среда, 26 июля 2017 г.

Курмак



Россия Ўзбекистоннинг 865 миллион долларлик қарзидан воз кечиши мумкин.

Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Николай Кучерский Узбекистондан кочиб кетган.

Гулнора Каримовага оид 8 тонна олтин Москвада ушлаб колинган.

(Матбуот сарлавхаларидан)

   Кейинги икки йилда уч марта матбуот кун тартибига келтирилган,
“-Россия Узбекистон деярли бир миллард $ карзидан вос кечмокда”, - деган шов-шув хакида:

Россия собик совет Иттифокининг меросхури cифатида 15 та давлатга (жумхурят) оид булган мулкларнинг асосий кисмига эгалик килмокда.
50 тага якин давлатдан оладиган ва бериши керак булган карзлар масаласини битта Россия хал килиб килмокда. Собик Cовет давлатиниг асосий харажатларини 4 та жумхурят (россия, казакистон, украина, узбекистон) зиммасида булган эди. Иттифок таркалганда Россия Узбекистон худудларидаги стратегик завод-фабрикалар, харбий базаларни инвертаризатция килмасдан туриб талон-тарож килди. Эшалон-эшалон юклар Туркистон Xарбий Oкругига оид дейилди ва олиб чикиб кетилди. 
 Чирчикдаги харбий верталёт базасидаги учта, асли узбек булган харбий учувчилар биз билан учрашиб (1991 охирларида) рус харбийлари килаяпган талон-тарожларни гапириб беришганди. Олий Cоветга бу хакда хужжатлар топширилди. Узбекистон худудларида барча харбий ва стратегик мулклар мустакил Узбекистонга оидлиги хакида карор кобул килишинини талаб килгандик. 70 йиллик коммунистик режим талонларини хисоб-китоби килинмагани ва Узбекистон геополитик жихатдан Россия химоясида колади деган келишувларни кабул килинмаслиги учун кулимиздан келган барча ишни килдик.
 Давлатчилигдан бехабар рахбарят уз куркоклигини хар куни TBларда гапирмокда эди. Ислом Каримов баъзан
"-бизни Афганистон босиб олади" - деса, эртаси
"бизни Покистон босади" - демокда эди. Хатто Покистон хукумати бу хакда махсус баёнот хам чикарди, ушанда.
Туркистон Xарбий Oкруги Бош штабида инвертаризатция учун тузилган коммисиянинг ахволига маймумлар йигларди. Руслар тарафидан каравулбоши килиб колдирилган полковник рутбасидаги киши Узбекистон тамонидан тайинланган кишиларга буйруклар бериб туганини курганман. Албатда буларни эслаш бугунги куркоклик синдроми каердан келиб чикканини урганиш учун керак эди.

Кейинги 10-15 йилда Россиядаги    Ўзбекистонлик мехнат мухожирлари ва улар жунатаяпган куракда турмайдиган даражадаги  микдордаги пуллар хакида бир неча марта макола ёзгандик. Женевада жойлашган халкаро мигратция ташкилоти ва Россия мигратция хизмати статискаси берган маьлумотлар оркали 5-6 миллионлик узбек мардикори ва 4-5 миллиард $ жунатилаётгани хакидаги "купиртириш"дан келиб чикадиган максадни фош килган эдик.
Ким-кимдан канча карздорлиги масаласи оддий халкни миясини ювиш ва Россияпарастлик, карамлик, мутелик ва куркоклик келтириб чикариш учун килинаётган пропогандадан иборатдир. Худди 865 миллионлик Узбекистон карзларидан воз кечилмокда деган вос-восни уч марта кун тартибига келтирилганидек.  Узбекларнинг энг якин дусти   Россиядир дейиш учун таркатилган маьлумотлар кайта-кайта такрорламокда. 70 йил 100 ларча миллион халкнинг миясини ювиб турган КГБ халиям тириликгини, факат номи узгарганлигини унитишган шекилли.


