воскресенье, 24 сентября 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор. 102-103-қисм.


  102 -103-қисм.

Қуёши кулмаган баҳор.
(ўғлим Жалолиддинга)
102-қисм.
Яқинда оиламизнинг дўсти,бизлар учун қадрли бўлган ҳурматга лойиқ инсоннинг уйига мехмонга борган вақтимизда у киши менинг Жалолиддин ҳақида ёзаяпган ҳазин хотираларимни давомли ўқишини айтиб қолди.
-Наҳот ёзаётганларингиз ҳақиқатдан ҳам бошингизга тушган фожиаларми ёки бўлмаган ҳодисаларни бўлди деб ёзиб фантазия қилаяпсизми наҳот Сафар ака қамалганидан кейин кўнгилингизни шод қиладиган , кулиб хотирлайдиган бирон воқеа юз бермаган бўлса?...
-Деб сўраганида. кўзиларимга аччиқ ёшни ичимга ютдим , бировнинг уйида, умидли дастурохонининг бошида кўзи ёш тўкишни ўзимга эп кўрмадим.
-Бир оз ўйланиб қолдим, ҳақиқатдан ҳам шу уч йил давомида нима қолди хотирамда? -Устини кул босмаган чўғдек порлаган, кўнглимни шод қиладиган ?...
Узоқ ўйландим, афсус ҳеч бир холатни кўнгилимни шад қилган ҳолатни хотирлай олмадим. 
-Йўқ дедим тушкин бир кайфият билан.
-Жалолиддин билан ҳам-ми, нахот ўғлингизнинг бирон севимли холати хотирангизда қолмаган бўлса?
-Жалолиддининг болаликини эсласам унинг сариқ гулдай сарғайган юзи-ю, эзилган руҳияти, ҳатто оддий нонга ҳам қорни тўймай оч яшагани кўзи олдимга келади, битта гўдакни қорини тўйдира олмаганим учун виждоним қийналади.
Жалолиддинга ўйинчоқ олиш у ёқда турсин ҳатто қоринни тўйиб ейиши учун нон олишга ҳам пулим йўқ эди...
-Ишламаганмисиз Сафар ака қамалагн вақтида.
-Ишлаганман...
-Ишласангиз ҳам пулингиз йўқ эдими?
-Ишалаган билан маошимни тўлиқ бермасди.
...
-Битта кулгули воқеа бўлганди дедим синиқ табассум билан .
Бир куни кечки вақт қаердандир келаётган эдик, ёнимда ҳамшира бўлиб ишлайдиган Хоразмлик битта хоним бор эди йўлда оёқимга кийганим сандалетнинг боғичлари узилди ва мен оёқяланг қолдим ўшанда аламимдан роса кулгандим... аслида йиғлайдиган холимга кулгандим, чунки сандалет олишга пулим йўқ ва мен бутунлай яланг оёқ қолгандим.
-Қизиқ нимага кулдингиз?
-Билмадим балким у ҳамроҳимнинг дилини ҳуфтон қилмаслик учун оғир вазиятимни кулиб енгандирман, балким ўзимнинг ожиз холимга кулгандирман, баъзан инсон кўзига тўлган алам ёшини аччиқ кулгу билан енгади ўшанада дод солиб йиғлашим керак эди.
-Кейин нима қилдингиз?
-Кейинми, сандалетимнинг узилган боғичини ип билан тикиб кийдим то мактабга кириб ишлаб ойлик олгунимча, ярими йиртиқ оёқ кийими билан юрганман.
...
-Ҳа ...хаёт шунақа бешавқат синовларга тобе тутганди мени, енгилдими,енгимдимми, бошимга тушган ташвишлардан уни билмайман?...
Аслида ҳақиқатдан уч йил давомида менинг дилимни ҳуш, кўнгилимни равшан қиладиган бирон холат бормиди,деб уйга қайтгандан кейин ўша оғир йилларимда, балким эсимдан чиқдимикан деб ўтмишимнинг қоранғулик босган саҳифаларини бир-бир, варақлаб ўқий бошладим афсус биронта кўнгилимини ҳуш қилган онни эслай олмадим, инсонлик ҳоли балким унитгандирман деб уч йил давомида қалбимнинг ҳамроҳи, дилимнинг дардкаши, кўнгилимнинг сирдоши “Жўнатилмаган мактублар” деб номланган кундалик ёзадиган дафтаримни очиб ўша кунларда ёзилган хотираларимни ўқий бошладим-у, баттар кайфиятим бузилди.
