Ва нихоят Ўзбекистон Хукуматининг ташқи иқтисодий фаолиятини мақтасам бўлади.
Қиргизистон ва Тожикистон билан қилинган келишувлар келажакда ўз фойдасини берадиган иш бўлди.
Россиянинг сиёсий ва иқтисодий боқимандасига айланган бу иккала қардош давлат ўзларини тенг хуқуқли қўшнилар деб кўра бошлашади.
Диктатор Каримов Тожикистон ва Қиргизистонга нисбатан қилган сиёсий иқтисодий босими ахмақона иш эди.
Айтганимни қилмасанг парчалайман деган охангда иш тутилиши оқибатида Тожикистон ва Киргизистон Россиянинг ташқи вилоятларидек қараладиган анклавларга айланишиганди.
Тўғрига тўғри!
Бузуқ соат ҳам, кунига бир марта вақтни тўғри кўрсатади.
Sefer Bekcan
03.08.2019