолиф фикрлайдиган инсонлар ўлдирилди.
Қолганлари, қамоқ ва сургунда азоб чекдидар.
На давлат истилочиларига ва на-да, уларнинг вассали диктаторларга бир оғиз қарши чиқмаган "янги муҳолифат" Ўзбекистонда шаклланиши керак эмиш.
Буни Мирзиёев айтибдилар.
Мирзиёевнинг барча ишига қарши кураш эълон қилган одам, инсоф қилсин!
Айтинглар!
Тепадагилар тарафидан шакл берилмаган мухолифат бор чет элларда, денглар!
Уларнинг бир қошиқ қонидан воз кечиб, ўз ватанларига хеч бўлмаса турист бўлиб киришларига рухсат берасизми?...
Умидвормиз?!
Кейинги марузангизда бу хақда гапингизга илҳак бўлиб қоламиз!
Бизлар Ўзбекистонда барчага тенг, адолатли сайловлар бўлишини талаб қилмоқда эдик.
Бундан кейин шаклланганлар даври келганини, илғамай қолган эканмиз.
-Яшасин Ўзбекистонда парваришланадиган, шакланадиган мухолифат!
-Қамоқдагиларга,
-Сургундагиларга...
Энди у ёғи сизга хавола!



Урганжий. 



24.05.2020

пятница, 22 мая 2020 г.

Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!

Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!



Ўzбекистон ДХХсининг шарафсиз ўрисқуллари!

Собиқ Бош проқурор Pашид Қодировнинг яширин хазинасидан чиққан 39 тонна олтин воқеасини ёлғон демоқдасизлар!

2008 йилда диктатор Ислом Каримов сенат минбаридан туриб, сенатор Николай Кучерский ва хамтавоқларини кўплаб тонна олtин ўмарганликда айблаган эди.

Барчасини очиқ маҳкамада судлашга ваъда берганди.

Кучерскийни барча унвонларидан махрум қилганди.

Ўзини ушлаб келиб қамайман деганди.

Нима қила олдиларинг?

Кучерский бамалол юриди ва барча ўмарилган олтинларни болаларига мерос қолдирди.

Мирамонович эса қамоқдагиларни авф қилди. Бир грам олтин ҳам давлатга қайтмади.

Рашид Қодиров олтинлари 39 тонна эканлиги жозибали кўринмоқда.

Аслида Pашид Қодировнинг чет эллардаги пуллари ва топилган нақд пулларига 100 тонна олтин сотиб олса бўлади.

Рашид, Ўзбекистонни ўмарган 90 оила орасида 5 ўринда ва умумий бойлиги 4 миллард $ яқин деб хисобланган.

Бу хисоблар, Гулнора Каримованинг тапшириғига кўра МХХ нинг иккита ўринбосари тарафидан йиғилган сирли маълумотларга асосланади.

Олтин ва бошқа жавохиротлар халқ диққатини тортадиган бойликлардир.

Cобиқ раҳбарларнинг уйларидан чиққан нақд пуллар олдида Рашид Қодировнинг хазинаси, супрада урвоқдир.

ДХХнинг ўрисқуллари!

Оққан дарё бир кун барибир оқади!

Бу халқ , Имперялар қуриб дунёни ярмини бошқарган.

Унгача сизларга ўхшаган хоинлар касофатидан пароканда эди.

Аммо бирлаша олди ва у муҳташам Иперяларни қура олди.

Оз қолди.

Халқ олдин сизларни таниши керак эди.

Танитмоқдамиз!

Душманини танiган халқни ҳеч ким тўхтата олмайди.

Ўмарилган бойликларни қайта топадиган ҳам халқдир.

Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!

Сизларда талон қилиш имкони бор экан, Хокимиятда эканлислар дўстларингиз ёнингиздадир.

Халқ аёқлари остида ётганингизда хеч бир дўстингиз қутқармаслигини кўрасиз.

Оз қолди сабр қилинг!


Урганжий.

21.05.2020


пятница, 8 мая 2020 г.

Тўғонни ўпирган сарсари тўлқинлар, Оқ сарой деворин йиқмайди нечун! Нечун давлатни бошқарaр хоинлар, Хар ён талон, қотилга тўланади хун. Битмасми хукумдор хунхўр, зиллати, Битмасми зулмати, қонли хилқати. Эйй, Яратган тангри, қур Қиёматинг, Бандалар кўрсин, нафрат, шафқатинг! Урганжий! 2020 йил.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...