Минг лаънат ўқимасам бўлар экан.
Ўша маъшум йиллларда на кечамда на кундузимда ҳаловат бўлмаган экан.
Кунма -кун, ёзилган хотираларимни ўқиб кўз олдимни аччиқ туман қоплади.
Бир инсонга бу қадар азият қилиниши на ақлга, на мантиқга тўғри келди?...
-Недан мен?
-Мен жиноятчи эмас эдим, бори-йўғи, битта сиёсий маҳбуснинг умр йўлдоши, битта маъсум гўдакнинг хокисор онаси ўзимдан бошқага кучим етмайдиган нотовон эдим.
-Сафар ака кимлар ЭРК Партиясида билан ишлаган, атрофидаги одамлар ким, улар қандай лазозимларда ишлаган ҳеч бирини билмасдим, танимасдим,
Таниганларим ҳам битта қўлимдаги беш бармоқимдан кўп эмас эди.
Ҳатто Тошкентнинг тош босган кўчаларини ҳам билмасдим.
Келин бўлиб келганим Бектемир туман “Бузовчи " маҳалласидаги энг яхши билган ерим маҳалланинг магазини эди унга ҳам нон олгани борганим учун...
Терговчилар эса умримда исмини эшитмаганим, кўрамаганим,билмаганим, лекин Сафар ака билан бирга ЭРК Партиясида ишлаган инсонлар ҳақида савол беришарди...
Уларни танимайман, билмайман десам ишонишмасди....
Ёзилмган оқ қоғозларга имзо чекишга мажбурлашарди...
Мен “кўрамаган, билмаган одамларни ёмон отлиқ қилишни истамаганим учун имзо чекмасдим” оқибатда битта нонга зор бўлдим, икки ёшар Жалолиддинни “ бу жини деб ташхис қўйиб докторлар ” псих касалхаонасига қадар юбордилар. 
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Якуб Колос кўчасидаги яшаб ўтирган уйимни йиқдилар мени бир тепса йиқиладиган, Бектемир туман “Бузовчи” маҳалласидаги бир тепса йиқиладиган, ёмғир ёғса томидан ўтадиган, уйга мжбуран кўчириб келтирдилар, кўчираркан қўлга иладиган нима бўлса ўғирладилар... бу уйда эса тинч яшашимга ҳам қўймадилар. Ярим тунда дарвоза ёки деразани кимдир тош билан урарди. Қўрқанимдан шикоят қилиб Бектмеир туман милиция бўлимига борсам итни ҳайдагандек ҳақорат қилиб ҳайдардилар.
Туни билан уҳмасдим, фақат мачитда азон айтила бошлаганидан кейин ухлардим.
Уҳласам ҳам ёстиқимнинг тагида катта пичоқ, чап тарафимда катта тош ўнг тарафимда эса болта, оёқ учимда чўкич қўйядиган бўлдим ўз-ўзимни, ҳимоя қилиш учун.
Мен тортаётган азобларимга ачинмасдим, Сафар аканинг қамоқда қон ютиб ўтириши. Жалолиддинни оч наҳор яшаши шуларни ўйлагнимда, ўзимни тортаётагн жабрларим менга оздек кўринарди.
Бир она бўлиб ўғлимни қоринни тўйдира олмаганим менинг кечириб бўлмас гуноҳим эди...
