Дунё бўйлаб интернет тезлигининг ошиши ва фото-видео воситаларининг ривожланиши расмий матбуот ва интернет матбуотини рақобат холатига олиб келди.
Расмий матбуот (газета, журнал, тв..) тижорий ширкатлар тарафидан ташкил килинади. Тижорат эса даромад келтиришга қаратилган иш юритишдир.
Иш юритишни эса Хукуматлар рухсати билан қилиш мумкин.
Хукуматлар эса ўзига қарши фош қилувчи матбуотнинг тижорий тамонига солиқларни ёғдириб босим ўтказа олади.
Ривожланмаган давлатларда ички сиёсатдаги хабар ва танқидлар шантаж воситаси бўлиши мумкин.
Ривожланган давлатларда, парда орқасидан туриб геополитик микиёсларга олиб чиқилади.
Бугунги интернет ривожи, шу кетишда расмий матбуотни халқ назаридан қолдиради.
Маржиналлаштиради.
Сабаб?
Блогерда давлат маънфати, маътбуотни ташкил килган ширкат маънфати йўқ.
Блогер хабарни ёритади ва изох ҳам беради.
Расмий журналист хабарни борича беради, изохлашга хаққи йўқ.
Журналист тараф тута олмайди.
Блогер тараф тутиши мумкин.
Худди шу хабарни бошка бир блогер бошқача тарифлаши ва изохлаши мумкин.
Ўқувчи, тамошабин...... хукуматлар, ширкатлар.. кўз қарашини инобатга олиб ёритиладиган хабарларга шубха билан қарашга хақлари бор.
Блогернинг Хукумати йўқ балки истефо қиладиган, ширкатиям йўқ ботадиган банкасиям.
"-Блогер журналист эмас" дебди познер мознер деган ўрис.
Танқидий мақолалар ёзавергани учун расмий маътбуотдан, танқидий ТВ программалар қилгани учун расмий ТВ дан,
хайдалган журналистлар интернетда блог очиб ишини давом эттиришмоқда.
Познернинг гапига кўра бу бечора журналист блог-да, ёзгани учун ишончли эмасмиш.
Бу гапини Ўзбекистонда ёйиш учун жон куйдираётган москов малайини иккинчи марта огохлантираяпман.
Safar Bekjon Urganjiy