Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмасининг инкирози.
Ушбу ташкилотнинг тамаллари 1988 йил кузида куйилганди.
Дастури ва программаси мухокамаси учун 1989 йилнинг бошларида талабаларнинг танилган cиймоси Жума Тошматов ва бир нечта йигитлар менинг Бектемирдаки ховлимда йигилдик. Мен Бирлик Xалк Xаракати ташкилий комитасида булганим учун Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмасида расмий макомим булиши мумкин эмасди. Жума Тошматов ташкилотчилик кобиляти кучли, миллий шуурли йигит булганлигидан ташкилотда на моддий ва нада сиёсий манъфаати булмади.
Хамма бало Жума Тошматовнинг укишини битказиб Сурхандарёга кайтиб кетишидан бошланди. Уз урнига Аскар Абдуллаев исмли йигитни тавсия килди. Айтганигизни киладиган йигит деганди. Аммо энг тез хиёнат килган инсон уша булди.
Ислом Каримов билан булган учрашувга ёнимда борганди. Учрашув сунгида Ислом Каримов Аскар билан узаро форсча гаплашди.
"-Битта махалладан эканмиз бошка пайт олдимга келсанг гаплашамиз деди"-
Ислом каримов.
Шу-шу Аскар Абдуллаевдан дарак йук. Эшитишимча уша пайдан бери илмий даргохларни бошкариб келмокда эмиш.
Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмаси кейинги рахбарлари Шавкиддин Жураев булади.
Шавкиддин анча пайт айтганимни килиб бутун ташкилий ишларни уддалади. Токи иккинчи марта Ислом Каримов олдига чакирилганим кунгача Шавкиддиннинг кимлигини ургана олмаган эканман. Cамиймият билан караганимдан, ишонувчанлигимдан хоинлар фойдаландилар. Ташкилотни аёкда тутиб турган киши сифатида мени музокара ва мухокамага чакирган Ислом Каримов олдига битта узиб бораверишим мумкин эди. Аммо майдонларни тулдираётган ун мингларча ёшлар олдида иккита одам уртасидаги муnозарани тугри ёки натугрилигини кузатадиган учунчи киши булиши керак деб уйлаганман.
Тарафсиз кузатувчи деб уйлаганларим хоинлик килишди.
Шавкиддин хам уша хоинлардан. Ислом Каримов билан жуда каттик гаплар ва тахдидлар булди. Узбекистон мустакиллиги хакида буладиган хар кандай сиёсий фаолият учун Сибирда урмоn кесишга жунатиласан дегани эсимда. Учрашув сунгида Шавкиддин Жураев хам икки огиз гапирди.
"Ислом ака менинг акам Унверситетда асперант. Сизни жуда хурмат килади. Олдигизга кирмокчи.... деди" Шавкиддин.
Шу-шу булди ака ука Жураевлар бизга карши курашаяпди.
1991 йил август ойидан кейин на Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмасига ва нада талабалар шахарчасига кадамимни босмадим.
Чунки кгб агентураси хамма жийни эгаллагани аник булганди.
Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмасини кайтадан жонлантириш учун Равшан ва Абдуманноп Пулатов анча харакатлар килишганини айтишганди.
1992 йил 16 феврал вокеалари бошланганида хокимиятнинг барча пагоналаридан менинг бу исённи таркатишда ёрдам беришимни талаб килишди. Ким ташкил килган булса ушаларга боринглар дедим.
1989 йилнинг бошидан бери Талабалар шахарчасидаги барча таминотни бизнинг оиладан чиккан Узбекбирлашув рахбарятига бажартиргандим. Яширин амалга оширилган бу таминотни Шукрулло Мирсаидов хам биларди.
1991 йил август ойигача булган даврда Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмасига карши бирон бир провакатсия булмади. Куча конуни асосида йигилган мухтамал провакатсия килиш имкони булган Саломбой ва Гофирбойнинг одамлари билан хам учрашганман.
Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмаси инкирозини шахсан Ислом Каримов ташкил килган.
Охирги учрашувимизда Ислом Каримовнинг тантанали гапини халигача кулогим остида жарагламокда.
"-Сен Туркистон гоянг билан хеч кимнинг корнини туйдира олмайсан. Мен эса дустларингни хаммаси аллакачон туйдирмокдаман"...
Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмаси Ислом Каримов сиёсий катлиомларининг илк курбонидир.
Сафар Бекжон.
1989 йил январь 1991 йил августгача
Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмаси сиёсий маслахатчиси.
03.02.2016
Талабалар шаҳри исён бешиги
Сен уйғондинг –қайтди чекинган иймон,
Сен уйғондинг –қайтди бекинган виждон.
Сен уйғондинг- қайтди ватанга “Қурьон”,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.
Сен уйғондинг –қайтди бекинган виждон.
Сен уйғондинг- қайтди ватанга “Қурьон”,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.
Оналар алласи фалакка нидо,
Боболар салласи белингга фидо.
Йўлингда қўллагай бир ёлғиз худо,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.
Боболар салласи белингга фидо.
Йўлингда қўллагай бир ёлғиз худо,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.
Кўп кўрдинг ҳийлагар сайловларини,
Ваьдалар, азалий алдовларини.
Тиллари бурролар пайровларини,
Талабалар шаҳри исён бешиги.
Эркликка очилган нажот эшиги.
Ваьдалар, азалий алдовларини.
Тиллари бурролар пайровларини,
Талабалар шаҳри исён бешиги.
Эркликка очилган нажот эшиги.
Омон бўл, эй, юртим посбони қальам,
Жипслаш, қалқсин кўринмас алам.
Озодлик байроғин кўтаргин илдам,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.
Жипслаш, қалқсин кўринмас алам.
Озодлик байроғин кўтаргин илдам,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.
Сафар Бекжон.
(Ушбу шеър ташкилот мадхияси булган.)
Тошкент шаҳри, 1989 йил.