Йиқилган уйнинг бир уюм туфроқ қадар қадри йўқ эди, ўғирган меблларим- у, гиламларим ҳам шундай...аммо Жалолиддининг ҳар кун сарғайиб сўлаяпган юзи, номард терговчиларнинг қилган ваҳшийликларидан кейин қўрқувдан бутунлай гапириш қобилиятини йўқотиши, мени ҳаётда яшашдан бездирди, ўзимни ўлдирмоқчи бўлгандим кетма-кет, тушаётагн фалокатлардан ўлиб қутилайин уриндим қиёфасига шайтонлар ўлишимга ҳам йўл бермадилар, автоматлар билан қуролланиб келиб уйимда пойлаб ўтирдилар ўзини ўлдирмасин деб. Уларнинг назоратида ўзимни ўлдира олмадим лекин яшаган ўликдан фарқим йўқ эди менинг. Кейинги вақтларда шайтон идорасининг малайлари янги психологик босим ўтказиш йўлини ўйлаб топдилар. Ойда икки марта маҳалла комитетига келиб суҳбатлашиб кетадиган бўлдилар. Қўни қўшни бутунлай мендан юз ўгирди ҳеч ким агплашмасди, мени кўрсалар терс бурилиб кетардилар.
“Жўнатилмган мактублар”дан.
Йиллар ўтаяпти,
Сўқир бандаман.
На ёз-у, на кузнинг.
Гўзаликин билмайман.
Унитдим дунёнинг бутун рангини,
Ҳатто кунларнинг қандай,
Ўтаётганин сезмайман,
Тирик мурдага,  Айлангандир вужуддим.
На қуёш-у, на музнинг,
Савуқликин, сезмайман.
14 Августъ 1995 йил.
Ҳаш-паш, дегунча “мотам куни” 1995- йил. 31 августъ келди.
Балким Ўзбекистонда ҳалиям кўпчилик “ 1 август ёки 1 Сентябрни “мустақиллик куни сифатида нишонлар мен учун эса у кунинг ҳеч бир байромона кайфиятда нишонланадиган ҳеч бир маъноси йўқ эди. Оталариимз шу кун учун курашганлар, шу йўлда шаҳид бўлганлар, Сафар ака ҳам умрини мустақиллик учун курашга бағишлади оқибат эса ўртада, банди зиндон бўлди, мен эса кўпчиликнинг нафратига қолдим. Жалолиддин хор-у, зор бўлди.
Агар Сафар ака “ўғирлик ёки тасодифан бировни ўлдириб қўйиб” қамалганида эди ҳеч ким Жалолиддин билан менга нафрат билан қарамасди.
Мен учун “мусатқиллик куни” мотам эди ёмон кўрардим.
Шу куни кунортада Жалолиддинни ухлатаётиб ўзимни ҳам кўзим илинибди, бир вақт эшитилаяпган тақур-туқурдан, уйғониб кетдим нима бўлдикан ёки Сафар ака қамоқдан озод бўлиб келиб эшикни ураяптими деб югуриб чиқсам иккита милиция формасини кийган "касофат" билан битта беформа ранги заҳар сочадиган кобра илондек қақайиб турган узун бўйли бир йигит ва маҳалла участкавойи Назир тўрталаси бири олиб бири қўйиб эшикнинг олдидаги сув оладиган ер кранини зўр бериб босаяптилар.
-Ҳайрон бўлдим бу “шайтон нусҳа”лар, қандай кирди экан аҳир дарвоза эшикини темир илгак билан маҳакамлаб қўйгандим- ку...
-Салом бериб сўрадим нима қилаяпсизлар ва қандай кирдинглар, уйга дарвоза эшикини маҳкамлаб қўйган эдим-ку...
-Сув ичмоқчи эдик деди Назир.
-Дарвозани қандай очиб кирдиларинг?
...
-Сув ичажоқ бўлсаларинг нимага маҳалла комитетига ёки ён қўшним Камол амакининг уйига бормадиларинг?
...
-Кейин кран “водопровод” эмас ку, сув солмасанг сув чиқарадиган?...
-Тўғри сизлардан ҳар нарсани кутса бўлади. Темир дарвозанинг эшикини беруҳсат очиб кирганларингиз каби сизларнинг касбингизда сувсиз ердан сув, бегуноҳ инсондан жиноятчи чиқариш жуда осан, сизлар шунадй юзсизликдларга ўрганиб кетгансизлар..
...
-Ҳамма саволим ҳавода муаллақ осилиб қолди ҳеч бири жавоб бермади.
...
-Бир коса сув беринг ҳаво жуда иссиқ чанқадик деди Назар.