2004 йилда олдинига Женевдаги, кейин  Цюрих аэрепортининг дипломатик ангарида сакланаётган ичи олтин тула самолёт хакида гаплар таркади. Бу олтин тула самолёт Узбекистон Президенти Ислом Каримовнинг катта кизи Гулнора Каримованинг дипломатик юки деб хужжатлаштирилгани айтилди. Пассажир самолётини олтинга тулдириб дипломатик юк деб тарифлаш факат бизнинг Гугуша ижоди эди.
Албатда мен бу вокеани уз кузим билан курмаганим учун жим турдим. 2012 йил охирларида Гулнора Каримовага тан сокчилиги килган йигитлардан биттаси кочиб кетди. Мен билан алока урнатди ва бу вокеани ичида булганлигини ва тафсилотларини гапириб берди. Ушбу самолёт учувчиси хам Узбекистондан кочганлигини айтди. Мен бу хакда маьлумотлар йига бошладим.

Гарб давлатлари худудларини нафакат харбий-сиёсий, хатто иктисодий шпионаждан химоялаш учун унларча сохага ажратилган спутниклар химоя килмокда эканлигини ургандим. Бу спутниклар Eвропа худудларига хам ердан, хамда осмондан кириб келмокда булган катта микдордаги олтин..... харакатларини кузатиб турар экан. Пассажир самолётида 8 тонна олтин ташиш албатда шубха тугдирган. Спутниклар аниклаган бу ноконуний контрабанда юк хакида бир неча давлат махфий хизматлари хабардор булган. Швейцаря бунaка контрабанда олтиннни кабул килмаган. Икки хафта бу масала хал килинмаган. Oлтин кайтариб Узбекистонга жунатилиш учун рухсат олинган. Учувчиниг айтишича бечора самолётнинг бир неча марта кулаш тахликаси хам булган. Аранг Москвагача етиб олишган. У ерда транзит зонада ёг куйиш учун кутулаётган пайтида Россия махсус хизматлари самолётни кулга олишган. Ичкаридаги хамма камокка олиниб бир неча ой ушлаб турилгандан кейин куйиб юборилган. Баъзи кишиларга Узбекистонга бориш тахликаси хакида айтилган. Бу кишилар самолёт ичидаги олтинлар тагдирини билишмайди. Миш-мишларга караганда 8 тонна олтин Россияда олиб колинган. 
  Николай Кучерский Узбекистондан кочиб кетганлиги сабаблари халиям ноаник. Аммо уни Узбекистон ушлаб келиш учун астойдил харакат килганлиги маьлум. Хамма гап айланиб келиб нега Гулнора Каримовага такалади. Менимча Гулнора Узбекистон ичкарисида ва ташкарисидаги номалум кучлар тарафидан астойдил кулланилган, бошкарилган. Бу аёлнинг Узбекистон иктисодига катта зарарлар берганлиги, давлат имижини ва Ислом Каримов обрусини тукиш учун хизмат килдирилгани аник. Бугун диктатор Каримов нафакат давлатни хатто уз оиласини бошаролмаётган,  кари хаёлпараст деб каралаяпди. 
 Уз кизлари миллиардларча миллий бойликни Гарбга таширкан, кари чол буйжeт камомадини коpлаш учун бошка давлатлардан карзлар ундиришга мажбур колмокда. Узбекистоннни бошкараяпган 90 та оиланинг чет элларда саклаяпган миллиардларча $ Узбекистонга кайтартира оладиган кучи ва салохияти колмаган. Узига нисбатан моддий маънфаат учун дустлик килаётганлардан безган. Аммо уларга карши хеч нарса килолмайди. Уз оиласи коррупция баткогига ботган. 
   Ислом Каримов инсонларни узига хар тарафлама муте килиш учун олдин мухим бир жиноятга шерик килиб куйиш методи билан ишлаб келганди. Худди шу метод унинг узига нисбатан ишлатилди. Курмак экдингиз, Узбекистон жумхур раиси!
 Хирмон замони келди.....

Uzdemfundsuisse раиси 
Сафар Бекжон

26.07.2015

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...