"Сизга Озодлик радиосидан салом," дедим.
Ўзбекистон президентининг хорғин нигоҳи менга тушди.
"Мингдан минг раҳмат, сизларга.
Келинглар,"
-Деди менга қараб.
Озодлик радиосидан;
Ичида жакузи хаммоми булган минисаройда учиб келган Шавкат ака "хоргин" эканлар.
Битта "-Келинглар" деган гапга "-хорғин нигоҳи" лар, хакида умидворлик ва самимият жaранглай бошлабди.
ББС узбек радиоси хам, Узбекистонда ваколатхона очишга чакирган Шавкат акаларига анча вакт сув юктирмай куйишганди.
Карашса-ки, Шавкат акалари хамманинг кунглини олишга урганган жижи-бижи, киздай рахбар экан!
Вазиятдан сув юктирмай чикиб олишди.
Мана энди, Озодлик хам жижи-бижи, киздан таклиф олди.
Умид, энг сунг улади.
Улмаган куллар муродига етар бир кун.
Аммо...
Лекин...
Бирок... утмишдан бир шингил эслатма;
1999 февраль пуртлашларидан токи 2005 йилги Андижон катлиомигача утган даврда 280 минг, инсон диктатура тузуминг курбонлари булишди.
Ислом Каримов Гарб Xалкаро ташкилотларини, маътбуотини турли маросимларга таклиф килмокда.
Матбуот билан очик мулокатда булиб хар хил саволларга жавоб бермокда эди.
Лекин диктатура кунба-кун консираб, кутирлган итдай уз халкини талашга давом этмокда эди.
Мирзиёев, 2005 йилда Узбекистондан хайдалган Халкаро ташкилотлар, халкаро маътбуотни
расмий макомга кайтарса демократия бошланадими?
Узбекистондаги маътбуот эркин буладими?
Шавкат акаларининг "хорғин нигоҳи" демократик нигохга айланадими?
"Кулни мактов улдиради" деган маколни барча матбуот ташкилотларининг пештокига ёзиб куйиш керак!
Сафар Бекжон Урганжий.
21.01.2019
Женева