-Жахлим чиқди заҳарига тезроқ сув ичиб кетсинлар деб уйга кириб бир чойнакда сув олиб чиқиб кранга қуйдим улар сув чиқариб ичиб, кейин қандай келган бўлсалар шундай чиқиб кетдилар.
-Уларни назарида мен инсон эмас эдим.
-Дарвоза эшикини тақиллатиб руҳсат олиб киришни ҳам ўзларига эп кўрмаган эдилар.
-Бу-ям, одамми, деб дарвоза эшикининг девори устидан ошиб ўтиб эшикни очган эдилар, бундай холат жиркнч ҳол фақат “Мустақиллик куни” билан чегараланмаган эди қачон байрам бўлса давомли шундай холат такрорланар эди.
"Мустақиллик байрами” ўтганидан кейин маҳғалла комитетига Гулсара чақириб келди.
Салом аликдан кейин сизни маҳҳалла комитетининг раиси Убайдулла оға Сарсенбойев чақираяпти деб.
Жалолиддинни бағримга босиб борсам Убайдулло оғанинг ёнида анаву исмсиз ташкилотнинг ювиндиҳўри ўтирибди.
Салом бери улар кўрсатган курсига ўтирдим.
Исмини, кимликини айтмаган нусҳа гап бошлади.
-Ўқиганмисиз?
-Ўқиганман.
-Қаерни тугатгансиз?
-Олдингиздаги ҳужжатда ёзилмаганми?
Чунки кўриб турибман олдига қўйилган ҳужжатда мен ҳақимда батапсил малумот бор эди.
-Ёзилагнини эмас ўзингиздан сўрамоқчиман.
-Жаҳлим чиқди лекин ичимга ютиб Самарқанд Давлат Универстетини битказдим.
-Қайси факултетни?
-Филология.
-Сиз ишлашингиз керак.
-Қаерда?
-Мактабда.
-Қаердаги?
-Водникдаги.
-Маҳалламизга яқин ерда мактаб йўқми?
-Бор лекин биз сизни Водникдаги мактабда ишлашингизни ҳоҳлаймиз.
- »Ҳукм қаътий шикоятга ўрин йўқ” дегандай Убайдулло оға билан ҳайрлашиб менга қайрилиб ҳам қарамай чиқиб кетди.
-Ҳайрон у, лол бўлиб қолдим.
-Мен Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаяпган мансабдолар учун программаланган работ каби эдим. Ўзимнинг мустақил фикримни айтишга ҳаққим йўқ эди. Улар инма талаб қилса шуни бажаришга маҳкум қилингандим.
Қўлимда кўзга кўринган кишан, оёқимда занжир, оғзимда эса қулф йўқ эди аммо улар нимани айтса шуни қилишга мажбур қилингандим.Мен агар қамоқда бўлсам тушунардим қамоқ деб лекин мен ўз уйимда яшардим-ку, нима учун бунча зулм ҳақсизлик?
Қайси қилган “жиоятим” учун жазоланаяпман уни ҳеч билмас эдим...
-Убайдулло оға энди мен нима қиламан?
Жалолиддин жуда кўп касал бўлади, мактаб жуда ҳам узоқ, ўғлимни боқчага бериш ниятим йўқ тарбиячиларга унча ишонмайман.
-Айтган гапини эшитдингиз қандайдир қоғазларни титкилаб бошлади...
Ҳаркатидан сездим ки мени билан ортиқча гаплашиш нияти йўқ.
Ўрнимдан туриб чиқиб кетдим ҳатто ҳайр деган гапимга жавоб ҳам бермади.
Ниҳоят 3-Октябрь 1995 йил Водник (Чашма) даги, 193 мактабда “лаборант” бўлиб иш бошладим.
Бектемир туман маориф бўлимнинг ишлайдиган унитмаган бўлсам ўша бадқавоқ нусҳани Сангин Сафаровнинг айтишича мени мактаб ўвувчиларига адабиётдан дарс беришга саводим етмас экан шунинг учун “лаборант” бўлиб ишлашга мажбурсан деди.
