“Биз эски тузумни тиклашга қаратилган ҳеч қандай иттифоққа ҳеч қачон кирмаймиз, мустабид совет даврига асло қайтмаймиз”.
Ислом Каримов.
Ислом Каримов ўзи Олий
Бош Кўмутон бўлган Ўзбекистон Куролли
Кучлариниг канча генрали Россиядаги
харбий академяларда ўкитилганлигини
билмайдими? Ислом Каримов хар доим
Узбекистон давлатчилигиниг 100% назорати,
ўз кўлида эканлигини хар фурсатда айтиб
келмокда.
Аслида хам шундайми?
Бирон марта бўлса хам
МХХ раиси Иноятовни олдига чакириб
сўраганмикан: Ўзбекистондаги барча
сохани камраб олган МХХнинг канча
генрали, Россиядаги академяда ўкитилди
ва ўкитилмокда?
Нега нафакага чиккан
генралларнинг деярли кўпчилиги Россияга
кўчиб кетмокда?
Жаноб Ислом Каримов!
Бу саволарнинг жавобини
Сизга, Россия Президенти Владимир
Путин киска ва лўнда килиб айтгани
келаяпди.
Ўзбекистон Асосий Камуси куни
муносибати билан ўкиб берган
"антисоветчилик" марузагиз
"Новорусизм" соясида колиб кетса
ажабмас. Украина харбий кучларининг
ўнларча генрали бир кечaда Путинга
касамёд килгани келишди.
Сиз миллий
давлатчилик яратмадигиз.
Шаклан
Ўзбекистон, аммо мазмунан зимистон
яратдигиз. Бу зимистонлик ичида йўколган
мушукнинг кўзлари чаракламокда халос.
Гарбдагилар сарват овчилари. Оилагигиз
аллакачон oвланган товшандай улар
кўлида. Олдигизга келган шимоллик эса,
каронгуликда колган давлатни овлайдиганлар
ташкилотидан чиккан генрал Президент.
Овчилар ва овланганларни
кузатмокда бўлган бошкалар хам борлигини
эслаб кўйиш учун куйидаги маколани
ўкиб кўринг.
08.12.2014 Lausanne
Украина бўхрони Советлардаги Б план эди
Гоявий асосларга боглик килиб етиштирилган совет(рус) кадрлари истар-истамас номигагина мустакил бўлган янги давлатларни бошкаришга давом этишлари аник эди.
Россия 20 йил ичида, "Кайта Бирлаштириш Даври"да исён килиши мухтамал бўлган 4 давлатни парчалади. Энг огир масала Украина эди. Гарб Путинизм руслар орасида гоя даражасига кўтарилганини билмай колди. Россиядаги демократ мухолифлар хам Гурузя ва Украинага килинган боскинчилик , Россияга кушиб олинган тупроклар Росияда колишга давом этади дейишмокда. Узлари хокимиятга келсалар Киримни кайтармасликларини айтишмокда. Бу тахдит Узбекистон учун хам мавжуд. Агар Каримов 1991 йилда бизнинг фикрларга кулок тутганида тахдит бугунги кадар катта бўлмаган бўларни. 1991 йилда Каримов билан юзма-юз кўришганимизда бу масалада каттик бахслашдик. Туркистон Харбий Округи инвертаризатцияси Казакистон билан келишган холда утказилиши va ягона армия тузиш таклифини айтдик. Таникли Казок ижтимоий-сиёсий арбоб Улжас Сулаймонов рахбарлигида Алматада ўтказилган конфернсяда бу хакда даклад килгандим. Бу фикр Нурсултон Назарбаевга жуда маькул бўлганлигини айтишган эди. (Бу таклифларим ўша пайтлардаги ЕРК газетасида босилди)
Аммо бу Ислом Каримовга маькул бўлмади. Тошкентдаги учрашувда Крайнов хам катнашганди. Уйлайманки бу учрашувлар ёзиб олинган. Уша пайтда ягона банкачилик, пул бирлиги ва Фаргона водийсидан Казакистонга келишув асосида 2-3 миллион ахолини кучириш таклифларимиз бугун канчалик ахамият касб килганлигини кўриб турибмиз. Бу таклифларимиз Казакистон тарафига хам берилган. Архивлар караб чикилиши мумкин. Аммо Узбекистонниг мавжуд хокимияти давлатчилик учун хизмат килмади. Бундан кейин хам килмайди. Бу одамлар тезлик билан истифо килишлари карк. Давлатчилик саклаб колиниши ёки Путинизмга курбон бўлиш арафасида турибди.
Каримов на факат диктатор хатто хоиндир. Совет иттифокидан колган атом ракеталарини Россияга берди. Бу халкаро босим остида бўлди. Аммо атом тадкикотлари марказидаги реакторни Каримов ўз ташабусси билан берди. Хар кандай шароитда хам бу марказни саклаб колиш керак эди. Олимларимиз номалум сабаблардан киска вакт ичида ўлди. Тирик колганлари Россияга кетди. Бир рахбар ўз халки eтиштирган стратегик масаладаги олимларни химоя килмас экан, бу давлатга хиёнатдир. Сиёсий бўхронни, иктисодий талон-тарожни ўрнини тўлдириш мумкин. Аммо атом сохасидаги етук мутахасислар хар куни тугилмайди. Yларни йўк килинишидаги ягона жавобгар Узбекистон Президенти , Олий Бош кумондон Ислом Абдуганиевич Каримовдир.
Сафар Бекжон
Uzdemfunsuisse раиси
Lausanne. 18.11.2014