воскресенье, 16 ноября 2014 г.

Ўғри урди уйимни, қолганига қарз эмишман ўғрига.

Бўлмас гар, халк хакки талабгори, Холик халкга не айлар.
Ўзин халкдан устун кўрган бир ахмокни БОШ сайлар.
Сафар Бекжон

Ўғри урди уйимни, қолганига қарз эмишман ўғрига.


Ўзбекистон халкини 20 йилдан бери талаяпган, порахуру котиллар эшитмадим деманглар.

Кочсам келаман деган давлатларигиз, сиз жунатган бойликларда камомад бор деб эълон килишга давом этмокда.

Бугун бу рўйхатга яьна бир давлат кушилди. Норвегя!

Бу дегани бутун Скандинавя давлатлари ва улар тасиriдаги Балтикбуйи давлатлари ичкиригизгача хисоблашган.

Энди бу масалада ит талош анча тамошали буладиган куринади.

Биз Сизга икки йил олдин килган таклифимизни кабул килганларингда эди кафангадо булмасдиларинг.

Сизлар нафакат кафангадо булдиларинг 30 миллионли ўзбек халкини келажакдаги авлодларини хам карзга ботирдиларинг.



Биз "Давлатчилик муроса шаклларидан бири" таклифини килганимизда кутилаяпган талон-тарожни кура билгандик.

Чопон булсанг, ишонмагин итинга хар кун сана куйларни!

Биз сизларнинг халкимиздан умарган ва гарб давлатларига куйган "маълум булган куйларни" санайликчи:



Каримовлар оиласи ва атрофидагилар номларига куйилган пуллар.

Накид: 
Швейцаря банкаларида музлатилган 1,5 миллард $.

Каримвлар оиласи ва якинлари номига олинган саройлар, кучмас мол-мулклар умумий киймати тахминан: 
1 миллиард $.

Бу пуллар расмий ташкилотлар тарафидан руйхат килинганлигидан махкамалар жараёнида давогарлар уз зарарларини коплаш учун шу пуллардан олишга харакат килмокдалар.

Энди Каримовлар оиласи тарафидан зарарга учратилдик деб жиноят ишлари очтирган давлатлар руйхати.

Швейцаря,

Шведця,

Ангиля,

АКШ,

Галландя,

Франса,

Норвегя.

Бу давлатлар хозирча расмий давочилар. Бу ишларда Ўзбекистонниг бошка рахбарларига тишини кайраб курган руйхати кулимизда. Ўзлари расмий эълон бермагунларича биз хам жим турамиз.



Энди Каримовлардан мусодара килиниши аник булган (расмиятчилиги тугаяпган) микдор: 2,5 миллиард$.

Улардан талаб килинаяпган микдор:


Швейцаря давлат гарантяси эвазига "Zeromax GmbH" ширкатига берилган 500 миллион CHF (фоизлари билан 1 миллиард$)
Гулнора Каримова норасмий бошкарган бу ширкат карзлари халкаро Арбитраж махкамасида куриб чикилган ва Ўзбекистон тамони айбдор деб топилган. Бу карзларнинг фоизлари хам кунма кун ошмокда.


Шведцая тамони "TeliaSonera”

ширкати пора сифатида берган 370 миллион$ ширкат камомади сифатида кайтарилишини талаб килмокда.



Ангиля-USA :

"Зарафшан-Ньюмонт" "Амантайтау Голдфилдз" “Oxus Gold”

Ўзбекистонда курган зарарини 600 миллион $ деб хисобламокда. Арбитраж хам бу масалада +=- атрофида карор чикариши мумкин.

Бошка давлатлардаги давочиларни расмий баёнатлари булмаганлигидан бу ерда мухокама килмаймиз.

Бугун Норвегянинг “Telenor” ширкати даво килган 25 миллион $ ни писта пули хисобласак хам булади.



Бу маколанини укиётган Ўзбекистон тамони 
"бу Uzdemfundsuisse дегани ким бупди-ки бу масалаларда бизга акил ургатади" дейди. Аммо биз икки йил олдин бугунги булиши мумкин булган талон-тарожни ёзганимиздан хабарлари хам йукдир. Хокимият ва бойлик буларнинг кузини кур килиб куйган. Аммо биз халк олдидаги манавий карзимизни уздик. Бу талонга жавобгарлар хокимиятдагилар. Араб бахоридан кейин биронта давлат рахбариниг Гарб банкаларида саклаяпган пуллари янги хукуматларга кайтарилмади. Ўзбекистон хам худди шундай булишини аник. Аммо бу маcaлада бизда инкилоб булиши шарт эмас. Mана куриб турибсизлар талон-таррож аллакачон бошланди. Буни олдини олиш учун биз 2012 йилда бойликларнинг хеч булмаса 70% куткариш мумкинлигини таклиф килдик.

Ўзбекистонда бошлатиладиган сиёсий реформалар ва тинч йул билан хокимият алмашинуви амалга оширилишини таклиф килдик.  Xалкимиинг 20 йилдан бери талон килинганларинг етмаганидек мана энди неварасигача карздор хам килдиларинг. 
Биз уз кучимизни курсатиш учун Villa Gulnora аксиясини килдик. Каримовларга бу виллада сакланган 7 та цейф тула бойликниг каердалигини сурадик халос.


Энди икки огиз узини мухoлиф эълон килган чапани дустларга!

“-Сафар Бекжон Villa Gulnora ниг калитини каердан олди....." 
"Бировлар кулида кугирчок булди.... “- 
гийбат ва гумон махкамалари тузишга кетган вактингизга ачиниглар. Режимга карши реал бир иш килинглар ва шунда келажакда юзигиз кизармайди.





Сафар Бекжон

Uzdemfundsuisse раиси


Geneve-Lausanne
Switzerland 
16.11.2014










Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...