193- мактабми ёки замонавий қамоқхонами ҳеч тушуна олмадим chunki makatabda ishlaydiganlarning hamamsini desam ham yangilishmasam kerak KGBga aloqador edi.
Gapni amktab direktoridan bolayin:
Мактабнинг директори Шарифа Йўлдошевна Баёнованинг эри Баёнов дегни прокурор экан, мактаб заучи Гулабаҳор Йўлдошеванинг эри КГБ да, ишларкан.
193 мактабнинг кутубхона мудираси Умринисо Юнусҳўжаеванинг эри Андижон қассоби Зокир Алматовнинг синфдоши ва энг яқин дўсти экан.
Улар оилавий дўст yahshi yomon kunlarida Zokir Almatov bilan bordi-keldi qilarkanlar.
Shuning uchunmi yoki boshqa sababmi Умринисо опанинг иккита ўғли КГБ да ишларкан. 
Nevaramning ismini Zokirjon qöydik Zokir Almatovning hurmati uchun dedi gurug bilan Umriniso opa gap orasida.
Яъна битта ўқитувчи Гулзира опанинг эри Тоштурмада оперчас экан... 
Мактабнинг рус тили ўқитувчиси Маҳмуданинг эри Бектемир туман милиция бўлимнинг бошлиқи Қаҳрамон ... деган фамилясини унитганман...
Бошланғич синфларнинг алланима балоси Ферузанинг эри ҳам Тоштурмада ишларкан уни исмини билмайман...
Мактабда ишлайдиганларининг қариндош, уруғлари-ю, ўзлари ҳақида ёзаверсам бу рўйхати бу ерга сиғмаса керак чунки ҳаммасининг бир томани Ўзбекистондаги ўша вaқтдаги КГБ ташкилотига бориб тақаларди..


5.09 2017 yil. Lausanne.
      Мен мактабга ишга кирганмидим ёки кундузи қамалиб кечқурун қайтадиган очиқ қамоқхонагами, очиқини айтадиган бўлсам фарқини билмай қолгандим.
Ишга кирганимдан кейин ташқаридан қараганда мактаб, ички тартиби эса очиқ қамоқхонадан ҳам баттар бўлган бу ердан ноҳақликларга чидай олмай уч марта ишлаётган ишимни ташлаб кетдим.
Ҳар галида директор Шарипа Йўлдошевна Баёнова таниш , нотаниш инсонларни уйга юбориб ишга чақиртирарди, учунчи гал эса маҳалла комтитетида ишлайдиган Гулсара эшик қоқиб келди маҳалла раиси Убадулло оға чақираяпти деб... келди.
-Бордим.
Салом аликдан кейин гап бошлади.
-Нимага ишга бормаяпсиз?
-У ердаги ноҳақликлар жонимга тегди.
-Боришингиз керак.
-Нима учун?
-Сизга маҳалла комитети тарафидан берилаяпган ёрдам пули бор-ку, ўша ёрдамни олиш ниятингиз бўлса...
-Бўғзимга суяк қадалгандек, нафасим ичимга тушиб кетди...
Ҳамма разилликни кутсам ҳам буни кутмагандим. 
Очиқини айтадиган бўлсам маҳаллада кам таминланган оилаларга бериладиган ёрдам пули бир-икки, ойдир менга берилаётган эди. У пулни берилишига сабаб менинг нонга пул топмай оч наҳор яшаганим баб эмас эди ....
Шаҳарадаги яшаб ўтирган уйни йиқганларидан кейин кўчиб келган эски уйимизнинг олдида, каттагина боғи ва ери бор эди. Ерига бир нима экишнинг умуман иложи йўқ чунки сув келмасди. Беш олти туф узум ва олчани айтмаса улар ҳам сувсизликдан қувраб қолганди мен ер крантидан сув тортиб олиб челаклаб берардим қуриб қолмасин деб.
Маҳалла комтетининг раиси эса ўшанга ер солиқи тўлашингиз керак деб талаб қўйганди, мен эса бундай катта пулни тўлай олмаликимни, агар солиҳни тўлайдиган бўлсам нон олишга ҳам бир тийин ҳам пулим қолмаслиикни айтдим..
Ўшанада Убайдулло оға майли сизга маҳҳалла комитетидан ёрдам пули берамиз ҳар ойда эса солиқни тўлашингиз учун деганида мен рози бўлгандим. 
Ёрдам пули қанча эканликини ҳам билмасдим Убайдулло оға ўз қўли билан ҳар ойда менга ўша вақтнинг пули билан 120 сўм бера бошлади, қолгани солиқ учун олиб қолаяпмиз деганди.
Энди эса ўша арзимаган пулни бермаслик билан таҳдид қилаяпганди...
Агар у пулни бермайдиган бўлса мен ер солиҳини қайси пулим билан тўлайман?...
Кўзимда қонли ёшим билан уйга келдим.
Тошкетда ўқийдиган хамқишлоқларим ўқишни битказиб кетганидан кейин онамни бериб юборадиган ёрдамлари ҳам озайганди.
Почта орқали пул олдиришга негадир кўнглим тортмасди.
Маҳалла комитетидан берадиган пулнинг бир қисмини Жалолиддин учун болалар боқчасига тўлар эдим қолгани кўп бўлса тўртта нонга етарди холос.
Қачон сўнги марта гўштли овқат еганимни эсай олмасдим.
Жалолиддинни боқчага беришимни сабаби балким қорни тўйиб овқат ейди деб умид билан берган эдим умидларим сароб бўлди.
У ерда ишлайдиган тарбиячилар Жалолиддинни "Халқ душманинг ўғли” деб уриб кўзини кўкартирган эдилар, бориб жанжаллашгандим зулмини қайта баттар оширдилар Жалолиддини куни билан оч қўйиб ҳатто тувалетга боришига руҳсат этмасдилар. 
Боқчага бермайин уйда қолсин десам ўзимни ишлашга мажбур қилаяптилар бошим тошдек қотиб қолди. 
Дардимни кимга айтишни билмасдим... 
Ён атрофимда тўрт девордан бўлак ҳеч нима йўқ.
Убайдулло оғанинг қўйган талабидан кейин мажбур ишга қайтдим.
Жалолиддинни боқчага бермай десам қарайдиган одам йўқ "ишинг бошинг есин деб” бутунлай ишлашдан воз кечай десам нимадир еб ичишим керак- ку, Сафар акани изидан боришни ўйламасам ҳам бўлдаи. Боқчада Жалолиддин, ўзим мактабдаги ўзим кўраётган хўрликларни ёзаверсам достон бўлади.
Ҳар қалай кимдандир буйруқ бўлдими Жалолдинни бошқа болалар боқчасига ўтказишди. 
У ерда Жалолиддинга нисбатан зулм қилмасди тарбиячилар.
Мажбур мактабга қайтдим, у ерда ҳеч ким мен билан гаплашмасди. 
Чунки директор Шарипа опанинг ёзилмаган буйруқи бор эди мактабда қайси ўқитувчи Қурбоной билан гаплашса “ишдан бўшаш” и, ҳақида ариза ёзишга мажбур деган.
Шунданми биттаям ўқитувчи мен билан гаплашмасди очиқ гаплашишга қўрқарди. 
Гаплашгани келсаям ўз фанига тааллуқли бирор филм кўрсатишим ҳақида бир оғиз гап айтиб ёв қувгандек лаборант кабинетидан чиқиб кетарди.
Фақат кутубҳоначи Умирнисо опа Юнусҳўжаева, Шарипа опа менинг атрофимда ўрган занжирни узиб қўрқмасдан менинг билан бемалол гаплашарди. Унинг билан гаплашсам ўзим ҳам мазза қилардим. Узундан-узоқ давом қилган суҳбаталримиз кўпинча кутибхонадаги китоблар ҳақида бўларди, унга кутибхоан турган ҳар бир китобнинг авторининг кимлики, ва китобларнингг мазумуни ҳақида гапириб берардим. 
Умринисо опа жуда хурсанд бўларди.
-Бу китобалрнинг кўпчиликини ўқимаганман, сиз мазмунини айтиб берганингиздан кейин худди ўзим ўша китобни ўқиган каби тасирландим дерди.
-Кейинчалик мактабда мен билан суҳбатлашадиганларнин сони иккитага кўпайди .
1-синфга қўшимча дарс берадиган Матлюба Маҳмудова билан танишдим. 
-Маҳмуда мактабда ишлайдиган калодимоғларни энг хокисари эди .
Маҳмуданинг эри заводда оддий ишчи, тўрт ўғли бир қизи бор қўл учида кун кўрарди.
У билан ҳам ўқувчиларига филм қўйиб беришимни сўраб мен ўтирадиган лаборантнинг хонасига келганида танишдим кейинчалик жуда самимий дўстлашдик.
Мактабда мен учун энг оғир кун шанба куни эди чунки Шарипа опанинг Жалолиддинни кўришга кўзи йўқ эди. 
“Мен болаларни ёмон кўраман ўғилингизни мактабга олиб келмайсиз” деб шарт қўйди.
-Қаерга қўйиб келаман уйда мендан бошқа ҳеч ким бўлмаса.
-У сизни ишингиз.
-Агар ишлайдиган бўлсам олиб келишга мажбурман.
...
Нима қилишни билмай Умринисо опага айтдим додимни.
Умринисо гаплашганми дейман Шарифа опа кейинчалик “ўғилингизни олиб келаманг мактабга” деб ҳарҳаша қилмай қўйди. Хулласи калом шанба кунлари Жалолиддинни ўзим билан мактабга олиб келадиган бўлдим.
Кунларим шу зайил ўтарди.
Шундай кунларнинг бирида тасодиф Шарипа опанинг секратаркаси билан танишдим,
унинг исмини унитибман.
Менга ўзининг айнчли тақдирини айтиб берди.
-Мен асли Андижонликман, эрим билан ажрашиб Тошкентга келдим,иккита ўғлим бир қизим бор учта болам Водникдаги ишхоналардан биттасининг ётоқхонасида яшайман.
Уйда овқат солиб егани на тарелка бор, на қошиқ на вилка ҳеч нима йўқ болалрим қўлида овқат ейаяпти, сотиб олай десам моддий имконим йўқ.
-Менда уйда кўп сизга олиб келайми, агар ишлатилган деб жирканмасангиз?
-Йўғе, нимага “жирканаман” қайтанга раҳмат айтардим.
-Яхши эртага олиб келаман.
Эртаси куни уйдан тарелка.қошиқ, вилка, коса олиб келиб бердим жуда ҳурсанд бўлди.
Кунлар шу зайл ўтаркан бир куни ишдан келсам дарвқозанинг олдида Маҳуба Қосимова билан Михайил Арзенов турибди мени кутиб.
Уларни кўриб жуда ҳаёжонландим, мнеи ҳам инсон ўринида кўриб излаб келадиган бор экан деб,саломлашиб уйга таклиф қилдим.
Улар хол ҳотир сўрашди.
-Раҳмат ишлаб юрибман дедим.
-Сафарнинг изидан бордингизми?
-Йўқ.
-Нимага бормадингиз?...
- Пулим йўқ.
Маҳбуба опа билан Михайил Арзенов бир-бирига, қарашди лекин индашмади.
Дастурхонга бир чойнак чой дамлаб қўйдим улар бир пиола ичишди.
Кетаркан Арзенов чўнтакидан 200 сўм чиқариб берди.
-Раҳмат дедим пулни оларкан кўзим аччиқ ёшга тўлди.
Мен ўзимга иснод деб билардим бировдан пул сўрашшни ҳам олишни ҳам, ҳозир эса олишга мажбур эдим чунки Жалолиддининг кийиб юрган туфлисининг таги тешилганди. 
Қиличини қайраб қиш яқинлашаётганди.
Сўнг баҳорнинг оҳирги кунлари бўлгани учунми, ҳар икки куни бири ёмғир ёғарди. Туфлисининг тагига битта резин топиб ўзим ямаб тикдим лекин тагидан барбир ёмғирнинг суви кирарди. 
-Раҳмат сизларга бу пулга Жалолиддинга туфли олиб кийдираман дедим.
Улар кетаркан яқин оарда яъна келиб ҳабарингизни оламиз деб айтиб кетишди.
Уларнинг ташрифидан кўнглим тоғдек кўтарлди.
Уларни кузатиб ўзим Водникдаги болалар боқчасига боргунча югуриб бордим чунки Жалолиддни олишга кечиккандим.
Яхшиям тарбиячи қиз Жалолиддинни ўйнатиб мени кутиб турган экан. 
Трабиячи қизданк ечикканим учун узр сўрадим.
-Жалолиддин билан уйга қайтдик.
Бозор куни Жалолиддинни Қўйлиқ бозорига олиб бориб оёқига туфли олиб бердим.
Михайил Арзенов ва Маҳбуба опа гапида туриб ҳақиқатдан ҳам келдилар. 
Бу гал бозор куни келдилар бемалол ўтириб суҳбатлашдик.
Арзенов ўзи ёзган сиёсий маҳбуслар ҳақидаги китобини берди.
Кейинчалик бу китобнинг иккинчи қисмини ёзаман у вақтда сиз ҳаққингизда ҳам ёзаман деди
-Раҳмат Сафар ака ҳақида ёзибсиз-ку, менинг учун шуни ўзи етади .
Ҳали ҳам Маҳбуба опа таржимон эди Михайил Арзенов билан гаплашганимизда.
-Анча суҳбатлашиб ўтириб кейин кетишди.
Уларнинг келиб ҳолимни сўрашни анча кўнгилимни кўтарди.
Энди мактабдаги кўнгилсизликлар ҳам у қадар оғир ботмасди.
1995 йил 23 Ноябрь куни Жалолиддин тўрт ёшга тўлди.
Ўша куни сўнги пулларимни жамлаб Жалолиддинни Тогшкентдаги Ҳазрат Амур Темурнинг ҳайкали пойига олиб бориб расмга тушурдим.Жалолиддин роса йиғлади ҳеч овута олмадим унга қўшилиб ўзим ҳам йиғладим.
Дадаси билан бир ёшга тўлганида Жалолиддини туғулган кунини бирга нишонлагандик мана тўрт ёшга тўлди уч йилдир ёлғиз бир ўзимман.
Кечқурун ош пиширдим гўштсиз бўлсада, столга Сафар аканинг расмини қўйдим... 
Яхшиям дунёда сан дардли тилимга таржимон бўлган қалам билан қоғаз бор, бўлмаса бу дарддан ёрилиб ўлардим.
***
Тилим лол,сўзга келмайди тилим,
Овазим чиқмайди додлай бошлайман,
Юракимга сиғмаган дардли ноламни,
Аламдан қоғазга тўка бошлайман.
Эй худо ман кимга қилдим ёмонлик,
Не учун бошимда дунё ғамлари?
1995 йил. 23 Ноябрь.
Орадан анча вақт ўтганидан кейин Арзенов ва Маҳбуб опа лар келишди. Бу гал уларнинг сафига иккита одам қўшилганди ва машинада келишди.
Маҳбуба опа уларни менга танитда Исмоил Одилов ва Саловат Умрзоқов деб
Исмоил ака менга Сафар олиб боринг деб пенцилин ва табелаткалар билан биргаликда бир мата ишлатиладиган шпирис берди.
Жуда хурсанд бўлдим.
Арзенов кетишидан олдин 50 $. берди.
Хурсандликдан осмонга қанотсиз учдим.
Эртагаёқ Шарифа опадан руҳсат олиб Қаршидаги Шайхали зонсига кетаман деб уз-узимга сёз бердим.
Ялолиддинни боячдан олиб келарканман унга хам ертага даданга олиб бораман деб севинтирдим.
Хатто магазиндан Ялолиддинга ширин кулча олиб бердим.
Ертаси куни тонгда руҳан жуда енгил бўлиб уйқудан турдим Жалолиддинни боқчага бериб;, мактаб бордим ва директорнинг кабинетига кириб Шарифа опа билан учрашдим.
-Менга руҳсат берсангиз жума кунига хўжайинимни кўргани қамоқхонага бормоқчиман?
-Неча кунга борасиз?
-Уч кунлик длиний учрашувим бор.
-Қачон қайтасиз? 
-Сешанба куни.
-Майли боринг.
-Раҳмат.


24.09.2017.     Lausanne

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...